Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Modern trends in the legal regulation of land relations
Bakhodir BOYMOKOV
1
The State Assets Management Agency of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2025
Received in revised form
15 May 2025
Accepted 15 June 2025
Available online
25 June 2025
This article explores the modern trends in the legal
regulation of land relations. It analyzes legal approaches to the
use and management of land resources, based on international
practices, national legislation, and ongoing social changes.
Special attention is given to property rights, land leasing,
public-private partnerships, and the implementation of digital
technologies in land governance. The article also provides
recommendations to address existing legal gaps, drawing on
best practices from international experience.
2181-1415/© 2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp432-437
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
land relations,
legal regulation,
modern trends,
land reforms,
digital cadastre,
geoinformation system.
Ер муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг
замонавий тенденциялари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ер муносабатлари,
ҳуқуқий тартибга солиш,
замонавий тенденциялар,
ер ислоҳотлари,
рақамли кадастр,
геоахборот тизими.
Мазкур мақолада ер муносабатларини ҳуқуқий тартибга
солишнинг замонавий тенденциялари таҳлил қилинади.
Халқаро амалиёт, миллий қонунчилик ва жамиятдаги
ижтимоий
ўзгаришлар
асосида
ер
ресурсларидан
фойдаланиш
ва
уларни
бошқаришдаги
ҳуқуқий
ёндашувлар ўрганилади. Ерга бўлган мулкий ҳуқуқ, ижара
муносабатлари, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги
ҳамкорлик, ҳамда рақамли технологияларнинг жорий
этилиши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, соҳада юзага келаётган ҳуқуқий муаммолар ва
уларни ҳал этиш бўйича илғор халқаро тажрибалар асосида
тавсиялар ишлаб чиқилган.
1
Chief Legal Counsel of the Legal Department for Contractual Legal Relations and Litigation, The State Assets
Management Agency of the Republic of Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415
433
Современные тенденции правового регулирования
земельных отношений
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
земельные отношения,
правовое регулирование,
современные тенденции,
земельные реформы,
цифровой кадастр,
геоинформационная
система.
В данной статье рассматриваются современные
тенденции
правового
регулирования
земельных
отношений. На основе анализа международной практики,
национального законодательства и социальных изменений
в обществе изучаются правовые подходы к использованию
и управлению земельными ресурсами. Особое внимание
уделяется вопросам собственности на землю, аренды,
взаимодействия государственного и частного сектора, а
также внедрения цифровых технологий. В статье также
предложены рекомендации по устранению правовых
пробелов с учетом передового международного опыта.
Ер – табиий ресурс сифатида нафақат иқтисодий, балки ижтимоий-сиёсий
аҳамиятга ҳам эга. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ер ислоҳотлари, мулкчилик
шаклларининг диверсификацияси ва ердан фойдаланиш самарадорлигини
оширишга қаратилган чора-тадбирлар мамлакат тараққиёти учун муҳим аҳамият
касб этмоқда. Бу жараёнда ер муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг
замонавий механизмлари алоҳида ўрин тутади.
Мамлакатимизда ўтган йиллар мобайнида ижтимоий ҳаётнинг барча
соҳаларини, шу жумладан, ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан
боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган мустаҳкам
қонунчилик асослари шаклланди. МДҲ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб,
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси қабул қилинди, шунингдек, давлат ер
кадастри, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизими, ер участкаларини
ажратиш тартиби ва бошқа муносабатларни тартибга солувчи қонун ва қонун ости
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими шакллантирилди.
Айни дамда Ер кодексига шу кунга қадар бир қатор ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилди. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар асосида Ер кодексининг
моддалари янада такомиллаштирилди ва замон талабларига мослаштирилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан Ер кодексига
жамоатчилик назорати асосларини аниқлаштиришга қаратилган бир қатор
ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Масалан, Ер кодексининг ерлардан
фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширувчи
органлар ва назоратни амалга ошириш тартибига оид 84-85-моддаларида
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ерлардан фойдаланиш ҳамда
уларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш билан
боғлиқ ваколатлари аниқлаштирилди.
Ер кодексига табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган
ерларнинг ҳуқуқий муҳофазасини янада кучайтиришга қаратилган бир қатор
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Чунончи, эндиликда туманлар давлат
ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги
ваколатларидан табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерларни
олиб қўйиш чиқарилди ҳамда табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415
434
мўлжалланган ерлар доираси миллий боғларнинг ерлари билан тўлдирилди,
шунингдек, миллий боғларнинг ерлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб
қўйилишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилди.
Айни дамда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини
ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш
йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги Қонуни ушбу субъектларнинг ер соҳасидаги қонуний
манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилган ўзгартиришларни киритди. Яъни,
башарти, қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун бериб
қўйилган ер участкасидан фойдаланилмаганида ер участкасига бўлган ҳуқуқлар
бекор қилинган бўлса, эндиликда ушбу муддат “уч йил”га узайтирилди ва шу
орқали фуқароларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун
қўшимча механизм яратилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти ва
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
ҳам ер соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлигини
сезиларли даражада оширмоқда.
Айни дамда ер соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солиш бўйича сўнгги йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
таҳлили ушбу соҳа қуйидаги йўналишлар бўйича ривожланаётганлигини
кўрсатмоқда:
Биринчидан,
тадбиркорлик субъектлари учун ер участкалари ажратиш
тартиби изчил такомиллашиб, соддалашиб ва эркинлашиб бормоқда.
Иккинчидан,
ер участкалари ажратиш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни
давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби янада такомиллашиб, ушбу соҳага ахборот
коммуникация технологияларини қўллаш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш
бўйича давлат хизматлари сифатини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Учинчидан,
ерларни муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг ҳолатини мелиоратив
жиҳатдан яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилмоқда.
Тўртинчидан,
шаҳарсозлик фаолияти ҳамда шаҳарсозлик соҳасидаги
ҳужжатларни тайёрлаш тартиби изчил такомиллаштирилмоқда. Жумладан,
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 январдаги “Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари
ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб
чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Қарори билан “Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва
қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни
амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Бешинчидан,
аҳоли
пунктлари
ерларидан
фойдаланиш
тартиби
такомиллаштирилмоқда.
Чунончи,
Вазирлар
Маҳкамасининг
2014
йил
30 октябрдаги Қарори билан “Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш
тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланган. 38 банддан иборат ушбу Низомда
қишлоқ аҳоли пунктларида посёлка қурилиши учун берилган ерлардан, умумий
фойдаланишдаги ерларидан, қишлоқ хўжалиги ерларидан, ўрмон ерларидан ҳамда
саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
юридик шахсларга берилган ерларидан фойдаланиш тартиби белгилаб берилган.
Низомда аҳоли пункти ерлари, қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари каби
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415
435
тушунчаларга таъриф берилган, аҳоли сонига қараб тўрт турга (йирик, катта,
ўрта ва кичик) ажратилиши, қишлоқ аҳоли пунктларининг ерларининг беш турга
таснифланиши белгиланган.
Олтинчидан,
фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкалари ажратиш
тартиби ва механизмлари янада ривожлантирилмоқда ва демократлаштирилмоқда.
Еттинчидан,
ер участкасига бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ
муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш асослари такомиллаштирилмоқда.
Мухтасар қилиб айтганда, сўнгги йилларда ер соҳасидаги қонун ҳужжатлари
тадбиркорлик субъектлари учун ер участкалари ажратиш тартибини изчил
соддалаштириш ва эркинлаштириш, ер участкалари ажратиш, ер участкаларига
бўлган
ҳуқуқларни
давлат
рўйхатидан
ўтказиш
тартибини
янада
такомиллаштириш, ушбу соҳага ахборот коммуникация технологияларини
қўллаш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари сифатини
яхшилаш, ерларни муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг ҳолатини мелиоратив
жиҳатдан яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш,
шаҳарсозлик фаолияти ҳамда шаҳарсозлик соҳасидаги ҳужжатларни тайёрлаш,
аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш тартибларини изчил такомиллаштириш,
фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкалари ажратиш тартиби ва
механизмлари янада ривожлантириш ва демократлаштириш каби йўналишларда
ривожланмоқда.
Ер муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишдаги замонавий тенденциялар
Ўзбекистонда ер ресурсларидан самарали, оқилона ва адолатли фойдаланиш,
хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-
қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бизнингча, жаҳон амалиётидаги
тенденциялардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда қуйидаги илмий асосланган таклиф
ва мулоҳазаларни илгари суриш мақсадга мувофиқ:
1. Ер қонунчилигини тизимлаштириш ва замонавийлаштириш:
Ер муносабатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базанинг тизимли
ва уйғун ҳолда ишлашини таъминлаш лозим. Бунинг учун:
Ер кодексига янги ислоҳотларни акс эттирувчи қўшимчалар киритиш;
Қонун ости ҳужжатларининг бир-бирига зид ёки қарама-қарши
жиҳатларини бартараф этиш;
Ерга оид ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва чекловлар юзасидан ягона, омма учун
тушунарли норматив база яратиш зарур.
2. Геоахборот ва рақамли кадастр тизимини ривожлантириш:
Кадастр маълумотлари асосида қарор қабул қилиш механизмлари
яратилиши керак. Шу мақсадда:
Барча ер участкаларини рақамли шаклда ҳисобга олишни тўлиқ якунлаш;
Геоахборот тизимлари орқали ердан фойдаланиш ҳолатини автоматик
кузатишни йўлга қўйиш;
Ерга оид интерактив ахборот порталларини кенг омма учун очиқ қилиш
таклиф этилади.
3. Ерга оид ҳуқуқларни ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш:
Фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқлари устуворлиги принципига асосланган
ҳолда:
Суд-ҳуқуқ тизимида ерга оид низоларни тезкор, шаффоф ва адолатли ҳал
этиш механизмларини жорий этиш;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415
436
Арбитраж ва медиация воситаларини ер низоларида самарали қўллаш;
Ҳуқуқий саводхонликни ошириш учун кенг жамоатчиликка мўлжалланган
таълим ва ахборот ресурсларини кенгайтириш зарур.
4. Ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш тизимини
жорий этиш:
Ҳар бир ер участкасининг иқтисодий, экология ва ижтимоий жиҳатдан
баҳоланиши лозим. Шу мақсадда:
Ердан фойдаланиш самарадорлиги индикаторларини ишлаб чиқиш;
Давлат томонидан назорат ва баҳолаш функцияларини мустақил
ташкилотлар орқали амалга оширишни йўлга қўйиш;
Ер ресурслари мониторингини жорий этиш орқали қонунийликни
таъминлаш таклиф этилади.
5. Хусусий ва ижтимоий манфаатлар мувозанатини сақлаш:
Иқтисодий ривожланиш билан бирга аҳолининг ер ресурсларидан адолатли
фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида:
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ер муносабатларидаги
ролини кучайтириш;
Жамоатчилик иштирокини ошириш ва аҳолини қарор қабул қилиш
жараёнига жалб қилиш;
Ердан фойдаланиш ҳуқуқларини тенг тақсимлашда ижтимоий адолат
мезонларини қўллаш зарур.
Юқорида билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, хулоса сифатида сифатида
айтишимиз мумкинки, ер муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишда илғор
халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, миллий қонунчиликни
модернизация қилиш, рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш ва фуқаролик
жамияти институтларини жалб этиш орқали самарали ва барқарор ер
муносабатлари тизимини шакллантириш мумкин. Бу эса Ўзбекистонда ҳуқуқий
демократик давлат ва бозор иқтисодиётини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси. (1998).
2.
Ўзбeкиcтoн Рecпубликacи Прeзидeнтининг 2021 йил 8 июндаги “Eр
мунocaбaтлaридa тeнглик вa шaффoфликни тaъминлaш, eргa бўлгaн ҳуқуқлaрни
ишoнчли ҳимoя қилиш вa улaрни бoзoр aктивигa aйлaнтириш чoрa-тaдбирлaри
тўғриcидa"ги ПФ-6243 сонли Фармони.
3.
Ўзбeкиcтoн Рecпубликacи Прeзидeнтининг 2021 йил 24 февралдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш
тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги
ПҚ-5006-сонли Қарори.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги
ПФ-15-сон "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш
тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги
Фармони.
5.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
30 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш
тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақида 914-сон қарори.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415
437
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030»
стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга
оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони.
7.
Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг 2024 йил 1 январь ҳолати
тўғрисида Миллий ҳисобот.
