Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Methods for the effective organization of teaching German in
agriculture
Tilovatkhon
KHAMIDOVA
1
Tashkent State Agrarian University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021
The article discusses the effective organization of teaching in
German and the use of interactive methods, innovative
technologies, pedagogical and information technologies in the
educational process .
2181-
1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Interactive methods
Innovative technologies
Pedagogical cooperation
Independent thinking
Problem learning
Aграр сохада немис тили дарсларини самарали ташкил
этиш усуллари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Интерактив методлар
Инновацион технология
Педагогик ҳамкорлик
Мустақил фикрлаш
Муаммоли ўқитиш
Ушбу мақолада немис тилида ўқитишни самарали
ташкил қилиш ва таълим жараёнида интерактив методлар,
инновацион
технологиялар,
педагогик
ва
ахборот
технологияларини ўқув жараёнида қўллаш ҳақида сўз
юритилган.
Методы эффективной организации обучения немецкому
языку в сельском хозяйстве
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Интерактивные методы
В статье рассматривается эффективная организация
обучения
на
немецком
языке
и
использование
интерактивных методов, инновационных технологий,
1
Lecturer, Department of Languages, Tashkent State Agrarian University, Tashkent, Uzbekistan
E-mail:
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
580
Инновационные
технологии
Педагогическое
сотрудничество
Самостоятельное
мышление
Проблемное обучение.
педагогических и информационных технологий в учебном
процессе.
Юртимиз мустақилликка эришгач, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқоролик
жамияти қуриш йўлидан бормоқда. Бу йўлда қатъий туриш учун кўплаб чора
-
тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Мамлакатимиз тараққиётининг муҳим шартларидан
бири эса кадрлар тайёрлаш тизимининг мукаммал бўлиши ва шахснинг ҳар
томонлама ривожланишидир.
Таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар,
педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш,
эътибор кундан
-
кунга кучайиб бормоқда. Бундай бўлишининг сабабларидан бири,
шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга
ўргатилган бўлса, замонавий технологияларда эса, уларни эгаллаётган билимларни
ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, ҳатто
хулосаларни ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Педагог бу жараёнга
шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиш ва тарбияланишига шароит
яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини
бажаради. Таълим жараёнида талаба асосий фигурага айланади.
Шунинг учун олий ўқув юртлари малакали касб эгаларини тайёрлашда
замонавий
ўқитиш
методлари
-
интерактив
методлар,
инновацион
технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир. Бунда педагогик технология ва
педагогик маҳоратига оид билим, тажриба ва интерактив методлар талабаларни
билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.
Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба
фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан
интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интерактив методлар
-
бу жамоа
бўлиб фикрлашдан иборат деб юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари
бўлиб, таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига
хослиги шундаки, улар фақат педагог ва талабаларнинг биргаликда фаолият
кўрсатиши орқали амалга оширилади. Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига
хос хусусиятларга эга бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
-
талабанинг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод
этиш ва изланишга мажбур этиши;
-
талабаларни ўқув жараёнида билимга бўлган қизиқишларини доимий
равишда бўлишини таъминлаши;
-
талабанинг билимга бўлган қизиқишини мустақил равишда ҳар бир
масалага ижодий ёндошган ҳолда кучайтириши;
-
педагог ва талабанинг ҳамиша ҳамкорликдаги фаолиятини ташкилланиши.
Шу ўринда муаммоли ўқитиш технологиясига тўхталиб ўтсак. Муаммоли
ўқитиш бу такомиллашган ва самарадор ўқитиш технологиясидир. Муаммоли
ўқитишнинг моҳиятини, ўқитувчи томонидан талабаларнинг ўқув ишларида
муаммоли вазиятни вужудга келтириш ва ўқув вазифаларини, муаммоларини ва
саволларини хал қилиш орқали янги билимларни ўзлаштириш бўйича уларнинг
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
581
билиш фаолиятини бошқариш ташкил этади. Бундан ташқари дарсни тўғри ташкил
этиш, турли ўйин ва топишмоқлардан ҳам фойдаланиш яхши самара беради.
Масалан, немис тили дарсида “Йил фасллари” (Die Jahreszeiten) мавзуси ўтилмоқда.
Аввало талабалар хонага киришлари билан улар учун фан муҳитини яратиб
беришимиз керак бўлади. Саломлашиш, янгиликлар, уй вазифаларини сўраб
бўлганимиздан
сўнг,
янги
мавзу
номини
айтмасдан
туриб,
мавзуга
яқинлаштирувчи мисоллар келтириш керак. Масалан:
-
Welche Jahreszeiten gibt es in einem Jahr?
-
Welche Jahreszeit ist jetzt?
-
Welche Jahreszeit gefällt Ihnen?
Талабалар мавзуга мослаша бошлайди. Мавзуга доир янги сўзларни одатда
талабаларга ёдлаш учун берамиз. Агар уларга шу сўзлар тез айтиш, топишмоқ
тарзида айтилса, қизиқарли бўлади ва ўқувчининг ўзлаштириши осон кечади.
Масалан:
-
Im Sommer ist kalt
-
Im Winter ist warm
-
Im Herbst ist reich
-
Im Frühling ist arm.
Топишмоқни таржима қилиш жараёнида уни талаба осон ёдида олиб қолади,
шу билан бирга йил фаслларининг номлари
(Winter-
қиш, Frühling
-
баҳор, Sommer
-
ёз,
Herbst-
куз) ва антоним (kalt
-
совуқ, warm
-
илиқ, reich
-
бой, arm
-
камбағал) сўзларни
ҳам ўрганади. Жавоб топиш баробарида талаба топишмоқни бир неча бор ўқийди
ҳамда ихтиёрсиз равишда хотирасида сақлаб қолади, мустақил фикрлашни ва
топишмоқда келтирилган сўзлар билан бошқа гаплар тузишни ҳам ўрганади.
Демак, топишмоқнинг таржимаси:
-
Ёзда совуқ
-
Қишда иссиқ
-
Кузда бой
-
Баҳорда камбағал –
бу нима?
Чуқур ўйлаб, фикрлаган талаба бу топишмоқнинг жавоби “Ертўла” эканини
осон топади. Бу усул ўқитувчидан ҳам, талабадан ҳам ижодкорликни талаб қилади.
“Ертўла” сўзини таржимасини топиш учун ўқувчи луғатдан фойдаланади.
Ўйлаймизки, бу усул яхши самара беради. Албатта, барча мавзуларда ҳам бу каби
топишмоқ ва тез айтишларни топиш мушкул. Лекин ҳаммаси педагогнинг маҳорати
ва ижодкорлигига боғлиқ. Бундай вазиятларда турли ўйинлардан ҳам фойдаланиш
мумкин.
Ўйинлар турли мақсадларга йўналтирилган бўлади. Улар дидактик,
тарбиявий, фаолиятни ривожлантирувчи ва ижтимоийлашув мақсадларида
қўлланилади ҳамда ўз самарасини беради. Ўйин жараёнида ўқувчи ўзини эркин хис
қилади, ўзига бўлган ишончи ва тилга қизиқиши ортади.
Юқорида билдирилган фикр мулоҳазалардан шундай хулосаларга келиш
мумкин:
1. Таълим жараёни самарадорлигини ошириш, таълим олувчиларнинг
мустаҳкам назарий билим, фаолият, кўникма ва малакаларини шакллантириш,
уларни касбий маҳоратга айланишини таъминлаш мақсадида ўқитиш жараёнида
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
582
янги педагогик технологиядан фойдаланиш давр тақозоси ҳамда ижтимоий
зарурият сифатида кун тартибига қўйилмоқда.
2. Таълим жараёнига илғор педагогик технологияни тадбиқ этиш кадрлар
тайёрлашга йўналтирилган умумий жараён мазмунининг сифат жиҳатдан
ўзгаришини таъминлайди.
3. Янги педагогик технология назарияси ғояларидан фойдаланиш асосида
ташкил
этилган таълим жараёни баркамол шахс ва малакали мутахассисни
тарбиялаш борасидаги ижтимоий буюртманинг бажарилиш ҳолатининг сифат
кўрсаткичига эга бўлишига олиб келади.
Юқорида санаб ўтилган технологияларнинг барчаси ўзига хос. Ўқитиш
жараёнида бу технологиялардан фойдаланиб турлича натижаларга эришиш
мумкин. Демак, ҳар бир технология ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат
қилади. Фақат технологияларни дарс жараёнида қўллаётганда, уларан дарснинг
қайси қисмида фойдаланиш кераклигини ва қайси қисмида фойдаланса кўпроқ
самара бериши мумкинлигини аниқлаб олиш керак.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1. А. Вайк, Дж. Джиллиам. JavaScript: Полное руководство: Перевод с
английского. “Вильямс”, 2004 г. 719 с.
2. Д. Лещев. Создание интерактивного web
-
сайта: Учебный курс. "Питер",
2003г.
3. В.В. Воробьев. Лингвокультурология: Монография. –М.: РУДН, 2008 г.
–336с.
4. Л.С. Выготский. Мышление и речь. –
М.: Лабиринт, 1999 г. –352 с.
5. В. Дронов. JavaScript в Web
-
дизайне. СПб
-
Петербург, 2002г. 880 с.
6. Джейсон Кренфорд Тиге DHTML и CSS для Internet. НТ Пресс, 2005 г. 520 с.
