Авторы

  • Хамракул Урдушев
    кандидат экономических наук, доцент, заведующий кафедрой Самаркандского института ветеринарной медицины, Самарканд, Узбекистан
  • Сирожиддин Эшанкулов
    преподаватель, независимый соискатель ТГЭУ, Самаркандский институт ветеринарной медицины, Самарканд, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss3/S-pp301-315

Ключевые слова:

кластер взаимодействие кластерный подход регионы размещение конкурентоспособность обеспечение продовольственный рынок производство переработка экспорт сельское хозяйство реализация

Аннотация

В статье исследуется формирование плодоовощных кластеров в Узбекистане. Проанализированы показатели площади земель, производства, переработки, хранения, реализации плодоовощных кластеров, действующих в регионах. Анализируются площади земель и производственные показатели по направлениям формирования плодоовощных кластеров в регионах. Выводы и рекомендации разработаны на основании проведенных исследований.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The role of fruit and vegetable clusters in the development
of agricultural sectors

Khamrakul URDUSHEV

1

Sirojiddin ESHANKULOV

2


Samarkand Institute of veterinary Medicine

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021

The article examines the formation of fruit and vegetable

clusters in Uzbekistan. The indicators of the area of land,
production, processing, storage, sale of fruit and vegetable
clusters operating in the regions are analyzed. The area of land
and production indicators are analyzed in the directions of
formation of fruit and vegetable clusters in the regions.
Conclusions and recommendations are developed on the basis of
conducted research.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

cluster,
interaction,
cluster approach,
regions,
location,
competitiveness,
provision,
food market,
food,
production,
processing,
export,
agriculture,
Implementation.

Қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришда мева

-

сабзавот кластерларининг ўрни

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар

:

кластер,

ҳамкорликда ишлаш,
кластерли ёндошув,
минтақалар,
жойлаштириш,

Мақолада Ўзбекистонда мева

-

сабзавот кластерларини

шакллантириш масалалари ўрганилган. Минтақаларда
фаолият кўрсатаётган мева

-

сабзавот кластерларини ер

майдонлари, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш
кўрсаткичлари таҳлил этилган. Минтақаларда шакллан

-

1

Associate Professor, PhD in Economics, Head of the Department, Samarkand Institute of veterinary Medicine,

Samarkand, Uzbekistan. E-mail: x.urdushev@gmail.com.

2

Lecturer, Independent Applicant, Samarkand Institute of veterinary Medicine, Samarkand, Uzbekistan.

E-mail: eshonqulov8202@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

302

рақобатбардошлик,
таъминот,

озиқ

-

овқат бозори,

ишлаб чиқариш,

қайта ишлаш,

экспорт,

қишлоқ хўжалиги,
реализация.

тирилган мева

-

сабзавот кластерларини йўналиш

-

лари

кесимида ер майдони ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
таҳлил қилинган. Ўрганишларга асосланиб хулоса ва
таклифлар ишлаб чиқилган.

Роль плодоовощных кластеров в развитии отраслей
сельского хозяйства

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

кластер,

взаимодействие,
кластерный подход,
регионы,

размещение,
конкурентоспособность,
обеспечение,
продовольственный
рынок,

производство,
переработка,

экспорт,

сельское хозяйство,
реализация.

В статье исследуется формирование плодоовощных

кластеров в Узбекистане. Проанализированы показатели
площади земель, производства, переработки, хранения,
реализации плодоовощных кластеров, действующих в
регионах.

Анализируются

площади

земель

и

производственные

показатели

по

направлениям

формирования

плодоовощных кластеров в регионах. Выводы и

рекомендации разработаны на основании проведенных
исследований.

КИРИШ

Республика бўйича 2020 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб

чиқариш ҳажмида деҳқончилик

маҳсулотларининг улуши 49,5 фоизни ташкил

этган. 2020 йилда хўжалик тоифалари бўйича таҳлиллар, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари умумий ҳажмининг 68,0

% и –

деҳқон (шахсий ёрдамчи)

хўжаликларига, 27,8

% и, –

фермер хўжаликларига, 4,2

% и –

қишлоқ хўжалиги

фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келади

[25].

Мева

-

сабзавотчилик ва узумчилик мамлакат қишлоқ хўжалигида етакчи ўринни
эгаллайди. Мамлакатимиз ЯИМ таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг
улуши 2020 йилда 28,2 %ни ташкил этди. Мева

-

сабзавот

ва узум маҳсулотларини

мамлакат умумий эспортидаги улуши 6,7 %ни ташкил этмоқда.

Рақобатбардошликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг турли

назариялари мавжуд. Ўрганишлар, энг рақобатбардош компаниялар, тармоқлар,
ҳудудлар ва мамлакатларни ривожланиш амалиётида

-

иқтисодий ўсишнинг энг

самарали шакли кластер механизми эканлигини кўрсатади. Унинг асосида
иқтисодий фаолиятнинг энг самарали ва ўзаро боғлиқ турлари мужассамлашган,
яъни ўзаробоғланган корхоналарнинг самарали рақобатлашувига асосланган
гуруҳи, давлат иқтисодий тизими билан уйғунлашган ва тармоқнинг миллий ва
халқаро бозорларда рақобат мавқеини таъминлайдиган “кластер” тушунчаси ётади
[4,5,6]. Шу боисдан мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида –

йиллар давомида

тўпланган амалий тажрибалар, зарур билимлар

ва мавжуд ресурслар, энг асосийси

ишлаб чиқариш ҳамда рақобат бозорида дунёда эришилаётган тажрибаларни
ўрганиш республикамизда кластерлаштириш сиёсатини олиб боришга ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

303

амалиётга жорий этишга туртки бўлди. Шубҳасиз, бу кейинги йилларда
мамлакатимизда олиб борилган кучли иқтисодий ислоҳатлар самарасидир.

2017

–2020 йиллар давомида 97 та пахта

-

тўқимачилик, 147

та зиёд мева

-

сабзавот

-

чилик, 65 та ғаллачилик кластерларини шакллантирилиши фикримизни далили
бўлади.

ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ

Ушбу мақолада қаралаётган муаммони атлофлича таҳлил қилиш, таҳлил

натижаларини тизимлаштириш асосида илмий асосланган хулоса ва тавсиялар
ишлаб чиқишда индукция ва дедукция, статистик ва қиёсий таҳлил, график
тасвирлаш каби усулларини қамраб олади.

МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари [1

-

3], қишлоқ

хўжалиги тармоқларида “мева

-

сабзавот” кластерларни шакллантириш ва

ривожлантиришга оид хорижий ва мамлакатимиз олимларининг илмий тадқиқот
ишларини таҳлил этиш [6,8

-

17, 20] мева

-

сабзавотчилик, узумчиликни замонавий

инновацион

-

кластерли ёндашувлар асосида ривожлантириш ва самарадорлигини

оширишни назарий, услубий ва амалий масалаларини ўрганиш мазкур мақолани
мақсадини ифодалайди.

Кластер ва иқтисодий жараёнларни кластерлаштириш мавзуси, унинг

назарияси (Маршалл [11], Портер [15] ва бошқ.) ва амалиёти, ишлаб чиқариш –

рақобат ва сифатга асосланган ривожланган мамлакатларда юзага келди. Уни
назарий, амалий ва илмий методологияларини ривожлантириш масалалари
дунёнинг кўплаб таниқли иқтисодчиларининг (Энрайт, Шмиц, Розенфельд, Физер,
Ван ден Берг, Бергман ва Фезер, Энрайт, Фаррелл, Свон ва Превезер) тадқиқот
предметига айланди [18].

Кластер назарияси ва амалиёти масалалари кўплаб россиялик иқтисодчи

-

олимларнинг ҳам муҳим тадқиқот предметларидан бири эканлигини кўрсатади.
Масалан, Л.С.

Марковнинг илмий ва монографик тадқиқотларида “иқтисодий

кластерларнинг тушунчалари ва муҳим жиҳатлари” ва “иқтисодиётда кластерли
ёндошувнинг назарий

-

методологик асослари”гаоид

фикрлар атрофлича ёритилган [10].

Кластер –

бу суъний равишда пайдо бўлмайдиган, ўз

-

ўзини шакллантириш

асосида юзага келадиган, ўзига хос бўлган интеграллашган структурадир.

М.

Портер “Clusters and The New Economics of Competition” асарида

калифорния виночилик кластери иштирокчиларининг таркибини учта даражага
(кластер ядроси, аралаш компаниялар, иқтисодий инфратузилма) ажратиб
таснифлайди

[6]. А.А.

Настиннинг ёзишича, агрокластер, бу –

турли хил қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда рақобатбардош
маҳсулотлар олиш ва ҳар бир бизнес бирлигининг рентабеллилигини
таъминловчи, технологик жараёнларини бошқаришни ташкилий иқтисодий
механизмларининг синергетик эффекти бўлганда мавжуд бўладиган тизимдир [14].

М.В.

Миролюбованинг монографик тадқиқотларида

шакллантириладиган мева

-

сабзавот кластерлар уч даражадаги иштирокчиларни ўз ичига олиши қайд
этилади

[12]: “асосий компаниялар”, “турдош хўжалик фаолиятини юритувчи

компаниялар” ва “иқтисодий фаолият турларига хизмат кўрсатадиган компаниялар

-

иқтисодий инфратузилмалар”.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

304

E.В.

Малиш (Малыш)

[9] инновацион агрокластерларни аниқлашда Портер

методологиясига асосланади, ҳудудий озиқ

-

овқат агрокластерлар таркибини

“кластер ядроси”, “қўшимча объектлар”, “хизмат кўрсатиш объектлари” ва “ёрдамчи
объектлар”га ажратади. Н.В.

Мордовченковга кўра: “агрокластерли инновация”

ташкилий –

хўжалик юритувчи ўзаро боғланган компанияларнинг янги шакли

бўлиб, ўзининг рақобатли устунликликларига ҳамкорлик муносабатлари орқали
эришади, қишлоқ хўжалик ҳудудларида аҳолининг сифатли турмуш тарзини
таъминлаш амалий фаолиятларда қўлланиладиган технологик жараёнларни
такомиллаштиришлар инновацияларни амалий натижаси бўлади ва унга турли

хил инфратузилмаларни шакллантириш эвазига эришилади

[13]. Д.М.

Крупский

тадқиқотларида кластерни шакллантириш учта “тайёрлов босқичи”, “асосий
босқич” ва “якуний босқич”дан иборат алгоритмга ажратилиб ўрганилган [8].

Е.М.

Терешин (Россия) кластерларни шакллантириш жараёнини тўртта

босқичга ажратади [17]: биринчи босқичда кластерга киришга муносиб ва ҳоҳиши
бўлган корхоналар аниқланади; иккинчи босқичда кластер тузишнинг ички ва
ташкилий тамойиллари ишлаб чиқилади; учинчи босқичда, шаклланган кластер
доирасида иштирокчиларнинг ўзаро муносабатларининг тартиблари ишлаб
чиқилади; кейинги босқичда, корхоналар кластер доирасида зарурий ихтисослашув
даражасига ва ҳамкорликка эришганида уларда мавжуд ресурсларни бирлаштириш
ва янги технологияларни жорий этиш имкониятлари юзага келади.

Ўзбекистонда кластерлаштириш масалалари: Г.

Зохидов ва М.

Раҳматов,

Б.

Зариповларнинг монографик тадқиқотларида, А.

Бурханов ва б., М.

Тошболтаев,

Н.

Махмасобирова, Ш.

Мустафакулов, Ш.

Ҳасанов, Ф.

Ахроров ва мазкур мақола

муаллифларининг илмий ишларида ўрганилган [4, 5, 7, 18

-19, 21-24].

Ўрганишлар, моҳиятан “кластер” тушунчаси кўп маънога эга ва унинг ягона

талқини мавжуд эмаслигини кўрсатади [18]. У категория сифатида қўлланиш
соҳаларига кўра турлича талқин этилади, бироқ кластернинг асосий моҳияти
муайян функцияларни бажариш учун айрим элементларни бир бутун (занжир)га
бирлаштириш деган маънода ишлатилади.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР

Географик

-

ҳудудий жойлашувига кўра концентрациялашганлиги, ўз

-

ўзидан

шаклланиши, тармоқли ташкил этилиши, тизимлилиги, тармоқлараро хусусиятлари,
уникаллиги, фан ва илмий тадқиқотларга боғлиқлиги, инновационлиги

қишлоқ

хўжалик кластерини таянч аломатлари ҳисобланади [19].

2019 йилда республикамизда 56 та мева сабзавотчилик кластери фаолият

кўрсатди. Яна 86 та шундай кластерларни ташкил этиш учун лойиҳалар

ва таклифлар шакллантирилиб, босқичма босқич амалиётга жорий этилди [18].
Натижада 2020 йилда фаолият кўрсатаётган мева

-

сабзавот кластерлари сони147 та

ташкил этган [26].

Мева

-

сабзавотчилик кластерлари ташкил этилган республика туманларидаги

мавжуд мева

-

сабзавот экинлари майдони 306253 гектарни ташкил этиб, унинг

116024 гектари ёки 37,9 фоизи кластерларга бириктирилган.

Кластерларга

бириктирилган майдонларни 30500 гектари ёки 26,3 фоизи бевосита кластерларни
ўзига, қолган 85524 гектари эса кластерларга бириктирилган 10033 та мева

-

сабзавотчилик фермер хўжаликларига тегишли. Республикамиз бўйича битта мева

-

сабзавот кластерига ўртача 789,3 гектар ер майдони тўғри келади (2020)

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

305

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига [25] кўра

мева

-

сабзавот кластерларига бириктирилган ер майдони бўйича Самарқанд

(21581 гектар), Жиззах (15237), Тошкент (15131) ва Наманган (14774) вилоятлари
етакчилик қилади (1

-

жадвал). Фарғона вилояти бўйича кластерлаштирилган

ҳудудлардаги мева

-

сабзавотлар умумий майдони 26 минг 144 гектарни ташкил

этиб, унинг 12 минг 541 гектари ёки 48,0

%и кластерлар билан қамраб олинган.

Вилоятлар бўйича мева

-

сабзавотчилик ривожланган ҳудудларда мева

-

сабзавот

майдонларини кластерлар билан қамраб олиш даражаси 20,4 –

62,1 фоизни ташкил

этмоқда.

Мамлакатимиз амалга ошириладиган қишлоқ хўжалигидаги ислоҳатлар

мева

-

сабзавотчиликка ихтисослаштирилган 55 та туманни алоҳида маҳсулот

турига ихтисослаштириш, уларда фаолият юритадиган мева

-

сабзавотчилик

йўналишидаги қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва мева

-

сабзавот кластерлари

фаолиятининг самарали ташкил этишни назарда тутади.

Мева

-

сабзавотчилик кластери тармоқ ихтисослиги бўйича бир тармоқли

(боғдорчилик,

узумчилик,

сабзавотчилик

ёки

иссиқхона

комплекслари

йўналишларидан бири) ва кўп тармоқли (биттадан ортиқ йўналишларга эга
бўлган) ихтисослашувларга ажратилади.

Ўзбекистонда мева

-

сабзавотчиликни жадал ва инновацион ривожлантириш

учун мева

-

сабзавот кластерларини иккита йўналишда шакллантириш жорий

этилмоқда [1]:

биринчи йўналиш:

мева

-

сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан то

сотишгача бўлган белгиланган жараённи мустақил равишда амалга оширувчи
ягона ёки ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳи доирасида мева

-

сабзавот маҳсулотлари

ишлаб чиқаришни ташкил этиш кластери;

иккинчи йўналиш:

қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги юмушларини ташкил қилиш учун экиш
материали, аванс тўловларини тақдим этувчи ва улардан ишлаб чиқарилган
маҳсулотни келишилган нархларда сотиб олувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчилари, тайёрловчи корхоналар, қайта ишловчилар, экспорт қилувчилар
ўртасида кафолатланган шартномалар асосида “уруғ –

кўчат –

маҳсулот етиштириш

тайёрлаш –

сақлаш –

қайта ишлаш –

транспортировка қилиш –

бозорга етказиш”

тамойили

бўйича

узлуксиз

занжирни

шакллантирадиган

мева

-

сабзавот

маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш кластери.

Ўрганишлар, Ўзбекистонда мева

-

сабзавот кластерлари “

Мустақил

” (биринчи

йўналиш), “

Тайёрлов

-

қайта ишлаш

” ва “

Аралаш

” шакллари (иккинчи йўналиш)да

ташкил этилганини кўрсатади (1

-

расм).


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

306

1-

жадвал.

Ўзбекистон мева

-

сабзавот кластерларини ер майдонлари бўйича

кўрсаткичлари

(2020 йил).*

Ви

лоят

л

ар

К

ла

ст

ерл

ашт

ири

лга

н

ҳ

удудл

ард

аги

м

ева

-

сабзав

отл

ар

умум

ий

ер

м

ай

дониг

а

К

ла

ст

ерл

ар сон

и

К

ла

ст

ерл

арг

а

би

рикт

ирил

ган

ер м

ай

дони, г

а

Ш

у

жу

млада

н

умумий

м

ай

дон

дагис

алмоғ

и, %

К

ла

ст

ерл

ар май

дониг

а

шу

жу

млад

ан

умум

ий

м

ай

дон

дагис

алмоғ

и, %

1.

Тошкент

57053

24

15131

26,5

6039

10,6

2.

Самарқанд

41289

13

21581

52,3

2940

7,1

3.

Наманган

39030

13

14774

37,9

4330

11,1

4.

Андижон

34657

16

12182

35,2

1530

4,4

5.

Жиззах

28823

12

15237

52,9

5037

17,5

6.

Фарғона

26144

20

12541

48,0

2060

7,9

7.

Сурхондарё

18426

13

6047

32,8

1740

9,4

8.

Қашқадарё

18085

6

3688

20,4

663

3,7

9.

Қорақалпоғистон

14767

10

5652

38,3

2739

18,5

10.

Бухоро

10213

5

2738

26,8

1003

9,8

11.

Навоий

8811

7

3053

34,6

925

10,5

12.

Сирдарё

6412

5

1820

28,4

1480

23,1

13.

Хоразм

2543

3

1580

62,1

14

0,6

Республика бўйича

306253

147

116024

37,9

30500

10,0

*Манба: [26] маълумотлари асосида

ишлаб чиқилган.

Кластер қуйидаги вазифаларни ўзида мужассамлаштиради [24]:

мева

-

сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга

чуқур ихтисослашиш;

мева

-

сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қабул қилиш, тозалаш,

саралаш, қуритиш ҳамда қайта ишлашда янги инновацион технологияларни жорий
этиш;

ер майдонларидан фойдаланиш: ажратилган ер майдонларидан самарали ва

унумли фойдаланиш, майдонларга сифатли, жаҳон андозаларига мос экспортбоп
мева, узум ва сабзавот экинларни жойлаштириш, самарасиз ва истиқболсиз қишлоқ
хўжалик экинлари ўрнига босқичма

-

босқич мева, узум ва сабзавот экинлари

жойлаштириш;

мева

-

сабзавот етиштириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш,

улардан минтақа ва ҳудудий шароитларда кенг фойдаланиш, мева

-

сабзавотчилик

соҳасига хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

экспортга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш,

уларнинг селекцияси ва уруғчилигини кластер ҳудудларида ўзлаштириш,
ривожлантириш, илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

307

серҳосил мева, узум ва сабзавот экинларини экиш, маҳсулот етиштириш,

сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи тизимни
шакллантириш, шунингдек замонавий

инновацион, ресурс тежамкор технологияларни

мева

-

сабзавот маҳсулотларини етиштириш жараёнларига жорий қилиш;

малакали янги иш ўринларини ташкил этиш.

Ҳозирги

даврда Республикамизда 11 та “Мустақил”, 16 та “Аралаш” ва 120 та

“Тайёрлов

-

қайта ишлаш” кластерлари фаолият кўрсатмоқда [25].

“Мустақил кластерлар” ўзига ажратилган ер майдонларида: қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, саралаш ва
транспортда ташиш, сотиш ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган
бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа объектлар мажмуасидан иборат
инфратузилмага

эга бўлади.

Республикамизда мустақил кластерларга ажратилган умумий ер майдони

7309 гектарни ташкил этади (2

-

жадвал). Улар жойлашган ҳудудларидаги мева

-

сабзавот майдонларини

15,1

%ни қамраб олган.Тошкент вилоятида 3 та мустақил

кластер билан 2826 гектар ер майдони қамраб олинган. Бу кўрсаткичлар

мос равишда Жиззах вилоятида 2 та ва 1501 гектарга, Сирдарё вилоятида 3 та ва

1165 гектарга; Қорқалпоғистон республикасида 1 та ва

1000 гектарга, Наманган

вилоятида 1 та ва 561 гектарга ва Самарқанд вилоятида 1 та ва 256 гектарга тенг.
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида мева

-

сабзавот майдонлари 1231 гектарни

ташкил этиб, унинг 551 гектари ёки 44,8 % и “

Bek Cluster

МЧЖ ҚКси томонидан

қамраб олинган. Шу вилоятдаги Оқолтин туманини 1042 гектар мева

-

сабзавот

майдонини 614 гектари ёки 58,9 % “

Sub-Dry

МЧЖ ва “Fud Agro Cıty”

кластерлари

билан қамраб олган.

Мустақил мева

-

сабзавот кластерлари

256

–1806 гектар ўлчамдаги ер

майдонларига эга. Масалан, “Файз Баширбек Юксалиш”

МЧЖ (Каттақўрғон тумани)

256 гектар, “

Bek Cluster

МЧЖ ҚК (Мизаобод) –

551 гектар, “Элликқалъа Саховати”

МЧЖ (Элликқалъа) ва “Vinium Asia” МЧЖ (Паркент) кластерлари –

1000 гектардан,

Sag Agro

МЧЖ (Ғаллаорол) –

1201, Бўстонлиқ Картошкачилик Маркази МЧЖ

(Бўстонлиқ) –

1806 гектар ер майдонига эга.

Мустақил кластерларини умумий ер майдони 7309 гектарни, мева

-

сабзавот

кластерлари умумий майдондаги салмоғи 24,0

% ни ташкил этади. Ўртача битта

кластерга 664,5 гектар ер майдони тўғри келади. Мустақил мева

-

сабзавот

кластерлари жойлашган ҳудудларидаги мавжуд мева

-

сабзавот майдонларини

6-

45 фоизни қамраб олинган.



background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

308

















1-

расм.

Мева

-

сабзавот кластерларини ер майдонига кўра шаклланишини схематик

кўриниши.

2-

расм.

Аралаш шаклда фаолият кўрсатувчи мева

-

сабзавот кластери схемаси.

Мева

-

сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан то сотишгача

бўлган жараёнларни амалга оширишни қамраб олувчи занжири

Кластер

майдони

Фермер хўжалиги

(деҳқонхўжаликлариватоморқа ер эгалари)

майдони

Аралаш кластерлар

Мустақил

кластерлар

Тайёрлов

-

қайта ишлаш кластерлари

Кластер

майдони

Фермер хўжалиги

(деҳқонхўжаликлариватоморқа ер эгалари)

майдони

Сақланган ва қайта ишланган

ҳолда экспорт қилиш

Мева

-

сабзавотларни саралаш, қуритиш, музлатиш, сақлаш, қайта ишлаш,

транспортировка қилиш

Янги (узилган) ҳолда экспорт қилиш

“Gold Dried Fruits Export” МЧЖ

Агрофермаси

“Gold Agro Fresh” МЧЖ Агрофермаси

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини

ишлаб чиқариш

Фермер хўжаликлари ва

бошқа қишлоқ хўжалик

корхоналари

Иссиқхона

Парник

Кўчатхона

Очиқ

майдонлар

Интенсив

боғ

Кластер майдони


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

309

2-

жадвал

.

Мева

-

сабзавот кластерларини ер майдони ва маҳсулот ишлаб чиқариш

шакллари бўйича кўрсаткичлари.**

К

ўрсатк

и

члар н

оми

Р

еспуб

лик

а

б

ўйи

ча ж

ами

М

уст

ақ

ил

кл

астер

л

ар

Ар

ала

ш

кл

астер

лар

Та

йёр

лов

-

қа

йта

ишл

аш

к

ла

ст

ерл

ари

1.

Кластерлар сони

147

11

16

120

2.

Кластерлаштирилган
ҳудудлардаги мева

-

сабзавотлар майдони,
га

306253

48480

176955

80818

2.1.

ш.ж. жамига нисбатан
салмоғи, %

100

15,8

57,8

26,4

3.

Кластерларга
бириктирилган ер
майдони, га

116024

30500

66924

18600

3.2.

ш.ж. жамига нисбатан
салмоғи, %

100

26,3

57,7

16,0

4.

Кластерлар майдони,
га

30500

7309

23191

0

5.

Кластерларга
бириктирилган
фермер хўжаликлари
сони

10033

0

7957

2076

6.

Кластерларга
бириктирилган
фермер хўжаликлари
майдони, га

85524

0

66924

18600

7.

Етиштирилган жами
қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари, тонна

1262017

71888

996560

193569

**Манба: [26] маълумотлари асосида ишлаб чиқилган.

Мева

-

сабзавотчилик кластерлари тармоқ ихтисослиги бўйича боғдорчилик,

узумчилик, сабзавотчилик, иссиқхона (комплекслари) ва кўп тармоқли
йўналишларда ташкил этилиб фаолият кўрсатмоқда. Масалан, “

Bek Cluster

ўсимликчилик, чорвачилик, паррандачилик, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари,
пахтани қайта ишлаш, лимончилик, тиббиёт саноати, тўқимачилик саноати,
иссиқхона комплекслари ривожланган кўп тармоқли кластер ҳисобланади.
Мирзаобод туманидаги 1231 гектар мева

-

сабзавот майдонини 551 гектари ёки

44,8 фоизи “

Bek Cluster

”га тўғри келмоқда. “

Bek Cluster

”да 2020 йилда 12973 тонна


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

310

мева

-

сабзавот маҳсулотлари етиштирилган ва унинг 11230 тоннаси ёки 86,6 фоизи

экспортга, қолган қисми эса ички истеъмол бозорига йўналтирилган.

Мустақил кластерлар томонидан 2020 йилда 71 минг 888 тонна қишлоқ

хўжалик маҳсулотлари етиштирилиб, унинг 26599 тоннаси ёки 37,0

% ички

истеъмолга, 28697 тоннаси ёки 39,9 фоизи қайта ишлашга ва 16592 тоннаси ёки
23,0 % экспортга йўналтирилган.

Тайёрлов –

қайта ишлаш

шаклида фаолият юритувчи мева

-

сабзавотчилик

кластерлари. Одатда, улар ўз ер майдонига эга бўлмаган кластерлардир. Улар асосан
фермер ва деҳқон хўжаликлари томондан ишлаб чиқарилган мева

-

сабзавот

маҳсулотларини шартнома асосида сотиб олиб “тайёрлов

-

қайта ишлаш

-

сотиш”

операцияларини амалга оширади. Тайёрлов

-

қайта ишлаш шаклида фаолият

кўрсатувчи мева

-

сабзавотчилик кластерлари фермер хўжаликларидан ташқари,

кооперация, агрофирма, деҳқон хўжаликлари (томорқа ер эгалари) ва бошқа
қишлоқ хўжалиги корхоналарида етиштирилган мева

-

сабзавот маҳсулотларини

шартнома асосида сотиб олиш жорий этилмоқда.

Жорий этилган тартибларга мувофиқ мева

-

сабзавот ва узум маҳсулотлари

етиштирувчилар фермер ва деҳқон хўжаликларини мева

-

сабзавот кластерларига

бириктириш улар билан қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар

ҳамда

туман ҳокимлиги ўртасида ихтиёрийлик асосида тузиладиган маҳсулот етказиб
бериш шартномалари орқали амалга оширилади.

Республикамизда 16 та мева

-

сабзавотчилик кластери тайёрлов

-

қайта ишлаш

шаклида фаолият юритмоқда. Бу кластерлар томонидан 2020 йилда умумий

18600 гектар ер майдонига эга бўлган 2076 та фермер хўжаликларида
етиштирилган 193569 тоннамева

-

сабзавот маҳсулотларини шартнома асосида

сотиб олинган ва ҳўл ёки қайта ишланган холда 62225 (ёки 32,1

%) тоннаси ички

бозорга, 86997 (44,9

%) тоннаси

қайта ишлашга ва 34609 (17,9

%) тоннаси

экспортга йўналтирилган. Тайёрлов

-

қайта ишлаш

шаклида фаолият юритувчи

мева

-

сабзавот кластерлари жойлашган ҳудуд (туман)ларда мавжуд мева

-

сабзавот

майдониларини қамраб олиш даражаси 8

-

100 фоизни ташкил этади.

Битта

тайёрлов

-

қайта ишлаш кластерларида ўртача 1162,5 гектар ер майдони

тўғри келмоқда.

Масалан, “

Namangan Logistik Trans

МЧЖ кластери тумандаги

2500 гектар мева

-

сабзавот майдонини тўлиқ қамраб олган. Дўстлик туманидаги

7400 гектар мева

-

сабзавот майдонини 54

фоизни “Do‘

Stlik Agroexport

МЧЖ,

Agromir

МЧЖ ҚК Самарқанд туманидаги 8800 гектар мева

-

сабзавот майдонини

40 фоизини қамраб олган. Тайлоқ туманидаги “

Pet Agro Oil

ҚКда бу кўрсаткич мос

равишда 4430 гектар ва 41 фоизни ташкил этади.

Аралаш

шаклида фаолият юритувчи мева

-

сабзавотчилик кластерлари.

Аралаш кластер ўзига тегишли ер майдонида ва фермер хўжаликлари(деҳқон
хўжаликлари (томорқа ер эгалари), кооперация, агрофирма, ва бошқа қишлоқ
хўжалиги корхоналари)да етиштирилган мева

-

сабзавот маҳсулотларини шартнома

асосида сотиб олиб –

ишлаб чиқариш, тайёрлов, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш

операцияларини амалга оширади.

Масалан, “Gold Dried Fruits” (GDF агрохолдинг)ни асосий фаолияти –

қишлоқ

хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва экспорт қилишдан

иборат.

“Gold Dried Fruits” МЧЖни Термиз туманини 1352 гектар мева

-

сабзавот экин

майдонидаги улуши 83

%ни ёки 1119 гектарни ташкил этади [26]. “Gold Dried Fruits”


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

311

кластерига 54 та фермер хўжалиги 564 гектар экин майдони билан бириктирилган.
“Gold Dried Fruits” МЧЖ ер майдони 555 гектарни ташкил этади. Кластер аралаш
шаклда фаолият кўрсатади, яъни ўзига тегишли экин майдонлари ва фермер
хўжаликларида –

мева

-

сабзавотлари ишлаб чиқариш, уларни сақлаш, саралаш,

музлатиш, қуритиш, қадоқлаш каби қайта ишлаш жараёнларини амалга оширади ва
экспорт қилади (2

-

расм). Кластер томонидан 2020 йилда 1380 тонна қишлоқ

хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, унинг 1300 тоннаси ёки 94,2

% экспортга

ва қолган қисми қайта ишлашга йўналтирилган. Кластерда янги узилган,
қуритилган, музлатилган, иссиқхона ва бошқа мева

-

сабзавот маҳсулотларини

ишлаб чиқарилади ва экспорт қилинади. Кластер қуввати бир суткада 120 тонна ва
200 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарга эга. Янги
(узилган) қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишланиб юқори сифатли
қуритилган сабзавот ва кўкатлар олинади. Кластер корхоналарида: саралаш
(“Binder”, Германия), илдизмевали маҳсулотларни бўлаклаш (“Fam”, Бельгия),
булғор қалампирини қайта ишлаш (“Göztepe”, Туркия), қозонхона (“Yukseltur”,
Туркия) ва қуритиш линиялари (“GBJ” ва “Sanshon”, Хитой) каби ускуналар
ўрнатилган. Мева

-

сабзавотларни саралаш, қуритиш, қадоқлаш, музлатиш ва бошқа

жараёнларни замонавий ускуналарда амалга оширилиши, кластерга юқори
сифатли ва рақобатли маҳсулотларни тайёрлаш имкониятларини беради [27].

Кластерда тайёр маҳсулотларни сақлаш, музлатиш ва қадоқлаш учун

Голландиянинг “Celtic Cooling” компанияси томонидан қурилган универал совитиш
комплексларидан фойдаланилади. Бу комплексларни маҳсулот сиғими 20 минг
тоннани ташкил этади. Компьютер билан бошқариладиган комплекслар янги
сабзавот ва меваларни сақлаш муддатини узайтиришга имкон беради. Шунингдек,
совутиш комплексларида қутиларни тайёрлаш (“Teco” (Италия), гилос, олма ва
данакли меваларни қайта ишлаш “Unitec” (Италия) автоматик линиялари
ўрнатилган.

“Gold Dried Fruits Export” МЧЖ қуритилган (укроп, карам, сабзи, бақлажон,

кабачки, булғор қалампири, лавлаги), янги узилган ва сақланган (айсберг, фризе,
ромен, лола росса, кўкат, укроп ва б.) салатлар ва мева, резавор, сабзавот

-

полиз

(черешня, ўрик, узумнинг тайфи, ризамат, кишмиш, хусайни ва келинбармоқ
навлари, олхўри, лимон, хурма ва бошқ.) маҳсулотларини экспорт қилади.
Шунингдек, компанияда кўчат етиштириш учун питомник ва умумий майдони

100 гектар бўлган замонавий иссиқхона мажмуаси мавжуд.

Аралаш мева

-

сабзавот кластерларида 2020 йилда 996560 тонна қишлоқ

хўжалик маҳсулотлари етиштирилган, унинг 477657 тоннаси ёки 47,9 %и ички
истеъмолга, 327012 тоннаси ёки 32,8 %и қайта ишлашга, 190966 тоннаси ёки

19,3

%и экспортга йўналтирилган.

Мамлакатимизда мавжуд 147 та мева

-

сабзавот кластерларини 120 таси ёки

81,6 фоизи ишлаб чиқариш –

қайта ишлаш –

сотиш жараёнлари аралаш шаклида

фаолият юритмоқда. Улар ўз ер майдонларида ҳамда мева

-

сабзавотчилик фермер

хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни шартнома асосида сотиб олиб,
фаолиятларини ишлаб чиқариш –

қайта ишлаш –

сотиш занжири асосида амалга

оширилмоқда.



background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

312

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

1.

Республикамиз бўйича мева

-

сабзавот кластери жойлашган ҳудудлардаги

306253 гектар мева

-

сабзавот майдонини 176955 гектари ёки 57,8

аралаш

кластерлар, 80818 гектари ёки 26,4 %и

тайёрлов –

қайта ишлаш

, 48480 гектари ёки

15,8 %и

мустақил

кластерларга тўғри келади. Бевосита кластерларга тегишли

бўлган 30500 гектар мева

-

сабзавот майдонини 23191 гектари ёки 76

%и аралаш

кластерлар, 7309 гектари ёки 24%и мустақил кластерлар ҳиссасига тўғри келади.

2.

Ҳозирги

вақтда мева

-

сабзавот кластерлари тизимида 10033 та фермер

хўжалиги фаолият юритмоқда. Уларнинг 23191 таси ёки 76

%и аралаш

кластерларга, ва қолган 2076 таси ёки 20,7 %и тайёрлов қайта ишлаш кластерларга
бириктирилган ҳолда фаолият юритмоқда. Кластерлар фаолият кўрсатаётган
ҳудудлардаги умумий мева

-

сабзавот майдонини 116024 гектари ёки 37,9

кластерларга бириктирилган. Унинг 30500 гектари ёки 26,3

%и кластерларга,

85524 гектари ёки 73,7 %и эса кластерларга бириктирилган фермер хўжаликларига
тегишли. Республика бўйича мева

-

сабзавот кластерлари жойлашган ҳудудлардаги

жами мева

-

сабзавот майдонларини кластерлар билан қамраб олиш даражаси

38,0 %ни ташкил этади.

3.

Мамлакатимиз бўйича 2020 йилда мева

-

сабзавот кластерларида 1262017

тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилган, унинг 996560 тоннаси ёки
79,0 %и аралаш кластерлар, 193569 тоннаси 15,3

%и тайёрлов қайта ишлаш ва

71888 тоннаси ёки 5,7

%и мустақил кластерлар томонидан ишлаб чиқарилган ва

унинг: 566481 тоннаси ёки 44,9 %и ички истеъмол учун, 442707 тоннаси ёки

35,0 %и қайта ишлашга, 242167 тоннаси ёки 19,1 %и экспортга йўналтирилган.

4.

Республикамизда 147 та мева сабзавот кластери ичида аралаш шаклда

фаолият кўрсатаётган кластерларни ер майдони, маҳсулотлар ишлаб чиқариш,
мева

-

сабзавот кластерлари жойлаштирилган ҳудудларни қамраб олиш даражаси,

бириктирилган фермер хўжаликлари сони, ишлаб чиқарилган маҳсулотларниички

истеъмолга, қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш ҳажми бўйича мустақил ва
тайёрлов қайта ишлаш кластерларига нисбатан юқори эканлигини кўрсатади.
Аралаш кластерларга –

мева

-

сабзавот кластерларга ажратилган умумий ер

майдонини 57,8 фоизи, ишлаб чиқарилган жами мева

-

сабзавот маҳсулотларини

79,0 фоизи тўғри келади. Аралаш кластерлар республикамиз мева

-

сабзавот

кластерлари томонидан ички истеъмолга йўналтирилган жами қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини 84,3 фоизни таъминлайди. Мос равишда бу кўрсаткичлар қайта
ишлашда 73,9 ва экспортда 78,9 фоизни ташкил этади. Маълумки, мева сабзавот
кластерлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари янги
узилган ва қайта ишланган ҳолда хорижий мамлакатларга экспорт қилинади.

2020 йилда мева

-

сабзавот кластерларида етиштирилган жами қишлоқ хўжалик

маҳсулотларини 54,3 фоизи қайта ишлаш ва экспортга йўналтирилган. Бу мева

-

сабзавот кластерларини хорижга янги узилган, қуритилган, сақланган ва қайта
ишланган маҳсулотларни экспорт қилиш ошириш имкониятларини мавжуд
эканлигидан далолат беради.

5.

Республикамизда 2019 йилда қиймати 1,200 млрд АҚШ долларига тенг

бўлган 1,4 млн. тонна мева

-

сабзавотлар экспорт қилинган. Бу кўрсаткичларни

2018 йилга нисбатан ўсиши мос равишда 12,7 % ва 35,5 %ни ташкил этади. Хорижий
мамлакатларга экспорт қилинган мева

-

сабзавотлар ҳажми 2020 йилда 2019 йилга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

313

нисбатан 85 минг тоннага ёки 6,1 фоизга ошиб 1485 минг тоннани ташкил қилган
[25]. Қиймати эса 191,4 млн. доллар ёки 15,9 фоизга пасайиб 1000,8 млн. долларни
ташкил этган. Унинг 400 млн. доллари ёки 39,6 фоизи сабзавот, 353,9 млн. доллари
ёки 35,1 фоизи мева ва резоворлар ва 188,2 млн.доллари ёки 18,6 фоизи

узум ҳиссасига тўғри келади. Таҳлиллар ташқи бозорда республикамизда
етиштирилаётган мева ва сабзавот маҳсулотлардан айниқса узумга бўлган
талабнинг юқори эканлигини кўрсатади. Ўзбекистон 2020 йилда қиймати

133,1 млн. АҚШ долларга тенг бўлган 140,5 минг тонна янги узилган узум, ва
қиймати 55,1 млн. долларлик 40,9 минг тонна қуритилган узум экспорт қилган.

6.

Ўзбекистон минтақаларида рақобатли ва инновацион иқтисодиётни

шакллантириш жараёнида, ҳудудларнинг ижтимоий –

иқтисодий ривожланиши

-

нинг асоси бўладиган, табиий шарт –

шароитлар ва географик хусусиятларни,

анаънавий шаклланган самарали фаолият кўрсатадиган хўжалик юритиш
механизмларини, мавжуд инфраструктуралар ва тарихан шаклланган ишлаб
чиқаришларни ҳисобга олиш керак бўлади.

7.

Мева –

сабзавот кластер таркибига кирадиган қишлоқ хўжалиги

корхоналарини рақобатли устунликлари шакллантирилади, энг муҳими,
мослашувчанлик ва бозордаги барча ўзгаришларга тезда жавоб бериш
имкониятлари ошиб боради. Қишлоқ хўжалик тармоқларини кластерлаштириш
капитал ва технологиялар оқимини, тўғридан –

тўғри инвестицияларни ошишига

имкон беради, натижада ҳудудга молиявий воситалардан ташқари, янги
инновацион технологиялар, интеллектуал ресурслар, бошқарув кўникмаларини
олиб келади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида

мева

-

сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида” 2018 йил 29 мартдаги ПФ–

5388-

сон Фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган
стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 23 октябраги ПФ–

5853-

сон

Фармони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева

-

сабзавотчилик ва

узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини
яратишга доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 11 декабрдаги

ПҚ–4549 сон қарори.

4.

Khamrakul Urdushev, Majid Mavlyanov, Sirojiddin Eshankulov. ISSUES OF

CLUSTERING

AGRICULTURE

IN

UZBEKISTAN.

ACADEMICIA:

An

International

Multidisciplinary Research Journal. (Double Blind Refereed & Peer Reviewed Journal). ISSN:
2249-7137 Vol. 10, Issue 10, October 2020. Impact Factor: SJIF 2020 = 7.13. DOI:
10.5958/2249-7137.2020.01261.6. 1180-1192 pp. https://saarj.com. https://saarj.com/wp-
content/uploads/ACADEMICIA-OCTOBER-2020-FULL-JOURNAL.pdf

5.

Khamrakul Urdushev, Sirojiddin Eshankulov, Majid Mavlyanov. ABOUT THE

STATE AND DEVELOPMENT OF FRUIT AND VEGETABLE CLUSTERS IN UZBEKISTAN
/Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR). ISSN: 2278-4853 Vol 10, Issue 3,
March, 2021 Impact Factor: SJIF 2021 = 7.699. DOI: 10.5958/2278-4853.2021.00157.9.
PP. 455

463. https://www.tarj.inhttps://www.tarj.in/Ajmr_Current_Issue.html.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

314

6.

Porter M. Clusters and The New Economics of Competition // Harvard business

Review. 1998. November-December.

7.

Yunusov X., Urdushev X., Eshankulov S. Agro-industrial clusters as an innovative

mechanism Of economic development // “Development issues of innovative economy in
the agricultural sector” International scientific

-practical conference on March 25-26, 2021.

135-141 pp. http://papers.conference.sbtsue.uz/index.php/DIIEAS/article/view/42

8.

Крупский Д.М.Кластеры, кластерное развитие, кластерная политика в

Республике Беларусь: эволюция взглядов, реальная практика, тенденции и
перспективы.ISSN 2078

-

5410. ЭКОНОМИКА И БАНКИ. 2016. № 2.

-

С. 87

-96.

9.

Малыш

E.В. Выявление инновационных агрокластеров //

http://elar.urfu.ru/

bitstream / 10995/31291/1/rrsick_2014_2_07.pdf.

10.

Марков

Л.С. Теоретико

-

методологические основы кластерного подхода. –

Новосибирск: ИЭОПП СО РАН, 2015. –

С

. 300.

11.

Маршалл А. Принципы экономической науки. –

М.: Прогресс,

1993.

С.

309.

12.

Миролюбова

Т.В. Закономерности и факторы формирования и развития

региональных

кластеров:

монография

/

Т.В.

Миролюбова,

Т.В.

Карлина,

Т.Ю.

Ковалева; Перм. гос. нац. иссл. ун

-

т. –

Пермь, 2013.

С.

283.

13.

Мордовченков

Н.В. Агрокластер как инновационный организационно

-

экономический механизм управления технологическими процессами в АПК. Азимут
научных исследований: экономика и управление. 2015. № 1(10). –

С. 89–

94.

14.

Настин

А.А. Аграрный кластер «Новая деревня» Ульяновской области:

практика

опережает

теорию?

//

Экономика

сельскохозяйственных

и

перерабатывающих предприятий. 2011. № 10. –

С. 53–

57.

15.

Портер

М. Конкуренция. М.:

Издательский дом «Вильямс», 2003.

С.

608.

16.

Раҳматов М., Зарипов Б. Кластер –

интеграция, инновация ва иқтисодий

ўсиш. Рисола.

-

Тошкент: “Zamin Nashr” нашриёти, 2018. 164 б.

17.

Терешин

Е.М. Принципы кластерных объединений в российской

экономике

//

Экономика

сельскохозяйственных

и

перерабатывающих

предприятий. –

2011.

№3. –

С. 57–

60.

18.

Урдушев

Х., Эшанкулов

С. Мева

-

сабзавотчилик кластерларни шакллантириш

босқичлари ва ривожланиш истиқболлари. “Илм

-

фан

ва

инновацион

ривожланиш”

журнали. № 4., 2020. –

Б.

89-101. ISSN 2181-9637 https://mininnovation.uz/uz/news/zhurnal-

nauka-i-innovatsionnoe-razvitie-vkljuchen-v-perechen-nauchnyh-izdanij-vysshej-
attestatsionnoj-

komissii (Улуши 0,5 фоиздан).

(8)

19.

Урдушев

Х., Эшанқулов

С.Ҳ. Кластерлар ва уларнинг ишлаб чиқариш

жараёнларини оптималлаштириш усуллари билан такомиллаштириш //
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

«Эл

-

юрт умиди»

жамғармасининг “UzBridge” электрон журнали. 2

-

сон. Октябрь, 2019

.

Б.

12

26.

20.

Хухрин

А.С. Агропромышленные кластеры России: глобальный подход /

Хухрин

А.С,Чирков

Е.П., Бундина

О.И., Толмачева

Н.П.

//

Восточно Европейский

научный журнал. № 6, –

2017.

21.

Эшанкулов

С., Урдушев

Х. Совершенствование структуры виноградников

плодоовощного кластера с методами оптимизации / Региональные проблемы
преобразования экономики: Ежемесячный научный журнал. № 3 (113), 2020. –

С. 22–

32. www.rppe.ru ISSN (Print) 1812-7096. ISSN (Online) 2411-0914


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

3 (2021) / ISSN 2181-1415

315

22.

Эшанқулов С., Урдушев Х. Мева

-

сабзавот кластери токзорларида узум

навларини оптимал жойлаштиришни моделлаштириш // AGRO

-

ILM. ”O‘zbekiston

qishloq va suv xo‘jaligi” журнали илмий иловаси. Махсус сон

- (61), 2019. 95 -

96 б.

http://qxjurnal.uz/_ld/4/438_6Gj.pdf

23.

Эшанқулов

С., Урдушев

Х. Мева

-

сабзавот кластерида узум етиштириш ва

сотишни оптималлаштириш // AGRO

-ILM.

“O‘zbekiston qishloq

va suv

xo‘jaligi” журнали илмий иловаси. 2019 йил, май

-

июнь 3(59). –

Б.

109

110.

http://qxjurnal.uz/load/0-0-0-432-20/http://qxjurnal.uz/_ld/4/432_3-.pdf

24.

Эшанқулов

С., Урдушев

Х. Мева

-

сабзавот кластерида узум ишлаб чиқариш

ва сотишни оптималлаштириш масалалари // Тошкент давлат иқтисодиёт
университетининг “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”

илмий электрон

журнали. №2, май

-

июнь. 2019. Б.

1

17.

25.

https://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/31_Eshonkulov.pdf

26.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари

(URL:https://t.me/statistika_rasmiy).

27.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотлари

(URL: https://agro.uz/uz/). URL: http://gdf.uz/

производство, хранение и экспорт

сельскохозяйственной продукции.

Библиографические ссылки

. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сон Фармони.

. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 23 октябраги ПФ-5853-сон Фармони.

. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549 сон қарори.

. Khamrakul Urdushev, Majid Mavlyanov, Sirojiddin Eshankulov. ISSUES OF CLUSTERING AGRICULTURE IN UZBEKISTAN. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal. (Double Blind Refereed & Peer Reviewed Journal). ISSN: 2249-7137 Vol. 10, Issue 10, October 2020. Impact Factor: SJIF 2020 = 7.13. DOI: 10.5958/2249-7137.2020.01261.6. 1180-1192 pp. https://saarj.com. https://saarj.com/wp-content/uploads/ACADEMICIA-OCTOBER-2020-FULL-JOURNAL.pdf

. Khamrakul Urdushev, Sirojiddin Eshankulov, Majid Mavlyanov. ABOUT THE STATE AND DEVELOPMENT OF FRUIT AND VEGETABLE CLUSTERS IN UZBEKISTAN /Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR). ISSN: 2278-4853 Vol 10, Issue 3, March, 2021 Impact Factor: SJIF 2021 = 7.699. DOI: 10.5958/2278-4853.2021.00157.9 . 455-463 pp. https://www.tarj.in https://www.tarj.in/Ajmr_Current_Issue.html

. Porter M. Clusters and The New Economics of Competition // Harvard business Review. 1998. November-December.

. Yunusov X., Urdushev X., Eshankulov S. Agro-industrial clusters as an innovative mechanism Of economic development // “Development issues of innovative economy in the agricultural sector” International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. 135-141 pp.

. Крупский Д.М. Кластеры, кластерное развитие, кластерная политика в Республике Беларусь: эволюция взглядов, реальная практика, тенденции и перспективы.ISSN 2078-5410. ЭКОНОМИКА И БАНКИ. 2016. № 2. - С. 87-96 .

. Малыш E. В. Выявление инновационных агрокластеров //http://elar.urfu.ru/bitstream/ 10995/31291/1/rrsick_2014_2_07.pdf

. Марков Л.С. Теоретико-методологические основы кластерно-го подхода. – Новосибирск: ИЭОПП СО РАН, 2015. – 300 с.

. Маршалл А. Принципы экономической науки. - М.: Прогресс, 1993. -309 С.

. Миролюбова Т.В. Закономерности и факторы формирования и развития региональных кластеров: монография / Т. В. Миролюбова, Т. В. Карлина, Т. Ю. Ковалева; Перм. гос. нац. иссл. ун-т. - Пермь, 2013.- 283 с.

. Мордовченков Н.В. Агрокластер как инновационный организационно-экономический механизм управления технологическими процессами в АПК. Азимут научных исследований: экономика и управление. 2015. № 1(10). - С. 89-94.

. Настин А. А. Аграрный кластер «Новая деревня» Ульяновской области: практика опережает теорию? // Экономика сельскохозяйственных и перерабатывающих предприятий. 2011. № 10. -С. 53–57.

. Портер М. Конкуренция. М.:Издательский дом «Вильямс», 2003.- 608 с.

. Раҳматов М., Зарипов Б. Кластер — интеграция, инновация ва иқтисодий ўсиш. Рисола. - Тошкент: “Zamin Nashr” нашриёти, 2018. 164 б.

. Терешин Е.М. Принципы кластерных объединений в российской экономике // Экономика сельскохозяйственных и перерабатывающих предприятий. – 2011. – №3. – С. 57–60.

. Урдушев Х., Эшанкулов С. Мева-сабзавотчилик кластерларни шакллантириш босқичлари ва ривожланиш истиқболлари. "Илм-фан ва инновацион ривожланиш" журнали. № 4., 2020. 89-101 б. ISSN 2181-9637 https://mininnovation.uz/uz/news/zhurnal-nauka-i-innovatsionnoe-razvitie-vkljuchen-v-perechen-nauchnyh-izdanij-vysshej-attestatsionnoj-komissii (Улуши 0,5 фоиздан). (8)

. Урдушев Х., Эшанқулов С.Ҳ. Кластерлар ва уларнинг ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш усуллари билан такомиллаштириш // Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» жамғармасининг “UzBridge” электрон журнали. 2-сон. Октябрь, 2019 йил. 12-26 б.

. Хухрин А.С. Агропромышленные кластеры России: глобальный подход /Хухрин А.С ,Чирков Е.П., Бундина О.И., Толмачева Н.П.//Восточно Европейский научный журнал. № 6, 2017

. Эшанкулов С., Урдушев Х. Совершенствование структуры виноградников плодоовощного кластера с методами оптимизации / Региональные проблемы преобразования экономики: Ежемесячный научный журнал. № 3 (113), 2020. – С. 22-32. www.rppe.ru ISSN (Print) 1812-7096. ISSN (Online) 2411-0914

. Эшанқулов С., Урдушев Х. Мева-сабзавот кластери токзорларида узум навларини оптимал жойлаштиришни моделлаштириш // AGRO-ILM. ”O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi” журнали илмий иловаси. Махсус сон - (61), 2019. 95 - 96 б. http://qxjurnal.uz/_ld/4/438_6Gj.pdf

. Эшанқулов С., Урдушев Х. Мева-сабзавот кластерида узум етиштириш ва сотишни оптималлаштириш // AGRO-ILM. ”O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi” журнали илмий иловаси. 2019 йил, май-июнь 3(59). – 109 - 110 б. http://qxjurnal.uz/load/0-0-0-432-20/ http://qxjurnal.uz/_ld/4/432_3-.pdf

. Эшанқулов С., Урдушев Х. Мева-сабзавот кластерида узум ишлаб чиқариш ва сотишни оптималлаштириш масалалари // Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг "Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №2, май-июнь. 2019 йил. 1-17 б. https://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/31_Eshonkulov.pdf

. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари (URL:https://t.me/statistika_rasmiy).

. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотлари (URL:https://agro.uz/uz/).

. URL:http://gdf.uz/ - производство, хранение и экспорт сельскохозя-йственной продукции.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)