Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The history and current status of the rights of persons
with disabilities: an international and national legal
analysis
Sardor DJALILOV
1
Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2025
Received in revised form
15 May 2025
Accepted 25 May 2025
Available online
15 June 2025
This article examines the historical development processes
related to the provision and protection of the rights of persons
with disabilities, the formation of attitudes towards them, and
the current state. At the same time, the rights of persons with
disabilities are studied in accordance with international and
national legal frameworks, and their evolution is
chronologically traced. The article presents the foundations of
protecting the rights of persons with disabilities in national
legislation and the new edition of the Constitution of the
Republic of Uzbekistan.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss5/S-pp235-247
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
"Avesta",
poor people,
miskin,
zakat,
fakir,
sign language,
"Khalosiya",
material support,
barriers,
"Insan" centers.
Ногиронлиги
бўлган
шахсларнинг
ҳуқуқлари
ривожланишининг тарихи ва ҳозирги замондаги
ҳолати: халқаро ва миллий
-
ҳуқуқий таҳлил
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
“Авесто”,
камбағаллар,
мискин,
закот,
фақир,
имо
-
ишора тили,
“Халосия”,
Ушбу мақолада ногиронлиги бўлган шахсларнинг
ҳуқуқларини
таъминлаш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ
бўлган тарихий ривожланиш жараёнлари, уларга нисбатан
муносабат шаклланиши ҳамда ҳозирги замон ҳолати ёритиб
берилган. Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг
ҳуқуқлари халқаро
-
ҳуқуқий ва миллий
-
ҳуқуқий асосларга
кўра ўрганилиб, унинг эволюцияси даврлаштириб чиқилган.
1
PhD student, Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan.
E-mail: bozorovsardor9807@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
236
моддий таъминот,
тўсиқлар,
“Инсон”
марказлари.
Мақолада миллий қонунчилик ва Янги таҳрирдаги
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясидаги
айнан
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилишнинг асослари келтирилган.
История и современное состояние развития прав лиц
с инвалидностью: международный и национальный
правовой анализ
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
«Авеста»,
бедняки,
мискин,
закят,
факир,
язык жестов,
«Халосия»,
материальная поддержка,
барьеры,
центры «Инсан».
В статье рассматриваются исторические процессы
развития, связанные с обеспечением и защитой прав лиц с
ограниченными
возможностями,
формирование
отношения к ним и современное состояние дел. При
этом
права лиц с ограниченными возможностями изучались
в соответствии с международными и национальными
правовыми основами, а также в хронологическом порядке
прослеживалась их эволюция. В статье изложены основы
защиты прав лиц с инвалидностью в национальном
законодательстве и новой редакции Конституции
Республики Узбекистан.
КИРИШ
Тарихий тараққиётнинг турли даврлари жамиятнинг ногиронлиги бўлган
шахсларга муносабати ўзгариб борганлиги кўрсатади ва бу ўзгаришлар асрлар
давомида уларга нисбатан турли қарашларни
шакллантирди. Хусусан,
Н.Н.
Малофеев (Россия) таъкидлашича,
қадимда
(милоддан аввалги VIII аср –
III аср) ногиронлиги бўлган шахслар ва соғлиғида муаммоси бўлган инсонларга
нисбатан дўстона, муросасиз муносабатдан бошлаб, то христианлик шаклланиши
ва ривожланишига қадар бўлган вақт мобайнида камбағаллар ва жисмоний ҳамда
ақлий заиф одамларга нисбатан раҳм
-
шафқатли, инсонпарварлик муносабатининг
шаклланиш даври (I–ХIII асрлар), инквизиция даврида (ХIV–ХV асрлар) ақлий ва
жисмоний нуқсонларга эга бўлганларга нисбатан душманликдан тортиб, эшитиш
ва кўришда нуқсони бўлган болаларни якка тартибда ўқитишга уринишларнинг
киритилишигача бўлган Реннесанс (Уйғониш) даври (ХVI–ХVII аср бошлари) ва
ниҳоят XVIII асрнинг охиридан XIX аср бошларигача уларнинг ижтимоий
ҳуқуқларга эга бўлиши билан боғлиқ бўлган даврлар алмашиниб келган [1].
МУҲОКАМА
Марказий Осиё халқларининг тарихи тўғрисидаги илк ёзма манбалардан
бири “Авесто”да ногиронлик ва ногиронлиги бўлган шахслар масалаларига
алоҳида тўхталиб, уларни даволаш, ногиронликнинг олдини олиш ва тиббий
маданиятни оширишга эътибор берилганлигини кўришимиз мумкин деб
Х.
Хомидий таъкидлайди [2]. Шу билан бир қаторда, “Авесто”да даволаш
усулларига ва табибнинг масъулиятига алоҳида эътибор берилган. Бу
диний
-
ҳуқуқий ва тарихий манбадаги ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронликка
нисбатан бўлган қарашларни ўрганиб, унда ногиронлик гуноҳ ёки муайян
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
237
оиладаги шармандалик сифатида кўрилмаслиги тўғрисидаги хулосага келиш
мумкин. Манбада ногиронлик бевосита даволанишга муҳтож касаллик эканлиги
ҳақидаги мулоҳазалар кўплаб олимлар томонидан ёритилган [3].
Қадимдан
улар оғир хасталикларга дучор бўлган, кимнингдир ёрдамсиз
бирор иш қилолмайдиган, ўзларини соғлом инсонлар учун мўлжалланган дунёда
ташлаб кетилгандек
ҳис қилган шахслар сифатида Мусо пайғамбар даврида
Мисрда [4], Исо пайғамбар даврида Фаластинда [5] мавжуд бўлган.
Инжил (Библия)да келтирилишича бир йигитнинг қандай бўлиги ҳақидаги
саволга Исо “...агар комил бўлишни истасанг бор ҳамма мол
-
мулкингни сотиб,
пулини камбағалларга тарқат. Шундагина кўкда хазинанг бўлур...” [6], деб жавоб
беради.
“Евангелиени ўқиётганимизда, битта ғайриоддий хусусиятни сезмаслик
мумкин эмас: бу ногиронлар диққат марказида эканлиги. “Раббий! Кўр бўлиб
туғилиб, ким гуноҳ қилди,
ўзими ёки ота
-
онаси?” Исо жавоб берди: “У ҳам, ота
-
онаси ҳам гуноҳ қилмаган, лекин бу Худонинг ишлари унда намоён бўлиши учун
эди” (Юҳанно 9:2
-
3) [7] кабилар. Ушбу манбаларда ногиронлиги бўлган шахслар
ҳам
жамиятнинг бир бўғини сифатида эътибордан четда қолмаганлигини
кўришимиз мумкин.
Қуръони
Каримда уларга ғамхўрлик мўминларнинг энг асосий
ҳислатларидан бири эканлиги уқтирилган ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишга
эътибор қаратилган. Хусусан, “Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига
буриб, ибодат қилишингизнинг ўзи тўла яхшиликмас, балки… ўзи яхши кўрган
молидан қариндошларига, етимларга, мискинларга, йўловчига, тиланчиларга ва
қулларни
озод қилиш йўлида берадиганлар яхши кишилардир. Айнан ўшалар
(имонларида) содиқдирлар ва айнан ўшалар тақводордирлар” (Бақара сураси,
177-
оят) [8], “Сиздан (эй, Муҳаммад,) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг:
“Ниманики хайр
-
эҳсон қилсангизлар, ота
-
она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва
мусофирларга қилингизлар! ...” (Бақара сураси, 215
-
оят) [9], “Мерос тақсимига узоқ
қариндошлар, етимлар ва мискин (бечора ҳол)лар ҳозир бўлсалар, уларни ҳам у
(мерос)дан баҳраманд қилиб, уларга яхши гапиринглар!” (Нисо сураси, 8
-
оят) [10],
“Заифлар, беморлар ва (жанг учун) харж қилишга нарса топа олмайдиганларга –
Аллоҳ ва Расулига содиқ турган бўлсалар –
қийинчилик (мажбурлик) йўқ. ...” (Тавба
сураси, 91
-
оят) [11] каби мисолларни [12] келтиришимиз мумкин.
Ҳадиси
шарифларда келтирилишича, “Мадиналиклар пайғамбаримиз
Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилишларидан олдин ногиронлиги
бор шахслар билан овқат тановул қилмас эдилар. Чунки, кўзи ожизлар таомни
кўра олмайди, хасталикка чалинганлар соғлом инсон каби овқатни ҳазм қила
олмайди, ҳаракатланишида нуқсони бўлганлар соғлом инсонлар билан ўтириб
овқат ейишга қийналади деб ўйлашган. Шундан сўнг, уларга шундай оят
юборилган: “Кўзи ожиз, ҳаракатланишида нуқсони бўлган, шунингдек, касал
инсонларга чеклов йўқдир” деб Джалал ад
-
дин ас
-
Суйути изоҳлайди [13]. 119 ва
121 ҳадисларда заиф инсонларга эътибор берилганлиги улар қолганлардек тенг
кўрилганлигини билдиради [14].
Ислом ҳуқуқининг энг асосий манбаларидан бири ҳисобланган Бурҳониддин
ал
-
Марғинонийнинг Ислом ҳуқуқига шарҳлар –
“Ҳидоя” асарида ногиронликга
доир бир қанча масалалар ёритилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
238
Муқаддас хайр
-
эҳсон китобларда закот ўзининг туб моҳиятига кўра
покланиш, тазоланишни англатади ва солиқ ёки бошқа йиғимлардан фарқли
равишда камбағалларга тақсимлаб берилади [15]. Ақли расо, жисмонан соғлом,
вояга етган, кимгадир қарам бўлмаган ва маълум бир вақт оралиғида кўпайиб,
ортиб борувчи мол
-
мулкка эга бўлган мусулмон албатта закот бериши лозим.
Мазкур белгиларга эга бўлмаганлар, яъни ёш болалар, ақли заифлар, кимгадир
қарам
бўлганлар, тўловга лаётқатсиз қарздорлар ва шу каби бошқа чекланган
хусусиятдаги шахслардан закот олинмайди [16]. Шунингдек,
фитр садақаси ҳам
мазмунан ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам беришни назарда тутади [17].
Абу Наср Фаробий ўзининг асарларида фақирлар, мискинлар, умуман
олганда ногиронликка эга шахслар ҳақида ҳам тўхталиб ўтган бўлиб, “Фозил
одамлар шаҳри” асарида уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқлари, давлат томонидан
иқтисодий таъминланиши лозимлиги ҳақида “...Қонун чиқарувчининг фақирларга
ва бойларга бир хил эътибор бериши шартлиги, урларнинг руҳларини тузатувчи
ва яхшиловчи қонунлар яратиши зарурлиги ҳақида у кўп гапиради (Афлотун
ҳақида). ... шу билан бирга қонун чиқарувчи, қонунларда ҳамма бадавлат ва фақир
кишиларнинг аҳволини акс эттириши зарур, токи қонунларни бузувчи ва ўзининг
нуқсонларини охиригача тузатмай разилликларни янгиловчи одамлар тоифаси
назардан тушиб қолмасин...”, –
деб баён этилган ва ундан тушуниш мумкинки,
жамиятда барча бирдек кўрилиши лозимлиги, ҳозирги куннинг талаби билан
айтганда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бошқа барча шахслар билан бир
қаторда
ижтимоийлашувини таъминлаш назарда тутилган. Шунингдек, “...Шу боис
фозил давлатда қашшоқлар ва камбағаллар йўқ. Аммо ногиронлар ва беморлар
бўлиши мумкин. Уларни таъминлаш учун маблағ давлат хазинасидан ажратилиши
керак. Имкон доирасида уларни фойдали ишга жалб этиш лозим”, –
деб баён
этилганлиги мукаммалликка эришган давлатда ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож
шахслар тоифаси бўлиши мумкинлигини ва уларнинг ижтимоий ҳимояси доим
асосий вазифалардан бири эканлигини англатади [18].
Юқоридаги Шарқ Ренессанси даврининг баъзи олим, мутафаккир ва
арбобларининг таҳлилларидан кўриниб турибдики, ногиронлиги бўлган шахсларга
нисбатан қуйи табақа синфи сифатида қаралмаган ва уларнинг таълимотида ўз
табиатига кўра улар ўзига хос хусусиятга эга бўлган инсонлар сифатида кўрилган.
Фаробийнинг ногиронлиги бўлган шахсларни фойдали меҳнатга жалб қилиш,
шунингдек, Марғинонийнинг имо
-
ишора тили бошқа тиллар каби тенг ҳуқуқлилиги
борасидаги қарашлари [19] ўз давридан анча одимлаб кетганлигини кўрсатади.
Шунингдек, Шарқ мутафаккирлари таълимотларида ушбу шахслар шунчаки
“касалликка чалинган шахс” сифатида эмас, жамиятдан ажралиб қолган ёҳуд
ажралиб қолиши мумкин бўлган шахслар сифатида эътироф этилганлигини
кўришимиз мумкин.
“Темур тузуклари”га кўра, ижмоий жиҳатдан етишмовчиликдаги шахсларга
салтанатдан турли ҳил юмушлар берилган, хаттоки “Билагида кучи бор фақир
мискинлар аҳволи ва касбу корига қараб иш тутсинлар” [20] деб кўрсатилган.
Давлатда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоя қилишнинг ўзига хос тизими
яратилган ва бу ҳақида “Амр этдимки ... фақиру
-
мискин, бирор касб қилишга ожиз
шол
-
кўрларга нафақа белгилансин ... буюрдимки, ҳар бир мамлакат фатҳ этилгач,
у ернинг гадоларидан тўплаб, кундалик емиш
-
ичишларини бериб, уларга бирор
вазифа белгиласинлар. ... яна амр этдимки, каттаю кичик ҳар бир шаҳар, ҳар бир
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
239
қишлоққа
масжид, мадраси ва хонаҳоҳлар бино қилсинлар, фақиру
-
мискинларга
ланганхоналар (йўловчилар қўниб ўтадиган жой, камбағал етим
-
есирларга овқат
бериладиган жой, ғарибхона) кексалар учун шифохона қурдирсинлар ва уларда
ушлаш учун табиблар тайинласинлар” [21], –
дея баён этилган.
Алишер Навоий ижтимоий масалаларга ҳам эътибор берган ва ўзига
тегишли бўлган мол
-
мулкининг деярли барчасини илму
-
маърифатга ҳамда бева
-
бечора ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмушини яхшилашга сарф қилиб,
Хиротда ўзига хос ижтимоий ҳимоя тизмини юритган. Хусусан, “Вақфия” асарида
қурилган иншоотлар рўйхатини келтирган бўлиб, барпо этилган “Халосия”
хонақоҳида ҳар куни мингдан ортиқ фақиру
-
мискинларга зиёфат қилинган,
кийим
-
бош ва эҳтиёжлар учун ашёлар улашиб келинган [22].
Ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ғамхўрлик, уларга ёрдам беришга
нисбатан бўлган қарашлар ва буларни амалга ошириш дастлаб шарқда пайдо
бўлганми ёки ғарбдами деган савол туғилиши табиий, аммо бу борада турли
қарашлар
мавжуд ва улар ҳар икки қарашни турлича асослашади, аммо бизнингча,
юқоридаги асосларга кўра, бунга ўрин йўқ ва у аҳамиятсиз.
XIX аср охирларида илк бор Германияда ёлланма ишчиларнинг ногиронлик
ва бошқа эҳтиёжманд қатламга нисбатан ижтимоий таъминот тизими вужудга
келиши 1889 йилда “Кексалик ва ногиронлик бўйича ижтимоий суғурта
тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши билан боғлиқ, бунинг натижасида Англия,
Франция ва Италияда ҳам шунга ўхшаш қонунлар кучга кирган. Ушбу ижтимоий
таъминот тизими аввалгиларидан давлат томонидан белгилаб қўйилганлиги ва
маълум бир доирадаги шахслар учун мажбурий маблағ билан таъминлаш тартиби
мавжудлиги билан фарқланади.
Бу вақтда СССРда Марказий Ижроия Қўмита Манифестига асосан 1 ва 2 гуруҳ
ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари салмоқли даражада оширилган [23].
1936 йилдаги СССР Конституциясида “СССР фуқаролари қариганида,
шунингдек –
касаллик ва меҳнатга лаёқатсизлик ҳолларида моддий таъминот
олишга ҳақлидирлар” [24] деб белгиланди.
ХХ асрнинг биринчи ярмида Европанинг кўпгина давлатларида кенг
тарқалган фашизм мафкураси инсон ҳуқуқлари ва инсон ҳаётининг қадр
-
қимматини бутунлай инкор этди ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек,
“генетик жиҳатдан аниқланган касалликларни кейинги авлодга ўтказиши мумкин
бўлган ҳар қандай шахс” [25] яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Иккинчи жаҳон уруши охирида инсоният тарихи тараққиётида янги давр
бошланди, бу алоҳида эҳтиёжманд шахслар учун қолган барча шахслар қатори
ҳуқуқларининг
ҳимоя қилиниши ва таъминланиши билан изоҳланади. Ҳар бир
инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш принципи, ҳар қандай алоҳида
хусусият мавжуд бўлишидан қатъи назар, халқаро ҳуқуқнинг қатъий принципи ва
давлатнинг асосий масъулияти деб эълон қилинди. Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги
халқаро ҳужжат лойиҳасининг қабул қилиниши билан ногиронлиги бўлган
шахсларга тўлиқ инсон ҳуқуқлари берилди деб таъкидлайди В.С. Ткаченко [26].
Урушдан кейин хам СССРда ижтимоий таъминот ҳуқуқи такомиллашди ва
бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди [27]. Аммо уларда асосан ижтимоий
таъминот ҳуқуқи сифатида тиббий ёндашув устунлик қилар эди. СССР тарқалиб
кетиш арафасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўйича тизими ўз якунига етди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
240
Шу ўринда ногиронлиги бўлган шахсларнинг халқаро миқёсида
ҳуқуқларининг
таъминланиши ва ҳимоя қилиниши нуқтаи назаридан олиб
борилган фаолият ва жараёнларга тўхталиб ўтиш ва ривожланиш тарихини
босқичларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Илмий адабиётларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини
халқаро даражада ҳимоя қилиш бўйича босқичларнинг турли таснифлари мавжуд.
Масалан, Р.Н.
Жаворонков уч босқични ажратади:
1-
босқич, ногиронлиги бўлган шахсларни инсон ҳуқуқлари субъектлари
сифатида тан олиниши;
2-
босқич, ногиронликнинг тиббий
-
ижтимоий моделидан келиб чиқиб,
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни халқаро
-
ҳуқуқий
тартибга солиниши;
3-
босқич, “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция асосида ногиронлиги
бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни тартибга солиниши [28].
Н.В.
Ильина ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни
ҳуқуқий
тартибга солинишини тўрт босқичга ажратади:
1)
индивидуал штатларда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя
қилишнинг
ҳуқуқий асосларининг пайдо бўлиши;
2)
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ҳуқуқий
тартибга солишни шакллантириш ва ривожлантириш (ХIХ–ХХ аср бошлари);
3)
инсон ҳуқуқлари тизимида ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш (ХХ аср);
4)
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг
қамровли
халқаро
-
ҳуқуқий институтни шакллантириш (ХХI аср)
[29].
Бироқ, ушбу даврлаштиришда босқичларнинг аниқ белгиланган чегаралари
мавжуд эмас ва халқаро ҳамкорликнинг хусусиятларини ҳамда ўзига хос
томонларини тўлиқ акс эттирмайди.
Баъзи бир тадқиқотчиларнинг фикрича, ногиронлиги бўлган шахслар
ҳуқуқларини
ҳимоя қилишни халқаро
-
ҳуқуқий
тартибга солиш БМТнинг фаолияти
билан бошланади [30], баъзи бирлари эса бошқача тавсифлайди [31].
Шундай қилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифа сифатида ногиронлиги
бўлган шахсларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро
-
ҳуқуқий тартибга солишнинг
ривожланишини БМТ доирасида ва унинг органлари фаолиятида қабул қилинган
халқаро
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлилига асосланиб, қуйидаги босқичларни
ажратиб кўрсатиш мумкин:
I босқич. Ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий ҳимоя объекти сифатида:
1919
–
1945
йй. –
ХМТнинг ногиронлик билан боғлиқ дастлабки ҳужжатларидан
БМТнинг Низоми қабул қилинишигача бўлган давр.
Ушбу даврда қабул қилинган ХМТ ҳужжатлари асосан ногиронлиги бўлган
шахсларга ижтимоий нафақалар ва ногиронлик пенсияларини тўлашни назарда
тутувчи компенсация характерига эга бўлган. Шунга кўра, ХМТ давлатларни
миллий
-
ижтимоий таъминот тизимларини яратишга ундади [32].
II босқич. Ногиронлиги бўлган шахслар реабилитация, тиббий ёрдам ва
меҳнат қобилиятини тиклаш ҳуқуқи субъекти ва тенг имкониятларга эга
ижтимоий муносабатлар иштирокчиси сифатида: 1945–
1993
йй.
–
БМТнинг
Низоми қабул қилинганидан Ногиронлиги бўлган шахслар учун имкониятларни
тенглаштиришнинг намунавий қоидалари тасдиқлангунга қадар бўлган давр.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
241
БМТнинг ушбу тоифадаги фуқароларининг аҳволини яхшилаш бўйича
биринчи Ўн йиллик фаолиятининг асосий йўналиши ижтимоий ва тиббий ёрдам
кўрсатиш, реабилитация қилиш учун шароит яратиш масалаларини ҳал қилиш эди.
БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (кейинги ўринларда –
ИИК)нинг
“Жисмоний ногиронларни ижтимоий мослаштириш” тўғрисидаги резолюциясида
[33] ижтимоий реадаптация қилиш зарурати қайд этилди. Кейинчалик, ИИК
ногиронларнинг меҳнат қобилятини йўқотишининг олдини олиш ва меҳнат
қобилятини
тиклаш мақсадида реабилитация қилиш чораларини кўришга, жумладан
“...
ғамхўрлик, таълим, ўқитиш, касбга йўналтириш ва улар билан боғлиқ ишларни,
шунингдек, ижтимоий таъминот тўловларини кафолатлаш”га чақиради [34].
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг
ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш муаммоси миллий муаммо доирасидан чиқиб, глобал
тус олган [35].
Шунга кўра, инсон ҳуқуқлари ҳамда ижтимоий адолат принципларига
оғишмай амал қилишга асосланган Ақли заиф шахсларнинг ҳуқуқлари
декларацияси [36] ва Ногиронлар ҳуқуқлари декларацияси [37] қабул қилинган.
Ногиронлиги бўлган шахслар тиббиёт муассасаларининг беморлари эмас, балки
ҳуқуқ эгалари ва жамоатчилик билан алоқаларнинг тўлиқ иштирокчилари
сифатида қабул қилина бошланган. БМТ 1981 йилни Халқаро ногиронлар йили деб
эълон қилди [38] ва ногиронлик масаласига ёндашув кенг қамровли хусусиятга эга
бўлди, изланишлар олиб борилди, миллий қонунчилик ишлаб чиқилди ва халқаро
ҳамкорлик
кенгайди [39].
III босқич. Ногиронлиги бўлган шахслар инклюзив сиёсат субъектлари
(жамият ҳаётига интеграциялашувига қадам): 1993–2006 йй. –
ногиронлиги
бўлган шахслар учун имкониятларни тенглаштиришнинг намунавий қоидалари
қабул
қилингандан бошлаб Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция
тасдиқланишигача бўлган давр.
1993 йилда Вена (Австрия)да ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш институтини умумжаҳон тан олиш ва ривожлантиришдаги тарихий
воқеа Инсон ҳуқуқлари бўйича Бутунжаҳон конференциясининг ўтказилиши
бўлди [40].
Биринчи марта шахс ва атроф
-
муҳит ўртасидаги ўзаро таъсир муаммоси,
жамият томонидан яратилган тўсиқлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг
ижтимоий муносабатларда тўлиқ иштирок этишини чеклаганлиги расман тан
олинди. Ногиронлик тушунчаси ҳам, шахснинг индивидуал эҳтиёжлари ҳам,
жамиятга хос бўлган камчилик ва тўсиқлар инобатга олиниб кўриб чиқилди.
Уларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш асосида
жамият ҳаётига тўлақонли иштирок этиши ва интеграциялашувини таъминлаш
заруратининг умумжаҳон эътирофи бу босқичда қабул қилинган халқаро
ҳужжатларга
алоҳида нормалар киритилишига олиб келди. Масалан, Аёлларга
нисбатан зўравонликка барҳам бериш тўғрисидаги Декларация ногиронлиги бўлган
аёлларга нисбатан зўравонликни акс эттирди [41], ногиронлик масалалари бутун
БМТ тизимининг кун тартибига киритилди [42], уларнинг аҳволи халқаро инсон
ҳуқуқлари
конференцияларида муҳокама қилинадиган мавзуга айланди [43].
IV босқич. Ногиронлиги бўлган шахслар амалда инсон ҳуқуқлари
институтининг субъектлари сифатида: 2006 йилда Ногиронлар ҳуқуқлари
тўғрисидаги Конвенция қабул қилинганидан то ҳозирги кунгача бўлган давр.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
242
Халқаро миқёсда ногиронлиги бўлган шахсларнинг инсоний қадр
-
қиммати
поймол этилишининг олдини олишга, уларнинг жамият ҳаётида тенг ва тўлиқ
иштирок этиши учун шарт
-
шароит яратишга қаратилган ҳуқуқий механизмни
йўлга қўйиш зарурати яққол намоён бўлди ва Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги
конвенция ва Факультатив протоколи тасдиқланди.
Конвенцияда тўсиқсиз ижтимоий муҳитни яратиш, жамият ҳаётига
интеграция қилиш, барча жабҳаларга кириш имкониятини таъминлаш, қарор
қабул
қилиш жараёнида тўлиқ ва самарали иштирок этиш учун кўмаклашиш
эътиборга олинди. Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш
институти ривожида янги босқичнинг бошланиши бўлди.
Бизнингча,
Ўзбекистонда
ҳам
ногиронлиги
бўлган
шахсларнинг
ҳуқуқларини
таъминлаш, ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш билан боғлиқ бўлган
жараёнларни қуйидаги бир нечта босқичларга бўлиш мумкин:
I босқич. Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларига оид
дастлабки қонун нормалари қабул қилиниши ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини
янги босқичга олиб чиқиш даври: 1991
-
2021 йй. –
Ўзбекистонда ногиронларни
ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун қабул қилиниб, Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги Қонун қабул қилиниши ва Ногиронлар ҳуқуқлари
тўғрисидаги Конвенция (Нью
-
Йорк, 2006 йил 13 декабрь)
ратификация
қилингунга қадар бўлган давр.
Бу даврда мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш билан боғлиқ энг асосий ҳужжатлардан бири “Ўзбекистон
Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун бўлиб,
унга
асосан ижтимоий ҳимояга оир нормалар қабул қилинди [44]. 2008 йилда ушбу
Қонун [45] янги таҳрирда қабул қилиниб, ногирон атамасига янгича таъриф
берилди ва бир қатор ҳуқуқлар белгиланди.
“Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий
эҳтиёжманд
тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Қонун [46]
асосида хизматлар, эҳтиёжманд тоифалар, хизмат кўрсатиш шакл ва турлари ва
бошқалар белгиланди.
2017 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ногиронлиги бўлган
шахсларни қўллаб
-
қувватлаш
жамғармаси ташкил этилди.
Ушбу даврда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг бир қатор
қарорлари
қабул қилинган бўлиб, уларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг
ҳуқуқларига нисбатан тиббий ёндашув сақланиб қолганлигини, фақатгина ушбу
давр охирига келиб, ижтимоий ёндашувга асосланган қарашлар ҳужжатларда акс
эта бошлаганлигини кўришимиз мумкин. Шундай бўлсада, ушбу ҳужжатларда
уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш билан боғлиқ чора
-
тадбирлар
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу йўналишда бир
қанча Фармон, қарор ва файмойишлари, ҳамда Вазирлар Маҳкамаси (кейинги
ўринларда –
ВМ)нинг қарорлари қабул қилинган бўлиб, уларда асосан ижтимоий
ёндашув устунлик қилади, Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги
Қонун
қабул
қилинганидан сўнг ушбу тоифадаги шахсларни ва уларнинг
ҳуқуқларини ҳам тиббий жиҳатдан ҳам ижтимоий томондан рағбатлантириш,
ҳимоя
қилиш, кенг ва тўла таъминлаш учун илдам қадамлар кўйилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
243
II босқич. Ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий муносабатларнинг тенг
иштирокчиси сифатида: 2020–2023 йй. –
Ногиронли бўлган шахслар ҳуқуқлари
тўғрисидаги Қонун қабул қилиниши ва Конвенция ратификация қилинганидан,
то Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси [47] қабул
қилингунга
қадар бўлган давр.
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолатини қонунчилик
даражасида яхшилаш мақсадида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари
тўғрисида”ги Қонун [48] қабул қилинди ва Конвенция ратификация қилинди [49].
Шу билан бирга Янги Ўзбекистонни ривожлантириш
стратегияси (28.01.2022
й.) ва
бошқа норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам ушбу тоифадаги шахсларнинг
ҳуқуқларига
эътибор берилди.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси тиббий
-
ижтимоий экспертиза
инспекцияси ва Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро
кенгаш
ташкил этилди.
Шунингдек, яна бир қатор норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қубул қилиниб
уларда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларига алоҳида эътибор берилди.
Фикримизча уларнинг мазмуни ва белгиланган вазифларидан келиб чиқиб,
ушбу шахсларнинг жамият ҳаётига ижтимоийлашуви диққат марказида бўлди
деган хулосага келиш мумкин.
III босқич. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётида тўлиқ иштирок
этиш учун имкониятлар даври: 2023 йилда ногиронлиги бўлган шахсларнинг
ҳуқуқларини
бевосита
Конституция
нормалари
устуворлиги
асосида
таъминланиши ва ҳимоя қилинишидан ҳозирги кунга қадар бўлган давр.
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча шахслар билан бир
қаторда
тенг имкониятларга эгалиги, уларнинг Конституцияда белгиланган
фуқаролик, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий
ва экологик ҳуқуқлари умумэътироф этилган халқаро норма ва принциплар ҳамда
ратификация қилинган халқаро шартномаларга мувофиқ таъминланганлиги
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари давлат сиёсатининг устувор
йўналишларидан бири эканлигини кўрсатади.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 50, 57, 70, 115
-
моддалари асосида
Ўзбекистонда ижтимоий давлат сифатида кўплаб ҳуқуқлар кафолатлаб қўйилди,
ҳамда
уларнинг ҳуқуқларига бағишланган ушбу алоҳида нормалар ўзида
ижтимоий ёндашувни акс эттиради. Буни уларнинг барча ҳуқуқларини таъминлаш
учун шарт
-
шароит яратиш ҳамда амалга ошириш имкониятини таъминлаш
мажбурияти олинганлигидан ҳам кўришимиз мумкин [50].
Масалан, янги бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида 2023 йил
июнда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий
агентлиги
ва унинг ҳудудлардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари
ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад, ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасида
ташкил қилиш ва манзилли амалга оширишни, унинг самарадорлигини
кучайтириш, хизматларни комплекс кўрсатиш ҳамда кўмакка муҳтож аҳоли
қатламининг
ижтимоийлашувини таъминлаш эди.
ХУЛОСА
Юқоридагилар келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ногиронлиги бўлган
шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Қонун қабул қилиниши ва Ногиронлар
ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ратификация қилингунга қадар мавжуд бўлган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
244
ҳуқуқий
ҳужжатлар маълум бир бирликка эга бўлиб, тиббий мезонга асосланган.
Шундай бўлсада, кейинги қабул қилинаётган нормалар ўзида ижтимоий
ёндашувни акс эттирмоқда, бу эса ушбу шахсларнинг жамият ҳаётига
интеграциялашувига ёрдам беришига аминмиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Малофеев Н.Н. Специальное образование в меняющемся мире. Европа.
Учебное пособие.
–
Москва: изд
-
во «Просвещение», 2018. 447 с.
2.
Хомидий Х. Авесто ва тиббиёт. –
Тошкент: “Абу Али Ибн Сино” номидаги
нашриёт, 2001. 22 б.
3.
Тохир Карим. Муқаддас “Авесто” изидан: илмий
-
бадий қисса. –
Тошкент:
“Чўлпон”, 2000. 176 б.; Тургунов М. “Авесто” ва инсон ҳуқуқлари: тарихий
-
ҳуқуқий
ёндашув. Монография. –
Тошкент: Ўз.Р.ФА Давлат ва ҳуқуқ институти, 2021. 240 б.
4.
Ҳакимўғли
Исмоил. Мусо –
Фиръавн ўлдира олмаган пайғамбар. –
Тошкент: “Trust and Support”, 2023. 192 б.
5.
Бриллиантов Л.И. Краткое руководство к изучению Священного Писания
Ветхого Завета.
–
Могилев. Губ. Изд.: Тип. И.Б. Клаза и М.Л. Кагана. 1914. 398 с.;
Инжил. Институт перевода Библии.
–
Москва, 2011. 632 с.
6.
Муқаддас китоб Инжил. Библияни таржима қилиш институти. –
Стокгольм, 1992. Б. VI.
7.
40 вопросов о Библии. Андрей Десницкий. –
Москва: «Даръ», 2014. 415 с.
8.
Qur’oni karim ma’nolari tarjimasi. Tarjimon: Abdulaziz Mansur.
–
T.: Toshkent
islom universiteti, 2022. B. 20.
9.
Yuqoridagi manba. B. 24.
10.
Yuqoridagi manba. B. 51.
11.
Yuqoridagi manba. B. 124.
12.
Yuqoridagi manba. // “Эй, имон келтирганлар, қачонки, сизлар Пайғамбар
билан суҳбатлашишни истасангизлар, суҳбатларингиз олдидан (камбағал ва
мискинларга) садақа тақдим этинглар. Бу ўзларингиз учун яхшироқ ва
(хатоларингизни) покловчироқдир...” (Мужодала сураси, 12
-
оят)
13.
Джалал ад
-
дин ас
-
Суйути. “Лубаб ан
-
нукул фи асбаб аннузул”. –
Байрут,
1979. Б.160.
14.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал
-
Бухорий. Саҳиҳи Бухорий 1
-
жилд.
Ал
-
жомеъ ас
-
Саҳиҳ / Ишонарли тўплам / арабчадан Зокиржон Исмоил таржимаси.
–
Т.: “Қомуслар бош таҳририяти”, 1991. 403 б. // Шунингдек, “Расулуллоҳ саллалоҳу
алайҳи васалламнинг ҳузурларига бирор киши садақа ёки бошқа нарса сўраб келса,
ёрдам, шафқат қилингизлар, савоб топғайдирсизлар, саҳоват йўлини беркитмағил,
Оллоҳ таоло ҳам сенинг учун саҳоват йўлини беркитмағайдир, садақа гуноҳларни
ювгайдир”, –
деб қайта
-
қайта таъкидлаганлар.
15.
Хидоя. Комментарии мусульманского права // Переведено с английского,
под ред. Н.И. Гродекова.
–
Ташкент: “Ўзбекистон”, 1994. 480 с.
16.
Юқоридаги манба. С. 71.
17.
Ислом ҳуқуқида муҳтожлар учун рўза тамом бўлганидан сўнг
қилинадиган ҳайру
-
эҳсон ҳисобланмиш фитр садақа бериш ҳам кўзда тутилган
бўлиб, “Фитр садақаси мусулмон камбағал
-
мискинларга берилади”, –
деб
белгиланган. // Фитр садақаси: Кимлар нима учун ва кимларга, қачон ва қанча
миқдорда берилади?. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати //
https://www.islom.uz/maqola/19034
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
245
18.
Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри // Таржимонлар: Абдусодиқ
Ирисов, Маҳкам Маҳмудов, Урфон Отажон.
–
Тошкент: “Янги аср авлоди” нашриёт
-
матбааси, 2022. 320 б.
19.
Хидоя. Комментарии мусульманского права // Переведено с английского,
под ред. Н.И. Гродекова.
–
Ташкент: “Ўзбекистон”, 1994. 480 с.
20.
Зиёдулла Муқимов. Амир Темур тузуклари (тарихий
-
ҳуқуқий тадқиқот).
Иккинчи тўлдирилган нашри. –
Самарқанд: СамДУ, 2008. 89 б.
21.
Темур тузуклари // Форсчадан Алихон Соғуний ва Ҳабибулло Кароматов
таржимаси. –
Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт
-
матбаа бирлашмаси, 1991. Б. 97
-98.
22.
Алишер Навоий. Вақфия. Асарлар, 15 томлик, 13
-
том. –
Тошкент: “Фан”,
1966. 207 б.; Навоий, Алишер. МАТ. 20 томлик. 14
-
том. Маҳбуб улқулуб. Муншаот.
Вақфия. –
Тошкент: Ўз.Р.ФА, 1998. 315 б.
23.
Известия, от 15 октября 1927 г.
24.
Кукушкин Ю.С., Чистяков О.И. Очерк истории Советской конституции.
(статья 120). –
М.: изд
-
во “Политиздат”, 2
-
е изд. 1987. 364 с.
25.
Малофеев Н.Н. Специальное образование в меняющемся мире. Европа.
Учебное пособие.
–
Москва: изд
-
во «Просвещение», 2018. С. 236.
26.
Ткаченко В.С. Общество и проблемы инвалидности. Монография. –
Ставрополь: изд
-
во “Сервисшкола”, 2006. С. 90.
27.
Закон СССР о пенсиях и пособиях членам колхозов. 15.07.1964 г. №2688
-VI;
1977 йилдаги СССР Конституцияси // https://www.hist.msu.ru/ER/Etext/cnst1977.htm;
Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий принциплари тўғрисидаги Қонун.
11.12.1990 г. № 1826
-1.
28.
Жаворонков Р.Н. Правовое регулирование труда и социального
обеспечения инвалидов в Российской Федерации. Монография.
–
Москва: Фонд
НИПИ, 2014. С. 68
-77.
29.
Ильина Н.В. Международно
-
правовое регулирование защиты прав
инвалидов боевых действий. Автореф. дисс. … к. юр. н. –
Москва: 2009. С. 10.
30.
Люди с ограниченными возможностями здоровья в современном мире:
нормативно
-
правовой аспект. Учебное пособие // Сост. О.В. Шелехова, О.В.
Шелкунова. –
И.: Иркутский государственный университет, 2013. С. 6.
31.
Е.Н.
Яковлена.
Основные
этапы
становления
международного
сотрудничества в сфере поощрения и защиты прав инвалидов // Адрес статьи:
www.gramota.net/materials/3/2015/9-2/53.html
32.
XMTнинг ҳужжатлари орасида қуйидагиларни ҳам кўриш лозим:
Рекомендации № 22 «О минимальном размере возмещения трудящимся» (1925) и
№ 43 «О страховании по инвалидности, старости и на случай потери кормильца»
(1933); Конвенции № 37 «Об обязательном страховании по инвалидности
работников промышленных и торговых предприятий, лиц свободных профессий, а
также надомных работников и домашней
прислуги» (1933), № 38 «Об
обязательном страховании по инвалидности работников в сельском хозяйстве»
(1933), № 48 «Об установлении системы международного сотрудничества по
сохранению прав, вытекающих из страхования по инвалидности, старости и на
случай потери кормильца семьи» (1935).
33.
Социальная реадаптация физически дефективных // Рез. ЭКОСОС
309Е(XI) от 13 июля 1950 г.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
246
34.
Предупеждение
потери
трудоспособности
и
восстановление
трудоспособности инвалидов // Рез. ЭКОСОС 1921(LVIII) от 6 мая 1975 г.
35.
Рез. ГА ООН 36/77 от 8 декабря 1981 г.
36.
Декларация о правах умственно отсталых лиц // Рез. ГА ООН 2856 (XXVI)
от 20 декабря 1971 г.
37.
Декларация о правах инвалидов // Рез. ГА ООН 3447 (XXX) от 9 декабря
1975 г.
38.
Международный год инвалидов // Рез. ГА ООН 31/123 от 16 декабря 1976 г.
39.
Международный год инвалидов // Рез. ГА ООН 34/154 от 17 декабря 1979 г.
40.
Международная и внутригосударственная защита человека. Учебное
пособие // Отв. ред. Р.М. Валеева, Р.Г. Вагизов.
–
Казань: Казанский
государственный университет им. В.И.
Ульянова
-
Ленина, 2007. С. 388.
41.
Рез. ГА ООН 48/104 от 20 декабря 1993 г.
42.
Масалан, 1994 йилда ЮНЕСКО доирасида алоҳида эҳтиёжли шахсларни
таълим соҳасидаги принциплар, сиёсат ва амалиётлар тўғрисидаги Саламан
декларацияси эълон қилинди. Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиянинг 2000/51
резолюциясига мувофиқ, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси
ногиронлик масаласига эътиборни кучайтиришга қарор қилди. 2005 йилда ЖССТ
Котибияти “Ногиронлик, шу жумладан олдини олиш, бошқариш ва реабилитация
қилиш” (WҲА58.23 резолюцияси) ҳисоботини тайёрлади, унда биринчи марта
ЖССТнинг мақсади мажбур бўлганлар ногиронлик билан яшовчилар учун тенг
имкониятлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш сифатида белгиланган. 1998/31
-
сонли резолюцияда Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия БМТ шартнома
органларини ногиронлар томонидан ушбу ҳуқуқлардан тўлиқ фойдаланишни
таъминлаш учун тегишли халқаро инсон ҳуқуқлари шартномалари бўйича ўз
мажбуриятларини давлатларнинг бажарилишини назорат қилишга чақирди.
43.
Аҳоли ва ривожланиш бўйича халқаро конферентсиянинг (Қоҳира, 1994
йил) Ҳаракатлар дастури ўзининг “ногиронлар” бўлимида ҳукуматларни
ногиронлар ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлаш ва уларнинг салоҳиятини
кучайтириш механизмларини яратишга чақиради. Копенгаген декларацияси ва
Ижтимоий ривожланиш
бўйича Бутунжаҳон саммитининг Ҳаракат дастури
(Копенгаген, 1995) ҳар бир бўлимда ногиронлик масалаларини кўриб чиқади.
Аёллар бўйича IV Бутунжаҳон конферентсияси (Пекин, 1995) томонидан қабул
қилинган
Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси ногиронлик туфайли
ўз ҳуқуқларини илгари суриш ва ривожланиш йўлидаги тўсиқларга дуч келаётган
аёллар ва қизларнинг аҳволига бағишланган.
44.
1991 йил 18 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон
Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 422
-XII-
сонли
Қонуни.
45.
2008 йил 11 июлда Ўзбекистон Республикасининг ““Ўзбекистон
Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ЎРҚ–
162-
сон
Қонуни асосида янги таҳрирда “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни
ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган, амалда эса ўз кучини
йўқотган, 15.10.2020 йилда Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари
тўғрисидаги Қонун қабул қилинганидан сўнг.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
247
46.
2016 йил 26 декабрда Ўзбекистон
Республикасининг “Кексалар,
ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд
тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида” ЎРҚ–
415-
сон Қонуни.
47.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
–
Тошкент: “Ўзбекистон”
нашриёти, 2023. 80 б.
48.
2020 йил 15
октябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги
бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги 641
-
сон Қонуни
49.
O‘zbekiston Respublikasining “Nogironlar huquqlari to‘g‘risidagi konvensiyani
(Nyu-York, 2006-yil 13-
dekabr) ratifikatsiya qilish haqida”gi qonun
i (07.06.2021-yil
qabul qilingan, 08.06.2021-yildan kuchga kirgan).
50.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –
Тошкент: “Ўзбекистон”
нашриёти
, 2023.
80 б.
