Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Legal fundamentals of motherhood and childhood protection in
Uzbekistan
Nigora TOSHTEMIROVA
1
Karshi State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2021
Received in revised form
20 July 2021
Accepted 15 August 2021
Available online
15 September 2021
Today, the rights and duties of parents and children in our
country are also defined in our Constitution. Article 65 of the
Constitution of the Republic of Uzbekistan stipulates that
children are equal before the law, regardless of their parents’
lineage and civil status. It is said that motherhood and childhood
are protected by the state. Work is underway to introduce
international standards in this area into national legislation and
improve the legislation.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Uzbekistan,
state program,
health,
maternal and child health,
health care,
law,
UN,
UK,
South Korea.
Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг
ҳуқуқий асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Ўзбекистон,
давлат дастури,
соғлиқ,
она ва бола соғлиғи,
тиббий ёрдам,
ҳуқуқ,
БМТ,
Буюк Британия,
Жанубий Корея.
Бугунги кунда мамлакатимизда ота-оналар ҳамда
фарзандларнинг ҳуқуқ ва бурчлари Бош Қомусимизда ҳам
алоҳида белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 65-моддасида фарзандлар ота-оналар-
нинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар,
қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат
томонидан муҳофаза қилинади, дейилган. Бу соҳадаги
халқаро стандартларни миллий қонунчиликка жорий
қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги
ишлар давом эттирилмоқда.
1
Lecturer of the Department of World History of the Karshi State University, Karshi, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
259
Правовые основы защиты матери и ребенка в Узбекистане
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Узбекистан,
государственная
программа,
здоровье,
здоровье матери и
ребенка,
медицинская помощь,
право,
ООН,
Великобритания,
Южная Корея.
Сегодня права и обязанности родителей и детей в нашей
стране определены в нашей Конституции. Статья 65
Конституции Республики Узбекистан гласит, что дети
равны перед законом независимо от происхождения и
гражданского состояния их родителей. Определено, что
материнство
и
детство
охраняется
государством.
Продолжается работа по внедрению международных
стандартов
в
этой
области
в
национальное
законодательство и его совершенствование.
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш соҳасида муайян
ўзгаришлар амалга оширилди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда соғлиқни
сақлаш тизимини янги ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларга жавоб берадиган ва
ҳозирги замон талабларига мос келтириш учун соҳада туб ислоҳотлар бошлаб
юборилди. Ислоҳотлар чоғида шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этиш, малакали
тиббиёт кадрларини тайёрлаш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш,
турли ижтимоий ва юқумли касалликларнинг олдини олиш ва тугатиш, нодавлат
хусусий тиббий бизимни шакллантириш, хорижий давлатлар билан алоқаларни
кенгайтириш, тиббиёт фанини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор
қаратилди.
Хусусан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш иши ҳам давлат сиёсатининг
стратегик йўналишларидан бири этиб белгиланганки, бунинг замирида миллат
генофондини яхшилаш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш, аҳолининг
турмуш фаровонлигини ва узоқ умр кўриш даражасини оширишдек улуғвор
мақсадлар қўйилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бу соҳанинг ҳуқуқий
асосларини яратиш чора-тадбирлари олиб борилди. Аҳолининг соғлигини сақлаш
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий хуқуқий соҳа сифатида давлат назоратидадир.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида “Ҳар бир
инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга” эканлиги қайд
этилган. Бу конституциявий ҳуқуқларни амалга оширишда давлат асосий кафил
бўлиб, тиббий ёрдам олишга оид конституциявий нормаларнинг ҳуқуқий
механизмлари сифатида соҳага оид муайян қонунчилик тизими шакллантирилган.
Ўзбекистонда 176 та махсус норматив ҳуқуқий ҳужжат, хусусан, 12 та қонун,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 33 та фармон ва қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 77 та қарори, шунингдек, 230 дан ортиқ
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни
ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилди. Ушбу ҳужжатларда оналик ва болаликни
муҳофаза қилиш тизими ҳам тартибга солинган. Ўзбекистонда мустақиллик
йилларида инсон ҳуқуқлари, хусусан бола ҳуқуқларига оид кўплаб халқаро
битимлар имзоланди. Жумладан, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция,
«Болаларни омон асраш, ҳимоя қилиш ва камол топтиришни таъминлаш
тўғрисида»ги Умумжаҳон Декларацияси, “Болаларни бошқа мамлакатга ўғирлаб
олиб кетишнинг фуқаролик жиҳатлари тўғрисида”ги Гаага Конвенцияси
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
260
ратификация қилинди. “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси”нинг
25-моддасида “Оналик ва болалик алоҳида ғамхўрлик ва ёрдам ҳуқуқини беради.
Барча болалар никоҳда ва никоҳсиз туғилганлигидан қатъи назар, бир хил
ижтимоий ҳимоядан фойдаланиши керак” дея таъкидланган. Шунингдек, БМТнинг
“Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари тўғрисида”ги Халқаро Пактида
“Барча болалар ва ўсмирларга ҳеч бир камситишсиз, оилавий келиб чиқиши ёки
бошқа белгиларидан қатъи назар, алоҳида ҳимоя чоралари ва ёрдам кўрсатилиши
шарт”лиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-модда-
сига кўра, “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва
тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-онасининг
васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни
таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятини рағбатлантиради”
дейилади. Соҳага доир бир қанча қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Мустақил-
ликнинг дастлабки 20 йилида соғлиқни сақлаш тизимининг меъёрий-ҳуқуқий
негизларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 14 та
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 га яқин Фармон
ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 100 дан ортиқ қарори қабул қилинди.
1996 йил 29 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг
соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 2-бандида аҳоли ўртасида соғлом
турмуш тарзини шакллантириш, 3-бандида фуқаролар соғлиғини сақлашда
профилактикага устувор йўналиш бериш зарурлиги кўрсатиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 февралда “Она
ва бола” Давлат дастури тўғрисида”ги 68-сонли қарори эълон қилинди. Давлат
дастурида она соғлиғини мустаҳкамлаш ва соғлом бола туғилиши масалаларига
эътиборни кучайтириш, замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари, профилактика
тадбирларини мунтазам ўтказиш ёрдамида амалда тиббий кўрикдан ўтказиш ва
она ва болани парвариш қилиш тизимини яратиш, ҳар томонлама жисмоний,
маънавий ва ақл-заковатли болалар камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш,
уларда педагогика ва психологиянинг замонавий усулларини қўллаш асосида
қатъий билимлар, эркин фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, мустаҳкам ва
соғлом оилани шакллантириш учун зарур шароитлар яратиш, болани тарбиялаш,
жисмоний ва маънавий ривожлантиришда она ва оиланинг ролини кучайтириш
каби вазифалар белгилаб берилд. 1996 йил 22 февралда эса Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тиббий-ижтимоий патронаж тизимини
ташкил қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. 1998 йил 10 ноябрда қабул қилинган
“Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат
дастури тўғрисида”ги 2107-сонли Президент Фармонида “Ислоҳотларнинг мақсади
– соғлиқни сақлашнинг профилактика соҳасига устувор йўналиш бериш ва
фуқароларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш” деб кўрсатилган. Давлат
дастурида ҳам оналик ва болаликни ҳимоя қилиш асосий устувор вазифалардан
бири сифатида белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 февралда “Она
ва бола” Давлат дастури тўғрисида”ги 68-сонли қарори эълон қилинди. Давлат
дастурида она соғлиғини мустаҳкамлаш ва соғлом бола туғилиши масалаларига
эътиборни кучайтириш, замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари, профилактика
тадбирларини мунтазам ўтказиш ёрдамида амалда тиббий кўрикдан ўтказиш ва
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
261
она ва болани парвариш қилиш тизимини яратиш, ҳар томонлама жисмоний,
маънавий ва ақл-заковатли болалар камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш,
уларда педагогика ва психологиянинг замонавий усулларини қўллаш асосида
қатъий билимлар, эркин фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, мустаҳкам ва
соғлом оилани шакллантириш учун зарур шароитлар яратиш, болани тарбиялаш,
жисмоний ва маънавий ривожлантиришда она ва оиланинг ролини кучайтириш
каби вазифалар белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ–1096-
сонли “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллан-
тиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда шу йили 1 июлдаги
ПҚ–1144-сонли “2009–2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини
мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва баркамол авлодни вояга
етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш
чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Қарорларининг
қабул қилиниши оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасининг ҳуқуқий
базасида муҳим роль уйнади. Қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида
республика ва вилоят соғлиқни сақлаш тизимининг оналик ва болаликни муҳофаза
қилиш йўналишидаги муассасаларда тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ
этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлда
“Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив
саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ қишлоқ врачлик пунктлари ва аёллар
маслаҳатхоналарида эрта муддатда рўйхатга олинган барча ҳомиладор аёллар
“Компливит – МАМА” поливитамини билан таъминланди. Ушбу ҳужжатга биноан
умумий қувватлантирувчи махсус поливитаминлар харид қилиш учун Давлат
бюджетидан 8 миллиард сўм ажратилди. Ўзбекистон дунёда биринчилардан бўлиб,
хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш учун уларни поливитаминлар билан
бепул таъминлашга эришди.
Мазкур қарорнинг ижроси юзасидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш,
репродуктив саломатлик, соғлом оилани шакллантириш, шунингдек, соғлом-
лаштириш ҳафталикларини ўтказишга алоҳида эътибор берилди. 5975 нафар
ҳомиладорга 9796 қути поливитаминлар тарқатилди. Туғиш ёшидаги аёлларни
соғломлаштириш мақсадида контрацептив воситаларнинг барча турларидан
самарали фойдаланилди. 51466 нафар аёл контрацепция воситалари билан таъмин-
ланди. Республика акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази
Нукус филиалида бачадон бўйни саратони касаллиги скрининги фаолият кўрсатиб,
Нукус шаҳридаги 4000 нафар аёлни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб
борилди. Мустақиллигимизнинг шарофати туфайли акушер-гинеколог, анесте-
зиолог, хирург, неонатолог мутахассислигидаги шифокорлар Япония, Туркия,
Эстония, Буюк Британия, Жанубий Корея, Польша, Россия ва Украина каби
ривожланган мамлакатларда ўз малакаларини оширди. Осиё тараққиёт банки
маблағлари ҳисобидан 4 миллиард 114 миллион сўм ҳажмидаги замонавий тиббий
асбоб-ускуналар ўрнатилди.
2010 йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг Минг йиллик
ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисида
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
262
Президент ўз маърузасида сўнгги йигирма йил ичида оналар ўлими 2 баробардан
кўпроқ ва болалар ўлими эса 3 баробарга камайгани, инсонларнинг ўртача умр
кўриш ёши 67 ёшдан 73 ёшга, аёлларнинг умр кўриш ёши эса 75 ёшга ошганини
таъкидлади.
Республикада оналикни муҳофаза қилиш тизимида аёллар репродуктив
саломатлигини сақлаш ва тиклашда юқори технологияли ташхислаш ва даволаш
усуллари тадбиқ этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда «Соғлом аёл» ойлиги
мунтазам тарзда ўтказиб келинди. 2019 йилнинг 3 июндан 6 июлигача Тошкент
шаҳрида мазкур тадбир кенг миқёсда ўтказилди. Бунинг натижасида туғиш ёшдаги
аёллардан 641788 нафар, улардан 79715 нафари фертиль ёшидаги аёллар ва ўсмир
қизлар қамраб олинди. Тиббий кўриклар жараёнида 19480 нафар туғиш ёшидаги
аёлларда, 6186 нафар ўсмир қизларнинг 1432 нафарида турли касалликлар аниқ-
ланиб, уларнинг даволанишлари учун имкон қадар муайян чора-тадбирлар
кўрилди. Хусусан, тиббий кўриклар жараёнида аниқланган касалликлар бўйича
15161 нафар аёллар амбулатор ва 295 нафари стационар шароитда даволанди.
Ихтисослашган тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга Республика ихтисос-
лаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида даволаниш учун йўлланмалар
берилди.
“Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада яхшилаш, халқимизни
тиббиёт тизими фаолиятидан рози қилиш-барчамизнинг энг муҳим вазифа-
миздир.” дея таъкидлайди Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиёев. Шунингдек,
“2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да ҳам оналик ва болаликни
муҳофаза қилиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилади. Соҳада ўз ечимни кутаётган
муаммолар жуда кўп. Қишлоқ врачлик пунктлари ишининг талабга мувофиқ
эмаслиги, кадрлар етишмовчилиги, диагностика ва врачлар малакасининг пастлиги
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишига тўсиқ бўлди.
Хуллас, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш, хусусан
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасининг ҳуқуқий асосини яратиш бўйича
қатъий чора-тадбирлар олиб борилди. Бу борада қонун ҳужжатлари қабул қилиниб,
ҳукуматнинг қарор ва фармонлари эълон қилиниши Ўзбекистон оналик ва
болаликни муҳофаза қилиш ишининиг ижобий натижалари учун хизмат қилди.
Қолаверса, эълон қилинган Давлат дастурларида она ва бола саломатлиги марказий
ўринлардан бири бўлди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: 2007. – Б. 13.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг тиббиёт соҳаси-
даги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишдаги нутқи. // “Халқ
сўзи”. 2017 йил 13 декабрь.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
4947-сон Фармонининг 1-иловасида келтирилган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси”.
4.
Ўзбекистон Миллий Архиви, 37-фонд, 1-рўйхат, 2569-иш, 22-варақ.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
263
5.
Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича қонун хужжатлари
тўплами. – Тошкент.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси, 2004. – Б. 113–114. (Жами 656 бет) Шарқ
нашриёти.
6.
Муталова З. Ислоҳотлар замирида:соғлом турмуш тарзи // Ўзбекистонда
соғлиқни сақлаш, 2013 йил 2 август – № 30-31. (947-948).
7.
Ўз ИТТҲ МА. Фонд-М-372 Рўйхат-1, бет-84.
8.
Ўз МА, 37-фонд, 1-рўйхат (давоми), 5486-иш, 21-варақ.
9.
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш газетаси, 2011йил, 12 август – № 32 (845)
10.
Шомуратов Ш. Ислоҳотлар самараси ва инсон саломатлиги //
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш газетаси, 2011йил, 12 август – № 32 (845).
11.
Вахидова Д. “Соғлом авлодга бўлган масъуллик” // Ўзбекистонда
соғлиқни сақлаш. Т., – № 25 (1254). 2019 йил 19 июль.
12.
https://buxgalter.uz/uz/folder?id=228541.
13.
http: dd.gov.uz/ uz/ pagis/2001.
14.
http://strategy.regulation.gov.uz.
