Авторы

  • Хайитхон Исмоилова
    преподаватель, кафедра социально-экономических наук, Андижанский институт экономики и строительства, Андижан, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss9/S-pp266-271

Ключевые слова:

джадид семья управление семьей порядок семейные ценности традиция этика этикет

Аннотация

В статье исследуется проблема семейных ценностей в книге просвещенного джадида Абдурауфа Фитрата «Семья или процедуры управления семьей». Кроме того, в статье представлен подробный анализ образа жизни, традиций и ценностей узбекских семей, основ шариата, основанный на информации.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Abdurauf Fitrat’s family values in “family or family management
procedures”

Khayitkhon ISMOILOVA

1


Andizhan Institute of Economics and Construction

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021

The article explores the issue of family values in the book

“Family or Family Management Procedures” by Abdurauf Fitrat,
an enlightened Jadid. In addition, the study provides a detailed
analysis of the way of life, traditions and values of Uzbek families,
the basics of sharia on the basis of information.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

jadid,
family,
family management,
order,
family values,
tradition,
ethics,
etiquette.

Абдурауф Фитратнинг “оила ёки оила бошқариш
тартиблари” асарида оила қадриятлари масаласи

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

жадид,
оила,
оила бошқариш,
тартиб,
оила қадриятлари,
урф-одат,
ахлоқ,
одоб.

Мақолада маърифатпарвар жадид намояндаси Абдурауф

Фитратнинг “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” асарида
оила қадриятлари масаласи илмий адабиётлар ёрдамида
ўрганилган. Бундан ташқари, мазкур асарда ўзбек оила-
ларининг турмуш-тарзи, урф-одат ва қадриятларининг
моҳияти, шаърий асослари маълумотлар асосида ёритил-
ганлиги тадқиқот томонидан атрофлича таҳлил қилинган.

1

Lecturer of the Department of Socio-Economic Sciences of Andizhan Institute of Economics and Construction,

Andizhan, Uzbekistan.
E-mail: hayitxon.ismoilova@bk.ru.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

267

Ценности семьи Абдурауф Фитрата в «процедурах семьи или
управления семьей»

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

джадид,
семья,
управление семьей,
порядок,
семейные ценности,
традиция,
этика,
этикет.

В статье исследуется проблема семейных ценностей в

книге просвещенного джадида Абдурауфа Фитрата «Семья
или процедуры управления семьей». Кроме того, в статье
представлен подробный анализ образа жизни, традиций и
ценностей узбекских семей, основ шариата, основанный на
информации.


Ўзбек халқи қадимдан ўзининг такрорланмас бой тарихи, кўхна урф-одат ва

қадриятларига эга бўлиб, ушбу қадрият ва урф-одатлар авлоддан-авлодга ўтиб бир
неча асрлар давомида сақланиб келинмоқда. Айниқса оилавий муносабатлар, оила-
даги тартиб-интизом, оила аъзоларининг бурч ва мажбуриятларига алоҳида
эътибор қаратилади. Оилада фарзандларга ёшлигиданоқ Оила бу одоб-ахлоқ,
хушмуомалалик, меҳнатсеварлик, ўзаро хурмат, мехр-оқибат маскани эканлиги, уни
асраб-авайлаш эзгу фазилат саналиши ҳақидаги фикрлар сингдириб келинади.

Оила инсонлар ўртасидаги муносабат ва мулоқотларда ўта муҳим ва шаҳс-

нинг феъл-атвори, юриш-туришида алоҳида аҳамият касб этади. Агар оила ўз
фарзандини Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбияласа, унда меҳр, вафо,
хурмат каби ҳис-туйғуларни шакллантира олса, бу фазилатлар унга бутун ҳаёти
давомида ҳамроҳ бўлади. Акс холда оиладаги муҳит носоғлом бўлса бундай
хонадонда улғаяётган ёш авлоднинг турмуш-тарзи ва келажагига салбий таъсир
кўрсатади. Шунинг учун ҳам ўзбек оилаларида оиладаги соғлом муҳитни ярати-
лишига ҳаракат қилинади.

Оила масалалари ўзбек халқи учун доимо энг долизарб масала бўлиб келган.

Оилавий масалаларни тартибга солиш, оиланинг моҳияти, жамият ҳаётидаги ўрни,
вазифалари бўйича файласуфлар, психологлар, этнографлар тадқиқотлар ўтказган.
Оила масалалари бўйича назариялар яратилган.

Туркистон ва Бухоро жадидчилигининг кўзга кўринган вакилларидан бири

Абдурауф Фитрат ўзининг “Оила ёки оилани бошқариш тартиблари” асарида ўзбек
оилаларининг турмуш-тарзи, урф-одат ва қадриятларининг моҳияти, шаърий
асосларини маълумотлар ва далиллар орқали ёритиб берган. Асарни ўрганиш ундан
хулоса ва фикрлар олиш ҳозирги кунда давр тақозо этмоқда. Унда оиладаги ҳар бир
инсоннинг ўрни, вазифа ва бурчлари борасида бир қанча далиллар келтиради. Яъни
«Болаларни ўзига ишонган, кучли, топқир, чаққон ва ақлли қилиб тарбиялаш учун
ўз қадр-қиммати, шаънини ҳурмат қилиш руҳини тарбия қилмоқликни, шунинг
билан бирга ён-атрофдаги одамлар билан ҳисоблашишни ўргатмоқ керак...
Болаларни шундай тарбия этиш лозимки, бахтга бўлган интилишлари ҳеч қачон
хазон бўлмасин... Ота-она болага мамнунлик ва хурсандчилик қилишни ман
этмасликлари, балки ахлоққа зид бўлмаган ишлар билан мамнун ва хурсанд
бўлишини қўллаб-қувватлаши керак” [1. Б. 105] – дейди. Фитрат ушбу асар орқали
инсонларга ахлоқ-одобдан сабоқ беришга, оила тутиш қонун-қоидаларини
одамларга ўргатишга ҳаракат қилади, ҳамда ўз қарашларини жуда содда ва


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

268

тушунарли тарзда ифодалайди. Муаллиф асарни ёзишда Ислом динининг муқаддас
китоби Қуръон Карим ва ҳадислардан кенг фойдаланади. Оилавий муносабатларни
тартибга солинишида Қуръони Карим оятларидан мисоллар, ҳадислардан наъмуна-
лар келтириб ўша даврдаги мавжуд оилавий низолар, оиладаги келишмов-
чиликлар, камчиликларни кўрсатиб беради. Китоб Бухорода 1914 йили ёзилиб,
1915 йилда чоп этилган, ўша даврдаёқ Марказий Осиё ва бошқа минтақаларда кенг
тарқалган ва жамоатчиликнинг диққат эътиборини тортган бўлса ҳозирги кунга
келиб ҳам ўз аҳамияти ва қадр-қимматини йўқотмаган. Фитратниннг талқинида
оила уч муҳим компонентдан иборат:

1) Эр;
2) Хотин;
3) Фарзандлар.
Ана шу уч компонентнинг хар бири нозик жиҳатларга эга. Чунки, эр ва хотин

учун оила қуриш асосий муаммо бўлиши билан бирга фарзандлар кўриш ва шу йўл
билан авлодлар давомийлигини таъминлаш каби катта мъсулият бор эканлигини
ҳам баён қилади. Фитрат оиланинг хуқуқий асосларини ёритиб, беришдан аввал,
масаланинг ғоят муҳим томонларини хам ёдда сақлайди. Оила ва фарзанд масаласи
эркак ё аёлнинг хусусий масаласи эмас, балки, фарзандлар нафақат ота-она
хаётининг давоми, айни пайтда миллатнинг хам, иқтидори, обрў ва эътиборини
белгилайдиган занжир халқаси эканлиини исботлаб берган.

Абдурауф Фитратнинг “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” асари оила

қуриш остонасида турган ёшлар учун муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади. Асар,
оиланинг пайдо бўлиши, унинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, оилада амал
қилинадиган ички тартиб ва қоидаларга бағишланган. Айниқса, асарнинг “Уйланиш
ёки уйланмаслик хусусида”, “Маҳр ва тўй қандай бўлиши лозимлиги ҳақида”,
“Эр-хотиннинг қандай яшамоқликлари хусусида”, “Бўлажак эр-хотин биринчи
навбатда нималарга аҳамият бериши лозимлиги ҳақида”ги [1. Б. 23] қисмларида бу
масалалар атрофлича изоҳланган.

Муаллиф ушбу асарда турмуш қуришнинг 4 муҳим элементларини санаб

ўтади. Булар:

1) Мол;
2) Насаб;
3) Ҳусн;
4) Эътиқод.
Турмуш қураётган ёшлар бўлажак умр йшлдошининг шу тўрт жиҳатига

эътибор бермоғи лозимлигини айтиб ўтади.

1) Мол, яъни турмуш қурмоқчи бўлганлар аввало мол-мулкка эга бўлмоқ-

ликлари ва ўша мол-мулклари тенг бўлмоқликлари лозим дейди. Агар бир тараф
бой-бадавлат бўлсаю, иккинчи тараф фақир бўлса бундай оилада келишмов-
чиликлар юзага келади. Бир тараф иккинчи тарафни камситиши ҳолатлари
учрайди. Шунинг учун ҳам турмуш қураётган ёшларнинг ҳар икки тарафида мол-
мулклари тенг бўлмоғи мақсадга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда бундай оила инқирозга
учраши мумкин. Бугунги глобаллашув шароитида оилаларнинг тинч-тотув
яшашлари, оилалар мустағкамлиги учун бу жиҳат зарурат касб этади. Айниқса
Ўзбекистоннинг Фарғона водийси аҳолисида қиз узатилиши ва келин олиши билан
боғлиқ шундай одатлар борки, ўзаро қудаларнинг оилавий муносабатларида совға
саломларга катта эътибор қаратилади. Бугунги кунда аксарият оилаларнинг
бузилиб кетишида ўртадаги олди-бердилар сабаб бўлишини гувоҳи бўлмоқдамиз.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

269

2) Насаб, яъни турмуш қураётган ёшларнинг насл-насаби, ижтимоий келиб

чиқиши тенг бўлмоғи лозим. Бир тараф обрўли ва бадавлат оиланинг фарзанди
бўлсаю, иккинчи тараф оддий оиланинг фарзанди бўлса бу ҳолатда ҳам, қурилган
турмуш салбий оқибатлар билан якунланиши мумкин. Чиндан ҳам муаллиф бу
борада йигит ва қизнинг шаҳсий муносабатларига ота-оналарнинг ёки ижтимоий
тенгсизликнинг зарари катта эканлигини тушунтириб ўтмоқда.

3) Ҳусн яъни инсоннинг ташқи кўриниши жамоли. Хар иккала тараф бу

борада ҳам бир-бирларига мос бўлмоғи лозим. Ҳусн инсоннинг ташқи кўриниши,
унинг ички оламини (ботини)ни ифодаловчи моддийликдир. Инсон ташқи кўрини-
ши, ҳусн-малоҳати билан муҳаббатга эришади. Шу нуқтаи назардан ҳусну-жамоли
кўркам бўлмоғи лозим. Акс ҳолда инсоннинг ташқи кўринишида қусурлар кўп
бўлса, умр йўлдошининг муҳаббатини қозона олмайди. Натижада, янги қурилган
никоҳ узоққа бормаслиги мумкин.

4) Эътиқод. Муаллиф шу тўртинчи ҳолатни жуда чиройли ёритиб берган.

Юқорида келтирилган 3 ҳолат инсоннинг ташқи (зоҳири)ни ифодаласа имон-
эътиқоди ички (ботини)ни ифодалайди. Турмуш қуриш остонасида турганларнинг
ҳар иккаласида ҳам дин-диёнат бўлмоғи лозим. Чунки дини бор, Аллоҳга ишонган,
ундан қўрққан инсон ҳеч қачон оиласига зиён етадиган хатти-ҳаракат қилмайди.
Яқинларини эъзозлаб, хурматини жойига қўяди. Агар инсонда дин-диёнат бўлмаса,
эртанги келажаги барбод бўлишидан, унинг салбий оқибатларидан ҳам қўрқмайди.
Шундай экан муаллиф, инсоннинг юқорида келтирилган 3 ҳислати мужжассам
бўлсаю, тўртинчи ҳислат бўлмаса, юқоридаги уч ҳислатнинг ҳеч қандай аҳамияти
йўқлигини таъкидлайди.

Асарни ўқир эканмиз, ушбу асар нафақат маълум бир даврга тегишли балки,

ҳамма даврларда учрайдиган оиладаги айрим кераксиз одатларни қамраб олганини
кўришимиз мумкин. Оила муаммолари ҳақида сўз юритар экан, муаллиф ўз даври
ва замонига хос бўлган таълим-тарбиянинг ноўрин ва зарарли усулларидан ҳам
мисоллар келтиради. Абдурауф Фитратнинг кўп фикрлари ва хулосалари ҳозир ҳам
долзарб ва замонавийлигини унинг қуйидаги фикри исботлайди: “Халқнинг
ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши,
жаҳонгир бўлиши, заиф бўлиб хорликка тушиши, фақирлик жомасини кийиб,
бахтсизлик юкини тортиб эътибордан қолиши, ўзгаларга тобе, қул ва асир бўлиши
болаликдан ўз ота-оналаридан олган тарбияларига боғлиқ». Яъни ўша даврдаги
бўлгани каби, ҳозирги кунда ҳам оиладаги муҳит бутун бир жамиятнинг ёки
халқнинг турмуш-тарзига таъсир қилади. Ушбу фикрларни исботини биринчи
Президент И.А. Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида учрати-
шимиз мумкин. И. Каримов ушбу асарида “Оила соғлом экан, жамият мустаҳкам,
жамият мустаҳкам экан давлат барқарордир” [2. Б. 35] дея баён қилинади. Оиладаги
соғлом муҳитни яратилиши, фарзандларнинг баркамол вояга етиши жамиятнинг
ривожланишига ёки аксинча бўлса бутун бир халқнинг пароканда бўлишига олиб
келади.

Ҳар бир даврнинг ўзига яраша ютуқлари билан биргаликда қийинчиликлари,

тушунмовчиликлари ва албатта камчиликлари бўлган. Энг муҳими ушбу камчилик-
ларни ўз вақтида кўра билиш ва унга ечим топа олишдир. Тарихдан маълумки
оиладги низолар асосан эркак ва аёлнинг оиладаги ўрни ва ролидан келиб чиқади.
Сабаби ўзбек оилаларининг аксариятида эркак аёлдан устун бўлиши керак деган


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

270

тушунча мавжуд. Айниқса оиладаги келинга нисбатан паст назар билан қаралиши,
оиладаги ўғил фарзандларни қиз фарзандлардан устун кўрилиши оилада аёллар-
нинг дискриминацияга учрашининг асосий сабабларидан биридур. Фитрат рисо-
ласи айни шу масалаларда инсонпарварлик ҳис-туйғулари билан йўғрилган асар
бўлиб, бу оилада аёллар мавқеи масаласида яққол кўринади, яъни аёл – рафиқа,
фарзанд ва она эканлигига алоҳида урғу бериб, аёл киши оилани тенг ҳуқуқли
аъзоси эканлигини исботлайди. Аёллар аввало она, опа-сингил, умр йўлдош,
фарзанд эканлигини баён қилар экан, аёллар, қизлар билим олишга ҳаммадан ҳам
кўра кўпроқ хақлидирлар, дейди. Зеро бу билимлар билан улар келажак авлодни
тарбиялайдилар; фарзандларнинг келажакда қандай шахс бўлиб вояга етишлари,
уларга оналари томонидан берилаётган таълим ва тарбияга боғлиқ бўлади.
Фитратнинг бу нуқтаи назари ҳозирги кунимиз учун ҳам жуда муҳимдир. Чунки
инсонлар қаси давр ёки қайси муҳитда яшамасин ҳар доим фарзандлар тарбияси
билан асосан оналар шуғулланганлар. Оналари билимли, зеҳнли ва тарбияли бўлган
оилаларнинг фарзандлари тарбияли ва зукко бўлиб вояга етганини тарихий
мисоллардан аён.

Жамиятимизни ривожлантиришимиз, халқимизни, эъзозлашимиз, ватани-

мизни асраб-авайлашимиз учун аввало тартиб интизомни яратмоғимиз лозим. Бу
ҳусусда давримиз намоёндаси Ислом оламининг етук вакилларидан бири Шайҳ
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўзининг “Бахтиёр оила” асарини тақддим қилди.
Ушбу асарда ҳам ислом динидаги оилавий муносабатларнинг шаръий асослари
илмий ёндашилган ҳолатда ёритилган. Асар орқали мусулмон оилаларидаги
қадриятлар қандай намоён бўлиши, диний ва ҳуқуқий тартибга солиниши баён
қилинган. Ушбу асарда Фитратнинг оила борасидаги жуда кўплаб фикрлари ўз
исботини топган. “Бахтиёр оила” [3] асарида ҳам оила аъзоларининг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари Абдурауф Фитратнинг “Оила ёки оила бошқариш тартиблари”
асаридаги қарашларни намоён қилади. Унга кўра, Ислом таълимоти ва кўплаб
бошқа диний таълимотларда ҳар бир инсон Аллоҳнинг олдида тенг эканлиги
эътироф этилади. Инсонларда аввало ўзаро хурмат, меҳр, вафо, садоқат каби
аҳлоқий меъёрларни шакллантириш ва шу орқали оиладаги соғлом муҳитни
барқарорлаштириш жоиздир. Қаерда тартиб-интизом бўлса, ўша жойда қонун
устуворлиги таъминланади, натижада ривожланиш бўлади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон мустақилликнинг илк кунлариданоқ оила-

вий муносабатларни мустаҳкамлаш, оилдаги соғлом муҳитни шакллантириш,
авлоддан-авлодга ўтиб келаётган оилавий урф-одат ва қадриятларни сақлаб қолиш
борасидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Чунки, Жамият-
нинг маънавий қиёфаси оилаларнинг қандайлигига боғлиқлиқ. Оила жамиятнинг
ижтимоий-маънавий бўғини, кичик бир вакили бўлиб, айнан оила заминида
халқимизнинг бугунги куни ва келажаги бунёд этилади. Агар оилада тартиб-
интизом бўлса, унинг аъзолари шу ҳислатларини ўзида мужассамлаштиради ва
ижтимоий муносабатларда намоён бўлади.

Маълумки, оиланинг маънавий-ахлоқий қиёфаси аждодларимиздан бизга

ўтган билим ва тажриба, маданий қадриятлар асосида ва замондошларимиз
эришган ютуқлари негизида барпо бўлади. Бизнинг давримиз оилаларимизга
замонавий технология ва жаҳоннинг юксак тараққиётга эришган ривожланган
давлатларида юз бераётган ўзгаришлар ҳақидаги тасаввур ва қарашлар ҳамда


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

271

ахборотларнинг кириб қелаётганлиги билан ажралиб туради. Бироқ ўтмишимизга
назар ташлайдиган бўлсак, халқимизнинг оилавий анъана ва урф-одатлари юқори
маданий даражада бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. Бу соҳада Абдурауф Фитрат
“Оила ёки оиланинг бошқариш тартиблари” рисоласида Шарқ ва Ғарб мадания-
тининг кўплаб илмий тадқиқотларини солиштириб, ниҳоят оила масаласида
шундай мукаммал йўриқномани дунёга келтирдики, ундан оилавий муносабатар
борасидаги барча саволларга ҳам илмий асосланган холатда, ҳам диний ақидалар
бўйича жақоб олишимиз мумкин. Муаллиф асарда чуқур ва кенг билимларга
асослангани боис, ўткир мутахассис сифатида фикр юритади., Исломшунослик фани
ва дунёвий илмлардан бохабар бўлган муаллиф асарда ҳуқуқшунос, иқтисодчи,
социолог, педагог сифатида намоён бўлади. Хусусан, у Қуръони Каримнинг оятлари,
ҳамда кўплаб ҳадислардан, ислом мутафаккирлари асарларидан фойдаланган. У
тадқиқ қилган масалалар доираси жуда кенг бўлиб, нима учун оила қуриш керак,
деган саволга жавоб беришдан тортиб то ота-она ва болалар ҳуқуқлари, улар
ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммоларини ўз ичига олган. Ўқувчи оила
қуришда қандай жиҳатларга эътибор қаратиш кераклиги, турмуш қураётган ёшлар
орасида ўзаро муҳаббат бўлмоғи, улар турмуш қуришларидан олдин бир-бирлари
билан кўришиб, бир-бирларини таниб сўнгра турмуш қурмоғи лозимлиги ғоясини
илганри суради. Муаллиф фикрларидан англаш мумкинки, ўша даврдаги фақатгина
катталарнинг ўзаро совчиликлари ва келишувлари орқали ёшларни бир-
бирларини ҳатто кўрмасдан турмуш қуришларини қаттиқ қорралайди ва бу турмуш
салбий оқибатлар билан тугаши эҳтимоли катталигини таъкидлайди.

Абдурауф Фитратнинг “Оила” асари ўз даврини ахлоқий ҳаётини ўзгартир-

моқчи ва инсонларни ўз даврининг миллий озодлик ғоясига чорловчи ахлоқий-
маърифий рисола дейиш мумкин. Айни пайтда у ҳозир ҳам ўз аҳамиятини
йўқотмаган ажойиб асар сифатида алоҳида эътиборга молик. Асар орқали муаллиф
ўз даврини ахлоқий ҳаётини ўзгартирмоқчи бўлди ва бу мақсадга эришди. Унинг
бизга қолдирган мероси ахлоқий онгимизни, ўзимизни тутишимиз, хатти-ҳаракат-
ларимиз, муомала одобларимизни яхшилаш ва бойитишга катта хисса қўшади.
Фитратниг “Оила” асари ўз даврининг ва бугунги кун инсониятининг маънавий
дунёсини бойитишда катта рол ўйнайди. Маънавиятимиз учун эса у ниҳоятда
керакли манба ва интеллектуал мулкимизнинг ноёб бир намунасидир.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Фитрат А. Оила ёки оила бошқариш тартиблари. – Тошкент: Маънавият,

2000. – Б. 112.

2.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Бахтиёр оила. – Тошкент: Хилол

нашр, 2018. – Б. 528.

3.

Каримов И.А. “Юксак маънавият-енгилмас куч” – Тошкент: Маънавият,

2008. – Б. 108.

4.

www.oilamarkazi.uz.

Библиографические ссылки

Фитрат А. Оила ёки оила бошқариш тартиблари. – Тошкент: Маънавият, 2000.-112 б.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Бахтиёр оила. – Тошкент: Хилол нашр, 2018.-528 б.

Каримов И.А. “Юксак маънавият-енгилмас куч” – Тошкент: Маънавият, 2008.-108 б.

WWW.oilamarkazi.uz