Авторы

  • Дилбар Абдуллаева
    Докторант 2 курса Международной исламской академии Узбекистана Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss2/S-pp208-214

Ключевые слова:

религиозный фанатизм показатель религиозности деструктивные культы религиозные группы экстремистские объединения и террористические организации склонность к фанатизму анимус и анима мученичество

Аннотация

В статье освещается феномен фанатизма и предоставляются выводи методом сопоставления теории между классическими представителями школ, высказывающие мнения о различных социально психологических факторах являющиеся причиной его возникновения и гендерных различиях сформирования фанатизма в личности и теориями совоеменных представителей исследующие этот феномен. Основное внимание удалено на влияния которие являются причиной возникновения религиозного фагатизма у женщин и на негативние последствия возникающих из за ных.Также в целях более широкого освещения феномена религиозного фанатизма приводятся результати исследованиязападных ученых о понятии религиозности у человека и ее определяющихиндикаторах.

 


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Various psychological factors causing religious fanaticism in
women

Dilbar ABDULLAEVA

1


International Islamic Academy

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021

The article summarizes the phenomenon of fanaticism, the

various socio-psychological factors that cause it, as well as the
classical manifestations of various schools of psychology, which
expressed their views on gender differences in the occurrence of
fanaticism in a person, and the theories of various modern
researchers who conducted research on this phenomenon. The
main emphasis is on the effects that cause the emergence of
religious fanaticism in women and the various negative
consequences that arise as a result of this. Also, the results of
research conducted by both Western scientists on the concept of
religiosity in a person and its defining indices in order to more
broadly cover the phenomenon of religious fanaticism are
mentioned.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Religious fanaticism
An indicator of religiosity
Destructive cults
Religious groups
Extremist associations and
terrorist organizations
A tendency to fanaticism

Animus and аnima

Martyrdom

Аёлларда диний фанатизмни юзага келтирувчи турли
психологик омиллар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Диний фанатизм

Диндорлик кўрсаткичи

Деструктив култлар

Диний гуруҳлар

Экстремистик
бирлашмалар ва
террористик ташкилотлар

Фанатизмга мойиллик

Анимус ва анима

Шаҳидлик

Мақолада фанатизм феномени, уни келтириб чиқарувчи

турли ижтимоий

-

психологик омиллар ва шунингдек шахсда

фанатизмни юзага келишининг гендер фарқлари юзасидан
фикр билдирган турли психология мактабларининг классик
намоёндалари ва шунингдек ушбу феномен устида
тадқиқотлар

олиб

борган

турли

замонавий

тадқиқотчиларнинг назариялари ўзаро таққосланланган
ҳолда хулосалар келтирилган. Асосий эътибор аёлларда
диний фанатизмни келиб чиқишига сабаб бўлувчи
таъсирлар ва булар натижасида юзага келувчи турли

1

PhD student of International Islamic Academy of Uzbekistan Tashkent, Uzbekistan

E-mail:

Moonlight0904@mail.ru


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

2 (2021) / ISSN 2181-1415

209

салбий оқибатларга қаратилган. Шунингдек диний
фанатизм феноменини кенгроқ ёритиш мақсадида шахсда
диндорлик тушунчаси ва уни белгиловчи индекаторлар
тўғрисида хам ғарб олимларининг олиб борган тадқиқот
натижалари келтириб ўтилган

.

Различные

психологические

факторы,

вызывающие

религиозный фанатизм у женщин

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Религиозный фанатизм

Показатель религиозности

Деструктивные культы

Религиозные группы

Экстремистские
объединения и
террористические
организации

Склонность к фанатизму

Анимус и анима

Мученичество.

В

статье

освещается

феномен

фанатизма

и

предоставляются выводи методом сопоставления теории
между

классическими

представителями

школ,

высказывающие

мнения

о

различных

социально

психологических факторах являющиеся причиной его
возникновения и гендерных различиях сформирования
фанатизма

в

личности

и

теориями

современных

представителей исследующие этот феномен.

Основное

внимание удалено на влияния,

которые

являются причиной

возникновения религиозного фанатизма

у женщин и на

негативнее

последствия возникающих из

-

за

них. Также в

целях более широкого освещения феномена религиозного
фанатизма приводятся результаты

исследования западных

ученых о понятии религиозности у человека и ее
определяющих индикаторах

.

Маълумки, дин жамият маънавий ҳаётининг муҳим бир элементи бўлиб

қолмай, шахснинг жамиятда ривожланиши ва ҳаттоки, ижтимоий ҳаётдаги сиёсий
жараёнларнинг кечишига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Инсониятнинг
ривожланиш тарихи шуни кўрсатадики, диннинг жамият ҳаётига таъсири турли
диний ҳодисалар орқалий намоён бўлади, диний фанатизм эса улар орасида
алоҳида ўрин тутади. Диний фанатизм тушунчаси диний онгнинг тубдан ўзгариши
хусусияти билан белгиланганлиги сабабли, бу ҳодиса радикал диний ҳодисалардан
бири сифатида таснифланади.

Диний фанатизм тушунчасини радикал диний ҳодисалардан бири дея

таснифланишининг асосий моҳияти шундаки, бу каби ёндошув эътиқод қилувчи
шахсдан борлиқ кечинмаларини инсон имкониятлари чегарасида кечишига олиб
келади шунингдек, шахсдаги қадриятлар тизимига жиддий салбий таъсир
кўрсатади.

Диний фанатизм феномени ҳақида сўз юритишдан аввал диндорлик

терминига ва уни таснифловчи индекаторлар тўғрисида қисқача фикр юритамиз.

Шуниси аҳамиятлики, диндорлик даражасини ўлчаш имконияти

чегараланган бўлиб, бунинг сабаби ҳодисанинг ўта индивидуаллига яъни тўғридан
тўғри ўлчамларга эга эмаслиги хусусиятидадир. Шу сабабли хам феноменни таҳлил
этишда адекват индекаторларни танлаш зарурияти туғилади. Шахсдаги
диндорликни таҳлил этиш юзасидан пайдо бўлган замонавий назариялар диннинг
ижтимоийлаштирувчи функциялари ғояларини ривожлантиради ва асосан ўз


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

2 (2021) / ISSN 2181-1415

210

назарияларида дин ва диндорликни ўрганишда кўп ўлчамли ёндашувнинг
асосчиси, социологик фанлар ривожига катта ҳисса қўшган Чарльз Глок
назариясига

асосланадилар. Чарльз Глок Р. Старк билан ҳамкорликда

диндорликнинг 5 та “кўрсаткичи”ни батафси баён қилди

[1]:

имон

(таълимотларни қабул қилиш);

амалиёт

(маросимлар ва ибодатларни амалга ошириш);

тажриба

(масалан, ибодат жараёнида Худо билан мулоқот);

билим

(биринчи навбатда диний маданият ҳақида);

натижа

(турмуш тарзи)

Шахсдаги диндорлик мезонларини аниқлаш учун бир қанча концепциялар

мавжуд. Шахсда диндорликни шаклланиши ҳар қандай ижтимоий

-

психологик

ҳодиса каби кўплаб омиллар таъсирида юзага келиши мумкин. Буларга қуйидаги
омилларни мисол қилиб келтириш мумкин: тарихий, ижтимоий, сиёсий,
психологик, шунингдек ўзига хос хусусиятли таъсирлар орқали. Диндорлик
феноменининг моҳиятини акс эттирувчи кўплаб мезонлар мавжуд: диндорлик
кўрсаткичи, диндорлик даражаси ёки унинг интенсивлиги ва диндорлик турлари.
Диндорлик ёки диндор шахснинг диний идентификациясияси даражасига қараб
унда дини фанатизмнинг учқунлари юзага келиши мумкин.

Фанатизм юзасидан олиб

борилган тадқиқотларнинг асосий қисмида асосан

эркак кишининг хулқ

-

атворида намоён бўлувчи ҳолатлар кузатилади. Бунинг

сабаби бу феноменни турли жабҳалардан таҳлил этиш мумкинлиги ва шунингдек
аёллардаги фанатизмнинг воқеликда мужассамланиши фожиали ва ҳалокатли
оқибатларни келтириб чиқариши ва фанатизм таъсирида содир этилган турли
жиноятлар натижаси сабабли, аёлларнинг хулқ атворида намоён бўлувчи фанатизм
феномени алоҳида эътиборга лойиқдир. Турли психологик контекстларда
фанатизм тушунчасига нисбатан турли хил тавсифлар келтириб ўтилган. Қуйида
аёл жинсига мансуб кишиларда мавжуд бўлган бу феноменга нисбатан аниқроқ
таъриф беришга уриниб кўрамиз. Маълумки аёлларнинг хулқидаги эмоционал фон
ёрқин ифодаланган бўлиб бундан келиб чиққан ҳолда аёллардаги фанатизм
маълум бир объектга нисбатан муккасидан кетган ҳолда интилиш ва
берилувчанлик сифатида намоён бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда индивид
ўзининг эмоционал ҳолатини назоратдан чиқариши кузатилади .

Шанин А.А ўзининг “Гендерные стереотипы религиозного фанатизма:

особенности проявления” номли мақоласида фанатизм феноменининг аёлларда
намоён бўлиш ҳолатини қуйидагича изоҳлаган:

“Диний фанатизм йўли аёлни ўз шахсиятини йўқ қилишга, оила қуриш

имкониятини чекланишига, анъанавий қадриятларнинг йўқолишига, қариндош

-

уруғчилик муносабатларига путур етишига ва шунингдек шахсий камолот ва
таълимни эгаллашда тўсқинлик қилади. Шу билан бирга оиланинг бузилишига
олиб келади, бу ҳодиса аёлнинг идроки, эрки ва келажагидан маҳрум қилади. Шу
йўналишда давом этар экан, аёл деструктив култлар, диний гуруҳлар, экстремистик
бирлашмалар ва террористик ташкилотлар тармоғида тушиб қолади. Бундай
ҳаракатлар натижасида аёллар нафақат ўзларига, балки ушбу ташкилотлар
раҳбарларининг кўрсатмаларига биноан атрофдагиларга хам зарар етказадилар,
кўпинча нафақат зарар, балки уларнинг эркинликларидан, келажаги ва хатто
ҳаётидан маҳрум қиладилар. ”


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

2 (2021) / ISSN 2181-1415

211

Аёлларда фанатизмга мойилликни келиб чиқишида шахс хусусиятларини

ўрни ҳақида сўз юритар эканмиз шуни хам алоҳида эътироф этиб ўтиш зарурки,
аёллардаги ўз

-

ўзини идентификация қилишнинг сустлиги ва шунингдек шахсий

хаётининг бузилиши аёллар иллюзиялар, хаёллар, диний мифология дунёсига
чўмишига сабаб бўлиши мумкин. Бу фикрнинг исботи сифатида Россия
Федерацияси Адлия вазирлиги Свердловск вилояти бош бошқармаси ҳузуридаги
диний экспертизаларни ўтказиш бўйича эксперт кенгаши аъзоси Иванова Е. В
ўзининг “Она в присутствии любви и смерти” “У севги ва ўлим ҳузурида” номли
асарида аёлларда юзага келувчи бундай фанатик холатларниг келтириб чиқарувчи
баъзи омиллар ҳақида сўз юритиб, унга қуйидагича таъриф берган:

“Бизнинг цивилизациямиз маскулин характерга эга. Ва бу маскулин

характерли социал таъсир натижасида турли хил фаолият соҳаларидаги ҳар қандай
аҳамиятсиз, кичик ютуқлар аёлларга хос дея таъкидланса, аёлларнинг катта ва
ажойиб ютуқлари ҳурмат билан “эркакона” ютуқ дея эътироф этилади

[2]

. Шу

сабабли, аёлларда фанатизмнинг юзага келишининг сабабларидан бири сифатида –
“эркаклардан яхшироқ бўлиш ”, “эркаклар каби қаҳрамонона ҳаракатлар қилиш ”
истаги деб тахмин қилиш мумкин.

“Нигилизм ахлоқи” асарида С.Л.Франк фанатизмни муҳокама қилар экан,

унинг жамият ҳаётида намоён бўладиган баъзи жиҳатларига тўхталиб, ушбу
ҳодисага ўзига хос таъриф беради. Унинг фикрига кўра, фанатизмни “севимли
фикрга бўлган эҳтиросли

садоқат”

[3]

деб тушуниш керак, бу эса бир томондан,

одамни ўз ҳаётини қурбон қилиши ва бу орқали улкан ютуқларга эришиши, бошқа
томондан эса бутун ҳаёти моҳиятини нотўғри, бузиб таҳлил этишига олиб келади.
Шунингдек, у ўз фикрига ҳамроҳлик қилмаганларга нисбатан кескин муносабатда
бўлиш каби хусусиятларга эга деган таърифни беради.

С.Л.Франк томонидан фанатизм тушунчасига берилган таъриф бирмунча

кенг қамровли ҳисобланади, сабаби унда нафақат фанатизм тушунчасининг
эмоционал, мафкуравий ва салбий

жиҳатларига, балки ижобий қирраларига ҳам

кичик урғу бериб ўтилган. Яъни, маълум турдаги ғоя ёки фаолиятга нисбатан
муккасидан кетиш шахсда мана шу фаолиятга нисбатан амалий кўникмаларнинг
юксак ривожланишига туртки бўлади. Айнан “севимли фикрга бўлган эҳтиросли
садоқат” қўйилган мақсадга эришиш учун кафолат бўлиб хизмат қилади. Шу ўринда
психологик нуқтаи назардан баъзи турдаги кучли эмоционал эҳтирос шахсда
“турғун” сифат касб эта бошласа, шахсда бошқаларга нисбатан номувофиқ хулқ

-

атвор кўриниши намоён бўла бошлайди ва шунингдек, ўзгаларнинг ғояларини
бузиб идрок этиш жараёни юз бериши мумкин.

Аёллардаги фанатизмга мойиллик ҳолатини таҳлил этар эканмиз шуни

ҳисобга олишимиз зарурки ҳар бир аёл ўзида маълум миқдорда эркаклик ва аёллик
ҳусусиятларига эга. К.Юнг ўзининг “Человек и его символы”

асарида айнан манашу

муаммо ҳақда юзасидан фикр юритган. “Ҳар бир инсонда анимус ва анима ўзаро
алоқада ёки курашда бўлиб, улар орасида мувозанатни ўрнатиш бир мунча
мураккаб вазифадир. Бу каби кураш ёки қарама

-

қаршиликни ҳар бир аёл хам

бошдан кечиради. Агар унда анимус ҳукмронлик қилса аёлларда хам эркаклик
хусусиятлари ёрқин намоён бўлишини кузатиш мумкин, бунга мисол сифатида
бундай аёллар ўз табиатларига кўра аёллик нафосатларидан кўра эркакларга хос
жасурлик ва жасоратлилик хусусиятлари устунлик қилади. Бу эса улардаги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

2 (2021) / ISSN 2181-1415

212

жанговор руҳни, янада аниқроқ айтганда жанговар аёл руҳиятини шаклланишига
замин бўлиб хизмат қилади”

[4]

. Бир қарашда, ушбу факт аёлларнинг диний

фанатизм ёки унга эргашган холда юзага келувчи экстремизм ва терроризм
жараёнларида иштирок этишга мойиллигини изоҳлашга ёрдам бериши мумкин.
Аммо шуни унутмаслик зарурки, аёлларда ўз табиатига кўра ўта эмоцион
мавжудотдир, фанатизм эса шахсдан ҳис

-

туйғуларини намоён этишни ва уларга

берилишни талаб этади. Айнан шу сабабли ҳам фанатизмга берилиш аёлларда
ёрқин ифодаланган бўлиши мумкин.

Аёлларнинг хулқ атворида диний фанатизмнинг шаклланишига сабаб

бўлувчи яна бир омил эркаклардан фарқли ўлароқ

-

бу бузғунчи ташкилотлар

томонидан диний мифологияларни шакллантириш жараёнида пайдо бўлувчи
лидерга нисбатан эмоционал садоқат ҳиссидир.

[5]

, бундай холатда аёлларга

нисбатан қўлланилувчи турли психологик инонтириш усуллари катта аҳамиятга
эга бўлиб, унинг таъсир даражаси аёлнинг у ёки бу турдаги деструктив
ташкилотларга аъзо бўлишларига ундаши мумкин. Лекин шу ўринда аёлларга
таъсир этувчи баъзи ижтимоий

-

психологик омилларни ҳам назардан қочирмаслик

зарур. Нима сабабдан барча аёллар ҳам бу каби таъсирларга берилувчан ёки мойил
эмас? Балки аксинча айнан турли психологик оғиш холатлари ёки турли депрессив
ҳолатларни бошдан кечираётган аёллар айнан шундай таъсирларга мойилдирлар.
Бу каби таъсирларга кўп ҳолларда ёлғиз аёллар, ёки беқарор психика , ёки оилавий
можаролар ва ҳаттоки ажралиш босқичида бўлган оилавий муносабатларда бўлган
аёллар айнан мана шу каби таъсирларга берилувчан бўладилар. Юқорида
келтирилган ҳолатлар ўзгарган онг ҳолати сифатида тавсифланиши мумкин.
Онгнинг ўзгариши ҳолати юзасидан турли хил талқинлар мавжуд, булар қаторига
қуйидаги сабабларни келтириш мумкин: депрессия,

медитация, алкоголизм, уйқу,

гипноз, гиёҳвандлик билан заҳарланиш.

Юқорида санаб ўтилган барча ҳолатлар аёлларда фанатизм мойилликни

келтириб чиқарувчи онгнинг бузилганлик ҳолатини акс эттириш учун мос аспект
сифатида кўриб чиқиш

мумкин эмас, балки фақатгина ажрашиш арафасида турган

ёки жиддий конфликт ҳолатидаги оилавий муносабатлар ва шунингдек кучли
депрессия ҳолатинигина бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

Аёлларда фанатизмга мойилликни келиб чиқишидаги турли омиллар ҳақида

сўз

юритар эканмиз тарих фанлари доктори, профессор Гарунова Н.Н томонидан

ёзилган “Ёшлар орасидаги диний фанатизм ва Шимолий Кавказдаги худкуш
террорчи аёлларнинг ижтимоий

-

психологик портрети” (Религиозный фанатизм в

молодежной среде и соципсихологический портрет террористки

-

смертницқ на

Северном Кавказе) номли мақоласида келтирилган баъзи фикрлар юзасидан
тўхталиб ўтишни жойиз деб билдик. Бу мақолада Гарунова Н.Н “Россияда ва
Шимолий Кавказда худкуш террорчилар иштирокидаги террористик ҳужумлар
жамиятни эътиборини ўзини “қора бева аёллар” деб атаган гуруҳ вакилларининг
олиб бораётган деструктив фаолиятларига қайта

-

қайта мурожаат қилишларига

мажбур қилмоқда. Булар

XXI

асрнинг бошларида Россияда террористик

ҳаракатларни уюштирган ўз жонига қасд қилган аёллардир. Шу ўринда савол пайдо
бўлади. Одамларни радикал гуруҳга аъзо бўлишга ундовчи ва уларни “шаҳидлар
камарини” тақишга мажбур қилувчи омил нима ва шунингдек ўз ихтиёрлари билан


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

2 (2021) / ISSN 2181-1415

213

ҳаёт

билан хайрлашадиган аёллар кимлар?” дея долзарб масалани ёритиб беришка

ҳаракат қилган.

Террористик ҳаракатларни режалаштиришда террорчилар биринчи навбатда

унинг психологик таъсирга таянадилар, бу ҳолатда агар худкуш шахс аёл жинсига
мансуб бўлса, таъсир анча юқори бўлади. Бу эса сўнги пайтларда аёлларнинг худкуш
террорчи ролида тобора кўп намоён бўлаётганларининг асосий сабабларидан
биридир. Бундан ташқари, дунёнинг кўплаб мамлакатларида хавфсизлик чоралари
кучайтирилган шароитда теракт уюштириш учун одам кўп бўлган жойларга кириб
бориш аёллар учун нисбатан осонроқ. Ўз жонига қасд қилувчи аёллардан
фойдаланиш бутун аҳолида қўрқув, стресс ва салбий таъсирларни келтириб
чиқаради ва одатда аёл террорчи шаҳидлик ниқобида бўлса жуда кенг эътирофга
сабаб бўлади. Ўз жонига қасд қилувчи шахслардан фойдаланувчи ташкилотлар
ўзларини шаҳидлик қиёфасида намоён қиладилар ва ўз

-

ўзини бахшида этишни

янада кучли душманга қарши сўнги чора сифатида даъво қилиб кўрсатадилар.
Баъзи тадқиқотчилар бундай аёлларнинг шахс хусусиятларидаги баъзи бир умумий
тенденцияларни аниқлаш мумкин деб ҳисоблайдилар, бошқалари бундай умумий
профил мавжуд эмас деб таъкидлайдилар.

Ўз жонига қасд қилувчи аёл террорчиларнинг социал портретини тузиш жуда

мураккаб. У кўплаб сиёсий ва ижтимоий, маданий ва диний омиллар таъсири остида
шаклланади ва шунинг учун дунёнинг турли минтақаларида турлича
тафовутланади. Бизнингча, умумий портрет мавжуд эмас, чунки бундай портретни
яратиш турлича зиддиятли фикрларни юзага келтириб чиқаради. Ўз навбатида
фақатгина биргина ўринда умумий келишув мавжуд, бу эса, ўз жонига қасд

қилувчи

аёл террорчиларни асосан ёшлар ташкил қилади. Бундай террористларнинг ўртача
ёши 18

-

40 ёшлар атрофини ташкил этади. Мутахассислар ўз жонига қасд

қилувчиларнинг ёшларидаги бў кўрсаткични турли ёш тоифаларида ҳукм
сураётган кайфият билан изоҳлашади.

Шуниси аҳамиятлики, сиёсий зўравонликка

нисбатан ижобий муносабат 17 ёшгача бўлган 14,5% ёшлар орасида устунлик қилар
экан. Бу факт эса фикримизнинг яққол далили сифатида қўлланилиши мумкин.
Кейинги гуруҳларда ушбу фоиз

-

24 ёшгача

14

,9 % ни ташкил қилади, кейин эса

пасайишни бошлайди ва 64 ёшдаги одамларда 6 % ни ташкил этади. Яна шуниси
ажабланарлики, бу турдаги аёлларнинг келиб чиқувчи ижтимоий муҳитлари ҳам
турличадир. Улар орасида ишсиз ва муваффақиятли мутахассислар, камбағал ёки

бойлар, талаба қизлар ва аксинча саводсиз аёллар ҳам бор. Лекин уларни боғлаб
турувчи асосий бир меъзон кўпинча бу каби аёллар турмуш қурмаган ёки
кўпчиликларининг оила аъзолари ва яқинлари вафот этган ёки бедарак йўқолган
шу сабабли тақдирнинг оғир кунларини бошдан кечирган аёллардир. Бундай
аёллар учун ўз жонига қасд қилиш йўлини танлаш шахсий ҳаётларидаги турли
фожиали ҳодисалар таъсири остида ёки онгли равишда мафкуравий эътиқод
туфайли амалга оширилади. Террорист

-

худкушларни ёллаш учун кўпгина усуллар

мавжуд. Улар орасида

-

жангариларга қизларни “сотиш”, уларни гиёҳванд моддалар

билан “тўйинтириш” , зўрлаш, шантаж ва “тозалаш” топшириғини бажаришга рози
бўлиш каби усуллар мавжуд.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки шахсда фанатизм, Э. Фромм айтганидек,

“биологик ғайритабий ва филогенетик жиҳатдан дастурланмаган зарарли
“тажовуз” сифатида пайдо бўлади ”. Э. Фромм ўзининг “инсон деструктивлиги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

2 (2021) / ISSN 2181-1415

214

анатомияси” номли асарида шундай деб ёзади: “Бу китобда ўз ўзини ҳимоя қилиш
борасидаги хулққа, таҳдидларга нисбатан инсоннинг реакциясини ифодалашда
“тажовуз” сўзини қўллайман ва бундай турдаги тажовузни ижобий дея
сифатлайман. Аммо, инсоннинг бошқа тирик жонзот устидан мутлақ ҳукмронликка
бўлган иштиёқи ва йўқ қилиш истагини (зарарли тажовуз) мен алоҳида гуруҳга
ажратиб “деструктивлик” ва “шавқатсизлик” сўзлари билан атайман” дея
таъкидлай.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Glock C. On the Study of Religious Commitment//Religious Education, Research

Supplement, 1962, № 42

2.

Иванова Е. В. Она в присутствии любви и смерти. Екатеринбург,

2007. 168 с

3.

Вехи: Сборник: статей о русской интеллигенции. 4

-

е изд. Москва, 1909. –

С. 170.

4.

Юнг

К.

Человек

и

его

символы.

[Электронный

ресурс]

URL:

http://www.psyoffice.ru/2116-8-psichology-

book_o072_2.html (дата обращения 29.01.16.).

5.

Иванова Е. В. Религиозная мифология. Учебное пособие.

Екатеринбург, 2011. 187 с.

Библиографические ссылки

Glock C. On the Study of Religious Commitment//Religious Education, Research Supplement, 1962, № 42

Иванова Е. В. Она в присутствии любви и смерти. Екатеринбург,

с

Вехи: Сборник: статей о русской интеллигенции. 4-е изд. Москва, 1909. – С. 170

Юнг К. Человек и его символы. [Электронный ресурс] URL: http://www.psyoffice.ru/2116-8-psichology-book_o072_2.html (дата обращения 29.01.16.).

Иванова Е. В. Религиозная мифология. Учебное пособие. Екатеринбург, 2011. 187 с.