Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Determining the importance of air
Jakhongir ULASHOV
1
Yusuf YULDASHEV
2
Chirchik higher tank command engineering school
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021
Explain to students the harm and importance of humidity in
the cotton industry. Performing laboratory work to determine
the moisture content of seeds using infrared light.
2181-
1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
pressure, atmosphere,
temperature, humidity,
landing, humidity, dew
point, absolute humidity,
relative humidity.
Ҳавонинг
намлигини аниқлаш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
босим, атмосфера,
температура, ҳодиса, ҳаво
намлиги, шудринг нуқта,
абсолют намлик, нисбий
намлик.
Ўқувчиларга
ҳавонинг
намлигини
пахтачилик
хўжалигидаги
зарари
ва
аҳамиятини
тушунтириш.
Чигитнинг
намлигини
инфрақизил
нур
ёрдамида
анИқлашга доир лаборатория ишини бажариш.
Определение важности воздуха
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
давление, атмосфера,
температура, влажность,
посадка, влажность, точка
росы, абсолютная
влажность, относительная
влажность.
Объясните учащимся вред и важность влажности в
хлопковой промышленности. Выполнение лабораторных
работ по определению влажности семян с помощью
инфракрасного излучения.
1
Senior lecture, Chirchik higher tank command engineering school, Department of Natural Sciences, Chirchik,
Uzbekistan
2
Lecture, Chirchik higher tank command engineering school, Department of Natural Sciences, Chirchik, Uzbekistan
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
661
INTRODUCTION
Намлик ҳаёт ва инсониятнинг иш фаолиятида катта аҳамиятга эга бўлиб,
айниқса, ҳаво намлиги атмосферада содир бўладиган физик ҳодисаларнинг вужудга
келиши ва давом этишида асосий омиллардан бўлиб ҳисобланади. Шу боис ҳаво
намлигини ўлчаб, унинг қандай ўзгаришини кузатиб бориш муҳим илмий ва
иқтисодий аҳамиятга эга. Мактабда ҳаво намлиги ҳақида табиатшунослик,
география дарсларида умумий ҳолда бирмунча бўлсада, маълумотлар берилади.
MATERIALS AND METHODS
Физика курсида намлик ҳақида тушунча қисман мактаб дарсларида,
жумладан пахтачиликда ҳаво намлигининг муҳимлигини ҳисобга олиб,
ўқувчиларга бу мавзуни дарсликдаги абсолют, нисбий ва солиштирма намлик, сув
буғининг эластиклиги, шудринг нуқта ҳақида тушунча берилади.
Ҳажм бирлигидаги ҳавода мавжуд бўлган сув буғига унинг абсолют намлиги
дейилиб, у
,
одатда
,
СИ да кг
/
м да ўлчанади.
Берилган температурада ҳаво таркибидаги сув буғи массасининг шу
температурадаги тўйинтирувчи буғ
массасига нисбатига нисбий намлик дейилади.
Кўпинча нисбий намлик сув буғлари массаси билан эмас, балки унинг мм симоб
устунида ифодаланган эластиклиги билан ўлчанишини назарда тутиб, нисбий
намликни қуйидагича таърифлаш мумкин. Берилган температурада ҳаво
таркибидаги сув
буғи эластиклигининг шу температурадаги тўйинтирувчи буғ
эластиклигига нисбатига нисбий намлик дейилади ва
𝜂 =
p
p
0
∙ 100% (1)
формула орқали ифодаланади. (1) формуладаги р
-
берилган температурада ҳаво
таркибидаги сув буғи эластиклиги, p
0
-
берилган температурадаги туйинтирувчи
сув буғининг эластиклиги, 𝜂
-
нисбий намлик.
Нисбий намлик ҳавонинг сув буғи билан туйинишга яқин ёки узоқлигини
билдириб, агар абсолют намлиги ўзгармаган ҳолда температура ортca ёки камайса
нисбий намлик ҳам камайиши ёки ортиши мумкин.
Масалан, сув буғи эластиклиги р = 18,7 мм.сим.уст., температура 25 °С бўлса, у
ҳолда нисбий намлик қуйидагига тенг бўлади:
𝜂 =
18,7
23,3
∙ 100% = 78,5 %
Агар шy ҳавонинг температураи 23°С га пасайса, нисбий намлик қиймати
𝜂 =
18,7
19,8
∙ 100% = 94 %
га етади. Бундаги 23°С ва 25°С температураларга мос келадиган қийматлар физика
китобидаги жадвалдан олинади.
Маълум температурада туйинтирувчи буғ эластиклиги p
0
дан 1 м
3
ҳажмдаги
ҳаво таркибида мавжуд бўлган сув буғи эластиклиги р нинг айирмаси , яъни р
1
= р
0
-
р (2) га намлик етишмаслиги (дефицити) дейилади.
Массаси 1 г ёки 1 кг бўлган нам ҳаводаги сув буғининг г ларда ифодаланган
миқдорига солиштирма намлик деб юритилади.
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
662
Агар ҳаво босимини р
1
, ундаги сув
буғи
эластиклигини р
билан белгиласак, у
ҳалда қуруқ
ҳавонинг парциал босими р
п
=
р
0
-
р
бўлади. Кундалик турмушда
фаслларга қараб шудринг ва қиров тушиш ҳодисаларини тушунтириш учун
қуйидаги
маълумотларни баён этиш мақсадга мувофик.
Ҳаводаги сув буғининг тўйиниш ҳолатига етган температура шудринг нуқтаси
дейилади. Бу температурада ўсимлик барглари сувнинг майда томчилари
(шудринг
)
билан чопланади. Агар р
аниқ
бўлса, шудринг нуқта туйинтирувчи буғ
эластиклигининг температурага боғланиш жадвалидан фойдаланиб топилади.
Ўқувчиларга ҳавонинг абсолют ва нисбий намлиги, шудринг нуқтаси ҳақида
тушунча берилгандан кейин, уларнинг ўзлари мустақил ҳолда ҳавонинг шудринг
нуқтасини қуйидагича аниқлашадилар. Бунинг учун ҳap икки нафар ўқувчига сирти
ялтироқ идиш (консерва банками, агар шконият бўлса, электрометр шари олинса
яна ҳам яхши), термометр, селитра ва сув берилади.[2]
RESULTS AND ITS DISCUSSION
Ишни бажариш тартиби. Сирти ялтироқ идишга 300 г сув қўйиб,
синфхонасидаги ҳавонинг температураи термометр ёрдамида 23°С эканлиги
аниқланиб, идишга сувнинг олтидан бир қисми, яъни 50 г мочевина, калийли ёки
натрийли селитра солинади (ҳавонинг температураи юқори бўлса, солинадиган
селитра миқдори оширилади ва аксинча). Селитранинг эриши натижасида
температуранинг ўзгариши термометрнинг кўрсатиши ёрдамида кузатиб борилали.
Идишдаги сувга солинган калийли ёки натрийли селитранинг ионларга ажралиши
ҳисобига эритманинг температураси пасайиб бориши аниқланади. Иссиқлик
алмашинуви ҳисобига ўз навбатида сувли идиш ва унинг деворларига яқин бўлган
ҳаво қатламининг ҳам температураи пасаяди. Температура пасайиши натижасида
тўйиниш нуқтасига етиб, дарҳол идиш деворлари шудринг билан қопланади. Буни
ўқувчилар ялтироқ банка сиртининг хиралашганидан сезишади. Амалда шудринг
ҳосил бўлиш пайтидаги температурани аниқлаш қийин бўлиб, уни аниқ шудринг
нунтаси деб қабул қилиш бироз хатоликка олиб келади. Шунинг учун шудринг ҳосил
бўлиши билан бирга, унинг йўқолиши пайтидаги температураини аниқлаб, улар
йиғиндисининг ярим шудринг нунтаси деб олинганда, ўлчов аниқроқ бўлади.
Энди чигит экиш даврларидаги тупроқнинг намлиги ва унинг атрофидаги
ҳавонинг нисбий намлиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Ўқув тажриба
участкасида экилган чигитларнинг униб чиқиши ва ривожланиши учун намлик
тушунчасидан фойдаланиб, тупроқнинг намлигини ҳарактерлашда унинг ўзига мос
нисбий намлик ҳисобга олинади.
200-
300 г массали нам
тупроқни шайинли тарозида
тортиб олиб, сўнгра тупроқ термометрли термостатда қуритилади. Юқори
температурада ундаги сув массаси тамомила буғланиб, тупроқ қуруқ
ҳолда қолади.
Ана шу икки ҳолдаги тупроқ массаларининг айирмаси тупроқда бўлган сув
массасини беради. Тупроқнинг умумий массасини 𝑚
0
,
қуритилгандан кейинги
массасини
т
деб
олсак, у ҳолда буғланган сув массаси ∆𝑚 = 𝑚
0
− 𝑚
бўлади.
Тупроқнинг намлигини тавсифлашда
∆𝑚
𝑚
катталик “тупроқнинг намлиги”
деб
юритилади.[3]
Қишлоқ хўжалик ходимлари тупроқ ва ҳаво намлигини илмий асосда билган
ҳолда ерни кузги шудгор қилишади. Нима учун ер баҳорда шудгор қилинмасдан,
фақат кузда шудгор қилинади деган савол туғилиши табиий.
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
663
Дарқақикат, бу борада ўзбек халқининг "Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз
ҳайдамасанг юз ҳайда"
-
деган мақоли бўлиб, ернинг кузда шудгорланишининг
муҳим аҳамияти қуйидагилардан иборат:
1.
Кузда шудгорланган тупроқнинг қишда музлаши ҳисобига унинг
капиллярлиги яхшиланади.
2.
Тупроқнинг ҳаво ўтказувчанлиги (аэрацияси
)
яхшиланиб, микробиологик
жараёнлар фаоллашади ва чиринди органик
моддаларнинг минерал ўғитга
айланиши тезлашади.
3.
Ер кузда шудгорланганда экинни экиш оптимал ва қисқа муддатда бўлиб,
баҳорги шудгорга экилганига қараганда пахта ҳосили 15
-20
%
га ошиб, ҳосилнинг 80
-
85
%
биринчи навга қабул қилиниб, маҳсулотнинг таннархи арзонлашади.
Маълумки, пахтакор туманларнинг тупроқи ўзининг тузилиш структураси,
хоссаси жиҳатдан бир хил эмас, шунинг учун ҳам ер қандай чуқурликда ҳайдалганда
у яхши натижа беради деган савол туғилиши бежис эмас.
Бу борада тажриба станцияларида бир неча йиллар давомида турли тупроқ
шароитида ерни 20 см дан то 40 см чуқурликда ҳайдаб текширишлар ўтказилиб,
олинган натижалар 25
-
30 см чуқурликда ҳайдаш фойдали эканлигини кўрсатди. 25
см дан то 30 см гача, яъни 5 см оширилганда ҳосилдорлик гектарига 2
-
3 ц га ошган.
Кейинчалик ҳайдаш чуқурлиги 35
-
40 см га етказилганда ҳосилдорлик 25
-
30 см:
чуқурликда ҳайдалгандагидан анча кам бўлган. Бунга сабаб шуки, ер 40 ва ундан
ортиқ
чуқурликда ҳайдалганда ўсимлик тупроқдаги озиқ
моддаларнинг асосий
қисмини
ўзлаштира олмайдиган ҳолатда бўлади. Натижада
,
ғўза дастлабки ўсув
даврида ўсиш ва ривожланшдан орқада қолиб, кеч кўсаклайди. Бу эса ўз
навбатида
ҳосилдорликнинг камайишига ва нав сифатининг ёмон бўлишига олиб келади.
Биламизки, чигит бир текис ва тез униб чиқиши учун тупроқ ва ҳаво намлигини
ҳисобга олган ҳолда экишдан аввал намланади. Чигитни намлаш даврида
тупроқнинг намлиги ва температураига қapaб уни кўмиш чуқурлиги ўзгаради. Агар
тупроқ зичлиги 1,3
-
1,4 г/см
3
, температура 10
-
12 °С, экиш чуқурлиги 3
-
5 см бўлганда
бу чуқурликдаги намлик 12
-20
%
ёки тyпроқ зичлиги 1,06
-
1,1 г/см
3
температура 15
-
20 °С, экиш чуқурлиги 6
-
10 см бўлганда, бу чуқурликдаги намлик 15
-20
%
дан
ортмаслиги керак. Акс ҳолда экиш жараёни бузилади.
CONCLUSIONS
Умуман олганда, чигитларни экишда тупроқ ва ҳавонинг температураини,
намлигини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир уяга ташланадиган чигитлар сони
танланади. Агар тупроқнинг намлиги 12
-15
%
бўлса, экиш чуқурлиги 3
-
4 см бўлиши
ва ҳар бир уяга 3
-
5 дона чигит ташланиши етарли. Агар чигит экилганда тупроқнинг
намлиги кам бўлиб, уя чуқурлиги 3
-
4 см қилаб олинса, чигитлар вояга етмасдан
туриб нобуд бўлади. Айрим пайтларда тупpoқ намлигининг камлигини ҳисобга
олган ҳолда, экиш чуқурлиги 10 см қилиб олиниб, ҳар бир уяга ташланадиган
чигитлар сони 12 донага етказилади.[1]
Айтиш жоизки, мамлакатимиз баъзи хўжаликларида тупроқ ва чигитнинг
намлигини, экиш чуқурлигини яхши билмаганликлари сабабли бир га ерга экиш
учун 120
-
140 кг, ҳатто Хоразм, Қорақолпоғистон Республикасининг баъзи
туманларида 210 кг гача чигит сарфланмоқда. Ваҳоланки, оптимал қалинликда
ниҳол ундириш учун ҳар га ерга 16
-
25 кг чигит сарфлаш кифоя. Агар мамлакатимиз
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
664
бўйича ҳар бир хўжалик ходими тупроқ намлигини, температураини, экиш
чуқурлигини, чигит сифатини онгли ва илмий, яьни физика қонунлари асосида
билган ҳолда чигитни экишса, ҳар йили энг камида 180
-
200 минг т ёки қарийб 20
-22
млрд сўмлик уруғлик чигит тежаб қолинади.
Мустаҳкамлаш
Синф ўқувчиларига қуйидаги саволлар берилиб, қисқа
ва аниқ
жавоблар
олиниши асосида ўтилган дарс мустаҳкамланади.
Саволлар:
1.
Нисбий намлик деб қандай намликка айтилади?
2.
Қандай босимга сув буғининг эластиклиги дейилади?
3.
Суюқлик буғининг солиштирма намлиги деб қандай катталикка айтилади?
4.
Намликнинг қишлоқ
хўжалигидаги аҳамияти ва зарарини
қандай
тушунтириб берасиз?
Жавоблар:
1.
Берилган температурада ҳаво таркибидаги сув буғи эластиклигининг шу
температурадаги туйинтирувчи буғ эластиклигига нисбатига нисбий намлик
дейилади ва қуйидаги формула билан ифодаланади:
𝜂 =
р
р
0
∙ 100%
Бу ерда: р
-
берилган температурада ҳаво таркибидаги сув буғи эластиклиги; р
0
-
шу температурадаги туйинтирувчи буғ эластиклиги; 𝜂
-
нисбий намлик.
2.
Сув буғи бериши мумкин бўлган босим сув буғининг эластиклиги дейилади.
3.
Массаси 1
г
ёки 1 кг бўлган нам ҳаводаги сув буғининг г ларда ҳисобланган
миқдори солиштирма намлик дейилади.
4.
Намлик қишлоқ
хўжаликда, жумладан
,
пахтачилик хўжалигида муҳим
аҳамиятга эга. Масалан, ерни ҳайдашда, чигит экишда, экиш учун қандай чуқурлик
олиш кераклиги, қолаверса, ҳаво намлигини ҳам ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Агар биз тупроқ ва ҳаво намлигини билмаган ҳолда чигитни экадиган бўлсак, у
вақтда мамлакатимиз миқёсида жуда катта мщдордаги маблағни кўкка совурган
бўламиз. Бу ўз навбатида пахтакорларнинг, қолаверса, она
-
Ватанимизнинг миллий
даромадига салбий таъсир этади. Дарсни мустаҳкамлаш мақсадида қуйидаги
масалани ечиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ.
Масала.
Чигит экиш вақтида тупроқ таркибидаги сув буғининг эластиклиги
9,8
мм симоб устунига, температура
15°С бўлгандаги сув буғининг эластиклигини ва
нисбий намлигини аниқланг.
Берилганлари:
Ечилиши.
р
элас
=9,8
мм сим.уст.
𝑡
℃
= 15℃
(3)
формулага биноан р
t
℃
элас
= 12,8 мм сим. уст.
𝜂 =
р
элас
р
𝑡
℃
элас
∙ 100%
р
𝑡
℃
элас
=? 𝜂 =?
Жадвалдан фойдаланиб р
t
℃
элас
нинг қиймати топилади.
Ҳисоблаш
:
𝜂 =
Р
элас
𝑃
𝑡℃ элас
∙ 100% =
9,8 мм сим.уст.
12,8 мм сим.уст.
∙ 100% = 7,7 %
Жавоби: 𝜂 = 7,7 %
Демак, сув буғунинг эластлиги р
t
℃
элас
= 12,8 мм сим. уст.
га тенг бўлиб, унинг
нисбий намлиги экан.
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
665
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Маркович М.М. Уваров П.Я. Физика дарсларида техника элементлари.
-
Тошкент: Ўқитувчи, 1968й.
2.
Маҳмудов Ю.Ғ. Физикадан пахтачилик технологиясига доир синфдан
ташқари ишлар. –Тошкент: Ўқитувчи, 1984й.
3.
Хамидов А. Чигит экиш сеялкалари.
-
Тошкент: Ўқитувчи, 1978й.
