Авторы

  • Нозима Насриддинова
    преподаватель, Термезский государственный университет, Термез, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss9/S-pp172-176

Ключевые слова:

оазис бахши барабан искусство народный эпос учитель ученик школа традиция

Аннотация

В статье представлена информация о становлении искусства баксши в Сурхандарье и состоянии этого искусства в Советское время, о деятельности поэтов бахши в развитии индустрии и репертуаре Оазиса бахши.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The process of formation of the art of bakhshi in Surkhandarya

Nozima NASRIDDINOVA

1


Termez State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021

This article provides information on the formation of the art

of baxshi in Surkhandarya and the state of this art in the Soviet
era, the activities of baxshi poets in the development of the
industry and the repertoire of bakhshi in Oasis.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

bakhshi,
Oasis,
drum,
art,
national,
epic,
teacher,
student,
school,
tradition.

Сурхондарёда бахшичилик санъатининг шаклланиш жараёни

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

бахши,
Воҳа,
дўмбира,
санъат,
терма,
достон,
устоз,
шогирд,
мактаб,
анъана.

Ушбу мақолада Сурхондарёда бахшичилик санъатининг

шаклланиши ҳамда Совет даврида ушбу санъатнинг аҳволи,
бахши шоирларнинг соҳани ривожлантиришдаги фаолияти
ҳамда Воҳа бахшиларининг репертуарлари хусусида аниқ
манбалар асосида маълумотлар берилган.

1

Lecturer, Termez State University, Termez, Uzbekistan.

E-mail: nasriddinovanozima@gmail.com.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

173

Процесс становления искусства бахши в Сурхандарье

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

бахши,
Оазис,
барабан,
искусство,
народный,
эпос,
учитель,
ученик,
школа,
традиция.

В статье представлена информация о становлении

искусства баксши в Сурхандарье и состоянии этого
искусства в Советское время, о деятельности поэтов бахши
в развитии индустрии и репертуаре Оазиса бахши.


Қадим Турон замини азалдан халқ оғзаки ижоди юксак даражада равнақ

топгвн маконлардан бири саналади. Бахшичилик халқимизнинг лиро-эпик жанр-
даги энг қадимий санъат турларидан бири саналади. Ўзбек фольклоршунослигида
Булунғур, Нурота, Нарпай, Қамай, Қўрғон, Хоразм, Шаҳрисабз, Шеробод, Чироқчи
каби достончилик марказлари бахшичилик мактаблари сифатида эътироф этилади.
Ана шу достончилик мактаблари орасида Шеробод достончилик мактабининг ўзига
хос ўрни бор.

Шеробод достончилик мактабининг илк асослари қачон бунёд этилганлиги

ҳанузга қадар баҳсли масалалардан бири саналади. Чунки, воҳанинг бахши
шоирлари ҳақида бирорта тарихий манбада маълумот қайд этилмаган. Бироқ,
бахшичиликнинг илк илдизлари қарийиб минг йиллардан кўпроқ даврни ўз ичига
олади. Фикримизнинг исботи сифатида айтиш мумкинки, бахши атамаси мўғилча
сўз бўлиб, маърифатчи, устоз деган маъноларни беради, бундан ташқари қадимги
санскрит тилида бҳикшу-сўзи қаландар ёки дарвешларга нисбатан қўлланилган-
лигини инобатга оладиган бўлсак ушбу санъат турининг шаклланиш тарихи янада
қадимийлашиб боради. Ҳар ҳолда Шеробод достончилик мактаби тарихи ҳам бир
неча юз йилларни қамраб олади. Ҳозирги кунга қадар етиб келган маълумотларга
таянадиган бўлсак, Шеробод достончилик мактабининг шаклланишини Шерна
бахши яъни Шерназар Бердиназар ўғлининг номи билан боғланишини билиб
оламиз.

Аммо Шерна бахшининг устози Қосим кўр бахши ҳақида ниҳоятда кам

маълумотга эгамиз. Қолаверса Қосим кўр бахши Бобо бахшидан таълим олган.
Шеробод достончилик мактаби ўз репертуари, бахшиларнинг ижро услуби,
достонларининг турлари, достон сюжетларининг хилма-хиллиги билан юртимиз-
даги бошқа достончилик мактабларидан туб фарқ қилади. Шеробод достончилик
мактабининг ижро услуби бўғиқ овозга асосланган бўлиб, бу услуб бошқа
достончилик мактабларида кўзга ташланмайди. Шеробод достончилик мактаби-
нинг географик диапозони анча кенг бўлиб, мазкур мактаб Сурхондарё, Қашқадарё
вилоятларининг бир неча туманларини бундан ташқари Жанубий Тожикистон ва
Жануби-ғарбий Туркманистон ҳудудлари, шунингдек Шимолий Афғонистоннинг
ўзбеклар яшайдиган туманларини ўз ичига олади.

Шеробод достончилик мактабида учрайдиган достонлардан “Олтин қовоқ”,

“Малла савдогар”, “Зайидқул”, “Оллоназар Олчинбек”, “Ойчинор”, “Келиной”,
“Хубрсана”, “Тошбосар” каби достонлар бошқа достончилик мактабларининг


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

174

репетуарида кўзга ташланмайди Шеробод достончилик мактабига бирлашга бахши
шоирлар: “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Кунтуғмиш”, “Ҳасанхон”, “Авазхон”, “Нурали”,
“Юнуспари”, “Мисқол пари” каби достонларни ўзига хос услубда куйлаган.

Сурхон воҳасидаги достончилик анъаналари ҳақидаги илк маълумотлар рус

ориенталисти Е.Ф. Калнинг кундаликларида қайд этилган. У 1890 йилда Термиз
яқинидаги Солиҳобод қишлоғига келиб тўхтаганда қўнғирот уруғининг ойинли
даҳасига мансуб бўлган Омонназар бахши унга тўхтовсиз уч соат давомида дўмбира
жўрлигида достон куйлаб берган. Кейинчалик Е.Ф. Калнинг кундаликларини
ўрганган фольклоршунос олим Ҳоди Зариф Омонназар бахши куйлаган достон
“Алпомиш” достони бўлиши мумкин деб қайд этган.

Шеробод достончилик мактабидан Шерна бахши, Мардоноқул Авлиёқул ўғли,

Умир Сафар ўғли, Нормурод бахши, Аҳмад бахши, Нурали Боймат ўғли, Холиёр
бахши, Мамарайим бахши, Юсуф Ўтаган ўғли, Эшқобил бахши, Бўрибой Аҳмад ўғли,
Эрмамат бахши Бадал ўғли, Улаш бахши Ғози ўғли, Бойқул бахши, Боймурот бахши,
Назар бахши, Эсон бахши, Жўра бахши ва бошқа яна ўнлаб забардаст бахши ўшоир-
лар етишиб чиққан.

Шерназар (Шерна) бахши Шеробод достончилик мактабининг асосчиларидан

бири саналади. Шерна Қосим юз боши, Алим юзбоши, Холмурод Қосим ўғли каби
бахшилар билан бир пайтда ижод қилган. Шерна 17 ёшида Шеробод бегининг
номдор бахшиси Ниёзали жебачи билан айтишувда ғолиб чиққан. Шерна бахши
Ғузор, Бойсун, Шеробод, Денов ва Ҳисор бекликларида анча ном қозонган. Шерна
бахшининг номи билан боғлиқ элликдан ортиқ достонлар мавжуд бўлиб шундан
20 дан ортиқ достон ёзиб олинган. Шотўра юзбоши (1887–1947) ҳам Шеробод
достончилик мактабининг типик вакилларидан бири саналади.

Шотўра бахши бахшичилик сирларини отаси Бойқул бахшидан ўрганган.

Бойқул бахши ҳам ўз даврининг номдор бахшиларидан бири бўлиб, ҳатто амир
Музаффар ҳузурида ҳам бир неча марта достон куйлаб бахшичиликка васиқа олган.

Шотўра бахши “Алпомиш” ва “Гўрўғли” туркумига мансуб қирққа яқин

достонларни алоҳида маҳорат билан куйлаган. Бундан ташқари “Ёдгор”,
“Шодмонбек”, “Савдогар” достонлари айнан Шотўра бахшига тегишли эканлиги
фольклоршунос олимлар томонидан тан олинган. Шеробод достончилик
мактабининг етук бахшиларидан яна бири Умир бахши Сафар ўғлидир. Умир бахши
қарийиб 20 дан зиёд достон юздан зиёд термаларни ёддан билган. “Сулувхон” ва
“Ойпарча”достонлари Умир бахшига тегишли достонлар сифатида эътироф
этилади Шеробод достончилик мактабида унутилмас из қолдирган ва ушбу
мактабнинг янги ўзанини ярата олган бахшилардан бири Мардоноқул бахши
Авлиёқул ўғлидир (1889–1975) Мардоноқул бахши Шерна бахшининг ҳам куёви ҳам
шогирди. Мардоноқул бахши “Алпомиш” достонини янги сюжетлар билан бойитган.
Жумладан, Алпомишнинг қолмоқ шоҳининг қизи Товкаойим билан боғлиқ
муносабатлари айнан Мардоноқул бахши репертуарида жамланганлиги билан
характерланади.

Мардоноқул бахши кўплаб шогирдларни тарбиялаб вояга етказган устоз

бахшилардан саналади. Масалан, деновлик Тошмурод Тўра ўғли, Эшмурод Шердон
ўғли, ангорлик Раҳим бахши, Қиём бахши Чори ўғли, бойсунлик Улаш бахши Ғози
ўғли, шерободлик Саидали Ҳайитназар ўғли, Бўри бахши Аҳмад ўғиллари
Мардоноқул бахшининг шогирдлари саналади. Шеробод достончилик мактабининг


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

175

яна бир забардаст вакили бойсунлик Эрмамат бахши Бадал ўғлидир. Эрмамат бахши
асли Робот қишлоғидан бўлиб қўнғирот уруғининг қорабўйин даҳасига мансуб.
Эрмамат бахши дўмбира чалиш сирларини отаси Бадал бободан ва қайнотаси
Мерган овчидан ўрганган. Эрмамат бахши араб ва форс тилларидан ҳам бир мунча
хабардор, қолаверса, диний илм юзасидан ҳам сабоқ олганлиги боис халқ орасида
мулло Эрмамат бахши сифатида ном чиқарган. Эрмамат бахши ижодидан
йигирмадан ортиқ достонлар ўрин олган. Жумладан, “Алпомиш”, “Авазхон”,
“Даллижон”, “Кунтуғмиш”, “Мисқол пари”, “Балогардон”, “Базурғон”, “Қундуз ва
Юлдуз” достонларини ўзига хос услубда куйлаган.

1938 йилда газалик Худойқул Турдиалиев Эрмамат бахшидан термалар ёзиб

олган. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда фольклоршунос олимлар
Музаяна Алавия ва Ҳоди Зарифлар Бойсунга келиб Эрмамат бахши билан учрашган
ва кўплаб термалар ва айрим достонларни ёзиб олган. Шеробод достончилик
мактабининг аъзоларидан достон ва термаларни ёзиб олиш ишлари ХХ асрнинг
20 йилларининг охирларида бошлаб юборилган. Ўзбекистон илмий текшириш
институти фольклор экспедицияси таркибида 1929 йилнинг 17 июл куни Бойсун-
нинг Паданг қишлоғига ташриф буюрган этнограф Л.П. Патапов, тилшунос
Ғ.О. Юнусов ва фольклоршунос Ҳ. Зарифовлар шу ерлик бахшилар “Қўнғирот
ботири Алпомиш” ҳақида достон куйлашлигини эшитганлигини қайд этишган. Яна
бир мисол 1929 йилда фольклоршунос Ҳоди Зариф бойсунлик Абдуназар бахшидан
“Амир қочди” достонини ва бир қанча термаларни ёзиб олган. 1945 йилда
фольклоршунослар Ҳ. Зарифов ва Қ. Муҳаммедовлар Шерободнинг Чиғатой
қишлоғида яшаган Мардоноқул Авлиёқул ўғлидан “Алпомиш” достонининг
Сурхондарё вариантини ёзиб олган. Шунингдек, 1956 йилда Умир бахши Сафар
ўғлидан 1958 йилда Мамарайим юзбошидан, 1966 йилда эса шерободлик Бўри
бахши Аҳмад ўғлидан “Алпомиш” достонининг Сурхонча вариантлари ёзиб олинган.

1945 йилда этнолингвистик экспедиция таркибида Сурхон воҳасига ташриф

буйирган фольклоршунос олим М. Афзалов ўзининг “Ўзбек халқ шоирлари” мақола-
сида ушбу экспедицияда тўпланган маълумотлар ҳақида ахборот бериш билан
бирга Шеробод достончилик мактабининг устоз-шогирдлик анъаналарига ҳам
тўхталиб ўтган.

Бироқ, коммунистик мафкура ва совет ҳукумати ҳукмронлик қилган даврда

кўплаб миллий қадриятларимиз қаторида ўзбек халқи оғзаки ижоди ҳам қаттиқ
назорат остига олинди. Иложи борича халқни миллий ўзлигини англашга бўлган
интилиши марказнинг назорат органлари томонидан мунтазам чеклаб келинди.
Мисол учун ВКП Марказий Қўмитасининг бевосита топшириғи асосида 1952 йил
21-22 февраль кунлари Ўзбекистон Компартиясининг Х Пленуми бўлиб ўтди. Ушбу
пленумда “Республикада мафкуравий ишларнинг аҳволи ва уни яхшилаш чоралари”
деган масала кўриб чиқилди.

Пленум қарорларида фольклор асарилар, айниқса, “Алпомиш” достони

табиатан зарарли, халққа қарши, чунки ўтмишни “идеаллаштиради” деб кўрса-
тилди. Пленум ва унда қабул қилинган қарорлар Ўзбекистоннинг маънавий ҳаётига
кучли зарба бўлиб тушди. Марказ кўрсатмаларига лаббай деб жавоб беришга
ўрганиб қолган Тил ва адабиёт институти ҳамда Республика Ёзувчилар уюшмаси
раҳбарларининг ташаббуси билан 1952 йил 26 март куни “Алпомиш” достонининг
муҳокамаси бўлиб ўтди. Мазкур муҳокамада “Правда Востока” газетаси орқали


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

176

“Алпомиш” қаҳрамонлик эпосини қоралаб чиққан муаллифлардан бири Абдулла
Абдунабиев сўзга чиқиб “Алпомиш” достонини тадқиқ ва нашр қилган олим ва
шоирлар шаънига ҳақорат ва туҳмат сўзларни ёғдирди. Шундан сўнг ўзбек
халқининг халқ оғзаки ижоди яна таъқиб остига олинди. Бахши шоирлар ижодига
эътибор берилмади.

Хуллас, совет мафкураси ўзбек халқининг кўплаб миллий қадриятларидан шу

жумладан қаҳрамонлик эпоси саналган “Алпомиш” достони ва уни куйловчи бахши
шоирлардан ҳам қўрқарди. Чунки, бу достонда халқнингг миллий ўзлиги, шижоати
жамланган бўлиб, ушбу эпосни куйловчи бахши шоирлар эса халқни бирликка,
якдилликка чорлаб, зулмга бўйсунмасликка чақирарди. Коммунистик мафкурага
эса бундай чақириқлар ёқмас эди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Раззоқов Ҳ Мирзаев Т, Собиров О, Имомов К. Ўзбек халқ оғзаки поэтик

ижоди. – Тошкент, 1980. – Б. 72.

2.

Турсунов С, Пардаев Т, Турсунов Н, Муртозоев Б. Ўзбекистонда бахшичилик

санъатининг шаклланиши ва тараққиёти тарихи. – Тошкент: “Tafakkur”, 2015. –
Б. 23.

3.

Мирзаев Т. Халқ бахшиларининг эпик репертуари. – Тошкент: “Фан”. 1979. –

Б. 32.

4.

Турсунов С, Пардаев Т, Турсунов А, Тоғаева М. Ўзбекистоннинг жанубий

ҳудудларида номоддий маданият тарихи. – Тошкент: “Муҳаррир”, 2012. – Б. 83.

5.

Зарифов Х.Т. К изучению узбекского народного эпоса // Вопросы изучения

эпоса народов. – Москва, 1958, – С. 110.

6.

Турсунов С, Қобилов Э, Муртозоев Б, Пардаев Т. Сурхондарё тарихи. –

Тошкент: “Шарқ”, 2004, – Б. 435.

7.

Сурхон тонги газетаси 1999 йил 16 апрель.

8.

Сурхон тонги газетаси 1999 йил 26 август.

9.

Moziydan sado. 2013. № 3. – Б. 14–18.

10.

Турсунов С, Рашидов Қ, Бойсун. – Тошкент: “Akademnashr”, 2011. – Б. 343.

11.

Муаллифлар жамоаси Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йй) – Тошкент:

“Шарқ”, 2004. – Б. 285–286.

12.

Муаллифлар жамоаси Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар) Иккинчи

китоб. – Тошкент: “O‘zbekiston”, 2019. – Б. 94.

13.

Kushakov S., & Akhmedov S. (2021). The Ethnic History and Composition of

Uzbek People: On the Example of Two Languages, Settlement and Livestock Tribes. The
American Journal of Interdisciplinary Innovations and Research, 3(02), 24–27.

14.

Abdulloev S.B. (2021). Positive Attitudes To “Dev” In Central Asian People. The

American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(01), 275–279.

15.

Rayimovich A.A. (2020). EARLY SETTLEMENTS OF CENTRAL ASIA AS A

FACTOR OF FORMATION OF FIRST SOCIETIES (ON EXAMPLE OF THE SETTLEMENT OF
SARAZM). European science review, (5-6).

16.

Yusupovich K.S. “The Emergence of Religious Views is Exemplified by The

Southern Regions”. The American Journal of Social Science and Education Innovations 2.10
(2020): 143-145.

Библиографические ссылки

Раззоқов Ҳ Мирзаев Т, Собиров О, Имомов К. Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. – Тошкент, 1980. – Б. 72.

Турсунов С, Пардаев Т, Турсунов Н, Муртозоев Б. Ўзбекистонда бахшичилик санъатининг шаклланиши ва тараққиёти тарихи. – Тошкент: “Tafakkur”, 2015. – Б. 23.

Мирзаев Т. Халқ бахшиларининг эпик репертуари. – Тошкент: “Фан”. 1979. – Б. 32.

Турсунов С, Пардаев Т, Турсунов А, Тоғаева М. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида номоддий маданият тарихи. – Тошкент: “Муҳаррир”, 2012. – Б 83.

Зарифов Х.Т. К изучению узбекского народного эпоса // Вопросы изучения эпоса народов. – Москва, 1958, - С 110.

Турсунов С, Қобилов Э, Муртозоев Б, Пардаев Т. Сурхондарё тарихи. – Тошкент: “Шарқ”, 2004, - Б 435.

Сурхон тонги газетаси 1999 йил 16 апрель

Сурхон тонги газетаси 1999 йил 26 август.

Moziydan saado. 2013. №3. – Б 14-18.

Турсунов С, Рашидов Қ, Бойсун. – Тошкент: “Akademnashr”, 2011. – Б 343.

Муаллифлар жамоаси Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йй) – Тошкент: “Шарқ”, 2004. – Б 285-286.

Муаллифлар жамоаси Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар) Иккинчи китоб. – Тошкент: “O`zbekiston”, 2019. – Б 94.

Kushakov, S., & Akhmedov, S. (2021). The Ethnic History And Composition Of Uzbek People: On The Example Of Two Languages, Settlement And Livestock Tribes. The American Journal of Interdisciplinary Innovations and Research, 3(02), 24-27.

Abdulloev, S. B. (2021). Positive Attitudes To" Dev" In Central Asian People. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(01), 275-279.

Rayimovich, A. A. (2020). EARLY SETTLEMENTS OF CENTRAL ASIA AS A FACTOR OF FORMATION OF FIRST SOCIETIES (ON EXAMPLE OF THE SETTLEMENT OF SARAZM). European science review, (5-6).

Yusupovich, K. S. "The Emergence Of Religious Views Is Exemplified By The Southern Regions." The American Journal of Social Science and Education Innovations 2.10 (2020): 143-145.