Авторы

  • Шавкат Хамрақулов
    Преподаватель Специализированного филиала Ташкентского государственного юридического университета, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss2/S-pp381-390

Ключевые слова:

страховщик по договору аннуитетов потерпевший несчастный случай на производстве работодатель страховщик по договору обязательного страхования гражданской ответственности работодателя профессиональное заболевание трудовое увечье выгодоприобретатель страховой случай работник

Аннотация

В данной статье частично рассматриваются вопросы обязательств страховки гражданско-правовой ответственности работодателя, субъектов обязательного страхования гражданской ответственности работодателя, оформления а также, вопросы компенсации ущербов нанесенных жизни или здоровью сотрудника в результате производственных травм, профессиональных или иных заболеваний, связанных с прямой обязанностью сотрудника. 


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The necessity of the contract on obligatory insurance of the
employer's civil liability and the procedure of its formation

Shavkat KHAMRAKULOV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 February 2021

Available online
7 March 2021

This article discusses the issues of employer’s civil liability

insurance, the subjects of compulsory insurance of employer’s

civil liability, as well as the issues of compensation for
employment injuries or other life or health damages caused by

ocupational or other diseases associated with professional

obligations of an employee.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Annuity insurer
Victim
Industrial accident

Employer
Insurer under an employer’s
compulsory civil liability

insurance contract
Occupational disease
Employment injury
Beneficiary

Insurance case
Employee.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий
суғурталаш шартномасини тузишнинг зарурати ва уни
расмийлаштириш тартиби

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Аннуитетлар шартномаси
бўйича суғурталовчи
Жабрланувчи

Ушбу

мақолада

иш

берувчининг

фуқаролик

жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти, иш

берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш субъектлари, расмийлаштириш тартиби, ходим ўз

1

Lecturer of the Specialized Branch of Tashkent State University of Law Tashkent, Uzbekistan

E-mail:

xamraqulov@sbtsul.uz


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

382

Ишлаб чиқаришдаги
бахтсиз ҳодиса
Иш берувчи

Иш берувчининг
фуқаролик
жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш
шартномаси бўйича
суғурталовчи

Касб касаллиги
Меҳнатда майиб бўлиш
Наф олувчи
Суғурта ҳодисаси

Ходим.

меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда

меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки
соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати

билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг

ўрнини қоплаш бўйича иш берувчининг фуқаролик

жавобгарлиги қисман ёритилган.

Необходимость договора об обязательном страховании
гражданской ответственности работодателя и порядок его

формирования

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Страховщик по договору
аннуитетов
Потерпевший

Несчастный случай на
производстве
Работодатель

Страховщик по договору
обязательного
страхования гражданской

ответственности
работодателя
Профессиональное
заболевание

Трудовое увечье
Выгодоприобретатель
Страховой случай

Работник.

В данной статье частично рассматриваются вопросы

обязательств

страховки

гражданско-правовой

ответственности работодателя, субъектов обязательного

страхования гражданской ответственности работодателя,

оформления а также, вопросы компенсации ущербов
нанесенных жизни или здоровью сотрудника в результате

производственных травм, профессиональных или иных

заболеваний,

связанных

с

прямой

обязанностью

сотрудника.

Жаҳон миқёсида давом этаётган глобаллашув жараёнлари меҳнат бозорида

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигинжи мажбурий суғурталаш масалалари
халқаро қонунчиликда фуқароларнинг манфаатларини ижтимоий ҳимоя
қилишнинг ишончли тизими ҳамда меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг
муҳим шарти сифатида қаралмоқда. Шу маънода халқаро майдонда фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суғурта хизматининг ўрни
ва аҳамияти ортиб бормоқдаки, бу жараён мажбурий суғурта соҳасини янада
ривожлантиришни тақозо этмоқда.

Аввало суғурта ва суғурта фаолиятининг умумий моҳиятига қисқача

тўхталсак.

Суғурта

– юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта

мукофотларидан

шунингдек

суғурталовчининг

бошқа

маблағларидан

шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз
берганда ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта
пули)ни тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

383

Суғурта фаолияти

эса – суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг

суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти тушунилади[1].

Яъни, идоралараро ҳамкорлик деб ҳисобланиши мумкин. Хусусан, ҳамкорлик

– иш фаолиятда бирга, ҳамкор бўлиш, айни бир мақсадни кўзлаб белигиланган
ишда биргалашиш, уни тенг бажариш тушунилади[2].

Бу ўз навбатида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурталаш шартномасини умумий тартибга солиш масалаларини илмий-ҳуқуқий
асосларини чуқур ўрганиш билан бирга уни амалиётга қўллаш механизмларини
такомиллаштиришни кун тартибига олиб чиқмоқда.

Халқаро ҳуқуқ амалиёти шуни кўрсатадики, ходимнинг манфаатларини тўлиқ

ҳимоя қилиш учун иш берувчининг ходим олдидаги жавобгарлигини суғурта
ташкилотлари орқали мустаҳкамлаб олинади, яъни иш берувчининг фуқаролик
жавобгарлигини суғурталаш амалга оширилади. Иш берувчининг фақаролик
жавобгарлигини мажбурий суғурталашни умумий тартибга солиш фуқаролар
манфаатларини ҳимоя қилиш бирга уларнинг ҳуқуқини поймол этилишини
камайтиради.

Суғурта хизматлари иқтисодиётни турли хил молиявий хатарлардан ҳимоя

қилувчи воситалардан бири бўлса-да мамлакатимиз молия бозорида бу
хизматларнинг ўрни ҳозирча катта эмас.

Хусусан, 2019 йилнинг олти ойида суғурта ташкилотлари томонидан

йиғилган суғурта мукофоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар ошган
бўлса-да, суғурта тушуми аҳоли жон бошига 50 минг сўмдан тўғри келган.

Ушбу соҳанинг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши атиги 0,4

фоизни ташкил этмоқда. Қиёс учун, бу кўрсаткич Жанубий Кореяда 11 фоиз,
Германияда 6 фоиз, Россияда 1,5 фоизни ташкил этади.

Бунинг асосий сабабларидан бири - суғурта хизматлари етарли даражада

жозибадор эмаслиги. Мисол учун, ўтган олти ойда умумий суғурта тармоғида 887
миллиард сўм суғурта мукофоти йиғилган бўлса-да, ушбу даврда мижозларга
тўланган суғурта қопламасининг ҳажми мукофотнинг атиги 11 фоизига тўғри
келган. Дунёда эса бу кўрсаткич ўртача 50-60 фоиздир.

Шу боис Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб,

суғурта соҳасини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб
чиқиш, 2022 йилгача аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғурта мукофоти
ҳажмини 3 баравар, соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини эса 2 бараварга
ошириш вазифаси қўйилган[3].

Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, иш берувчининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурталаш шартномасини умумий тартибга солиш
тушунчасини, унинг мазмунини, ушбу шартномани тузиш ва расмийлаштириш
тартибини, ушбу шартнома асосида суғурта товонини тўлаш таомилларини
соддалаштиришни илмий-назарий таҳлил қилиш ва бу борадаги ҳуқуқни қўллаш
амалиётини такомиллаштириш долзарб ҳисобланади.

Иш берувчининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш

шартномаси мажбурий тартибда тузиладиган шартномалар тоифасига киритилади.
Хусусаан, академик Ҳ.Р.Раҳмонқулов ўзининг илмий қарашларида мажбурий
тартибда тузиладиган шартномалар жумласига суғурта муносабатларини ҳам
киритади. Унинг фикрича, мажбурий суғурта бундай суғурта қилиш мажбурияти


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

384

юкланган шахс (суғурта қилдирувчи) суғурталовчи билан суғурта шартномаси
тузиш орқали амалга оширилади[4].

Суғурта муносабатларида мажбурий тартибнинг амал қилиш ва муайян

шахснинг у ёки бу манфаатни бошқалар фойдасига суғурталаши лозимлиги асосий
қоида сифатида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Фуқаролик кодексининг
914-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида баён этилган. Унга кўра, қонунда
кўрсатилган шахсларга суғурта қилувчилар сифатида бошқа шахсларнинг ҳаёти,
соғлиғи ёки мол-мулкини ёхуд ўзининг бошқа шахслар олдидаги фуқаролик
жавобгарлигини ўз ҳисобидан ёхуд манфаатдор шахслар ҳисобидан суғурта қилиш
(мажбурий суғурта) мажбурияти қонун билан юкланган ҳолларда суғурта
Фуқаролик кодекси (52-боб) қоидаларига мувофиқ шартномалар тузиш йўли билан
амалга оширилади.

Мажбурий суғуртада суғурта қилдирувчи иш берувчининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи
(кейинги ўринларда – суғурталовчи) билан суғуртанинг ушбу турини тартибга
соладиган қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартларда шартнома тузиши
шарт[5].

Шунингдек, иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш

бўйича мажбурияти Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчининг фуқаролик
жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни 4- ва 17-
моддаларида ҳам назарда тутилган. Унга кўра, ходим ўз меҳнат вазифаларини
бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига
чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан
унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш
берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини Қонунда белгиланган шартлар асосида ва
тартибда суғурталаши шарт, шунингдек, ўзи давлат рўйхатидан ўтказилган
санадан эътиборан ёки иш берувчилар жисмоний шахслар учун меҳнат шартномаси
(контракт) тузилган санадан эътиборан 15 (ўн беш) иш кунидан кечиктирмай
ўзининг фуқаролик жавобгарлигини Қонунга мувофиқ суғурталаши[6] лозимлиги
белгилаб берилган.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик қонунда белгиланган
жавобгарликни вужудга келтиради ва бунда қонун маъмурий санкцияларни
белгилаш орқали иш берувчини фуқаролик жавобгарликни мажбурий суғурта
қилиш шартномасини тузишга ундайди. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексида мазкур шартномани тузмаган иш берувчи
(мансабдор шахс)лар ва фуқаролар учун жавобгарлик белгиланган.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

шартномаси шартлари ва уни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган Иш
берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари
асосида амалга оширилади.

Мазкур шартнома мажбурий тартибда тузилиши сабабли иш берувчи

(суғурта қилдирувчи)ни шартнома тузиш мажбурияти мавжуд бўлгани каби
суғурталовчининг ҳам мазкур шартнома тузиш мажбурияти қоидаларда ўз
ифодасини топган. Унга биноан, суғурталовчи ўзига ёзма ариза билан мурожаат


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

385

қилган ва тегишли ҳужжатларни тақдим этган иш берувчига мажбурий суғурта
қилиш шартномасини тузишни рад этишга ҳақли эмас. Ушбу қоида иш берувчининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси оммавий
шартнома эканлигидан келиб чиқади. Чунки, Фуқаролик кодексининг 358-моддаси
учинчи қисмига биноан, ташкилотнинг истеъмолчига тегишли товарларни бериш,
хизматлар кўрсатиш, унинг учун тегишли ишларни бажариш имконияти бўла туриб
оммавий шартнома тузишдан бош тортишига йўл қўйилмайди. Агар суғурта
ташкилот иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини тузишдан бош тортганса,
Фуқаролик кодексининг 377-моддаси олтинчи ва еттинчи қисмларида белгиланган
ҳолатлар юзага келади, яъни,

шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни

тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби

билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Шартнома тузишдан асоссиз бўйин

товлаётган тараф шу туфайли етказилган зарарларни бошқа тарафга тўлаши керак.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

шартномасини тузиш фақат тегишли тарзда мурожаат қилиш йўли билан эмас,
балки

алоҳида

тартибда

амалга

оширилади

ва

тегишли

тартибда

расмийлаштирилади. Одатдаги шартнома тузиш усулларидан фарқли равишда
ушбу шартнома ўзига хос маъмурий усуллар ва талабларга риоя этиш орқали
тузилади. Бундай шартномалар фуқаролик ҳуқуқида кўплаб учрайди. Масалан, банк
ҳисобварағи шартномаси, энергия таъминоти шартномаси ва шу каби
шартномаларни тузишда ўзига хос маъмурий тартиб учрайди. Иш берувчининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш
жараёни белгиланган шаклдаги аризани тўлдириш ва шу орқали суғурталовчига
мурожаат қилиш йўли билан бошланади.

Мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва мажбурий суғурта қилиш полиси,

шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда, аннуитетлар
шартномаси[7] ва аннуитетлар шартномаси бўйича полис мажбурий суғурта
қилишнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

фаолиятида иш берувчи, суғурталовчи, аннуитетлар шартномаси бўйича
суғурталовчи, жабрланувчи ва наф олувчи субъектлар бўлиб ҳисобланадилар.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

шартномаси иш берувчи ҳамда суғурта қилувчи ўртасида тегишли шакл бўйича бир
йил муддатга тузилади. Агар иш берувчи ўз фаолиятини бир йилдан кам муддатда
амалга оширса, у ҳолда мажбурий суғурта қилиш шартномаси иш берувчи
фаолиятни амалга ошириш муддатига тузилади[8].

Қоидага мувофиқ, мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун иш

берувчи суғурталовчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) белгиланган шакл бўйича мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш

тўғрисидаги ариза;

б) иш берувчи – жисмоний шахс паспортининг ёки унинг шахсини

тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатининг нусхаси (фотосурати ва рўйхатдан ўтганлик
тўғрисидаги охирги ёзув мавжуд бўлган бетлари);

в) иш берувчининг (юридик шахслар учун) давлат рўйхатидан

ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

386

Иш берувчи суғурталовчига тақдим этиладиган маълумотлар ва

ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

Мажбурий суғурта қилиш полиси иш берувчига суғурталовчининг ҳисоб

рақамларига мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти келиб
тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай берилади. Суғурта полиси
бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига,
тартиб рақамига ва ҳимояланганликнинг камида 3 даражасига эга бўлиши керак.
Суғурта полиси бланкаси суғурталовчининг (аннуитетлар шартномаси бўйича
суғурталовчининг) буюртмаси бўйича, босмахона усулида «Давлат белгиси» давлат
ишлаб чиқариш бирлашмасида тасдиқланган намуналар[9]га мувофиқ
тайёрланади.

Суғурта полиси йўқолган тақдирда иш берувчи унинг дубликатини олиш

ҳуқуқига эга. Дубликат суғурталовчи томонидан иш берувчи мурожаат қилган ва у
дубликатни тайёрлаш харажатларини иш берувчи мурожаат қилган санада қонун
ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг кўпи билан 10
фоизи миқдорида тўлаган кундан бошлаб икки кун муддатда берилади.

Мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш даврида иш берувчи

шартномани тузиш тўғрисидаги дастлабки аризада кўрсатилган маълумотлардаги
ўзгаришлар ҳақида хабар қилиш шарт. Суғурталовчи, зарурат бўлганда, мажбурий
суғурта қилиш шартномасига қўшимча битимни тузади ва суғурта полисини
қайтадан расмийлаштиради. Бунда томонларнинг суғурта мукофотининг ўзаро
ҳисоб-китобларига тааллуқли бўлган мажбуриятлари мажбурий суғурта қилиш
шартномасига қўшимча битим тузилган санадан бошлаб 3 (уч) иш кунидан
кечикмай бажарилиши керак.

Агар иш берувчи мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари ёки

юқорида таъкидландек ҳолларда мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича
қўшимча суғурта мукофоти тўлашга қарши бўлса, у ҳолда суғурталовчи мажбурий
суғурта қилиш шартномасининг бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Бунда мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича тўланган суғурта мукофоти
қайтариб берилмайди.

Мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда

муддатидан олдин тўхтатилади:

а) иш берувчи – юридик шахс тугатилганда ёки қайта ташкил этилганда;
б) иш берувчи – жисмоний шахс вафот этганда;
в) мажбурий суғурта қилиш шартномаси суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб

эътироф этилганда.

Мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши қонун

ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам муддатидан олдин
тўхтатилиши мумкин. Хусусан, ушбу шартномавий муносабатларни тартибга
солиш, ўзгартириш ва бекор қилишга оид қабул қилинган норматив ҳужжатларда
назарда тутилган ҳолатларда.

Мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши муддатидан олдин

тўхтатилган тақдирда суғурта мукофотининг бир қисми тўланган суғурта товони
суммасига ва мазкур шартнома амал қилишининг кунлар ҳисобидаги қолган
муддатига мутаносиб равишда қайтариб берилади. Бунда мажбурий суғурта қилиш
шартномасининг амал қилиши юқорида таъкидланган “а”, “б” ва “в” бандларда


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

387

кўрсатилганлардан бошқа асосларга кўра муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда
суғурталовчи суғурта мукофотининг қайтариб берилаётган қисмидан ушбу
шартнома бўйича исботланадиган харажатларнинг суғурта мукофотининг 25
фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги суммасини чегириб қолиши мумкин.

Қайд этилганидек, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш шартномаси оммавий шартнома ҳисобланиб, ушбу шартноманинг
иккала томон учун ҳам мажбурийлигини англатади. Яъни, иш берувчи (суғурта
қилдирувчи) ўз жавобгарлигини суғурта қилдириши, суғурталовчи эса мазкур
шартномани тузиш юзасидан қарорни ижобий ҳал этиши лозим бўлади. Бунда
суғурталовчи ўзига ёзма ариза билан мурожаат этган иш берувчи (суғурта
қилдирувчи)га шартнома тузишни рад этишга ҳақли бўлмайди.

Худди шундай, аннуитетлар шартномаси ҳам оммавий шартномадир ва Иш

берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари
(кейинги ўринларда – Қоидалар)да белгиланган шакл бўйича тузилади.
Аннуитетлар шартномаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жабрланувчига меҳнат
қобилиятини йўқотганлик даражаси белгиланган муддатга ёки наф олувчи суғурта
товонини олиш ҳуқуқига эга бўладиган муддатга тузилади. Аннуитетлар
шартномаси бўйича суғурталовчи аннуитетлар шартномаси тузиш тўғрисида ёзма
ариза билан ўзига мурожаат қилган ва Қоидаларга мувофиқ ҳужжатларни тақдим
этган иш берувчига аннуитетлар шартномаси тузишни рад этишга ҳақли эмас.

Ушбу нормалар “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунида эмас, балки Қоидаларнинг 9-11-бандларида,
шунингдек 53-бандда ўз ифодасини топган. Бу эса Қонун ва Қоидаларнинг ўзаро
мувофиқлигини таъминлашни тақазо этади, шунингдек мазкур муносабатларни
тушуниш ва амалда қўллаш билан боғлиқ тушунмовчиликларни келтириб
чиқариши мумкинлигини англатади.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасини
қуйидаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдириш мақсадга мувофиқ,
жумладан:

“Иш берувчи мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчини ва

аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчини танлаш ҳуқуқига эга.

Суғурталовчи мажбурий суғурта шартномасини тузиш ҳақидаги ариза билан

мурожаат қилган иш берувчига мажбурий суғурта шартномаси тузишни рад этишга

ҳақли эмас.”.

Ушбу нормалар Қоидалар билан бир қаторда Қонунда ҳам белгиланиши иш

берувчилар, ходимлар (жабрланувчилар) ва наф олувчиларнинг ҳуқуқларини
тўлақонли ифода этилишини таъминлаш билан бир қаторда мазкур соҳанинг
мутахассиси бўлмаган субъектларнинг ҳуқуқларини муносиб ҳимояланишида
фойдадан холи бўлмайди.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш шартномасини

тузишдан аннуитетлар шартномасини тузиш тартиби муайян жиҳатлари билан
ажралиб туради. Бинобарин, аннуитетлар шартномаси иш берувчининг фуқаролик
жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товони иш
берувчига тўланганидан сўнг тузилади. Қоидаларга кўра, иш берувчи мажбурий
суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товонини ўзининг ҳисоб рақамига


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

388

тушган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида аннуитетлар шартномаси бўйича
суғурталовчи билан аннуитетлар шартномаси тузиши шарт.

Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи аннуитетлар шартномасида

шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига, суғурта пули доирасида тегишли
равишда:

жабрланувчига у ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда

меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача
тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган
зарар учун;

ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда вафот этган

тақдирда, суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган наф олувчига жорий
тўловлар тарзида бир йилдан ортиқ муддат учун суғурта товони тўлаш
мажбуриятини олади.

Аннуитетлар шартномаси тузиш учун иш берувчи аннуитетлар шартномаси

бўйича суғурталовчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) Қоидаларга мувофиқ шакл бўйича аннуитетлар шартномасини тузиш

тўғрисидаги ариза;

б) иш берувчи паспортининг ёки унинг шахсини тасдиқлайдиган бошқа

ҳужжатининг нусхаси (жисмоний шахснинг иш берувчиси учун);

в) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги

гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

г) жабрланувчи (наф олувчи)нинг паспорти ёки унинг шахсини тасдиқловчи

бошқа ҳужжатининг нусхаси;

д) иш берувчининг Қоидаларга мувофиқ шакл бўйича, ишлаб чиқаришдаги

бахтсиз ҳодиса оқибатларига кўра етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги
буйруғининг нусхаси.

Ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб

қилиш тақиқланади.

Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта полиси иш берувчига аннуитетлар

шартномаси бўйича суғурталовчининг ҳисоб рақамига аннуитетлар шартномаси
бўйича суғурта мукофоти тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай
берилади.

Суғурта товони жорий тўловлар тарзида икки ёки ундан кўп шахсларга

тўланиши керак бўлган тақдирда аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта полиси
ҳар бир бундай шахсга алоҳида-алоҳида берилади.

Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта полиси йўқолган тақдирда иш

берувчи ёки аннуитент унинг дубликатини олиш ҳуқуқига эгадир.

Дубликат аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчига иш берувчи ёки

аннуитент мурожаат қилган кундан ва у дубликатни тайёрлаш бўйича
харажатларни иш берувчи ёки аннуитент мурожаат қилган санада қонун
ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг кўпи билан 10 фоизи
миқдорида тўлаган кундан бошлаб икки кун муддатда берилади.

Аннуитетлар шартномаси тузилгандан кейин иш берувчи аннуитетлар

шартномаси бўйича суғурталовчига аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта пули
миқдорини аниқлаш билан боғлиқ бўлган ёлғон маълумотларни қасддан хабар


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

389

қилганлиги аниқланган тақдирда аннуитетлар шартномаси қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда ҳаққоний эмас деб эътироф этилиши мумкин.

Умумий қилиб айтганда, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш ва расмийлаштириш тартибига
қатъий риоя қилиш ҳамда шартноманинг кучга кириш муддатларини аниқ
белгилаш ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарларни қоплашда ҳамда
иш берувчиларнинг жавобгарлиги бўйича харажатларини камайтиришда муҳим
ўрин тутади. Шу сабабли ҳам иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш шартномасини расмийлаштиришда суғурталовчи ва
суғурта қилдирувчининг хатти-ҳаракатлари, суғурта пули, суғурта товони ва
бадаллари миқдорини аниқлашда қонун ҳужжатларини амалиётга самарали татбиқ
этиш лозим бўлади[10].

Муҳтасар айтганда, янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида иш

берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш шартномасини
умумий тартибга солиш масалалари тадқиқ этишга бўлган муносабат тубдан
ўзгарди. Бундан кўзланган мақсад мамлакатимизни халқаро нуфузини ошириш
мақсадларини рўёбга чиқариш орқали тараққий этган демократик давлатлар
қаторидан жой олишдир. Зеро, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурталаш шартномасини тартибга солиш масалалари жамиятда
фуқаролар қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борадаги миллий
қонунчилигимизни такомиллаштириш ва амалда қўллаш орқалигина халқаро
меҳнат бозорига интеграциялашишга имкон яратади.


ИҚТИБОСЛАР
[1] “Суғурта фаолияти тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 3-

моддаси // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й.,
4-5-сон, 68-модда.

[2]

Хамракулов

Ш.

Ички

ишлар

органлари

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасининг субъекти сифатида унинг бошқа субъектлар билан
ҳамкорлиги //Общество и инновации. – 2021. – Т. 3. – №. 1/S. – С. 53-57.

[3]

https://xs.uz/uzkr/post/sugurta-bozorini-rivozhlantirish-agentligi-tashkil-

etiladi

[4] Раҳмонқулов Ҳ.Р. Мажбурият ҳуқуқи.-Тошкент: ТДЮИ, 2005.-257 б.
[5] Ulugbek M., Yuldashevich S. K. Practical-legal problems of the land procedural

affairs //Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR). – 2019. – Т. 8. – №. 3. – С.
21-26.

[6] “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 4-моддаси // Қонун “Халқ сўзи”
газетасининг 2009 йил 17 апрелдаги 78 (4741)-сон.

[7] Аннуитетлар шартномаси – суғурталовчи унга кўра аннуитетлар

шартномаси бўйича аннуитетлар шартномасида келишилган тўловни (суғурта
мукофотини) бир йилдан кўп муддатга жорий тўловлар тарзида суғурта суммаси
доирасида суғурта товонини тўлашни амалга ошириш мажбуриятини оладиган
суғурта шартномаси.

[8] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги

177-сон қарори билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

390

мажбурий суғурта қилиш Қоидалари 8,9-бандлар // Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 299-модда.

[9] Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

Қоидаларининг 3 ва 8-иловалари

[10] Ulfat S. Procedure Of Land Revocation Of Construction In Progress For State

And Public Needs //The American Journal of Political Science Law and Criminology. –
2020. – Т. 2. – №. 10. – С. 37-41.

Библиографические ссылки

“Суғурта фаолияти тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 3-моддаси // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда.

Хамракулов Ш. Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг субъекти сифатида унинг бошқа субъектлар билан ҳамкорлиги //Общество и инновации. – 2021. – Т. 3. – №. 1/S. – С. 53-57.

Раҳмонқулов Ҳ.Р. Мажбурият ҳуқуқи.-Тошкент: ТДЮИ, 2005.-257 б.

Ulugbek M., Yuldashevich S. K. Practical-legal problems of the land procedural affairs //Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR). – 2019. – Т. 8. – №. 3. – С. 21-26.

“Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 4-моддаси // Қонун “Халқ сўзи” газетасининг 2009 йил 17 апрелдаги 78 (4741)-сон.

Аннуитетлар шартномаси – суғурталовчи унга кўра аннуитетлар шартномаси бўйича аннуитетлар шартномасида келишилган тўловни (суғурта мукофотини) бир йилдан кўп муддатга жорий тўловлар тарзида суғурта суммаси доирасида суғурта товонини тўлашни амалга ошириш мажбуриятини оладиган суғурта шартномаси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари 8,9-бандлар // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 299-модда.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидаларининг 3 ва 8-иловалари

Ulfat S. Procedure Of Land Revocation Of Construction In Progress For State And Public Needs //The American Journal of Political Science Law and Criminology. – 2020. – Т. 2. – №. 10. – С. 37-41.