Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Factors of increasing living standards and welfare of the
population (On the example of Bukhara region)
Nozimjon KHOLMURODOV
1
Bukhara State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021
The article reveals the content of legal documents adopted in
our country to improve the standard of living and well-being of
the population. On the example of the Bukhara region, the author
analyzes the measures taken to reduce poverty and improve the
living standards of the population. The content of reforms aimed
at reducing poverty in the Republic of Uzbekistan is revealed.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
poverty,
living standards,
entrepreneurship,
credit.
Аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш
омиллари (Бухоро вилояти мисолида)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
камбағаллик,
аҳоли турмуш даражаси,
тадбиркорлик,
кредит.
Мақолада аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини
ошириш борасида мамлакатимизда қабул қилинган
ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни очиб берилган. Мамлакати-
мизда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш
даражасини ошириш борасида амалга оширилган чора
тадбирлар Бухоро вилояти мисолида таҳлил қилинган.
Ўзбекистон
Республикасида
камбағалликни
қисқар-
тиришга қаратилган ислоҳотлар мазмуни ёритиб берилган.
1
Job seeker, Bukhara State University, Bukhara, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
189
Факторы повышения уровня жизни и благополучия
населения (на примере Бухарской области)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
бедность,
уровень жизни,
предпринимательство,
кредит.
В статье раскрывается содержание правовых документов,
принятых в нашей стране для повышения уровня жизни и
благосостояния населения. На примере Бухарской области
анализируются меры, принимаемые по сокращению бедности
и повышению уровня жизни населения. Раскрывается
содержание реформ, направленных на сокращение бедности в
Республике Узбекистан.
КИРИШ
Ҳар қандай мамлакат иқтисодий сиёсатининг асосий мақсади ушбу мамлакат
ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли манфаатларига мувофиқ келадиган, уларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, камбағалликнинг олдини олишга, аҳоли турмуш
даражасининг муттасил ўсиб боришига имкон берадиган иқтисодий тизимни барпо
этишдан иборат. Таъкидлаш жоизки, бу узоқ давом этувчи ва мураккаб жараён
бўлиб, ҳуқуқий ва ижтимоий-ахлоқий муаммолар билан чекланиб қолмайди. Жаҳон
тажрибаси шуни кўрсатадики, аҳолининг юқори турмуш даражаси билан
таъминлаш, биринчи навбатда, ривожланган иқтисодиётга эга кучли демократик
давлат шароитидагина амалга ошириш мумкин.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий
Мажлисга мурожаатнома[2]сида таъкидланганидек, 2021 йилда иқтисодий исло-
ҳотларнинг пировард мақсади – камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровон-
лигини оширишдир. Ушбу мақсадга эришиш йўлида бир қатор вазифалар
белгиланди.
Республика Президентининг кўрсатмасига биноан, камбағалликни қисқар-
тиришнинг аниқ дастур ва механизмларини ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани
инобатга олган ҳолда, камбағаллик даражасини аниқлаш мезонлари ва баҳолаш
услуби, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари ва меъёрий асосларини
пухта ишлаб чиқиш мақсадида қисқа муддатларда Жаҳон банки, БМТ Тараққиёт
дастури, Осиё тараққиёт банки каби халқаро ташкилотларининг 14 нафар эксперти
жалб қилинди. Мазкур экспертлар билан биргаликда юқоридаги вазифаларни
ўзида
қамраб
олган
“2021–2023 йилларда
Ўзбекистон
Республикасида
камбағалликни қисқартириш концепцияси” ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила – тадбиркор”
дастурини амалга ошириш тўғрисида” 2018 йил 7 июндаги ПҚ–3777-сон Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва
камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-
тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 26 мартдаги ПФ–5975-сон Фармони; Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини
такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ–4862-сон Қарори; Ўзбекистон
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
190
Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ
органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги ПФ–6098-сон Фармони мазкур тадқиқотда
асосий манба ҳисобланади.
Тадқиқотда илмий билишнинг анализ ва синтез, комплекс ёндашув, контент-
анализ каби усулларига таянилди.
НАТИЖАЛАР
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош
Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида бир қатор ташаббусларни илгари
сурган эди. Жумладан, камбағалликни қисқартириш ва унга қарши курашиш
масаласини БМТнинг навбатдаги сессияси асосий мавзуларидан бири сифатида
белгилаш, шунингдек, ушбу мавзуда Глобал саммитни ўтказиш тўғрисидаги
ташаббус жаҳоншумул аҳамият касб этди. Хусусан, пандемия ушбу масаланинг
долзарблигини янада оширди.
БМТнинг маълумотларига кўра, ер юзида 700 млн.дан ортиқ одам қашшоқ-
ликда кун кечиради.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга
оширилаётган ислоҳотлар бевосита камбағалликка қарши курашишда муҳим
пойдевор вазифасини ўтамоқда. Жумладан, Ўзбекистонда камбағалликка қарши
курашиш соҳасида институционал ёндашув қўлланаётганини алоҳида таъкидлаш
лозим. Ҳукумат таркибида Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни
қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди. Шунингдек,
жойларда вертикал тарзда тадбиркорлик муҳитини яратиш ва ривожлантириш
орқали камбағалликни қисқартириш бўйича масъул лавозимлар жорий этилди.
Бунда камбағалликни қисқартиришнинг аниқ дастак ва механизмларини ишлаб
чиқиш, хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, камбағаллик даражасини
аниқлаш мезонлари ва баҳолаш услубиятини, ижтимоий таъминотнинг минимал
стандартлари ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга катта эътибор
қаратилди.
Республиканинг барча ҳудудларида аҳоли турмуш даражасини ошириш,
камбағалликни қисқартириш борасида тизимли чора тадбирлар амалга ошириб
келинмоқда. Бухоро вилоятининг барча комплексларини ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш, иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида ҳар бир
ҳудуднинг мавжуд ички имкониятларидан самарали фойдаланишга алоҳида
эътибор қаратилмоқда.
Бунда “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича бир қатор ишлар олиб борилди.
Вилоятда 3 бўғинли “Маҳаллабай ишлаш” тизими жорий этилган бўлиб,
бугунги кунда ушбу тизим ўзининг бир қатор ижобий самарасини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила – тадбиркор”
дастурини амалга ошириш тўғрисида” 2018 йил 7 июндаги ПҚ–3777-сон қарори
[3]ни бажариш доирасида республикадаги ҳар бир оилада тадбиркорлик билан
шуғулланиш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиш
чора-тадбирларини амалга ошириш белгилаб берилди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
191
Бухоро вилоятида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли
кредит эвазига 1724 нафар ишсиз аҳоли томорқасида 39,3 гектар майдонда
35,7 млрд. сўм кредит эвазига ихчам иссиқхоналар қуриб берилди.
Шунингдек, 5207 нафар фуқаро томорқасида 10,6 млрд сўм кредит
маблағлари ҳамда 6,6 млрд сўм миқдордаги субсидия ҳисобига 1 сотихли дуга
усулидаги иссиқхоналарни қурилиб, ишсиз фуқаро даромад манбаига эга бўлди.
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида қўшимча 300 млрд сўм ажратиб,
ишсиз аҳолига 20 минг бош наслли қорамол етказиш ва 10 минг нафар
(5 фоиз)
аҳолини “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан чиқариш
имкони яратилади.
Шу билан биргаликда 2021 йилда имтиёзли кредит маблағлари эвазига
ишсиз аҳоли томорқасида қўшимча 100 гектар майдонда
(бир сотихининг нархи
7,6 млн. сўмдан 1-5 сотихли)
ихчам иссиқхона қуриб, 10 минг нафар ишсиз
фуқаронинг бандлиги таъминланади.
“Маҳаллабай” ўрганиш натижасида аниқланган ишсиз аҳоли талабига асосан,
10 минг нафар оилага марказлашган ҳолда, 20 минг бош арзон нархларда чорва
етказиб бериш бўйича ишлар амалга оширилди. Бугунги кунга қадар улар
томонидан 4628 та оилаларга 9897 бош чорва моллари тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётни ривожлантириш
ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-
тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 26 мартдаги ПФ–5975-сон Фармони[4]га мувофиқ,
самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш
суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали вилоятда
камбағалликни қисқартириш борасида мақбул сиёсатни амалга ошириш тизими
жорий этилмоқда.
Вилоятда тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 445,1 млрд. сўмлик
120 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда 15 142 нафар фуқароларни бандлигини
таъминлаш кўзда тутилмоқда.
Тегишли тижорат банкларига маҳалларни ривожлантириш учун жами
қўшимча 293,2 млрд.сўм, шундан ҳар бир оила-тадбиркор дастури доирасида
144,7 млрд.сўм ва бошқа тижорат банклари ресурс маблағи ҳисобидан
148,5 млрд.сўм маблағ ажратиш режалаштирилаётганлиги аҳоли турмуш фаровон-
лигини оширишга хизмат қилади.
Кичик ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш мақсадида вилоятнинг 13 та
шаҳар ва туманларнинг 98,8 гектар
(512 та “лот”ларга ажратилган ер майдонлари
81,5 гектар)
ер майдони ҳудудида 28 та кичик саноат зоналари ташкил этилган
бўлиб бугунги кунда фаолият кўрсатмоқда.
Фаолият кўрсатаётган 28 та кичик саноат зоналарида умумий қиймати
1,0 трлн.сўмлик инвестиция киритиш эвазига 6052 та янги иш ўринлари яратиш
шарти билан 217 та тадбиркорлик субъектларига 59,9 гектар
(364 та “лот”ларга
ажратилган ер майдонлари)
бўш ер майдонлари ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқар-
тириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги ПФ–6098-сон Фармони[6]га
мувофиқ, вилоятда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик
фаолиятини юритиш учун, шу жумладан тартибга солиш ва маъмурий юкни
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
192
камайтириш ҳисобига тенг рақобат шароитларини яратиш борасида ҳам тизимли
чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб
қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ–4862-сон қарори
[5]га мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш,
аҳолининг кенг табақаларини тадбиркорлик билан шуғулланишга жалб этиш,
бошланғич капитал манбаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш
тизимини кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш соҳасида ҳамда
аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида келтирилган
механизмлар, хусусан, уларни ўқитиш, микрокредит ажратиш бўйича ишларни
мувофиқлаштириш борасида вилоятда чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилган
бўлиб, аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш тадбирлари
амалга оширилмоқда.
Вилоят аҳолисини бандлиги таъминлаш борасида бир қатор ишлар олиб
борилиб, жорий йилнинг январь-июнь ойларида бандлик тизимидаги барча
йўналишлар бўйича 42 725 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар бандлиги
таъминланиб, бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 27,9 млрд.
сўм ажратилди. Жумладан:
Жумладан,
–
12 574 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар бўш иш ўринларига ишга
жойлаштирилди;
–
8 368 нафар ишсиз фуқаролар турли касбларга ўқитиш учун юборилиб,
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 3 347 млн. сўм сарфланди;
–
7 727 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб,
Жамоат ишлари жамғармаси маблағларидан 10 081 млн. сўм харажат қилинди;
–
2 578 нафар фуқаролар ишсиз деб эътироф этилиб, бу мақсадларда
4 396,0 млн. сўм сарфланди.
–
2 966 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламлари квоталанган
иш ўринларига ишга жойлаштирилди.
–
83 нафар ишсизларнинг касбга ўқитиш харажатларини қоплаш учун 8 та
корхонага 132,6 млн. сўм миқдорида субсидия ажратилди;
–
50 нафар ишсизларни 1 та кооперативга жалб қилиш учун 122,5 млн.сўм
миқдорида субсидия ажратилди;
–
28 нафар ишсизларни квотадан ортиқ ишга қабул қилинган фуқаролар учун
12 та корхонага 26,8 млн. сўм миқдорида субсидия ажратилди;
–
238 нафар фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш учун 95,8 млн. сўм
миқдорида субсидия маблағлари ажратилди;
–
4 000 та эҳтиёжманд оилага ДУГА усулида иссиқхоналар қурилиб,
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 4 279,5 млн. сўм миқдорда маблағ
молиялаштирилди.
Аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, касбий малакасини ошириш орқали
камбағалликни камайтириш энг асосий масала ҳисобланади. Бу борада ҳам
вилоятда кенг тизимли тадбирлар амалга оширилди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
193
ХУЛОСА
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон тарихида илк бор камбағаллик масаласи
2020 йилнинг 24 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий
Мажлисга мурожаатнома[1]сида кўтарилиб, мазкур мавзу ижтимоий-иқтисодий
сиёсатнинг асосий кун тартибига айланди. Камбағалликни камайтириш – бу
аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва
салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс
иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишга қаратилган бўлиши лозим.
Бундан ташқари, камбағалликдан чиқиб кетиш учун энг муҳим омил – бу инсоннинг
интилиши, ўз кучига таянган ҳолда, аниқ мақсад сари ҳаракати бўлиши лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаат-
номаси (2020 йилнинг 24 январь).
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаат-
номаси (2020 йил 29 декабрь).
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила – тадбиркор”
дастурини амалга ошириш тўғрисида” 2018 йил 7 июндаги ПҚ–3777-сон Қарори.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётни ривожлан-
тириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 26 мартдаги ПФ–5975-сон Фармони.
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб
қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ–4862-сон Қарори.
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқар-
тириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги ПФ–6098-сон Фармони.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассам-
блеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқи.
