Авторы

  • Шахноза Холикулова
    PhD, Навоийский государственный педагогический институт, Навои, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss2-pp196-202

Ключевые слова:

кадровые вопросы специализированные вузы качество образования международное сотрудничество проекты

Аннотация

В данной статье автор на основе источников освещает барьеры промышленного сектора в кадровом обеспечении в первые годы независимости на примере Навоийской области, анализирует решение данных проблем и достижения в этой области, дает сведения о местных кадрах, занятых в промышленном производстве.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Improving the staffing of industrial production sectors in
Navoi region

Shakhnoza KHOLIKULOVA

1


Navoi State Pedagogical Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
5 April 2021

In this article, the author illustrates the barriers to the staffing

of industrial sectors in the early years of independence using the
example of the Navoi region based on sources. She analyzed the
solutions to these problems and the current achievements in this
area. She provided information on local personnel engaged in
industrial production.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

personnel issues,
specialized higher education
institutions,
quality of education,
international cooperation,
projects.

Навоий вилоятида саноат ишлаб чиқариш тармоқларини
кадрлар билан таъминлашнинг такомиллашуви

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

кадрлар муаммоси,
ихтисослаштирилган олий
ўқув юртлари,
таълим сифати,
халқаро ҳамкорлик,
лойиҳалар.

Муаллиф ушбу мақолада Навоий вилояти мисолида

саноат

тармоқларининг

мустақилликнинг

дастлабки

йилларида кадрлар билан таъминлашдаги тўсиқларини
манбалар асосида ёритган. Ушбу муаммоларни ечимини ва
соҳада эришилган бугунги ютуқларни таҳлил қилган.
Саноат ишлаб чиқаришда банд маҳаллий кадрлар хусусида
маълумот берган.

1

PhD, Navoi State Pedagogical Institute, Navoi, Uzbekistan.

E-mail: kholikulova_sh@mail.ru.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 1 (2021) / ISSN 2181-1415

197

Совершенствование

обеспечения

кадрами

отраслей

промышленного производства Навоийской области

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

кадровые вопросы,
специализированные
вузы,
качество образования,
международное
сотрудничество,
проекты.

В данной статье автор на основе источников освещает

барьеры промышленного сектора в кадровом обеспечении
в первые годы независимости на примере Навоийской
области, анализирует решение данных проблем и
достижения в этой области, дает сведения о местных
кадрах, занятых в промышленном производстве.


Бугун Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик

жамияти қуриш йўлидан изчил бораётганлиги учун кадрлар тайёрлаш тизими
тубдан ислоҳ қилинди давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати ва таълим
устуворлиги

қарор

топди.

Ўқув-тарбиявий

жараённи

илғор

педагогик

технологиялар билан таъминлаш зарурати ҳам Кадрлар тайёрлаш миллий
дастурини рўёбга чиқариш шартларидан биридир. Шу сабаб биз бу педагогик
феноменнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш жараёнини ўрганишга тарихий
ёндашмоқдамиз.

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегиясида узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, олий таълим
ва умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, мустақил фикрлайдиган
ёшларни тарбиялаш каби вазифалар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон
Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги
“Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб
мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш
бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ПҚ-3271-сонли Қарори,
2019 йил 20-февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги
ПҚ–4199-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат
таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” 187-сонли Қарорлари ҳамда мазкур
фаолиятга тегишли бошқа тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
вазифаларни амалга оширишда хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, собиқ иттифоқ даврида ҳам саноат корхоналари учун

кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор берилган. Бироқ бу корхоналарга ишчиларни,
айниқса мутахассис кадрларни жойлаштириш сиёсати марказлаштирилган бўлиб,
уларнинг турли тўсиқлардан ўтишига тўғри келган. Мазкур корхоналарга ишга
жойлашиш истагида келган кўплаб маҳаллий кадрларга арзимаган важлар рўкач
қилиниб, ортига қайтариб юборишган. Қишлоқдан келганларни шаҳарга ишга
олишмаган, аммо республикамизнинг ташқарисидан келганлар эса ишга қабул
қилинган [1, В. 33–34]. Шу каби тўсиқлар туфайли маҳаллий аҳоли деярли
иқтисодий жиҳатдан бақувват бўлган НКМК, НМЗ ва Навоий кимё заводи каби
йирик корхоналарга лавозимли жойларга ишга қабул қилинмади. Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти И. Каримов бу борада шундай деган эди:


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 1 (2021) / ISSN 2181-1415

198

“нима учун маҳаллий миллатга мансуб кишилар ўртасида муҳандис-техник
ходимлар йўқ? Мен бу савол ҳаққоний савол, деб ҳисоблайман. Бу муаммо устида
ҳаммамиз бош қотиришимиз керак. Мен бошқа мисоллар келтириб ўтирмайман,
лекин шунинг ўзи ҳам барчамизни хушёр торттириши зарур” [2, В. 40]. Собиқ
иттифоқ даврида халқ хўжалигининг барча тармоқларида Марказ кўрсатмалари
асосида фаолият олиб бориш принципи қатъий жорий қилинган эди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейинги дастлабки йилларда

кадрлар танқислиги янада кучайди. Бу даврда Қуйи Зарафшон воҳасида жойлашган
саноат корхоналарида ишлаган русийзабон аҳолининг кўпчилиги кўчиб кета
бошлади. “Кейинги уч йил ичида республика ташқарисига кўчиб кетувчилар сони
кескин ошиб бориши бирлашма фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатди. Ўтган
йилнинг олти ойи мобайнида бирлашмадан 476 нафар киши ишдан кетган бўлса,
жорий йилнинг шу даврида 228 нафар ишчи-хизматчи кетди. Сирасини олганда
кетувчилар сони кескин камайиб, қайта келувчилар сони кўпаймоқда. Шу йилнинг
олти ойида бошқа жойлардан омад излаб кетганлардан 25 киши яна жонажон
цехларига қайтдилар. Агарда бирлашмада кадрлар масаласини сон жиҳатдан олиб
қарайдиган бўлсак муаммо йўқ. Чунки ўрнини тўлдирувчилар бор. Сифат жиҳатдан
қарайдиган бўлсак, бу ердаги мураккаб технологик жараён ниҳоятда малакали
мутахасисларни талаб қилади. Улар эса ҳозир тан олиш керак анча сийраклашиб
қолган” [3].

НКМКда ҳам дастлабки йилларда кадрлар масаласида мураккаб вазият

вужудга келди. Гап шундаки, комбинатнинг барча бўлимларида, айниқса руда қазиб
олиш ва қайта ишлаб уни жаҳон бозорида харидоргир маҳсулотга айлантиришнинг
мураккаб технологиялари билан боғлиқ ўрта ва юқори бўғинларнинг раҳбарлик,
техник ва технолог лавозимларида Россия, Украина, Белоруссиядан келганлар
фаолият олиб борган. Бу кадрлар комбинатда ўнлаб йиллар давомида, айримлари
комбинат ташкил этилган вақтдан ишлаб келган, аммо тажрибали маҳаллий
кадрлар ниҳоятда кам эди. Корхонадан русийзабон мутахассисларнинг ишдан
бўшаб, Республикадан кўчиб кетишининг биринчи тўлқини мустақиллик эълон
қилинган даврда юз берган эди. Муайян даражада уларнинг оммавий равишда
кетиб қолишини тўхтатишга эришдик. Шунга қарамай юқори малакали
кадрларнинг кетиб қолиши корхона учун сезиларли бўлиб, қайсидир паллада
фавқулотта ҳолат вужудга келаётган эди[4, Б. 115]. Ўша йилларда НКМК
комбинатида ишлаб чиқариш ҳажми кескин пасайди. Қизилқумда ишлаётган
ишчилар умидсизликка тушиб, эртанги кунга ишончи қолмади, учқудуқликлар
тезроқ кўчиб кетиш ҳаракатига тушиб қолишди. Аҳвол шундай давом этадиган
бўлса комбинат тўхтаб қолиши муқаррар эди (Н.И. Кучерский) [5, Б. 8]. Кўп
ўтмасдан руссийзабон мутахассислар доимий яшаш учун республикадан кетиб
қолишининг янги тўлқини бошланди. Уларнинг оммавий кетиб қолишининг сабаби
олтин ва уран саноати таназзулга учрайди деган хавотир бор эди [5, Б. 124].
Республика ҳукумати томонидан соҳага тааллуқли олий ўқув юртлари ва комбинат
раҳбарлари зиммасига маҳаллий кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш вазифаси
юклатилди.

ЎзССР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1990 йил 14 февралдаги

9-сонли қарори ва 1990 й. 8 майдаги 249-сонли буйруғига асосан, Тошкент
политехника институти (1992 йилдан Тошкент давлат техника университети-


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 1 (2021) / ISSN 2181-1415

199

ТДТУ)нинг Навоий филиали Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси
институти таркибига киритилган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлигининг 1992 йил 29 май 229-сонли буйруғига асосан Навоий
филиали ТДТУнинг таркибига киритилди. Шу йили Зарафшон умутехника
факультети қайта ташкил этилиб, Навоий филиали таркибига қўшиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 июндаги қарори
билан ТошДТУнинг Навоий филиали техника коллежига айлантирилди [5, Б. 7].
Аммо саноат ишлаб чиқариши тобора ривожланиб бораётган Қуйи Зарафшон
воҳасида техника олийгоҳига эҳтиёж катта эди.

Саноат ишлаб чиқариши, транспорт, кончилик иши ва қурилиш соҳасида ўрта

махсус билимга эга бўлган кадрлар тайёрлаш учун Навоий саноат техникуми
очилиб, унда кечки ва сиртқи бўлимлар очилди. 1995 йил ушбу техникум 375 нафар
мутахассис тайёрлаб берди. Олий маълумотли кадрларни тайёрлаш учун ТДТУ,
Тошкент кимё-технология институти, Самарқанд давлат меъморчилик ва қурилиш
институти, Тошкент алоқа электротехника институти, Тошкент молия институти,
Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтлари билан тузилган
шартномаларга мувофиқ маълум миқдорда кадрлар тайёрланди. Шартнома асосида
таълим олаётган талабаларнинг тўлови ўтказиб берилди, талабаларга
стипендиялар тўланди. Бундан ташқари, комбинат яхши баҳоларга ўқиган
талабаларга стипендиянинг 60 % ҳисобида қўшимча пул тўлаган. Аммо, айрим
талабалар ўқишни битиргандан сўнг ишлаб бериш шартини бажармаган [6].
Шу каби муаммолар корхоналардаги ишлаб чиқариш суръатига маълум даражада
салбий таъсир кўрсатди.

1995 йил 15 июнда Навоий вилояти ҳокимияти, “Қизилқумнодир-

металлолтин” концерни раиси ва “Навиийазот” ишлаб чиқариш бирлашмаси
раҳбари Қуйи Зарафшон воҳаси саноатини янада ривожлантириш, фойдали
қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашда етук мутахассис кадрлар тайёрлаш
зарурлигини инобатга олиб, кончилик интитутини очиш таклифи билан ЎзР
Биринчи Президенти И. Каримовга мурожаат қилдилар. Ўз навбатида бу таклифни
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Республика Геология ва минерал
ресурслар қўмитаси қўллаб қувватлади [7].

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 декабрда

қабул қилинган “Қизилқумнодирметаллолтин” давлат концерни ва Олмалиқ кон-
металлургия комбинатини юқори малакали мутахассислар ва ишчилар билан
таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 1995–2000 йилларда бу
йўналишдаги ҳаракатлар дастурини белгилаб берди [8, Б. 93]. Кон-металлургия
соҳалари бўйича мутахассис кадрларга бўлган талабнинг тобора ошиб
бораётганлиги ҳисобга олиниб, 1995 йили Навоий шаҳрида “Қизилқумнодир-
металлолтин” давлат концерни қошида Навоий кончилик институти ташкил
этилди. Институт таркибида кончилик, кимё-металлургия, энерго-механика,
Зарафшон шаҳрида умумтехника ва Олмалиқ шаҳрида кон-металлургия
факулътетлари очилди. 1996 йили Навоий кончилик институти ташаббуси ва НКМК
ҳомийлигида лаёқатли ўсмирларни олий ўқув юртларига тайёрлаш учун институт
қошида лицей-интернат очилди. Воҳада саноат ишлаб чиқариши, транспорт,
кончилик иши ва қурилиш соҳасида ўрта махсус билимга эга бўлган кадрлар
тайёрлаш учун Навоий саноат техникуми очилиб, концерн ишчиларини кечки ва
тезлаштирилган сиртқи таълим тизими бўйича ўқитиш ишлари ташкил қилинди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 1 (2021) / ISSN 2181-1415

200

Мустақиллик йилларида “Устоз” (“Истеъдод”) жамғармаси орқали 17 нафар

профессор-ўқитувчи хорижий давлатлар АҚШ, Канада, Франция, Исроил, Жанубий
Корея, Сингапур, Австрияда ҳамда 70 ортиқ ўқитувчилар Россиянинг етакчи олий
ўқув юртлари, ТДТУ, Ўзбекистон Миллий уневерситетларида малака ошириб
қайтдилар[9, б. 17]. Булардан ташқари, Хитой Халқ Республикасининг Чжучжоу ва
Навоий шаҳри ўртасида биродарлик шартномаси (Навоий шаҳри) да икки шаҳар
ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм,
спорт ва маданий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди[10, 1-2 варақлар].
1996 йил март ойида Навоий шаҳар вакиллари Чжучжоу шаҳрида бўлишиб,
белгиланган соҳаларда бошланган ҳамкорлик алоқаларини янги поғоналарга
кўтариш ҳақида шартнома туздилар[10, 5-7 варақлар].

НКМКда юқори малакали мутахассис ва ишчи кадрлар қўнимсизлигига

барҳам бериш, устоз-шогирт анъаналарини давом эттириш, жамоага қобилиятли
ёшларни жалб қилиш орқали резерв кадрларни кўпайтиришга эътибор
кучайтирилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 1991 йилга нисбатан
2000 йилга келиб комбинатда ишчилар сони 35,3 минг кишидан 71,6 минг кишига
кўпайди[11, Б. 3]. Шунинг билан бир қаторда, кончилик саноатига тегишли қайта
ишлаш корхоналарини лойиҳалаштириш, янги техника ва технологияларни
ўзлаштиришга бўлган талаб етакчи олимлар ва илмий тадқиқот инсититутларини
жалб қилиш заруриятини оширди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 апрел

13 апрелдаги № 173-сонли қарори асосида Навоий шаҳар ҳокимининг 2004 йил
16 мартдаги № 315/03 қарори билан институтнинг янги биноси қурилиши учун
19,0 гектар ер майдони ажратилди[5, Б. 121]. 2016 йилда 2000 талабага
мўлжалалнган ўқув биноси ишга тушди. Давлатимиз раҳбари томонидан институт
лабораторияларини замонавий асбоблар билан жиҳозлаш учун 6 миллион АҚШ
доллари ажратилди. Бу маблағ ўқув, лаборатория ва илмий ускуналар, комппютер
ва лингафон хоналари, видеоконференция жиҳозлари, спорт залларига сарфланди
[12, Б.142].

2018 йилга келиб, институтнинг ўн бешта кафедрасида икки юзга яқин

профессор-ўқитувчилар, шу жумладан 14 нафар фан доктори, 46 нафар фан
номзодлари фаолият олиб бормоқда. Улар томонидан замонавий билимларни пухта
эгаллаган малакали кончилар, металлурглар, механиклар ва энергитик каби
мутахассислар тайёрланмоқда. Институтда ноёб дуал тизими ташкил этилган. У
институтда 3-курс талабалари учун ўқув йили давомида икки марта ташкил
этилади. Бу тизимнинг афзаллиги шундаки, унга кўра талабалар ишлаб чиқариш
корхоналари фаолияти билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлди.
2014–2015 ўқув йилидан бошлаб, баъзи фанлар бўйича маърузалар, лаборатория ва
амалий машғулотлар инглиз тилида ўтилади [12, Б. 140].

Қуйи Зарафшон воҳасида фаолият кўрсатаётган йирик саноат ишлаб чиқариш

корхоналари (НКМК, Цементзавод АЖ, Навоийазот АЖ, Навоий иссиқлик электр
станцияси ва бошқалар)да ишлаётган ишчи ва техник ходимларнинг кўпчилигини
ўрта махсус билим юртларини тугатган ёшлар ташкил этади, уларга олий маълумот
дипломини бериш учун қатор йиллар ҳукуматга НДКИнинг сиртқи бўлимини очиш
хақида мурожаат қилиб келинди. Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзёевнинг қарори
билан 2017–2018 ўқув йилидан эътиборан институтнинг махсус сиртқи бўлими


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 1 (2021) / ISSN 2181-1415

201

очилиб, олти таълим йўналишида кадрлар тайёрлана бошлади[13]. Бугунги кунда
Навоий шаҳрида фаолият кўрсатаётган 561 та саноат корхоналарида 40,4 минг
нафар аҳолининг бандлиги таъминланган. Бу ердаги 12 та йирик саноат
корхоналари, хусусан, “Навоий кон металлургия комбинати”, "Навоийазот”,
"Қизилқумцемент”, “Навоий иссиқлик электро станцияси”, "Бахт текстил”, “Навоий
электрокимё” заводи сингари корхоналарнинг ўзида 26 минг нафар аҳоли меҳнат
қилмоқда [14].

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, советлар ҳукмронлиги даврида

саноатда оддий деталл, калава, шиша ишлаб чиқариш ҳам Марказ манфаатларига
мослаштирилган ҳолда режалаштирилган бўлиб, бундан мақсад иттифоқдош
республикалар ҳар қандай вазиятда ҳам иқтисодий қарамлигини ҳис қилиб
туришлари кўзланган эди. Ўзбекистонда ҳам саноатнинг мураккаб технологиялар
билан боғлиқ ўрта ва юқори бўғинларнинг раҳбарлик, техник ва технолог
лавозимларнинг деярли барчасида Россия, Украина, Белоруссиядан келган кадрлар
фаолият олиб боришган. Бу кадрлар комбинат ташкил этилган вақтдан ишлаб
келган бўлишсада, маҳаллий кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор беришмаган
ёки атайлаб бу долзарб масалани орқага суришган.

Мустақиллиқнинг дастлабки йилларида уларнинг оммавий кўчиб кетиш

ҳаракатлари авж олди. Бу даврда Ўзбекистонда кадрлар масаласи давлат сиёсати
даражасига кўтарилди. Кадрлар масаласини тўғри йўлга қўйиш мақсадида
дунёдаги етакчи мамлакатларнинг тажрибалари ва халқимизнинг миллий
қадриятларга

асосланган

таълим

тизимини

шакллантиришга

эътибор

кучайтирилди. Таълим тизимида фаол ислоҳотлар ўтказилди. Грантлар ва халқаро
шартномалар имзоланиб кадрлар малакасини ошириш бевосита ишлаб чиқариш
тармоқларида ҳам кенг жорий этилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Қуйи
Зарафшон воҳаси саноат корхоналарида жаҳон бозорлари талабларига тўла жавоб
берадиган товарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга эришилди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti I. Karimovning “O‘zbekiston mustaqillikka

erishish ostonasida” kitobini o‘rganish bo‘yicha o‘quv-uslubiy qo‘llanma. Toshkent:
O‘qituvchi, 2011.

2.

Karimov I. O‘zbekiston mustaqillikka erishish ostonasida. Toshkent: O‘zbekiston, 2011.

3.

Дўстлик байроғи. 1995 йил 8 сентябрь.

4.

Санақулов Қ. Янги истиқболлар сари. Комбинат расширяет горизонты.

Тошкент. Mashhur-press, 2018.

5.

Навоий давлат кончилик институти 10 йил (Масъул муҳаррир Ш. Агзамов).

Навоий: ЎзР НКМК, 2005.

6.

Дўстлик байроғи. 1995 йил. 7 ноябр.

7.

Жонли тарих: НавДПИ тарих факультети декани т.ф.н.доц Р. Қаршиев.

(2019 йил 20 ноябр)

8.

Комбинат, время, судьбы… / Сборник документов, статей, информация,

воспоминаний (Под редакцией И.Н. Баталовой). Ташкент: Изд. медицинской
литературы имени Абу Али ибн Сино, 1998.

9.

Истоқболли зиё маскани 20 йил (Масъул муҳарир Қ. Санақулов) Навоий, 2015.

10.

Ўз МА, Ф. –М 2, 1-рўйхат, 16-иш.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 1 (2021) / ISSN 2181-1415

202

11.

Санакулов К.С.

Инновационный

прорыв

Навоийского

горни-

металлургического комбината за двадцатилетие независимости Узбекистана. //
Ўзбекистон кончилик хабарномаси. – № 45, 2011 май.

12.

Санақулов Қ. Янги истиқболлар сари. Комбинат расширяет горизонты.

Тошкент: Mashhur-press, 2018.

13.

Жонли тарих: НДКИ илмий ишлар ва инновациялар проректори, техника

фанлари доктори, профессор Н.Т. Исамуродович билан мулоқот. (2019 йил
26 октябрь).

14.

http://navoiy.uz/.

Библиографические ссылки

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti I.Karimovning “O‘zbekiston mustaqillikka erishish ostonasida” kitobini o‘rganish bo‘yicha o‘quv-uslubiy qo‘llanma. –Toshkent: O‘qituvchi, 2011.

Karimov I. O‘zbekiston mustaqillikka erishish ostonasida. – Toshkent: O‘zbekiston, 2011.

Дўстлик байроғи. 1995 йил 8 сентябрь.

Санақулов Қ. Янги истиқболлар сари. Комбинат расширяет горизонты. –Тошкент. Mashhur-press, 2018.

Навоий давлат кончилик институти 10 йил (Масъул муҳаррир Ш. Агзамов). –Навоий: ЎзР НКМК, 2005.

Дўстлик байроғи. 1995 йил. 7 ноябр.

Жонли тарих: НавДПИ тарих факультети декани т.ф.н.доц Р.Қаршиев.(2019 йил 20 ноябр)

Комбинат, время, судьбы… /Сборник докуметов, статей, информация, воспоминаний (Под редакцией И.Н.Баталовой). –Ташкент: Изд. медицинской литературы имени Абу Али ибн Сино, 1998.

Истоқболли зиё маскани 20 йил ( Масъул муҳарир Қ. Санақулов) –Навоий, 2015.

Ўз МА, Ф. –М 2, 1-рўйхат, 16-иш.

Санакулов К.С. Инновационный прорыв Навоийского горни-металлургического комбината за двадцатилетие независимости Узбекистана. //Ўзбекистон кончилик хабарномаси. № 45, 2011 май.

Санақулов Қ. Янги истиқболлар сари. Комбинат расширяет горизонты. –Тошкент: Mashhur-press, 2018.

Жонли тарих: НДКИ илмий ишлар ва инновациялар проректори, техника фанлари доктори, профессор Н.Т.Исамуродович билан мулоқот. (2019 йил 26 октябрь).