Автомобил прокати: миллий қонунчиликдаги бўшлиқлар, халқаро тажриба ва ҳуқуқий ечимлар

Annotasiya

Мазкур мақолада вояга етмаган шахсларга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини топшириш билан боғлиқ масалаларнинг ҳуқуқий ва амалий жиҳатлари чуқур таҳлил етилган. Ўзбекистонда бундай ҳолатларнинг кўпайиб бораётгани жамият хавфсизлигига, хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солаётгани таъкидланади. Амалдаги қонунчиликда бу каби ҳуқуқбузарликлар учун махсус норма мавжуд емаслиги, ҳолатнинг умумий нормалар асосида баҳоланиши ва бу еса ҳуқуқни қўллаш амалиётида ноаниқликлар юзага келишига олиб келаётгани очиб берилади.

Мақолада Россия, Беларусь, Германия, Франция ва Полша каби мамлакатларнинг тажрибаси асосида қиёсий-ҳуқуқий таҳлил келтирилиб, ушбу соҳада норматив бўшлиқларни тўлдиришга оид таклифлар ишлаб чиқилган. Хусусан, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган вояга етмаган шахсларга уни топширган шахслар учун бевосита маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгилаш зарурлиги асослаб берилади. Шу билан бирга, "йўл қўйиш", "топшириш" ва "тақдим этиш" атамалари ўртасидаги ҳуқуқий тафовутлар аниқлаштирилади.

Шунингдек, автомобилни ижара асосида бериш фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларнинг такомиллаштирилиши, тадбиркорлик субъектларига нисбатан лицензиялаш талабларини жорий этиш, шартнома тузишнинг мажбурийлиги ва ҳайдовчилик тажрибаси бўйича талаблар киритиш зарурлиги асослаб берилади.

Мақола якунида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ва Жиноят кодексларига тегишли ўзгартишлар киритиш бўйича аниқ таклифлар берилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Chiqarish:
CC BY f
150-162
6

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Холиқулов, У., & Нурмуҳаммедова, Г. (2025). Автомобил прокати: миллий қонунчиликдаги бўшлиқлар, халқаро тажриба ва ҳуқуқий ечимлар. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 6(3), 150–162. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp150-162
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада вояга етмаган шахсларга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини топшириш билан боғлиқ масалаларнинг ҳуқуқий ва амалий жиҳатлари чуқур таҳлил етилган. Ўзбекистонда бундай ҳолатларнинг кўпайиб бораётгани жамият хавфсизлигига, хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солаётгани таъкидланади. Амалдаги қонунчиликда бу каби ҳуқуқбузарликлар учун махсус норма мавжуд емаслиги, ҳолатнинг умумий нормалар асосида баҳоланиши ва бу еса ҳуқуқни қўллаш амалиётида ноаниқликлар юзага келишига олиб келаётгани очиб берилади.

Мақолада Россия, Беларусь, Германия, Франция ва Полша каби мамлакатларнинг тажрибаси асосида қиёсий-ҳуқуқий таҳлил келтирилиб, ушбу соҳада норматив бўшлиқларни тўлдиришга оид таклифлар ишлаб чиқилган. Хусусан, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган вояга етмаган шахсларга уни топширган шахслар учун бевосита маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгилаш зарурлиги асослаб берилади. Шу билан бирга, "йўл қўйиш", "топшириш" ва "тақдим этиш" атамалари ўртасидаги ҳуқуқий тафовутлар аниқлаштирилади.

Шунингдек, автомобилни ижара асосида бериш фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларнинг такомиллаштирилиши, тадбиркорлик субъектларига нисбатан лицензиялаш талабларини жорий этиш, шартнома тузишнинг мажбурийлиги ва ҳайдовчилик тажрибаси бўйича талаблар киритиш зарурлиги асослаб берилади.

Мақола якунида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ва Жиноят кодексларига тегишли ўзгартишлар киритиш бўйича аниқ таклифлар берилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Car rental: legal gaps in national legislation, international
practice, and legal solutions

Umid KHALIKULOV

1

, Guzalkhon NURMUKHAMMEDOVA

2


University of Public Security of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2025

Received in revised form

15 May 2025
Accepted 15 June 2025

Available online

25 June 2025

This article explores the legal and practical aspects of

granting vehicle control to minors in the Republic of

Uzbekistan. It highlights the increasing number of traffic

accidents involving underage drivers and the absence of direct

legal provisions regulating such cases, which leads to gaps in
law enforcement and challenges in legal qualification.

Through a comparative legal analysis of practices in Russia,

Belarus, Germany, France, and Poland, the article justifies the

introduction of direct administrative and criminal liability for
transferring a vehicle to a person without a valid driver's

license, particularly minors. The terms "permission", "transfer",

and "provision" are critically examined to clarify their distinct

legal implications for qualification purposes.

The paper also outlines necessary improvements in the

regulation of car rental services, including the mandatory

licensing of car rental businesses, the requirement of written

contracts, and minimum age and driving experience standards
for renters.

Finally, the article proposes amendments to Uzbekistan’s

Administrative Liability Code and Criminal Code, introducing

specific provisions that enhance legal certainty and strengthen
preventive measures in the field of public and traffic safety.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp150-162

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

minors,

rental,

provision,

car hire,

liability,

transfer,

licensing,

vehicle,

prevention,

legal gap,

criminal qualification,

legal analysis,

international experience,
public safety,

car rental,

law-making,

enforcement practice,

legal framework,

insurance,

risk management.

1

PhD in Law, Associate Professor, University of Public Security of the Republic of Uzbekistan.

E-mail: umid72221@gmail.com

2

PhD in Law, Associate Professor, University of Public Security of the Republic of Uzbekistan.

E-mail: guzalxon681@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

151

Автомобил

прокати:

миллий

қонунчиликдаги

бўшлиқлар, халқаро тажриба ва ҳуқуқий ечимлар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

вояга етмаган,

ижара,

тақдим этиш,

прокат,

жавобгарлик,

топшириш,

лицензиялаш,

транспорт воситаси,
профилактика,

ҳуқуқий

бўшлиқ,

жиноят таркиби,

ҳуқуқий

таҳлил,

халқаро тажриба,

жамоат хавфсизлиги,
автоижара,
нормотворчилик,

ҳуқуқни

қўллаш,

норматив база,

суғурта,

хавфни бошқариш.

Мазкур

мақолада

вояга

етмаган

шахсларга

транспорт

воситасини

бошқариш

ҳуқуқини

топшириш

билан

боғлиқ

масалаларнинг

ҳуқуқий

ва

амалий

жиҳатлари

чуқур

таҳлил

етилган

.

Ўзбекистонда

бундай

ҳолатларнинг

кўпайиб

бораётгани

жамият

хавфсизлигига

,

хусусан

,

йўл

ҳаракати

хавфсизлигига

таҳдид

солаётгани

таъкидланади

.

Амалдаги

қонунчиликда

бу

каби

ҳуқуқбузарликлар

учун

махсус

норма

мавжуд

емаслиги

,

ҳолатнинг

умумий

нормалар

асосида

баҳоланиши

ва

бу

еса

ҳуқуқни

қўллаш

амалиётида

ноаниқликлар

юзага

келишига

олиб

келаётгани

очиб

берилади

.

Мақолада

Россия

,

Беларусь

,

Германия

,

Франция

ва

Полша

каби

мамлакатларнинг

тажрибаси

асосида

қиёсий

-

ҳуқуқий

таҳлил

келтирилиб

,

ушбу

соҳада

норматив

бўшлиқларни

тўлдиришга

оид

таклифлар

ишлаб

чиқилган

.

Хусусан

,

транспорт

воситасини

бошқариш

ҳуқуқига

эга

бўлмаган

вояга

етмаган

шахсларга

уни

топширган

шахслар

учун

бевосита

маъмурий

ёки

жиноий

жавобгарлик

белгилаш

зарурлиги

асослаб

берилади

.

Шу

билан

бирга

,

“йўл

қўйиш”

,

“топшириш”

ва

“тақдим

этиш”

атамалари

ўртасидаги

ҳуқуқий

тафовутлар

аниқлаштирилади

.

Шунингдек

,

автомобилни

ижара

асосида

бериш

фаолиятини

тартибга

солувчи

ҳужжатларнинг

такомиллаштирилиши

,

тадбиркорлик

субъектларига

нисбатан

лицензиялаш

талабларини

жорий

этиш

,

шартнома

тузишнинг

мажбурийлиги

ва

ҳайдовчилик

тажрибаси

бўйича

талаблар

киритиш

зарурлиги

асослаб

берилади

.

Мақола

якунида

Ўзбекистон

Республикасининг

Маъмурий

ва

Жиноят

кодексларига

тегишли

ўзгартишлар

киритиш

бўйича

аниқ

таклифлар

берилган

.

Прокат

автомобилей:

правовые

пробелы

в

национальном законодательстве, международный
опыт и юридические решения

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

несовершеннолетние,
аренда,

предоставление,

прокат,

ответственность,
передача,
лицензирование,

транспортное средство,

Статья посвящена правовым и практическим вопросам

передачи

управления

транспортным

средством

несовершеннолетним лицам в Республике Узбекистан.
Отмечается рост количества подобных случаев и их

негативное влияние на общественную и дорожную

безопасность. Авторы подчеркивают, что в действующем

законодательстве

отсутствует

прямая

норма,

устанавливающая

ответственность

за

передачу


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

152

профилактика,

правовой пробел,

состав преступления,
правовой анализ,
международный опыт,

общественная
безопасность,

автоаренда,

нормотворчество,
правоприменение,
нормативная база,
страхование,

управление рисками.

транспортного средства несовершеннолетнему, что создает

правовые пробелы и затрудняет правоприменительную
практику.

На основе сравнительно

-

правового анализа опыта России,

Беларуси, Германии, Франции и Польши обоснована

необходимость введения прямой административной и
уголовной ответственности за такие действия. Подробно

рассматриваются правовые различия между понятиями

«допуск», «передача» и «предоставление», имеющими

решающее значение при квалификации правонарушения.

Кроме

того,

статья

предлагает

меры

по

совершенствованию законодательства в сфере проката

автотранспорта, включая обязательность лицензирования
деятельности

по

аренде

транспортных

средств,

письменной

формы

договора,

возрастных

и

профессиональных требований к арендатору.

В заключении предложены конкретные редакции новых

статей и дополнений к Кодексу об административной

ответственности и Уголовному кодексу Республики
Узбекистан,

направленные на повышение правовой

определенности и эффективность профилактики.

КИРИШ

Жамиятимиздаги жадал трансформациялар, ҳуқуқий стандартларнинг

глобаллашуви ва чегара билмас таҳдидлар сонининг кўпайиши шароитида
ҳуқуқий

жавобгарлик, профилактика ва тарбия масалалари тобора долзарблик

касб этмоқда.

Замонавий шароитда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, айниқса

йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида бир қатор янгидан

-

янги таҳдидлар билан

тўқнаш келмоқда. Ўзбекистон Республикасида ушбу

соҳадаги таҳликали ва

долзарб муаммолардан бири сифатида транспорт воситаларини ноқонуний
равишда бошқарувчи вояга етмаган шахслар иштирокидаги йўл

-

транспорт

ҳодисаларининг

ортиши алоҳида таъкидланиши лозим.

Жорий йилнинг 15 май куни жамоат хавфсизлиги ва

таълим тизими

ҳолатига бағишланган йиғилишда давлат раҳбари вояга етмаганлар томонидан
автотранспорт воситаларини ижарага олиш билан боғлиқ йўл

-

транспорт

ҳодисалари

юзасидан жиддий ташвишини билдирди. Фақатгина Наманган

вилоятининг ўзида ҳар ойда вояга етмаганлар иштирокида 10 дан 15 тагача шунга
ўхшаш воқеалар қайд этилмоқда, уларнинг айримлари афсуски, оғир оқибатлар –

тан жароҳати ва ўлим билан тугаётганлиги таъкидланди

[1].

Бундай ҳолатлар амалдаги ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги жиддий

муаммоларни, қонунчиликдаги бўшлиқларни ҳамда оила ва масъул тузилмалар
томонидан

тарбиявий

ва

профилактик

ишларнинг

етарлича

йўлга

қўйилмаганлигини

яққол намоён этмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида вояга

етмаган шахсга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини топширганлик учун
жавобгарликни бевосита назарда тутувчи алоҳида норма мавжуд эмас. Бундай
ҳолатларда қонуний таъсир чоралари, одатда, умумий тартибдаги Маъмурий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

153

жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддалари асосида масалан, ҳайдовчилик
ҳуқуқисиз бошқариш учун жавобгарлик (135

-

м.), транспорт воситасининг эгаси

ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан била туриб мастлик
ҳолатидаги ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки
шахснинг ақл

-

идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остидаги

шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш (140

-

м.) ёки ота

-

оналик

мажбуриятларини лозим даражада бажармаслик

(47-

м.) каби нормалар доирасида

қўлланилади.

Бу эса ҳуқуқни қўллаш амалиётида ноаниқликка, ҳуқуқий бўшлиқ юзага

келишга ва самарали профилактика чораларининг йўқлигига олиб келмоқда.

Бироқ, бундай ҳаракатларнинг жамоат хавфсизлиги учун хавф даражаси

кескин ошганини ҳисобга олган ҳолда, қонуний механизмларни кучайтириш
зарурати шаклланмоқда.

МЕТОДОЛОГИЯ

Қиёсий

-

ҳуқуқий таҳлил натижалари шундан далолат берадики, бундай

ҳуқуқбузарликларни

самарали бартараф этиш фақатгина жазо чоралари билан

чекланмайди, балки аниқ ва яхлит ҳуқуқий механизмларнинг мавжуд бўлишини
талаб этади.

Хусусан, Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, Германия, Франция ва

Польша каби етакчи мамлакатлар тажрибасини

таҳлил этиш асносида олдимизда

ҳал этилиши лозим бўлган масалалар қуйидагилардан иборат:

вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқариш имконини

топширганлик учун жавобгарликни бевосита назарда тутувчи алоҳида маъмурий
ва жиноий жавобгарлик белгилаш;

жавобгар субъектларнинг ҳуқуқий дифференциацияси, яъни жавобгарлик

субъектининг доирасини кенгайтириш, яъни нафақат ота

-

оналарни, балки

транспорт воситасини ижарага берувчиларни, автомактаб инструкторларини ва
масъул мансабдор шахсларни, айниқса, ижрага берувчи шахслар (тадбиркорлик
субъектлари)ни ҳам қамраб олиш;

бундай ҳаракатлар натижасида етказилган зарар учун фуқаролик

-

ҳуқуқий

жавобгарликни кучайтириш, жумладан молиявий товон тўлаш мажбуриятларини
мустаҳкамлаш

(автомобилига шикаст етказгани учун болалар ва уларнинг ота

-

оналари бўйнига 10–20 миллион сўм қарз илиб қўйилган ҳолатлар бор).

ўсмирлар ва уларнинг ота

-

оналари билан изчил профилактик ва

тарбиявий ишларни йўлга қўйиш

,

бу жараёнда таълим муассасалари, ички

ишлар органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг самарали
ҳамкорлигини

таъминлаш.

Ўзбекистонда йўловчисиз, яъни бошқарув ҳуқуқини тўғридан

-

тўғри

ижарачига бериш асосида амалга ошириладиган транспорт воситаларини қисқа

муддатли ижарага бериш фаолияти учун махсус лицензия талаб этилмайди. Бироқ,
бундай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи фақат белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтган юридик шахсларга берилади

[2].

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги

“Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага
бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” Қарори билан
тасдиқланган “Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

154

муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом” га кўра, “ижарачи –

транспорт

воситасини тегишли бошқариш ҳуқуқига эга ва маълум тўлов эвазига қисқа
муддатли ижарага бериш шартномаси асосида транспорт воситасини олган
жисмоний ёки юридик шахс” ҳисобланади. Ижарага берувчи эса, қонунчиликда
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, маълум тўлов эвазига қисқа муддатли
ижарага бериш шартномаси асосида транспорт воситасини ижарачига берувчи
юридик шахс

[

2] бўлиши мумкин.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, фуқаролар ва йўловчи ташувчи ташкилотлар

ўртасида тузиладиган транспорт воситаларини ижарага бериш шартномаларини

нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди. Унга ўрнига бундай шартномаларни

солиқ органларида электрон рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилди

[3].

Шу тариқа, енгил автомобилларни қисқа муддатли (30 кунгача) ижарага

бериш амалиёти учун ҳукумат томонидан соддалаштирилган ҳуқуқий режим

жорий этилган: бундай шартномалар учун на нотариал тасдиқ, на ЙҲХБ (ГАИ)да

алоҳида рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда ички туризмни рағбатлантириш мақсадида

қисқа муддатли автотранспорт воситаларини ижарага бериш бозорини

либераллаштириш тенденцияси кузатилмоқда.

Умуман олганда, маъмурий тўсиқлар анча қисқартирилган, бу эса соҳадаги

ҳуқуқий муносабатларни соддалаштиришга ва тадбиркорлик фаолиятини

юритишга қулай шарт

-

шароит яратишга хизмат қилмоқда.

Хориж тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, Россия Федерациясида ҳам йўловчисиз

автотранспорт воситаларини ижарага бериш фаолияти лицензияланмайди [4], яъни

автомобилни бошқариш ҳуқуқини ижарачига ўтказиш орқали амалга ошириладиган

прокат турлари лицензияланадиган фаолиятлар рўйхатига киритилмаган. Бу

турдаги фаолиятни амалга ошириш учун махсус лицензия талаб этилмайди;

компаниянинг давлат рўйхатидан ўтган бўлиши кифоя.

Россия Федерациясида автотранспорт воситаларини ижарага бериш бозори

юқори даражада ривожланган бўлиб, унда халқаро тармоқлар (Avis, Hertz, Europcar)

ҳамда кенг доирадаги маҳаллий ижара компаниялари

фаолият юритмоқда.

Автомобилни ижарага олиш учун ижарага олувчи

ижара компанияси

томонидан белгиланган талабларга жавоб бериши шарт

:

минимал ёш

(одатда 21 ёшдан кам бўлмаслиги),

ҳайдовчилик тажрибаси

(1 йилдан 3 йилгача),

паспорт ва амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси

тақдим этилиши.

Давлат томонидан прокат компанияларининг фаолиятига нисбатан

тўсиқлар кам, яъни улардан махсус рухсатнома ёки шартномаларни алоҳида

рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди. Бундай компаниялар фақат умумий

тадбиркорлик субъектлари сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши кифоя

.

Кўрсатилаётган хизматлар сифатини назорат қилиш эса фуқароларнинг

истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини

таъминлаш тўғрисидаги умумий қонунчилик доирасида

амалга оширилади.

Беларусь Республикасида йўловчисиз

автотранспорт воситаларини ижарага

бериш фаолияти мустақил лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланмайди.

“Лицензиялаш тўғрисида”ги Қонун ва Ҳукумат қарорлари

[

5]га кўра,

автотранспорт соҳасидаги лицензиялаш фақат йўловчи ва юк ташиш хизматлари

учун белгиланган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

155

Бироқ

,

соҳада тармоқ стандартлари

ва

ҳуқуқий тавсиялар

мавжуд. Масалан,

Россиядаги “Роспотребнадзор”га ўхшаш Минторг

[

6] ва бошқа ваколатли органлар

томонидан қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилган:

автопрокат компанияси автомобилларга мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа

қонуний асосда эгалик қилиши

шарт;

ёзма ижара шартномаси тузилиши

талаб этилади;

мижозга техник жиҳатдан соз ҳолдаги автотранспорт воситаси

тақдим

этилиши шарт.

Ижара

шартномаларида,

одатда,

фойдаланувчининг

ҳуқуқ

ва

мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилади

:

муддатидан аввал қайтариш шартлари,

ЙҲХБ жарималари учун жавобгарлик,

носозлик ҳолатида техник ёрдам кўрсатиш каби масалалар.

Маъмурий талаблар

қаторида:

коммерцияда фойдаланилаётган барча транспорт воситалари учун йиллик

техник кўрикдан ўтиш мажбурияти

,

барча транспорт воситаларининг ижара компанияси номига расмий

рўйхатдан ўтказилиши

ва

автомобиль эгаси ҳақидаги маълумотларнинг ЙҲХБ базасида мавжудлиги

қайд этилади. Бу жарималарни расмийлаштириш ва уларни шартнома асосида

арендаторга юклатишни енгиллаштиради.

Хулоса қилиб айтганда, прокат фаолияти учун лицензия талаб этилмаслиги

сабабли бозорга кириш тўсиқлари паст, бироқ бозордаги рақобат юқори сифатли

хизмат кўрсатиш, суғурта ҳимояси ва ҳуқуқий аниқликни таъминлашни талаб

этади

.

Германияда транспорт воситаларини ҳайдовчисиз ижарага бериш

(Mietwagen ohne Fahrer)

оддий тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралади

ва уни

амалга ошириш учун алоҳида лицензия талаб этилмайди.

Қонунчилик жиҳатидан транспорт воситаларининг турлари бўйича

чекловлар мавжуд эмас: ижарага енгил автомобиллар, микроавтобуслар,

мотоцикллар ва кемперлар (автодомлар) тақдим этилиши мумкин.

Бироқ амалиётда ижара компаниялари суғурта шартлари ва хавфни

бошқариш сиёсати (risk management) асосида муайян талаблар қўяди

:

энг кам ёш чегараси

(масалан, оддий автомобиль учун 21 ёш, премиум

тоифадагилар учун –

25 ёш ва ундан юқори),

ҳайдовчилик тажрибаси –

камида 1 йил

[7].

Бу талаблар қонун эмас, балки ижара компанияларининг ички сиёсати

ҳисобланади ва суғурта ташкилотлари билан шартномавий муносабатлардан

келиб чиқади.

Францияда ҳам ҳайдовчисиз автотранспорт воситаларини ижарага бериш

(location de voitures sans chauffeur)

алоҳида лицензиялашга тушмайди, яъни бундай

фаолиятни амалга ошириш учун махсус рухсатнома талаб этилмайди. Бироқ

қонунчиликда муайян институционал ва шартномавий талаблар белгиланган

:

Ижара билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари транспорт

воситаларини ташиш ва ижара реестрида рўйхатдан ўтиши шарт

(registre des

transporteurs et des loueurs de véhicules). Бу талаб

юридик аниқликни таъминлаш

ҳамда давлат назоратини амалга ошириш мақсадида жорий этилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

156

Франциянинг Истеъмол кодекси (Code de la consommation)

автотранспорт

воситаларини ижарага бериш бўйича шартномалар тузишда ахборот бериш
мажбурияти ва шартномавий муносабатлар мазмуни

бўйича аниқ талабларни

белгилайди. Жумладан, шартномада:

o

ижара муддати,

o

авто воситасининг техник ҳолати,

o

қайтариш тартиби,

o

жарималар ва зарар учун жавобгарлик,

o

ёрдам хизмати тўғрисида маълумотлар ёритилиши лозим

[8].

Ҳайдовчига қўйиладиган ёш ва тажриба талаблари

Франция қонунчилигида

бевосита белгиланмаган, бироқ амалиётда барча автопрокат компаниялари
қуйидаги чекловларни жорий қилган:

энг кам ёш –

21 ёш

,

ҳайдовчилик тажрибаси –

1 ёки 2 йил

,

айрим юқори тоифадаги автомобиль класслари учун –

25 ёшдан юқори

.

Бундан ташқари, 25 ёшга тўлмаган ҳайдовчилар учун “supplément jeune

conducteur” (ёш ҳайдовчи учун қўшимча тўлов)

жорий қилинган бўлиб, бу хавфни

бошқариш ва суғурта нархини компенсация қилиш мақсадида амалга оширилади.

Хулоса қилиб айтганда, Францияда автотранспортни ҳайдовчисиз ижарага

бериш фаолияти жуда соддалаштирилган ҳуқуқий механизм

орқали амалга

оширилади, бироқ қатъий ахборот бериш ва шартномавий аниқлик талаблари

билан таъминланган.

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ

Амалдаги

Ўзбекистон

Республикасининг

Маъмурий

жавобгарлик

тўғрисидаги кодексида (МЖтК) ҳақиқатдан ҳам, транспорт воситасини бошқариш
ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга, назарий жиҳатидан қўлланилиши мумкин бўлган
нормалар

мавжуд. Жумладан, гап қуйидаги моддалар ҳақида кетмоқда. Яъни:

47-

модда –

“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги

мажбуриятларни бажармаслик”

;

135-

модда

“Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари

бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши”

(2-

қисми);

140-

модда –

“Мастлик ҳолатидаги шахснинг транспорт воситасини

бошқаришига йўл қўйиш ёки бошқаришни унга топшириш”

.

Бироқ

,

ушбу нормалар бевосита вояга етмаган ёки ҳайдовчилик ҳуқуқига эга

бўлмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш учун махсус
ҳуқуқий асос бўла олмайди. Улар умумий

хусусиятга

эга бўлиб, мазкур ҳолатлар

учун аниқлаштирилган ва конкретлаштирилган ҳуқуқий мосликка эга эмас

.

Шу муносабат билан, мавжуд қонунчиликдаги махсус

норманинг йўқлиги

ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги самарасизлик, жазонинг муваффақиятсиз
индивидуализацияси ва профилактик таъсирнинг пастлигига олиб келмоқда

.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси диспозициясида “бошқаришга

йўл қўйиш”

(допуск) ва “бошқаришни топшириш”

(передача управления)

тушунчалари алоҳида юридик мазмунга эга мустақил жиноий таркиблар сифатида
шакллантирилган. Бу уларнинг ҳуқуқий тавсифи ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги
ахамиятини белгилаб беради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

157

Биринчидан,

ҳуқуқбузарлик субъекти. Транспорт воситасини бошқаришга

қўл қўйиш (допуск)

бу ҳаракатни, одатда, транспорт воситасидан фойдаланиш

учун масъул шахс, яъни юридик шахс, автотранспорт корхонасининг мансабдор

шахси, транспорт воситаси мулкдори ёки унинг ваколатли вакили амалга

оширади. Улар ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган ёки маст ҳолатдаги шахсга

транспорт воситасини бошқариш имкониятини яратиш ёки рухсат бериш орқали

жавобгарликка тортилади.

Транспорт воситасини бошқаришга

“йўл қўйиш”,

яъни транспорт

воситасидан фойдаланиш учун масъул шахс (мулкдор, мансабдор шахс, раҳбар)

томонидан йўл қўйилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик, натижада ҳайдовчилик

ҳуқуқига эга бўлмаган ёки маст ҳолатдаги шахсга рульга ўтириш ва ҳаракатни

бошлаш учун шароит яратилади ёки расмий равишда рухсат берилади. Бунда

калитни амалий топшириш ёки ҳаракатни бошлаш реал равишда юз бермаган

бўлса ҳам, ҳуқуқбузарлик таркиби шаклланади.

Транспорт воситасини бошқаришни

“топшириш” (передача управления)

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки спиртли ичимликлар

таъсирида бўлган шахсга калитлар, электрон кириш воситалари ёки бошқа

бошқарув воситаларини бевосита топшириш орқали транспорт воситаси устидан

назоратни амалий равишда бериш, ушбу шахс томонидан транспорт воситасидан

мустақил фойдаланиш ниятида амалга оширилган ҳаракат ҳисобланади.

Иккинчидан,

объектив томони. Транспорт воситасини бошқаришга

йўл

қўйиш (допуск)

бу ҳаракат бошқариш учун шароит яратиш

орқали намоён

бўлади. Бу, масалан, ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга рульга ўтиришга

рухсат бериш, гаражга кириш пропускини тақдим этиш, хизмат автомобилни

тақдим этиш каби ҳаракатлар орқали ифода топади. Бу ерда муҳим жиҳат

шундаки, калитларни реал равишда топшириш шарт эмас, фақатгина шахс

томонидан ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқали бошқариш имкони яратилиши

етарлидир. Демак, бу пассив ёки омон бошқа ҳаракатлар орқали содир этиладиган

ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Мазкур

тушунча

Ўзбекистон

Республикасининг

Жиноят

кодекси

261-

моддасида

жиноят

таркибининг

биринчи

элементи

сифатида

мустаҳкамланган: «Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахс, унинг

эгаси ёки фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан била туриб мастлик

ҳолатидаги ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,

психотроп ёки

шахснинг ақл

-

идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида

бўлган шахснинг темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспортини ёки

бошқа транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиши».

Транспорт воситасини бошқаришни

топшириш (передача)

эса назоратни

амалий равишда бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ фаол ҳаракат

ҳисобланади.

Бу –

калитларни топшириш, электрон кириш кодларини бериш, ҳатто транспорт

воситасини шахсан ўзи ишга тушириб бериш каби ҳаракатларни ўз ичига олади. Бу

ҳолда шахс механик тарзда бошқарув воситасини бошқа шахсга бевосита беришни

амалга оширади, яъни у фаол ва билиб қилаётган ҳаракат сифатида баҳоланади.

Шу тарзда, объектив томон нуқтаи назаридан топшириш –

шарт

-

шароит

яратиш

,

топшириш –

бошқарув воситасини реал бериш

асосида ажратилади. Бу

фарқ ҳуқуқбузарлик таркибини аниқлаш ва ҳаракатнинг квалификациясини

белгилашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

158

Бироқ, юқорида айтилганидек,

амалдаги қонунчилигида вояга етмаган

шахсга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини топширганликни ифодаловчи

алоҳида объектив томон ҳаракати мавжуд эмас.

Шундай экан, “тақдим этиш”

атамасини қонун матнига алоҳида киритиш

заруратини кўрсатмоқда, чунки бу тушунча автотранспортни ижара, лизинг ёки

бепул

фойдаланиш

каби

фуқаровий

-

ҳуқуқий

муносабатларни

жиноий

таркиблардан аниқ ажратиб туришга хизмат қилади. “Йўл қўйиш”

ва “топшириш”

жиноят таркибларини ташкил этувчи ҳаракат ва шароитларни белгиласа, “тақдим

этиш”

тўлиқ ҳуқуқий асосда, шартнома ёки келишув асосида воситани

фойдаланувчига топширишни ифодалайди. Шу тарзда, “тақдим этиш”

атамаси

қонунчиликдаги тўлиқликни таъминлаб, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги

ноаниқликлар олдини олади.

Хусуан, транспорт воситаси мулкдори ёки бошқа ваколатли шахс томонидан

учинчи шахс фойдасига унинг вақтинча тўлиқ тасарруфига беришга оид

шартномавий ёки бошқа ҳуқуқий ирода ифодаси

(аренда, лизинг, прокат ва

бошқалар). Бу ерда назарда тутилаётган ҳолат –

транспорт воситаси бошқарув

ҳуқуқига эга бўлмаган ёки хавфли ҳолатдаги шахсга берилса ҳам, мулкий ҳуқуқ

ўтмайди, фақат фойдаланиш ёки вақтинча эгалик қилиш ҳуқуқи юзага келади

.

“Тақдим этиш”

(предоставление) атамаси Жиноят кодексида мустақил

таркибий элемент сифатида алоҳида ажратилмаган

бўлса

-

да, у фуқаролик

-

ҳуқуқий

ва маъмурий

-

ҳуқуқий нормаларда транспорт воситасидан фойдаланиш

ҳуқуқининг алоҳида институт сифатида тавсифланишида фаол қўлланилади, шу

жумладан ижара ва лизинг муносабатларида.

“Тақдим этиш”нинг ҳуқуқий моҳияти қуйидагилардан иборат:

биринчидан,

бу –

транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ёки

фойдаланиш учун бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ ҳаракат, ҳатто агар

калитлар дарҳол топширилмаса ёки фойдаланиш кечроқ бошланса ҳам.

иккинчидан,

бундай ҳуқуқий ҳаракат

мулк ҳуқуқининг ўтмасдан, фақат

тасарруф этиш ҳуқуқининг шартнома асосида берилишини назарда тутади.

Учинчидан, агар транспорт воситаси бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган

шахсга ёки маст ҳолдаги шахсга

вақтинча тақдим этилса, бундай ҳаракат

ҳуқуқбузарликка йўл очувчи шарт

-

шароитни юзага келтиради

.

Шу тариқа, тақдим этиш –

бу фаол ҳуқуқий ҳаракат бўлиб, унинг натижасида

шахс бошқарувни ҳали амалга оширмаган бўлса ҳам, унинг тасарруфига транспорт

воситаси қонун асосида топширилади. Агар бундай шахс транспорт воситасини

хавфсиз бошқара олмайдиган ҳолатда бўлса, бу жамият учун хавф манбаи

ҳисобланади

.

МУҲОКАМА

Бундан ташқари, юридик фан ва амалиётда атамаларнинг аниқлиги ҳуқуқий

муносабатларни тўғри тартибга солишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Хусусан,

“прокат” ва “ижара” сингари яқин тушунчалар амалиётда кўпинча синоним

сифатида ишлатилади, аммо уларнинг ҳуқуқий ва лексик мақоми фарқлидир.

Хусусан, “Прокат” сўзи ўзбек тилига рус тилидан кириб келган. Ўзбек

тилининг изоҳли луғатларида бу атама “бирор нарсани вақтинча фойдаланиш

учун ҳақ эвазига бериш”

[

9] маъносини билдиради. Прокат тушунчаси кўпинча

оммавий фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган буюмлар (автомобиллар, фильмлар,

техник воситалар) билан боғлиқ ҳолатларда ишлатилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

159

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 558–

563-

моддалари

асосида тартибга солинган бўлиб, 558

-

моддасига мувофиқ, прокат шартномаси –

бу доимий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ижарага берувчи
томонидан турли ҳаракатдаги мол

-

мулкни (одатда кўчар мол

-

мулкни) вақтинча

эгалик ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига бериш шартномасидир

[10].

Фуқаролик кодексининг 564–

572-

моддалари транспорт воситаларини

экипаж билан ва экипажсиз ижарага бериш муносабатларини тартибга солади.
Унга кўра, транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси
бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни
бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатса, транспорт
воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи
транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат
кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига
ҳақ эвазига беради

[10].

Автомототранспорт воситаларини вақтинча фойдаланиш

учун беришда

шартноманинг ҳуқуқий табиати унинг тарафлари, мақсади, ҳуқуқ ва
мажбуриятлар миқёси ҳамда уни тузиш ва бекор қилиш тартибига бевосита
таъсир кўрсатади. Шу нуқтаи назардан, прокат ва ижара шартномалари
ўртасидаги асосий ҳуқуқий фарқлар қуйидаги йўналишларда намоён бўлади:

Биринчидан, ҳуқуқий мақом жиҳатдан прокат шартномаси Фуқаролик

кодексининг 558–

563-

моддаларида тартибга солинган бўлиб, бу шартнома фақат

тадбиркорлик фаолияти доирасида ва оммавий таклиф асосида тузилади. Ижара
шартномаси эса

564

572-

моддалар билан тартибга солинади ва у бир қатор

мураккаб шартлар ва имкониятларни ўз ичига олади.

Иккинчидан, фойдаланиш мақсади муҳим аҳамиятга эга. Прокат шартномаси

асосида транспорт воситаси истеъмолчи томонидан фақат шахсий, яъни истеъмол
мақсадларида фойдаланилади. Ижара шартномасида эса транспорт воситаси
нафақат шахсий, балки тижорат ва хизмат кўрсатиш фаолияти мақсадида ҳам
фойдаланилиши мумкин.

Учинчидан, шартнома тарафларининг таркибида ҳам фарқ мавжуд: прокат

шартномасида одатда тадбиркор ва жисмоний шахс иштирок этади. Ижара
шартномасида эса жисмоний ва юридик шахслар ҳар икки томон сифатида
қатнашиши мумкин.

Тўртинчидан, муддат ва тугатиш тартибида фарқ бор. Прокат шартномаси

1 йилдан кўп бўлмаган муддатга тузилади ва наниматель ундан исталган вақтда воз
кечиши мумкин. Ижара шартномасида эса муддат чекланмаган бўлиши мумкин ва
уни бекор қилиш шартномада белгиланган асослар асосида амалга оширилади.

Бешинчидан, субаренда ва ҳуқуқларни ўтказиш имконияти фақат ижара

шартномасида мавжуд бўлиб, бунда арендатор арендодорнинг розилиги билан
транспорт воситасини бошқа шахсга вақтинча фойдаланиш учун бериш ҳуқуқига
эга. Прокат шартномасида эса бу каби ҳаракатлар қатъиян тақиқланади.

Охирги жиҳат –

жавобгарлик ва таъмирлаш мажбуриятлари. Прокат

шартномасида таъмирлаш ишлари ва транспорт воситасининг техник ҳолати учун
ижарага берувчи

масъул бўлади. Ижара шартномасида эса, агар экипажсиз ижара

бўлса, бу мажбурият тўлиқ ижарага олувчи

зиммасига юклатилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

160

Шу тариқа, ҳар икки шартнома тури ўртасидаги ушбу фарқлар нафақат

уларнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди, балки амалиётда қандай қўлланилиши,

қайси шартнома қай ҳолатда мақбул эканлигини аниқлашга хизмат қилади.

Шу тариқа, ушбу моддалар (47

-

модда –

“Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш

бўйича мажбуриятларни бажармаслик”

, 135-

модда

“Йўл ҳаракати қоидаларида

назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини

бошқариши”

(2-

қисми) ҳамда 140

-

модда –

“Маст ҳолатдаги шахсга транспорт

воситасини бошқаришни рухсат этиш ёки топшириш”

)

тадқиқ этилаётган

ҳуқуқбузарликка нисбатан тўғридан

-

тўғри таъсир этувчи махсус норма

вазифасини бажармайди, балки амалиётда қўллашда умумий тартибдаги ёки

аналогия асосида, бошқа далиллар билан биргаликда фойдаланиладиган асос

сифатида

хизмат қилади.

Бундай ҳолатда жавобгарлик, одатда, болани назорат қилиш бўйича

бурчларни бажармаслик ёки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича

мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик билан боғланади, бу эса ҳуқуқий

муносабатнинг моҳиятидан четлашишга олиб келади.

Натижада:

қонун нормаларининг тўғридан

-

тўғри қўлланилиши таъминланмайди

;

ҳуқуқни қўллаш амалиётида ноаниқлик ва субъективлик юзага келади

;

вояга етмаган шахсларга транспорт воситасини ноқонуний равишда

топшириш ҳолатларига самарали ҳуқуқий реакция қилиш имконияти чекланади

.

Бу эса нафақат ҳуқуқий аниқлик, балки йўл ҳаракати хавфсизлиги, ўсмирлар

орасидаги профилактика ва ҳуқуқий онгни шакллантириш соҳаларидаги чора

-

тадбирларни самарасизлаштиради

.

ХУЛОСА

Юқоридагилардан келиб чиқиб, автомоторанспорт воситаларини прокатга

бериш тартибини ҳамда ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида

қуйидагилар

таклиф этилади:

Биринчидан,

бугунги кунда автомототранспортларни қисқа муддатга

прокатга бериш тартиби етарлича ҳуқуқий тартибга солинмаганлиги ҳамда бу

борада маъмурий регламентнинг мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, Вазирлар

Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомоторанспортларни

покатга бериш тартиб

-

тамойиллари тўғрисидаги қарори” лойиҳасини ишлаб

чиқиш ва қабул қилиш лозим.

Хусусан, ушбу Қарор билан қуйидаги тартиб ўрнатилиши лозим:

Ижарага олувчига қўйиладиган талаблар:

Ҳуқуқий салоҳият ва ёш чеклови:

Ижарага олувчи 21 ёшдан катта бўлиши шарт (Европа ва АҚШда кенг

тарқалган талаб).

Ҳайдовчилик гувоҳномаси:

Ўзбекистонда амал қиладиган ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт.

Ҳайдовчилик тажрибаси –

камида

2 йил

бўлиши талаб қилинади.

(Бу –

Germaniya, UK ва US ижара компаниялари қўядиган стандарт талаблардан биридир.)

Пуллик жарималар ва йўл ҳаракати

қоидаларига риоя:

Ижара муддатида содир этилган барча

жарима, қоидабузарлик ва йўл

ҳаракати бузилиши учун жавобгарлик ижарага олувчи зиммасида бўлади

.

Халқаро амалиётда бу талаб суғурта билан боғлиқ муаммоларнинг олдини

олиш учун шарт қилиб киритилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

161

Автомобилдан фақат шахсий фойдаланиш учун фойдаланиш:

Автомобилни бошқаларга бермаслик, такси хизматлари ёки юк ташиш каби

тижорат мақсадида фойдаланмаслик.

(Uber, Bolt, YandexTaxi

хорижда ҳам ижара

шартномаларида бу тақиқланади, агар олдиндан келишилмаган бўлса).

Алкогол ва наркотик моддалар таъсирида бошқариш тақиқланган:

Хорижда (айниқса АҚШ ва Германияда) бу қўпол шарт бўлиб, уни бузиш

шартномани дарҳол бекор қилиш ва жавобгарликни юклашига олиб келади.

Қўшимча талаблар:

Пулли депозит/гаров –

эҳтимолий зарарни қоплаш учун;

Жавобгарлик суғуртаси (агар ижарачида бўлса, плюс ҳисобланади);

Агар транспорт ишлатилса –

йилига/кунига белгиланган лимит

:

масалан,

150 км/кун, ортиқча йўл учун тўлов алоҳида ҳисобланади.

Иккинчидан,

мазкур соҳадаги қонунчилик талаблари бузилган ҳолда

маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш. Жумладан,

Жиноят кодексига қуйидига мазмундаги 261

3

-

моддани киритиш ва уни

қуйидаги мазмунда баён этиш:

“Ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга ёки транспорт

воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга ёхуд транспорт воситасини
бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахсга транспорт воситасини бошқаришни
тақдим қилиш

баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса...

Ўша қилмиш:

а) одам ўлимига;

б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса

...

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 140

-

моддасини қуйидаги

мазмундаги учинчи қисм билан тўлдириш:

Ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга ёки транспорт

воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга ёхуд транспорт воситасини
бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахсга транспорт воситасини бошқаришни
тақдим қилиш...”

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

https://kun.uz/ru/news/2025/05/15/mirziyoyev-potreboval-ujyestochit-

otvetstvennost-za-arendu-avto-shkolnikam-posle-kritiki-kunuz

2.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14

декабрдаги “Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини

қисқа муддатли

ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” Қарори //
Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1015/2324

-

сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 09/21/684/1052

-

сон

3.

Қаранг

:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги

“Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини
амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Қарори //
Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 07/22/31

1/0608-

сон;

28.02.2025 й., 07/25/78/0191

-

сон

4.

Как правильно сдать автомобиль в аренду //

https://www.4dk.ru/content/

art/12173-cplus-kak-sdat-v-arendu-avtomobil-20220805


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

162

5.

Лицензирование деятельности в области автомобильного транспорта –

Министерство

транспорта

и

коммуникаций

Республики

Беларусь

//

https://www.mintrans.gov.by/ru/administrativnye-protsedury/litsenzirovanie-
transportnoj-

deyatelnosti#:~:text=Лицензионная%20деятельность%20в%

20области%20автомоб%

6.

Прокат автомобилей –

Роспотребнадзор информирует –

Новости –

Главная

Официальный

сайт

муниципального

округа

Карпинск

//

https://karpinsk.midural.ru/news/show/id/4028/news_category/66#:~:text=%D0%9F
%D1%80%D0%BE%D0%BA%D0%B0%D1%82%20%D0%B0%D0%B2%D1%82%D0
%BE%D0%BC%D0%BE%D0%B1%D0%B8%D0%BB%D0%B5%D0%B9%20%E2%80
%94%20%D0%A0%D0%BE%D1%81%D0%BF%D0%BE%D1%82%D1%80%D0%B5%
D0%B1%D0%BD%D0%B0%D0%B4%D0%B7%D0%BE%D1%80%20%D0%B8%D0%B
D%D1%84%D0%BE%D1%80%D0%

7.

Directive (EU) 2022/738 amending Directive 2006/1/EC on the use of vehicles

hired without drivers for the carriage of goods by road

European Sources Online //

Директива (ЕС) 2022/738 о внесении изменений в Директиву 2006/1/ЕС об
использовании транспортных средств, нанятых без водителей, для перевозки
грузов по дорогам //

https://www.europeansources.info/record/proposal-to-amend-

directive-2006-1-ec-on-the-use-of-vehicles-hired-without-drivers-for-the-carriage-of-
goods-by-road/#:~:text=Directive%20,the%
20European%20Union%27s%20single%20market

8.

Каковы правила аренды автомобилей в 2025 году? // La réglementation de

la location de voitures en 2025

9.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида (2006

-2008).,

“П” ҳарфи, 312

-

бет // https://ziyouz.uz/durdona

-toplamlar/uzbek-tilining-izohli-

lugati/?ysclid=mb6egz8my3269347161

10.

29.08.1996. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (иккинчи

қисм) // https://lex.uz/docs/180552#184496

Bibliografik manbalar

https://kun.uz/ru/news/2025/05/15/mirziyoyev-potreboval-ujyestochit-otvetstvennost-za-arendu-avto-shkolnikam-posle-kritiki-kunuz

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги “Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” Қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1015/2324-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 09/21/684/1052-сон

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги “Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 07/22/311/0608-сон; 28.02.2025 й., 07/25/78/0191-сон

Как правильно сдать автомобиль в аренду // https://www.4dk.ru/content/art/12173-cplus-kak-sdat-v-arendu-avtomobil-20220805

Лицензирование деятельности в области автомобильного транспорта - Министерство транспорта и коммуникаций Республики Беларусь // https://www.mintrans.gov.by/ru/administrativnye-protsedury/litsenzirovanie-transportnoj-deyatelnosti#:~:text=Лицензионная%20деятельность%20в%20области%20автомоб%

Прокат автомобилей — Роспотребнадзор информирует — Новости — Главная — Официальный сайт муниципального округа Карпинск // https://karpinsk.midural.ru/news/show/id/4028/news_category/66#:~:text=%D0%9F%D1%80%D0%BE%D0%BA%D0%B0%D1%82%20%D0%B0%D0%B2%D1%82%D0%BE%D0%BC%D0%BE%D0%B1%D0%B8%D0%BB%D0%B5%D0%B9%20%E2%80%94%20%D0%A0%D0%BE%D1%81%D0%BF%D0%BE%D1%82%D1%80%D0%B5%D0%B1%D0%BD%D0%B0%D0%B4%D0%B7%D0%BE%D1%80%20%D0%B8%D0%BD%D1%84%D0%BE%D1%80%D0%

Directive (EU) 2022/738 amending Directive 2006/1/EC on the use of vehicles hired without drivers for the carriage of goods by road – European Sources Online // Директива (ЕС) 2022/738 о внесении изменений в Директиву 2006/1/ЕС об использовании транспортных средств, нанятых без водителей, для перевозки грузов по дорогам // https://www.europeansources.info/record/proposal-to-amend-directive-2006-1-ec-on-the-use-of-vehicles-hired-without-drivers-for-the-carriage-of-goods-by-road/#:~:text=Directive%20,the%20European%20Union%27s%20single%20market

Каковы правила аренды автомобилей в 2025 году? // La réglementation de la location de voitures en 2025

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида (2006-2008)., “П” ҳарфи, 312-бет // https://ziyouz.uz/durdona-toplamlar/uzbek-tilining-izohli-lugati/?ysclid=mb6egz8my3269347161

08.1996. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (иккинчи қисм) // https://lex.uz/docs/180552#184496