Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some analysis from the history of family divorce
L. ERYIGITOVA
1
Termez branch of the Tashkent State Technical University named after Islam Karimov
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021
The reason why the issue of family is considered relevant in
all times is that the stability of society depends on family
relations, on the environment in the family. But family divorces
have existed since ancient times, which has had a serious impact
on the stability of society. Family divorce is on the rise. Knowing
the history of the divorсe is important in preventing it today. In
this article, we have tried to analyze some aspects of the history
of family divorce.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
terms of marriage,
motives of divorce,
types of divorce,
causes of divorce,
consequences of family
divorce.
Оилавий ажримлар тарихидан баъзи таҳлиллар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
никоҳ шартлари,
ажрим мотивлари,
ажрим турлари,
ажрим сабаблари,
оилавий ажрим
оқибатлари.
Оила масаласи ҳамма замонларда ҳам долзарб ҳисоб-
ланган, сабаби жамият барқарорлиги оилавий муноса-
батларга, оиладаги муҳитга боғлиқ бўлиб келган. Аммо
оилавий ажрашишлар қадимданоқ мавжуд бўлиб, у жамият
барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатиб келган. Оилавий
ажримлар ортиб бормоқда.Ажримлар тарихини билиш
бугунги кунда уни олдини олишда муҳимдир. Мазкур
мақолада оилавий ажримларнинг тарихининг айрим жиҳат-
ларини таҳлил қилишга уриниб кўрдик.
1
Independent researcher, senior lecturer, Termez branch of the Tashkent State Technical University named after
Islam Karimov Termez branch, Termez, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
217
Некоторые анализы из истории семейных разводов
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
условия брака,
мотивы развода,
виды разводов,
причины разводов,
последствия семейного
развода.
Причина, по которой вопрос о семье считался
актуальным во все времена, заключалась в том, что
стабильность общества зависела от семеных отношений,
среды в семье. Но семейные разводы существовали
издревле и оказывали серьезное влияние на стабильность
общества. Семейные разводы растут. Знание истории
разводов важно сегодня, чтобы избежать ее. В данной
статье мы попытались проанализировать некоторые
аспекты истории семейных разводов.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг туб негизи
ва моҳияти оилага, унинг субъектлари тарбияси ва таъсирига бориб тақалади. Чунки
давлатимизда, биринчидан, оила қадрият даражасига кўтарилган тушунча, иккинчидан,
давлат ва жамиятнинг асосий негизи, учинчидан ислоҳотлар самарасини рўёбга
чиқарувчи омиллар аввало оилада вужудга келади ва шаклланади.
Юртимиз мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб оила
манфаатлари, она ва бола ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида оилаларнинг турмуш
тарзи, руҳияти ва тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиш, уларни ҳаётга ҳамда оилага,
туғилиб ўсаётган юртига муҳаббатини кучайтириш ва шу орқали ҳар томонлама комил
ва баркамол авлод етиштиришга интилиш вазифасини амалга ошириш давлатимиз
сиёсати даражасига кўтарилган эди. Бугунги кунда ҳам ушбу соҳа стратегик мақсадлар ва
тизимли хариталар орқали янада такомиллашиб бормоқда, энг асосийси муаммоларнинг
туб илдизи очилмоқда, моҳияти ўрганилмоқда. Мавзунинг долзарблиги шундаки,
оилавий ажримларни келиб чиқиш сабабларини ўрганмай туриб, оилаларни
мустаҳкамлигига эришиб бўлмайди. Бу борада олиб борилган таҳлилларимиз оилавий
ажримлар борасидаги фаолиятни такомил-лаштиришни тақазо этади.
Мазкур мақола умум қабул қилинган тарихий методлар-тарихийлик, қиёсий-
мантиқий таҳлил, кетма-кетлик, холислик тамойиллари асосида ёритилган бўлиб,унда
оилавий ажримлар тарихига оид баъзи маълумотлар таҳлил қилинди. Мазкур муаммо
деярли ўрганилмаган ёеки ўрганилганлигида ҳам фақат психологик, этнографик
ҳолатдагина тадқиқ этилган. Шу сабабли ажримлар муаммосига ечимлар топишда
халқаро тажрибага таяниш, айрим мамлакатлар мисолида оилавий ажримлар
статикасини ўрганиш, бу борада фаолият олиб бораётган олимлар билан ҳамкорлик
қилиш ҳам кутилган натижа беради [1].
Оилавий ажримларнинг келиб чиқиши ижобий ҳолат эмас, балки ижтимоий соҳада
эоришган ютуқларимизга соя соладиган ҳамда жамият барқарорлигига ва ўсиб келаётган
ёш авлод келажагига таҳдид соладиган иллатдир. Оилавий ажримлар- жамият
барқарорлигига таҳдид солаётган ҳамда оқибатлари аянчли ижтимоий ҳолатдир. Бу
ҳақда гап борганда кишилик тарихий тарққиётининг энг қадимги даврлариданоқ
жиддий муҳокама қилинадиган муаммо мавзуси сифатида қараб келинган. Шу сабабли
ҳам мазкур муаммо жамиятшунос олимлар томонидан ўрганилмоқда. Ҳар қандай
мамалакат равнақи шу юртнинг оилаларнинг мустаҳ-камлигига боғлиқ булади. Ўзбек
ҳалқи оила борасида алоҳида ўзига хос қарашларга ва ўз қадриятларига, ўз тажриба
мактабига эга бўлиб келган. Оилавий ажримлар қадимданоқ оила ва жамият
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
218
барқарорлигига салбий таъсир этувчи иллат сифатида қаралган. Бугун ана шу маънавий
қадриятимиз қай аҳволда? Бу барчани бирдек қизиқтиради [2].
Оилавий ажримларда никоҳ мотвлари муҳим роль ўйнайди. Бу барча ҳалқлар ҳаёт
тарзида ҳам миллий қадрият даражасига чиқиб улгурилагн урф-одатларимиз оила
мустаҳкамлигини таъминлашнинг асоси бшлиб келган. Оилавий ажримлар турлича
талқин этилган. Масалан қадимда Хитойда оилавий ажримлар сабабини аввало келиндан
излашган Қадимги Юнонистонда эса, оилавий ажримлар анчайин енгил кечган. Бунда
ажрашишини эр ва хотин гувоҳлар олдида ажрашиши сабабини айтиб, никоҳлари
бузилганлигини билдирган.Бундай ажримларда ҳуқуҳ асосан эр томонда бўлиб, агар
ажрим ташаббуси аёл кишидан чиқса ажримга эришиш анча қийин кечган. Қадимги Рим
империясида ҳам истило қилинган ҳудудлар ва бутун Италия миқёсида оилавий
ажримлар масаласига жиддий эътибор қаратишган. Тарихчи Тацитнинг ёзишича,
оилавий ажралишлапр империя ҳаётининг барқарор-лиги ва осойишталигига раҳна
солувчи иллат сифатида баҳоланган. Тарихчи Тацит томонидан Рим императори
Клавдий мисолида ажримлар мотиви хулосаланган. Тацитнинг ёзишича, Клавдий тўрт
марта уйланиб ажрашган бўлиб, ўзининг сўнгги никоҳидаги хотини Валерия Массалина
билан бўлган никоҳини ҳам омадли деб билмаган. Аммо мавжуд тартиблардан келиб
чиқиб аёлининг камчиликларига кўз юмишига ҳам тўғри келган. Ажрашиш учун жиддий
сабаб қилиб, Валериянинг ҳиёнатини асослаб кейин уни қатл эттиради ва шу важдан
кейин яна никоҳланади. Илк ренессианс даври рассоми Ж. Антуан ҳатто бу ҳақида
“Массалинанинг ўлими” номли суратини ишлаган. Ўша замон қоидаларига кўра агар
ҳукмдор ажрашса, уларнинг собиқ хотини черковга жунатилиши шарт эди. Яна бир
ҳукмдор Константин IV ва Мария Аминицкая 795 йилда ажрашишган. Ажримдан сўнг аёл
черковга жўнатилган.Марияни императорни заҳарлашда айблашган. Константин эса
дабдабали тўй билан Феодотия исмли аёлга уйланган [3].
Ажримлар борасида Англия қироли ГенрихVIIIўз даврида ном қозонган. Генрих
ажримлар борасида черков билан зиддиятларга борганлиги сабаб, машҳур Томас Морга
“Парламент реформацияси” деб номланган трактатларни ёздирган. Мазкур трактатларда
оилавий ажримлар масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Унинг ислоҳотчилик
билан йўғрилган оилавий ажримлар борасидаги қарашлари Климент VII нинг жиддий
танқидларига учраган. Бунга сабаб қирол иккинчи никоҳидаги Анна Болейни билан
ажрими ва уни черковга кетишдан бош тортгани учун қатл эттиргани эди. Демак Европа
давлатларида оилавий ажримлар билан боғлиқ қадимда мавжуд бўлган қоидалар ва
талабларга ўрта асрлар даврида ҳам қаттиқ амал қилинган. Оилавий ажримларга қарши
христианлик дини руҳонийлари қаттиқ қарши туриб кураш олиб борганлар. Аммо
ҳукмдорларнинг ўзлари мавжуд қоидаларни бузиб туришган ёки ўз ислоҳотлари билан
ўзгартиришга ҳаракат қилганлар. Ажримлар ва қайта никоҳлар борасида Русда
марказлашган давлат тузган Иван IV (Грозный) машҳур бўлган. Унинг никоҳида бўлган
хотинларининг учтаси вафот этган. Тўртинчи марта уйланишига эса рус проваслав
черкови монелик қилган. Аммо ҳукмдор тўртинчи марта Анна Калтовскаяга уйланган ва
ажрашиб уни монастрга жўнатган. Иван Грозный бешинчи марта Анна Григорьевна
исмли аёлга черковнинг руҳсатисиз уйланган ва у билан ҳам тез орада ажрашишган [4].
Аммо олтинчи никоҳидаги хотини Василиса Малентевна вафот этиб монастрга
жўнатилишдан сақланиб қолган. Россия тарихида ўз ислоҳотлари туфайли “буюк”
шарафига эга бўлган Пётр тақдирида ҳам оилавий ажримлар бўлганлиги у ҳақида
ёзилган тарихий манбалардан аён. Илк бор Пётр 17 ёшида Евдокия Лопухинага уйланган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
219
Уларнинг ҳамкорликдаги оилавий ҳаётида уч нафар ўғиллари туғилган. Бироқ фақат
кенжа ўғли Алексейгина яшаб қолган.Кейинроқ Пётр Марта Сквонская билан учрашди.
Фақат 9 йилдан кейингина у билан никоҳдан ўтади. Аввалги аёли монастрга жўнатилган
Евдокия эса тўлов эвазига монастирдан озод бўлганлиги маълум. Ана шу важдан Пётр ва
рус проваслав черкови ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқади. Аммо Пётр ислоҳат-
ларида оилавий ажримлар масаласида анча енгилликларга доир жиҳатлар бўлганлигини
кейинчалик
тарихчи
Б.Н. Миронов
аниқлаган.
Олимнинг
тадқиқот-ларидан
аниқланишича, Пётр замонасида ва умуман XVIII – XIX асрларда Россияда оилавий
ажримларнинг асосий сабаблари қуйидагилар ҳисобланган:
1.
Исбот қилинмаган зино.
2.
Қўшхотинлилик.
3.
Никоҳгача бўлган касалликнинг эр – хотин муносабатларига таъсири.
4.
Турмуш ўртоғининг 5 йилгача дом – дараксиз кетиши.
5.
Турмуш ўртоғининг оғир жиноят содир этганлиги учун сургунда ёки қамоқда
бўлишлиги.
6.
Аёл кишининг фарзанд кўра олмаслиги важидан монастирга жўнатилиши [5].
Ўша давр қоидаларига кўра бир марта ажрашган инсон қайтадан турмуш қуриши
таъқиқланган. Оилавий ажрим масалалари черковнинг назоратида бўлган. Шу сабаб ҳам
ҳукмдорлар ва черков ўртасида бу борада зиддиятлар бўлиб турган. Россияда 1897 йилда
аҳоли рўйҳати олинганда ҳар 1000 та эркакдан биттаси, аёллардан эса, иккитаси
ажрашган ҳисобланган. Бу кўрсаткич 1917 йилга қадар ўзгармаган. Диний идоралар
оилавий ажримларга қарши қаттиқ кураш олиб борган. Чунки ажримлар билан
шуғулланиш диний концисториянинг асосий вазифаларидан ҳисобланган. Ажрим
даъволари шундай идораларда икки ой давомида кўриб чиқилган. Ўтган аср бошларида
проваслав черковининг ажримларга муносабати юмшай бошлаган. 1913 йилдан
ажримларга янги талаб эьлон қилинган. 1917 йилдаги давлат тўнтаришидан кейин эса
1917 йил 1 майдаги кўриб чиқишдан кейин янги ўрнатилган Муваққат ҳукумат оилавий
ажрим шартларига янгиликлар киритди янги даъвогарларнинг иккиси ҳам айбдор
бўлсагина ажримга руҳсат бериш тартиби жорий қилинди.
Оилавий ажримларнинг қисқача тарихига назар солиб шундай хулосага
келамизки, ажримлар ҳамма замонларда ва ҳамма халқларда ҳам жамият ижтимоий
ҳаётига инсонлар ҳаётига айниқса ажрашган оилалар болалари ҳаётига жиддий салбий
таъсир этувчи иллат сифатида қараб келинган ва ажримлар олдини олиш бўйича маьлум
бир фаолият олиб борилган жамият барқарорлигининг муҳим шарти сифатида оилавий
ажримлар олдини олишга ҳаракат қилинган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ахмедова З. Мен ажрашмайман. – Тошкент, 2018 йил.
2.
Гидденс Э. Социология Москва, 2005, тўлдирилган учинчи нашри.
3.
Оила энциклопедияси. Миллий энциклопедия нашри, – Тошкент, 2019.
4.
Содиқова Ш. Оила тарбияси. – Маьнавият нашри, 2019, Тошкент.
5.
Клинтон Х.Р. Бир болани етти маҳалла тарбиялайди ёки болаларимизнинг
бизга берган сабоқлари ҳакида. – Тошкент, Маьнавият нашриёти, 1997.
