Авторы

  • Дилдора Султанова
    ассистент, Бухарский государственный медицинский институт, Бухара, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss8/S-pp367-373

Ключевые слова:

старшее поколение духовность геронтология современное общество мораль

Аннотация

В статье анализируется проблема отношения к старшему поколению в мире. Приводится примеры из наших национальных духовных ценностей по отношению к пожилым, а также раскрывается их значение в воспитании молодежи.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Attitude to the older generation in the world: history and fate

Dildora SULTANOVA

1


Bukhara State Medical Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2021
Received in revised form
20 July 2021
Accepted 15 August 2021
Available online
15 September 2021

The article analyzes the problem of attitudes towards the

older generation in the world. Examples of our national spiritual
values in relation to the elderly are given, and their significance
in the upbringing of young people is revealed.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

The older generation,
spirituality,
gerontology,
modern society,
morality.

Жаҳон мамлакатларида кекса авлод вакилларига муносабат:
тарихи ва тақдири

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Кекса авлод,
маънавият,
геронтология,
замонавий жамият,
ахлоқ.

Мақолада жаҳон мамлакатларида кекса авлод вакил-

ларига муносабат масаласи таҳлил қилинган. Миллий
маънавий қадриятларимизда нуронийларга нисбатан
ахлоқ, одоб меъёрларидан мисоллар келтирилиб, ёшлар
тарбиясидаги аҳамияти тадқиқ қилинган.

Отношение к старшему поколению в мире: история и судьба

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Старшее поколение,
духовность,
геронтология,
современное общество,
мораль.

В статье анализируется проблема отношения к старшему

поколению в мире. Приводится примеры из наших
национальных духовных ценностей по отношению к
пожилым, а также раскрывается их значение в воспитании
молодежи.

КИРИШ

1

assistant, Bukhara State Medical Institute, Bukhara, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

368

Халқимизнинг бой маънавий меросига назар солсак, азалдан қарияларни

қадрлаб, эъзозлаб, ҳурматини жойига қўйиб, қадрият даражасида эътироф этиб
келинган. Ҳадиси Шарифда “Кексаларни қадрламаган инсон мусулмон эмас”
дейилган. Ўзбекона ахлоқ-одоб бўйича кексалар олдидан салом бермасдан ўтиш
гуноҳ, деб ўргатилган. Қарияларни қадрлаш ўзбекона қадрият бўлиб, миллий
менталитет даражасигача кўтарилган. Кексаларни ҳурмат қилиш асосий фазилат
бўлиб, ҳар бир фарзандга ёшлигидан оила даврасида сингдириб борилган.
“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу
фазилатлардан. Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий қўллаб-қувват-
лаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлашга
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зотан, нуронийларни эъзозлаган кам бўлмайди”
[1], деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.


АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Миллий маънавий қадриятларимизда талқин қилинган мазкур мавзуга доир

билимлар, шунингдек Европа ва АҚШ мамлакатлари тарихига оид манбалар
тадқиқот учун назарий-методологик манба, кўрсатма бўлиб хизмат қилади.

Тадқиқотда илмий билишнинг диалектик, тарихийлик, мантиқийлик, анализ

ва синтез, комплекс ёндашув каби усулларига таянилди.


НАТИЖА
Тарихий тараққиётдан маълумки, оғир ишларни, асосан, ёшлар бажарган.

Кексалар иш бажараётганда ёшлар уларнинг қўлидан олишга ҳаракат қилинган.
Нуронийларга ҳурмат кўрсатилиб, тўрдан жой берилган. Қариялар таом тамадди
қилишни бошлаб беришган, унгача бирорта ёш дастурхонга қўл узатишга журъат
этмаган. Қариялар даврасида болалар кўп гапирмаган. Уларга гап қайтариш, баланд
овозда гапириш гуноҳ ҳисобланган. Турли байрамларда қариялар ва беморларнинг
ҳолидан хабар олиш шарт ҳисоблнган. Ўз навбатида, муайян ҳаётий тажрибага эга,
ҳаёт мураккабликларини енгган, қийинчиликларга чиниққан кексалар ўтмиш
мероси, халқ урф-одатлари ва анъаналарини ёшларга ўргатганлар. Шу боис ёшлар
нафақат ота-оналарнинг, балки маҳалла жамоасининг ҳам назар-эътиборида
бўлишган. Шу тариқа, бир томондан, авлодлараро ўзаро муносабатларнинг
узвийлиги таъминланса, иккинчи томондан, ёшларда инсоний фазилатлар шакл-
ланиб боришига эришилган. Ёшлар улардан ўрнак олиб, ўз ҳаётлари давомида яхши
ном қолдиришга интилишади. Уларда ҳаётга муҳаббат, меҳнатсеварлик, бунёд-
корлик ҳисси шаклланади.

Мустақиллигимизнинг илк йилларидаёқ кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш

олий қадриятга айланди. Республикамизда аниқ ижтимоий йўналишда ҳар бир
йилга ном берилиши ва шу муносабат билан кенг кўламли чора тадбирлар қамраб
олинган Давлат дастурининг қабул қилиниши фикримизнинг ёрқин далилидир.

Кексаликни ўрганувчи “Геронтология” фани фалсафа ва тиббиёт уйғунлигида

юзага келган қадимий фанлардан саналади. Унинг пайдо бўлиши тиббиёт илми
асосчилари Гиппократ ва ибн Сино, файласуфлар Цицерон ва Сенека номлари билан
боғлиқдир. Геронтология юнон тилидан олинган бўлиб қария, кекса ва таълимот,
сўз, билим сўзларидан келиб чиққан. Шу нуқтаи-назардан ҳам геронтология – бу
одам қаришининг биологик, ижтимоий ва маънавий-руҳий жиҳатларини ва унинг


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

369

сабабларини, унга қарши кураш усулларини (ёшариш) ўрганувчи фан ҳисобланади.
Геронтология тахминан бундан бир аср олдин вужудга келган фан соҳаси
ҳисобланади. Геронтологиянинг таркибий қисмлари – гериатрия – яъни кекса ёш
даврида юзага келувчи касалликлар ва уларни даволаш, олдини олишнинг ўзига хос
хусусиятлари ҳақидаги таълимот; герогигиена – яъни, кекса ёш гуруҳидаги
одамларнинг умумий ва махсус гигиена масалаларини ўрганувчи ва шунингдек,
геронтопсихология (ёки геронторуҳшунослик) – яъни, кекса ва қари ёшдаги
одамларнинг маънавий-руҳий фаолиятига оид хусусиятларини ўрганувчи фан
соҳаларидан ташкил топади. Шунингдек, ижтимоий геронтология деган соҳа ҳам
мавжуд бўлиб, унда қаришнинг демографик, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-
руҳий масалаларини ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилади. “Ижтимоий
геронтология” атамасини биринчи марта 1940 йилда Э. Стиглиц томонидан фанга
киритилган бўлиб, бу тушунча 1960 йилларга келиб, геронтология йўналишида
мавжуд адабиёт маълумотлари таркибидан мустаҳкам ўрин олган.

Геронтология XVIII асрда фан сифатида шаклланди. Френсис Бэкон (1561–

1626) “Фанларнинг буюк тикланиши” асарида бу ҳақда шундай ёзади: “У фақат энди
яратилади, унинг иши умрни узайтиришни ўргатиш бўлади”. Шунингдек, асарда
Ф.Бэкон умрни узайтиришга ёрдам берадиган ижтимоий-гигиеник характерда эга
маслаҳат ва тавсияларни айтиб ўтади. Файласуф умрни узайтириш бўйича ишларни
уч йўналишда олиб бориш кераклигини таъкидлайди. Булар: барвақт қариш
жараёнини секинлаштириш, яшашни қўллаб-қувватлаш ва қарий бошлаган нарса-
ларни янгилаш [2]. Инсоният ўз тараққиётининг илк давридан бошлаб, бутун
тарихи давомида умрни узайтириш, ўлимни маълум муддат орқага суриш, ёшликни
қайтаришга интилди. Кексайиш жараёни мураккаб, лекин уни бошқариш, унга
таъсир ўтказиб умрни узайтириш, қариликнинг олдини олиш мумкин [3].
Геронтологияда одам организмининг қаришига ва ниҳоят оламдан ўтишига олиб
келувчи қуйидаги учта энг муҳим ҳисобланган сабабларни тизимли ўрганишга
алоҳида эътибор қаратилади:

1. Табиатда барча нарса ўз умри давомида эскириши ва қариши каби, тирик

организмлар ҳам ўз умрини ўтаб бўлади ва бу жараёнда қарийди.

2. Организм вақт ўтиши билан ўз – ўзини янгилаш ва қайта тикланиш

жараёнларини амалга ошириш хусусиятини йўқотиб боради. Бу янгиланиш ва
қайта тикланиш айниқса, организм умрининг биринчи ярмида фаол амалга ошади
ва ҳаётнинг иккинчи ярмида кескин сусайиб бориши қайд қилинади.

3. Замонавий геронтологияда ҳаётнинг иккинчи ярми давомида организмда

ўз – ўзини емириш, қариш ва нобуд бўлишга олиб келувчи жараёнлар ишга тушиши
қайд қилинади [4].

Ўртача умр кўриш даражасининг ортиши ва туғилишнинг пасайиши баъзи

давлатларда бошқа бир муаммоларни келтириб чиқармоқда. Маълумотларга
қараганда, Хитойда 2040 йилга бориб кексалар сони 20 ёшгача бўлганлардан икки-
уч баробар ортар экан. Натижада давлатнинг ижтимоий соҳадаги харажатлари
ортиши кўзда тутилмоқда. Ахир кексаларга тиббий ёрдам кўрсатиш, геронтологик
(инсон организми қариб боришни ўрганади) муассасаларни кўпайтириш, ҳатто
соғлиқни сақлаш тизимида жиддий ўзгаришлар талаб этилади. Ишлаб чиқарилади-
ган маҳсулотлар хилма-хиллиги турли маиший хизматларни ҳам “кексайган”
жамиятга мослаш лозим бўлади. БМТ мутахассисларининг Япония билан боғлиқ


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

370

маълумоти кишини ўйга толдиради. Экспертларнинг айтишича, мамлакат ишга
қобилиятли аҳолининг ўрнини тўлдириш учун ҳар йили 600 минг иммигрантни
қабул қилиши лозим. 2050 йилгача улар сони 33 миллионга етиши керак экан. Ахир
2050 йилгача Япония аҳолиси 15 миллионга камайиши, кексайиш даражаси
ўсиши кутилмоқда. Россияда аҳоли камайиши 33,8, Италияда 15,1, Германияда
12,4 миллионга етар экан [5].

Таъкидлаш жоизки, собиқ иттифоқ даврида амалда бўлган нафақа тўғриси-

даги қонунлар бир қатор камситувчи нормаларга эга эди. Масалан, собиқ
иттифоқнинг 1990 йил 15 майда қабул қилинган “Фуқароларнинг пенсия таъми-
ноти тўғрисида”ги Қонунига кўра, ишлаётган пенсионерлар қарилик пенсияси
умумий қоидаларига мувофиқ, улар билан муддатли меҳнат шартномаси тузил-
гандан кейингига тўланарди. Узоқ йиллар ишлаганлик учун пенсия олиш
ҳуқуқидан фойдаланаётган ва ишни давом эттиришни хоҳлаган пенсионерлар
бошқа касб бўйича ишга жойлашишга мажбур эдилар. Ваҳоланки, ёши бир жойга
бориб қолган кишига касбини ўзгартириш оддий бир нарса эмаслиги ҳаммага
аёндир. Ўша даврда кун кечириш учун ойига ўрта ҳисобда камида 85 сўм зарур
бўлгани ҳолда, пенсионерлар бор-йўғи 42 сўм олган.

Мустақилликнинг дастлабки даврларида қабул қилинган янги қонун илгари

қарор топган баъзи бир ижобий жиҳатларни сақлаб қолди. Умумий пенсия ёши
(эркаклар учун 60, аёллар учун 55 ёш) ўзгармай қолди. Бу Халқаро Меҳнат
ташкилотининг 1967 йилда қабул қилган “Ногиронлик, қарилик ва боқувчисини
йўқотганлик бўйича нафақалар тўғрисида”ги Конвенциясида кўзда тутилган
пенсия ёшидан 5 ва 10 йил камдир.

Конституциямизнинг 45-моддасига кўра, “Вояга етмаганлар, меҳнатга

лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир” деб белгилаб
қўйилган. Давлатнинг олиб бораётган сиёсати бундай кишиларнинг тўлақонли ҳаёт
кечиришини таъминлашга қаратилган. Аҳолининг ночор қатламлари: кексалар,
ногиронлар, етим-есирлар, кўп болали оилаларнинг давлат томонидан муҳофазага
бўлган бўлган кафолатли ҳуқуқларини таъминлаш, мазкур модданинг асосий ғояси
ва мақсадидир.

Инсон ёшлар, ўрта ёшлилар, қариялардан иборат гуруҳларга бўлинган

ижтимоий воқеликдир. Қариялар ижтимоий демографик гуруҳ ҳисобланиб, ўзига
хос хусусиятларга эга. Ўзбекистонда эркакларни 60 ёшдан, аёлларни эса 55 ёшдан
қариялар сафига киритиш мумкин. Мана шу ёшдан бошлаб, шахс билан жамият
ўртасидаги алоқа ўзгара бошлайди.

Бироқ, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, жамиятни ёши улғайган, кекса

қатламига муносабат масаласи дунёнинг ҳамма жойида ҳам бир хил эмас. Масалан
Ғарбда, христиан оламида Шарқдаги, мусулмон оламидаги қарашлардан фарқ-
ланувчи жиҳатлар мавжуд. Ғарб давлатларида инсон қариган сари ҳаётга бўлган
қарашларида тушкунлик, бесаранжомлик, қўрқиш, ваҳимага тушиш тенденциялари
устунлик қилади. Уларнинг руҳиятларида тобелик, ҳимояланиш, дунёга нафрат
кўзи билан қараш, ўзига ва ўз ҳаётига нафрат билан муносабатда бўлиш позицияси
ажралиб туради. Ачинарли жиҳати шундаки, ўзларини замонавий жамият вакил-
лари дея атаётган мамлакатларда қариялар ғамхўрлиги масаласи шарқ хусусияти-
дан фарқли равишда давлат ёки мурувват ташкилотлари томонидан амалга
оширилмоқда. Ғарблик олимлар юқоридаги ҳолатга асосий сабаблари сифатида


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

371

жамиятдаги оилаларда улар аъзоларининг кам сонли бўлиб бораётганини,
аниқроғи туғилишнинг камлиги, кекса инсонлар яшаш давомийлигининг камлиги,
оилаларнинг географик дисперсиялашуви ва аёлларнинг уйдан ташқари-да илмли
ва ишли бўлишга интилиши тенденцияси билан изоҳлашмоқда [6]. Бу ҳолатнинг
Европа ва Шимолий Америка мамлакатларида бугунги кунда ривож-ланиши,
қайсидир маънода Осиё мамлакатларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Айрим
мамлакатлардаги масалага доир маълумотларга тўхталадиган бўлсак, АҚШ
Соғлиқни Сақлаш ва Ижтимоий Хизмат Вазирлигининг келтирган маълумотларига
кўра, 2009 йилда мамлакатдаги 65 ёшли ва ундан юқори кексаларнинг сони
39,6 миллионни ташкил қилган. Бу умумий АҚШ аҳолисининг 12,9% ташкил этиб,
бу ҳар 8 одамдан бири кекса эканлигини англатади. Вазирликнинг маълумотларига
кўра, 2030 йилга келиб мамлакатдаги кексалар сони 72,1 миллионга етиб, бу
19% ни ташкил этади. Ҳозирда мамлакатда кексалар масаласи билан шуғулланувчи
36 мингдан ортиқ меҳрибонлик ташкилотлари фаолият юритиб, уларда
1 миллиондан ортиқ қарияларга хизмат кўрсатилмоқда [7].

Шуни таъкидлаш жоизки, Россия давлатида оиланинг кекса ота-оналар

ҳақида ғамхўрлик қилиш каби функцияси трансформацияга дучор бўлмоқда.
Маълумки, ўтган асрнинг бошларида Сибирь ва Узоқ Шимолнинг баъзи бир
халқларида қариялар оилада ёрдамчи бўлмай қолганларида, уларни жонсиз-
лантириш (ўлдириш) ҳолатлари мавжуд бўлган. Ҳозирги кунда эса, нажотсиз
қарияларни вояга етган фарзандлари томонидан яшаш майдонини кенгайтириш
мақсадида қариялар уйларига топшираётганликлари даҳшат ва ахлоқсизликнинг
ўзгинасидир. “Айтиш керакки, Россия ҳозирги замон жамиятида оиланинг бу
функцияси кўпроқ ўзгариб келмоқда. Унинг моддий жиҳати кўпроқ “маънавий
жиҳат”га ўз ўрнини бермоқда, у ғамхўрлик, қўллаб-қувватлаш шаклини олмоқда.
Аслида, халқда шундай ҳазил ҳам йўқ эмас: унга кўра ҳақиқий ота-оналар ўз
фарзандларини нафақагача олиб бориб қўйишга бурчдор экан. Ҳақиқатан ҳам,
бугун бир қанча ёш оилалар кўпроқ ўз ота-оналарининг ёрдами эвазига
яшамоқдалар. Шунинг учун ҳам кўп нафақахўрлар ишлашга мажбурдирлар” [15].
Замонавий оммавий маданият хусусида россиялик Питирим Сорокин қуйидаги
фикрни билдиради: “Замонавий санъат – асосан ижтимоий ва маданий
табиийликни йўқотиш музейидир. Ҳозирча у инсонни ҳақоратлаш ва камситиш
санъати, у ўзининг маданий қиймати сифатида шахснинг ҳалокати учун замин
тайёрламоқда” [16].


ХУЛОСА
Мустақиллик туфайли аждодларимизнинг инсонпарварлик ғоялари, халқи-

мизнинг тарихий анъаналари, миллий турмуш тарзи, одоб-ахлоқ талабларидан
фойдаланишга тўла имконият яратилди. Бунда нуроний қарияларимизнинг
алоҳида ўрни бор, албатта.

“Бир мусулмон банда тоат-ибодат ила 40 ёшга етса, Аллоҳ унинг ҳисобини

енгил этади. 60 ёшга борганида Аллоҳ у бандани тавба қилишга муваффақ айлайди.
70 ёшида унга осмон аҳллари (фаришталар) меҳр қўяди. 80 ёшга кирганда Аллоҳ
унинг яхши амалларини қолдириб, ёмонларини учириб юборади. 90 ёшга етганда
эса Аллоҳ унинг барча гуноҳларини мағфират этади. Хонадон аҳлларига уни шафоат


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

372

қилади ҳамда осмонда бу одам ҳақида “Аллоҳнинг ердаги амири” [17] деб ёзиб
қўйилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, Россия давлатида оиланинг кекса ота-оналар

ҳақида ғамхўрлик қилиш каби функцияси трансформацияга дучор бўлмоқда.
Маълумки, ўтган асрнинг бошларида Сибирь ва Узоқ Шимолнинг баъзи бир
халқларида қариялар оилада ёрдамчи бўлмай қолганларида, уларни жонсизлан-
тириш (ўлдириш) ҳолатлари мавжуд бўлган. Ҳозирги кунда эса, нажотсиз
қарияларни вояга етган фарзандлари томонидан яшаш майдонини кенгайтириш
мақсадида қариялар уйларига топшираётганликлари даҳшат ва ахлоқсизликнинг
ўзгинасидир. “Айтиш керакки, Россия ҳозирги замон жамиятида оиланинг бу
функцияси кўпроқ ўзгариб келмоқда. Унинг моддий жиҳати кўпроқ “маънавий
жиҳат”га ўз ўрнини бермоқда, у ғамхўрлик, қўллаб-қувватлаш шаклини олмоқда
[8-14]. Аслида, халқда шундай ҳазил ҳам йўқ эмас: унга кўра ҳақиқий ота-оналар ўз
фарзандларини нафақагача олиб бориб қўйишга бурчдор экан. Ҳақиқатан ҳам,
бугун бир қанча ёш оилалар кўпроқ ўз ота-оналарининг ёрдами эвазига
яшамоқдалар. Шунинг учун ҳам кўп нафақахўрлар ишлашга мажбурдирлар”.
“Оммавий маданият” хусусида россиялик Питирим Сорокин қуйидаги фикрни
билдиради: “Замонавий санъат – асосан ижтимоий ва маданий табиийликни
йўқотиш музейидир. Ҳозирча у инсонни ҳақоратлаш ва камситиш санъати, у
ўзининг маданий қиймати сифатида шахснинг ҳалокати учун замин тайёрламоқда”.

Халқимизда “Ёшнинг ҳурмати-қарз, қарининг ҳурмати-фарз”, “Ёш келса –

ишга, қари келса-ошга”, “Бола ширинликнинг адойи-қария ширин сўзнинг гадойи”,
“Кичикни мақта – каттани сақла”, “Қариликни донолик безар-ёшликни камтарлик”
каби доно мақоллари бордирки, ёш авлодни кекса авлодга нисбатан меҳр-мурувват,
ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга ундайди. Кексаларга муносабат жамиятимизнинг
маънавий идеалини белгилашдаги асосий қадам ҳисобланади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Наманган

вилоятига ташрифи чоғидаги маърузаси (2017 йил 8 июль).

2.

https://sputniknews-uz.com/20170708/5780592.html.

3.

Ш.Содиқова. “Ижтимоий геронтология жамият хизматида”. – // Жамият ва

бошқарув, 2011 йил №2. – Б. 98.

4.

http://elections.uz/v_uzb/events/current_topics/3495/.

5.

Яцемирская Р.С. Социальная геронтология. – М.: Академический проект,

2006. – С. 318.

6.

Ҳ. Кичкилов, М. Файзуллаева. Ғарб мамлакатларининг энг янги тарихи

(1945–2010 йиллар). Т.: 2011.

7.

Elder Care: “Elder care: is legislation of family responsibility the solution?”

http://hkag.org/Publications/AJGG/V4N2/OA2009-62.pdf.

8.

Aging Statistics, U.S. Department of Health and Human Services, June 2010 //

http://en.wikipedia.org/wiki/Elderly_care#cite_note-Aging_Statistics-11.

9.

Khajieva I., Khujaniyazova G., Kenjaeva K., & Jumaniyozov F. (2020). Foreign

language competence formation of the future teacher of vocational education in the
information and educational environment. European Journal of Molecular & Clinical
Medicine, 7(2), 360–365.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

373

10.

Кенжаева Х.П., Тожиев Ф.И., & Жураев Б.Н. (2014). Роль женщин в создании

и развитии демократического общества в Узбекистане. In Инновации в технологиях
и образовании (PP. 119–123).

11.

Кенжаева Х.П. (2021). Фуқаролик маданияти мезонлари шарқ фалсафаси

талқинида. Academic research in educational sciences, 2(3).

12.

Кенжаева Х.П. (2021). Аёллар ижтимоий фаоллигини оширишда

фуқаролик институтларининг ўрни. Scientific progress, 1(6), 957–961.

13.

Кенжаева Х. (2021). Миллий маънавий меросимизда таълим-тарбия

масалалари. Общество и инновации, 2(6/S), 18–24.

14.

Khajieva I., Khujaniyazova G., Kenjaeva K., & Jumaniyozov F. (2020). Foreign

language competence formation of the future teacher of vocational education in the
information and educational environment. European Journal of Molecular & Clinical
Medicine, 7(2), 360–365.

15.

Кенжаева Х.П., & Каримова Л.М. (2019). Тарихий хотира – халқ

маънавиятининг таркибий қисми. перекрёсток культуры, 1(3).

16.

Г.Ф. Шафранов-Куцев “Социология”. Тюмен. – 2005. – Б. 123.

17.

Сорокин П. Человек. Цивилизация.Общество. М., 1992. – С. 456.

18.

Т. Ҳидоятхўжаев “Кексалик ҳикматлари” Т.2005”.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи чоғидаги маърузаси (2017 йил 8 июль)

Ш.Содиқова. “Ижтимоий геронтология жамият хизматида”. - //Жамият ва бошқарув, 2011 йил №2, 98-б.

Яцемирская Р.С. Социальная геронтология. - М.: Академический проект, 2006. - 318 с.

Ҳ.Кичкилов, М.Файзуллаева. Ғарб мамлакатларининг энг янги тарихи (1945-2010 йиллар). Т.2011.

Elder Care: "Elder care: is legislation of family responsibility the solution?" http://hkag.org/Publications/AJGG/V4N2/OA2009-62.pdf

Aging Statistics, U.S Department of Health and Human Services, June 2010 // http://en.wikipedia.org/wiki/Elderly_care#cite_note-Aging_Statistics-11

Khajieva, I., Khujaniyazova, G., Kenjaeva, K., & Jumaniyozov, F. (2020). Foreign language competence formation of the future teacher of vocational education in the information and educational environment. European Journal of Molecular & Clinical Medicine, 7(2), 360-365.

Кенжаева, Х. П., Тожиев, Ф. И., & Жураев, Б. Н. (2014). РОЛЬ ЖЕНЩИН В СОЗДАНИИ И РАЗВИТИИ ДЕМОКРАТИЧЕСКОГО ОБЩЕСТВА В УЗБЕКИСТАНЕ. In Инновации в технологиях и образовании (pp. 119-123).

Кенжаева, Х. П. (2021). ФУҚАРОЛИК МАДАНИЯТИ МЕЗОНЛАРИ ШАРҚ ФАЛСАФАСИ ТАЛҚИНИДА. Academic research in educational sciences, 2(3).

Кенжаева, Х. П. (2021). Аёллар ижтимоий фаоллигини оширишда фуқаролик институтларининг ўрни. Scientific progress, 1(6), 957-961.

Кенжаева, Х. (2021). Миллий маънавий меросимизда таълим-тарбия масалалари. Общество и инновации, 2(6/S), 18-24.

Khajieva, I., Khujaniyazova, G., Kenjaeva, K., & Jumaniyozov, F. (2020). Foreign language competence formation of the future teacher of vocational education in the information and educational environment. European Journal of Molecular & Clinical Medicine, 7(2), 360-365.

Кенжаева, Х. П., & Каримова, Л. М. (2019). ТАРИХИЙ ХОТИРА–ХАЛҚ МАЪНАВИЯТИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМИ. ПЕРЕКРЁСТОК КУЛЬТУРЫ, 1(3).

Г.Ф.Шафранов-Куцев “Социология” . Тюмен-2005, 123-бет.

Сорокин П. Человек. Цивилизация.Общество. М., 1992. Стр.-456

Т.Ҳидоятхўжаев “Кексалик ҳикматлари” Т.2005”.