Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Psychological strategy of involving members of religious fanatic
sects
Sarvar KAHHAROV
1
International Islamic Academy of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021
In this article psychological features of religious fanatic groups,
strategy of involving new members to religious fanatic influence, and
exposure issues to human mind and his psyche are discussed. The
problem of religious fanaticism, strategies and stages of involving new
member to religious fanatical sects, its socio-psychological features are
discussed. The reasons for being influenced by fanatical sects are given.
Moreover, it highlights practical recommendations for preventing
exposure to fanatical sects.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
fanaticism,
bigotry,
personality,
psychology,
information world,
psyche,
group,
consciousness.
Диний мутаассиб оқимлар аъзолигига жалб қилишнинг
психологик тактикаси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
мутаассиблик,
ақидапарастлик,
шахс,
психология,
ахборот олами,
психика,
гуруҳ,
онг.
Мазкур мақолада диний мутаассиб гуруҳларнинг психологик
хусусиятлари, мутаассиб гуруҳ таъсирига янги аъзони жалб
қилиш тактикаси ва инсон онги, психикасига ҳам жисмонан ҳам
руҳан таъсир қилиш масалалари баён этилади.
Диний мутаассиблик муаммоси, диний мутаассиб оқимларга
янги аъзони жалб қилиш усул ва босқичлари, унинг ижтимоий-
психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Ақидапараст
оқимлар таъсирига тушиб қолиш-нинг сабаблари келтирилган.
Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб
қолишни олдини олишнинг амалий йўналишлари ёритилган.
1
Researcher, International Islamic academy of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: psixolog_sarvar1990@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
47
Психологическая
тактика
привлечения
к
членству
религиозных фанатичных течений
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
фанатизм,
догматизм,
личность,
психология,
информационный мир,
психика,
группа,
сознание.
В данной статье рассматриваются психологические
особенности религиозных фанатических групп, тактика
привлечения нового члена к влиянию фанатических групп
и вопросы духовного влияния на сознание и психику
человека.
Обсуждалась проблема религиозного фанатизма, методы
и этапы привлечения нового члена в религиозные
фанатические течения, его социально-психологические
особенности. Перечислены причины попадания под
влияние
фанатических
течений.
Также
освещены
практические направления по предотвращению попадания
под влияние фанатичных течений.
Ўзбекистон мустақилликка эришиши том маънодаги диний ҳамда маънавий-
руҳий эркинликларга ҳам йўл очиб берди. Миллий истиқлол мафкурасида муқаддас
ислом динимизнинг моҳияти, унинг инсонпарварлик ғоялари, динга соғлом
муносабат масалари ўз ифодасини топди. Мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик ва
осойишталик, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ҳамда ҳамжиҳатик
юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг мустаҳкам
асоси бўлиб ҳизмат қилмоқда.
Афсуски, бугунги кунда диний саводхонлиги паст бўлган баъзи шахслар
ўзларини ислом динининг жонкуярлари қилиб кўрсатувчи, аслида эса, ҳокимиятни
эгаллашни мақсад қилиб қўйган турли оқим вакилларининг қуруқ ваъдаларига
алданиб қолмокдалар, ҳатто, ўзларини қурбон қилишгача етиб бормоқдалар.
“Ислом динини сиёсатга айлантираётган, ёвузлик ва террорчилик мафкура-
сини яратаётган кўплаб радикал ва экстремистик марказларнинг, биринчи
навбатда, ёшлар онгини заҳарлаб, зомбига айлантириб, улардан террорчилар
тайёрлаш бўйича конвейер ташкил этаётган, халифалик тузишдек турли хом-
хаёлларни амалга оширишга уринаётган қабиҳ кучларнинг илдизини қирқиб
ташлаш керак”.
Ҳозирда диний-экстремистик ҳаракатлар фаолиятининг таҳлили шуни
кўрсатадики, замонавий кўринишдаги деярли барча мутаассиб оқимлар
ўзларининг қабҳ ниятларини амалга ошириш учун ижтимоий-психологик омиларга
катта эътибор қаратиб, оқим вакиллари тафаккурни усталик билан бошқариш
усулларидан фойдаланадилар.
Бунинг учун улар инсонни онги, психикасига таъсир қилишни кўзлаб
уларнинг ҳам жисмонан ҳам руҳан тобе қилиш йўлига ўтади яъни;
⮚
Жисмоний таъсир
(етарли даражада овқатланмаслик, ухламаслик, зўриқиб
ишлатиш);
⮚
Руҳий таъсир
(феъл-атвор, муомаланинг ўзгариши ва танқидий мулоҳаза
юрита олмаслик ҳолатига олиб келиш);
⮚
Ақлий таъсир
(оқимга боғлиқ бўлмаган билим доираларининг қашшоқ-
лашувига эришиш);
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
48
⮚
Ижтимоий таъсир
(мулоқот қобилиятининг йўқолиши, жамиятга
душманона муносабатда бўлиш) таназзулга учрашига олиб келади.
Бундай оқимларга қабул қилинган аъзодан, жамоанинг ҳаракатлари сир
сақланиши билан бир қаторда, агар унга яқинлари томонидан қаршилик қилинса,
бу йўлда ҳатто ота-онаси, ака-укалари ва қариндош уруғларидан ҳам воз кечиши
талаб қилинади. Шунингдек, оқимга янги аъзоларни жалб қилиш учун масъул этиб
тайинланган “фаоллар” асосан ёрдамга муҳтож кишиларни, амалдаги ҳукумат
сиёсатидан норози кимсаларни ўлжа сифатида танлайдилар. Бундай “ўлжа”ларни
муайян вақт оралиғида кузатиб, тарғиб этилаётган ғояларга мойилликни
шакллантириш, кейин эса мутаассиб ҳарактерга эга бўлган адабиёт, ҳамда турли
воситалар билан қуроллантириш ва тузоққа тўлиқ илинтиришдек босқичлар
амалга оширилади.
Оқимга жалб қилиш ҳаракатларини шартли равишда тўрт босқичга бўлиш
мумкин. Ҳар бир босқичда муайян мақсадлар кўзланади. Қуйида шу босқичларда
қўлланиладиган ўзига хос таъсир услубларининг баён этишга ҳаракат қилинади.
1-босқич. Қизиқтириш ва хушомад қилиш
❖
Сизга илиқ муносабат, диққат-эътиборнинг гувоҳи бўласиз. Гўё улар Сизни
ҳурматлашмоқда ва ғамхўрлик қамровида қоласиз; (улар Сизни тўғри йўлда
экангизни ва бу йўл тўғри эканлигини уқтирилади)
❖
Сизни мамнуният билан қабул қиладилар;
❖
Ўз қадр-қимматингизни топаётганингизни ҳис қиласиз;
❖
Сиз гўё улар наздида чиройли-ақллисиз;
❖
Сиз буюк даъват (миссия) учун кераксиз;
❖
Борлиқнинг ҳаёт, ўлим, касал бўлиш ҳақидаги мураккаб саволларига
оддий, тушунарли ва жозибадор жавоблар тавсия қилинади;
❖
Оқимнинг бўлажак аъзоси сифатида, Сизга бахт, эркинлик билим олиш
кафолатланади;
❖
Бу босқичда бизни ўраб турган бешафқат, тартибсиз, совуқ дунё ва сизни
ҳамма яхши кўриб ҳурмат қиладиган, қадрлаб ғамхўрлик кўрсатиладиган оқим
муҳити ўртасидаги тафовутлар таққослаб кўрсатилади;
2-босқич. Танқид қилиш қобилияти ва бошқа шахсий хусусиятларни
таъсирсизлантириш
❖
Ваъда қилинган олий мақомларга эришиш учун бир қанча “маънавий” ва
жисмоний машқларни бажариш лозимлигини Сизга тушунтирадилар;
❖
Сизга бўш вақт қолдирмаслик:
●
ҳолдан тойдирадиган узоқ иш кунининг кўпайиши;
●
янги аъзоларни жалб қилиш мақсадида маърузалар, (уйма-уй ва жамоат
жойларида);
●
узлуксиз медитациялар, маблағ йиғиш оқимнинг асосий қонунларига
ўргатиш;
●
доимий ёмон овқатланиш ва кам ухлаш. Бу эса, оқим аъзосига бир оз тўхтаб,
қилаётган иши ёки ҳаёти ҳақида ўйлаш, бўлиб ўтаётган воқеалар ҳақида танқидий
фикрлаш қобилиятини йўқотади.
❖
Медитация ёки зикр. Бир хил оҳангдаги сўзлар ва қўшиқлар айтиш;
❖
такрорланувчи ҳаракатлар (уларнинг жадаллашуви фикрлаш жараёни-
нинг тормозланишига олиб келади);
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
49
❖
Жинсий ҳаёт минимум ҳолатга олиб келинади(бир лаҳза ҳам ёлғиз қолиш
имконияти қолдирилмайди).
Натижада, сиз аввалги ҳаёт тарзингиз, феълингиз ва мустақил қарор қабул
қилиш эркинлигидан буткул воз кечишингиз керак бўлади. Нутқ ўзгаришига
мойиллик пайдо бўлади: бўлажак оқимнинг илмий ва диний нуқтаъи назардан
жиддий кўринадиган “яхши” жаранглайдиган нутқни эгаллаш керак бўлади. Аммо
бу нутқ гуруҳ ичидагина аҳамиятга эга. Бу айёрона тактика оқим аъзосининг дунё
билан (қариндошлари, дўстлари) муносабатини анча мушкуллаштиради.
3-босқич. Гуруҳ билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий
алоқаларнинг аста-секин узилиши
Баъзибир оқимларнинг иддоаларига кўра, Ғарб цивилизацияси ва дунёвий
давлат тамойиллари қораланган, демократия, конституция, сайлов каби сиёсий
институтлар инкор қилинган ҳолда, турли мамлакатларда радикал ислом
ғояларини тарғиб қилиш, ҳокимиятни қўлга олиш ҳамда халифаликка асосланган
тузумни ўрнатиш каби йўллар баён этилади. Оила ва давлат нажот йўлидаги
тўсқинлик бўлгани боис, оқим аъзолари улар олдидаги бурчларидан озод
этиладилар. Фақат ўзини инсоният халоскори деб эълон қилган устоз йўлбош-
чилигидаги гуруҳгина одамларни бахт йўлига бошлаши мумкин.
Оқимнинг кўринишлари:
●
ҳаракати оилаларнинг, дўстларнинг ажралишига, жамиятнинг бўлинишига
олиб келиши;
●
аъзоларини ўқишга, ишни ташлашга, уй-жойини ўзгартиришга (ҳатто
бошқа шаҳарларга ёки чет элга оқим таълимотини ўрганиш учун) ҳижратга
чақириши;
●
оқимни танқид қилганларни тан олмаслик, уларни ислом тараққиётига
қарши чиқувчи хавфли кишилар
кофир
деб кўрсатиш;
●
оқим аъзолари бошиги тушган қийинчиликлар учун оила масъул деб эълон
қилиши.
4-босқич. Жамиятга қайтиш имкониятини йўқ қилиш
⮚
бутунлай оқимга боғлаб олиш;
⮚
оқим аъзосининг шахсий даромадидан, ижтимоий ҳимоячисидан, жиддий
касбий тажрибаси йўққа чиқарилади;
⮚
доимий кўчманчилик оқим аъзосига жамиятга қайтишни енгиллаш-
тирувчи мустаҳкам алоқа ўрнатиш имкониятини бермайди;
⮚
эски дўстлар билан муносабатни бутунлай узиш оилавий алоқаларга болта
уриш ёки муносабатларни кескин таранглаштиш;
⮚
кўпинча гуруҳ ичида оила қуриш тактикаси ишлатилади. Ёлғиз кетишнинг
имконияти йўқ, бир варакайига икки кишида кетиш истаги пайдо бўлиши мушкул,
бунинг иложиси ҳам йўқ қилинади;
⮚
қаттиқ тартиб, аниқ ва яширин тазйиқ, жазолаш ва рағбатлантиришнинг
алмашиниб туриши, чақимчилик, доимий қўрқинч ва айбдорлик ҳисси тарк
этмайди;
⮚
қўрқувнинг ташқи дунё билан шаклланган, уйғунлиги ва гуруҳ олдидаги
айби, ёрдамга муҳтожлиги, оқим таълимотидан қайтган тақдирда ҳам, оқим билан
сузишни афзал кўриб осон деб биладилар.
Юқорида таърифланган 4 босқичнинг ҳаммаси инсонни тезлик билан гуруҳга
йўналтиради, унинг онгини шундай шикаслантирадики, бунинг ҳаммаси ўткир
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
50
инфантиллик (яхши етилмаганлик)да акс этади. Шунда гуруҳ аъзолари бутунлай ўз
раҳнамосига бўйсунади, кар-соқовлардек мажбуран унга бўйсуниб, хавфли фанат-
ларга айланишлари мумкин.
Биз, ёшлар дунё қараши тўлиқ шаклланмаган тенгдошларимиз ақидапараст
оқимларнинг таъсирига тушиб қолишини олдини олишнинг амалий йўналишлари
қуйидагилар деб ўйлаймиз:
⮚
дарсларни пухта ўзлаштириш, асосий эътиборни чуқур илм олиш ва
жисмоний ривожланишга қаратиш;
⮚
тарбияни фақат ота-она, устозлар ва маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга
оқсоқол ва онахонлардан олиш;
⮚
диний экстремистик оқимларнинг фаолияти мусулмонлар бошига кулфат,
низо ва ривожланишдан ортда қолишни олиб келаётганини теран англаш ва
тенгдошларига ҳам тушунтириш;
⮚
ўқувчи ва талабалар ичида ноқонуний тарзда чоп этилган диний
мазмундаги адабиёт, диск, мобил телефонлардаги маъруза ва лавҳаларни
тарқатмаслик, уларни “мутлоқ ҳақиқат” сифатида қабул қилиш на ислом динига, на
амалдаги қонунларимизга тўғри келмаслигини қатъий англаш;
⮚
аввал диний-экстремистик оқимлар таркибида жиноят содир этиб, авф
этилган ёки жазони ўтаб яшаш жойига қайтиб келган шахслар билан яқин
алоқаларга кирмаслик ва уларга кийиниш, юриш-туриш ва дунёқарашда тақлид
қилмаслик, улар йўл қўйган хатоларни такрорламаслик;
⮚
ўқишни ташлаб намозга кетмаслик, қизлар эса араб ва Ғарб мамлакатлари
аёлларига тақлид қилиб, миллий қадриятларимизга зид равишда кийинмаслик;
⮚
тенгдошлар орасида диний-экстремистик гуруҳларнинг фаолиятига ёки
“исломлашув” жараёнини чуқурлашувига мойиллик билдираётган шахсларга
эргашмаслик;
⮚
ноқонуний тарзда диний сабоқ бериладиган “ҳужралар” ва “отинойилар”га
бормаслик, диний масалада қизиқтирган саволларга жавобни ота-онадан ва расмий
масжидларнинг имом-хатибларидан олиш ёки расмий (uz.доменига эга
сайтлар)дан излаш;
⮚
ҳуқуқий саводхонликни ошириш, диний-экстремистик гуруҳ таркибида
жиноят содир этиш, ноқонуний тарзда диний сабоқ олиш, диний адабиёт, диск ёки
қўл телефонида адашган гуруҳ аъзоларининг маърузаларини тарқатиш муайян
жавобгарликка олиб келишини билиш ва тенгдошларига ҳам тушунтириш.
“Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур англаб олишимиз керак – бугун ислом
динининг ичида кескин қарама-қаршилик мавжуд. Шу муносабат билан бор куч ва
салоҳиятни сафарбар этган ҳолда, маърифатли, бағрикенг ислом динига
мусулмонликни ниқоб қилиб олиб, унинг устидан ҳукмронлик қилишга уринаётган
жангари, мутаассиб кучларга қарши курашишда ёрдам бериш даркор”.
Дарҳақиқат, Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик ва хавфсизлик, фуқаролар
ва миллатлараро аҳиллик ҳамда ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек асраш, уни
мустаҳкамлаш бундан буён ҳам энг муҳим, ҳал қилувчи вазифа сифатида
белгиланди. Шу муносабат билан жамиятимизнинг турли қатламларида фаолият
юритувчи ҳар бир фуқаро, раҳбар ёки оддий ходим бўлсин, юрт тинчлигини асрашга
қаратилган амалий ишларни устувор вазифа деб ҳис этиши лозим. Бунинг учун эса,
авваламбор, давлатимиз ва жамиятимиз тинчлигига раҳна солишга уринаётган
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
51
ёвуз кучлар манбаи, моҳият-мазмуни ҳақида аниқ тушунчаларга эга бўлиши ва
халқимизни ушбу таҳдидлардан огоҳ қила билиши керак.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Каримова В.М. Ижтимоий психология. – Т.: “Fan va texnologiya”. 2012. – Б. 172.
2.
Каримов И.А. “Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва
янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш”. Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи. Тошкент, 2005 йил 28 январь.
3.
Nozick. “Personal Identity Through Time”, Personal Identity (Martin & Barresi),
Blackwell (2006)
4.
Сафаев Н.С. Духовность и национальное самосознание личности. – Ташкент,
2004. – С. 82.
5.
Соколовская И.Э. Методологическое исследование отношения к религии
современной молодёжи. // Научно-практический журнал «Человеческий капитал»,
2014. – No 03 (63). – С. 31–50.
6.
Ғозиев Э.Ғ. Онтогенез психологияси. – Т.: ЎзМУ. – 2010. – Б. 11–12.
