Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Spiritual and legal framework for combating human trafficking
in the context of the new Uzbekistan
Abira KHUSEYNOVA
1
Bukhara State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021
This article analyzes humanism and its features, legal and
national moral foundations of the fight against human trafficking.
Special attention is paid to international and national legislation,
reforms to prevent and combat trafficking in human beings in
our country. Provides examples of human rights from Islamic
sources. The essence of the new edition of the Law “On
combating human trafficking” is revealed. The author analyzes
the powers of non-governmental non-profit organizations to
combat human trafficking.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
humanism,
human trafficking,
international and national
law,
non-governmental and non-
profit organizations.
Янги Ўзбекистон шароитида одам савдосига қарши
курашнинг маънавий ва ҳуқуқий асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
инсонпарварлик,
одам савдоси,
халқаро ва миллий
қонунчилик,
нодавлат нотижорат
ташкилотлар.
Мақолада инсонпарварлик ва унинг хусусиятлари, одам
савдосига қарши курашнинг ҳуқуқий ва миллий маънавий
асослари таҳлил қилинган. Одам савдосининг олдини олиш
ва унга қарши курашиш борасида юртимизда амалга
оширилаётган ислоҳотлар, халқаро ва миллий қонун-
чиликда одам савдосининг олдини олишга доир масала-
ларга алоҳида эътибор қаратилган. Ислом манбаларида
инсон ҳуқуқларига оид фикрлардан мисоллар келтирилган.
Янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши кураш тўғри-
сида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти очиб берилган.
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мазкур масалага
доир ваколатлари хусусида тўхталиб ўтилган.
1
Professor, Bukhara State University, Member of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, Bukhara,
Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
180
Духовные и правовые основы борьбы с торговлей людьми в
контексте нового Узбекистана
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
гуманизм,
торговля людьми,
международное и
национальное
законодательство,
негосударственные и
некоммерческие
организации.
В данной статье анализируется гуманизм и его
особенности, правовые и национально-нравственные
основы борьбы с торговлей людьми. Уделяется особое
внимание
на
международное
и
национальное
законодательство, на реформы по предотвращению и
борьбе с торговлей людьми в нашей стране. Приводится
примеры о правах человека из исламских источников.
Раскрывается
суть
новой
редакции
Закона
«О
противодействии
торговле
людьми».
Анализируется
полномочия
негосударственных
некоммерческих
организаций по борьбе с торговлей людьми.
КИРИШ
Маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг демократик ва инсонпарварлик
хусусиятларидан бири бу – инсонга бўлган муносабат, инсон ҳуқуқлари ва
эркинликлари қандай ҳимоя қилинаётганлиги билан белгиланади. Шунинг учун
ҳам кўпгина мамлакатлар тарихий ривожланиш жараёнида инсон ҳуқуқларига оид
ўз қонунлар тизимини яратган.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Фуқаролик жамияти қуришга оид фалсафий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий
масалалар А.Г. Бабич, Ю. Безелянский, Т. Бендас, Е. Варзиман, А. Веселовский,
В. Геодакян, Е.П. Ильин, Е.И. Калинина, И. Клецина, Ц.П. Короленко, Л. Мамут,
В. Межуев, Л. Попова, Н. Усачева, Н. Хамитов, Н. Ходирева, Л.Т. Шинелова каби МДҲ
олимлари томонидан тадқиқ этилганЎзбекистонда фуқаролик жамиятини
шакллантиришнинг фалсафий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий масала-
лари Б. Алиев, Ҳ. Бобоев, Д. Бобожонова, Л. Бойко, К. Джавакова, Ш. Жалилов,
Р. Жумаев, С. Жўраев, З. Исломов, Г. Кўчқорова, Ш. Мамадалиев, М. Мирхамидов,
Ф. Мусаев, Х. Одилқориев, А. Саидов, Б. Тўйчиев, А. Тўлаганов, С. Тўйчиева,
А. Шайманова, М. Шарифхўжаев, Э. Халилов, И. Эргашев, М. Қирғизбоев, А. Қодиров,
З. Қодирова, О. Ҳусанов, А. Ҳусейнова [7-34] каби тадқиқотчилар томонидан
ўрганилган.
Тадқиқот методларига анализ ва синтез, ретроспектив таҳлил, ҳужжатлар
таҳлили (контент анализ) киради.
НАТИЖАЛАР
Таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида янги ўзбек миллий ҳуқуқий
тизими тубдан шаклланди. Ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган эркин бозор
иқтисодиёти тамойилларига асосланган демократик давлатнинг конституциявий
ва ҳуқуқий асослари яратилди, инсон ҳуқуқларига оид қонунлар тизими барпо
этилди. Ўзбекистон Конституциясининг II-боб, 13-моддасида таъкидланганидек,
“Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади,
уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
181
ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” [2]. Асосий Қонунда жами дунёвий
неъматлар орасида энг улуғи “инсон” эканлиги ёрқин мужассамлаштирилди.
Инсонни улуғлаш уни муҳофаза қилиш ва ҳар томонлама камол топтириш
Конституциянинг асосий ғоясига айлантирилди. Ушбу нормалар БМТ томонидан
1948 йилнинг 10 декабрида қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
Декларацияси” мазмун-моҳиятига тўлиқ мосдир. Жумладан, 1-моддада, “Барча
одамлар эркин, қадр-қиммат ва ҳуқуқларда тенг бўлиб туғилганлар”; 3-моддада
таъкидланганидек, “Ҳар бир инсон яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига
эгадир”; 4-модда “Ҳеч ким қуллик ёки қарамликда сақланиши мумкин эмас,
қулчилик ва қул савдосининг барча турлари тақиқланади” [1] ва ҳоказо.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан
ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та
асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколининг бевосита иштирокчисидир.
Миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига халқаро стандартларни
тизимли ва босқичма-босқич имплементация қилишнинг ўз модели, инсоннинг
конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши мониторинги
миллий тизими шакллантирилди.
Юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, адолатни қарор
топтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун БМТ ва бошқа халқаро
ташкилотлар томонидан эътироф этилиб, қўллаб-қувватланмоқда. Президентимиз
Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг
72-сессиясидаги маърузасини [5] тинглаган давлатлар раҳбарлари, дунё жамоат-
чилиги Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзгаришларга
ўз баҳосини берди. Бу эса, мамлакатда давлат, жамият ва фуқароларнинг Инсон
ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тамойиллари ва қадриятларига
эътиборини кучайтириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя
қилишни таъминлашга қаратилган самарали тадбирлар амалга оширилаётганидан
далолатдир. Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доира-
сида тузилма раҳбарлари билан учрашувлари чоғида 2018 йилда Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан
Самарқанд шаҳрида инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказиш ташаббусини
билдирганлиги ҳам бежиз эмас, албатта. Эътиборли томони шундаки, БМТ ташкил
этилганидан кейинги 70 йил давомида Осиё минтақасида биринчи марта ташкил
этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми якунлари бўйича инсон ҳуқуқлари
ҳимояси юзасидан Самарқанд декларациясининг қабул қилинди. Бу эса, юртимизда
инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасидир.
Мамлакатимиз ҳар бир фуқароси хорижда ишлаши, ўқиши, дам олиши
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатлаб қўйилган. Аммо бу ҳуқуқ-
ларни баъзи бировлар суистеъмол қилаётгани нафақат ачинарли, балки ташвишли
ҳамдир. Чунки, ҳали-ҳануз қонунлар моҳиятини англолмаётган, қонуний йўл қолиб,
алдамчилар тузоғига ўлжа бўлаётган ҳамюртларимиз кўплаб топилади. Ўзбекистон
чегарасидан ташқарига чиққан ҳар бир фуқаро шу юртнинг дунё ҳамжамияти
олдидаги мавқеи, обрў-эътибори олдида масъул эканлигини унутмас-лиги лозим.
Афсуски, айрим ҳамюртларимизнинг хориж мамлакатларидаги фаолиятлари,
ҳатти-ҳаракатлари миллатимиз шаънига доғ бўлиб тушмоқда. Ҳар йили бир неча
юзлаб ҳамюртларимиз турли давлатлардан Республикамизга депортация
қилинмоқдалар. Демак, улар борган мамлакатларнинг қонунларини қўпол равишда
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
182
бузиб, шу юртлардан расмий равишда чиқарилиб юбормоқдалар. Бундай
фуқароларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этаётганлиги кечирилмас бир ҳолдир.
Бугунги кунда дунёнинг турли мамлакатларида “замонавий қуллик” ҳолатига
тушган кишиларни учратиш мумкин. “Замонавий қуллик” тушунчаси уч асосий
белгидан иборатдир. Биринчидан, одамни зўравонлик ёки уни қўллаш таҳдиди
ёрдамида назорат қилинади. Иккинчидан, тутқун, ўз иродасига қарши ҳолатда ўша
жойда мажбур килинган меҳнат тури билан шуғулланади ва вазиятни ўз хоҳишига
биноан ўзгартира олмайди. Учинчидан, у ўз ишига арзимас ҳақ олади ёки иш ҳақини
умуман олмайди.
Замонавий қулчилик қотиллик, одам ўғирлаш, чегарадан ноқонуний тарзда
ўтиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва бошқалар билан боғлиқдир.
Тарихий тараққиёт давомида яратилган панд насиҳатлар, асарлар асосида
шуни айтиш мумкинки, аждодларимиз учун инсонпарварлик энг олий қадрият
ҳисобланган. Бировнинг меҳнатидан фойдаланиш, қул қилиб олиш, меҳнатига
яраша ҳақ тўламаслик ва бошқа салбий иллатлар қаттиқ қораланган ҳамда жамият
тараққиёти учун жуда хавфли деб ҳисобланган. Жумладан, ўлкамиз халқлари
ҳаётига оид илк манба ҳисобланган “Авесто”да аёл ва фарзандлари сарсон ва
саргардон юрадиган юрт энг ёмон юрт, [35] деб таъкидланган. Ризоуддин ибн
Фахриддин “Оила” номли асарида аёллар ҳақида шундай ёзади: “Агарда оила кемага
ўхшатилса, хотун кеманинг қуйруғи ҳукмида бўлур. Дарёда катта қувватга эга
бўлган кема қуйруқ ҳаракатига эргашиб юргани каби, мамлакат мисолида бўлган
оилаларда оила ичида бўлган хотун ҳаракатига эргашурлар. Хотунлари тарбияли
бўлган халқ – тарбияли-ю, хотунлари тарбиясиз бўлган халқ – тарбиясиз, хотунлари
тиришқоқ, тадбиркор иродали бўлган халқ – бою, хотунлари ялқов ёки исрофгар
халқ фақир бўлиши аниқдир” [36].
Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифларда инсонни улуғлаш, унга бағрикенглик
қилиш, меҳр тафтини дариғ тутмаслик, қулликда бўлган инсонни озод қилиш,
умуман олганда, ёмонлик қилишдан тийиш тўғрисида жуда кўп фикрлар,
насиҳатлар келтирилган. Қуръони Каримнинг “Мулк” сураси ҳам борки, у айрим
манбаларда “Таборак” сураси деб ҳам айтилади. Ушбу суранинг 13-16 оятларидан
шундай фикр келтирилади: “Жаннатга етишмоқ йўли, яъни машаққатли йўл – қул
бўйнини қуллик исканжасидан бўшатмоқлик ёки очлик кунида қариндош етимга
ёхуд хору зор мискинга таом бермоқликдур”. Инсон бахт учун туғилар экан, уни ҳеч
қачон қулликда сақлаш, унинг ҳуқуқларини поймол қилиш, мазлум сифатида
кўриш гуноҳ ҳисобланади. Қул сифатидаги инсонни қулликдан озод қилган шахс
жаннатга етишар экан. Бу тўғрида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
“Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи вассалам: “Ҳар қандай киши бир мусулмон кишини
қулликдан озод қилса, Оллоҳ таоло ўшал қулнинг (озод бўлган) ҳар бир аъзоси
бадалига унинг бир аъзосини жаҳаннам ўтидан халос қилур, яъни қўли бадалига
қўлини, оёғи бадалига оёғини” [37].
Ҳозирги тараққиёт шароитида одам савдоси глобал муаммо ҳисобланиб,
бутун дунё ҳамжамияти мазкур жиноятга қарши кураш олиб бормоқда. Бу борада
БМТ томонидан “Инсон ҳуқуқлари” умумжаҳон Декларацияси, “Инсон ҳуқуқлари-
нинг Европа Конвенцияси”, “Қуллик хусусида”ги Конвенция, “Қулликни йўқотиш
амалиёти тўғрисида”ги қўшимча Конвенция, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги
Конвенция, “Аёлларга қарши дискриминациянинг ҳар қандай кўринишларига
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
183
қарши кураш тўғрисида”ги Конвенциялар [6] қабул қилиниб, дунёнинг кўплаб
мамлакатларида қўлланилган.
2013 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 30 июль –
Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни деб эълон қилинган. Халқаро
ташкилот мутахассисларининг таҳлилий хулосаларига кўра, одам савдосидан жабр
кўрганлар сони бир неча миллионларини ташкил қилмоқда. Одам савдоси
жиноятидан жабрланганларнинг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил
қилаётганлиги ташвишланарли ҳолдир.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам
савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор
ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва
чегара танламайдиган жиноятдир. Ўзбекистон 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош
Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган “Одам савдоси ва фоҳиша-
ликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида”ги
Конвенцияга қўшилди. 2008 йилнинг 17 апрелида одам савдосига қарши курашиш
соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган “Одам савдосига қарши
курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган эди. Қонунда одам савдоси билан
боғлиқ тушунчаларга изоҳ берилди; одам савдосига қарши курашишнинг асосий
принциплари, бу соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, одам савдосига
қарши курашишни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва
ташкилотлар; одам савдоси профилактикаси; одам савдосидан жабрланганларни
идентификация қилиш ва уларни ҳимоя қилиш юзасидан давлат органларининг
ҳамкорлиги; одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам
кўрсатиш; вояга етмаганлар савдосига қарши курашишнинг ўзига хос хусусия-тлари;
одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалалари ўз аксини
топди. Мазкур Қонуннинг ўз вақтида қабул қилинганлиги мамла-катимизда инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жуда катта тарихий аҳамиятга эга бўлди.
Қонунга итоаткорлик бу – юксак ҳуқуқий онглилик, жамият ва давлат
манфаатларини чуқур тушуниб етиш, ижтимоий бурч, яъни ўз қилмишлари учун
давлат олдида, жамият олдида жавобгарлик туйғуси билан узвийдир.
Қонунга итоаткор ҳар бир фуқаро қонунларнинг талаблари жамиятнинг юксак
манфаатларини ифода этишини, қонунларга риоя қилиш фақат халқ манфаатларига
эмас, балки унинг ўз манфаатларига ҳам хизмат қилишини яхши тушунади. Қонун
одамларни бирлаштиради, қонунбузарликларни, қонунни менсимаганларни эса,
қонун доирасидан ташқарига чиқариб қўяди. Қонунга итоаткорлик, ақл идрок,
виждон, ички эътиқод масъули бўлиб, инсонда олижаноб фазилатларни тарбиялайди.
Таъкидлаш жоизки, одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга
ёрдам бериш масалаларига доир аниқ қоидаларнинг тартибга солинмаганлиги,
шунингдек вояга етмаганлар савдосига қарши курашишнинг ўзига хос хусусиятлари,
шу жумладан, индентификация қилиш, ёрдам бериш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий
мақоми белгиланмаганлиги қонунни янги таҳрирда қабул қилиш заруратини
келтириб чиқарди.
2020 йилнинг 17 августида янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши кураш
тўғрисида”ги Қонун [3] қабул қилинди. Қонунда қуйидаги масалаларда янги нормалар
киритилди:
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
184
одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва
мослашувини таъминлаш тартиби ва жабрланганлар ҳақидаги маълумотларнинг
махфийлигини таъминлаш тартиби, уларга тақдим этиладиган хавфсизлик чоралари
ҳамда бошқа кафолатлар ёритилди;
одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва уларни қайта
йўналтириш тушунчалари алоҳида бобда белгилаб берилди;
одам савдосига қарши курашда ННТлар ваколат ва вазифалари белгилаб
берилди;
соҳага оид асосий тушунчалар ва тамойиллар, уни давлат томонидан тартибга
солишга оид нормалар, ваколатли давлат органлари, Миллий комиссия, худудий
комиссиялар ва Миллий маърузачига оид меъёрлар аниқ белгилаб берилди.
Қонунда мазкур йўналишга доир фаолиятни амалга ошираётган давлат
органларига
кўмаклашувчи
ташкилотлар
қаторида
нодавлат
нотижорат
ташкилотлари ҳам белгиланиб, уларнинг ваколат ва вазифалари аниқ очиб берилди.
Эндиликда мазкур янги таҳрирдаги Қонунга асосан, нодавлат ташкилотлари одам
савдосига қарши курашишда давлат органларига нафақат кўмаклашиш, балки зарур
ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек давлат томонидан амалга
оширилаётган ишларга фаол қатнашиш мақсадида, нодавлат ташкилотлари одам
савдосига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни
ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши мумкинлиги мустаҳкамлаб
қўйилди. Нодавлат ташкилотлари одам савдосидан жабрланганларнинг ижтимоий
реабилитацияси ва мослашуви тадбирларини амалга оширишда, шу жумладан бундай
жабрланганларга
ёрдам
кўрсатиш
ва
уларни
ҳимоя
қилиш
бўйича
ихтисослаштирилган муассасаларни ташкил этишда кўмаклашиш ваколати ҳам
берилганлиги жамиятда фуқаролик институтларининг ролини оширишда ўз ўрнига
эгадир.
Шу билан бирга, соҳадаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг асосий
вазифаларидан бири сифатида одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун
ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш аниқ
белгилаб берилди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда даврнинг энг долзарб масалалари билан
шуғулланаётган ва ўз фаолиятлари билан аёлларнинг баъзи ижтимоий муаммо-
ларини ечишда давлат органлари билан яқин ҳамкорлик қилаётган нодавлат
нотижорат ташкилотлари жамиятда ўз ўрни ҳамда мавқеларига эга.
Республикамизда 9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият
олиб бормоқда. Уларнинг 100 га яқини одам савдосига қарши курашиш борасида
бевосита ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Жумладан, Республика “ISTIQBOLLI
AVLOD” ижтимоий-ахборот маркази, унинг вилоятлардаги бўлимлари ҳамда ҳамкор
ташкилотлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум асосида одам савдосининг
олдини олиш ва ундан жабрланган аёлларни реабилитация қилиш ишларини амалга
оширмоқдалар. Ушбу ташкилотлар 2004 йилдан буён долзарб алоқа тармоғи ташкил
этиб, ноқонуний миграция ва унинг салбий оқибатларидан бири бўлган одам
савдосининг олдини олиш мақсадида аҳоли орасида ахборот-профилактик ишларни
амалга ошириб келмоқдалар. Одам савдо-сига қарши қаратилган фаолият олдини
олиш (прфилактика), ортга қайтариш (репатриация), жабрдийдаларни ижтимоий
ҳимоя қилиш (реабилитация), уларни яна ижтимоий ҳаётга қайтариш (реинтеграция)
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
185
каби қисмлардан иборат. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ушбу йўналишдаги
фаолияти янги Ўзбекистон шароитида янгича мазмун ва янгича шаклларда давом
эттирилмоқда.
“ISTIQBOLLI AVLOD” ташкилотларининг ушбу соҳадаги фаолиятлари
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва давлат ташкилотлари томонидан доимий
равишда қўллаб-қувватлаб келинмоқда. “30 июль – Одам савдосига қарши курашиш
бутунжаҳон куни” муносабати билан Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий-
ахборот маркази Бухоро вилояти бўлими “30 кунлик одам савдосига қарши курашиш
ойлиги”гини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқган бўлиб, вилоят
туманлари, корхона, муассаса, ташкилотларида уйдаги зўравонлик, миграция
ҳолатлари, муаммо ва ечимлар борасида давра суҳбатлари ташкил қилмоқда.
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини
янада такомиллаштириш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва
аҳамиятини, ижтимоий фаоллиги ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш,
шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Ёшларни қўллаб-
қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид
давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ПФ–6181-сонли “2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони [4] қабул
қилинди. Унда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини
изчил такомиллаштириш; фуқаролик жамияти институтларига кўмак бериш ҳамда
уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомил-лаштириш;
давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институт-ларининг фаол
иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш; давлат ижтимоий лойиҳаларини
амалга оширишда фуқаролик жамияти институт-ларининг иштирокини янада
кенгайтириш; фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини
таъминлаш масалаларига катта эътибор қаратилди. Шунингдек, 2021 йилнинг 1
апрелидан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси
жорий қилиниши ва унга кўра, ҳар йил якунлари бўйича нодавлат нотижорат
ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси,
ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюрт-малар натижадорлиги ва бошқа
муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан уларнинг рейтинги тузилиши белгилаб
берилди. Буларнинг барчаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда
фуқаролик институтлари ролини оширишга қаратилган чора тадбирлар
натижасидир.
Таъкидлаш жоизки, жамият ривожида турли даврлар инсонлар ҳаёти учун буюк
ақл-заковатга эгалиги билан ажралиб турган. Бироқ, барча даврларда ҳам инсоният
тарихи учун жуда зарур бўлган, юксак ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этган
“инсонпарварлик” тушунчаси жуда катта аҳамият касб этган.
Инсонпарварлик деганда, инсонни эъзозлаш, ҳурмат қилиш, ундаги ижтимоий-
ахлоқий хислатларни камолга етказиш, унинг моддий ва маънавий фаровонлиги
тўғрисида
ғамхўрлик
қилиш
ва
қўллаб-қувватлашни
тасаввур
қиламиз.
Инсонпарварлик, энг аввало, инсоннинг бахт-саодати, эзгулик, меҳр-мурувват, хайр-
эҳсон, яхшилик, раҳмдиллик, муҳтож ва ғарибларга ёрдам, сабр-қаноат, камтарлик,
тўғрисўзлик, ширинсуханлик, сахийлик, нафсни тийиш ва бошқа хулқ-одоб қоидалари
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
186
билан чамбарчас боғлиқдир. Одам савдосига қарши курашиш фақатгина давлат ва
нодавлат ташкилотларининг вазифаси эмас [38-40]. Ҳар бир киши ўзининг
инсонийлигини, жамият аъзолари олдидаги масъулиятини ҳис қилган ҳолда,
бошқаларнинг ҳуқуқлари, шаънини олий қадрият деб ҳурмат қилиши лозим.
ХУЛОСА
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсонлар
ҳаётини, дунёқарашини ҳамда турмуш тарзини ўзгартирмоқда. Жамиятда “Янги
Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз” деган улуғвор мақсад шаклланди ва
“Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга
фаол кириб бормоқда. Ушбу буюк мақсадларга эришишда инсон ҳуқуқлари ҳимояси
алоҳида аҳамият касб этади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси”. Т.: 1999.
2.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: 2018.
3.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши
курашиш тўғрисида”ги Қонуни (2020 йил 17 август).
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6181-сонли “2021–2025 йил-
ларда
фуқаролик
жамиятини
ривожлантириш
концепциясини
тасдиқлаш
тўғрисида”ги Фармони.
5.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил
19 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузаси.
6.
Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги академияси. Тошкент, 2012. – Б. 304.
7.
Бобоев Ҳ., Ҳасанов С. Ўзбекистон демократик жамият қуриш сари. –
Тошкент: Адолат, 2001.
8.
Бобожонова Д. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар. –
Тошкент: Шарқ, 1999.
9.
Жалилов Ш. Давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ислоҳоти: тажриба
ва муаммолари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996.
10.
Жумаев Р. Давлат ва жамият: демократлаштириш йўлида. – Тошкент:
Шарқ, 1998.
11.
Жўраев С. Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт. – Тошкент: Академия, 2003.
12.
Исломов З.М. Фуқаролик жамияти: кеча, бугун, эртага. – Тошкент: ТДЮИ, 2002.
13.
Кочкорова Г.Д. Роль негосударственных коммерческих организаций
в формировании нравственных устоев гражданского общества: Автореф. дисс. канд.
филос. наук. – Ташкент: 2008.
14.
Мамадалиев Ш.О. Халқ ҳокимияти: назария ва амалиёт. – Тошкент:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2003.
15.
Мусаев Ф. Демократик давлат қуришнинг фалсафий-ҳуқуқий масалалари.
– Тошкент: Ўзбекистон, 2007.
16.
Одилқориев Х.Т. Конституция ва фуқаролик жамияти. – Тошкент: Шарқ, 2001.
17.
Саидов А., Жўзжоний А. Шарқ цивилизацияси: инсон ва ҳуқуқ (ўтмиш
ва ҳозирги замон). – Тошкент: Адолат, 2005.
18.
Туйчиев Б. Проблемы формирования политической культуры и
демократизация современного общества. – Тошкент: Фан, 1991.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
187
19.
Тўлаганов А. Давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ўзини ўзи бошқариш
органлари фаолиятини ташкил этиш. – Тошкент: ТДЮИ, 2002.
20.
Тўйчиева С.С. Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларига ўтиш
шароитида шахс ижтимоий фаоллигини оширишда маънавий маданиятнинг роли.
Фалсафа фан. д-ри ... дисс. автореф. – Тошкент, 2004.
21.
Шайманова А.Э. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилишида ўрта
мулкдорлар синфининг ўрни ва роли: Фалсафа фан. номзоди ... дисс. автореф. –
Тошкент: 2005.
22.
Шарифхўжаев М. Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шакл-
ланиши. – Тошкент: Шарқ, 2003.
23.
Эргашев И. Тараққиёт фалсафаси. – Тошкент: Академия, 2000.
24.
Қодиров А. Сиёсат фалсафаси. – Тошкент: ТДЮИ, 2008.
25.
Кадырова З. Проблемы повышения социальной активности молодежи
Узбекистана в условиях всестороннего реформирования общества. – Ташкент:
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 1999.
26.
Ҳусанов О. Мустақиллик ва маҳаллий ҳокимият. – Тошкент: Шарқ, 1998.
27.
Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти: назария ва хорижий тажриба. –
Тошкент: Янги аср авлоди, 2006. – Б. 204.
28.
Ҳусейнова А. Фуқаролик жамияти ва аёллар: Монография. – Бухоро:
Бухоро нашриёти, 2009. – Б. 142.
29.
Хусейнова А.А. (2010). Торговля людьми: попытка противодействия.
Социологические исследования, (11). – С. 150–151.
30.
Холова Э.Х., Хусейнова А.А. (2012). Закон Республики Узбекистан «О
противодействии торговле людьми». Современные научные исследования, (12), 1-1.
31.
Холова Э.Х., Хусейнова А.А. (2010). Закон Республики Узбекистан «О
противодействии торговле людьми». Journal of Siberian Medical Sciences, (4).
32.
Хусейнова А.А. (2017). Философское миропонимания Абдурахмана Джами.
Ученый XXI века. – С. 88.
33.
Хусейнова А.А. (2017). О сущности философского миропонимания
Абдурахмана Джами. In Инновации в технологиях и образовании (PP. 74–78).
34.
Хусейнова А.А. (2016). Среднеазиатский ренессанс и Абдурахман Джами.
ББК 65.34. 13 (2Рос–4Кем). – С. 355.
35.
Шоамирова Ю. Ўзбек оиласи маънавияти тарихига бир назар. // Жамият
ва бошқарув. 2002. 4-сон. – Б. 37.
36.
Ризоуддин ибн Фахриддин. Оила. Т.: Меҳнат-1991. – Б. 9.
37.
Ахлоқ-одобга оид Ҳадис намуналари. – Тошкент: Фан, 1990. – Б. 171.
38.
Кенжаева Х.П., Тожиев Ф.И., Жураев Б.Н. (2014). Роль женщин в создании и
развитии демократического общества в Узбекистане. In Инновации в технологиях и
образовании (С. 119–123).
39.
Кенжаева Х.П. (2021). Аёллар ижтимоий фаоллигини оширишда
фуқаролик институтларининг ўрни. Scientific progress, 1(6). – Б. 957–961.
40.
Кенжаева Х. (2021). Миллий маънавий меросимизда таълим-тарбия
масалалари. Общество и инновации, 2(6/S). – Б. 18–24.
