Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Motivational essence of developing communicative activity of
non-specialist teachers in the process of teaching English
Elvira TURSUNNAZAROVA
1
Navoi State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021
The article examines the motivational significance of the
development of the communicative activity of non-specialist
teachers in the process of teaching English.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
communicative competence,
sociocultural competence,
pragmatic competence.
Инглиз
тилини
ўқитиш
жараёнида
номутахассис
ўқитувчиларнинг
коммуникатив
фаолиятини
ривожлантиришнинг мотивацион моҳияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
коммуникатив
компетенция,
ижтимоий-маданий
компетенция,
прагматик компетеция.
Мақолада инглиз тилини ўқитиш жараёнида номута-
хассис ўқитувчиларнинг коммуникатив фаолиятини ривож-
лантиришнинг
мотивацион
моҳияти
ҳақида
фикр
юритилган.
1
Independent researcher, lecturer, Department of language teaching methodology, Navoi State Pedagogical Institute,
Navoi, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
103
Мотивационная сущность развивающей коммуникативной
активности учителей-неспециалистов в процессе обучения
английского языка
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
коммуникативная
компетентность,
социокультурная
компетентность,
прагматическая
компетентность.
В статье рассматривается мотивационная значимость
развития
коммуникативной
активности
учителей-
неспециалистов в процессе обучения английскому языку.
Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог кадрларнинг педагогик
фаолиятини ташкил қилиш ва самарадорлигини ошириш бўйича таълим
соҳасидаги ўзгаришларни халқаро баҳолаш TALIS, CIVIC, ICCS-(International CIVIC
and Citizenship Education Study) каби дастурлар асосида тадқиқ қилиш тенденция-
лари кенгаймоқда. Бундай ижтимоий долзарблик касб этувчи педагогик ҳодиса-
нинг ёрқин кўринишларидан бири – халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш тизимида ҳам кенг кўламдаги ислоҳотларни олиб
бориш, педагог кадрларнинг хориж тилларини ўзлаштириш, хусусан, инглиз
тилида эркин мулоқот қилиш компетенцияларини ривожлантириш орқали жаҳон
миқёсида таълим сифатини ошириш бўйича тадқиқотчилик фаолиятига
тайёрлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Сўнгги йилларда мутахассислар учун жаҳон цивилизацияси ютуқлари ва
ахборот ресурсларидан кенг фойдаланиш, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни
ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилди. “2017–2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да давлат
томонидан ёшлар билан ишлаш сиёсатини такомиллаштириш, интеллектуал
ривожланган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш, олий таълим муассаса-
ларида таълим сифати ва уни баҳолаш мезонларини халқаро стандартларга
мувофиқлаштириш, хорижий тилларни чуқур ўрганиш бўйича устувор вазифалар
белгилаб берилди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2020-йил
6-ноябрдаги
“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6108 ва “Таълим-тарбия
тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ–4884-сонли ҳамда 2021 йил 25 январдаги “Халқ таълими соҳасидаги илмий-
тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш
тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4963-сонли қарорлари
ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, раҳбар кадрларни танлаш, тайёрлаш,
қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий
механизмларини тадбиқ этиш йўли билан халқ таълими тизимида кадрлар
сиёсатини шакллантиришнинг замонавий тамойилларини жорий этиш бўйича
белгиланган устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан ҳолда педагог кадрларда
креативлик, инновацион компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш
бўйича қатор вазифалар ижроси таъминланмоқда. Шу долзарблик асосида мамла-
катимизнинг узлуксиз таълим тизими, шу жумладан халқ таълими ходимларини
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
104
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими ўқув жараёнига илғор
инновацион технологиялар ва ахборот-коммуникация воситаларини жорий этиш,
ўқитиш интенсивлигини, самарадорлигини ошириш, жаҳон андозаларига
мослаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мана шундай
зарурат ва эҳтиёжнинг пайдо бўлиши, инглиз тилини ўрганиш жараёнида
номутахассис ўқитувчиларнинг мотивациясини шакллантиришда мнемоника
усулларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 май куни мамлакати-
миз мактабларини битирувчи ўғил-қизларига қараб қилган мурожаатномасида
“юртимизда олижаноб касб эгалари бўлган ўқитувчилар, устоз-мураббийларнинг
машаққатли меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларнинг иш ва турмуш
шароитини яхшилаш, жамиятдаги обрў-эътиборини оширишга муҳим аҳамият
қаратилаётганлигини” эътироф этди. Бинобарин, умумий ўрта таълим тизимида
фаолият олиб бораётган ўқитувчиларнинг мотивациясини ўстириш, айниқса,
уларнинг инглиз тилини ўрганиш жараёнида турли инновацион методлар, усуллар
воситасида тил ўзлаштиришга бўлган эҳтиёжини ошириш муҳим аҳамият касб
этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 май
143-сонли “2018–2025 йилларда таълим муассасаларининг чет тиллари кабинет-
ларини замонавий ахборот-коммуникация, ўқитишнинг техник воситалари ва
анжомлари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)ни жадаллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида таълим жараёнида илғор педагогик услуб ва
технологиялар, ахборот-коммуникация технологиялари, электрон таълим ресурс-
лари ва мультимедиа тақдимотларидан фойдаланиш борасида чет эл тажрибасини
чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, чет эл тажрибасини инобатга олган ҳолда
таълим жараёнини янги мазмунда ташкил қилиш учун янги ўқув режалари ва
дастурларини қайтадан ишлаб чиқиш, амалий машғулотлар ва ишлаб чиқариш
амалиёти бўйича соатлар кўпайтирилишини таъминлаш белгилаб қўйилди.
Ҳар қандай жамиятнинг равнақи, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий барқарор-
лиги шу мамлакат фуқароларининг интеллектуал, аҳлоқий салоҳиятини юксак
даражада ривожланганлигига боғлиқ. Зеро, жамиятимизнинг маънавий янги-
ланишида, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришда
жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат
қуриш масаласи устувор мезон сифатида муҳим роль ўйнайди. Мамлакатимиз
Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб
халкимиз билан бирга қурамиз” номли асарида ҳар бир фуқаронинг ватанпарвар ва
юртпарварлик фазилатларига эга бўлиши, она юртини чин қалбидан севиши ва
ардоқлаши, эл-юрти учун ўзини аямаслиги, бу йўлда жонини ҳам фидо қилишига
тайёр бўлиши лозимлигини уқтиради. Шундай экан, замонавий ўқитувчи
тарбиялаётган ёш авлодда айнан шундай сифатларни – иймон-эътиқоди мустаҳкам,
иродаси бақувват, ор-номусли, ҳаром-хариш ишлардан ҳазар қиладиган, изланувчан,
ташаббускор, тадбиркорлик фазилатига эга бўлган, ташкилотчи, талабчан ва
қатъиятли шахсларни шакллантириши лозим. Буларнинг барчаси жаҳон таълими
тизимини ва замонавий педагогика фанини алоҳида муҳим мақсад – илмий ва
техникавий тараққиётнинг тез суръатлар билан ривожланиб бориши билан боғлиқ
жамият ривожланишининг сифат жиҳатидан янги босқичида фаол иштирок этишга
қодир бўлган янги авлодни тарбиялаш ва тайёрлашга қаратилган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
105
Хориж олимлари О.И. Лукина, М.В. Ляховицкий коммуникатив компетен-
цияни асосан кенг маънода талқин қилиб, коммуникативликни таълим жараёни-
нинг сифат ва хусусиятлари бўйича мулоқот жараёнига яқин бўлишида
ўрганишган.
Л.Т. Ахмедова, Ф.Ш. Ибрагимовалар томонидан яратилган методик адабиёт-
ларда таърифланишича,
коммуникатив компетенция
чет тили воситасида маиший,
ўқув, ишлаб чиқариш ва маданий ҳаётда долзарб бўлган мулоқот масалаларини ҳал
қила олиш; тил ва нутқ воситалари ёрдамида мулоқот мақсадларига эришишди.
Ушбу фикрга қўшилган ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, коммуникатив компетен-
ция жамиятда инсонлар билан ўзаро мулоқотга киришиш учун она тили, ўзи
яшаётган давлатнинг расмий тили ҳамда хорижий тилларда сўзлашиш, ўз фикрини
оғзаки ва ёзма равишда аниқ ҳамда тушунарли баён қила олиш, саволларни
мантиқан тўғри қўя олиш ҳамда берилган саволларга мантиқан тўғри жавоб бериш,
мулоқот вазиятига мослаша олиш, мулоқот жараёнида муомала маданиятига амал
қилиш, суҳбатдошининг фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўзининг нуқтаи назарини
ҳимоя қила билиш, суҳбатдошини ишонтира олиш, зиддиятли вазиятларда ўзини-
ўзи бошқара олиш, муаммо ҳамда келишмовчиликларни ҳал этишда мақбул
қарорларни қабул қилиш каби жуда кўп жиҳатларни қамраб олади.
Б.Р. Саматова коммуникатив компетентликнинг асосий, муҳим эканлигини
кўрсатиш учун уни метакомпетентлик ёки “Ядро компетентлиги” деб атайди.
Олиманинг фикрига кўра, компетентликнинг бу тури ижтимоий, касбий, шахслар-
аро компетентликка мўжассамлашади ва уларни бир-бири билан боғлайди. Шу
билан бирга, касбий, ижтимоий ва шахслараро компетентлик коммуникатив
компетенциянинг компонентлари сифатида талқин қилинади. Биз бу борада
коммуникатив компетенциянинг номутахассис ўқитувчининг атрофдагилар билан
унинг барча жабҳаларида мулоқот қилиш самарадорлигини кўрсатадиган
асосий
хусусиятларидан бири эканлиги тўғрисидаги фикрга қўшиламиз.
D. Hymes коммуникатив компетенцияни грамматик, ижтимоий-лингвистик,
стратегик ва дискурсив компетенциялардан иборатлигини кўрсатади. И. Скворцов
коммуникатив компетенциянинг элементларини учта асосий қисмга: тил, хусусий
ва прагматик компетенцияларга бирлаштиришга ҳаракат қилади. И. Скворцов
томонидан ишлаб чиқилган чет тилини ўрганаётганларнинг коммуникатив
компетенцияси таркибий қисмлари ўзаро узвий боғлиқ ҳолда бир-бирини тўлди-
ради ҳамда яхлит мажмуани ҳосил қилади. Бунда компетенциянинг таркибий
қисмлари билим, кўникма ва малакаларни баравар қўллаш орқали ҳосил қилинади.
Айтиб ўтилган тадқиқотларнинг барчасида коммуникатив компетенция
таянч компетенциялар сирасига киритилган. Таянч компетенцияларни шакллан-
тириш ҳар бир педагогнинг вазифасига кирса, хусусий компетенцияларни шакллан-
тириш ва ривожлантириш фан ўқитувчисининг вазифасидир.
Коммуникатив компетенциянинг ривожланишида лингвистик компетен-
циянинг ўрнини инкор этиб бўлмайди.
Лингвистик компетенция
аксарият
адабиётларда
тил компетенцияси
деб аталади. Инглиз тили таълимида лингвистик
компетенция нутқда кундалик ҳаётда кўп қўлланадиган ижтимоий мавзуларга оид
сўз ва ибораларни, тилнинг миллий маданий лексикасини, маънодош, шаклдош
сўзларни, касб-ҳунарга оид атамаларни, ўқув дастуридаги нутқий мавзуларга оид
фаол лексикани билиш ҳамда оғзаки ва ёзма нутқда уларни тўғри қўллаш
малакаларидан иборат бўлади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
106
Мулоқот нутқсиз амалга ошмагани каби нутқий компетенцияни лингвистик
компетенциясиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Шу боис номутахассис ўқитувчи-
ларда нутқий компетенция фаолиятини қуйидаги тўрт амалий восита асосида
шакллантирилиб, ривожлантирилади.
1.
Тинглаб тушунишда билиш ва бажара олишга қўйиладиган талаблар:
–
кенг кўламли нутқларни аниқ тузилмаган ҳолларида ҳам тушуниш ва
улардаги очиқ ойдин ва яширин фикрларни ҳам етарли даражада англай олиш;
–
ўз мутахассислик соҳаларига оид бўлмаган абстракт ва мураккаб
мавзулардаги кенг кўламли нутқларни айрим жиҳатларини ойдинлаштириб олиш
зарурияти туғилса, айниқса сўзловчининг талаффузи ноаниқ ёки тил диалекти
нотаниш бўлган ҳолларда ҳам тушуна олиш;
–
кенг кўламдаги идиоматик ва оғзаки нутқ ибораларини фарқлай олиш ва
ижтимоий муҳитга мос тарзда тилнинг ўзгариш хусусиятини тушуна олиш;
–
муҳокама ва дебатлардаги асосий ва бошқа иштирокчилар ўртасидаги
мураккаб мулоқотни, мавзулар бирмунча мавҳум ёки нотаниш бўлган ҳолларда ҳам,
осонлик билан тушунган равишда кузата олиш;
–
кенг қамровли, тилнинг айрим ностандарт ишлатилиш ҳолларини ҳам ўз
ичига олган аудио тасма ва ахборот материалларини тушуна олиш ва сўзловчилар
ўртасидаги бирмунча яширин қарашлар ва муносабатлар, кичик деталларнинг
муҳим жиҳатларини аниқлай олиш;
–
фильмларни сленг ва идиоматик ибораларнинг ишлатилиш ҳолларининг
аксар қисмини тушунган ҳолда кузата олиш;
–
сифат жиҳатидан бирмунча ёмон, овоз эшитилиш ноаниқроқ бўлган омма-
вий эълонлардан (масалан, темир йўл вокзали, спорт майдончасидаги эълонлар)
тегишли маълумот ола билиш.
Номутахассис ўқитувчиларда ижтимоий-сиёсий, оммабоп мазмундаги нутқ
ҳамда матнлар, сўзлашув услубидаги нутқни тинглаб тушунишга оид кўникма ва
малакалар асосан шаклланган бўлади. Чет тили таълимининг мақсадларидан бири
ушбу кўникма ва малакаларни соҳавий вазиятларда юзага келадиган нутқ борасида
янада ривожлантиришдан иборат.
2.
Ўқишдабилиш ва бажара олишга қўйиладиган талаблар
а) оғзаки мулоқот (диалогик нутқ)да:
–
илмий ва соҳага оид конференция, давра суҳбатлари, мунозара (жонли ёки
воситали)ларда мулоқотни бошлаш, олиб бориш ва якунлай билиш;
–
фикрларни аниқ ифодалаган ҳолда муҳокамаларда фаол қатнаша олиш,
вазиятга мос тарзда тилни мослаштира олиш;
–
ўз расмий нуқтаи назарини ишонч билан илгари сурган ҳолда қарши
томоннинг бир қатор мураккаб савол ва шарҳларига мос равишда равон ва спонтан
тарзда жавоб бера олиш;
–
вебинар ва муҳокамаларда сўраш, ойдинлик киритиш, нутқни бўлиш ва
тўлдириш стратегияларини мос равишда қўллай олиш.
Ушбу кўникма ва малакаларнинг аксарияти содда кўринишда олий таълим-
дан аввалги таълим босқичларида шаклланади. Бироқ, амалда тил ўрганувчининг
шахсий қарашлари ва фикрларини билдириш, мавзу доирасида инглиз тилида
мустақил фикр билдириш малакалари ривожланмаган бўлади. Бу соҳага оид
материаллар воситасида шакллантириш зарурлигини кўрсатади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
107
б) оғзаки монологик нутқда:
–
соҳага оид мавзулар бўйича презентация ва маърузалар қила олиш;
–
объект, субъект, вазият ва ҳодисаларни батафсил тасвилай олиш;
–
маъруза, муҳокама ёки мақолага тўғри ва равон тарзда хулоса қила олиш;
–
илмий нуқтаи назар ёки фикрни ривожлантириш, далиллар келтириш
орқали асослай олиш.
Шунингдек, номутахассис ўқитувчиларнинг инглиз тилини ўрганиш
жараёнида билиш ва бажара олиш талаблари:
–
ўз мутахассислик соҳаларига оид ёки оид бўлмаган кенг кўламли бир мунча
узун ва мураккаб матнларни услубий жиҳатлари очиқ ойдин ёки бирмунча яширин
баён этилган фикрларни аниқлаган ҳолда тушуна олиш;
–
кичик детелларнинг муҳим жиҳатлари, қарашлар, очиқ ойдин ёки бир
мунча яширин баён этилган фикрларни ҳам аниқлай олиш;
–
ўз мутахассислик соҳаларига оид вебсайт ёки журналлардан тегишли
тавсилотларни ола билиш.
3.
Номутахассис ўқитувчиларда инглиз тилини ўрганишда ёзишдабилиш ва
бажара олишга қўйиладиган талаблар:
–
барча турдаги хатларни ёза билиш;
–
соҳага оид мақолалар ёза билиш;
–
соҳага оид ва оид бўлмаган адабиётлар (мақолалар, китоблар, малакавий
иш) таҳлилларини ёза олиш;
–
соҳага оид ва оид бўлмаган адабиётлар (бирламчи ва иккиламчи
манбалар)га аннотациялар ёза олиш;
–
турли илмий материалларга хулоса ёза олиш;
–
тезис ва конференцияда қатнашиш учун таклиф ва мушоҳадаларини ёза олиш.
4.
Номутахассис ўқитувчиларда лексик компетенцияларни шакллантиришда
билиш ва бажара олишга қўйиладиган талаблар:
–
мавзуларга оид лексикани ва соҳага оид атамаларни илмий даражада
ривожлантира олиш;
–
сўз ясаш моделлари асосида сўзлар ҳосил қила олиш.
5.
Номутахассис ўқитувчиларда грамматик компетенцияда билиш ва бажара
олишга қўйиладиган талаблар:
–
иқтисослашган матнлардаги (масалан, тилшунослик ёки таржимага оид)
грамматик структураларни қўллай билиш;
–
артиклни илмий услубда тўғри қўллай билиш;
–
турли матнларнинг лингвистик ёки дискурс таҳлилини қила олиш.
Номутахассис ўқитувчиларда
ижтимоий-маданий компетенция
аутентик,
яъни жонли нутқнинг миллий хусусиятларини билиш ҳамда уларни ўз она тили ва
миллий анъаналари билан таққослаб тақдим қилиш лаёқати шаклланганлигидан
далолат беради. Мулоқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда нутқий вазиятга мос
лингвистик шакл ва ифодани танлаш, нутқий вазиятларда инглиз тилининг ўзига
хос нолисоний воситаларини қўллаш ҳам ушбу компетенцияни намойиш қилади.
Ўзбекистон Республикасида таълимнинг барча босқичларида чет тилини
ўқитишнинг асосий мақсади ўрганувчиларнинг кўп маданиятли дунёдаги кунда-
лик, илмий ва касбга оид соҳаларда фаолият олиб бориш учун чет тилида коммуни-
катив компетенциясини шаклантиришдан иборат.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
108
Номутахассис ўқитувчиларнинг ч
ет тили бўйича коммуникатив компетен-
цияси
– ўрганилаётган чет тили бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни
мулоқот жараёнида қўллаш қобилиятидир.
Лингвистик компетенция тил материали
(фонетика, лексика, грамматика)
ҳақида билимлар ва нутқ фаолияти турлари (тинглаш, гапириш, ўқиш ва ёзиш)
бўйича кўникмаларни эгаллашни назарда тутади.
Социолингвистик компетенция
сўзловчининг бирор бир нутқий вазият
коммуникатив мақсад ва ҳоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда керакли лингвистик
шакл, ифода усулини танлаш имконини яратади. Социолингвиистик компетенция
ижтимоий-маданийт компетенцияни ўз ичига олиб, аутентлик нутқнинг миллий
хусусиятларини: ўзи яшаётган мамлакатнинг урф-одатлари, қадриятлари, маро-
симлари ва бошқа миллий-маданий хусусиятларини билиш ҳамда тили ўргани-
лаётган мамлакат билан таққосланган ҳолда тақдим эта олиш қобилиятини кўзда
тутади.
Номутахассис ўқитувчиларда п
рагматик компетенция
ўрганилаётган инглиз
тилида коммуникатив вазиятда тушунмовчиликлар пайдо бўлганда такроран
сўраш, узр сўраш ва ҳоказолар орқали лдискурс компетенцияси прагматик
компетенция таркибига киритилди. Мазкур компетенция оғзаки ва ёзма нутқдаги
изчилликни таъминлашда лингвистик сигналларни тушуниш ва интерпретация
қилиш кўникмаларини назарда тутади.
Хорижий мамлакатларда коммуникатив компетенциянинг ривожланишида
прагматик компетенция
нинг ўрни ва аҳамияти анча юқори қўйилади. Прагматик
компетенция тил таълими жараёнида ҳосилбўлган билим ва кўникмалар асосида
кундалик ҳаётда нутқий вазиятга қараб мустақил тарзда мулоқотга киришиш
лаёқати шаклланганлигини кўрсатади. Жумладан, мулоқот вазиятларида тушун-
мовчиликлар юзага келганида такроран сўраш, узр сўраш ва шу кабилар воситасида
қийин ҳолатлардан чиқиб кета олиш, ўзаро суҳбатлашиш, суҳбатга қўшилиш ва
унга аниқлик киритиш, нутқ темпини пасайтиришга ундайдиган муомала одоби
воситаларини қўллаш, олинган билимларнинг амалий имкониятларидан ўринли
фойдаланиш лаёқатини шакллантириш назарда тутилади. Ушбу компетенцияни
касбга йўналтирилган педагогик технологиялар ёрдамида, хусусан, интерактив
методга асосланган касбий ўйинлар ва диалоглар ёрдамида ривожлантириш катта
самара беради.
Шундай қилиб, инглиз тилини ўқитиш жараёнида номутахассис ўқитувчи-
ларнинг коммуникатив фаолиятини ривожлантиришнинг мотивацион моҳияти
коммуникатив, лингвистик характердаги билимлар (тилга оид компетенция)
билан бир қаторда экстралингвистик билимларни ҳам назарда тутади. Шу асосда
номутахассис ўқитувчиларнинг коммуникатив фаолиятини ривожлантиришнинг
мотивацион структурасини ҳосил қиладиган субкомпетенцияларни иккига, яъни
экстралингвистик ва асл лингвистик компетенциялар гуруҳига ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳ субкомпетенциялар тилда акс эттирилган ўраб турган олам
предметлари ҳақидаги билимлар, яъни сўзловчи онгида шаклланган дунёнинг
манзарасини гавдалантирадиган предметли компетенцияни ўз ичига олса,
нолисоний характердаги билимлар коммуникатив вазият, мулоқот шароитларини
билишни ўзида мужассамлаштиради.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
109
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-
тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” ПҚ–4884-сон қарори/ Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси;
06.12.2020 й., 06/20/653/1592-сон.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 25 январдаги “Халқ
таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда
узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ–4963-сон қарори/ Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси; 25.01.2021 й., 25/01/345.
3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 май
“2018-2025 йилларда таълим муассасаларининг чет тиллари кабинетларини
замонавий ахборот-коммуникация, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари
билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)ни жадаллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 143-сон Қарори.
4.
Мирзиёeв Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб ҳалқимиз билан
бирга қўрамиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – Б. 488.
5.
Лукина О.И. Фонетический термин как единица терминологического поля
во французском языке в сопоставлении с русским: Дисс. ... канд. филол. наук. –
Екатеринбург, 2018. – С. 261.
6.
Ляховицкий М.В. Методика преподавания иностранных языков. – М.:
Высшая школа, 2019. – С. 159.
7.
Ахмедова Л.Т. Теория и практика обучения профессиональной русской речи
студентов-филологов. – Т.: Фан ва технология, 2013. – С. 200.
8.
Ибрагимова Ф.Ш. Система интенсификации дидактической подготовки
будущих учителей иностранных языков (на материале английского языка): Дисс. ...
канд. пед. наук. – Ташкент, 2011. – С. 220.
9.
Hymes D. Communicative competence. New York, 1999.-P.-78
10.
Саматова Б.Р.
Инглиз
тилини
ўқитишда
нофилологик
йўналиш
талабаларининг мотивацияси (юриспруденция йўналиши мисолида): Пед. фан. бўй.
фал. д-ри (PhD) ... дисс. – Т.: 2020. – Б. 172.
11.
Скворцов И. Основы: культуры речи. Хрестоматия. – М.: 2018. –312 с.
12.
Шарипов Ш.С. Ўқувчилар касбий ижодкорлиги узвийлигини таъминлашнинг
назарияси ва амалиёти: Педаг. фан. д-ри. ... дисс. автореф. – Т.: 2012. – Б. 46.
