Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Criminal legal aspects interference in consideration of cases
in court
Murodjon ANORBOEV
1
Tashkent state university of law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021
The article is devoted to an analysis of legal acts of the
Republic of Uzbekistan on Interference in Consideration of Cases
in Court. The article provides the classification and review of the
Interference in consideration of cases in court legislation of
Uzbekistan. The article also deliberates about the measures
taken by Uzbekistan to implement relevant international legal
standards into the national legal system. It considers not only the
legal acts specifically aimed to prevent Interference in
consideration of cases in court, but also other legal acts and a
wide range of other measures, which create necessary conditions
and enabling environment in this regard.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Interference in court cases,
unfair sentence,
unfair decision,
unfair determination,
unfair decision.
Суд ишларини ҳал этишга аралашиш жиноятининг жиноят-
ҳуқуқий жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Суд ишларини ҳал этишга
аралашиш,
адолатсиз ҳукм,
адолатсиз ҳал қилув
қарори,
адолатсиз ажрим,
адолатсиз қарор.
Мақола Ўзбекистон Республикасида суд ишларини ҳал
этишга аралашиш жиноятига доир қабул қилинган қонун
ҳужжатларини таҳлил қилишга бағишланган. Муаллиф
томонидан ушбу қонун ҳужжатларини таснифлаш, шарҳлаш
ва ушбу масала моҳиятига алоқадор жиҳатлар очиб
берилган ҳамда суд ишларини ҳал этишга аралашиш
жиноятига олиб келадиган ҳатти-ҳаракатлар олдини
олишга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатлар ва бу борадаги
зарурий кенг кўламли чора-тадбирлар таҳлил қилинган.
1
Doctoral student of Tashkent state university of law, Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: murodjonanorboev@list.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
244
Уголовно-правовые аспекты вмешательства в решение
судебных дел
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Вмешательство в решение
судебных дел,
несправедливый
приговор,
несправедливое решение,
несправедливое
определение,
несправедливое
постановление.
Статья посвящена анализу законодательства Республики
Узбекистан о преступлении вмешательства в решение
судебных
дел.
Автор
раскрывает
классификацию,
толкование этого законодательства и аспекты, связанные с
сутью вопроса, а также анализирует правовые документы и
необходимые комплексные меры по предотвращению
действий, которые могут привести к преступлению
вмешательства в судебное разбирательство.
Республикамизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, ушбу соҳада
олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни юқори босқичга кўтариш,
аҳолининг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бўлган ишончини янада
ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўтган йиллар
мобайнида Президентимиз томонидан чиқарилган фармонлар, қарорлар,
фармойишлар жумладан, 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ
қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш
кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4850-сон Фармони
ва 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ПФ–4947-сон Фармони, 2017 йил
8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаш-
тириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2761-сон қарори, “2017–2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида” ги Ф–4849-сон фармойиши, 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон
Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ–4966-сон фармони,
2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда
суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги фармонларининг қабул қилиниши шу билан бир қаторда,
2017 йил 6 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–426-сон Қонуни, 2017 йил 6 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси судьялар Олий Кенгаши тўғрисида”ги ЎРҚ–427-сон
қонунларининг қабул қилиниши мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада
демократлаштириш ва эркинлаштиришда, одил судловнинг самарадор-лигини
ошишига хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасига кўра, судьялар
мустақилдир, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга
ошириш борасидаги фаолиятига бирон бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва
бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Шунингдек,
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи
ҳокимиятлари сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил
ҳолда иш юритиши белгиланган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
245
Суд ишлари ҳолисона, ҳеч кимнинг аралашувисиз кўрилиши лозим. Судда
кўрилаётган ёки кўрилган ишларни ваколатли бўлмаган шахслар томонидан
назоратга олиниши суд ҳокимияти тамойилларига зид ҳисобланади.
Бугунги кунда Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсади
ҳам суднинг алоҳида ва мустақил тармоғи сифатидаги мавқеини кўтаришга
қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Бизга маълумки, одил судловни амалга ошириш борасидаги суд фаолиятига
ҳеч кимнинг у ёки бу кўринишда аралашишга ҳаққи йўқ.
Дарҳақиқат, шу ўринда суд ишларини ҳал этишга аралашиш жиноятига
тўхталиб ўтсак. Жиноятнинг бевосита объекти суднинг одил судловни амалга
ошириш бўйича фаолияти мустақиллигини, шунингдек, прокурор, терговчи ёки
суриштирувчининг ишни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис тергов қилиш бўйича
фаолияти мустақиллигини таъминловчи ижтимоий муносабатлардир.
Суд ишларини ҳал этиш – бу махсус ваколатли давлат органи – суд томонидан
суд мажлисида тўпланган ёки тарафлар тақдим этган далиллар асосида
ўтказиладиган текшириш жараёни. Суд ишларини ҳал этиш махсус ҳужжат: ҳукм,
ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор қабул қилиш билан тамомланади. Суд ишлари
деганда, нафақат биринчи инстансия судида кўриладиган ишлар, балки апеллация,
кассатция ва назорат тартибида иш юритиш, шунингдек, янги очилган ҳолатлар
бўйича иш юритиш ҳам тушунилиши керак.
Объектив томондан жиноят ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона
ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи, прокурорга
ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарор чиқарилишига эришиш
мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказишда
ифодаланади [1].
Мамлакатимиз олимларидан М. Рустамбаев, “Тергов қилишга ёки суд
ишларини ҳал этишга аралашиш – бу жисмоний шахслар томонидан суриштирувчи,
терговчи, прокурор ёки судья (шунингдек, судялар ҳайъати ва халқ маслаҳатчиси)
нинг фаолиятига таъсир этиш деб таъкидлайди” [2].
Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш тергов органи,
прокуратура ёки суд биноси ёнида шиор ёзилган плакатлар билан ёхуд иш ташлаш
билан боғлиқ намойиш, митинг ёки намойиш ўтказиш, тергов, прокуратура ёки суд
органлари биноси ёнида очлик ълон қилиш, оммавий ахборот воситаларида
кампаниялар ташкил этиш ва бошқаларда намоён бўлиши мумкин.
Аралашиш турли шаклда бўлиши мумкин: терговни бошқа йўналишда олиб
бориш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурордан илтимос ёки талаб қилиш;
судья ёки халқ маслаҳатчисидан ваъда берилган фойда ёхуд манфаат эвазига ишни
муайян йўналишда олиб боришни талаб қилиш; таҳдид қилиш билан қўрқитиш; ўзи
яхши танийдиган суриштирувчи, терговчи, прокурор, судя ёки халқ маслаҳатчиси
орқали тергов ёки суд ишини ўзининг фойдасига ҳал этишга уриниш; маслаҳат
бериш ёки давлат ҳокимияти мансабдор шахси орқали йўл-йўриқ бериш ва
бошқалар. Айбдорнинг ҳаракатини квалификация қилишда аралашишнинг аниқ
шакли – ишни тугатишни илтимос қилиш, оқлаш, айбни енгиллаштириш ёки,
аксинча, оғирлаштириш, бошқа шахсларни жавобгарликка жалб қилиш, ишни
даъвогар ёки жавобгар фойдасига ҳал этиш ва ҳоказолар аҳамиятга эга мас.
Аралашиш ёки таъсир кўрсатиш дастлабки терговнинг барча босқичига, тўпланган
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
246
ёки жиноят, фуқаролик, маъмурий ёхуд хўжалик ишига қўшилган далилларга
тегишли бўлиши мумкин.Аралашиш ёки таъсир этиш, улар аниқ бир ишга
тааллуқли бўлса, жиноят таркибини ташкил этади.
Жазо чорасини кучайтириш ёки камайтиришга, умуман ёки бирон-бир
жиноят турини аниқлашга қаратилган аралашиш тергов қилиш ёки суд ишларини
ҳал этишга аралашиш деб топилмайди.
Фуқаролар ёки корхона, муассаса ва ташкилотлар бошлиқларининг тергов
ёхуд суд органларига меҳнат жамоаси аъзосига нисбатан бошқа эҳтиёт чорасини
қўллаш, шартли ҳукм қилиш, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган
жазони қўллаш ёки, уларнинг фикрича, ишга дахлдор бошқа ҳужжатларни тақдим
этиш билан боғлиқ мурожаатномалари ёхуд илтимосномалари тергов қилиш ёки
суд ишларини ҳал этишга аралашиш деб топилмайди.
Бундан ташқари, тайёрланаётган ёки содир этилган жиноят тўғрисида хабар
бериш, ишга дахлдор янги далилларни келтириш, мансабдор шахслар устидан
шикоят бериш тергов, прокурор, суд органларининг фаолиятига аралашиш деб
топилмайди. Илтимос қилиш, маслаҳат ёки таклиф қилиш умумий кўринишга эга
бўлса (мисол учун, бирон-бир суднинг жиноий сиёсат соҳасидаги ишларини нашр
қилиш ёки мажлисда танқидий фикр билдириш), тергов қилиш ёки суд ишларини
ҳал этишга аралашиш деб ҳисобланмайди.
Айбдор, унинг яқин қариндошлари, ҳимоячининг иш ҳолатлари бўйича
дастлабки тергов органлари ёки прокурор ёхуд суд мажлисида судга шикоят,
норозилик шаклидаги илтимосларни билдиришини аралашиш деб ҳисоблаб
бўлмайди.Агар суриштирувчи, терговчи, прокурор, судя ишларига аралашиш ёки
қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ таъсир кўрсатиш ҳаракатлари ўлдириш билан
қўрқитиш ёки зўрлик ишлатиш таҳдиди асосида акс эттирилса бу ҳаракатларни
ЖКнинг 112-моддаси ва 236-моддаси жиноятлар жами тариқасида тавсифлаш
лозим.
Шуни айтиш лозимки, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья фаолиятига
моддий
манфаат
кўрсатишни
таклиф
қилиб
аралашиш
жиноятлар
мажмуитариқасида ЖК 211-моддаси 1-қисми ва ЖК 236-моддаси 1-қисми бўйича
квалификация қилишга олиб келади.
Шарҳланаётган жиноят суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судя
фаолиятига қонунсиз аралашиш ҳаракати бевосита бошланиши ҳамон тугалланган
деб топилади. Айбдорнинг ҳаракатларини квалификация қилишда жиноятни
тугалланган деб топиш юқоридаги шахслар фаолиятига ёки айбдорнинг
ҳаракатлари
тегишли
қарор
қабул
қилинишига
таъсир
этиши
талаб
қилинмайди [3].
Шу ўринда субъектив томонга эътибор қаратсак, субъектив томондан тергов
қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш тўғри қасддан содир этилади, яъни
шахс ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилигини билади, қонунга зид ва
адолатсиз қарор чиқарилишини хоҳлайди. Ушбу жиноятнинг мотиви шахсий
манфаатдорлик, ғаразли ният ва бошқалар бўлиши мумкин.
Субъектив томоннинг зарурий белгиси аралашиш қандай мақсадда содир
тилганлиги ҳисобланади. Агар аралашиш жиноят ишини тергов қилишда амалга
оширилса, мақсад терговнинг тўлиқ ва ҳар томонлама олиб борилишига тўсқинлик
қилиш ҳисобланади. Суд ишларини ҳал этишга аралашишнинг мақсади адолат
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
247
қарор топишига тўсқинлик қилиш: иш бўйича судьялар (ёки судья) томонидан
қонуний ва адолатли қарор (ҳукм, ажрим, қарор ва ҳал қилув қарори) қабул қилиш
ҳисобланади.
Жиноят субекти – 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо жисмоний шахс.
ЖК 236-моддаси 2-қисмида тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш
мансабдор шахс томонидан содир этилса, оғирроқ жавобгарликни келтириб
чиқариши кўрсатилган.Мансабдор шахс деганда, ишни тергов қилиш ёки ҳал
этишга аралашишга бевосита ваколати бўлган шахсни тушуниш лозим.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судя ҳам қоида бўйича мансабдор шахс
ҳисобланади. Энг аввало, давлат мансабини эгаллаган шахслар мансабдор
шахслардир.
Бундан ташқари, судья мансаб ваколати билан боғлиқ бўлмаган ҳолда,
у билан алоқадор шахслар, масалан, судя, прокурор ёки терговчининг фарзандлари
таълим олаётган мактаб директори, судя ёки унинг қариндоши яшаётган уйнинг,
маҳалланинг оқсоқоли ва бошқалар ҳам мансабдор шахс деб топилади.
Ҳақиқатан ҳам суд ҳокимиятининг мустақиллигини ва уларнинг қонунга
бўйсунишини таъминлаш ҳуқуқий давлат барпо этишнинг муҳим вазифалардан
биридир. Судьяларнинг мустақиллиги асосан иккита асосий элемент йиғиндисидан
ташкил топади. Бу суд ҳокимияти ва судьялар ўзларининг ташкилий мустақиллиги,
функционал мустақиллигидир [4].
Суд ҳокимиятининг мустақиллиги деганда, ҳокимиятлар бўлинишини
принципига асосан суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи
ҳокимиятлардан мустақил фаолият юритиши, суд ҳокимиятининг фақатгина ўз
ваколатлари доирасига кирадиган вазифаларни бажариши тушунилади. Одил
судловни амалга оширишда судьяларнинг мустақиллиги деганда, судьяларнинг
ишларни кимларнингдир фикрлари, талабларидан мустақил ҳолда кўриб чиқиши
ва ишни мазмунан ҳал этилиши тушунилади. Шунингдек, судьялар қарор қабул
килиш жараёнида ҳам мустақил равишда ҳеч кандай ташқи таъсирларга
қарамасдан ишни олиб боради, яъни судьялар қарор қабул қилиш учун маслаҳат
хонасига кирганларда ҳам фақатгина шу ишни кўраётган суд таркибигина
маслаҳатхонага киритилиб, бошқа шахсларнинг аралашишига йўл қўйилмайди.
Юридик адабиётларда судьяларнинг мустақиллиги тўғрисида турли хил
фикр ва мулоҳазалар мавжуд. Хусусан, У.Қ. Мингбоев суд мустақиллигини мутлоқ
деб тушуниш нотўғри бўлади, чунки бу энг аввало қонунга қатъий амал қилиш
дегани деб таъкидлайди [5].
Адолатнинг мустақил ва холис суд томонидан амалга оширилиши ғояси
қадим тарихда юзага келган бўлиб, бу то ҳозирги кунгача ҳар бир демократик
давлат қонунчилигини пойдеворини ташкил етади.
Ф. Мухитдиновнинг фикрича, суднинг мустақиллиги ижтимоий заруриятдир.
Бу мустақиллик, биринчидан, жамият аъзоларининг ҳуқуқий муносабатлар
доирасидаги ҳаётий тажрибаларида ҳамда давлат ва жамоат институтларининг
фаолиятларида суднинг фаол мавқега эгалигидан иборат. Иккинчидан, суднинг
қонуний кучга кирган қарорлари барча мансабдор шахслар, ташкилот, муассаса ва
идоралар ҳамда фуқаролар томонидан сўзсиз ижро этилишини билдиради.
Судьянинг мустақиллиги у ёки бу даъвони ҳал этиш жараёнида ўз функциясини
даъво қилувчи ва ундан ҳимояланувчи тарафлардан холис, мустақил амалга
оширилишини таъминлайди [6].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
248
Ушбу фикрдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳар бир ҳуқуқий демократик
давлатда судларнинг мустақиллиги кафолатлари таъминланиши керак.
Судьяларнинг мустақиллиги тамойилининг амал қилиши одил судловнинг
фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг, улар ўртасидаги
низоларни ҳал этишнинг самарали воситаси бўлиб хизмат қилади. Одил судловни
амалга ошириш жараёнида судья тўлиқ мустақил бўлиб, фақатгина қонунга
бўйсуниши керак. Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги янги
таҳрирдаги қонунига кўра, судьялар мустақиллигининг асосий кафолатларини
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларга ажратиш мумкин.
Судьялар мустақиллигининг сиёсий кафолатларига: судьяларнинг қонун
чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан ҳамда бошқа
жамоат ташкилотлардан мустақил иш юритиши киради.
Судьялар мустақиллигининг ижтимоий-иқтисодий кафолатларига: судья-
ларнинг иш ҳақи лавозим маошидан, малака даражаси, кўп йиллик хизмати учун
тўланадиган устама ҳақлари, судьялар ўз хизмат вазифаларини бажариши
муносабати билан олган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғидан озод этилиши, судьяларга ҳар йили ўттиз олти иш кунидан
иборат ҳақ тўланадиган таътил берилиши, судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғи
давлатнинг махсус муҳофазасида бўлиши ҳамда республика бюджети маблағлари
ҳисобидан давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилиниши, ваколатлари
муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар
муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш учун ҳужжатлари кўриб чиқиладиган
даврда ёхуд янги иш жойига ишга жойлаштирилгунга қадар, лекин кўпи билан уч
ойгача сақлаб қолиниши, судьяларга уларнинг ваколатлари тугаганидан кейин
улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган
аввалги иши (лавозими) берилиши, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса,
аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилишини киритиш мумкин.
Судьялар
мустақиллигининг
ҳуқуқий
кафолатларига:
судьяларнинг
даҳлсизлиги, уларнинг қонунда белгиланган тартибда судьяликка сайлаш,
тайинлаш ва судьяликдан озод қилиш, қарор чиқариш чоғида судьялар
маслаҳатининг сир тутилиши ва уни ошкор қилишни талаб этишни таъқиқланиши,
судьяга нисбатан ҳурматсизлик қилганлик учун жавобгарлик, суд ишларини ҳал
қилишга аралашишга йўл қўйилмаслиги киради.
Юқоридаги таҳлилий фикрлардан хулоса қилиш мумкинки, ҳақиқатан ҳам
суд ишларини ҳал этишга аралашиш жинояти судьяларнинг мустақиллиги
тамойилининг қўпол равишда бузилишига олиб келади. Агарда судьяларнинг
мустақиллиги тамойилига тўлиқ амал қилинса бу ўз навбатида одил судловнинг
фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг, улар ўртасидаги
низоларни ҳал этишнинг самарали воситаси бўлиб хизмат қилади. Одил судловни
амалга ошириш жараёнида судья тўлиқ мустақил бўлиб, фақатгина қонунга
бўйсуниши керак.
Юқоридаги таҳлилларга кўра, ЖК 236-моддаси қуйидаги таҳрирда баён
этилиши лозим:
Терговга кадар текширув, тергов ёки суд ишларини ҳал этишга
аралашиш
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
249
Терговга қадар текширув, тергов ёки суд ишларини хал этишга аралашиш,
яъни ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тусқинлик қилиш
мақсадида терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган ходими,
суриштирувчи, терговчи ёки прокурорга ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори,
ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга
хилоф равишда таъсир ўтказиш – уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан
уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади.
Уша ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, – муаян
ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилданбеш
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз қонунчилигига бу каби ўзгартиш ва
қўшимча киритилиши орқали ушбу хусусиятга эга бўлган жиноятлар учун
жавобгарлик
муқаррарлигини
таъминлаш,фуқаролар
қонуний
ҳуқуқ
ва
манфаатларини ҳимоя қилиш уларни одил судловга бўлган ишончини қозонишга
ҳамда одил судлов сифатининг ошишига олиб келади. Зеро, юртбошимиз
Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги
конституциявий нормаларга ва одил судловни амалга ошириш фаолиятига
аралашганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш-олдимизга қўйган
мақсадларга эришишнинг муҳим кафолатидир” [7].
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat huquqi. Maxsus qism. – T.: O‘zbekiston
Respublikasi IIV Akademiyasi, 2014. – B. 282.
2.
Rustambayev M.X. O‘zbekiston Respublikasi jinoyat huquqi kursi. Tom 4.
Iqtisodiyot sohasidagi jinoyatlar. Ekologiya sohasidagi jinoyatlar. Hokimiyat, boshqaruv va
jamoat birlashmalari organlarining faoliyat tartibiga qarshi jinoyatlar. Darslik. 2-nashr,
to‘ldirilgan va qayta ishlangan – T.: O‘zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Harbiy-
texnik instituti, 2018. – B. 504–508.
3.
O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat huquqi. Maxsus qism.. – T.: O‘zbekiston
Respublikasi IIV Akademiyasi, 2014. – B. 282.
4.
Rustambayev M.X. O‘zbekiston Respublikasi jinoyat huquqi kursi. Tom 4.
Iqtisodiyot sohasidagi jinoyatlar. Ekologiya sohasidagi jinoyatlar. Hokimiyat, boshqaruv
va jamoat birlashmalari organlarining faoliyat tartibiga qarshi jinoyatlar. Darslik. 2-nashr,
to‘ldirilgan va qayta ishlangan – T.: O‘zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Harbiy-
texnik instituti, 2018. – B. 504-508.
5.
Мингбоев У.Қ. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 1999 йил 14 майда
бўлиб ўтган навбатдан ташқари Пленумида сўзлаган нутқи. Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Пленум қарорлари. – Тошкент, 1999. – Б. 35.
6.
Мухитдинов Ф. Суд мустақиллиги ва судьяларни танлаш // Давлат ва ҳуқуқ.
2000. – №1. – Б. 31.
7.
Ш.М. Мирзиёев “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш
юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” Тошкент – «Ўзбекистон» НМИУ,
– 2016 йил 11-бет.
