Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
59
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The role and importance of budget funds in improving the
efficiency of the higher education system
Salim DUSANOV
1
Tashkent State University of Economics
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021
The article deals with the issue of efficiency and importance
of the use of financial resources in the effective management of
higher education institutions. Analytical approaches of Uzbek
and foreign scholars on the role of financial resources in the
development of higher education as education and its
management were studied. The article, based on the results of
monographic and expert and systematic analysis, outlines
the procedure for effective management of available financial
resources, focusing on ensuring the financial stability
of universities.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
higher education,
quality management
of education,
effective management
of higher education
institutions,
rating,
funding,
extra-budgetary
development fund,
material and technical base.
Олий таълим тизимида самарадорликни оширишда бюджет
маблағларининг ўрни ва аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
олий таълим, таълим
сифатини бошириш,
олий таълим муассаса-
ларини самарали
бошқариш,
рейтинг,
молиялаштириш,
бюджетдан ташқари
ривожлантириш
Мақолада молиявий ресурслардан файдаланиш самарадор-
лиги ва аҳамияти кўрсатилган. Олий таълим муассасаларида
таълим сифатини оширишда молиявий ресурсларнинг
аҳамияти ва уни тасарруф этиш юзасидан таҳлилий
ёндашувлари ўрганилди. Жараённинг ўзига хос жиҳатлари
реал маълумотлар асосида таҳлил қилиниб, мавжуд
муаммолар ва эришилган ютуқлар атрофлича кўрсатилди. Шу
асосда илмий хулоса ва амалий таклифлар ўртага ташланди.
1
Scientific research, Tashkent State University of Economics, Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: msalimd@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
60
жамғармаси маблағлари,
моддий техника базаси.
Роль и значение бюджетных средств в повышении
эффективности системы высшего образования
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
высшее образование,
контроль качества
образования,
эффективное управление
ВУЗами,
рейтинг,
финансирование,
внебюджетный фонд
развития,
материально-
техническая база.
В статье рассматривается вопрос об эффективности
и
важности
использования
финансовых
ресурсов
в
эффективном управлении высшими учебными заведениями.
Изучены аналитические подходы узбекских и зарубежных
ученых о роли финансовых ресурсов в развитии высшего
образования как образования и управления им. В статье по
результатам монографий и экспертно-систематического
анализа
показан
порядок
эффективного
управления
доступными финансовыми ресурсами с упором на обеспечение
финансовой устойчивости вузов.
КИРИШ
Сўнги 5 йилликда олий таълим тизимининг ривожланишини атрофлича
тахлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, ўзгаришларнинг асосий қисми тўғридан-тўғри
ёки билвосита иқтисодиётдаги туб ислоҳатлар, пул оқимларининг тақсимланиши
ва кўпайиши, молиявий инқирозга қарши курашиш ва бошқа жараёнларга бевосита
боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Барча соҳалар сингари олий таълим тизимини самарали бошқариш
стратегиясини ишлаб чиқишда, мазкур соҳани бошқариш бўйича тан олинган жаҳон
тажрибасини жиддий ўрганиш ва таҳлил қилиш талаб этилади. Шунингдек,
мамлакатимизнинг ўзига хос ижтимоий – иқтисодий, маданий, геосиёсий жиҳатларини
инобатга
олган
ҳолда
олий
таълимнинг
ривожланиш
истиқболлари
ва
тенденцияларининг дунёдаги жараёнларга уйғунлигини чуқур таҳлил қилиш бугунги
куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Чунки, минтақа нуқтаи-
назаридан қаралганда, қўшни мамлакатлар олий таълим тизими ижобий ривожланиш
тенденцияси эга бўлиб бормоқда, жумладан Қозоғизтон Республикаси олий таълим
тизими 2010 йилда Болония жараёнига қўшилганлигини эътироф этиш мумкин
бўлади. Шу билан бир қаторда, қўшни давлатлар олий таълим муассасаларида
қанчадан-қанча талабаларимиз таҳсил олмоқда.
Зеро, халқаро амалиётда мазкур соҳани ривожлантиришнинг тан олинган
глобал тенденцияларини алоҳида кўриб чиқиш лозим ҳисобланади. Жумладан:
–
давлатнинг
олий
таълим
соҳасини
молиялаштиришдаги
ўрнини
қисқартириш;
–
олий таълим муассасаларининг мустақиллигини (барча йўналишларда)
мустаҳкамлаш ва хусусийлаштириш;
–
рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида кўрсатилаётган олий таълим
хизматларини жаҳон стандартларига мувофиқ диверсификация қилиш;
–
олий таълим хизматлари бозорида рақобатнинг кучайишига шарт-шароит
яратиб бериш ва қўллаб-қувватлаш;
–
олий таълим муассасаларининг ўз соҳаси бўйича универсаллашувига
шароит яратиш ва абитуриентларни қамраб олиш кўламини кенгайтириш.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
61
Бугунги кунда Давлатимиз томонидан ОТМларни илмий салоҳиятини ошириш,
уларнинг миллий рейтингларини тузиш, таълим сифатини кўтариш ва жаҳон миқёсида
тан
олинган
ТОП–1000
ОТМлар
рейтингига
киритишга
қаратилган
сиёсат олиб борилмоқда. Буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги ПФ–6097-сон Фармонининг қабул қилинганлиги ҳам тасдиқлайди.
“Олий таълим-ривожланадиган ва ўз-ўзини ривожлантирадиган тизим.
У инсоният тараққиётининг барча босқичлари мобайнида тўпланган тажрибани янги
авлодларнинг онгига сингдириш ва маданият, фан, техника, умуман, жамиятни янада
ривожлантириш учун шарт-шароит яратишга масъул этилган. У ўзига хос бўлган
қонуниятлар
асосида
фаолият
юритади,
ижтимоий-иқтисодий
ва
сиёсий
шароитларнинг бевосита таъсири остида ривожланади” [1].
Бундан кўриниб турибдики, олий мактабларнинг ривожланишида жамиятнинг
ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиши, олиб борилаётган таълим сиёсати
бевосита ўз таъсирини кўрсатади. Сўнги йилларда республикамизда олиб борилган туб
ислоҳатлар натижаси ўлароқ барча соҳалар сингари олий таълим ҳам жиддий
ўзгаришларни бошдан кечирди.
МАВЗУГА ДОИР АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Олий таълим соҳасини молиялаштириш мавзуси мамлакатимиз олимлари ва соҳа
мутахассислари томонидан мунтазам равишда илмий тадқиқот объекти сифатида
ўрганиб келинмоқда. Жумладан, М.Х. Саидов “Олий таълим тизимида молиявий
бошқарув” мавзусига бағишланган монографияда мамлакатимиз олий таълим
муассасаларини молиялашнинг манбалари, маблағларни шакллантириш, молиявий
бошқариш йўналишлари ва маркетинг олиб бориш йўллари ўрганилган [1].
А.А. Махмудовнинг тадқиқотида эса олий таълимни молиялаш-тиришда бюджетдан
ташқари тўлов-контракт маблағларининг аҳамияти, “краудфандинг” технологиясини
тадбиқ этиш орқали молиявий ресурсларни диверсификациялаш механизмини
такомиллаштириш кўрсатиб ўтилган [2]. А. Шеров олий таълим муассасаларига
бюджетдан ташқари маблағларни жалб этишни такомиллаштириш, назорат
имтиҳонларини хориж тажрибасини қўллаган ҳолда пуллик кўринишда амалга
ошириш ва бу орқали бюджетдан ташқари маблағлар тушумини орттирадиган тизим
яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиққан [8].
ОТМларни самарали бошқарида бевосита бюджетдан ажратилаётган молиявий
ресурсларнинг аҳамияти ва самарадорлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилиши
лозим. Бу эса ўз навбатида ушбу йўналишда илмий тадқиқотлар олиб боришни, илмий
асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо этади.
Тадқиқот методологияси. Илмий мавҳумлик (абстраксия), таққослама таҳлил,
мантиқийлик ва тарихийликнинг бирлиги, синтез, жадвал таҳлили, статистик таҳлил ва
бошқа методлардан фойдаланилди.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Юртимизда олий таълимнинг ривожланиши, соҳада туб ислоҳатлар изчиллиги
жараёни қарийиб чорак аср мобайнида суст кечди. Бунинг натижасида тизимнинг
жаҳон миқёсида тан олинган талаб ва тамойилларидан ортта қолганлиги
кузатилмоқда. Бироқ, сўнги йилларда Давлатимиз томонидан тизимга алоҳида эътибор
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
62
қаратилиши билан соҳадаги мавжуд муаммолардан босқичма-босқич чиқиш
имконияти туғилмоқда.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, Олий таълим соҳасида
бозор муносабатларининг ривожланиши, иқтисодиётнинг бошқа соҳалари сингари
таълим хизматлари диверцификациясига ва сифатининг юксалишига олиб келади.
Шу нуқтаи назардан, таълим сифатини ошириш мақсадга мувофиқлиги юзага
чиқади. Лекин ушбу заруриятни амалга оширишда бир қатор ечимини кутаётган
масалалар мавжуд бўлиб, жумладан:
–
маълумки бозор қонуниятларига кўра молиявий ресурслар самарадорлиги
вақт бирлигида ўзини намоён этиши талаб этилади. Бироқ, олий таълим соҳасига
йўналтирилган молиявий ресурслар самарадорлигини фақат узоқ муддатли
истиқболда баҳолаш мумкин. Чунки, олий таълимга йўналтирилган молиявий
ресурслар
самараси
етиштирилган
кадрлар
салоҳиятига,
иш
билан
таъминланганлиги ва бошқа омилларга бевосита боғлиқ. Шу сабабли, мазкур соҳага
йўналтирилган харажатларни қоплашга бўлган эҳтиёж қондирилиши масаласи
очиқлигича қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлигининг 2010 йил 26 августдаги “Бир талабани ўқитиш
харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим
муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори талабига кўра
бюджетдан ажратилаётган маблағлар билан ОТМлар бу каби узоқ муддатли
инвестицияларни молиялаштириш имкониятига эга эмас. Чунки, ОТМларда
талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ажратилаётган бюджет ва тўлов-
контракт маблағлари моддий-техника базасини замонавий талаблар асосида
сақлаб туришга, бино ва иншоотларни жорий ва капитал таъмирлашга, профессор-
ўқитувчи ва ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва бошқа
харажатларни қоплашга имконият бермайди.
Қарорга кўра, ОТМларнинг бюджет маблағлари харажатлар сметаси
шакллантирилишида IV-гуруҳ харажатларида иқтисодиётдаги инфляция даражаси
йил бошида инобатга олинмайди. Молия йили бошида ОТМларнинг моддий-
техника базасини мустаҳкамлаш учун ажратилган маблағларни тасарруф
этилишида режага мувофиқ кўзланган миқдорни харид қилиш имконияти
бўлмайди. Чунки, бозорда нарх-наволарнинг тез ўзгарувчанлиги, валюта курси
ўзгаришининг хроникаси бунга тўсқинлик қилади.
Давлат раҳбари фармони билан Республикада ойлик иш ҳақи, стипендиялар ва
нафалар маълум бир фоизга оширилса I гуруҳ харажатларида маблағ қўшилади. Аммо,
қолган гуруҳлар учун бундай жараён кузатилмайди. Ушбу ҳолатни ОТМларга
орттирилган (супер)контракт-тўлови асосида қабуллар рухсат берилганлиги билан
изоҳланмоқда. Бироқ, ўрганишларга кўра орттирилган (супер) контракт-тўлови
асосида талабаликка қабул қилинаётган абитуриентларнинг билим савияси ОТМ лар
томонидан талаб қилинган андозаларга доимо ҳам мос келавермаслиги кузатилади.
Шу боис ушбу талабаларни қисқа муддатда соҳа бўйича олий маълумотли кадр қилиб
тайёрланиши, бевосита ОТМлар томонидан етиштириб чиқарилаётган маҳсулот-
ларга бериладиган баҳони қониқарсиз ҳолатга тушириб қўйиши мумкин.
Буни биргина Ўзбекистон халқаро ислом академияси мисолида кўриб ўтсак.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
63
Айрим олий таълим муассасаларининг 2018–2020 йилларда бюджет маблағлари
ҳисобидан амалга оширган харажатлари
Жавалдан кўриниб турибдики, аҳолининг олий маълумотли бўлиш истаги ва
бунга тўлов қобиляти етарли даражада. Ўрнатилган тўлов-контракт миқдорининг
12 баробаридан 30 баробаригача бўлган миқдорни тўлаганлар сони умумий қабул
қилинганларни 157 нафарини яъни 88,7 %ни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар
натижасида ОТМларга келиб тушаётган молиявий ресурслар яхши албатта, бироқ
орттирилган контракт (супер) тўлаб кираётган ушбу абитурентларнинг билим
савияси, даражаси ва келажакда ўз соҳаси ҳамда мутахассислиги бўйича малакали
кадр бўлиб етишиб чиқиши савол остида қолмоқда. Бу эса ўз навбатида ОТМларда
таълим сифатини оширишга, битирувчиларнинг савиясига қараб ОТМларнинг
рейтингига салбий таъсир қилади.
–
олий таълим тизимида таълим сифатини ошириш бевосита, таълим
муассасасининг ўзигагина боғлиқ жараён эмас. Чунки олий таълимга кириб
келаётган абитуриентларнинг ҳам савиясига бевосита боғлиқ. Бинобарин, фақат
бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда жамиятнинг юқори сифатли таълимга
бўлган эҳтиёжини қондириш мумкин эмас.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
64
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2019–2020 ўқув йилида оширилган (супер)
контракт тўлови асосида талабаликка қабул қилинганлар тўғрисида [9]
МАЪЛУМОТ
1-жадвал
ЎзХИА
Супер
контракт
миқдори
амалдаги
контрактга
нисбатан
1,5 ба
роб
ар
2 бароб
ар
2,5 ба
роб
ар
3 бароб
ар
12 бароб
ар
15 бароб
ар
24 бароб
ар
30 бароб
ар
Жами
Қабул
қилинган
талабалар
сон
сони
сони
сони
сони
сони
сони
сони
сони сони
ЖАМИ:
11
2
5
2
90
54
12
1
177
Олий таълим тизимига йиллик бюджет маблағлари ажратилишида
ОТМларнинг молиявий барқарорлик кўрсаткичлари таҳлил қилиниши ва шу
йўсунда келгуси йилларга маблағлар тақсимланишини назарда тутувчи лойиҳа
амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Бугунги кунда Республикамизда
ОТМларнинг молиявий барқарорлиги тушунчаси амалда қўлланилмайди. Қуйида
келтирилган шаклда ОТМларнинг молиявий барқарорлиги таҳлил қилиниши
ва шу бўйича ОТМлар гуруҳларга ажратилиши лозим.
Ўзбекистонда олиб борилаётган барча йўналишлардаги туб ислоҳотлар,
хусусан, таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган сиёсатнинг устувор
вазифаси – шахс, жамият ва давлатнинг ҳозирги ва келажакдаги эҳтиёжларига
мувофиқлиги асосида замонавий таълим сифатини таъминлашдан иборатдир.
Таълим тизимига бозор механизмларини жорий қилиш ва мавжуд молиявий
ресурслар самарадорлигини оширишга бевосита аҳолининг кам даромадлилиги
ва хусусий секторнинг тараққий этмаганлиги омиллари ўз таъсирини кўрсатмасдан
қолмаяпди. Давлат томонидан олий таълимни тартибга солиш самарадорлиги ва
такомиллаштиришга қаратилган ишлар пировард натижаси ҳозирча яққол кўзга
ташланаётгани йўқ.
Олий таълим тизимига бюджет маблағларини йўналтириш, бунинг
натижасида тизимнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган
илмий асосланган кансепция ишлаб чиқилиши лозим. Маълум бир қисмда
ажратилаётган бюджет маблағлари тизимда йиғилиб қолган масалаларни
изчиллик билан ечиши учун анча вақт олади. Бугунги кундаги ОТМларда замонавий
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
65
лабаратория жиҳозларининг етишмаслиги, табиий фанлар бўйича мавжуд
иқтидорларнинг, кашфиётларнинг юзага чиқишини бир оз ортга сурмоқда.
ОТМларда мавжуд молиявий ресурслар доирасида таълим сифатини ошириш
ҳамда таълим сифати кўрсаткичи ва молиявий ресурслар самарадорлигини уйғун
ҳолда таъминлаш борасида илмий тадқиқотлар олиб борилиши ва илмий
асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши лозим.
ОТМларнинг молиявий барқарорлиги турлари:
Молиявий
барқарорлик
турлари
Шарт
Изоҳ
1.
2.
3.
Абсалют
ЗиЗ
Есб
Бюджет маблағлари захира ва харажатларни қоплаш учун
етарли даражада. Бюджет маблағлари етарли эмаслиги ва
ОТМларни бюджет маблағлари билан қисман таъминлаш
дастури амалга оширилганлиги сабабли молиявий воситалар
бугунги кунда умуман бўлмайди.
Нормаль
ЗиЗ
Ес
Захира ва харажатларнинг бир қисми бюджетдан ташқари
маблағлар ҳисобидан қопланиши шарти билан ОТМЛарнинг
тўлов қобилятини кафолатлайди. Бу кенг тарқалган усул
Барқарор
бўлмаган
ЗиЗ
Ес+Кдоп
ОТМларнинг молиявий барқарор бўлмаган ҳолати, тўлов
қобиляти маълум бир молиявий манбалар ҳисобидан
қопланадиган (вақтинча ижтимоий ва захира фондлари
маблағлари ҳисобидан, ушбу ҳолатда кредиторлик қарздорлик
дебиторлик дарздорликдан ортиб кетади. Кдом=қисқа
муддатли пассивлар + (Кз-Дз)
Кризис
ҳолатда
ЗиЗ > Ес+Кдоп
Захиралар ва харажатлар уларни шакллантириш манбаларидан
ортиб кетган ҳолат
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
66
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Олий таълим тизимини молиялаштириш масаласининг кам ўрганилган
жиҳатларидан бири бу молиявий ресурслар самарадорлигини ўлчашдир.
Самарадорликни тўғридан-тўғри ўлчаш ва баҳолаш қийин. Чунки, ОТМлар
молиявий ресурслар самарадорлиги масаласи кенг ва абстаркт тушунча бўлиб, уни
бирон қолибга солиб баҳолаш имконияти мавжуд эмас. Олий таълим
муассасаларида молиявий ресурслар самарадорлигини ўлчаш ва баҳолаш бўйича
турли хил ёндошувлар мавжуд. Бугунги кунда ОТМлар молиявий ресурслар
самарадорлиги баҳолашнинг қўйидаги турлари қабул қилинган:
1)
институционал баҳо,
2)
жамоат назорати (шу жумладан, профессионал уюшмалар иштирокида),
3)
рейтинглар.
Республикамизда кенг тарқалган баҳолаш усулларидан аттестация
ва аккредитация қилиш тартибидаги интитуционал баҳолаш тизимидир.
Таълим соҳасида самарадорлик талабаларда юз берган ўзгаришларни
ва уларнинг билим савиясини акс эттувчи қуйидаги уч ўлчов билан ифодаланиши
мумкин:
–
талабаларга берилган билим ва кўникмаларнинг якуний натижалари
(олинган билим ва кўникмалар савияси, даражаси) билан;
–
иқдисодий якуний натижалар (сотиб олинган инсон капитали);
–
ижтимоий натижалар (сотиб олинган ижтимоий капитал).
Республикамизда ОТМларда самарадорликни баҳолаш ва ўлчаш бўйича
жамоат назорати шаклланмаган ва амалда мавжуд эмас.
Ўз олдига глобал таълим тизимига интеграциялашиш вазифасини қўяётган
Республикамиз олий таълими муассасалари мазкур бозор соҳасининг муайян
талабларига жавоб бериши керак. Биринчи навбатда, бу таълим хизматлари
сифатига қўйиладиган талабларга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ.
Янги иқтисодий шароитлар таълим тизимини бошқаришда турли хил
ёндашувларни яратиш ва қўллашни тақозо этди. Аввало, бу молиявий оқимлар
таркибидаги ўзгаришлар учун янги молиялаштириш манбаларининг пайдо бўлиши
билан боғлиқ жараёндир.
Ўзбекистон олий таълим тизимини модернизация қилиш концепцияси
давлат стандартларини ва ўқув жараёни учун зарур шарт-шароитларни ҳисобга
олган ҳолда норматив бюджет маблағлари харажатларини кўпайтиришни назарда
тутади; юқорида таъкидлаб
ўтганидек бюджет маблағлари
ҳисобидан
ажратилаётган маблағларда Республикада амал қилаётган ёки Марказий банк
томонидан башорат қилинган йиллик инфляция ҳисобга олинган ҳолда маблағ
ажратилиши мақсадга мувофиқ.
Шу билан бир қаторда амалга оширилаётган таълим дастурларининг
моҳиятини акс эттирувчи бюджетдан молиялаштиришни табақалаштирилган
стандартларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Концепциясини
амалга
ошириш,
авваламбор,
молиялаштириш
стандартларини ҳисоблашнинг илмий асосланган методологиясини қабул
қилишни ўз ичига олади.
Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда кўплаб давлатлар олий таълим
тизими олдида турган муаммолардан бири, талабалар сонининг тез ўсиши
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
67
молиявий ресурсларни кўпайтириш имкониятидан устун бўлиб қолмоқда. Чунки,
талабалар томонидан тўланаётган тўлов-контракт миқдори белгиланган
харажатларни қопламайди. Буни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
қўйдаги таҳлилида ҳам таъкидлаб ўтилган. “
Бугунги кунда бир нафар талабани
ўқитишнинг ўртача харажати 10,5 млн.сўмни ташкил этгани ҳолда, тўлов-контракт
қиймати миқдори ўртача 8,7 млн.сўм этиб белгиланмоқда
” [10].
Шу сабабли бу каби ҳолатда ўқув тўловлари жорий қилинади ёки оширилади
ва уларнинг умумий таълим харажатларини молиялаштиришдаги улуши ортади.
Бугунги кунда бу глобал тенденция десак муболаға бўлмайди. Мавжуд молиявий
ресурслардан фойдаланишда ОТМларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш,
хусусан, ОТМларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган харажатлар
сметасида жорий йил фойдаланилмаган маблағларини ОТМларнинг бюджетдан
ташқари ривожлантириш жамғармасига ўтказиб бериш лозим. ОТМларга молиявий
активларга эга бўлиш имконияти ва уларни кўпайтириш ҳамда улардан даромад
олишлари бўйича зарур шарт-шароитлар яратиб бериш бугунги кун талабларида
бири саналади. Бюджет маблағларидан фойдаланишда ҳуқуқлар ва масъулият,
шунингдек, ОТМларнинг ижтимоий миссиясига кўпроқ мос келадиган мақомни
қидиришда мослашувчанлик зарур.
Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ОТМла мавжуд молиявий
ресурслар самарадорлигини оширишга ва молиявий барқарорлигини таъминлашга
бевосита хизмат қилади деган фикрдамиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
М.Х. Саидов “Олий таълим тизимида молиявий бошқарув китоби
“Тафаккур-бўстони” Тошкент. 2011 й.
2.
А.А. Махмудов “Олий таълим муассасаларида молиявий ресурсларни
бошқари механизмини такомиллаштири, ТДИУ. Тошкент. 2019 – Б. 8.
3.
www.lex.uz миллий қонунчилик базаси.
4.
“Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлан-
тириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–5847-сон фармонида.
5.
О.В. Калашникова, старший преподаватель кафедры финансов, бюджета и
страхования E-mail: kalashnikova@vzfei.ru Всероссийский заочный финансово-
экономический институт, г. Москва “Источники финансирования высшего
образования в условиях развития инновационной экономики” Финансы и кредит,
47 (383) – 2009.
6.
Т.В. Варкулевич, А.О. Кучерова, “Механизмы финансирования системы
высшего профессионального образования как условие инновационного управления
высшей школой (Зарубежный Опыт)” Право и управление.
7.
Рахмонов Д., Пўлатов А., Ева Виетсма. Ўзбекистонда олий таълим
муассасаларини молиялаштиришни илғор тажрибалар асосида такомиллаштириш
// http://www.bfajournals.uz. 6-сон январь, 2017.
8.
Шеров А. Олий таълим муассасаларига бюджетдан ташқари маблағларни
жалб этишни такомиллаштириш // http://www.biznes-daily.uz. № 3 (111)-2017.
9.
Қўзиев З. “Таълим тизимида хизматлар ва тадбиркорлик фаолияти
самарадорлигини ошириш” Автореферат. Т.: 2020.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
68
10.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон журналистика ва
оммавий коммуникация универсситети, Навоий давлат кончилик институти
ҳисоботи маълумотлари.
11.
https://my.edu.uz/.
12.
https://t.me/eduuz/.
13.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлигининг 2010 йил 26 августдаги “Бир талабани ўқитиш харажатларидан
келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг
харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 26
августда 2136-сон билан рўйхатдан ўтказилган).