ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
54
АБУ БАКР КОСОНИЙНИНГ “БАДОЪИУС САНОИЪ ФИ ТАРТИБ АШ-
ШАРОИЪ” АСАРИНИНГ ФИҚҲ ИЛМИ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ ВА
АҲАМИЯТИ
Қамбаров Аъзам Мухаммадали ўғли
Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислошунослик ва ислом
цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси кат. Ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.12623702
АННОТАЦИЯ
Мақолада ўртага ташланаётган фикрлар ҳанафийлик эътиқодий йўналиши
методологик тамойиллари ва анъанавий усуллари талабларига риоя қилинган ҳолда
шакллантирилади. Ижтимоий таъминот борасидаги фикрлар Самарқандлик фиқҳ
олими Абу Бакр ал-Косоний қаламига мансуб “Бадоиъ ас-Саноиъ фи тартиб аш-шароиъ”
номли китобида ва умуман Марказий Осиё диёрида, хусусан Республикамизда жорий
қилинган фиқҳий қоидалар ва юридик далилларга таянган ҳолда замонавий меъёрлар
асосида мушоҳада қилинади.
Калит сўзлар:
Бадоиъ, Саноиъ, Косон, фарз, вожиб, суннат, далил, ижмоъ, қиёс, асл,
усул, фуруъ, ислом, шариат.
THE ROLE AND IMPORTANCE OF ABU BAKR KOSANI'S WORK "BADO'IUS
SANAI' FI TARIB ASH-SHAROI" IN THE DEVELOPMENT OF JURISPRUDENCE
Qambarov A’zam Muxammadali o‘g‘li
International Islamic academy of Uzbekistan
Senior teacher of Islamic studies and study of Islamic civilization ICESCO chair
ABSTRACT
The opinions expressed in the article are formulated in accordance with the requirements
of the methodological principles and traditional methods of the Ḥanafī faith. Opinions on social
welfare are observed on the basis of modern standards based on the book "Badā’i‘ al-ṣanā’i‘ fī
tartīb al-sharā’i‘" written by the jurist of Samarkand, Abū Bakr al-Kāsānī, and based on the
jurisprudence rules and legal arguments introduced in Central Asia in general, in particular in
our Republic.
Key words:
Badā’i‘, Ṣanā’i, Kāsān, farḍ, wajib, sunnah, evidence, ijmāʿ, qiyās, asl, ʾUṣūl,
furu', permissible, Islām, sharīʿah.
Ҳанафий мазҳабидаги энг аҳамиятли фиқҳий манбалар ва асарларнинг даврийлик,
тарихийлик нуқтаи назаридан ёндошиш биринчидан фиқҳ уламоларининг кетма-
кетлигини, иккинчидан устоз-шогирдлар анаъанасини, учинчидан улар амалга оширган
ишлар кўламини, тўртинчидан қайси даврда қандай фиқҳий муаммолар нозил
бўлганлигини, бешинчидан ижтимоий муаммоларга ечим топишда мусулмон фиқҳида
қайси янги методлар яратилганлигини, олтинчидан фақиҳларнинг қарашлари ҳамда
усулул фиқҳ, фуруъул фиқҳ илмлари тараққиётини, еттинчидан фақиҳлар
қарашларининг диний, иқтисодий-ижтимоий аҳамиятини тушуниб етиш ва яхши эслаб
қолиш каби имкониятларни яратади.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
55
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин бу борада амалга
оширилаётган ишлар натижаси ва самараси ўлароқ, фиқҳий илмлар чегаралари
яққолроқ кўрина бошламоқда. Бироқ бу соҳада қилиниши керак бўлган ишлар ҳали
талайгина.
Ҳанафий фиқҳи манбаларини тартибга солиш ва уларни ёш авлод онгига тизимли
равишда етказиш иши мураккаб ва жиддий эътибор талаб қилувчи масала бўлиб, бу
ишларни ташкиллаштириш жараёни бир ягона марказдан бошқариб борилиши олиб
борилаётган ишларнинг самарадорлигини яхшилаши мумкин бўлган омилдир. Ҳозирги
кунда нашр этилаётган адабиётларда юқорида эслатилган тартибга унчалик аҳамият
берилмаётгани кузатилади. Ўзбекистонда олиб борилаётган илмий-тадқиқот
ишларининг ҳажми жуда салмоқли эканлиги аниқ. Аммо амалга оширилган магистрлик,
докторлик ишларининг натижаларини аторфлича ёритиш, уларга оид монографиялар,
китобларни илм аҳлига, кенг ўқувчилар оммаси эътиборига ҳавола этиш ишларини
жадаллаштириш лозимлиги куннинг долзарб масалаларидан бўлиб турибди.
Шаръий масалаларнинг моҳиятини қай даражада тушуниб етиш, фиқҳий усул ва
фуруъ тушунчалари ҳақидаги билимларни содда ва равон, муҳими тизимли баён этишга
асосланади.
ХХ аср охирларида Собиқ Совет тузуми исканжаси ва тўри емирилгач, мусулмон
ҳалқлари ўз диний меросларини қайтадан тиклаб олишга киришдилар. Марказий Осиё
халқлари тарихида орада йўқотилган бир асрдан кўпроқ вақт мобайнида жуда катта
илмий ва маънавий йўқотиш рўй берди. Бугунги кунда халқнинг илмий-маънавий
йўқотиши сифатида пайдо бўлиб қолган бўшлиқларни тўлдиришда тақдим этилаётган
манбавий адабиётларнинг даврийлиги тартибига қатъий амал қилиш эътибор
марказида туриши шарт. Маворауннаҳр фақиҳлари, уламолари қолдириб кетган улкан
меросни мажмуавий ёндошув меъёрлари асосида изчиллик билан тартиблаш муҳим.
Абу Бакр Косонийнинг “Бадоиъ” асари яратилишига сабаб бўлган дастлабки омил
унинг асосий устози Алоуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Муҳаммад Самарқандий
тартиблаган “Туҳфат ал-фуқаҳо” асари ҳисобланади.
“
Бу китоб имом Алоуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Муҳаммад
Самарқандийнинг қаламига мансубдир. У киши ҳижрий 362 санада таваллуд топган ва
ҳижрий 438 санада вафот этган.”
1
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мана шу мавзуда фикр билдириб, ўз
қарашларини қуйидагича баён этган эдилар: “Бадоиъус-саноиъ фий тартиб аш-
шароиъ”
(Шариатлар).
Китобнинг соҳиби – Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад
Косоний (ҳижрий 587 йилда вафот этган). У кишининг лақаби «Маликул уламо» бўлган.
Асосан Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Аҳмад Самарқандийда таълим олган. Устозининг
барча китобларини, хусусан, «Туҳфат ал-фуқаҳо» китобини яхшилаб ўрганган. Ўз
талабасини яхши кўрган устоз қизи Фотимани унга никоҳлаб берган. Фотима ҳам
отасининг «Туҳфа»сини ёдлаган ва илмда кўпгина эркаклардан ўзиб кетган эди.
Кейинчалик ҳам эрига тўғри маслаҳатлар бериб, илмий йўналишини тўғрилаб турган.
Отаси чиқарган фатвода, албатта Фотиманинг ҳам имзоси бўлар эди. Кейин уларга
куёвнинг имзоси ҳам қўшилди.
1
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Фиқҳ дарслари (14-дарс). Фуруъул фиқҳ китоблари. “Фиқҳий
йўналишлар ва китоблар” китобидан. Мақола. 03.01.2019. https://islom.uz/dars-qism/9584
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
56
Тадқиқотчилар «Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ»ни «Туҳфат ал-
фуқаҳо»нинг шарҳи дейишади. «Туҳфат ал-фуқаҳо» эса «Мухтасари Қудурий»га
қўшимча қўшиб, яхшилаб тартибга солинган китоб бўлган.”
2
Шайх раҳимаҳуллоҳ Абу Бакр Косонийнинг асосий устози Алоуддин Муҳаммад ибн
Аҳмад ибн Абу Муҳаммад Самарқандийнинг қаламига мансуб «Туҳфат ал-фуқаҳо»
китоби ҳақида шундай дейди: “Бу китоб имом Косонийнинг «Бадоиъ ас-саноиъ фи
тартиб аш-шароиъ» китобининг аслидир.”
3
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ “«Бадоиъ ас-саноиъ фи
тартиб аш-шароиъ»(Шариатлар) китобининг ўзбекча аталиши борасида фикр
билдирмаганлар. (бу ўринда муҳтарам шайх китоб номининг таржимаси борасида
мулоҳаза юритиш лозим деб ҳисоблаганлари жиҳатидан бўлса керак, ўзбекча
вариантини бермаганлар). Аллома Абу Бакр Коснийнинг ҳаёти, яъни қачон
туғилганлиги борасида савол очиқ қолаётгани кўринади.
О.К.Чубоеванинг “Абу Бакр Косоний асарларининг педагогикадаги роли” номли
мақоласида “Абу Бакр Косоний ўз юртида илмни ва уламолар мажлисларини севиб
улғайди. Балоғат ёшига етгач Бухоро шаҳрига келиб у ерда Алоуддин Мухаммад ибн Аби
Ахмад Самарқандийнинг (ваф. 539/1191 й.) қўлида таҳсил олди.”
4
(Эътибор беринг:
Алоуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Муҳаммад Самарқандий
5
)
“Китобнинг соҳиби – Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад Косоний (ҳижрий
587 йилда вафот этган).”
6
Бу мавжуд маълумотларда ноаниқликлар борлиги шубҳасиз.
Аммо «Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ»га эътибор билан назар соладиган
бўлсак, у урфга айланиб қолган шарҳларга ўхшамаслигини кўрамиз. Унда аслнинг
матнини сўзма-сўз келтириб шарҳ қилиш услубига эргашилмаган. Имом Косоний ўз
китобида «Туҳфат ал-фуқаҳо»нинг тартибига риоя қилмасдан, боб ва фаслларни
янгидан тартибга солган.
«Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ»нинг соҳиби ўз китобининг аввалида
ҳамду санодан кейин фиқҳ илмининг фазли ҳақида мухтасар маълумот бериб, бир оятни
ва Бухорий, Термизий, Ибн Можа ва бошқа муҳаддислар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан
ривоят қилган: «Аллоҳга динда фақиҳ бўлишдек бирор нарса ила ибодат қилинмаган.
Бир фақиҳ шайтон зиддига минг обиддан кўра шиддатлироқдир», деган ҳадисни
келтирган.
Шунингдек, муаллиф ўзидан аввалги машойихлар кўплаб китоблар битганлари,
аммо тартибга унча эътибор бермаганларини эътиборга олиб, ўз китобида шу нуқсонни
2
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Фиқҳ дарслари (14-дарс). Фуруъул фиқҳ китоблари. “Фиқҳий
йўналишлар ва китоблар” китобидан. Мақола. 03.01.2019. https://islom.uz/dars-qism/9584
3
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Фиқҳ дарслари (14-дарс). Фуруъул фиқҳ китоблари.
“Фиқҳий йўналишлар ва китоблар” китобидан. Мақола. 03.01.2019. https://islom.uz/dars-qism/9584
4
Чубоева О.К. Абу Бакр Косоний и роль его трудов в педагогике. Ученый XXI века • 2020 • № 1 (60).
file:///C:/Users/user/Downloads/abu-bakr-kosoniy-i-rol-ego-trudov-v-pedagogike%20(1).pdf.
5
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Фиқҳ дарслари (14-дарс). Фуруъул фиқҳ китоблари. “Фиқҳий
йўналишлар ва китоблар” китобидан. Мақола. 03.01.2019. https://islom.uz/dars-qism/9584
6
Ўша жойда.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
57
тўлдиришга ҳаракат қилмоқчи эканини таъкидлайди. Кейин «Китоб ат-таҳорат»дан
бошлаб фиқҳий масалаларни баён қилишни бошлайди.”
7
Аллома Абу Бакр Косоний мероси, жумладан унинг қаламига мансуб “Бадоиъ ас-
саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” (“Шариат қонунларини тартибга солишда бадиий
маҳорат”) деб номлаган китобига бағишланган ушбу илмий ишдан кўзланаётган
мақсадларнинг бири ҳам у зотнинг ўз замонидаги илм толиблари орасида юзага келиб
қолган мураккаб қийинчиликларни бартараф этиш йўлида қилинган иш эканлигини
яна бир бора кўрсатишдан иборат.
Аллома Абу Бакр Косоний яшаган даврда мавжуд бўлган қийинчиликлар айни
даврга келиб, замонавий толиби илмлар қаршисида тўсиқ бўлиб қайтадан қад
тикламоқда. Шу жиҳатдан Имом Косонийнинг илм-фан олдидаги буюк хизмати яққол
намоён бўлганини кўриш мумкин.
Мусулмон уламолари ва Ғарбнинг кўзга кўринган шарқшунос олимлари ҳам Абу
Бакр Косонийнинг «Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ» китоби шариъат фиқҳий
қоидаларини тартибга келтириш борасида катта аҳамиятга эга эканлигини эътироф
этишади. “Одатда фуруъул фиқҳ китоблари уч қисмдан иборат бўлади:
ибодот,
муомалот, оила ва бошқа нарсалар низоми ва жиноёт
.
Ибодатларда таҳорат, намоз, закот, рўза ва ҳаж масалаларига оид шаръий ҳукмлар
ўрганилади.
Муомалотда асосан савдо-сотиқ, турли молиявий алоқалар, мерос, васият, вақф,
қулларга оид ишлар каби масалалар ўрганилади. Оила низоми ҳам муомалот таркибига
кириб, унда никоҳ, талоқ, идда, ҳазона, нафақа каби масалаларга эътибор қаратилади.
Жиноятларда эса маст бўлиш, зино қилиш, одам ўлдириш, бировга тан жароҳати
етказиш ва шунга ўхшаш жиноятларни аниқлаш ва уларга тайин қилинадиган шаръий
жазолар ҳақида сўз боради.
Албатта, таом, шароб, ҳалол-ҳаром каби шахсий ҳаётдаги масалалар ҳақида ҳам
алоҳида боблар бўлади.
Шунингдек, кишиларнинг ташқи ва ички алоқаларига боғлиқ хавфсизликни
сақлаш, мудофаа, асирлар, ўлжа каби нарсаларга оид ҳукмлар ҳам фиқҳ фуруъларида
ўрганилади.
Фуруъ ал-фиқҳ китоблари фиқҳга оид китобларнинг энг кўпи ҳисобланади. Ҳатто
«фиқҳ китоби» деганда баъзи кишилар зеҳнида айнан ушбу соҳадаги китоблар намоён
бўлади. Бу борадаги китоблар турли ҳажм ва шаклларда бўлади.”
8
Фуруъул фиқҳ китоблари сирасига киритиш мумкин бўлган Косонийнинг “Бадоиъ”
асари номидаги “шароиъ” сўзига эътибор қаратиб ўтиш керак бўлади, чунки асар
номидаги сўзлар замирида муаллифнинг кўзлаган мақсади жойлашган.
لا يناعملا مجعم يف عئارش ىنعم و فيرعت
عماج
-
يبرع يبرع مجعم
عِئارش
( :
مسا
)
7
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Фиқҳий йўналишлар ва китоблар. 03.01.2019
https://islom.uz/dars-qism/9584
8
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Фиқҳий йўналишлар ва китоблар. 03.01.2019 https://islom.uz/dars-
qism/9584
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
58
عِئارش
:
ةعيرَش عمج
Шароиъ сўзининг таърифи ва маъноси “Маънолар тўплами” арабий муъжамида
шундай келтирилади: Шароиъ (исм), Шароиъ шариъатнинг кўплик шаклидир.”
9
Абу Бакр Косоний ўз асари номида бу сўзни “шариъат қонунлари” деган мазмунни
ифодалаш учун қўллаган дейиш тўғри бўлади. Аслида “шариъат” сўзи “мусулмон
шариъати” маъносини ифодалашда бирлик шаклида ишлатилади. Аллома Косоний
“Шароиъ” сўзини “шариатлар” деган мазмунда эмас, балки “шариъат қоидалари” деган
мазмунни ифодалашда қўллаганлиги унинг қарашларидан келиб чиқади.
Доктор Муҳаммад Форуқ Ан-Набаҳон (
ااااااا
اااا
ااااا
ااااااا
)
“Ислом фиқҳининг тарихий аҳамияти” мавзусида
2013
-йил 12-декабрда Работ шаҳрида
бўлиб ўтган Мағриб Академиясининг мажлисида сўзлаган оғзаки нутқида мусулмон
фиқҳи нима?-деган саволга жавобан шундай деди: “...мусулмон фиқҳи ислом
шариатининг умумий манбаларидан келиб чиққан тафсилий фуруъ ҳукмларининг
мажмуаси бўлиб, ислом тарихида барча мазҳаб соҳиблари ва уламолари томонидан
билдирилган ҳамма гапларни ўз ичига олади.”
10
Доктор Муҳаммад Форуқ Ан-Набаҳон Ислом фиқҳининг тарихий аҳамиятини
ёритишда бу жараённи даврларга ажратиб ўрганиш илмий нуқтаи назардан амалий
бўлишини таъкидлайди. Бунда олим қуйидагиларни таъкидлайди: “Ҳуқуқшунос
олимлар Ислом ҳуқуқи ва Рим ҳуқуқи ўртасида уч жиҳатда катта фарқ борлигини
исботлаганлар. Бу фарқли жиҳатлар унинг манбаларида, хусусиятларида ва умумий
характеридаги мувофиқлик, расмиятчилик ва қонунлар ва ахлоқий нормалар орасидаги
алоқаларда намоён бўлиши таъкидланади. Милодий 1949-йилда Гаагада бўлиб ўтган
Халқаро конференцияда қиёсий ҳуқуқ қонуни масаласида ислом ҳуқуқшунослиги
умумий қонунлар манбаси эканлиги эътироф этилган. Бу Халқаро конференция Ислом
ҳуқуқшунослигининг мустақил ва яхлит ҳуқуқшунослик сифатида аҳамиятини эътироф
этди ва бу қиёсий ҳуқуқшунослик фанининг манбаларидан бири вазифасини ўтади.
1973-1974-йилларда ҳуқуқ факультетлари деканлари араб қонунларини ўзаро
яқинлаштиришнинг бирдан-бир йўли ягона манбага, яъни Ислом фиқҳига мурожаат
қилиш бўлиши зарурлигини эътироф этишди.
Ислом фиқҳи тарихи беш ёки олти босқичга бўлиниши мумкин.
Биринчи босқич – пайдо бўлиш босқичи. Бу пайғамбарлик даври бўлиб, ислом
фиқҳининг яратилиш босқичи саналади.
Иккинчи босқич – таъсис даври (асри) бунда фиқҳ пойдевори мустаҳкамланди ва
бу давр икки қисмдан иборат.
1) Расулуллоҳнинг ҳижратларидан кейинги биринчи юз йиллик даври ва унга хос
хусусиятлар.
2) ундан кейинги 150 йиллик ва унда рўй берган Имомлар даври.
Учинчи босқич – ҳижрий 250-500-йилларни ўз ичига олган давр бўлиб, бу ислом
фиқҳига доир йирик асарлар ва қомуслар яратилиш босқичидир.
Бу даврда имом Шофеъийнинг “Ал-Умм” асари, Абу Бакр Косонийнинг “Бадоиъус
Саноиъ” китоби, Сарахсийнинг “Ал-Мабсут”и каби бугунги кунда ҳам машҳур бўлиб
9
https://www.almaany.com/ar/dict/ar-ar/%D8%B4%D8%B1%D8%A7%D8%A6%D8%B9/
10
Доктор Муҳаммад Форуқ Ан-Набаҳон ( ناهبنلا قوراف دمحم روتكدلا). Ислом фиқҳининг тарихий аҳамияти.
2014/01/26. http://www.dr-mfalnbhan.com
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
59
келаётган энциклопедик кенг қамровли фиқҳий тўпламлар яратилди. Бундай манбалар
сирасига яна “Ал-Муватто”, “Ал-Мудаввана”, “Ар-Рисола”, “Ал-Харож” ҳамда Аш-
Шайбонийнинг олтита китобларини киритиш мумкин. Бу даврни уламолар
тақсимлашда турли фикрлар билдиришади ва баъзилар бу босқични уч-тўрт юз йилча
давом этган, деб ҳисоблашади.”
11
Бу мавзу, яъни қонунчилик ва ислом фиқҳи тараққиёти босқичлари борасида Р.У.
Маликов бу босқичларни бироз бошқача талқинда санаб ўтади. Унинг фикрига кўра,
мусулмон фиқҳининг ривожланиш босқичлари қуйидагилар:
“Биринчи босқич – Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳаётлик даври ҳамда саҳобалар
(розияллоҳу анҳумлар) даври.
Иккинчи босқич – фиқҳ асослари ўрнатилиши даври. Бу давр ҳижрий солноманинг
41-йилидан бошланиб, 132-йилига қадар давом этади.
Учинчи босқич – фиқҳнинг таъсис этилиши ва фан сифатида истеъмолга
киритилиши даври. Мазҳаббоши имомлар даври.
Тўртинчи босқич – эргашиш ва ижтиҳод дарвозаларининг ёпилиши даври. Бу
даврда уламолар шаклланиб бўлган тўрт мазҳаб доирасида изланишлар олиб
борганлар.
Бешинчи босқич – ҳуқуқий уйғониш даври. Бу давр ижтиҳод дарвозалари қайта
очилиб, то қиёматга қадар фиқҳ ҳамма шароитлар ва барча замонлар учун яроқлидир,
деб эътироф этилгандан кейинги, яъни ҳозирги давр.”
12
Доктор Муҳаммад Форуқ Ан-Набаҳон мусулмон фиқҳи ривожи босқичларига
таъриф беришда муфассалроқ ёндошган дейиш мумкин.
Мазкур босқичларни зикр этишнинг аҳамияти шундаки, бу нарса фиқҳшунос
олимлар томонидан Абу Бакр Косоний қайси давр алломалар табақасига мансуб деб
ҳисобланиши масаласига ойдинлик киритилишига ёрдам беради.
Бир қатор фиқҳ тарихчиларининг фикрларига кўра, ислом ҳуқуқи (фиқҳ) ўз
тараққиёт жараёнида қуйидаги олти даврни босиб ўтган:
Биринчи босқич: Пайғамбар даври;
Иккинчи босқич: Саҳобалар даври;
Учинчи босқич: Тобиин даври;
Тўртинчи босқич: Мужтаҳидлар даври;
Бешинчи босқич: Мухаррижлар даври;
Олтинчи босқич: Муқаллидлар, яъни тақлид қилувчилар ёки тақлид даври.”
13
Фиқҳ алломаси Абу Бакр Косоний Таржиҳ фақиҳлари табақасидаги уламолар
сирасига киритилиши мумкин бўлган фақиҳлар каби ўз мазҳаби имомининг сўзи билан
бошқанинг сўзи орасини, имом айтган сўз билан имомнинг шогирдлари ёки бошқа
мазҳаб имомлари айтган сўзлар орасини таржиҳ қилиш йўналишида ижодий фаолият
олиб боришади.
11
Доктор Муҳаммад Форуқ Ан-Набаҳон ( ناهبنلا قوراف دمحم روتكدلا). Ислом фиқҳининг тарихий аҳамияти.2014/01/26.
http://www.dr-mfalnbhan.com
12
Маликов Р.У. Введение в историю исламского права и его основы [текст]: учебное пособие / Р.У. Маликов –
Уфа: Изд-во БГПУ, 2019. – 128 с. 11-б. https://bspu.ru/files/75984
13
Зайриев А. Ислом ҳуқуқи асолари фани бўйича маъруза матни. Жаҳон сиёсати кафедраси. – Тошкент:2013.
Б.126. 17-бет. http://library.navoiy-uni.uz/files/islom_huquqi_asoslari.pdf
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
60
“Бу табақа ҳанафий уламолари қаторига Қудурий ва Бурҳониддин Марғинонийни,
моликий уламолардан аллома Ҳалилни, шофиъий уламолардан имом Рофеъий ва имом
Яҳё ибн Шараф Нававий Димашқийни, ҳанбалий уламолардан Абул Ҳаттоб Маҳфуз ибн
Аҳмад Калузоний Бағдодий ва "Ҳанбалий мазҳаби мунаққиҳи" (ҳанбалий фиқҳини қайта
кўриб чиқиб, баъзи хатоларини тўғрилаган) қози Алоуддин Мирводийларни
киритишади.”
“Қудурий ва Бурҳониддин Марғинонийларнинг асарларини бутун ислом олами
ўқийди. Айниқса, “Ал Ҳидоя” бугунги кунда ҳам дунёдаги кўзга кўринган ал-Азҳар каби
университетларда дарслик сифатида ўқитилмоқда. Ушбу мўътабар китоб инглиз, рус
тилларига ва бошқа тилларга хам таржима қилинган. Энг эътиборлиси, Бурҳониддин
Марғиноний хазратлари бирон масалада ўзларича Қуръон ва ҳадисдан хукм олмаганлар.
Фақатгина мазҳаб соҳиблари, мужтаҳидларнинг олган ҳукмларини келтирганлар. Улар
баъзи ривоятларни бошқаларидан афзал эканини бу авло, бу энг саҳиҳ ривоят, буниси
равшанроқ, бу қиёсга мувофиқроқ, бу одамлар учун фойдалироқ деб айта олганлар
холос. Шундай улуғ зотлар хам тўғридан тўғри ҳукм олишга журъат этмадилар. Улар
динимизни соф ҳолатда бизгача етиб келишига холис хизмат қилган зотлардан эдилар.”
“Бадоиъ ас-саноиъ” асарининг муаллифи Абу Бакр Ал-Косонийни мазкур даврлар
тартибланишига асосан Асҳоб ат-таржиҳ даври уламоларидан бири сифатида эьтироф
этиш мумкин.
Дарҳақиқат, Абу Бакр Косонийнинг илмий фаолияти ва яратган “Бадоиъ” асари ўз
даврида нафақат диний билимларнинг камолотга кўтарилишига, балки Мусулмон
давлат раҳбарларининг ички ва ташқи сиёсатларини шакллантиришларига ҳам катта
ҳисса қўшган деб айтиш мумкин. Мусулмон жамиятини ва давлатини бошқаришда
ислом фиқҳининг устуворлигини инкор этиб бўлмайди. Араб Халифалигида фақҳ
уламолари катта нуфуз ва мавқеъга эга бўлганлиги Абу Бакр Косонийга Нуриддин
Маҳмуд Занги 569/1174, Салжуқий султон Масъуд I (ваф. 572/1176 й.)лар ва уларнинг
авлодлари зўр эҳтиром билан муносабатда бўлганлиги мисолида яққол кўринади.
References:
1.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Фиқҳ дарслари (14-дарс). Фуруъул фиқҳ
китоблари. “Фиқҳий йўналишлар ва китоблар” китобидан. Мақола. 03.01.2019.
https://islom.uz/dars-qism/9584
2.
Чубоева О.К. Абу Бакр Косоний и роль его трудов в педагогике. Ученый XXI века •
2020 • № 1 (60).
file:///C:/Users/user/Downloads/abu-bakr-kosoniy-i-rol-ego-trudov-v-
https://www.almaany.com/ar/dict/arar/%D8%B4%D8%B1%D8%A7%D8%A6%D8%
4.
Доктор Муҳаммад Форуқ Ан-Набаҳон (
ناهبنلا قوراف دمحم روتكدلا
). Ислом фиқҳининг
5.
Маликов Р.У. Введение в историю исламского права и его основы [текст]: учебное
пособие / Р.У. Маликов – Уфа: Изд-во БГПУ, 2019. – 128 с. 11-б. https://bspu.ru/files/75984
6.
Зайриев А. Ислом ҳуқуқи асолари фани бўйича маъруза матни. Жаҳон сиёсати
кафедраси.
–
Тошкент:2013.
–
126
б.
–
Б.17.