Авторы

  • Наргиза Маматханова
    докторант, Наманганский государственный университет, Наманган, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss6/S-pp261-268

Ключевые слова:

Социализация социально-педагогическая деятельность будущий учитель профессиональная подготовка социальные изменения личность социально-нравственные ценности социальные влияния

Аннотация

В этой статье рассмотрены понятия социализация личности, социально-педагогическая деятельность, данные определения российских и зарубежных ученых: с профессиональной точки зрения, теоретическая, психологическая и практическая подготовка служит уникальным критерием при определении эффективности высшего педагогического заведения.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Features of the process of preparation of future teachers for
social and pedagogical activity

Nargiza MAMATXANOVA

1


Namangan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021

In this article, the idea of socialization of the individual, the concept

of socio-pedagogical activity, the definitions given by Russian and
foreign scientists, as well as the preparation of future teachers for
socio-pedagogical activity: theoretical, psychological and practical
training from a professional point of view is considered to serve as a
specific criterion in determining the effectiveness of the activities of
higher.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

socialization,
social and pedagogical activity,
future teacher,
professional training,
social changes,
personality,
social and moral values, social
influences.

Бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга
тайёрлаш жараёнининг хусусиятлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ижтимоийлашув, ижтимоий-
педагогик фаолият,
бўлажак ўқитувчи,
касбий тайёрлик, ижтимоий
ўзгаришлар, шахс,
ижтимоий-ахлоқий
қадриятлар,
ижтимоий таъсирлар.

Ушбу мақолада шахснинг ижтимоийлашуви, ижтимоий-

педагогик фаолият тушунчаси, рус ва хориж олимларининг
берган таърифлари, шунингдек, бўлажак ўқитувчиларни
ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрликлари: касбий нуқтаи
назардан назарий, психологик ва амалий тайёр-ликлари олий
педагогик таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини
белгилашда ўзига хос мезон бўлиб хизмат қилиши борасида
фикр юритилган.

1

PhD student, Namangan State University, Namangan, Uzbekistan.

E-mail: nmamatxanova@mail.ru.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

262

Особенности процесса подготовки будущих учителей
к социально-педагогической деятельности

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

социализация,
социально-педагогическая
деятельность,
будущий преподаватель,
профессиональная
подготовка,
социальные изменения,
личность,
социально-нравственные
ценности,
социальные влияния.

В данной статье рассматривается идея социализации

личности,

понятие

социально-педагогической

деятельности, определения, данные российскими и
зарубежными учеными, а также подготовка будущих
учителей к социально-педагогической деятельности:
теоретическая,

психологическая

и

практическая

подготовка

с

профессиональной

точки

зрения

рассматривается

как

конкретный

критерий

при

определении

эффективности

деятельности

высших

учебных заведений.


Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган

ислоҳотлар таълим тизимининг тубдан янгиланиши ҳамда мазмунан бойишини
таъминлади. Жамиятда рўй бераётган ижтимоий ўзгаришларни инобатга олган
ҳолда бир қатор янги ўқув фанларини ўқитишнинг йўлга қўйилганлиги эса шахсни
давр талабларига мувофиқ тарбиялаб вояга етказиш имкониятини юзага келтирди.
Илм-фан, техника ва технологиянинг тезкор ривожланиши, маиший турмуш
шароитининг яхшиланиши, қишлоқ ва шаҳар ҳаётининг бир-бирига яқинлашуви,
инсон томонидан табиатга кўрсатилаётган салбий таъсир доирасининг тобора
кенгайиши, ахборот-алоқа алмашувининг такомиллашуви, шунингдек, компьютер
ва мураккаб техникалар хизматининг ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида
устувор ўрин тутиши кишилик муносабатларида ҳам ижобий, ҳам салбий
ҳолатларни юзага келишига сабаб бўлмоқда. Носоғлом турмуш кечириш (спиртли
ичимликка ва гиёҳванд моддаларга рўжу қўйиш, тартибсиз жинсий ҳаёт), девиант
хулққа эгалик, ижтимоий масъулиятсизлик кабиларни салбий ҳолатлар сирасида
келтириш мумкин.

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш аҳоли, шу жумладан, ёшлар

ўртасида кенг кўламли ижтимоий фаолиятни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Танланган муаммо ечимини топишга йўналтирилган илмий-педагогик

фаолият жараёнини ёритишда устувор бўлган тушунчалар моҳиятини тўғри англаб
олиш тадқиқот йўналишини тўғри белгилашга имкон беради. Шу сабабли дастлаб
устувор тушунчаларни аниқлашга эътибор қаратилди ва улар қуйидагилар
эканлиги аниқланди: ижтимоийлашув, ижтимоий-педагогик фаолият, ижтимоий-
педагогик фаолият кўникмалари, ижтимоий-педагогик фаолият малакалари,
ижтимоий-педагогик ахлоқ, касбий тайёргарлик, касбий тайёрлаш.

“Ижтимоийлаштириш” тушунчаси “Фалсафа. Қисқача изоҳли луғат”да

қуйидагича шарҳланган: “жамиятнинг муваффақиятли ривожланиши учун зарур
бўлган намунали хулқ, психологик механизм, социал норма ва қадриятларни
ўзлаштириш жараёни” [5, 173]. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да эса
“ижтимоийлашмоқ” тушунчаси “ижтимоий тус олмоқ” [6, 178] маъносини
англатилиши кўрсатилган. Ижтимоий тус олиш тушунчанинг умумий моҳиятини
очиб беради. Бироқ, уни ижтимоий-фалсафий, педагогик ва психологик нуқтаи
назардан таҳлил этилганда тушунча мазмунини кенг, батафсил ёритиш тақозо


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

263

этилади. Зеро, “ижтимоий тус олиш” айнан натижани ифодалашга хизмат қилади.
Шахснинг ижтимоийлашувида ва айнан педагогик талқинда натижадан аввал
жараённинг моҳияти, унинг кечишини ўрганиш, таҳлил қилиш муҳим аҳамият
касб этади.

А.В. Мудрик мазкур тушунча моҳияти “маданиятни ўзлаштириш ва қабул

қилиш жараёнида инсоннинг ривожланиши ҳамда ўз-ўзини ўзгартириб
бориши”дан иборатлигига эътиборни қаратиб, ижтимоийлаштиришнинг асосий
босқичлари қуйидагилар эканлигини кўрсатади:

1.

Болалик даври: 1) чақалоқлик (туғилгандан 1 ёшгача); 2) илк болалик

(1-3 ёш); мактаб ёшигача бўлган болалик (3-6 ёш); 3) кичик мактаб ёши (6-10 ёш).

2.

Ўсмирлик даври: кичик ўсмирлик ёши (10-12 ёш); катта ўсмирлик ёши

(12-14 ёш).

3.

Ёшлик даври: илк ўспиринлик ёши (15-17 ёш); ўспиринлик ёши (18-23 ёш);

ёшлик (23-30 ёш).

4.

Етуклик ёши: илк етуклик ёши (30-40 ёш); етуклик ёши (40-55 ёш);

қарилик ёши (55-65 ёш).

5.

Кексалик ёши: кексалик (65-70 ёш); нуронийлик ёши (70 ёшдан юқори)

[2, 205].

Бизнинг назаримизда, муаллиф томонидан шахснинг ижтимоийлашув даври

тўғри кўрсатилган. Бироқ, бу ўринда етуклик ёш даврларининг муайян босқичи
сифатида 30-60 ёшларни ўз ичига олади. Мазкур даврда инсон “жисмоний жиҳатдан
тўла ривожланади, камолотга эришади” [6, 178]. Айнан бу даврда у ижтимоий
жиҳатдан фаоллашади ва жамият тараққиётини таъминловчи асосий куч сифатида
намоён бўлади. 60 ёшдан кейин эса ўрта ҳисобда олганда аҳолининг физиологик,
жисмоний ҳамда ижтимоий фаоллигида пасайиш юзага келиб, организм
фаолиятининг аста-секин заифлаша бориши типик хусусият касб этади [6, 178].
Мазкур ҳолат, бир гуруҳ шахсларнинг ижодий фаолликларини инобатга олмаганда
кексаликнинг асосий белгиси бўлиб қолади.

Р.С. Немов эса шахс ижтимоийлашувининг бевосита таълим ва тарбия

таъсири остида рўй берувчи жараён ва натижа эканлигига алоҳида урғу беради:
бола томонидан психологик-ақлий ва шахсий ривожланиш хусусиятларига кўра
ижтимоий тажрибаларнинг ўзлаштирилиши, яъни таълим ва тарбия таъсирида
психологик функцияларининг такомиллашуви, ижтимоий-ахлоқий қадриятлар,
хулқ-атвор меъёр ва қоидаларнинг ўзлаштирилиши, дунёқарашининг бойиш
жараёни ва натижаси [4,606].

Дарҳақиқат, шахснинг ижтимоийлашувида ижтимоий, психологик ва

педагогик омилларнинг таъсири муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, бизнинг назаримизда
Р.С. Немовдан фарқли равишда шахс ижтимоийлашувида унинг психологик
функциялари такомиллашуви муҳим эканлигини инкор этмаган ҳолда глобал-
лашув шароитида ижтимоий-ахлоқий қадриятлар, хулқ-атвор меъёр ва қоида-
ларнинг ўзлаштирилиши, дунёқарашнинг бойиши етакчи ўрин тутишини қайд
қилмоқчимиз.

Ижтимоийлашув инсоннинг маданият, коммуникация таъсири остида

шаклланиш жараёни, бир-бирлари билан мулоқотда бўлишларини ифодалайди
[6, 178]. Ижтимоий-фалсафий, психологик ва педагогик тадқиқотлар жараёнида
шахс ижтимоийлашувига хос бўлган қуйидаги ҳолатлар аниқланган:


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

264

1)

шахснинг ижтимоийлашувида айрим даврларнинг ва бир даврдан иккинчи

даврга ўтиш жараёнида рўй берувчи ижтимоий омиллар (мега омиллар, макро
омиллар, мезо омиллар, микро омиллар), воқеликлар ҳамда уларнинг таъсири
етакчи ўрин тутади (Ж. Пиаже, А.В. Мудрик);

2)

боланинг камол топиши, шахс бўлиб шаклланишида ижтимоий, хусусан,

ота-оналар ва бола ўртасидаги муносабатлар, уларнинг ўзаро ҳиссий бирлиги
муҳим аҳамиятга эга (З. Фрейд);

3)

шахс муайян схемалар ҳамда когнитив тузилмалар ёрдамида бошқа-

рилади; шу сабабли унинг ана шу схема ва когнитив тузилмаларга мослашуви
ижтимоийлашув моҳиятини англатади (Ж. Пиаже);

4)

шахс ижтимоий таъсирлар ёрдамида илмий билимлар ҳамда кишилик

маданияти унсурларини ўзлаштиради, уларнинг негизида эса у ақлий жиҳатдан
камол топади ва ахлоқий сифатларга эга бўлади – мазкур ҳолат шахс
ижтимоийлашувининг устувор жиҳати ҳисобланади (Т. Персонс, Р. Бейла);

5)

шахснинг ижтимоийлашуви турли ижтимоий тузумлар, жамият ривожи-

нинг муайян даврларида бир хил кечмайди; ҳар бир даври шахснинг ижтимоий-
лашувида ўзига хос кўринишда намоён бўлади (Р. Бенедикт, М. Мид);

6)

ижтимоийлашув болаликкагина хос хусусият бўлмай, шахс ҳаётининг

барча даврларини қамраб олади (З. Фрейд, Т. Персонс, Р.С. Немов).

Тегишли манбаларни назарий жиҳатдан ўрганиш ва инсонни ижтимоий

мослаштириш жараёнининг умумий моҳиятини таҳлил этиш асосида айтиш
мумкинки, ижтимоий-педагогик фаолият ўқувчиларнинг ҳаёти хавфсизлигини
таъминлаш, уларнинг ижтимоий, ҳуқуқий, психологик, тиббий ва педагогик
эҳтиёжларини қондириш, улар учун қулай психологик муҳитни яратиш, шунингдек,
оила, таълим муассасалари ва жамоатчилик томонидан уларга нисбатан
кўрсатилаётган салбий таъсирларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш йўлида
изчил, мунтазам ва мақсадга мувофиқ ташкил этилувчи фаолият туридир.

Бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жара-

ёнида талабалар қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни пухта ўзлаштириб
боришлари зарурдир: 1) ўқувчиларнинг умумий ривожланишларини назорат
қилиб бориш; 2) уларнинг соғликларини сақлаш ва салбий таъсирлардан
муҳофазалаш; 3) ўқувчиларни мактаб таълимига тайёрлаш; 4) уларда ижобий
сифатларни шакллантириш; 5) ўқувчиларни ижтимоий муносабатларнинг фаол
иштирокчиси сифатида шакллантириш.

Бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик фаолиятга касбий тайёрлик-

ларини таъминлашда: ихтисослик билимлари; ижтимоий-педагогик фаолият
мазмуни, мақсади, ижтимоий педагог зиммасидаги вазифаларни англаш ҳамда
ижтимоий-педагогик фаолиятни самарали ташкил этиш имконини берувчи шакл,
метод ва воситаларни ўзлаштиришга бўлган рағбат; қадриятли йўналишлар
(малакали, етук мутахассис бўлиш; ихтисослик маълумотига эгаликни тасдиқловчи
дипломга эгалик; келгусида барқарор иш ва маошга эга бўлиш; ижтимоий ёрдамга
муҳтож ўқувчиларни ҳаётга тайёрлаш, уларни салбий ижтимоий таъсирлардан
ҳимоялаш йўлида фаоллик кўрсатиш; ижтимоий педагог-тарбиячи сифатида
атрофдагиларнинг ҳурматини қозониш; ижтимоий-педагогик фаолиятнинг
жамият томонидан алоҳида қадрланиши ва б.ш.лар); шахсий ва касбий сифатлар;
ихтисослик кўникма ва малакалари кабилар асосий таркибий элементлар етакчи
ўрин тутади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

265

Асословчи тажриба даврида бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик

фаолиятни ташкил этиш борасида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларга
эгаликлари ҳам ўрганилди. Ўрганиш талабалар фаолиятини бевосита ва билвосита
кузатиш, улар ўртасида анкета ва тест сўровларини ўтказиш, суҳбатлар уюштириш
асосида амалга оширилди. Анкета сўрови талабаларнинг олий таълим “Ижтимоий
педагогика” фанининг ўқитилиш ҳолати, яратилган шарт-шароитлар тўғрисидаги
фикрларини ўрганишга ёрдам берган бўлса, тест сўрови уларнинг “Ижтимоий
педагогика” фани асосларини қай даражада ўзлаштирганликларини баҳолаш
имконини берди.

Тажриба-синов ишларига жами 300 нафар талабалар жалб этилиб, улар

тасодифий танлов асосида тажриба (148 нафар) ва назорат (152 нафар) гуруҳларига
бириктирилдилар.

Асословчи тажриба даврида респондент-талабалар анкета сўровига

қуйидагича жавоб қайтардилар (1-жадвал).

Респондент-талабаларнинг анкета сўровига жавоблари мазмун нуқтаи

назардан ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди:

талабаларнинг кўпчилигини “Ижтимоий педагогика” фани бўйича машғу-

лотларнинг анъанавий ёндашув асосида ташкил этилиши, “жонли” мулоқотлар
асосида ташкил этилмаслиги, талабалар билан ўқитувчиларнинг фаол муносабатда
бўлмасликлари, машғулотларда асосан ҳикоя, оғзаки баёндан фойдаланилиши
қониқтирмайди;

умумий ҳисобда талабалар фан ўқитувчиларининг касбий малакаларини

ижобий баҳолашмаган, бунга сабаб уларнинг доимий равишда машғулотларни
ташкил этишга ижодий ёндашмасликлари, таълим жараёнини турли шакл, метод ва
воситалар ёрдамида ташкил этмасликлари, талабаларнинг фаол бўлишларига йўл
қўймасликларидир;

1-жадвал

Респондент-талабаларнинг анкета сўрови бўйича жавоб кўрсаткичлари

(асословчи тажриба)

Саволлар

тартиби

Тажриба-синов гуруҳлари n

1

= 148 нафар

Назорат гуруҳлари n

2

= 152 нафар

Ижобий

Қониқарли

Салбий

Ижобий

Қониқарли

Салбий

Фоиз ҳисобида

1-савол

21,6

46,6

31,7

19

52

29

2-савол

20,2

45,2

34,5

22,4

45,4

32,2

3-савол

18,2

45,9

35,8

16,4

49,3

34,2

4-савол

10,8

43,9

45,2

11,8

46,1

42,1

5-савол

16,9

48,6

34,4

18,4

45,4

36,2

6-савол

16,7

50,6

32,4

16,4

50

33,6

7-савол

15,5

45,9

38,5

20,4

48,7

31

8-савол

17,6

49,3

33,1

19,1

51,3

29,6


кўргазмали қуроллар сонининг кўп эмаслиги, фан бўйича ўқув

манбаларининг тақчиллиги каби ҳолатлар машғулотларнинг дидактик таъминоти
юқори бўлмаслигига сабаб бўлмоқда;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

266

машғулотлар ташкилий-технологик жиҳатдан бугунги кун, шу жумладан,

талабаларнинг эҳтиёжини қондира олмаяпти; аксарият ҳолатларда назарий
машғулотлар маъруза (ўқитувчи ҳикояси ёки оғзаки баёни), амалий машғулотлар
эса семинар шаклида ташкил этилади; талабалар эса машғулотларнинг фаол
мулоқот ва баҳс-мунозарага асосланган ҳолда ишчанлик руҳида ўтишини
исташади;

маъруза ва семинарлар машғулотларнинг асосий шакллари бўлиб, гарчи

муайян даражада талабалар томонидан назарий билим, амалий кўникмаларни
ўзлаштиришга ёрдам бераётган бўлса-да, бироқ, юқори самарадорликни таъминлай
олмайди;

машғулотлар жараёнида кенг қўлланиладиган тушунтириш, оғзаки баён,

ҳикоя, савол-жавоб каби методлар талабаларда ижодий изланиш ҳамда фаолликни
юзага келтиришда у қадар катта имкониятга эга эмас; шу боис ўқитувчилар асосий
эътиборни талабаларни фаолликка, ижодий изланишга, мустақил ва эркин
фикрлашга ундовчи методлардан фойдаланишлари лозим;

машғулотлар жараёнида асосий воситалар сифатида ўқитувчининг нутқи,

кўрсатмали қуроллар ва айрим манбалар намоён бўлади; ахборот технологиялари
каби воситалардан эса деярли фойдаланилмайди; бу ҳолат ўз-ўзидан
талабаларнинг фан асосларини суст ўзлаштиришларига олиб келади;

“Ижтимоий педагогика” фани бўйича ташкил этилувчи машғулотлар

талабаларда ижтимоий-педагогик фаолликни юзага келтириши лозим, бироқ, улар
талабаларга назарий билимларни етказиб беришдангина иборат бўлиб қолмоқда.

Асословчи тажриба даврида талабаларнинг “Ижтимоий педагогика” фани

асослари бўйича билим, кўникма ва малакалари даражасини баҳолаш мақсадида
тест топшириғидан ҳам фойдаланилди. Талабаларнинг тест топшириғи бўйича
жавоб кўрсаткичлари қуйидаги жадвалда ўз аксини топди (2-жадвал).

2-жадвал

Респондент-талабаларнинг тест топшириғи бўйича жавоб кўрсаткичлари

(асословчи тажриба)

Даражалар

/

Гуруҳлар

Юқори

Ўрта

Паст

Нафар

ҳисобида

Фоиз

ҳисобида

Нафар

ҳисобида

Фоиз

ҳисобида

Нафар

ҳисобида

Фоиз

ҳисобида

Тажриба

(n

1

= 148 нафар)

29

19,6

55

37,2

64

43,2

Назорат

(n

2

= 152 нафар)

32

21,1

53

34,8

67

44,1


Асословчи

тажриба

даврида,

шунингдек,

респондент-талабаларнинг

мактабгача таълим муассасаларида ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил
этишга оид амалий кўникма ва малакаларга эгаликлари ҳам ўрганилди.
Талабаларнинг кўникма ва малакаларга эгаликлари уларга амалий (лойиҳалар
яратиш, кичик тадқиқотлар олиб бориш каби) ҳамда педагогик масалаларни ечиш
топшириқларини бериш орқали ўрганилди. Натижалар қуйидаги жадвалда ўз
аксини топган (3-жадвал):


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

267

3-жадвал

Респондент-талабаларнинг ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишга оид

амалий кўникма ва малакалари даражаси

(асословчи тажриба)

Даражалар

/

Гуруҳлар

Юқори

Ўрта

Паст

Нафар

ҳисобида

Фоиз

ҳисобида

Нафар

ҳисобида

Фоиз

ҳисобида

Нафар

ҳисобида

Фоиз

ҳисобида

Тажриба

(n

1

= 148 нафар)

22

14,9

40

27

86

58,1

Назорат

(n

2

= 152 нафар)

26

17,1

34

22,4

92

60,5


Асословчи тажриба якунлари гарчи олий таълим муассасаларида талабаларни

ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш йўлида муайян ишлар амалга оширилаётган
бўлса-да, бироқ ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар ҳам мавжудлигини кўрсади.
Бизнинг назаримизда бундай вазифалар қуйидагилардан иборат:

педагогика олий таълим муассасаларида ижтимоий-педагогик фаолиятни

ташкил этишга масъул бўлган ижтимоий педагогларни тайёрлашни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ҳаёти, тараққиёт йўналиши ҳамда

минтақанинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда “Ижтимоий педагогика”
фани бўйича замонавий, хусусан, янги авлод дарсликларига қўйилган талабларга
тўла жавоб бера оладиган, шунингдек, таълим олувчиларга мустақил таълим олиш
имконини берадиган янги авлод дарсликларини яратиш;

мазкур дарсликларда педагогика олий таълим муассасалари факультетлари

(жумладан, “Педагогика-психология”, “Бошланғич таълим”, “Мактабгача таълим”
факультетлари) ички хусусиятларининг инобатга олинишига эришиш;

талабаларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлашда ижтимоий

ташкилотлар (ички ишлар органлари, прокуратуралар қошидаги “Вояга етма-
ганлар билан ишлаш Комиссияси”, соғлиқни сақлаш, физиологик ёки психологик
нуқсонга эга болаларни қайта тиклаш, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим,
ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва ахлоқ тузатиш муассасалари, болаларни
соғломлаштириш оромгоҳлари) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

“Ижтимоий педагогика” фани бўйича машғулотларни ташкил этишда

талабаларнинг ўқув ва ижтимоий фаол, мустақил бўлишлари, эркин фикрлашлари
учун шароит яратиш;

назарий билимлар берувчи машғулотларнинг амалиёт билан интеграция-

лашувини таъминлаш;

таълим олувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг бир

неча босқич (жумладан, педагогик умумий ўрта махсус ва олий таълим
муассасаларида ижтимоий педагогларни тайёрлаш) дан иборат бўлишига эришиш.

Дастлабки – асословчи тажриба даврида “Ижтимоий педагогика” фани бўйича

нашр этилган ўқув манбаларининг камлиги, аксарият адабиётларнинг рус тилида
эканлиги маълум бўлди. Ўқув машғулотларини кузатиш, талабалар фаолиятини
ўрганиш қуйидаги муаммоларнинг ҳал этилиши бўлажак мутахассисларни
ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлашда юқори самарадорликни кафолатлай
олишини кўрсатди:


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

268

ижтимоий-педагогик фаолият мазмунини пухта ўзлаштириш имконини

берувчи туркум ижтимоий-гуманитар фанлар ўртасида ўзаро интеграциянинг
юзага келмаганлиги;

талабалар ўртасида “Ижтимоий педагогика” фани асосларини тарғиб

қилишга нисбатан технологик ёндашувнинг қарор топмаганлиги;

“Ижтимоий педагогика” фани ўқитувчиларини методик ишланмалар билан

етарли даражада таъминланмаганлиги;

талабаларда мактабгача таълим муассасаларида ижтимоий-педагогик

фаолиятни самарали йўлга қўйиш омили бўлган ижтимоий ва ўқув фаоллиги ҳамда
мустақил таълим олиш малакаларининг шаклланмаганлиги;

талабалар томонидан ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим

муассасаларида ижтимоий-педагогик фаолиятни йўлга қўйиш тажрибаларини
ўрганиш учун зарур шарт-шароитларнинг яратилмаганлиги;

талабалар онгига “Ижтимоий педагогика” фани асосларини чуқур синг-

диришнинг мақбул механизмларининг яратилмаганлиги;

талабаларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш йўлида олий

таълим ва мактабгача таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг юзага
келмаганлиги.

Шундай қилиб, бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга

тайёрлашнинг назария ва амалиётдаги ҳолатини ўрганиш бу борада ҳал этилиши
зарур бўлган вазифалар мавудлигини кўрсатди. Респондент-талабалар билан
ишлаш, улар ўртасида анкета ва тест сўровларини ўтказиш, суҳбат ва савол-
жавобларни уюштириш тажриба-синов ишларига қадар бўлган даврда уларнинг
мактабгача таълим муассасаларида ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил
этишга тайёрликлари қониқарли аҳволда эмаслигини кўрсатди. Талабаларнинг
аксарияти “Ижтимоий педагогика” фани асосларини назарий жиҳатдан пухта
ўзлаштирган бўлсалар-да, бироқ, мактабгача таълим муассасалари ўқувчиларини
ижтимоий ҳаётга мослаштириш, ижтимоий муносабатлар ва мактаб таълимига
тайёрлаш, уларни салбий ижтимоий таъсирлардан ҳимоялаш, шунингдек,
оилаларга ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатиш малакаларига эга эмасликларини
намоён этдилар. Бу эса тайёргарлик босқичларида махсус дастур, методика
ёрдамида бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий-педагогик фаолиятни самарали
ташкил этиш малакаларини шакллантириш зарурлигидан далолат беради.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Мудрик А.В. Введение в социальную педагогику. – Пенза, ПГУ,1994. – Б. 117.

2.

Мудрик А.В. Основы социальной педагогики. – М.: ACADEMA, 2006. – Б. 205.

3.

Мудрик А.В. Социальная педагогика. М.: Владос, 1999. – Б. 219.

4.

Немов Р.С. Психология. Книга 2. Психология образования. – М.: Владос, 2006.

– Б. 606.

5.

Фалсафа. Қисқача изоҳли луғат // Масъул муҳарир. А. Жалолов. – Т.: Шарқ

нашриёт-матбаа компанияси Бош таҳририяти, 2004. – Б. 383, Б. 173.

6.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. Иккинчи жилд. Е – М. – Т.:

“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. – Б. 178.

7.

Эгамбердиева Н.М. Ижтимоий педагогика. – Т.: Алишер Навоий номидаги

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2009. – Б. 232.

Библиографические ссылки

Мудрик А.В. Введение в социальную педагогику. – Пенза, ПГУ,1994. - 117-бет.

Мудрик А.В. Основы социальной педагогики. – М.: ACADEMA, 2006. 205-бет.

Мудрик А.В. Социальная педагогика. М.: Владос, 1999. – 219-бет.

Немов Р.С. Психология. Книга 2. Психология образования. – М.: Владос, 2006. 606-бет.

Фалсафа. Қисқача изоҳли луғат // Масъул муҳарир. А.Жалолов. – Т.: Шарқ нашриёт-матбаа компанияси Бош таҳририяти, 2004. – 383 б. – Б.173.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. Иккинчи жилд. Е – М. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. – Б.178.

Эгамбердиева Н.М. Ижтимоий педагогика. – Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2009. – 232 б.