Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Basic theories and concepts for political research of secularism
Iqboljon ORZIEV
1
Namangan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021
In this article, the conceptual problem – the theory and
concepts of political analysis of the concept of “Secularism” is
based on the research of Western scholars on the political
content of this concept. The study and scientific analysis of the
available sources on this issue shows that there are semantic,
historical and political-legal analyzes of the term “secular”,
“Secularism”. It turned out that there was a big difference
between the original, original meaning and meaning of the term
“Secular” and today's interpretation and concept.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Constitution,
society,
secularism,
religion,
values,
globalization,
philosophy,
sociology,
ethnocultural,
anthropology,
paternalism,
individualism,
democracy,
faith,
secularism,
spirituality.
Секуляризмни сиёсий тадқиқ қилишга доир асосий
назариялар ва концепциялар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Конституция,
жамият,
секуляризм,
дин,
қадрият,
глобаллашув,
фалсафа,
Ушбу мақолада концептуал муаммо – “Секуляризм”
тушунчасининг сиёсий таҳлилининг назарий ва концепция-
лари ғарб олимларининг тадқиқотлари асосида ушбу
тушунчанинг сиёсий мазмуни хусусида тўхтаб ўтилган.
Ушбу масала юзасидан мавжуд манбаларни ўрганиш ва
илмий таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, “Секуляр”,
“Секуляризм” терминининг семантик, тарихий ва сиёсий-
1
Researcher, Namangan State University, Namangan, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
84
социология,
этномаданият,
антропология,
патернализм,
индивидуализм,
демократия,
эътиқод,
дунёвийлик,
маънавият.
ҳуқуқий таҳлиллари мавжуд. “Секуляр” атамасининг илк,
дастлабки мазмуни ва маъноси билан бугунги талқини ва
тушунчаси ўртасида анча тафовут юзага келганлиги
маълум бўлди.
Основные теории и концепции политического исследования
секуляризма
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Конституция,
общество,
секуляризм,
религия,
ценности,
глобализация,
философия,
социология,
этнокультура,
антропология,
патернализм,
индивидуализм,
демократия,
вера,
секуляризм,
духовность.
В данной статье концептуальная проблема – теория и
концептуальный
политический
анализ
концепции
«секуляризм» основана на исследованиях западных ученых
политического содержания этого концепта. Изучение и
научный анализ имеющихся источников по данному
вопросу показывает, что существует семантический,
исторический и политико-правовой анализ терминов
«секулярный», «секуляризм». Оказалось, что существует
большая разница между первоначальным, изначальным
значением и значением термина «светский» и сегодняшним
толкованием и концепцией.
Секуляр сиёсат кўпқиррали ва зиддиятли ҳодисадир. Бунинг асосий сабаби –
у инсон ва жамият экзистенциясининг диний, ижтимоий-фалсафий, ҳуқуқий,
антропологик, психологик, космологик ва ҳ.к. муносабатлар билан боғлиқ эканли-
гидадир. Тарихан эса секуляризм элементлари диний тасаввурларнинг илк
шаклланиш даврлари, содда, архаик диний тасаввурлар ифодаси – анимизм,
тотемизм, фетишизм ва шомонизм каби антропологик тасаввурларнинг келиб
чиқиш даврларига бориб тақалади. Фанда дин ва унинг келиб чиқишига доир қатор
ёндашувлар, концепциялар тарихан шаклланди. Масалан, бугун фанда тарихий,
цивилизациялашган, формацион, тизимли, функционал, эволюцион ва ҳ.к. ёндашув-
лар мавжуд. XIX аср ва XX аср охирларига келиб соф диний ёндашувга муқобил ва
унга қарама-қарши марксча-ленинча атеистик ёндашув қарор топди, тарихан
догматик секуляризмнинг сиёсий ифодаси бўлиб хизмат қилди. Бу хусусда
юқоридаги параграфда “Секуляр” ва “Секуляризм” тушунчаларининг сиёсий
таҳлили давомида батафсил тўхталиб ўтган эдик. Муаммога умуминсоний ёнда-
шилганда дин ва давлат муносабатлари эволюцияси замирида теистик ва атеистик
ёндашув ва талқинлар қарор топганидан гувоҳ бўламиз.
Ғарб фанида немис мумтоз фалсафасининг буюк вакили, биринчи ҳуқуқий
давлат концепциясининг шаклланишига ҳисса қўшган мумтоз немис мутафаккири
Иммануэл Кантнинг секуляриизм концепцияси Ғарб фанида катта мавқега эга.
И. Кантнинг “Соф ақл танқидига доир” ва “Амалий ақл танқидига доир” асарларида
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
85
секуляризмнинг беназр кўриниши – бир томондан “илмни (фанни) худога йўл очиш
учун чеклаш” ғояси олға сурилса, иккинчи томондан “худонинг мавжудлиги
ахлоқий тартиботнинг олий кафолати” эканлиги ҳақидаги ғоя олға сурилади. Немис
мутафаккири Ф. Ницще бундай диний компромисслик ғояси учун И. Кантни
шафқатсиз танқид қилади. Қуйида Ф.Ницще секуляр ёндашуви хусусида гапирганда
бу масалага алоҳида эътибор қаратамиз.
Ф. Ницще секуляр таълимоти. Секуляр сиёсат масаласида немис мумтоз
фалсафасининг XIX аср икинчи ярмида фаолият олиб борган буюк вакили Ф. Ницще
алоҳида ўрин тутади. Гарчи у К. Маркс атеистик секуляризмига таянамаса-да, у
динга нисбатан танқидий руҳдаги назарияни яратди. Унинг шоҳ асари
“Антихристианин” Ғарб фанида қайта-қайта нашр қилинган ва кенг жамоатчиликка
маълум. Унинг “Заратуштра шундай деган эди” номли асари унга илмий
интеллигенция орасида машҳурлик келтирди. Умуман Ф. Ницще Ғарб фалсафаси ва
социологиясининг кўзга кўринган вакилидир. 1844 йил Тюрингиянинг Рёккен
номли жойида таваллуд топган Ф. Ницще 1900 йили вафот этган. Бироқ унинг
асарлари Ғарб фанига катта таъсир ўтказди. Шуниси таажжубланарлики, пастор
(руҳоний)нинг ўғли Ф. Ницще руҳоний оилада тарбия олган, Инжилни деярли
ёддан билган бўлса-да, христиан динига ашаддий қарши чиқди, ушбу дин муқаддас
китоби “Инжил”ни таҳлил қилиб, ундаги қатор зиддиятларни очиб ташлади. У Бонн
университетида ўқиб юрган кезларида ҳатто теология факультетига қатнади ва
тезда ундан воз кечиб филология факультетига ўтди. У тилни, матнларни шунчалик
чуқур таҳлил қилар эдики, талабалигининг охирги йилларидаёқ Швейцариянинг
Базель университетига профессорликка таклиф этилди. Базелда имтиҳон
топшириб тезда докторлик илмий даражасини олди. Ф. Ницще биографиясига
ортиқча чуқурлашмасдан, шуни таъкидлаш лозимки, у динни ва диний онгни
мазлумлар, эрксизлар, заифлар дини деб баҳолайди.
Ф. Ницще христиан динининг “авра-астарини” ағдариб ташлайди, у ёлғон,
иккиюзлама дин деб баҳолайди. У ватандоши Д.Шопенгауэр таълимотига таяниб
буюк файласуф И.Кантни ҳам иккиюзламачиликда, “нарса ўзида”ни тан олиш билан
бирга, динга йўл очишини, “категориал императив” назарисининг пуч эканлигини
фош этади. “Антихристианин” асари 1888 йил ёзилган. У умрининг сўнгги йил-
ларида кўплаб динни қораловчи асарлар ёзди. Ҳатто у “Христианликка қарши
қонун” яратмоқчи бўлди. Бироқ умри етмади. Фақат айрим тезислари сақланиб
қолди. Масалан, “энг бузуқ инсон руҳонийдир, руҳонийнинг ғайритабиий фикр-
ларини инкор этиш эмас, уни каторгага юбориш керак”, деган тезиси ва ҳ.к.ларни
эслаш кифоя.
Ф. Ницще албатта кўп масалада ҳақ – диндан ғаразли мақсадларда ҳам
фойдаланилган. Ф. Ницщенинг атеистик секуляр сиёсати бугунги кунда, айниқса
коронавирус пандемияси шароитида давлатнинг динга ва диндорларга муноса-
батида катта аҳамият касб этади, методологик рол ўйнайди. Ф. Ницщенинг машҳур
шиори ва тавсияси “Йиқилаётган одамни итариб юбор”, деган шиордир. Бу даъват
инсонпарварлик, жавонмардлик (Ғаззолий, А. Навоий, Ж. Румий) ҳамдард-лик
ғоясига зид. Ф. Ницще куч, қатъийлик, заифлардан устуворлик, ҳукмронлик
тарафдори бўлиб майдонга чиқади. А. Гитлернинг фашизм сиёсати асосига
Ф. Гегель, Ф. Ницще, А. Шопенгауэр ғояларининг олиниши, кучли ирқнинг
(“орийлар”) бошқа миллатлар устидан ҳукмрон бўлишини илмий жиҳатдан
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
86
оқлашга хизмат қилганлиги бежиз эмас. Ч. Дарвин эволюцион назариясига қарши
ғояни олға суради – ҳайвонот оламидаги табиий танлов асосида кучли организмлар
эмас, балки шароитга мослашувчи, айёрлари, кўпчилик бўлиб ғалабага эришув-
чиларигина яшаб қолади. “Олий инсонлар” – эволюция маҳсули эмас, деган фикрни
олға суради.
Ф. Ницще дин пешволаридан ҳазар қилади – руҳоний билан бир дастурхондан
таом тановул қилиш керак эмас, бундайларни қонундан ташқари деб баҳолаш,
саҳрога қувиш лозим, очликдан ўлишига олиб бориш керак, деб таъкидлайди.
Ницще атеистик секуляризм таълимотининг сиёсий таҳлили унинг концепцияси
экстремистик антропоцентризм характерида эканлиги ҳақида хулосага олиб
келади. Антропоцентризмнинг моҳияти, маълумки, ушбу ёндашувда оламнинг
маркази, яратувчи куч худо эмас, инсон деб қаралади. Ницще секуляризмининг туб
моҳияти ҳам шунда – дин инсон заифлигининг фантастик кўринишидир. Ницще
ҳатто насронийлар Худо ўғли сифатида эътироф этувчи Христос – Исони ҳам тан
олмайди, гўёки у одамлар гуноҳи учун ўзини қурбон қилса-да, бу фақат унинг
заифлигини англатади, у инсонларнинг унга раҳми келишини кутади ва истайди.
Исо масиҳнинг қайта туғилиши тўғрисидаги таълимоти ҳам бемаъни, инсонларни
алдаш учун ўйлаб топилган уйдирма, деб баҳолайди. Исо “жасорати”ни афсонавий
худо Прометей одамлар учун Олимп тоғидан олов ўғирлагани билан тенглаш-
тиради. Бироқ Прометей Исодан устун эди, у раҳм-шафқат, гуноҳни ювишни
эътироф этмади. Ницще экстремистик секуляризми нафақат христиан дини ақида-
лари, балки зардуштийлик ва буддизм ақидалари таҳлили асосида шаклланган.
Эрих Фромм секуляризм таълимоти. Эрих Фромм Ғарб фалсафаси ва социо-
логиясининг етакчи вакилларидан бири бўлиб, Ғарб жамиятида либерал
демократия ғоялари таъсирида, жамиятда эркинлик ғояларининг таъсирида
маънавий инқироз ҳодисасининг шаклланиши сабабларини таҳлил қилади. Унинг
1941 йили нашрдан чиққан “Эркинликдан қочиш” (“Бегство от свободы”) асари унга
машҳурлик келтирди. Э. Фромм Германиянинг Франкфурт на-Майне шаҳрида
1904 йили таваллуд топиб, 1980 йили Швейцариянинг Муральти шаҳрида вафот
этган. Унинг дунёқараши З. Фрейд психоанализ назарияси ҳамда Д. Адерно,
Г. Маркузе, М. Хоркхаймер ва бошқа олимлар таъсирида шаклланди. У З. Фрейд
психоанализ мактабининг аъзоси сифатида ёш Маркс атеистик ғояларининг
таъсирида ҳам бўлди. “Христиан догмалари” асарида психоанализ ва христиан-
ликнинг эволюциясини уйғунлаштирмоқчи бўлади.
Э. Фромм илк христианлик ва давлат христианлик дини бир-бирига қарама-
қарши ҳодиса эканлигини уқтириб, диннинг давлат мафкураси даражасига кўтари-
лишини кескин танқид қилади. Бу уни марксистик атеистик секуляризмга беихтиёр
яқинлаштиради. Э. Фромм худосиз дин ҳам бўлиши мумкинлигини даосизм,
конфуцийлик ва буддизм мисолида асосламоқчи бўлади. Масалан, авторитаризм
гарчи дин бўлмаса-да, у кишиларни ўз сиёсатига итоат эттира олади, дин
функциясини бажаради, деб таъкидлайди. Диний терминларни психологик таҳлил
қилиб, уларнинг уйдирма эканлигини, реал воқеликни акс эттира олмаслигини
асосламоқчи бўлади. Шу ороқали у “дин” тушунчаси доирасини кенгайтиради,
айрим сиёсий тартиботлар дин вазифасини ўташи мумкинлигини таъкидлайди. Шу
ўрнида Э. Фроммнинг ушбу фикрларида ўрин бор. Дарҳақиқат Хитойда конфу-
цийлик 1911 йил биринчи Хитой революциясигача жамиятда расмий мафкура
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
87
мавқеида бўлган. Гарчи бугунги Хитойда марксизм-ленинизм социалистик ғояси
расмий мафкура ҳисобланса-да, конфуцийлик диний мафкура мавқеига эга,
конфуцийлик маънавияти Хитой жамиятида устувор ҳисобланади. Конфуций худо
эмас, тарихий шахс. Унинг ахлоқ кодекси бир неча минг йилдан буён Хитой жамияти
барқарор ривожланишини таъминлаб келмоқда. Патернализм, катталарга, демак
сиёсй етакчиларга, императорларга ҳурмат, сўзсиз бўйсуниш психологияси дунёда
аҳолиси бўйича етакчи Хитой жамиятида ижтимоий барқарорликни таъминлашга
хизмат қилмоқда.
Э. Фромм гарчи фрейдист бўлса-да, у ортодоксал фрейдчиликни инсон
табиатидаги инстинктларни унинг табиатидаги ижтимоийликдан юқори қўйишда
айблайди. Унингча касал руҳият ҳам, соғлом руҳият ҳам пировардида инсон
яшаётган ижтимоий муҳитга, ижтимоий омилга боғлиқ. Бу ғоя уни марксизмга
яқинлаштиради. У капиталистик жамиятни инсонни руҳий касаллантиришда
айблайди. Э.Фромм секуляризмининг муҳим, диққатга сазовор жиҳати – унинг
инсон ички кечинмаларига, руҳий томонларига эътибор беришидир. Унингча инсон
доимо ўзига руҳий малҳам, руҳий даво излайди – бунинг учун у динга, черковга
мурожаат қилади, диндан, черковдан илоҳий давони эмас, балки идеаллашган
руҳий таскинни топади, шу орқали эҳтиёжини қондиради.
Зигмунд Фрейд секуляр таълимоти. Ғарб илмида XIX аср ўрталари ва XX аср
ўрталарида яшаб ўтган психиатр, врач Зигмунд Фрейд ва унинг психоанализ
назарияси катта ўрин тутади. З.Фрейд дин ҳодисасини тадқиқ ва таҳлил қилишда
психология ва тиббиёт моделларини қўллайди. Ўз фаолиятини физиология ва
неврология соҳаларида бошлаган Фрейд динга ҳам табиий-илмий ёндашади. Унинг
“Тотем ва табу” (1913) ва 1999 йили ёзган “Тушлар талқини” номли рисолалари дин
ҳодисасининг табиий-илмий, физиологик ва психологик функцияларини тадқиқ
қилишга бағишланган. Фрейд фикрича, ҳозирги дунёвий қонунлар асосида
инсониятнинг илк диний тасаввурлари – масалан, “табу” ётади. Фрейд “табу”
терминини Полинезия ҳиндулари тилидан олинган деб ҳисоблайди. “Табу” сўзи
икки маънода “муқаддас” ва “тақиқланган”, “хавфли” деган маъноларда ишлатил-
ган. Римликларнинг “caker”, яҳудийларнинг “kadaugr”, юнонларнинг “voaq” сўзлари
айни маънони англатади. “Табу”нинг антоними полинезия тилида “noa” деб
талаффуз қилинади. Табу, З. Фрейд фикрича, инсон фаолиятини икки босқичда –
ахлоқий ва диний босқичда тақиқловчи воситадир. Фрейд таъкидлашича,
“табу”нинг таъсири ва кучи худди электрга ўхшайди – у қайси бир маънода ижобий,
фойдали куч ва айни вақтда “хавфли”, “тақиқланган” кучдир.
Фрейд “табу”да рамзий элементлар устуворлигини аниқлайди. Этномаданий
босқичда у “табу”нинг турли архаик қабилалар ва халқлар турмуш тарзи, анъана ва
удумлари мисолида ёритишга ҳаракат қилади. Масалан, никоҳ, дафн маросимлари,
балоғат ёшини (инициация) нишолаш, бевалик, мотам маросимлари ва ҳ.к. этно-
маданий ҳодисалар мисолида у динга қандай ўтилганлигини, руҳий-психологик
таъсири ва ижтимоий ҳаётдаги ўрнини аниқламоқчи бўлади.
Фрейд инсон онги ва онг ости даражаларини, инстинкт ва онгли фаолият
режалари нисбатини таҳлил қилади. Унингча айрим рационал жиҳатлар ва
қобилиятлар инсон онг ости қатламларида ўрнашади, уларни англаш мушкул.
Унингча айрим диний тушунча ва тасаввурлар инсоннинг онг ости қатламларида
ҳам ўрин тутади. З. Фрейд ўз таълимотида диннинг табиий-тарихий келиб
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
88
чиқишини ёритади, динда дунёвий жиҳатлар ҳам муҳим таъсир кучига эга
эканлигини, улар тарихан шаклланганлигини, ҳеч қандай ғайри табиийлик мавжуд
эмаслигини асослашга ҳаракат қилади. Бу жиҳат Фрейдда атеистик позицияни
шакллантиради. Диннинг психоаналитик таҳлили диндаги турли ғайритабиий
тушунчалар инсон хаёли маҳсули эканлигидан далолат беради. Унинг “Тушлар
талқини” асари айни шу масалаларга бағишланган.
Фрейд этномаданий ва антропологик таълимотида “Тотем ва табу” асари
алоҳида ўрин тутади. Асарда Фрейд табу ҳодисаси илк архаик тасаввурларнинг
анимистик ва тотемистик қиёфага кирганлигини ўз даврининг Вунд, Фрейзер,
Тейлор каби машҳур антрополог, этнограф ва тарихчи олимларининг Янги
Зеландия, Австралия, Африканинг примитив, ҳали тош асри даражасида қолиб
кетган қабилаларининг урф-одатлари, анъаналари, маросимлари ва анимистик-
тотемистик тасаввурларининг шаклланиши мисолида тадқиқ қилди. Фрейд очиқ
айтмаса-да, унинг таълимотида табиий-илмий, атеистик мотив мавжуд. У табиат
ҳодисалари, айрим жониворларни илоҳийлаштириш, уларга сиғиниш қўрқув ҳисси
таъсирида бўлганлигини, дин инсоннинг ожизлик ҳолати натижасида келиб
чиққанлигини асосламоқчи бўлади. Бу ҳолат З. Фрейдни Э. Фромм, Э. Камю,
Ф. Ницще, К. Маркс позициясига яқинлаштиради.
“Тотем ва табу” асарида З. Фрейд, “инсоният ўз тарихида уч асосий фалсафий
назарияни – анимизм, диний ва илмий таълимотни яратди. Улар ичида анимизм
алоҳида ўрин тутади – у энг изчил, тугал ва олам моҳиятини ифодлаловчи
таълимотдир” [5. 128], деб таъкидлайди. Ўзининг психоаналитик позициясидан
келиб чиқиб, у анимистик тасавурларни илк психоаналитик назария деб баҳолайди.
Фрейд инсонга хос бўлган муҳим ва атрибут жиҳат – у табиат, ҳайвонлар,
предметлар ва уларнинг жони, руҳи устидан ҳукмронликка интилиш деб
ҳисоблайди. Шунинг учун илк диний тасавурлар – анимизм, тотемизм билан ёнма-
ён, ундан мустақил яна бир муҳим ҳодиса – сеҳргарлик ва магия ҳам шаклланган
деган фикрни олға суради. У “сеҳргарлик” ва “магия”ни ўзаро фарқлашга уринади.
“Сеҳргарлик” – бу турли сўз ўйинлари воситасида руҳларга таъсир кўрсатиш,
бу орқали одамларда қўрқув уйғотиш ва ўз иродасига бўйсундириш демакдир.
“Магия” эса сеҳргарликдан фарқ қилади. Магияга мисол тариқасида З.Фрейд
руҳоний томонидан реал душманга, ёвга таъсир кўрсатиш технологиясини намоён
қилади. Масалан, у ёки бу ашёдан душман қиёфасини яратиб, унинг у ёки бу
аъзосига зарар етказилади. Бу удум орқали гўё душманнинг айни ўша зарар
етказилган аъзоси талофат кўради, касал бўлади. Бу – қандайдир афсонага ўхшайди.
Бироқ З. Фрейд магия ҳодисасида реал воқеликни кўради, магия диний тасаввурлар
шаклланишининг дастлабки дебочаси деган баҳони беради.
Психолог ва невропатолог сифатида З. Фрейд дин эволюцияси инсоният
муайян невроз ҳолатини ҳам келтириб чиқаради, Эдип комплекси ва отаго
амбивалент муносабатларини шакллантиради, деб таъкидлайди. З. Фрейд фикрича
Эдип комплекси болаларда 3-5 ёшларда шаклланади, жинсий майлларнинг қарор
топишига (либидо) олиб келади. Фрейд диний тасаввурлар шаклланиши турли
босқичларда худди ёш болалар онгининг шакллангани каби ўтади. Табу орқали
бундай комплекс бола ақлий ривожланиши оқибатида унинг онг остида қарор
топади. Бу ерда секуляризм учун аҳамиятли жойи шундаки, инсон турли тақиқлар
(табу) остида шаклланади, бироқ унинг табиий инстинктлари (масалан, жинсий
майл) ушбу табу таъсирига қарамай онг остида қолаверади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
89
Масалан, оила аъзосининг ўз онасига ёки қизига жинсий тегажоқлик қилиши,
номусига тегиши шоҳ Эдип фожиасига ўхшаб кетади. Қадимги мифологияга биноан
Эдип ҳукмдорни ўлдиради ва унинг хотинига уйланади. Кейин маълум бўлишича,
ҳукмдорнинг беваси унинг онаси бўлиб чиқади, фожиа содир бўлади. Фрейд Эдип
комплексини инсон психик ривожланиши турли тақиқлар таъсирида бўлишлигини
ва уларга қарамай инсонда табиий инстинктлар унинг онги остида сақланиб
қолишлигини асосламоқчи бўлади.
Хулоса қилиб айтганда З. Фрейд диний туйғу ва хулосаларни психологик
методлар асосида таҳлил қилади ва дин пешволарининг умумий нафратига дучор
бўлади. Айниқса Фрейдни инсоннинг ички дунёсига, ички ҳаётига (масалан, жинсий
муносабат) аралашуви ижтимоий норозиликни туғдиради. Шу сабабли нацистлар
Германиясида З. Фрейднинг барча асарлари намойишкорона гулханда ёқиб
юборилган (1933 й.). З. Фрейд асарларини гулханга улоқтирар экан, фашизм
назариётчиси Геббельснинг “Инсон жинсий ҳаётини бузишга уринувчи қандайдир
Зигмунд Фрейднинг ушбу ишларини инсон руҳининг олийжаноблиги олдида
қурбон қиламан!”, деган хитоби тарихда муҳрланиб қолди. З. Фрейд “авторитар” ва
“гуманитар” томонларни ажратишга ҳаракат қилган. Фрейд фашизмга қарши
курашар экан, ўзига ҳамфикрларни қидиради. Аслида христианликнинг, “ўлдирма,
ўз яратганингни сев, ота-онангни ҳурмат қил” ва ҳ.к. қадриятлари фақат диний
эмас, дунёвий ҳамдир. Христианликда “ўз яқинингни сев!” деган шиор бирмунча
зиддиятли. Бизнингча, XX аср иккинчи ярмидан Ғарбда гуркираб ривожланаётган
маънавий бузуқликнинг ифодаси – “оммавий маданият”, бир жинсли никоҳ, тарнс-
сексуализм каби жирканч ҳодисаларни дин ҳам оқламайди. Зеро, бундай қилиқлар
инсон табиатига, динга ва ахлоққа зиддир.
З. Фрейд психоанализ таълимоти совет даврида тақиқланган ва танқид
остида эди. Бироқ унинг дин ҳодисасига инсон руҳий заифлиги, мифологик
табиатда бўлганлиги, бироқ дин орқали homo sapiensнинг ақлли, маънавиятли
мавжудот бўлиб шаклланувига таъсирини холисона баҳолаши Фрейд психоанализ
таъли-мотига, хусусан секуляризмига ҳурмат ҳиссини шакллантиради. Унинг
психоанализ таълимоти К.Г. Юнг ва бошқа олимлар томонидан такомиллаш-
тирилди ва Фрейд психоанализ мактаби қарор топди.
З. Фрейд секуляр назариясида динийлик ва дунёвийлик нисбати дунёвийлик,
табиий-тарихийлик ҳисобига ҳал қилинади ва уни Маркс атеистик секуляризмига
яқинлаштиради. Давлат ва дин муносабатларига, хусусан динни давлатдан ажра-
тиш, бир-бирининг ишига аралашмаслик, нисбий мустақиллик, хуллас, сиёсий
тилда секуляризм масаласи бўйича Ғарбда З. Фрейд, Э. Фромм, Г. Маркузе, Ф. Ницще
концепцияларидан ташқари яна ўнлаб замонавий концепциялар юзага келди.
Улардан испан файласуфи Ортега и-Гассет, А. Камю, Ж.П. Сартр каби француз социо-
логлари, шунингдек, Ю. Хабермес каби таниқли немис олими ва Рим фалсафаси
мутахассиси назарияларини эслаш мумкин.
Ушбу мақола ҳажми ва доираси чегараланганлиги боис Ғарбда секуляризм
институтига муносабатларни ифода этувчи барча концепцияларни ёритиш мумкин
эмас. Ушбу тадқиқот секуляризмнинг асосан сиёсий жиҳатларига, хусусан,
ижтимоий барқарорликни таъминлаш, мамлакат бир бутунлиги, динга эътиқод
қилувчилар билан динга бетараф ёки илмий ёндашув тарафдорларининг бугунги
дин сиёсийлашуви шароитларида ўзаро ҳамжиҳатлик билан боғлиқ сиёсий
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
90
масалаларга асосий эътибор бериш билан чегараланамиз. Ушбу контекстда
таниқли немис олими, халқаро Киото конференцияси танлови ғолиби, жамоат
арбоби, холис сиёсатчи Юрген Хабермаснинг глобал миқёсда дин ва давлат
муносабатларидаги ҳозирги ҳолат, халқаро гуманитар ҳуқуқ, БМТ, НАТО ва бошқа
ташкилотларнинг диннинг сиёсийлашувига муносабати, халқаро терроризм ва
унинг ғоявий асоси фундаментализм ва диний радикализмга оид жиҳатларни
ёритишни маъқул кўрамиз. Зеро, мустақил Ўзбекистон ваакумга эмас, балки
халқаро ҳамжамият, у билан турли соҳаларда уйғун ҳамкорлик асосида барқарор
ривожланади. Сиёсий дискурссиз миллий ривожланишни самарали таъминлаш
мумкин эмас. Қолаверса, Ўзбекистон ислом, мусулмон оламининг ажралмас
қисмидир. Буни соғлом ва холис фикрловчи уламолар ҳам эътироф этадилар. Ўтган
параграфда ёритилган Эрон ислом республикаси етакчиси Муҳаммад Ҳотамийнинг
Шарқ ва Ғарб ўзаро диалоги масалаларига оид мулоҳазалари бу фикрни тасдиқ-
лайди. Иккинчи томондан, қуйидаги таҳлил юқорида секуляризмга оид Ғарб олим-
ларининг ёндашувлари ва таълимотларига мантиқан дедуктив хулосани ёритади,
деган фикрдамиз.
Ю.Хабермас секуляр қарашларини собиқ Рим папаси Бенедикт XVI (Йозеф
Райтцингер) билан кечган мунозараларда аниқроқ ёритади. “Ақл ва эътиқод
нисбати ёхуд секуляризм диалектикаси” номли ушбу мунозара XXI бошларида
бўлиб ўтди. Ақл, яъни дунёвий билим ва эътиқод, яъни диний догмалар ўзаро мос
келадими ёки йўқми, деган масала ушбу мунозарада асосий ўрин эгаллайди.
Шуниси равшанки, бугунги Ғарб маънавияти чуқур маънавий инқироз
даврини бошдан кечирмоқда. Диний эътиқоднинг дунёвий ишларда мавқеининг
тобора заифлашуви, либерал демократия ниқоби остида Ғарб аҳолисининг
турмушидан ахлоқ тобора чекиниши, З. Фрейд илгари сурган психоанализ ғояси-
нинг тасдиғи – табиий инстинктларга эркинлик берилиши – бир жинсли никоҳ,
транссексуализм, хуллас, “оммавий маданият” шакллануви етакчи Ғарб
олимларини чуқур ўйга толдирмоқда, улар Ғарб цивилизациясининг маънавий
инқирози хусусида очиқ гапиришмоқда. Мисол учун, таниқли Ғарб олими
О. Шпэнглернинг “Ғарбнинг сўниши”, АҚШ олими, Гарвард университети
профессори Фрэнсис Фукияманинг “Тарих интиҳоси ва сўнгги одам” каби
пессимистик руҳда ёзилган, катта шов-шувларга сабаб бўлган асарлари буни
исботлайди.
Постмодерн маданияти, либерал демократиянинг салбий оқибатлари Ғарб
жамиятида диний қадриятларнинг тобора заифлашувига олиб келаётганлиги
етакчи Ғарб олимларини, ҳатто диний уламоаларни ҳам ташвишлантирмоқда.
Бунинг кульминацияси Ғарб цивилизациясида таянч диний институт Рим католик
черкови папаси Бенедикт XVI нинг муддатидан аввал ўз лавозимидан кетиши,
истеъфога чиқиши, ўрнига кардинал Франческонинг келиши бўлди.
Ю. Хабермас билан бўлган суҳбатда собиқ папа Бенедикт XVI (Йозеф
Райтцингер) буни диний давлат, диний мафкура орқали Ғарб жамиятида куртак
ёзган инсонни клонлаштириш, яъни сунъий етиштириш, бир жинсли никоҳ ва
бошқалар Худо иродасига зид эканлигини ва унинг католик черкови раҳбари
сифатида бундай ахлоқсизликларга нисбатан ожизлигининг намойиши эканлиги
ҳақида гапирди. Ю.Хабермас бу фикрларни қабул қилар экан, Ғарбда маънавий
бўшлиқ юзага келганлигини, бунинг илдизи АҚШнинг планета узра гегемонлиги,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
91
БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг етакчи давлатлар миллий манфатлари
хизматкорига айланиб қолганлиги, собиқ мустамлака давлатларида, айниқса
мусулмон оламида қолоқлик учун алам мавжудлигида, натижада бағоят кучли омил
– диннинг сиёсийлашувида намоён бўлаётганлигини таъкидлайди.
Ю. Хабермас “фундаментализм” тушунчасини эҳтиётлик билан ишлатишни
таклиф қилади. Диний догма билан фундаментализмни аралаштириш ёки уларни
айнан дейиш нотўғри эканлигини таъкидлайди. Ортодоксал дин ва ундан четга
чиқиш бор. Ю. Хабермас фикрича ўрта асрларда диннинг ижтимоий ҳаётда универ-
саллашуви инсоният тараққиётида умумижтимоий аҳамият ва маъно ташкил этган.
Европада эса конфессиявий бўлиниш (католиклик, протестантлик, проваславлик)
универсал миқёсда етакчиликни англатмайди, айниқса секуляризм-нинг шакл-
лануви диндорлик ва дунёвийлик нисбатида дунёвийлик мавқеининг кучайишига
олиб келди. Бугунги вазият шундайки, Шарқда ижтимоий тараққиётни динга
нисбатан бетараф давлат орқали таъминлаш тенденцияси юзага келган бўлса (Эрон
ислом республикаси, Саудия Арабистони ва ҳ.к.), Ғарб давлатларида сциентистик
дунёқарашни бироз жиловлаб, янги эпистемик вазиятни ҳисобга олиш, норматив
жиҳатдан плюралистик жамият шаклланаётганлигини эътироф этиш, насроний-
ларни яҳудий, буддавий, протестант ва мусулмонлар билан бирдай тенг ҳуқуқли
қараш сиёсий нормасига эҳтиёж туғилмоқда.
Ю. Хабермас фикрича диний, теократик давлат бугунги сиёсий дискурс
шароитида амалга ошмайдиган хом хаёл, утопиядир. Террор, терроризм айрим
сиёсий кучларнинг заифлиги ифодасидир. Ҳақиқий диний фаолият терроризмга
зид. Буни Юрген Хабермас яхши билади. Секуляризм бугунги кунда мураккаб
ижтимоий вазиятларни шакллантирмоқда – диннинг сиёсийлашуви, демак, сиёсий
ҳокимиятга даъвогарлик тенденциясини юзага келтирмоқда. Айрим давлатларда
бу тенденция яққол кўзга ташланади – масалан, Малайзия, Индонезия, Бирлашган
Араб амирликлари ва Туркияда дин маънавиятнинг манбаи деб қаралмоқда.
Юқорида амалга оширилган таҳлил ва дискурс шундай хулоса берадики,
секуляр сиёсат догматик ёки бугунги глобаллашув жараёнларидан ортда
қолмаслиги керак. Бу – бир томондан. Икинчи томондан эса динга кенг эркин-
ликлар бериш, эътиқод эркинлигини кенгайтириш дунёвий давлат ривож-
ланишига, биринчи навбатда ижтимоий барқарорликка турли хавф ва рискларни
келтириб чиқаради. Сиёсий тилда “риск” ва “хавф” тушунчаларини ўзаро фарқлаш
мақсадга мувофиқ. Кўзга кўринган Ғарб олимларининг секуляризмга оид
концепциялари ва ёндашувларининг таҳлили яна шундан далолат берадики,
секуляр сиёсат диалектик табиатда бўлишлиги, яъни давлат ва дин, диний эътиқод
ва дунёвий сиёсат ўзаро алоқадорлик ва бирликда ривожланиши билан бир қаторда
стратегик сиёсий йўл – дунёвий демократик ривожланиш йўлига тўғаноқ бўлмас-
лиги лозим. Ўзбекистонда кечаётган бугунги ижтимоий жараёнлар, айниқса диний
эътиқодга кенг эркинликлар берилиши, бир томондан, жамият маънавий
юксалишига диний қадриятларни тиклаш асосида ҳисса қўшса, иккинчи томондан,
бизнинг фикримизча, жамият ҳаётида диний омилнинг, диндорлар нуфузининг
ошувига олиб келади.
Айниқса 2017 йилдан диний ташкилотлар фаолиятига эркинликларнинг
кенгайиши, диний объектларнинг қайта реконструкция қилинишига, ҳашаматли
мачитлар барпо этилишига, Тошкентда ислом цивилизацияси маркази барпо
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
92
этилиши, аҳолининг ёшлар кесимида мачитга, намозга мунтазам қатновчилар
нуфузининг ортиб бориши тенденциясининг юзага келишига олиб келиши дунёвий
тараққиёт йўлимизга потенциал хавфларни ҳам шакллантириши мумкинлиги
хавотирланарли. Тунисда бошланган “Араб баҳори”, Миср араб республикаси,
Туркия, Жазоир мамлакатларида сиёсий исломнинг шакллануви демократик
тараққиётга қанчалик хавф солганлиги, ижтимоий беқарорлик, фуқаролик
урушини (Сенегал, Эфиопия, Нигерия) келтириб чиқарганлиги секуляр сиёсатни
ҳушёрлик билан илмий асосда, қонун либераллашувини сиёсий меъёрда қўлашни
талаб қилади. Диний фанатизм, радикализм ва фундаментализмга қарши кураш-
гандан кўра, уларни келтириб чиқарадиган, рағбатлантирадиган омиллар, сабаблар
ва шароитларни сиёсий таҳлил қилиш, амалий татбиқий сиёсий технологиялар
ишлаб чиқиш сиёсий рационализм талабидир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Першин А.И., Монгайт А.Л., Алексеев В.П. История первобытного общество.
– М., 1982; Семёнов С.А. Как возникло человечество. – М., 1966; Липс Ю.
происхождение вещей / Пер. с нем. – М., 1954; Тейлор Э. Первобытная культура. – М.,
1939; Фейнберг В.А. У истоков социогенеза. – М., 1980; Шахнович М.Н. Первобытная
мифология и философия. – Л., 1971; Чэйлд Г. У истоков европейской цивилизации /
Пер с анг. – М., 1952; Чебоксаров Н.И., Чебоксарова И.А. Народы, расы, культуры. – М.,
1971 ва бошқ.
2.
Ницще Ф. Антихристианини. опыт критики христианство. Проклятие
христианству // Сб.: Сумерки богов / Ф. Ницще, З. Фрейд, Э. Фромм, Ш.П. Сартр. – М.:
Изд. полит. лит., 1990. – С. 347.
3.
Ницще Ф. Антихристианин // Сумерки богов. – М., 1990. – С. 348.
4.
Фромм Э. Психоанализ и религия // Сумерки богов. – М.: Изд. полит. лит.,
1991. – С. 157.
5.
Фрейд З. Тотем и табу. СПб.: Азбука, 2012. – С. 38.
6.
Камю А. Бунтующий человек. – М.: Изд. полит. лит-ры, 1990. – С. 410.
7.
Райтцингер Е., Хабермас Ю. Диалектика секуляризма. – М., 2001.
