Авторы

  • А. Мухаметов
    доцент, кафедра “Физическая культура и спорт”, Ташкентский финансовый институт, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss5-pp123-129

Ключевые слова:

физическая культура здоровый образ жизни спорт учитель педагог-тренер практические занятия смелость тяга педагогика психология

Аннотация

Физическая культура и спорт широко используются в качестве морального, идеологического и практического инструмента в формировании национального генофонда, правильной организации здорового образа жизни и здорового молодого поколения. Хотя каждый, семья и родители делают физическое воспитание и спорт своей привычкой, их уважение как ценность побуждает общество постоянно заниматься физкультурой и спортом. Статья посвящена педагогической деятельности профессионалов физической культуры и спорта в организации здорового образа жизни.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The role of specialists of physical training and sports in the
organization of a healthy lifestyle in society

A. MUKHAMETOV

1


Tashkent Financial Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 25 September 2021
Available online
25 October 2021

Physical culture and sports are widely used as a moral, ideological

and practical tool in the formation of the national gene pool, the proper
organization of a healthy lifestyle and a healthy generation of the young
generation. While everyone, family, and parents make physical
education and sports a habit, their respect as a value leads society to
engage in physical education and sports on an ongoing basis. The article
is devoted to the educational activities of physical culture and sports
professionals in the organization of a healthy lifestyle.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

physical education,
healthy lifestyle,
sport,
teacher,
teacher-coach,
practical exercises,
courage, traction,
pedagogy, psychology.

Жамиятда соғлом турмуш тарзини ташкил қилишда жисмоний
тарбия ва спорт мутахассисларининг ўрни

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

жисмоний маданият, соғлом
турмуш,
спорт,
ўқитувчи, ўқитувчитренер,
амалий машғулотлар,
мардлик, чаққонлик,
педагогика,
психология.

Жисмоний тарбия ва спорт миллий генофонднинг шакл-

ланиши, соғлом турмуш тарзини тўғри ташкил этиш ва ёш
авлодни соғлом тарбия қилишда маънавий, мафкуравий ва
амалий восита сифатида кенг қўлланилади. Жисмоний тарбия ва
спорт орқали соғлом инсонни шакллантириш бутун бир
жамиятнинг вазифаси бўлмоғи керак. Ҳар бир инсон, оила, ота-
она жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни одат
даражасига чиқариши билан бирга, қадрият сифатида эъзозлаши
жамиятнинг узлуксиз равиш-да жисмоний тарбия ва спорт билан
шуғулланишига олиб келади. Мақола соғлом турмуш тарзини
тўғри ташкил қилишда жисмоний тарбия ва спорт
мутахассислари педагогик фаолияти масалаларига бағишланган.

1

Professor, Department of Physical Culture and Sports, Tashkent Financial Institute, Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

124

Роль специалистов физической подготовки и спорта в
организации здорового образа жизни в обществе

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

физическая культура,
здоровый образ жизни,
спорт,
учитель,
педагог-тренер,
практические занятия,
смелость,
тяга,
педагогика,
психология.

Физическая культура и спорт широко используются в

качестве морального, идеологического и практического
инструмента в формировании национального генофонда,
правильной организации здорового образа жизни и
здорового молодого поколения. Хотя каждый, семья и
родители делают физическое воспитание и спорт своей
привычкой, их уважение как ценность побуждает общество
постоянно заниматься физкультурой и спортом. Статья
посвящена педагогической деятельности профессионалов
физической культуры и спорта в организации здорового
образа жизни.


Инсон фаолиятида жисмоний тарбиянинг амалий натижаси кишининг жис-

моний тайёргарлиги ва ҳаракат билим ва кўникмаларининг баркамоллик даражаси,
юксак ҳаётий кучга эгалиги, спорт соҳасида эришган ютуқлари, ақлий ривож-
ланганлиги ҳисобланади. Миллий генофонднинг шаклланиши, соғлом турмуш
тарзини тўғри ташкил этиш ва ёш авлодни соғлом тарбия қилишда жисмоний тарбия
ва спорт маънавий ва мафкуравий восита сифатида қўлланилади. Биз бугун
демократик жамиятни аждодлар мероси, миллий қадриятлар асосида, ўзимизнинг
турмуш тарзимиз талабларидан келиб чиққан ҳолда барпо этишга ҳаракат
қилмокдамиз. Ана шу ҳаракатлар негизида соғлом инсон омили турибди. Жисмоний
тарбия ва спорт орқали соғлом инсонни шакллантириш бутун бир жамиятнинг
вазифаси бўлмоғи керак. Ҳар бир инсон, оила, ота-она жисмоний тарбия ва спорт билан
шуғулланишни одат даражасига чиқариши билан бирга, қадрият сифатида эъзозлаши
жамиятнинг узлуксиз равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига олиб
келади. Жисмоний тарбия ўқувчиларда жисмоний ва иродавий сифатларни
шакллантириш, уларни ақлий ва жисмоний жиҳатдан меҳнат ҳамда Ватан
мудофаасига тайёрлашга йўналтирилган педагогик жараён бўлиб, ижтимоий тарбия
тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири саналади.

Ёшларни соғлом бўлиб вояга етишларини таъминлаш масаласи миллий

педагогикамиз, халқ оғзаки ижоди ҳамда мутафаккирлар асарларининг бош
ғояларидан бири бўлиб келган. Абу Али ибн Сино инсонга хос бўлган ижобий
фазилатларни санаб ўтар экан, қуйидагиларга алоҳида урғу беради:

1. Жасурлик – бирор ишни бажаришда кишининг жасурлиги, чидамлилиги,

инсон бошига тушган ёмонликни тўхтатиб турувчи қувват.

2. Ақллилик – бирор ишни бажаришда шошма-шошарлик қилишдан сақловчи

қувват.

3. Зийраклик – сезги берган нарсаларнинг ҳақиқий маъносини тезлик билан

тушунтиришгаёрдам берувчи қувват.

Абдулла Авлонийнинг фикрича, соғлом фикр, яхши ахлоқ ва илм- маъри-фатга

эга бўлмоқ учун бадантарбия билан шуғулланиш зарур: “Баданнинг саломат ва
қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадир. Чунку ўқимоқ, ўқитмоқ, ўрганмоқ ва
ўргатмоқ учун инсонга кучли, касалсиз вужуд лозим. Соғ баданга эга бўлмаган


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

125

инсонлар амалларида, ишларида камчиликка йўл қўюрлар. Бадан тарбия-сини фикр
тарбиясига ҳам ёрдами бордур. Жисм ила руҳ иккиси бир чопоннинг ўнг ила терси
кабидур. Агар жисм тозалик ила зийнатланмаса, ёмон хулқлардан сақланмаса,
чопонни устини қўйиб астарини ювиб овора бўлмак кабидирки, ҳар вақт устидаги
кири ичига урадур. Фикр тарбияси учун меҳнат ва соғлом бир вужуд керакдур”. Буюк
педагог Абдулла Авлоний ўзининг “Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ” асарида бу борада
қуйидагиларни таъкидлаган эди: “Назофат” (гигиена) деб аъзо-ларимизни,
кийимларимизни, асбобларимизни пок ва тоза тутмоқни айтилур. Поклик зеҳн ва
идрокингни кенг ва ўткир қилур. Халқ орасида эътибор ва шуҳратга сабаб бўлур.
Поклик ила ҳар хил касалликларданқутулиб, жонимизнинг қадрин билан бўлурмиз.
Пок бўлмак саломатимиз, саодатимиз учун энг керакли нарсадур. Йиртиқ эски
кийимларкиймоқ айб эмас, янги кийимларни кир қилиб, ёғини чиқариб юрмак зўр айб
ва гуноҳдур.

Ўқувчиларда мустаҳкам ирода, қатъий характер, интизомга сўзсиз амал қилиш

кўникмаларини шакллантириш. Жисмоний тарбияни ташкил этиш жараё-нида
ўқувчиларни гигиена қоидалари билан таништириш, уларга сўзсиз амал қилиш
кўникмаларига эга бўлишларига эришиш муҳимдир. Жисмоний тарбия болаларга
фақат оилада ёки таълим муассасаларида таълимни ташкил этиш жараёнидагина
эмас, балки синфдан ҳамда мактабдан ташқари ўтказиладиган машғулотлар, турли
мусобақалар, тадбирлар чоғида ҳам самарали ташкил этиб борилиши мақсадга
мувофиқ. “Соғлом танда соғ ақл” деган мақолда жисмоний тарбияга оид маъно лўнда
қилиб ифода этилган. Жисмоний тарбияни бугунги кун талабларига мувофиқ юқори
даражага кўтариш ўқувчилар ўртасида салбий ҳолатлар кенг тарқалишининг олдини
олади.

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш

авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун
замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда
ўз иродаси, кучи ва имкониятларга бўлган ишончни мустаҳкамалаш, мардлик ва
ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларни камол топтириш, жисмоний тарбия
ва оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса
ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш,
мамлакатимизда бу борада яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш
натижадорлигини

ривожлантириш

мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси

Президентнинг 2017 йил 3-июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3031-сон қарорида белгилаб
берилган вазифалардан келиб чиқан ҳолда, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида
кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларини
илмий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда спорт мактаб-ларини юқори
малакали мураббийлар ва тиббиёт ходимлари билан таъминлаш, уларнинг ўқув
муассасаларида функционал вазифаларни белгилаб олиш муҳим-лигини бугунги
даврнинг ўзи кўрсатмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари фаолиятини педагогик бошқа-

ришнинг ўзига хусусиятлари бўлиб, турли таълим муассасаларида (умумий ўрта
таълим мактаблари, баркамол авлод болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, нодавлат
спорт таълим муассасалари) ўқитувчи тренер ва спорт мутахассислари фаолият олиб
боришади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

126

Турли таълим муассасаларида фаолият олиб борувчилар таълим муассасаси

функционал вазифасидан келиб чиқиб ёндашадилар. Биз қуйида шахсий тажриба-
миздан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим мактаблари ва Баркамол авлод болалар
спорт мактаблари ўқитувчи тренерларининг педагогик бошқарувдаги ўзига хос
хусусиятларини таҳлил этдик. Жисмоний тарбия ўқитувчисининг иш соҳаси одатда
синф хонасига қараганда анча кенг, машғулотлар шароити вақт-вақти билан ўзгаради.

Бу шароит спорт майдончаси, гимнастика зали, бассейн, очиқ жой бўлиши

мумкин. Машғулотларда кўп сонли ва кўпинча нотўғри фойдаланилганда хавфли
бўлиб қоладиган инвертарь ва мураккаб жиҳозлардан фойдаланилади. Яна шуни қайд
қилиш керакки, ўқувчилар ҳаракат фаоллиги ҳам жароҳатлар бўлиши ва мураккаб
муносабатлар келиб чиқиши эҳтимолини истисно қилмайди. Бир ўқув кунида турли
ёшдаги ўқувчилар билан ишлаш, шунингдек, аниқ синф ўқувчи-ларининг жисмоний
ривожланганлик даражаси кўламини ҳисобга олиш зарурлиги (дастур синфдаги
ҳамма ўқувчилар учун бир хилдаги якуний талаблар қўяди) машғулотларга
тайёрланишда алоҳида қийинчилик туғдиради. Одатда жисмоний тарбия ўқитувчиси
мактабда

жуда

кўп

оммавий

ишларни

олиб

боради.

200–300 кишини қамраб олувчи катта жисмоний тарбия ва спорт ташкилотчилари,
жамоатчи судьялар, тренерлар, спорт жамоаси аъзолари ва бошқалар жисмоний
тарбия ва спортфаолларига киради. Ўқитувчи ана шу кўп сонли фаолларнинг ҳамма
ишларини мувофиқлаштиради ва бошқаради.

Шунингдек, ўқитувчилар жамоаси ва синф раҳбарлари, педагог тарбиячилар

вазифаларини ҳал этишда уларга ёрдам беради, уларни оммавий жисмоний тарбия ва
спорт ишларига (спорт марафонлари, байрамлари, сайрлар, умуммактаб мусо-
бақалари, спорт кечалари ва бошқаларга) раҳбарлик қилишга жалб этади. Ана шу
хилма-хил ишларнинг муваффақияти жуда кўп омилларга боғлиқ ва бир қатор
фазилатлар, малака ва қобилиятларни талаб этади. Жисмоний тарбия ўқитувчиси
ўқув машғулотлари жараёни тузилишида жисмоний тарбия ҳақидаги фанга таяниш
учун шу фан асосларини яхши билиши керак.

Ўқитувчи ўз фанини билишидан ташқари, педагогика, психология, анатомия,

физиология, гигиена, тиббиёт ва инсон физиолгияси соҳасига тааллуқли ҳамма
фанларга оид бутун бир билимлар тизимига эга бўлиши керак.

1. Мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси қуйидагиларни билиши керак:

миллий тарбиянинг таркибий қисми сифатида жисмоний тарбиянинг умумий

ва аниқ мақсадларини аниқлаш;

жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг мақсади ҳамда вазифа-ларини

аниқлаш;

жисмоний таълим-тарбияда ҳозирги замон методларини танлаш ва қўллаш;

жисмоний тарбия ва спортнинг турли воситаларидан фойдаланиш;

спорт билан шуғулланувчиларнинг ёш-жинсий морфофункционал ва

индвидуал психологик, шунингдек, ижтимоий-психологик хусусиятларини ҳисобга
олган ҳолда машғулотларнинг хилма-хил шаклларини танлай олиши, спортнинг
миллий турлари, маданий анъаналаридан фойдаланиш;

таълим олувчиларда шахсий гигиенага риоя қилиш, ўз организмини

мустаҳкамалаш ва унинг ҳолатини назорат қилиш малакаларини ҳосил қилиш учун
метод ва воситалар мажмуасини қўллаш;

врач назорати ва педагогик назорат методлари, машғулотлардаги хавфсиз-

ликни таъминловчи усуллар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш малакаларини
эгаллаган бўлиш;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

127

ўқувчиларда машғулотларга тайёрланиш ва уни ўтказишда ўз-ўзига хизмат

кўрсатиш малакаларини таркиб топтириш усулларидан фойдаланиш;

ҳар куни турли шаклдаги жисмоний машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш

ёрдам беришга қодир бўлган фаол спортчини тайёрлаш;

илғор педагогик тажрибани таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ижодий

фойдаланиш, психологик-педагогик билимлар ва профессионал тайёргарлик дара-
жасини доимо ошириб бориш;

юксак уюшқоқлик ва ташаббускорлик, ўз фаолияти мазмунини узлуксиз

такомиллаштириб бориш. Спорт тури бўйича ўқитувчи-тренернинг фаолияти
жисмоний тарбия ўқитувчисининг ишидан жиддий фарқ қилади. Тренернинг иши,
аввало, ўқувчи ва ёшларнинг спорт қобилиятларни аниқлаш ва ривожлантиришга,
уларнинг спорт ҳаёт йўлини олдиндан кўра билишга қаратилган бўлади. Шахснинг
гармоник ва жисмоний жиҳатдан камол топиши унинг спортдаги ҳаёт йўли учун асос
бўлиб хизмат қилади. Спорт тури бўйича ўқитувчи-тренер учун зарур бўлган
билимлар тизими ва характери ўзига хосдир.

У спортчилар тайёрлашнинг миллий тизими тамойиллари, воситалари ва

методлари, спортчилар тайёрлашнинг асосий халқаро хорижий талаб хусусиятлари,
танланган спорт туридаги таълим ва тренировка (машғулот) назарияси ва
методикаси, шунингдек, жисмоний машқларнинг асосий турларига ўргатиш
методикаси, ўқув-тренировка жараёнини ташкил этишнинг асосий психологик-
педагогик қонуниятлари, спортчилар тайёрлашда турли воситалардан дидактик
имкониятлар, спорт билан шуғулланувчиларнинг ёш-жинс хусусияти қонуният-лари
ҳамда уларда асосий жисмоний сифатлар ва ҳаракат малакаларини ривож-лантириш
хусусияти, ўқув-тренировка учрашувлари ва спорт-соғломлаштириш масканлари
шароитида спорт ишларини ташкил этиш хусусиятлари, жисмоний тарбия спорт
фаолиятининг

санитария-гигиена

асослари,

спорт

машғулотлари

жараёнидашикастланишнинг олдини олиш асослари, спорт тури бўйича спорт
иншоотининг тузилиши, ундан фойдаланиш хусусиятлари, унинг конструкцияси,
спорт инвертари ва жиҳозларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини
мукаммал равишда билиши керак.

2. Бу борада ўқитувчи-тренер қуйидагиларни билиши лозим:

спорт тайёргарлигининг умумий ва аниқ мақсадлари, аниқ спорт машғу-

лотининг мақсади ҳамда вазифаларини белгилаш;

ўқув тренировка жараёнида шуғулланувчиларнинг ёш-жинс, морфофунк-

ционал ва индивидуал-психологик хусусиятлари ва спорт тайёргарлиги даража-сини
ҳисобга олиб ҳозирги замон методларини қўллашни билиш спорт турига йўллаш
мақсадида жисмоний ривожлаганлик ва тана тузилишини аниқлаш ва баҳолаш;

спортчиларнинг фаолиятини текшириш натижаларига қараб ўз фаолиятига

тузатишлар киритиш;

ҳозирги замон метрологик аппаратларидан ва машғулотларда хавфсиз-ликни

таъминловчи усуллар, шунингдек биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулидан
фойдаланган ҳолда спорт-педагогик назорат методларини эгаллаш;

мусобақалар ташкил этиш ва уларда ҳакам, гуруҳ вакили сифатида иштирок

этиш;

шуғулланувчиларда спорт машғулотларини тайёрлаш ва ўтказиш, ўз-ўзига

хизмат кўрсатиш малакаларини таркиб топтириш усулларидан фойдаланиш;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

128

шуғулланувчилар орасида касб танлашга йўллаш ишлари олиб бориш, ўқув-

тренировка жараёни ва мусобақаларни ташкил этишда ёрдам беришга қодир спорт
фаолларини тайёрлаш. Умумий ўрта таълим мактабларидан фарқлироқ, болалар ва
ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ) тренерининг иш шароити мактабдаги ўқитувчи-лар
иш шароитдан жиддий фарқ қилади. Қуйидагилар БЎСМ тренери фаолиятининг ўзига
хос хусусиятларига киради; шуғулланувчиларнинг машғулотларни танлаш ва унга
келишнинг ихтиёрийлиги; алоқанинг алоҳида шартлари, яъни улар ҳам ўзига хос
машғулотлардан ташқарида, спорт йиғинлари шароитида, мусобоқаларда амалга
оширилади; – жисмоний имкониятлари ва техник баркамоллик даражасини доимо
сақлаб туриш зарурлиги.

Тренер жисмоний имкониятлари деганда, тренер саломатлигининг жисмоний

аҳволи, унинг шуғулланувчилар билан бирга машқларни бажара олиш имкониятини
хисобга олиши, техник баркамоллик деганда машқларни техник жиҳатдан тўғри
бажариш малакаси тушунилади, спорт мураббийининг доимий тарбиявий фаолияти.
Болалар билан ишлаётган тренер ўқитувчи машғулотлар вақтида педагогик
раҳбарлик қилибгина қолмайди, унинг тарбиявий фаолияти бу иш доирасидан
ташқарида ҳам давом этади. У ўқувчилар учун энг масъулиятли бўлган спорт
мусобақаларини ўтказиш даврида ҳам уларнинг мураббийси ҳисобланади. Тренер
тарбияланувчиларнинг бутун ҳаёт тарзи, ҳаёт йўлини танлашига, ҳаётий нуқтаи
назари шаклланишига катта таъсир кўрсатади; – болалар спорт жамоасининг ўзига хос
хусусиятлари. Бунда жамоа одатдаги ўқувчилар жамоаларидан тузилиши ва уни
бошқаришнинг алоҳида мураккаблиги билан ажралиб туради; – машғулотларга
барқарор қизиқишни тарбиялаш зарурлиги. Спорт билан эндигина шуғулланаётган
спортчилар билан ишловчи тренер уларда ҳали спорт машғулот турини тўғри
танлаганлик борасида ишонч йўқлиги ва бир хилдаги кишини зериктирадиган
тренировкалар шуғулланувчиларнинг барқарор қизиқишларини тезда сўндириши
мумкинлигини ҳисобга олиши зарур. Шу сабабли БЎСМ тренери қобилиятли
спортчиларнинг кетиб қолмасигининг олдини олиши учун уларда танланган спорт
турига барқарор қизиқишни тарбиялаш мето-дикасини билиши керак. Қуйидагилар
юқори малакали спортчилар билан ишловчи тренерлар педагогик фаолиятининг
муваффақиятли кўрсаткичлари ҳисобланади:

гуруҳ ва айрим спортчилар кўрсатган натижаларга эришганлик;

барча гуруҳ аъзоларининг ижтимоийахлоқий ва спорт этикаси нормаларига

риоя қилиш;

спортчилар жамоасида спортчи шахсининг ҳар томонлама ривожланишига

зарар келтирмаган ҳолда спортда янада камол топиши учун зарур шароитлар яратиш.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний
тарбия ва спорт мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчи-тренер ҳамда спорт
бўйича мутахассислар ўз иш фаолиятларини бошқариши бўйича қуйидагиларни
тавсия қиламиз;

жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш бўйича аниқ мақсадларни

белгилаб олиш ва уларни ўтказишнинг замонавий методларини танлаш ва қўллаш;

жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш бўйича тадбирларни ўтка-зишда

хилма-хил жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш, ўқув амалий дарсларни
инновацион педагогик технологиялар асосида изчил ташкил қилиш, машғулотлар
жараёнига ахборот- коммуникация технологияларини фаол татбиқ қилиш;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

129

ўқувчи-ёшлар ва кўнгилли шуғулланувчиларнинг ёш-жинс, морфофун-

кционал, индивидуал-психологик хусусиятлари, уларнингжисмоний тайёргарлиги,
саломатлиги, шунингдек, жамоанинг ижтимоий-психологик хусусиятларини алоҳи-да
инобатга олиш;

шифокор назорати ва педагогик назорат методлари, машғулотларда хавф-

сизликни таъминловчи усуллар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини билиш;

машқларга тайёрлаш жараёнида ўқувчиларнинг онги ва қалбига маънавий-

маърифий ғояларни сингдириш керак. Чунки ҳар бир халқ ўйини ўзида халқимиз-нинг
юксак маданияти ва қадриятларини акс эттиради. Ўйинни тушунтиришда халқимизга
хос маданият ва маънавият қирраларини таҳлил қилиб, моҳиятини сингдириш;

ўйинда кўзда тутилган умуминсоний фазилатлар: мардлик, жасурлик,

эпчиллик, муросалилик, адолатпарварлик, халқпарварлик каби умуминсоний хис-
латларни сингдириш;

ўйин орқали ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини янада юксалтириш,

мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш ва аниқ чоралар қўллашга ўргатишни
билиш лозим;

жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш бўйича ҳамма мутахассислар

илғор педагогик тажрибани таҳлил қилиш, улардан ижодий фойдаланиш, педагогик-
психологик билимлар ва касбий тайёргарлик даражасини доимо ошириб боришлари
керак.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний

тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ–3031-сон қарори.

2.

Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. – Т.: “Ўқитувчи”, 2008.

3.

Беларусова В.В. ва бошқалар. Педагогика. – Т.: “Ўқитувчи”, 1990.

4.

Тохтаходжаева М.Х.,

Нишонова С.,

Ҳасанбоев Ж.,

Сайидаҳмедов Н.,

Мадиярова С. Усмонбоева М., Нишонова Н., Қолдибекова А. Педагогика назарияси ва
тарихи. I қисм. Педагогика назарияси. – Т.: “Ўқитувчи”, 2006.

5.

Хошимов К., Очил С. Ўзбек педагогикаси антологияси. – Т.: “Ўқитувчи”, 2010.

6.

Ярашев К.Д. Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш. – Т.: Абу Али Ибн Сино

номидаги тиббиёт нашриёти, 2002.

7.

Зайниддинов Т.Б., Ачилов Т. “Жисмоний тарбия ўқитиш методикаси” ўқув фан

дастури. – Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2015.

8.

Filaire E., Sagnol M., Ferrand C., Maso F., Lac G. (2001), Psychophysiological stress in

judo athletes during competitions. Journal of Sports Medicine and Physical Fitness, 41(2). –
PP. 263–268.

9.

Mirzaei B., Curby D.G., Rahmani-Nia F., Moghadasi M. (2009), Physiological profile of

elite Iranian junior freestyle wrestlers, “The Journal of Strength & Conditioning Research”, Vol.
23. – No. 8. – PP. 2339–2344.

10.

Graczyk M., Hucinski T., Norkowski H., Pęczak-Graczyk A., Rozanowska A. (2010),

The level of aggression syndrome and a type of practised combat sport, “Journal of Combat
Sports and Martial Arts”, vol. 1(2). – PP. 1–14.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2017 йил 3 июндаги «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3031- сон қарори.

Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. - Т.: «Ўқитувчи», 2008.

Беларусова В.В. ва бошқалар. Педагогика. - Т.: «Ўқитувчи», 1990.

Тохтаходжаева М.Х., Нишонова С., Ҳасанбоев Ж., Сайидаҳмедов Н., Мадиярова С.Усмонбоева М., Нишонова Н., Қолдибекова А. Педагогика назарияси ва тарихи. I қисм. Педагогика назарияси. - Т.: «Ў .итувчи», 2006.

Хошимов К., Очил С. Ўзбек педагогикаси антологияси. - Т.: «Ўқитувчи», 2010.

Ярашев К.Д. Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш. - Т.: Абу Али Ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, 2002.

Зайниддинов Т.Б., Ачилов Т. «Жисмоний тарбия ўқитиш методикаси» ўқув фан дастури. - Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2015.

Filaire E., Sagnol M., Ferrand C., Maso F., Lac G. (2001), Psychophysiological stress in judo athletes during competitions. Journal of Sports Medicine and Physical Fitness, 41(2), pp.263-268.

Mirzaei B., Curby D.G., Rahmani-Nia F., Moghadasi M. (2009), Physiological profile of elite Iranian junior freestyle wrestlers, “The Journal of Strength & Conditioning Research”, vol. 23, no. 8, pp. 2339-2344

Graczyk M., Hucinski T., Norkowski H., Pęczak-Graczyk A., Rozanowska A. (2010), The level of aggression syndrome and a type of practised combat sport, "Journal of Combat Sports

and Martial Arts", vol. 1(2), pp. 1-14