Авторы

  • Комила Исламова
    независимый исследователь, Институт Самаркандский Государственный Иностранные языки, Самарканд, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss6/S-pp145-151

Ключевые слова:

Сифлий Мухтоджий Джунуни Айни Молодая Бухара джадидские школы татарские школы Бухарская революция просвещение просвещенный реформатор политическая борьба прогрессивное джадидское движение демократическое духовенство

Аннотация

В статье освещается социально-философская сущность педагогической деятельности Садриддина Айни, направленной на повышение морального духа людей в контексте сложного исторического процесса на основе идей и направлений джадидизма.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Social-philosophical significance of Sadriddin Ayni’s pedagogical
activity

Komila ISLAMOVA

1


Samarkand State Institute of Foreign Languages

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021

The article highlights the social-philosophical essence of

Sadriddin Ayni’s pedagogical activity, aimed at raising the
morale of the people in the context of a complex historical
process on the basis of the ideas and directions of Jadidism.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

“Sifliy”,
“Muhtojiy”,
“Jununi”,
“Aini”,
Young Bukhara,
Jadid schools,
Tatar schools,
Bukhara Revolution,
enlightenment,
enlightened reformer,
political struggle,
progressive,
Jadid movement,
democratic clergy.

Садриддин Айний педагогик фаолиятининг ижтимоий-
фалсафий моҳияти

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

“Сифлий”,
“Муҳтожий”,
“Жунуний”,
“Айний”,
ёш бухороликлар,
жадид мактаблари,

Мақолада мураккаб тарихий жараён ҳолатида халқ

маънавий ҳолатини жадидчилик ғоялари ва йўналишлари
асосида юксалтиришга қаратилган Садриддин Айний
педагогик фаолиятининг ижтимоий-фалсафий моҳияти
ёритилган.

1

Independent researcher, Samarkand State Institute of Foreign Languages, Samarkand, Uzbekistan.

E-mail: Islomova@samdchti.uz.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

146

татар мактаблари,
Бухоро инқилоби,
маърифат,
маърифатпарвар
ислоҳатчи,
сиёсий кураш,
тараққийпарварлар,
жадидчилик ҳаракати,
мутассиб руҳонийлар,
демократик тамойиллар.

Социально-философское

значение

педагогической

деятельности Садриддина Айни

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

«Сифлий»,
«Мухтаджи»,
«Джунуни»,
«Айни»,
Молодые Бухарцы,
джадидские школы,
татарские школы,
Бухарская революция,
просвещение,
просвещенный
реформатор,
политическая борьба,
прогрессивные личности,
джадидское движение,
фанатичное духовенство,
демократические
принципы.

В статье освещается социально-философская сущность

педагогической

деятельности

Садриддина

Айни,

направленной на повышение морального духа людей в
контексте сложного исторического процесса на основе идей
и направлений джадидизма.


ХIХ асрнинг сўнги чорагида туғилиб, ХХ асрнинг ўрталарига қадар яшаб ижод

этган Садриддин Айний ўзбек ва тожик адабиётлари тараққиётига муайян ҳисса
қўшган зуллисонайн ёзувчидир. У мансуб бўлган ёзувчилар авлоди халқ ва жамият
ҳаётидан узоқлашиб қолган мумтоз шарқ адабиётига янги тўлқин беришга, уни
янги тарихий даврнинг ғоялари билан бойитишга интилди. Маърифатпарвар отаси
қўлида дастлабки таълимни олган. Муаллиф ҳаёти ва фаолияти унинг “Қисқача
таржимаи ҳолим”, “Эсдаликлар”, маърифатпарварликва жадидчилик фаолияти
даври эса “Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар” асарида атрофлича баён
этилган [1].

Садриддин Айний Бухоро мадрасаларида таҳсил олган йилларда (1890–1891)

“Сифлий” (Паст), “Муҳтожий” ва “Жунуний” (Телба) каби турли тахаллуслар билан
дастлабки шеърларини ёзди. У 1896 йилда илк бор “Айний” тахаллуси билан ижод
қила бошлайди. Адибнинг шахсан эътироф қилишича, “Айний” номининг турли
китобларда 48 хил маъноси кўрсатилган [2:55].

Садриддин Айний 1890–1899 йилларда Бухородаги мадрасаларда таҳсил

кўриб, ўз даврига яраша пухта билим эгаллайди. Калкутта, Боғчасарой, Уфа,
Оренбург, Қозон сингари шаҳарларда нашр этилган газета ва журналлар билан
танишиш, айниқса, Фитратнинг Туркияда босилиб, Бухорога яширин равишда


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

147

юборилган-“Мунозара”, “Сайёҳ ҳинд қиссаси” сингари асарларини мутолаа этиш
бўлажак ёзувчининг дунёқарашида инқилобий ўзгаришларни вужудга келтирди. У
амирлик тузумининг чириганини, мамлакатни бошқариш усулини янгилаш,
демократик ислоҳатлар ўтказиш ва халқ оммасини маърифатлаштириш зарур-
лигини сезди. Садриддин Айний шу тариқа жадидчиликнинг ёрқин намоён-
даларидан бирига айланди. Илк жадидчиликнинг асос марказий муаммоси,
замонавий мактаб ва замонавий маълумот эди [3:134–136]. Садриддин Айнийнинг
ХХаср бошида ёзилган қуйидаги шеърида жадидчиликнинг ўша пайтлардаги
ижтимоий манзараси ифодаланган:

Мактабсизлик бизни қилди яп-ялонғоч,
Мактабсизлик бизни этди талон-тарож,
Мактабсизлик Турон элини ўлдирди оч,
Кўзингни оч, бу хурликдан мактабга қоч.
Садриддин Айний Ёш бухороликлар партияси аъзоси сифатида Бухородаги

жадид мактабларини ташкил этишнинг дастлабки ташаббускорларидан бири эди.
Садриддин Айний “Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар” асарида ёзишича,
1908 йил 23 октябрда Бухоро шаҳрининг Дарвозаи Саллоҳхона гузарида жойлашган
Мирзо Абдулвоҳид Мунзим (Бурҳонов) уйида форсий (тожик) тилида янги усул
мактаби очилади ва унга Мирзо Абдулвоҳид Мунзим муаллим этиб тайинланади
[4:32]. Бой болаларни пулли, камбағал болаларни бепул ўқитади.

Садриддин Айнийнинг ўзи то 1908 йил, Мирзо Абдулвоҳид Мунзимнинг янги

усул мактаби очилгунига қадар, Бухородаги татар мактабларида (масалан татар
вакилларидан Холид Бурнашев, Низом Собитовларнинг мактаблари) ишлаб, дарс
бериш ва ўқитиш йўлларини ўрганган. Садриддин Айний “татар мактабида олти ой
ишлаб, тажриба орттирдим” [4:29] – деб, қайд этган эди. ХХ аср бошларида Бухорода
бошланғич мактабнинг тўрт синфдан иборат бўлишини маърифатпарвар адиб
Садриддин Айний биринчи бўлиб талаб қилиб чиқади. С.Айний шахснинг камолоти
ва жамият тараққиётида маърифат ролини юқори ўринга қўяди. Халқнинг
иқтисодий, ижтимоий аҳволини аҳоли ўртасида маърифат тарқатиш йўли билан
яхшилаш мумкин деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам у “Фан халққа бойлик
келтиради” [5:26] – деб, ёзган эди.

Бироқ, Мирзо Абдулвоҳид Мунзим ва Садриддин Айний томонидан очилган

янги усул мактаби узоқ фаолият юритмайди. Ҳар иккала тараққийпарварлар
таъқиб остига олинади. С. Айний 1910 йилда Ёш бухороликлар томонидан тузилган
“Тарбияи атфол” (“Болалар тарбияси”) яширин жамиятига аъзо бўлади ва унинг
ишларида фаол иштирок этади.

“Бухоройи шариф” ширкати муассислигида Садриддин Айнийнинг жадид

мактаблари учун ёзган “Тартиб ул-Қуръон” (“Қуръони Карим”ни ўқиш ва талаффуз
қилиш қоидаларини ўрганишга бағишланган китоб”), “Заруриёти диния” (“Диний
китоб”) ва ижтимоий ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган “Таҳсиб ус-сибён”
(“Болалар тарбияси”) номли ўқиш китоблари дастлаб 1909 йилда Оренбургда нашр
этилди. Садриддин Айний “Таҳсиб ус-сибён” дарслигини Исмоил Гаспринскийнинг
“Хўжаи сибён” (“Болалар муаллими”) китобидан таъсирланиб ёзади. 1914 йилда
Ёш бухороликлар ташкил этган “Маърифат кутубхонаси” томонидан бу китоб
1917 йилда Самарқандда иккинчи марта нашрэтилди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

148

Садриддин Айнийнинг Бухородаги жадидчилик ҳаракати ва жадид

мактабларида олиб борган фаолияти мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечган
даврга тўғри келади. Бу пайтда амирликда юзага келган ислоҳотчилик ва
жадидчилик ҳаракатлари унинг дунёқарашида кескин ўзгаришлар ясади.
Мутаассиб руҳонийлар ва амирлик ҳукуматининг Ёш бухороликларга қаттиқ
қаршилик кўрсатиши кабилар уни ўз ғоя ва мақсадларини қаттиқ туриб ҳимоя
қилишгачақирди.

1917 йилда Ёш бухороликларнинг мамлакатда кенг ислоҳотларни амалга

ошириш учун олиб борган курашлари, Бухорода юз берган 1917 йил апрель
намойиши ва унинг фожеали оқибатлари, бошдан кечирган азоб-уқубатлари
хусусида, Садриддин Айний ўзининг “Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар”
асарида келтириб ўтади. 1917 йил апрель ойининг бошларида Амир Саид Олимхон
Бурҳониддин қозикалон ўрнига Ғиждувон қозиси вазифасини бажариб турган
тараққийпарвар Шарифжон Махдумни қозикалон мансабига, Чоржўй қозиси бўлган
Абдусамадхўжани раис лавозимига, Вобкент қозиси Офоқхўжани муфти аскар
лавозимига, Низомиддин Мусаннифни эса Ғиждувонга қози этиб тайинлайди.
“Ушбу азм ва мансаблар билан гўёки амир ўз ҳукумати кабинетини ўзгартирганди”.
Насрулло қўшбеги топшириғига биноан, 1917 йил 7 апрель куни Бухородаги амир
қароргоҳи бўлган Арки Олийда Амир Саид Олимхоннинг ислоҳот тўғрисидаги
фармони қозикалон Шарифжон Махдум томонидан йиғилганларга ўқиб
эшиттирилади. Бироқ орадан кўп ўтмай амир ўз фармонини бекор қилиб, мутаассиб
уламолар фикрини қўллаб-қувватлади. 1917 йил Бухородаги апрель воқеалари
Садриддин Айнийнинг амирлик ижтимоий-сиёсий тизимига нисбатан нафратини
ошириб юборди.

Ўзи гуноҳсиз, ўз халқи, миллати учун фидойи бўлган тараққийпарвар ва

маърифатпарварларнинг фожиали тақдири, хусусан, укаси Сирожиддиннинг
зиндонга солинганлиги ва қатл этилганлиги, ўзининг 75 дарра зарбидан сўнг Когон
касалхонасида даволанганлиги, дўсти Мирзо Нарзуллонинг вафот этиши, кўплаб
жадидлар, тараққийпарвар ёшларнинг қийноқларга солиши, ўлдирилиши унга
қаттиқ руҳий таъсир кўрсатди [6:№2209]. Бу фожеали воқеликлар Садриддин
Айний ҳаёти ва фаолиятида туб бурилиш ясади.

Бухорода кечган сиёсий воқеалар туфайли Садриддин Айний 1917 йил июнда

Самарқандга кўчиб ўтди. Бу шаҳарда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Саидризо Ализода,
Вадуд Маҳмуд, Сиддиқий Ажзий, Саидаҳмад Васлий, Абдуқодир Шакурий каби ўз
даврининг таниқли маърифатпарварлари ва зиёлилари билан яқиндан танишди. У
Самарқандда биринчи педагоглардан Абдуқодир Шакурий ва Раҳматулла
Исматуллаевларнинг хонадонида яшади, кейинроқ жадидлардан Вадуд Маҳмуд-
нинг синглисига уйлашиши, жадидлар билан алоқаларининг мустаҳкамланиши,
жамиятни ижтимоий ривожлантириш борасидаги қарашларини кучайтирди.

Садриддин Айний 1918–1920 йилларда Самарқандда таълим соҳасида

фаолиятини давом эттириш билан бирга инқилобий руҳда тарихий ва публицистик
мақола ҳамда шеърлар ёзди. Унинг мақола ва шеърлари “Ҳуррият”, “Меҳнаткашлар
товуши”, “Зарафшон” ва “Шуълаи инқилоб” (“Инқилоб шуъласи”), “Болалар
йўлдоши”, “Таёқ” каби газета ва журналларда босилган. Бу ҳақда Садриддин
Айнийнинг ўзи шундай ёзган: “Самарқандда тожик тилида “Шуълаи инқилоб”
журнали ва “Меҳнаткашлар товуши” номидаги ўзбек тилида газета нашр бўларди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

149

Мен буларнинг иккаласига ҳам хизмат қилардим. Ўша вақтларда маҳаллий кадрлар
етишмас, озчиликни ташкил қилар эди, шунинг учун ҳам мен бу журнал ва
газетанинг кўп қисмини турли имзолар билан мақолалар ёзиб тўлдирар эдим. Икки
тилда шеър ёзардим, икки тилда мақолалар ёзардим” [7:91].

Садриддин Айнийнинг қизи, адабиётшунос олима Холида Айнийнинг

ёзишича, 1919 йил 13 июлдан бошлаб икки йилу беш ой ичида “Шуълаи инқилоб”
журналида Садриддин Айнийнинг 67 та мақоласи эълон қилинган [8:63].

У 1921–1923 йилларда БХСРнинг Самарқанддаги консулхонасида маслаҳатчи

сифатида ишлади. 1923 йилда БХСРнинг Самарқанддаги консулхонаси тугатилгач,
1923 йилнинг охирида Бухгосторг – “Бухоро давлат савдо ташкилоти”га мудир
қилиб тайинланди. БХСР ҳукумати Садриддин Айнийни моддий ва маънавий
жиҳатдан қўллаб турди. Ҳукумат раҳбари Файзулла Хўжаев имзоси билан 1923 йил
13 сентябрда бу борада махсус қарор қабул қилиниб: “Ўртоқ Айнийнинг инқилобий
ҳаракатдаги хизматларини ва Бухоро меҳнаткаш оммасининг фойдаси учун узоқ
йиллик фаолиятини ҳисобга олиб, шахсий нафақа белгилаш таклиф этилсин.
Секретариатга ўртоқ Айнийга хат билан мурожаат қилиш топширилсин, бундан
кейин ундан ўзини фақат адабий фаолиятга бағишлаш сўралсин” [9:46] – деб
кўрсатма берилганди.

1921–1925 йилларда С. Айний Самарқандда нашриёт ва таҳрир ишларида

фаол иштирок этади. 1931 йилда Тожикистон Марказий Ижроия Комитети
томонидан Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан мукофотланди. 1935 йилда у адабий
фаолиятининг ўттиз йиллиги муносабати билан Тожикистон ҳукумати томонидан
енгил машина билан тақдирланди. 1926 йилдан 1933 йилнинг сентябрь ойига
қадар Самарқанддаги Тожикистон нашриёти бўлимида адабий муҳаррир, илмий ва
адабий маслаҳатчи бўлиб ишлайди.

1927 йилда Самарқандда Олий педагогика институти (ҳозирги СамДУ) ни

ташкил этишда, айниқса ушбу олий ўқув юртида ўзбек мумтоз адабиёти
кафедрасини ташкил этилишида Садриддин Айний ва Абдурауф Фитратнинг
хизматлари катта. 1943 йил ноябрь ойида Ўзбекистон ССР Фанлар Академияси
ташкил этилиб, академикликка сайланганлар орасида Садриддин Айний номзоди
ҳам бор эди. Ўзбекистон ССР ФАнинг фахрий академиги, 1948 йилдан бошлаб
филология фанлари доктори, профессор Садриддин Айний СамДУда 1946 йилдан
1950 йилгача фаолият юритди. У адабиёт кафедрасига мудирлик қилди ва
университетда бир қанча олимлар етишиб чиқишига кўмаклашди. “Мен ўз
ижодимни ёшларга бағишлайман. Мен ёшларга ёрдам беришга ҳамма вақт
тайёрман. Ҳатто ўз ишимни бир ёққа қўйиб, уларга ёрдам бераман. Лекин мен
чарчамайман ва ёшларни мусобақага чақираман” [2:87] – деб фаолиятидан чуқур
фалсафий моҳиятга эга фикрни ёзган эди олим. 1951 йилда Тожикистон Фанлар
академияси ташкил этилгач, Садриддин Айний унинг биринчи президенти этиб
сайланди. У икки марта СССР Олий Совети депутати (1950; 1954 йилларда),
2-чақириқ Тожикистон ССР Олий Совети депутати бўлиб фаолият юритди.

Садриддин Айний Файзулла Хўжаев билан узоқ йиллар дўстона ва ҳамкор

бўлиб келди.

Файзулла Хўжаев ҳукумат раҳбари сифатида Садриддин Айнийни маънавий

ва моддий жиҳатдан қўллаб-қуватлаб келди. Унинг маслаҳати ва тавсияси билан
Садриддин Айнийнинг қизлар мактаби учун ўзбек тилида тузган “Қизбола ёки


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

150

Холида” асари 1924 йилда ўзбек тилида Берлинда “Камёвиний” босмахонасида
ҳамда йирик тадқиқоти бўлган “Намунаи адабиёти точик” (“Тожик адабиётидан
намуналар”) Москвада 1926 йилда нашр этилган.

Садриддин Айний педагогик фаолиятида алоҳида ўрғу берилиб ўргани-

ладиган илм бу-тарих илми ҳисобланади. Жумладан, ўзининг “Қуллар” романи
орқали қўйидаги чуқур фалсафий мушоҳадага эга бўлган фикрни таъкидлайди:
“Мен бу романда халқим тақдири ҳақида, ўтган аждодлар ҳаёти ҳақида ёзганман,
аммо менинг назарим ҳеч ҳам ўтмишга қаратилмаган. Менинг нигоҳим келажакка
йўналтирилган эди. Бу китоб ўтмиш ҳақида аммо у келажак авлодга ўгитдир. Чунки
тарих фақат келажак учун курашиш қуроли бўлгандагина маъно касб этади” [10].

Садриддин Айнийнинг илмий-ижодий фаолиятида “Бухоро инқилоби тарихи

учун материаллар” номли асари алоҳида ўрин эгаллайди. Ушбу асарнинг салмоқли
саҳифалари 1918–1919 йилларда Самарқандда тожик тилида ёзилган. Кейинчалик
олим асарни қайта ишлаб, янги маълумотлар билан тўлдириб, ўша вақтда СССР
халқлари марказий нашриёти мудири вазифасида ишлаган, давлат ва жамоат
арбоби Назир Тўрақулов (1892–1939) нинг сўз бошиси билан 1926 йил Москвада
араб имлосида ўзбек тилида айрим қисқартиришлар билан (260 саҳифа, 3000 минг
нусхада) “Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар” номи остида нашр эттирди.

Олим шарқшунослик ва адабиётшунослик соҳасида “Фирдавсий ва унинг

Шоҳномаси ҳақида”, “Шайх ур-раис Абу Али ибн Сино”, “Шайх Муслиҳиддин Саъдий
Шерозий”, “Камол Хўжандий”, “Устод Рудакий”, “Алишер Навоий”, “Восифий ва асари
ў “Бадоеъ ул – вақоеъ”, “Мирзо Абдулқодир Бедил” каби асарлар ва илмий-адабий
мақолаларини чоп эттирган. Садриддин Айнийнинг адабиётшуносликка қўшган
муҳим ҳиссаларидан бири, шубҳасиз, унинг “Алишер Навоий” номли монография-
сидир [11:18].

Садриддин Айнийнинг тожик тилида ёзган “Одина” номли биринчи қиссаси

рус тилига таржима қилиниб, 1930 йилда Москвада чоп этилган. 1932–1935 йиллар
давомида тожик ва ўзбек тилларида “Қуллар” романини ёзиб тугатади. Ушбу роман
1934 йилда ўзбек тилида, 1935 йилда тожик тилида босилди. Садриддин Айний
1939 йилда “Судхўрнинг ўлими” асарини ёзади вабу асар 1946 йилда ўзбек тилида
нашр этилди. Ёзувчи “Судхўрнинг ўлими” асарини 1953 йилда қайта ишлаб унга бир
қанча янги образларни киритди.

Садриддин Айний тарихшунос олим сифатида “Муқанна исёни” асарини ёзди.

У ХХ асрнинг 40-йилларида оқ кийимлилар ва унинг раҳбари Муқанна ҳақида махсус
рисоласини чоп эттирди. Шунингдек, хорижий мамлакатларда “Бухоро” номи билан
машҳур бўлган ва кенг тарқалган “Эсдаликлар” (1949–1954) китоби унинг ижодида
марказий ўрин эгаллайди. Бу асар қайта-қайта ўзбек, тожик, рус тилларидан
ташқари жаҳоннинг ўнлаб тилларида чоп этилган. Ўз ижоди билан мактаб яратган
Садриддин Айнийнинг илмий мероси ва ижтимоий фаолияти ҳам дунё илмий
жамоатчилиги томонидан муносиб эътироф этилган. Жумладан, Қоҳирада бўлиб
ўтган Осиё ва Африка ёзувчиларининг Халқаро конгрессида Садриддин Айний номи
буюк олимлар ва ёзувчилар қаторида тилга олинган. Европа олимлари Садриддин
Айнийни “Шарқ маданиятини пухта ўрганган буюк билимдон” деб баҳолаганлар.

1978 йилда Ўзбекистонда Садриддин Айний таваллудининг 100 йиллик

юбилейи муносабати билан машҳур давлат ва жамоат арбоблари, тарихчилар,
санъаткорлар, адабиётшунос олимлар унинг ҳаёти ва ижодига оид хотира
парчаларини, мақола, ҳикоя ва шеърларни нашр этишди. 1978 йил ЮНЕСКО
томонидан “Садриддин Айний йили” деб эълон қилинди [11:8].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

151

Ўз даврида Бухородаги жадидчилик ҳаракатида фаол қатнашиш баробарида

мураккаб тарихий жараёнларнинг иштирокчиси сифатида фаолият олиб борган
Cадриддин Айнийнинг тарих фани тараққиёти ҳамда бадиий адабиётни
ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва келажак авлодларга ўрнак бўлувчи
хизматлари инобатга олиниб, у 2001 йилда Ўзбекистоннинг “Буюк хизматлари
учун” ордени билан мукофотланган.

Хулоса қилиб айтганда, Садриддин Айний ижодининг асосий йўналишлари

таҳлил қилинар экан, у публицист сифатида долзарб тарихий масалаларга оид
мақолалар ёзган, тарихчи, шарқшунос, адабиётшунос ва тилшунос олим сифатида
фаннинг кўплаб соҳаларида тинимсиз изланишлар олиб борган. Педагогик
фаолитида эса ёшларни қайси соҳада фаолият юритишидан қатъий назар тўғри ва
ҳалол меҳнат қилишларини ўқтирган. Садриддин Айний Ўзбекистон ва
Тожикистонда илм-фан ва маданиятнинг ривожланишида, кадрлар етиштиришда
ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Садриддин Айний туғилиб вояга етган Бухоро вилояти Ғиждувон туманига

қарашли Соктаре қишлоғидаги Айний уй музейи материаллари.

2.

Айний С. Қисқача таржимаи ҳолим / Асарлар. 8 жилдлик. 1-ж. – Тошкент:

Тошкент бадиий адабиёт нашриёти, 1963. – Б. 55–87.

3.

Хайруллаев М. “Буюк сиймолар”, – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги

халқ мероси нашриёти, 1997. – Б. 134–136.

4.

Айний С. Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар. – Москва: СССР

халқлари марказий нашриёти, 1926. – Б. 29–32.

5.

Айний С. Таҳсиб ус-сибён. – Самарқанд, 1917. – Саҳ. 26.

6.

Абдулқодир Ш. Ёш бухоролилар хитоби // Вақт. 1917 йил 18 апрель.

№ 2209.

7.

Айний С. Мухтасар таржимаи ҳоли худам / Куллиёт. 16 чилд. Чилди – 1. –

Сталинобод, 1958. – Саҳ. 91.

8.

Холида Айни. Жизнь Садриддин Айни (краткий хронологический очерк). –

Душанбе, 1982. – С. 63.

9.

Ҳасанов М. Файзулла Хўжаев. – Тошкент: Ўзбекистон, 1990. – Б. 46.

10.

Айний С. “Бир халқ тақдири”, “Янги ҳаёт” (Новое время) журнали

45-нашр, 1951.йил.

11.

Темиров Ф. Садриддин Айнийнинг Бухородаги жадидчилик ҳаракатида

тутган ўрни ва ижтимоий фаолияти / тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси автореферати. – Т., 2020. – Б. 8–18.

Библиографические ссылки

Садриддин Айний туғилиб вояга етган Бухоро вилояти Ғиждувон туманига қарашли Соктаре қишлоғидаги Айний уй музейи материаллари.

Айний С. Қисқача таржимаи ҳолим / Асарлар. 8 жилдлик. 1-ж. – Тошкент: Тошкент бадиий адабиёт нашриёти, 1963. – Б. 55-87.

Хайруллаев М. “Буюк сиймолар”, – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1997.-Б.134-136.

Айний С. Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар. – Москва: СССР халқлари марказий нашриёти, 1926. – Б. 29-32.

Айний С. Таҳсиб ус-сибён. – Самарқанд, 1917. – Саҳ. 26.

Абдулқодир Ш. Ёш бухоролилар хитоби // Вақт. 1917 йил 18 апрель. № 2209.

Айний С. Мухтасар таржимаи ҳоли худам / Куллиёт. 16 чилд. Чилди - 1. – Сталинобод, 1958. – Саҳ. 91.

Холида Айни. Жизнь Садриддин Айни (краткий хронологический очерк). – Душанбе, 1982. – С. 63.

Ҳасанов М. Файзулла Хўжаев. – Тошкент: Ўзбекистон, 1990. – Б. 46.

Айний С. «Бир халқ тақдири», «Янги ҳаёт»(Новое время) журнали 45-нашр, 1951.йил.

Темиров Ф. Садриддин Айнийнинг Бухородаги жадидчилик ҳаракатида тутган ўрни ва ижтимоий фаолияти/ тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати.- Тошкент, 2020.-Б.8-18.