Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Expansion of cooperation with China at a new stage of
development of Uzbekistan
Jurabek BEGALIEV
1
Samarkand State Institute of Architecture and Construction
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021
This article explores ways to increase cooperation with China at a
new stage of development of Uzbekistan. It was noted that the
establishment and development of mutually beneficial cooperation
with the People’s Republic of China in the political, economic, trade,
scientific and cultural spheres is also important for Uzbekistan and has
a long history. In addition, conclusions and proposals for enhancing
cooperation with China at a new stage of development of Uzbekistan
were presented.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
China,
Great Silk Road,
mutually beneficial cooperation,
foreign policy,
strategic cooperation, politics,
economy,
trade,
forum.
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида Хитой билан
ҳамкорликнинг юксалиши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Хитой,
Буюк ипак йўли, манфаатли
ҳамкорлик, ташқи сиёсат,
стратегик ҳамкорлик, сиёсат,
иқтисод,
савдо,
форум.
Ушбу мақолада Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида
Хитой билан ҳамкорликнинг юксалиши йўллари ёртилган. Хитой
Халқ Республикаси билан сиёсий, иқтисодий, савдо, илм-фан ва
маданий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш ва
ривожлантириш Ўзбекистон учун ҳам муҳим аҳамият касб этиши
ва бу ҳамкорлик узоқ тарих билан боғлиқлиги ёритилган.
Қолаверса, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида Хитой
билан ҳамкорликни юксалтириш бўйича хулоса ва таклифлар
берилган.
1
Lecturer, Samarkand State Institute of Architecture and Construction. Samarkand, Uzbekistan.
E-mail: begaliyev_81mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
442
Расширение сотрудничества с Китаем на новом этапе
развития Узбекистана
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Китай,
Великий шелковый путь,
взаимовыгодное
сотрудничество,
внешняя политика,
стратегическое
сотрудничество,
политика,
экономика,
торговля,
форум.
В статье исследуются пути расширения сотрудничества с
Китаем на новом этапе развития Узбекистана. Было
отмечено, что налаживание и развитие взаимовыгодного
сотрудничества с Китайской Народной Республикой в
политической, экономической, торговой, научной и
культурной сферах также важно для Узбекистана и имеет
давнюю историю. Кроме того, были представлены выводы
и предложения по расширению сотрудничества с Китаем на
новом этапе развития Узбекистана.
КИРИШ
Мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг бошланиши, хусусий
мулкчиликнинг тикланиши, бутунлай янги ижтимоий қатлам – ўрта синфнинг
шаклланиши каби ўзгаришлар демократик қадриятларни ўсишига замин яратди.
Фуқароларнинг дунёқарашида туб ўзгаришлар рўй берди. Тоталитар мафкурадан
бутунлай ҳоли бўлган янги авлод шаклланди. Улар ҳаётида ўз атрофидаги
воқеликларга ўз мустақил нуқтаи назари қараш, ўз тақдирини Ватан тақдири билан
боғлиқ ҳолда ҳис этиш каби қадриятлар шаклланди. Мустақиллик давридаги буюк
ўзгаришлар ҳақида Биринчи Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти
И.А. Каримов қуйидаги фикрларни билдиради: “Бугун инсoннинг ўзи ўзгaрмoқдa,
унинг грaждaнлик вa сиёсий oнги, ҳуқуқий мaдaнияти ўсмoқдa. Биз кoммунистик
мaфкурa aсoрaтлaридaн, бoқимaндaлик кaйфиятидaн, турли сoxтa қoлиплaрдaн
тўлa xaлoс бўлиб бoрмoқдaмиз. Мустaқил фикрлaйдигaн, зaмoнaвий билим вa кaсб-
ҳунaрлaргa эга, ҳaётгa янгичa қaрaйдигaн, сoбиқ мустaбид тузумгa xoс
тушунчaлaрдaн oзoд бўлиб вoягa етaётгaн, ўз фикри вa қaрaшлaригa эга бўлгaн
нaвқирoн ёшлaримиз ҳaётгa ишoнч билaн кириб келмoқдa, жaмиятимиздa
мустaҳкaм ўрин oлмoқдa вa мaмлaкaтимизнинг тaрaққиёти йўлидa ҳaл қилувчи
кучгa aйлaнмoқдa [1].
Президентимиз
Ш.М. Мирзиёев
“Мустақил
тараққиёт
йилларида
Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик
жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган
иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш,
Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор
бўлиб хизмат қилмоқда”. Айниқса, Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган
ва фаол амалиётга тадбиқ этилаётган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси” халқимиз ҳаёт даражасини юксалтиришнинг аниқ механизмлари
белгилаб берилганлиги мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг янги босқичи
сифатида эътироф этилмоқда [2]. Кўриниб турибдики, мамлакатда фуқаролик
жамияти стратегик мақсад сифатида эълон қилиниши натижасида янги долзарб
вазифалар пайдо бўлди. Маълумки, бу каби жамиятлар ривожланган
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
443
мамлакатларда бир неча юз йилликлар ичида назария сифатида шаклланиб,
ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб амалиётда намоён бўлди. Бу мамлакатлар
тажрибасини ўрганиш, мамлакатимиз тарихида шаклланган фуқаролик жамияти-
нинг миллий унсурларини демократлаштириш ва уларни хорижий тажриба билан
уйғунлаштириш давр талаби сифатида ўзлигини намоён қила бошлади. Шунингдек,
фуқаролик жамиятига доир назарий ва амалий билимларни ёшлар онгига
сингдириш мамлакат келажаги ва истиқболини белгиловчи омил сифатида пайдо
бўлди. Чунки, янги қуриладиган жамиятнинг белгилари ҳамда тархи ёшлар онги ва
тасаввурида намоён бўлмас экан, бу улуғвор вазифани бажаришга киришиб
бўлмайди.
МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ
Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларида яқин минтақавий қўшни
бўлган давлат – Хитой Халқ Республикаси билан глобал муаммоларни ҳал этишда
икки томонлама стратегик ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хитой Халқ Республикаси
билан сиёсий, иқтисодий, савдо, илм-фан ва маданий соҳаларда ўзаро манфаатли
ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш Ўзбекистон учун ҳам муҳим аҳамият касб
этади. Зеро, Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Ўзбекистон Хитойни
қадимий тарих ва ноёб маданият, улкан салоҳиятга эга, жаҳон иқтисодиётининг
етакчиларидан бўлган ва ўз мақсадлари йўлида қатъий бораётган мамлакат
сифатида билади” [3].
Маълумки, Хитой Ўзбекистон Республикасини 1991 йил 27 декабрда тан
олган ва 1992 йил 2 январдан бошлаб дипломатик алоқа ўрнатилган. Бу ўзаро
ҳамкорлик ҳар икки мамлакат раҳбарлари орасидаги ишонч ва дўстлик асосида
олиб борилмоқда. Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий
негизи турли жабҳаларни қамраб олган 220 дан ортиқ ҳужжатларда ўз аксни
топган [4].
Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий
ҳамкорларидан бири бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро иқтисодий-ижтимоий,
маданий алоқалар илдизлари қадим ўтмишга бориб тақалади. Хитой қадимдан
Буюк ипак йўли орқали Марказий Осиёдавлатлари билан бевосита савдо-
иқтисодий, маданий ва хавфсизлик масалаларига даҳлдор бўлган муносабатларни
олиб борган. Дарҳақиқат, икки халқ ўртасидаги муносабатлар Буюк ипак йўли
тарихи билан чамбарчас боғланган бўлиб, миллий қадрият ва анъаналар жаҳон
маданиятини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган, савдо алоқалари дунё аҳлига
ўз даврининг ноёб буюмларини тақдим этган. Бугун инсониятнинг кундалик
эҳтиёжларига айланган чой, пахта, ипак, қоғоз каби маҳсулотлар уларнинг бир
қисми, холос [5].
Бугунги кунда ҳам Марказий Осиё минтақаси Хитойучун стратегик аҳамиятга
эга ҳудуд сифатида қаралади. ХХР Раиси Си Цзиньпин 2016 йил 20 июнда ШҲТ
Тошкент саммитида Ўзбекистон билан бўлган муносабатларга тўхталиб, “Хитой
билан Ўзбекистон манфаатлари ва тақдири муштарак, қувонч ва ташвишни
биргаликда баҳам кўрадиган тенг ҳуқуқли ҳамда ўзаро манфаатдор шериклардир”,
– деб таъкидлади. Унга кўра, “Бундан 2000 йил аввал Буюк Ипак йўли халқларимиз
ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро ҳамкорлик қилиш ва бир-бирларини
бойитиш каби эзгу мақсадларга хизмат қилган. Хитойнинг Сихань сулоласи элчиси
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
444
Чжан Цянь, Тан сулоласи элчиси Сюанцзан ва Мин сулоласи элчиси Чэнчэнь турли
даврларда муайян миссия билан Ўзбекистонга келган ёки унинг ҳудудидан
ўтган[3]”. Ҳақиқатдан ҳам, Хитой Ўзбекистоннинг ҳаёт синовидан ўтган ишончли
ҳамкоридир. 2016 йил 24 июнда бўлиб ўтган музокаралар якунида ШҲТ
15 йилигининг Тошкент декларацияси, ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш
стратегиясини амалга ошириш бўйича 2016–2020 йилларга мўлжалланган
тадбирлар режаси, ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлигини
ривожлантириш дастури тасдиқланди[6].
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Тадқиқот давомида Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида хитой билан
ҳамкорликнинг юксалиши йўллари таьминлашдаилмий-тадқиқот фаолияти олиб
боришнинг мушоҳада, индукция ва дедукция, динамик қаторлар, анализ ва синтез,
монографик тадқиқэтиш, тизимли таҳлил, таққослаш ва бошқа усуллардан
фойдаланилди.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Ўзбекистон Президенти Пекин музокаралари доирасида умумий қиймати
5,2 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳалар бўйича йигирмадан зиёд ҳужжат,
шунингдек, 800 миллион доллар миқдорида савдо шартномалари имзолангани ва
шу тариқа жами 6 миллиард долларлик келишувга эришилганини таъкидлади.Ли
Кэцян ташриф натижаларини юқори баҳолади ва Ўзбекистон ўзи танлаган йўлдан
собитқадамлик билан давом этиб, мустақил тараққиётдан оғишмай юксак
натижаларни қўлга киритаётганини қайд этди. Хитой Ўзбекистон билан бундан
буён ҳам алоқаларни ўзаро ишонч, ҳурмат, тенглик ва манфаатдорлик, стратегик
шериклик тамойиллари асосида ривожлантириб боришга тайёр эканини
билдирди [7]. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик кўламини изчил кенгайтириш учун
Ўзбекистон ҳам, Хитой ҳам юксак салоҳиятга эга экани, Президент Ислом
Каримовнинг давлат ташрифи бу борада янги имкониятлар очгани алоҳида
таъкидланди. Томонлар олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш,
савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ҳар
томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари юзасидан атрофлича
фикр алмашдилар [8]. Куннинг иккинчи ярмида Президент Ислом Каримов Шэньси
провинциясидаги қадим Сиань шаҳрига ташриф буюрди. Хитой марказидаги
мазкур шаҳарнинг тарихи 3000 йилдан ошади. Айрим манбаларга қараганда, бир
вақтлар у аҳоли сони ва ҳудуди жиҳатидан нафақат Чин юрти, балки бутун дунёдаги
энг йирик шаҳар бўлган. Шу билан бирга, Хитой императорларининг ўн уч сулоласи
даврида мамлакат пойтахти мақомини эгаллаган.
Буюк Ипак йўлининг муҳим чорраҳаларидан бирида жойлашган ушбу шаҳар
теграсида кўплаб қадимий мақбаралар, хусусан, император Цинь Шихуандининг
терракота армияси билан бирга дафн қилинган мақбараси бор. Президент Ислом
Каримов Сианнинг қадимий обидалари билан танишувни терракота армияси
музейидан бошлади. Бу ердаги саккиз мингдан зиёд аскар, гарчи сополдан бўлса-да,
ҳақиқий жанговар от-аравалари ва қурол-аслаҳалари билан ўз даврининг энг
қудратли армиясини намоён этади. Улар 1974 йилги қазишма ишлари даврида
эрамиздан аввалги 210–209 йилларда мамлакатни бирлаштирган император Цинь
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
445
Шихуандининг мақбараси атрофидан топилган. 1987 йилда терракота армияси
ЮНЕСКО томонидан Жаҳон мероси дурдоналари рўйхатига киритилган [9].
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида бўлиб ўтган
расмий музокаралар чоғида биз Президент Ислом Каримов билан Хитой ва
Ўзбекистоннинг сиёсий жиҳатдан бир-бирини ўзаро қўллаб-қувватлашини
мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудий, суверенитет ва хавфсизлик масалалари бўйича энг
муҳим манфаатларимизни биргаликда илгари суриш юзасидан келишиб олдик. Биз
давлатимиз томонидан танлаб олинган ривожланиш йўлини ўзаро қатъий қўллаб-
қувватлаймиз, сиёсий барқарорлик ва давлат ҳокимияти хавфсизлигини
ҳамкорликда таъминлаймиз. Тараққиёт йўлидаги амалий ҳамкорлигимизни ҳар
томонлама чуқурлаштириш, ривожланиш стратегиясини мустаҳкамлаш, савдо-
иқтисодий алоқалар имкониятларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватлари,
инфраструктура, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича ҳамкорликни
янада жонлантириш ишларини амалга оширамиз. Шунингдек, Хитой ва Ўзбекистон
ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни мазмунан тўлдириш мақсадида
ҳамкорлик доирасидаги устувор лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлашни
янада оширишга, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга,
хавфсизлик бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳамда халқаро майдондаги
ишларни мувофиқлаштиришни кучайтиришга аҳамият қаратамиз [10].
1-жадвал
Ташқи савдо, товарлар, экспорт қийматлари, ФОБ нархларда, минг долларда
Ҳамкордавлат
2020-06
2020-07
2020-08
2020-09
2020-10
2020-11
2020-12
Боливия
0,0
0,0
0,0
0,0
0
0,0
0,0
Босния ва
Герцеговина
332,3
742,3
918,0
1006,6
1059,1
1166,2
1284,0
Ботсwана
0,0
0,0
0,0
0,0
0
0,0
0,0
Бразилия
168,0
168,0
168,0
622,6
666,8
996,3
1916,7
Брунеи Даруссалам
0,0
0,0
0,0
0,0
0
0,0
0,0
Болгария
2764,1
2875,0
3144,6
3353,2
3537,3
3849,4
4019,6
Буркина Фасо
0,0
0,0
0,0
0,0
0
0,0
0,0
Бурунди
0,0
0,0
0,0
0,0
0
0,0
0,0
Кабо-Верде
0,0
0,0
0,0
0,0
0
0,0
0,0
Камбоджа
0,0
0,0
0,0
0,0
0
0,0
0,0
Камерун
0,0
0,0
0,0
0,0
0
0,0
0,0
Канада
44708,4
66849,0
80671,2
105352,0
105525,6
128078,1
141434,9
Марказий Африка
Респ.
0,0
0,0
0,0
0,0
0
0,0
0,0
Чад
0,0
0,0
0,0
0,0
0
0,0
0,0
Чили
0,0
0,0
0,0
0,0
48,4
251,3
251,3
Хитой, Мейнленд
(Маинланд)
547323,9
673938,1
807411,1
943436,8
1104732,3
1216346,6
1341354,3
Хитой, Гонгконг
314,1
398,9
650,5
900,5
1135,1
1373,9
2043,9
Манба: стат. уз маьлумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.
Ташқи савдо, товарлар, экспорт қийматлари Хитой давлати билан охирги
йилларда сезирали ошди. Биргина, 2020 йилнинг ярим йиллигининг ўзида
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
446
314,1 минг долларлик экеспорт қилган бўлса йил якунига келиб эса 2043,9 минг
долларлик экеспортни амалга оширган (1-жадвал).
Хитойда “Дўстинг қанча кўп бўлса,
йўлинг шунча кенг бўлади”, деган мақол бор.
Олий Мажлис аҳоли турли
қатламларининг энг нуфузли вакилларини ўзида мужассам этади, сиз эса, ҳурматли
депутатлар – Хитой халқининг дўстларисиз. Ўйлайманки, сиз келажакни кўра билган
ҳолда, Хитой – Ўзбекистон алоқаларини янада равнақ топтиришга, ҳамкорлигимизни
қўллаб-қувватлаш ва дўстлигимизни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшасиз. Хитой
Халқ Республикаси Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация ва диверсификация
қилиш бўйича дастурларни амалга ошириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни кенгайтириш ва саноатнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришда фаол
иштирок этмоқда.
ХХРнинг етакчи саноат компаниялари билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли
алоқаларни, биринчи навбатда, юқори технологияга асосланган тармоқларни
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Нефть-газ ва телекоммуникация
тармоқларида, транспорт, тўқимачилик, кимё саноати ва бошқа йўналишларда қўшма
лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Хитой бизнес субъектлари
Ўзбекистондаги кўплаб янги саноат корхоналари, жумладан, Деҳқонобод калийли
ўғитлар, Қўнғирот сода заводлари қурилишида иштирок этди. ХХР тадбиркорлари
кўмагида мамлакатимизда электр техникаси маҳсулотлари, мобиль телефонлар,
қурилиш техникаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. “Huawei” компанияси томонидан
Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон минтақаларининг телекоммуникация тармоқларини
ривожлантириш бўйича 20 лойиҳа амалга оширилди. ZTE корпорацияси билан
ҳамкорликда чиқарилаётган модем, смартфон ҳамда бошқа ускуналарга ички ва хориж
бозорларида талаб юқори [11]
.
Марказий Осиё – Хитой газ қувурининг барча тўрт тармоғи Ўзбекистон ҳудудидан
ўтган. ХХР Миллий нефть-газ корпорацияси мамлакатимизда истиқболли углеводород
конларини қидириш ва қазиш ишларида фаол қатнашмоқда. Муборак газ-кимё
мажмуасида табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилиб келинмоқда.
Музокараларда иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари
атрофлича муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин Ўзбекистон
Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Қўшма баёнотни
имзоладилар. Ҳукуматлараро техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги, халқаро автомобиль
қатнови тўғрисидаги битимлар, умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш,
соғлиқни сақлаш соҳасини асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга доир лойиҳаларни
молиялаштириш тўғрисидаги ҳукуматлараро ноталар алмашинуви ҳамда ветеринария
ва ўсимликлар инспекцияси карантини соҳасида Англашув меморандуми, кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш
бўйича Англашув меморандуми, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2018–2020 йилларга
мўлжалланган идоралараро алмашинув ҳамкорлик режаси каби қатор муҳим
ҳужжатлар
имзоланди.Шавкат
Мирзиёев
ва
Си Цзиньпиннинг тор доирада бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон ва Хитой
ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ кенг кўламли масалалар,
томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан атрофлича
фикр алмашилди. Имзоланган ҳужжатлар, эришилган келишувлар Ўзбекистон – Хитой
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
447
муносабатларини
янада
ривожлантириш
ва
халқларимиз
фаровонлигини
юксалтиришга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди [12]
.
Шунингдек, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан
Президент Ш. Мирзиёев 2017 йилнинг 14-15 май кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтган
“Бир қутб, бир йўл” халқаро форумида иштирок этган бўлса, 2019 йил 24-27 апрель
кунлари “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми тадбирларида қатнашди. Форум
ишида 40 дан зиёд хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий
ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Анжуман доирасида минтақадаги
иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги
манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, “яшил”
иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни
амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. – Ҳурматли Президент, Сиз биринчи
форумда ҳам иштирок этганингизни мамнуният билан эслайман. Шу маънода, Сизни
“Бир макон, бир йўл” халқаро форуми асосчиларидан бири сифатида қабул қиламиз, –
деди Си Цзиньпин. – Ўзбекистон-нинг форумга эътибори ва ундаги иштироки
мамлакатларимиз ҳамкорлиги ривожидан далолат беради. Икки томонлама кўплаб
келишувларга эришилган ва улар изчил амалга оширилмоқда. Ишончим комилки,
Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг истиқболи порлоқ. Ҳозирги кунда Ўзбекистон
ХХР билан ташқи савдо, транспорт коммуникацияси соҳасидаги ҳамкорликлар жадал
суръатлар билан ривожланмоқда. Хитойнинг Ўзбекистонга қаратилган ташқи
сиёсатида ўзаро манфаатли ва кўпқиррали муносабатларни ривожлантиришга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Ўзаро алоқаларнинг янада мустаҳкамланиши Ўзбекистоннинг
Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан бўлган муносабатларини ривожлан-тиришда
катта аҳамият касб этади [13]
.
Ўзбекистон – ХХР муносабатларининг янги босқичга кўтарилишида маданий
соҳада ҳам кенг қамровли алоқалар олиб борилмоқда. Хусусан, туризм соҳасида
Ўзбекистоннинг қадимий тарихий маданиятига оид ёдгорликлари хитойлик сайёҳлар
эътиборини ҳам ўзига жалб қилиб келмоқда. 2010 йилдан буён Ўзбекистон
Республикасига Хитой фуқароларининг гуруҳ-гуруҳ бўлиб саёҳат қиладиган туристик
мамлакат мақоми берилган. 2013 йил ноябрь ойида эса икки давлта ўртасида туризм
соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро битим имзоланган. Хитойнинг қатор
шаҳарларида Ўзбекистон маданияти ҳафталиги ўтказиб келинмоқда. Самарқанд
шаҳрида ҳар икки йилда ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа
фестивалида ҳам Хитойлик санъаткорлар мунтазам қатнашиб келишмоқда.
Таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам жадал ривожланмоқда. Хусусан идоралараро
алоқалар доирасида талаба ва амалиётчилар алмашинуви кенг йўлга қўйилган.
Жумладан, Марказий Осиёда биринчи бўлиб Тошкентда (2005 йил майда) ва Самарқанд
шаҳрида (2013 йил сентябрда) очилган Конфуций институтлари очилган бўлиб,
ўзбекистонликларни хитой тили ва маданияти билан яқиндан таништириб келмоқда.
Хусусан, 2018 йил 20 ноябрь куни “Ўзбекистон – Хитой: тарихий-маданий, илмий ва
иқтисодий
алоқалар
ривожи”
Тошкент
давлат
шарқшунослик
институти
Хитойшунослик факультети ва институт қошидаги Конфуций номидаги ўзбек-хитой
институти ҳамкорлигида “Ўзбекистон – Хитой: тарихий-маданий, илмий ва иқтисодий
алоқалар ривожи” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
448
Хитойшуносликнинг долзарб масалаларига бағишлаб анъанавий тарзда 15-маротаба
ташкил этилаётган мазкур конференцияда Хитой Халқ Республикасининг
Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Чжан Венчуань иштирок этишди. Анжуманда
замонавий босқичда Ўзбекистон ва Хитой муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари,
мамлакатимизда хитойшунослик илмининг ривожи, хитой тилини ўргатиш ва ўрганиш
бўйича олиб борилаётган ишлар, Хитойнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан
ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини йўлга
қўйиш масалалари ҳақида маълумотлар берилди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда хитой тилини ўрганиш ёшлар орасида
оммалашаётганини таъкидлаб, мамлакатимиздаги 7 та ОТМда хитой тили хорижий тил
сифатида ўқитилмоқда [14].
Хитой ва Ўзбекистон ўртасида 2014-2017 йилларга мўлжалланган маданий
ҳамкорликка оид дастур (2013 йил ноябрь) қабул қилинди. Икки томонлама маданий
муносабатларни мустаҳкамлашда 1998 йилда ташкил этилган “Ўзбекистон-Хитой” ва
2007 йил ўз фаолиятини бошлаган “ХХР-Марказий Осиё мамлакатлари” дўстлик
жамиятлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Икки мамлакат дўстлик жамиятлари
ўртасидаги ўзаро делегациялар алмашинуви давлатлараро алоқаларни янада
мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда. 2017 йил 13 мартда Хитой ва Ўзбекистон ўртасида
дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги арафасида Шанхай
университетида буюк аллома Алишер Навоий ҳайкали очилди.Таъкидлаш жоизки, икки
далат ўртасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш борасида метропол
субъектлар (Тошкент-Шанхай, Самарқанд-Сиан шахарлари, Навоий-Чжучжоу, Тошкент-
Хунан, Самарқанд ва Шенси вилоятлари) ўртасида тўғридан-тўғри муносабатлар
ўрнатилганлиги натижасида икки мамалакат ҳудудларининг алоқалари ривожланиб
бормоқда [15].
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Хулоса ўрнида шуни қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон
Республикасининг ХХР билан муносабатлари сифат жиҳатидан янги даражага
кўтарилди. Бинобарин, Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятида Хитой билан бўлган
муносабатлар долзарблигича қолмоқда. Зеро, ҳар иккала мамлакатнинг ўзаро
манфаатдорлик, тенглик, очиқликка асосланган ҳамкорлик алоқаларини тез суръатлар
билан ривожланиб боришининг заминида авваламбор, уларнинг тараққиёт
принциплари ва ташқи сиёсат стратегиясидаги ўхшашлик, яқинлик ҳамда мақсад-
муддаоларнинг уйғунлиги ҳолати ётади. Бундан ташыари таклиф сифатида
Ўзбекистон
ШҲТга раислик қилган мамлакат сифатида Ташкилот доирасида йўлга қўйилган кўп
қиррали ҳамкорликда амалий натижаларга эришишда улкан ҳисса қўшди.
Бунинг учун
Президент Ислом Каримовга, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига самимий миннатдорлик
билдирмоқчиман. Хитой томони ўзбекистонлик ҳамкорлар ҳамда Ташкилотга аъзо
бошқа давлатлар билан Тошкент саммитини янги старт нуқтаси сифатида қабул қилиб,
минтақа мамлакатлари ва халқлари равнақи йўлида ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик
даражасини ҳар томонлама юксалтириш мақсадга муофиқ бўлади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
449
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Каримов И.А. Амалга оширилаётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаш-
тириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининнг 21 йиллигига бағишланган
тантанали маросимдаги маъруза. 2013 йил 7 декабрь. – Т.: Ўзбекистон, 2013. – Б. 12.
2.
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш –
юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикасининг
сайланган
Президенти
Шавкат
Мирзиёевнинг
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузаси. – “Халқ сўзи”. 06.12.2016.
3.
Дўстов У. Замонавий ўзбек-хитой муносабатлари (2010–2018) //
uzanalytics.com. 2019 йил 30 январь.
4.
Идиров У. Ўзбекистон-Хитой дўстона муносабатлари ривожининг
мустаҳкам заминлари. Шарқ машъали.2013, № 1. – Б. 51.
5.
Си Цзиньпин. Хитой-Ўзбекистон дўстлигининг янги ёрқин саҳифалари. –
“Халқ сўзи”. 2016 йил 21 июнь.
6.
Ўзбекистон – Хитой: стратегик шериклик ва дўстлик муносабатларини
янада ривожлантириш йўлида // www.uza.uz.
7.
Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан
учрашди// jahon.uz
8.
Ўзбекистон – Хитой: тарихий-маданий, илмий ва иқтисодий алоқалар
ривожи” // www.xs.uz.
9.
Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти: назария ва хорижий тажриба. -Т.: Янги
асравлоди, 2006.
10.
Абдуазимов О. Фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари. -Т.:
Академия, 2008.
11.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаат-
номаси. Т., 22 декабрь 2017 йил. “Халқ сўзи” газетасининг 2017 йил 23 декабрь
№ 258 (6952)-сони.
12.
“Мамлакатни демократикянгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институт-
ларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ПФ–5430-сон Фармони. – Т.: 2018 йил 4 май.
13.
Жалилов А. бошқалар. Фуқаролик жамияти асослари. – Т.: Baktriapress, 2015.
14.
Фуқаролик жамияти. Дарслик лойиҳаси – Т.: 2016. www.ziyonet.uz.
Муаллифлар жамоаси. http://library.ziyonet.uz/uz/book/32900 5. Утамурадов А. ва
бошқалар. Фуқаролик жамияти фанидан тушунча ва атамалар луғати. Лотин
ёзувида. Т.: Турон-замин-зиё. 2017. – Б. 23.
15.
А. Утамурадов. Фуқаролик жамияти ғоялари эволюцияси. – Т.: “Адабиёт
учқунлари”, 2018. – Б. 193.
