Авторы

  • Хуршида Кенжаева
    старший преподаватель Бухарского государственного медицинского института, Бухара, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss6/S-pp18-24

Ключевые слова:

Гуманизм идеальный человек воспитание духовность национальная духовная ценность.

Аннотация

В статье анализируются вопросы образования и воспитания в национальных духовных ценностях. Уделяется особое внимание на философскую сущность концепции идеального человека. Приводится примеры о воспитании молодежи из исламских источников. А также раскрывается сущность гуманизма.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Education and training in the national spiritual heritage

Khurshida KENJAEVA

1


Bukhara State Medical Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021

The article analyzes the issues of education and upbringing in

national spiritual values. Special attention is paid to the
philosophical essence of the concept of an ideal person. Examples
of the education of young people from Islamic sources are given.
And also the essence of humanism is revealed.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

humanism,
ideal person,
education,
spirituality,
national spiritual value.

Миллий маънавий меросимизда таълим-тарбия масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

инсонпарварлик,
комил инсон,
тарбия,
маънавият,
миллий маънавий
қадрият.

Мақолада миллий маънавий қадриятларимизда таълим

тарбия масалалари таҳлил қилинган. Комил инсон тушун-
часининг фалсафий моҳиятига эътибор қаратилган. Ислом
манбаларида фарзанд тарбиясига оид фикрлардан мисол-
лар келтирилган. Шунингдек, инсонпарварлик моҳияти
очиб берилган.

Образование и воспитание в национальном духовном наследии

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

гуманизм,
идеальный человек,
воспитание,
духовность,
национальная духовная
ценность.

В статье анализируются вопросы образования и

воспитания

в

национальных

духовных

ценностях.

Уделяется особое внимание на философскую сущность
концепции идеального человека. Приводится примеры о
воспитании молодежи из исламских источников. А также
раскрывается сущность гуманизма.

1

Senior Lecturer, Bukhara State Medical Institute, Bukhara, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

19

КИРИШ
Мустақил Ўзбекистонда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган

янги демократик фуқаролик жамияти барпо этилаётган бир пайтда истиқлолнинг
моддий, иқтисодий, сиёсий-хуқуқий маънавий–ахлоқий асосларини такомил-
лаштириш ҳамда давлатимиз куч – қудрати, эртамиз келажаги бўлган ёш авлодни
баркамол шахс қилиб тарбиялаш, олдимизда турган энг буюк мақсаддир.
Республикамизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг пировард натижаси
ёшларимизнинг маънавияти, маданияти, онгу шуурига боғлиқдир. Бу борада
мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва
жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол
иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилиб
келинмоқда.


АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Мустақиллик даврида комил инсонни тарбиялашга доир бир неча китоблар

чоп этилди, шу билан биргаликда кенг ҳажмдаги илмий-тадқиқот ишлари ҳам олиб
борилмоқда. Мазкур ишлар қаторида Б. Зиёмуҳамедов [2], Н. Комилов [3],
М. Хайруллаев [4] С. Нишонова [5], Р. Каримов [6], Г.Х. Ибрагимова [7], З.Қ Исмаилова
[8], Р. Маматқулова [9], Қ Назаров ва А. Очилдиев [10] М. Ҳамдамова [11],
Ш. Қурбонов [12] О. Ҳасанбоева [13] И. Эргашевлар [14], М. Қуронов [15], проф
М. Имомназаров [16], проф. М. Лафасов [17], доцент М. Ҳамдамова [18] ва академик
Э. Юсупов [19] каби олимларимиз ҳам ўз илмий тадқиқот ишлари ва монография-
ларида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришган.

Тадқиқот методларига анализ ва синтез, ретроспектив таҳлил, ҳужжатлар

таҳлили (контент анализ) киради.


НАТИЖАЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий

ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини
сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил
14 августда қабул қилинган ПҚ–3907-сонли Қарори[1]га мувофиқ, ёшларни
маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия
бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-
тадбирлар дастури тасдиқланган эди. Унда юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий
позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш;

ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний

қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида
тарбиялаш;

педагог ходимларнинг қадр-қиммати ва нуфузини ошириш, уларнинг

моддий-маънавий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;

ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида ҳуқуқбузар-

ликлар ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш;

ёшлар жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-

шароитлар яратиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

20

ўқувчи-ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжманд оилалар

фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби вазифалар белгилаб
берилган эди.

Бугунги кунда аждодларимизнинг илмий мероси, уларнинг маънавий

ахлоқий қарашларига Ўзбекистонда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро
мутафаккирларнинг бой ахлоқий қарашларида инсон зотини улуғлаш, бағри-
кенглик, эзгулик, ҳалоллик, адолат, илм-фан, мехнатсеварлик, донолик сахийлик
каби комиллик фазилатлари ҳамда баркамол авлодни тарбиялаш масалалари
асосий ўринни эгаллайди.

Ислом дини намояндалари Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в.)ни барчага намуна,

бекаму-кўст, ахлоқан пок, камтар ва хокисор, сабр-тоқатли, софдил ва билимдон
инсон деб биладилар. Турли диний манбаларда, хусусан ҳадисларда, олимларнинг
тадқиқотларида Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в)нинг яхши сифатлари, ҳамида ахлоқи,
ҳалол ва поклиги, ўзгаларга, ғариб ва муҳтож бева-бечораларга ғамхўрлиги,
зоҳирий ва ботиний билимларни бекаму-кўст идрок қилиши ва бошқа фазилатлари
ҳақида сўз боради. Таниқли турк олими Маҳмуд Асъад Жўшон Муҳаммад
Пайғамбарнинг завжалари Ойшанинг фикрларига таяниб, ул зот ахлоқини Куръони
карим билан қиёслайди. “Қуръони каримнинг барча оятлари ифодалаган, кўрсатган
ғояларни, мақсадларни маҳкам ушлаган, амалда қўллаб, ҳақиқатан ҳаётга татбиқ
этган бир инсон эдилар Ҳазрати Пайғамбаримиз. Гўё жонли, тирик Қуръони карим
эдилар Ҳазрати Пайғамбаримиз. Мусҳафдаги сатрлар Ҳазрати Пайғамбаримизда
мужассамдир. Уларнинг ҳаётдаги татбиқи, амалдаги ҳаётидирлар Пайғамбар
жанобимиз” [20].

Айниқса, бу борада буюк муҳаддис Исо ат-Термизий (824–892) ёзган асарлари,

тўплаган ҳадислари эътиборга лойиқ, деб ўйлаймиз. Муҳаддиснинг “Аш-шамоил ан-
набавийа” (“Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари”) ва “Шамойили Муҳаммадийя”
(“Муҳаммад пайғамбарнинг фазилатлари”) китобларида Пайғамбарнинг хулқ-одоби,
қилган хайрли ишлари, ақл заковати, ширинсуханлиги, камтарлиги, сахийлиги,
одатлари, мулойимлиги, ғариб ва бева-бечораларга ғамхўрлиги, меҳр-шафқатлилиги,
инсонпарварлиги ҳақидаги ҳадислар жамланган. Хусусан, ат-Термизий ҳадисларида
ул зотнинг доимо халқ ғамида юриши, умматларнинг манфаати ва уларнинг
фаровонлиги тўғрисида кеча-ю кундуз ўйлаб юриши таъкидланади. Муҳаммад
Пайғамбар ҳаётда ўта камтар, бошқалар билан муносабатда фақат керакли иш
тўғрисида сўз юритар, ортиқча ва кераксиз сўзларни гапирмас эдилар. Ул зотнинг
ўзгалар учун ғамхўрлик қилиши, нотиқлиги, бошқалар билан сўзлаш услуби ҳақида
ат-Термизийнинг тўплаган ҳадисларида қуйидагилар айтилади: “Ҳожати йўқ
сўзларни қилмас эрдилар. Ва сўзларини Худо номи ила бошлаб, худо номи ила тамом
қилур эрдилар. Лабларин учи ила сўзлаб қўя қолмас эрдилар. Сўзларин лафзлари оз,
маънолари кўп бўлур эрди. Сўзлари бир-биридан ажралган бўлур эрди. На анда
ҳожатдан зиёда алфоз бўлур эрди. Ва на анда камчилик бўлур эрди. Ўзлари тез
мижоз ва бошқани хор қиладурган зот эмас эрдилар. Неъмат қанчалик ҳақир
бўлсин, ани ҳурмат қилур эрдилар. Ани ёмон демас эрдилар. Дунё ё дунёвий
нарсалар учун ҳаргиз ғазаблари келмас эрди. Яъни, дунёни ҳеч бир нарса фаҳм
қилмас эрдилар, балки қачон бир кишининг ҳақига тажовуз қилинса, ул ҳолда
ғазабларин ҳеч бир нарса босолмас эрди. Андин интиқом олмай қўймас эрдилар.
Ўзлари учун бир кишидан хафа ҳам бўлмас эрдилар” [21]. Ҳадисдан маълум


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

21

бўладики, Муҳаммад (с.а.в.) бировларнинг ҳақига хиёнат қилганларни ўта ёмон
кўрган, уларга қарши курашган.

Ҳадисларда зикр қилинишича, Расулуллоҳ ўзини мақтамасликни, мадҳ

қилмасликни ўзгалардан сўрар, ўзи ҳам бошқалар сингари Аллоҳнинг бандаси
эканлигини таъкидлар эдилар. Ул зотнинг яна мақтовга сазовор хислати шундан
иборат эдики, хасталарни, ётиб қолган беморларни бориб кўришни канда қилмас,
жаноза бўладими, зиёфат уюштириладими, уларнинг эгалари ким бўлишидан қатъий
назар, қул бўладими, асл зодагонлардан бўладими, албатта, қатнашар эдилар.

Хуллас, Расули акрам атрофдагилар, ёронларнинг аҳволидан доимо воқиф

бўлиб турар эдилар. Ул зотнинг таҳсинга сазовор одатларидан яна бири яхшини
яхши, ёмонни ёмон дердилар. Ҳамиша айтган гаплари, фикрлари қилган ишлари,
амалларига мувофиқ келар эрди. Муҳаммад Расулуллоҳ иштирокида ўтган
мажлислар, йиғилишлар тинчлик билан, сабр-тоқат, ўзаро ҳамфикрлик руҳида,
ўзгаларнинг иззат нафсига тегмаган ҳолда ўтар эди. “Ул мажлисда, – дейилади
ат-Термизийнинг тўплаган ҳадисларида, – катталарга ҳурмат ва кичикларга раҳму
шафқат қилинур эрди! Ҳожати бор одамни ўзларидан ҳақлироқ билиб, жанобга
яқин қўюр эрдилар. Мусофир, ғариб келиб қолса, ҳурматлаб, ҳаққин адо қилур
эрдилар. Ғарибнавозликларин исбот қилур эрдилар”.

Яна Расули акрамнинг яхши одатларидан бири шу эдики, биров ёмонлик

қилса, ёмонлиги учун уни жазоламас, ҳатто нима учун бундай қилдинг, демас
эдилар. Аксинча, уни авф этар эдилар. Ҳеч қачон ул зот ёмонликка ёмонлик билан
жавоб бермас эдилар. “Ёмонга ёмон жазо бермай ва андин интиқом олмай авф этмак
воқеаси Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бутун ҳаётларининг
ҳар лаҳзасида жилва қилиб турган дурахшон сифатларидур” [22], – дейилади
ат-Термизийнинг “Шамойили Муҳаммадийя” китобида.

Маълумки, ислом динида эҳсон, карам, саховат, меҳр-мурувват масалаларига

катта эътибор берилади. Хусусан Қуръони Каримнинг бир неча сураларида етим,
бева-бечора, мискин, ғариб ва муҳтожларга яхшилик, хайр-эҳсон қилиш қайд
қилинади. “Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар!
Ота-оналарга эса яхшилик қилингизлар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар,
мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи
(мусофирга) ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта,
Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди” [23].

Ислом динида эътибор берилган масалалардан бири фарзандларнинг

ота-онага муносабатидир. Ушбу масала Куръони Каримнинг бир неча сураларида ўз
аксини топган. Қуръони Каримдаги фикрлар ҳадисларда ҳам такрорланади.
“Ота-онангга итоат қил, агар улар дунёдан воз кеч, десалар ҳам ҳурматлари учун
буйруқларини ижро қил!”, дейилади Имом Бухорий тўплаган ҳадисларда.
Ат-Термизий ҳадисларининг бирида шундай дейди: “Баҳз ибн Ҳаким айтишича,
унга отаси, бобоси шундай ривоят қилган: “Ё расулуллоҳ, дедим, кимга эзгулик
қилай?” Расулуллоҳ: “Онангга”, дедилар. “Яна кимга?”, деб эдим, “Онангга”, дедилар.
“Яна кимга?”, дедим. “Отангга, ундан кейин барча яқинларга”, дедилар”.

Ислом фалсафасида билимдонлик, илм-маърифатни эгаллашга алоҳида

эътибор қаратилади. Чунки, у яхшилик, одамийлик ва доноликнинг белгисидир.
Қадимдан инсонлар илм–маърифатга интилганлар, жаҳолатпарастлик, нодонлик
ва саводсизликни қоралаганлар. Умуман олганда, олимларнинг ҳисоблашича,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

22

Куръони Каримда илм тушунчаси 750 марта, ақл атамаси 50 марта ва ақл эгалари
тўғрисидаги фикр 10 марта такрорланади.

Ҳадисларда айтилишича, Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.в.) карам, хайр-эҳсон,

меҳр-мурувват ва саховатда тенги йўқ эдилар. Бу ҳол айниқса, ат-Термизийнинг
ҳадисларида баён қилинган. Унинг бу хислати ҳақида шундай дейилади: “Ҳазрати
ибн Аббос Розиёллоҳу анҳу дебдурлар: Жаноби Расули акрам саллоллоҳу алайҳи
вассаллам эҳсонда ва карамда башар жинси қила олмаган саховатни қилур эрдилар.
Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирур эрдилар. Лекин эҳсонда шаҳаншоҳларни шармисор
этур эрдилар. Бутун йил аҳволлари шул бўлди. Лекин рамазони муборакда
карамлари ҳаддин тажовуз қилур эрди”. Ҳадисларда келтирилишича, ул зот бирор
киши унга бирор нарсани сўраб мурожаат қилса, шу нарса ўзида бўлмаган тақдирда,
бошқалардан қарзга олиб туришини ва бу қарзни кейин ўзи тўлашини уқтирар
эдилар. Ул зотнинг яна бир хислати шу эдики, мол-дунёга умуман қизиқмас, эрта
учун ҳеч нима сақламас, шу бугун уйида нима бўлса шуни сарфлар ёки муҳтожларга
хайр-эҳсон қилар эди. Термизий ҳадисларида бу ҳақда шундай маълумот
келтирилади: “Ҳазрати Анас Розияллоҳу анҳу дебдурлар: Жаноби Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи васаллам эрта куни учун ҳеч бир нарсани захира қилиб олиб
қўймас эрдилар. Балки Аллоҳ Таолога таваккул қилур эрдилар. Яъни, шу бугун нима
мавжуд бўлса, еб-едириб тамом қилур эрдилар. Эртага зарурат бўлиб қолур деган
хаёл ила олиб қўймас эрдилар”.

Умуман олганда, Муҳаммад Пайғамбарнинг комил инсонга хос бошқа

хислатлари, инсонпарварлиги, одамшавандалиги тўғрисидаги фикрлар ислом
динига оид манбаларда, ҳадисларда кўплаб келтирилади.

Инсон ва инсонпарварлик ҳақидаги ғоялар Ислом фалсафасида, Қуръон,

ҳадисларда кенг ва муфассал равишда баён қилинади. Қуръони карим ва
ҳадисларда инсоннинг бу дунёда бажарадиган ишлари, инсонпарварлиги, хулқ-
одоб қоидаларига риоя қилиши, хайрли ишлари тўғрисида кўп гапирилади. Буни
шундан ҳам билиш мумкинки, Қуръони каримда яхши ишлар ва солиҳ амаллар –
31 марта, эзгу ишлар – 12 марта, хайр-эҳсон, садақа, меҳр-шафқат – 40 марта, ҳидоят
йўли – 5 марта тилга олинади [24]. Айниқса, ҳадисларда инсонпарварлик, биров-
ларга яхшилик қилиш ҳақида пурҳикмат фикрлар мавжуд. Ҳадисларда
келтирилишича, “Яхшилик – нафсингиз таскин топиб, дилингиз ором оладиган
ишдир. Ёмонлик ёки гуноҳ эса унинг аксидир, гарчи муфтийлар фатво берсалар ҳам
ўз қалбингизга қараб иш тутинг” [25], – дейилади. Бошқа бир ҳадисда эса, одамларга
яхшилик қилиш зулмга қарама-қарши қўйилади. “Одамларга яхшилик қилиш ва
қариндошлар билан яқин алоқада бўлиб ҳол-аҳвол сўрашиб туриш – бу савоби тез
тегадиган хайрли ишлардандир. Зулм ва қариндошлардан узилиб кетишлик эса
жазоси тез билинадиган ёмон ишлардандир”.

Ислом фалсафасида инсонпарварликка хилоф ҳатти-ҳаракатлар, тубан ва

ярамас иллатлар: очкўзлик, фаҳш ишлар, такаббурлик, бойликка ва нафсга
берилиш, ёлғончилик, зулмкорлик гуноҳ ишлар сирасига киради [27–30].


ХУЛОСА
Комил инсонни тарбиялашга тасаввуф таълимотида алоҳида эътибор

қаратилган. Тасаввуф том маънодаги инсонпарварлик таълимотидир, десак
муболаға бўлмайди.

Е.Э. Бертельс: “Тасаввуф адабиётини ўрганмасдан туриб, ўрта асрлар

мусулмон Шарқи маданий ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин эмас. Бу


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

23

адабиётдан хабардор бўлмасдан Шарқнинг ўзини ҳам англаш қийин [26]”, – дея
алоҳида таъкидлайди. Шу боис ислом таълимотидаги комил инсон ғоясини
тасаввуф таълимоти билан уйғун ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва

жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат
жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил
14 августда қабул қилинган ПҚ–3907-сонли Қарори.

2.

Зиёмухамедов Б Комилликка элитувчи китоб. Тошкент.: “Турон иқбол” 2006.

3.

Комилов Н Муаллиф ҳақида икки ҳикоя. // Ҳусайн Воиз Кошифий.

Футувватнома Султоний ёхуд жавонмардлик тариқати. Т.: Абдулла Қодирий
номидаги халқ мероси нашриёти. 1994. 8-саҳифа.

4.

Хайруллаев М.М. Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккирлари. Тошкент:

Ўзбекистон. 1971.

5.

Нишонова С. Комил инсон тарбияси. Т.: Истиқлол 2003.

6.

Каримов Р. Хинд мутафаккирларининг комил инсон ҳақидаги фалсафий

фикрлари. Т.: “Мутаржим”. 2005.

7.

Ибрагимова Г.Х. Касб таълимида талаба ёшлар маънавиятини миллий

истиқлол ғояси асосида шакллантириш. 13.00.01. пед.ф.д. ил.дар.олиш учун ёз.дисс.
231б, ТошДПУ, 2005.

8.

Исмаилова З.Қ. Маънавий-ахлоқий тарбиянинг назарий ва эксприментал

методик асослари (миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар
асосида)13.00.06. пед.ф.д. ил.дар.олиш учун ёз.дисс.Тош., 2006.

9.

Маматқулова Рахима. Миллий маънавий мерос асосида университет-

ларнинг талабаларида хулқ – одоб фазилатларини тарбиялаш: Пед.ф.ном. дисс
(13.00.01.) ТошДУ – Т., 1995. – Б. 220.

10.

Назаров Қ., Очилдиев А. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар,

тамойиллар ва атамалар. – Т.: “Янги аср авлоди”, 2002.

11.

Хамдамова М.З. “Таълим ва тарбия технологияси” (Маънавият асослари

ва педагогика дарслари мисолида методик қўлланма) ТошДШИ, Тошкент шаҳар
“Fan va texnologiya” нашриёти, 2009. – Б. 152. 9, 5. б/т.

12.

Қурбонов Ш.Э. Социально-педагогические особенности национальной

модели и программы по подготовке кадров. Атореф. дисс... докт. пед. наук.
Т., 2000. – С. 54.

13.

Ҳасанбоева О. Тарбиявий ишларни ташкил қилиш методикаси. – Т.,

1996. –Б. 91.

14.

Эргашев И. ва бошқ. Миллий истиқлол ғояси: Ўзбекистон Республикаси

Олий таълим бакалавриат босқичи учун дарслик. – Т.: Академия, 2005.

15.

Қуранов М. Ёшларни миллий мафкуравий тарбиялаш – технологик масала.

// “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалга ошириш шароитида ёш авлодни
маънавий тарбиялаш шакл ва усуллари” мавзусидаги илмий-амалий конференция
материаллари тўплами. – Тошкент. 2001.

16.

Имомназаров М. Миллий маънавиятимиз асослари. Ўқув қўлл. Олий ва

ўрта махсус таълим вазирлиги. – Т.:Ўзбекистон файласуфлар миллий жамияти
нашриёти, 2006.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

24

17.

Лафасов М. Миллий мафкура фани ўқитиш методикаси (методик

қўлланма) Т.: 2012.

18.

Хамдамова М. Миллий ғоя асосида узлуксиз таълим тарбияни ривожлан-

тириш механизмлари. Т.: “Фан ва технология”. 2009.

19.

Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. Т.: Университет. 1998.

20.

Маҳмуд Асъад Жўшон. Тасаввуф ва гўзаллик. – Т.: Адолат, 2004. – Б. 131.

21.

Абу Исо ат-Термизий. Аш-шамоил ан-набавийа. – Т.: Чўлпон, 1993. – Б. 61.

22.

Имом ат-Термизий. Шамойили Муҳаммадийя. – Т.: Меҳнат, 1991. – Б. 80.

23.

Қуръони карим маъноларининг таржимаси. “Нисо” сураси. – Т.: ТИУ,

2001. – Б. 84.

24.

Эзгулик йўлида. – Т.: Чўлпон, 2006. – Б. 70.

25.

Ахлоқ-одобга оид ҳадис намуналари. – Т.: Фан, 1990. – Б. 66.

26.

Бертельс Е.Э. Суфизм и суфийская литература. – М.: Наука. 1995. – С. 54.

27.

Khajieva I., Khujaniyazova G., Kenjaeva K., & Jumaniyozov F. (2020). Foreign

language competence formation of the future teacher of vocational education in the
information and educational environment. European Journal of Molecular & Clinical
Medicine, 7(2). – PP. 360–365.

28.

Zhabborova O.I., & Kenjaeva H.P. (2018). Bases of gender equality of rights in

Uzbekistan. Международный журнал гуманитарных и естественных наук, (5-2).

29.

Кенжаева Х.П., Тожиев Ф.И., & Жураев Б.Н. (2014). Роль женщин в создании

и развитии демократического общества в Узбекистане. In Инновации в технологиях
и образовании (PP. 119–123).

30.

Кенжаева Х.П. (2021). Фуқаролик маданияти мезонлари шарқ фалсафаси

талқинида. Academic research in educational sciences, 2(3).

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 14 августда қабул қилинган ПҚ-3907-сонли Қарори.

Зиёмухамедов. Б Комилликка элитувчи китоб. Тошкент.: “Турон иқбол” 2оо6.

Комилов.Н Муаллиф ҳақида икки ҳикоя. /Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватнома Султоний ёхуд жавонмардлик тариқати. Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. 1994. 8-саҳифа

Хайруллаев М.М. Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккирлари. Тошкент.: Ўзбекистон. 1971.

Нишонова С. Комил инсон тарбияси. Т.: Истиқлол 2003

Каримов.Р. Хинд мутафаккирларининг комил инсон ҳақидаги фалсафий фикрлари.Т.: “Мутаржим”. 2005.

Ибрагимова Г.Х. Касб таълимида талаба ёшлар маънавиятини миллий истиқлол ғояси асосида шакллантириш. 13.00.01. пед.ф.д. ил.дар.олиш учун ёз.дисс. 231б, ТошДПУ, 2005.

Исмаилова З.Қ. Маънавий-ахлоқий тарбиянинг назарий ва эксприментал методик асослари (миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар асосида)13.00.06. пед.ф.д. ил.дар.олиш учун ёз.дисс.Тош., 2006.

Маматқулова Рахима. Миллий маънавий мерос асосида университетларнинг талабаларида хулқ – одоб фазилатларини тарбиялаш:Пед.ф.ном. дисс(13.00.01.)ТошДУ – Т., 1995. – 220 б.

Назаров Қ., Очилдиев А. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар, тамойиллар ва атамалар. -Т.: «Янги аср авлоди», 2002..

Хамдамова М.З. «Таълим ва тарбия технологияси» (Маънавият асослари ва педагогика дарслари мисолида методик қўлланма) ТошДШИ, Тошкент шаҳар “Fan va texnologiya” нашриёти, 2009. 152 бет. 9,5.б/т.

Қурбонов Ш.Э. Социально-педагогические особенности национальной модели и программы по подготовке кадров. Атореф.дисс..докт.пед.наук. Т., 2000.54 с.:

Ҳасанбоева О. Тарбиявий ишларни ташкил қилиш методикаси. -Т., 1996. –91 б.

Эргашев И. ва бошқ. Миллий истиқлол ғояси: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим бакалавриат босқичи учун дарслик. -Т.: Академия, 2005.

Қуранов М. Ёшларни миллий мафкуравий тарбиялаш – технологик масала. // «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амалга ошириш шароитида ёш авлодни маънавий тарбиялаш шакл ва усуллари» мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари тўплами. -Тошкент. 2001.

Имомназаров.М. Миллий маънавиятимиз асослари. Ўқув қўлл.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.– Т.:Ўзбекистон файласуфлар миллий жамияти нашриёти, 2006. .

Лафасов.М. Миллий мафкура фани ўқитиш методикаси (методик қўлланма) Т.:2012.

Хамдамова. М. Миллий ғоя асосида узлуксиз таълим тарбияни ривожлантириш механизмлари. Т.: “Фан ва технология”.2009.

Юсупов .Э. Инсон камолотининг маънавий асослари.Т.: Университет. 1998.

Маҳмуд Асъад Жўшон. Тасаввуф ва гўзаллик. – Т.: Адолат, 2004. - 131 б.

Абу Исо ат-Термизий. Аш-шамоил ан-набавийа. – Т.: Чўлпон, 1993. - 61 б.

Имом ат-Термизий. Шамойили Муҳаммадийя. – Т.: Меҳнат, 1991. - 80 б.

Қуръони карим маъноларининг таржимаси. “Нисо” сураси. – Т.: ТИУ, 2001. - 84 б.

Эзгулик йўлида. – Т.: Чўлпон, 2006. – 70 б.

Ахлоқ-одобга оид ҳадис намуналари. – Т.: Фан, 1990. – 66 б.

Бертельс.Е.Э. Суфизм и суфийская литература. – М.: Наука. 1995.С.54.

Khajieva, I., Khujaniyazova, G., Kenjaeva, K., & Jumaniyozov, F. (2020). Foreign language competenceformation of the future teacher of vocational education in the information and educational environment. European Journal of Molecular & Clinical Medicine, 7(2), 360-365.

Zhabborova, O. I., & Kenjaeva, H. P. (2018). Bases of gender equality of rights in Uzbekistan. Международный журнал гуманитарных и естественных наук, (5-2).

Кенжаева, Х. П., Тожиев, Ф. И., & Жураев, Б. Н. (2014). РОЛЬ ЖЕНЩИН В СОЗДАНИИ И РАЗВИТИИ ДЕМОКРАТИЧЕСКОГО ОБЩЕСТВА В УЗБЕКИСТАНЕ. In Инновации в технологиях и образовании (pp. 119-123).

Кенжаева, Х. П. (2021). ФУҚАРОЛИК МАДАНИЯТИ МЕЗОНЛАРИ ШАРҚ ФАЛСАФАСИ ТАЛҚИНИДА. Academic research in educational sciences, 2(3).