Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Elements of animalistic genre in the work of english writer
michael morpurgo
Iroda BEKNAZAROVA
1
Samarkand State Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021
The presented article deals with the features of animal
painting genre based on the example of novels written by
Michael Morpurgo, modern British writer. The development of
genre and its features are explored in the novel of the writer.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Animal painting
Feature
Novel
Character
Story
Element
Инглиз адиби майкл морпурго ижодида анималистика
жанри элементлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Анималистика
Хусусият
Асар
Образ
Ҳикоя
Элемент
Мақолада анималистика жанри элементлари инглиз
замонавий адабиёти вакили болалар ёзувчи Майкл
Морпурго ижоди таҳлилга тортилган. Анималистика
жанрининг тараққиёти ва унинг хусусиятлари Майкл
Морпурго яратган асар мисолида очиб берилган
.
1
Samarkand State Institute of Foreign Languages, Samarkand, Uzbekistan
E-mail:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
119
Элементы животного жанра в работе английского
писателя майкала морпурго
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Анималистика
Специфика
Роман
Образ
Рассказ
Элемент,
В данной статье рассматриваются особенности жанра
анималистки
на примере романов британского писателя
Майкла Морпурго. Развитие жанра и его особенности
исследуются в романе писателя
.
Жаҳон халқлари хусусан инглиз адабиётида ҳайвон ёхуд жонивор
образларини тасвирлаш жуда узоқ йиллик тарихга эга. Инглиз адабиётининг илк
ёзма намунаси ҳисобланган “Беовульф хақидаги поэма” да дастлаб маҳлуқ образи,
поэманинг иккинчи қисмида эса аждарҳо образи маҳорат билан тасвирланган.
Жониворларни асарнинг иккинчи ёхуд биринчи планида тасвирлаш услуби Бретон
циклига мансуб “Қирол Артур афсонаси” да кенг учрайди. Ҳайвон тасвирларининг
аниқлиги, уларнинг ҳатти
-
ҳаракатлари ва қисман руҳий ҳолатини чуқур очиб
берилиши китобхонларни лол қолдириши табиийдир. Асарларда инсоннинг дўсти
ёхуд унга қарама қарши тарзда ифода қилинган ҳайвон образлари аста
-
секинлик
билан яхлит жанрни ўзида акс эттирди.
XIX асрда адабиётда кашф этилган бу тасвирлар узоқ вақт тан олинмади.
Ёввойи ҳайвонларнинг ўжар табиати айниқса ёввойи отлар хақида ҳикоя қилувчи
“Мустанг” афсонасида от ҳикоянинг биринчи планида тасвирланибгина қолмай, от
номидан воқеалар баён қилинади. Мустангнинг ҳатти
-
ҳаракатларида озодликни
ҳамма нарсадан устун қўйиш, инсонга бўйсунмаслик ва садоқатли дўст бўла олишни
кўриш мумкин. Инсон ва ҳайвонларни ўзоқ йиллик эволюцион тараққиёт
бирлаштириб
туради.
Бу
тараққиёт
давомида
ҳайвонлар
инсонларга
қийинчиликларни енгиб ўтишда яқиндан ёрдам беради. Айнан мана шу хусусият
туфайли инсон ҳайвонларни ўзига дўст сифатида қабул қилади ва адабиётда энг
ёрқин шоҳ асарларни уларга бағишлаб яратади.
Анималистик адабиёт узоқ йиллик тарихий тараққиёт йўлини босиб
ўтди.Анималистик жанр ёхуд анималистика, баъзан эса анимализм лотинча
“animal” яъни ҳайвон, жониворни англатиб, тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик,
графика ва бадиий адабиётда ҳайвонларни тасвирлаш демакдир. Анималистик
жанр табиий
-
илмий ва бадиий негизга асосланган бўлиб, инсонда табиатни чуқур
кузатиш ва унга самимий муҳаббатни ривожлантиради.Тадқиқотчи Ю.С.Орехова
қушлар ва ҳайвонлар ҳақидаги афсоналар, маккор жонзодлар ҳақидаги эртаклар,
ғаройиб маҳлуқлар ҳақидаги масаллар ва фантастик характерли битиклар,
ҳайвонлар салтанати ҳақида ҳикоя қилувчи эпик поэмалар ва сатирик қиссалар –
анималистик адабиётнинг тўлиқ бўлмаган бадиий шакллари ва шулардан иборат
деб таъкидлайди[2.13]. Ҳар бир ҳалқ афсона, асотир ва ривоят қолаверса
фольклорида ҳайвонлар образи кенг талқин этилади. Таъкидлаш лозимки
фольклорда ҳайвонлар ва жониворлар тасвири жуда қадимдан бошланган.
Уларнинг тури эса халқларнинг машғулоти, географик жойлашуви, маданияти,
дунёқараши ва урф
-
одатлари билан чамбарчарс боғлиқдир. Ҳайвонлар қолаверса
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
120
жониворлар тасвирланган асарлар мазмуни юксак эмоционаллиги билан ажралиб
туради. Инсонлар ҳаётини ҳайвон образлари орқали тасвирлаш, уларни очиб бериш
бадиий адабиётдаги анималистиканинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ҳайвонлар ҳақидаги адабиётнинг асосий тамойиллари халқларнинг фольклорида
кузатилган бўлса, анималистик мотивлар ҳар бир миллий адабиёт вакиллари ўзига
хос тарзда ишлаб чиққан.
Жаҳон адабиётида ҳайвонлар образини учратиш мумкин бўлган асарлар жуда
кўплаб топилади. Хусусан, антик адабиётда жониворларни тасвирлашнинг маълум
бир қолипи, меъзони шаклланди. Турли халқларга тегишли бўлган масалларда
ҳайвонлар ва жониворлар асосий образларда тасвирланди. Масалчи Эзоп,
Ж.Лафонтен, А.Кирилл, Ш.Перро, Ж.Свифт, Ж.Л.Бюффон ака
-
ука Гриммлар ижоди
мазкур жанр элементларига жуда бой ҳисобланади. Ёрқин рангларда тасвирланган
жонивор ва ҳайвонлар китобхонлар, айниқса жажжи китобхонлар диққатини ўзига
тортиши табиийдир.
XVIII асрда инглиз адиби Жонатан Сифт 1726 йилда ўзининг машҳур
“Гулливернинг саёҳатлари” асарини яратибгина қолмай анималистик адабиётга
иппик яъни юнонча “
hippos
–
от” сўзидан олинган жанрни олиб кирди. Адиб
замондошлари иллатларини фош этар экан, жирканч ехуларгаолижаноб отлар
гуигнгнмларни қарама
-
қарши тарзда ифодалайди.
Рус тадқиқотчиси Ю.С.Орехова француз анималистик жанрини тадқиқ қила
туриб уни икки типга ажратиб кўрсатади:
1.
XVIII асргача шаклланган антропологик услуб. Унда ҳайвонлар инсонларга
мослаштириб кўрсатилади.
2.
Зоологик услуб бўлиб, ҳайвонлар хусусиятларини реализмга таянган ҳолда
очиб беришдир.Тадқиқотчининг фикрига кўра бу услубга Ж.Л.Л.Бюффон асос
солган ҳисобланади[2. 18]
Рус тадқиқотчисининг таснифига кўра аниқланган икки услуб ўртасидаги
фарқ шундаки зоологик услубда илмийлик устунлик қилиши кузатилади. Ўзбек
адиби Тоғай Мурод фикрига кўра булар бадиий асар бўлиб, бадиий асар бўлмади,
илмий асар бўлиб, илмий асар бўлмади. Улар чинакам бадиий асар даражасига
кўтарила олмай илмийга тобе бўлиб қолди. Оқибат, ўз соҳасига оид қўлланма асар
бўлиб қолди[3.7].Анималистик жанр турли тарихий
-
адабий қонунларга бўйсунган
турфа жанр шаклларнинг омухтасидан иборат бўлиб қолди.
Англияда анималистика жанри XIX аср бошида содир бўлди. Маълумотлар
шуни кўрсатадики унга дастлаб В.Роско асос солган бўлса, кейинчалик Ч.Диккенс,
У.М.Теккерей, Ж.Макдональд, Л.Кэролл, Э.Лирр давом эттиришди. Англияда
анималистика жанрининг гуллаб яшнаши XIX аср охири ХХ аср бошларига тўғри
келади. Мазкур даврни инглиз адабиётшуноси Ҳ.Чарпентер “олтин давр” деб атади.
Бугунги кунда анималистика жанрининг давомчиларидан ҳисобланган инглиз
адиби Майкл Морпурго ўзининг ёрқин асарлари билан адабиётга кириб келгди.
Болалар адабиётининг тараққиётига ҳисса қўшган адиб бугунги кунда ҳам ижод
қилишдан тўхтагани йўқ. Унинг ижоди анималистика жанри элементларига жуда
бойдир. Адиб қаламига мансуб 1982 йилда яратилган “War horse
-
Жанговар от”
шубҳасиз
анималистика
жанрининг
энг
юксак
намуналаридан
бирига
айланди.Жанговор от биринчи жаҳон уруши воқеаларидан ҳикоя қилади. Асар бош
қаҳрамони Албертнинг отаси бозордан от сотиб олади. Натижада уйга келган от
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
121
Жоуини Алберт парвариш қилади. Йиллар давомида Жоуи ва Алберт ўртасида
самимий дўстлик пайдо бўлади. Садоқатли дўстга айланган Жоуи ва Албертни уруш
иккига ажратади. Бироқ урушга сафарбар этилган Жоуи ўз дўстини урушда топади.
Чинакам дўстлик ва инсонийликни тараннум этувчи асар ҳеч бир инсон қалбини
жунбушга келтирмай ўтмайди. Урушда икки кўзи жароҳатланган Алберт отлар
ҳақида гапира туриб уларнинг тинглаб тушуниш қобилияти борлигини айтади:
“Some of them may not, David,’ said Albert. ‘But one day, one day one of them will. He’ll
come in here and he’ll recognize my voice. He’s bound to come in here. And then you’ll see
a horse that understands every word that’s said to him.
–
Баъзилари бўлмаслиги мумкин
Дэвид,” деди Алберт. “Бироқ бир куни уларнинг бири қилади. У шу ерга келиб мени
овозимдан танийди. У аниқ шу ерга келади. Шунда сен отнинг ўзига айтилган ҳар
бири сўзни тушунишини кўрасан” [1.52
]
. Табиийки Алберт атрофидаги дўстлари
бунга ишонқирамай қарашади. Аммо Алберт буни исботлаб беришга ҳаракат
қилади:
“I know everyone thinks I’ll never find him. There’s
thousands of army horses with
four white socks
–
I know that, but there’s only one with a blaze in the shape of a cross on
the forehead. And how many horses shine red like fire in the evening sun? I tell you there’s
not another one like him, not in the whole wide world.
–
Ҳамма мен ҳеч қачон уни
тополмаслигим ҳақида ўйлаяпти. Мен буни биламан. Аммо бу ерда битта
пешонасида қашқалиси бор. Ва кечки қуёшда оловдай товланиб турадиган қанча от
бор. Мен сизга дунёда унга ўхшаган биронтаси топилмаслигини айтдим”.
[1.53]
Алберт дўстларига Жоуи ҳақида гапирар экан у билан улғайганлигини, дунёдаги
ягона дўсти у эканлигини ва мана шу дўсти туфайли урушга келганлигини
таъкидлаб ўтади. Инсон ва от ўртасидаги дўстлик ва садоқатнинг кўринмас
риштаси шу қадар кучли эдики Алберт ҳатто ўлим уфуриб турган уруш ичидан
дўстини топиш умидини йўқотмайди. Ягона дўстини топиш умиди Албертнинг
ҳаётининг мазмунига айланиб қолгандай. Адиб чинакам дўстлик риштасини
тасвирлар экан, отнинг Албертни тинглай олишини ва унинг ҳар бири сўзини
тушунишини отнинг ҳаракатлари билан кўрсатишга ҳаракат қилади.
Асарда тасвирланган от ва инсон образи бир
-
бирини тўлдириб туриши кўзга
яққол ташланиб туради. Отнинг Албертга бўлган садоқати, Албертнинг отга бўлган
чинакам меҳри бир
-
бирига чамбарчарс боғланган. Кўзи кўрмай қолган Алберт ўз
дўсти Жоуининг белгиларини шу қадар аниқ тасвирлайдики, атрофдагилар бу
дўстликнинг ягона гувоҳи бўлиб қолгандай кўринади. Урушда минглаб оқ пайпоқли
ва пешонасида қашқаси бор отлар кўплаб топилиши мумкин, аммо улар Албертнинг
овозини эшитганида бош кўтариб унга қарашмайди. Фақат Жоуигина Албертнинг
овозини эшитиб бош кўтаради ва жимгина унинг олдига сассиз юриб келади.
Шубҳасиз Жоуи ҳамболалигидан эшитиб катта бўлган овоз соҳиби бўлган ўз
дўстини уруш якунида топганди.
Майкл Морпурго биринчи жаҳон урушида содир бўлган воқеани ҳикоя қилар
экан, уруш даҳшатлари ичида йўқ бўлиб кетмаган инсонийликни ҳам кўрсатиб
беришга ҳаракат қилади. Қанчалик уруш даҳшатлари ҳукмрон бўлмасин улар ичида
ҳали йўқолиб улгурмаган инсонийлик ва
садоқат туйғуси бу даҳшатларни енгиб
ўтганди.
Адиб “Жанговор от” асарини яратишда уч кишининг катта ҳиссаси борлигини
ўз интерьвюларида таъкидлаб ўтади. Бу биринчи жаҳон урушида иштирок этган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
122
ветеран Вилфред Эллис адибга урушда Дэвон Йэманридда отлар билан қандай
ишлаганини сўзлаб беради. Биринчи жаҳон уруши ветерани Капитан Баджет эса
уруш даҳшатларини, Алберт Винс эса армия вакиллари қишлоққа келиб барча отлар
урушга сафарбар этилганини эълон қилишгани ва отларнинг ҳаммасини сотиб олиб
кетишганини ҳикоя
қилиб беради. Биринчи жаҳон урушида бир миллионга яқин
инглиз отлари урушда ҳалок бўлгани, ўн миллиондан ортиқ отлар эса урушда
йўқолиб кетганлиги қайд этилган.Мазкур асар дастлаб 2007 йилда Оливер
Театрида қўғирчоқ отлар иштирокида cаҳналаштирилган спектакль шаклида
намойиш этилди. 2011 йилга келиб эса Стивен Шпилберг томонидан “Жанговор от”
кинофильми суратга олинди. 1982 йилда яратилган асар шу йилнинг ўзидаёқ
“Whitbread Book Award” мукофотига лойиқ деб топилди. Асарда бевосита жанговор
от Жоуи орқали учта миллат Алберт инглиз, бобо ва невара Эмили француз ва немис
аскарлари иштирок этишади.
Жанговор от Жоуининг бошидан кечирганлари муаллиф томонидан маҳорат
билан ҳикоя қилинган. Асар ёш китобхонлар қалбидан жой олди. Отларни
тарбиялаш, уларга ғамхўрлик
қилиш ва шу ўринда отнинг садоқатини кўрсата
олган адиб ўзи бунёд қилган учта фермага йилига 60 минглаб болалар келишини
таъкидлайди. Фермага келган болалар от билан ишлашини ва уларни парвариш
қилишини ўрганишни ёзувчи кузатишдан эринмайди.
Асарни мутолаа қилар экансиз ногоҳ кўз ўнгингизда бошидан кечирганлари
ҳақида гапираётган катта кўзли от намоён бўлади. Бундай тасвир “Жанговор от”
кинофильми бошланишидаёқ кўзга ташланади. Асарни ўқир эканмиз уруш
офатларига қарамай ўз дўстини топиш илинжида юрган Жоуи ва Албертнинг
ҳаётига бевосита гувоҳ бўламиз. Асарнинг бошланишидан тортиб то якунигача
беғубор ва садоқатли дўстга айланган Жоуининг ҳикоясига қулоқ тутамиз ва бу
ҳикоя бугунги кунда ҳам ёш китобхонлар қалбини забт этишдан тўхтагани йўқ.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Michael M. War Horse. London: Scholastic Press 2010.
–
p 176.
2.
Орехова Ю.С.Анималистическая литература Франции: традиции и их
трансформация
в
творчестве
С.Г.Коллет:Автореф.дисс.канд.фил.наук.
–
Калининград, 2008.
3.
Тоғай М. Сетон Томпсон китобига сўзбоши. Э.Сетон Томпсон. Ёввойи йўрға.
Жониворлар ҳақида ҳикоялар.
-
Т.:Ношир, 2010.
-
Б.7
