Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Gender education in Uzbekistan – criteria for family strength
Zulfiya KHOLMATOVA
1
Fergana State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021
As the press service of the upper house of parliament
reminds, at the twentieth plenary session of the Senate of the Oliy
Majlis of Uzbekistan, the President proposed to create a new
structure in the Senate – the Committee on Women and Gender
Equality to implement extremely important and urgent tasks.
“The resolution of the Kengash of the Senate of the Oliy Majlis”
On improving the activities of the Senate of the Oliy Majlis of the
Republic of Uzbekistan in the field of comprehensive support for
women and ensuring gender equality “was adopted. According to
the resolution, the Committee of the Senate of the Oliy Majlis on
Women and Gender Equality has been formed” the message says.
As noted, the main tasks of the committee are the development
of recommendations for the implementation of state policy
aimed at ensuring gender equality in the country and the active
participation of women in state and public work, consideration
of gender equality issues and laws on the development of the
institution of the family for their compliance with the goals and
objectives of the country of reforms and norms of international
law, and submission of relevant conclusions.
Also, the committee was charged with the task of developing
proposals for the implementation of universally recognized
international norms on the elimination of all forms of
discrimination against women’s rights into national legislation,
monitoring the implementation in practice of the norms of
international documents on gender equality, to which the
Republic of Uzbekistan is attached and the implementation of the
recommendations established therein. This work is an analysis
of the educational process in a modern school based on a gender
approach.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
gender,
concepts,
education,
training,
upbringing,
school and university,
strategy,
woman and man.
1
Lecturer, Fergana State University, Fergana, Uzbekistan.
E-mail: holmatovazulfiya@gmail.com.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
254
Ўзбекистонда гендер тарбия – оила мустаҳкамлиги меъзони
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
гендер,
тушунча,
таълим,
ўқитиш,
тарбия,
мактаб ва ОТМ,
стратегия,
эркак ва аёл.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
йигирманчи ялпи мажлисида Президент ўта муҳим ва
долзарб вазифаларни амалга ошириш учун Сенатда янги
тузилма – Аёллар ва гендер тенглик қўмитасини тузишни
таклиф қилди. “Олий Мажлис Сенати Кенгашининг”
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аёл-
ларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва гендер тенг-
лигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини такомил-
лаштириш тўғрисида “қарори қабул қилинди. Қарорга
мувофиқ, Олий Мажлис Сенатининг Аёллар ва гендер
тенглиги бўйича қўмитаси тузилди”, дейилади баёнотда.
Таъкидланганидек, қўмитанинг асосий вазифалари мамла-
катда гендер тенглигини таъминлашга қаратилган давлат
сиёсатини амалга ошириш бо'йича тавсияларни ишлаб
чиқиш ва аёлларнинг давлат ва жамоат ишларида фаол
иштирок этишлари, гендер тенглиги масалаларини ва оила
институтини ривожлантириш тўғрисидаги қонунларни
уларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги учун кўриб
чиқиш ва тегишли хулосаларни тақдим этиш.
Шунингдек, қўмитага аёллар ҳуқуқларига нисбатан кам-
ситишнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича умум-
эътироф этилган халқаро меъёрларни миллий қонун-
чиликка мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикасига
бириктирилган гендер тенглиги бўйича халқаро ҳужжатлар
нормаларининг амалда бажарилишини мониторинг қилиш
ва уларда белгиланган тавсияларнинг бажарилишини
назорат қилиш вазифаси юклатилди. Мазкур иш гендерли
ёндошув асосида қурилган ҳозирги замон мактабидаги
таълим жараёнининг таҳлилидан иборатдир.
Гендерное образование в Узбекистане – критерии силы
семьи
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
гендер,
понятие,
образование,
обучение,
воспитание,
школа и ВУЗ, стратегия,
женщина и мужчина.
Как напоминает пресс-служба верхней палаты парламента,
на двадцатом пленарном заседании Сената Олий Мажлиса
Узбекистана
президент
предложил
для
реализации
чрезвычайно важных и актуальных задач создать в Сенате
новую структуру – Комитет по вопросам женщин и
гендерного равенства. Принято постановление Кенгаша
Сената Олий Мажлиса «О совершенствовании деятельности
Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан в сфере
всесторонней поддержки женщин и обеспечения гендерного
равенства». Согласно постановлению, образован Комитет
Сената Олий Мажлиса по вопросам женщин и гендерного
равенства», – говорится в сообщении [3]. Как отмечается,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
255
основными задачами комитета определены разработка
рекомендаций по осуществлению государственной политики,
нацеленной на обеспечение гендерного равенства в стране и
активного
участия
женщин
в
государственной
и
общественной работе, рассмотрение вопросов гендерного
равенства и законов по развитию института семьи на предмет
их соответствия целям и задачам проводимых в стране
реформ, и нормам международного права, и представление
соответствующих заключений.
Также на комитет возложена задача по разработке
предложений
по
имплементации
в
национальное
законодательство общепризнанных международных норм по
искоренению всех форм дискриминации прав женщин,
осуществление мониторинга за внедрением на практике норм
международных документов по вопросам гендерного
равенства, к которым присоединена Республика Узбекистан и
исполнением установленных в них рекомендаций. Данная
работа представляет собой анализ образовательного
процесса в современной школе на основе гендерного подхода.
КИРИШ
Ўзбекистонда жамиятнинг барча соҳаларида аёл ва эркаклар тенг ҳуқуқ-
лигини таъминлашни мақсад қилувчи 2020–2030 йилларда Гендер тенгликка
эришиш стратегияси қабул қилинади. Стратегиядан кўзланган асосий мақсад –
барча аёллар ва қизлар, эркаклар ва болалар учун уларнинг ирқи, ижтимоий келиб
чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқейидан қатъи назар ижтимоий, иқтисодий,
сиёсий ҳаётдаги фундаментал инсон ҳуқуқларининг таъминланишига эришиш
ҳисобланади.
“Мамлакатда барча соҳаларда аёл ва эркак-
ларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларидан фойда-
ланишига ҳаракат қилинмоқда. Яқинда бўлиб
ўтган сайловлар мисолида ҳам буни кўриш
мумкин. Ҳозирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва
таълим соҳасида гендер тенглигига эришди.
Бошқа йўналишларда ҳам шу натижага эришиш
учун мазкур стратегия ёрдам беради”.
Стратегияда 9та мақсад қамраб олинган:
–
ижтимоий-сиёсий ҳаётда эркак ва аёлларнинг иштирок этишида тенг имко-
ният ва ҳуқуқларни яратиш;
–
аёл ва эркакларнинг иқтисодиёт, бандлик ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқ-
ларини ҳимоя қилишда гендер тенглигини таъминлаш;
–
бутун ҳаёт давомида барча учун адолатли ва сифатли таълимни таъминлаш;
–
барча хотин-қизлар учун гендер тенглигини таъминлаш, зўравонликдан
ҳимоялаш, одам савдосига чек қўйиш;
–
барча эркак ва аёллар учун ижтимоий ҳимоя, соғлом турмуш тарзини
таъминлаш;
–
миллий гендер статистикасини ривожлантириш;
–
режалаштириш ва бюджетлаштиришда гендер масаласини инобатга олиш;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
256
–
ОАВда гендер муаммоларининг кенг ёритилишини таъминлаш;
–
барча учун хавфсиз экологик муҳитни таъминлаш масалаларига хотин-қиз-
ларни жалб қилиш.
Гендер тенгликка эришиш стратегияси БМТнинг 2030 йилгача мўлжалланган
Барқарор ривожланиш мақсадлари, 2017–2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлан-
тиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, “Хотин-
қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги
қонунга асосланган [1-3].
Ҳозирда ҳужжат бўйича тегишли идора ва ташкилотларнинг фикрлари
ўрганилиб, муҳокама жараёни олиб борилмоқда. Стратегия шу йилнинг февраль
ойида тасдиқланиши кутиляпти. Стратегияда қайд этилган мақсадларга 2030 йил-
гача эришиш режалаштирилган [3].
Республикамизда қарор топган замонавий шарт-шароитларда таълимий,
тарбиявий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий функцияларни бажармоқда. Ҳозирги
кунда жамиятимизда ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг жадал амалга ошири-
лиши, таълим тизимининг босқичма-босқич ислоҳ қилиб борилиши – мураккаб
ижтимоий ҳодиса сифатида умумэътибофли ва маънавий қизиқишига молик
жараёнга айланди. Таълим тизимининг умумий мақсади тенг ҳуқуқли ва демо-
кратик давлат талабига жавоб берувчи жамият аъзоларини тарбиялаб беришдан
иборатдир. Демак, касбий фаолиятга педагогик фаоллашув ёрдамида инсон
ҳаётига, шахс тарбиясига, ижтимоий муносабатларривожланишига маълум таъсир
кўрсатиш мумкин. Фаол ўқитувчи шахсини шакллантииш ижтимоий уйғунлашуви
эса таълимни тараққий эттиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Педагогик фаолиятнинг обрў-эътиборини ва ижтимоий мақомини ошириш
юзасидан давлат сиёсати рўёбга чиқарилади. Таълим олувчиларнинг ва педагог-
ларнинг ўқиши, соғлига ва дам олиши учун зарур шароитлар яратилади.
Таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш органлари болалар ҳамда ўқувчи
ёшларнинг соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш учун зарур чораларни кўрадилар.
Ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштиришга қаратилган йўналишини рўёбга
чиқариш, соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш учун шароитлар таъмин-
ланади. Таълим олувчиларнинг тиббий-гигиена маданиятини ошириш, уларнинг
жисмоний тарбия ва спорт бобидаги фаоллигини кучайтириш ҳамда жисмоний
камолот даражасини ошириш учун ташкилий-услубий ёндашувлар такомил-
лаштирилади. Соғлиқ ва ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун муносиб
муҳит яратилади.
МЕТОДОЛОГИЯ
Ҳозирги замон мактабининг қадриятли ориентациялари, мақсадлари ва
нормалари жамиятда маълум ва умуқабул қилинган сифатлар билан бир қтаорда
“аёллик”, “эркаклик” каби сифатлар ҳам киритилса, бу бирор маънода янги
гендерли асосда кўрилган мактаб бўлиши англанди ва кўрсатилди. Бу қадриятлар,
мақсадлар ва нормаларни таълим муассасаси фаолиятининг “охирги натижасига”
киритилганида бу тушунча маъносининг кенгайиши, ўқувчининг янги “хос харак-
теристикалари” киритилиши ва шунингдек, таълим жараёнининг коррекция-
ланиши тўғрисида гапиришм мумкин.
Шуни ҳам айтиб ўтамизки, ҳар бир индивид ўзида маскулинлик ва феминлик
хислатларига у ёки бу даражада эга бўлиши мумкин. Шунинг учун табиат
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
257
томонидан икки жинс белгиланишига қарамасдан, маданият, тарихий давр,
жамиятдаги ўзгаришларга боғлиқ равишда гендер типлари вариантлари, гендерли
хилма-хиллик кўпроқ кузатилади. Гендер тушунчасининг турли фанлардаги талқи-
нини кўриб чиқайлик.
Бу ерда муаммоли ва мунозарали ўринлар анча кўп. Ўтказилган тадқиқот
муҳокама қилинаётган муаммонинг муфассал тўлиқ тавсифига даъвогарлик
қилмайди. Шунга қарамасдан, ҳозирги замон мактаби шароитларида таълимда
гендерли ёндошув жамиятда гендер маданиятини шакллантириш учун, гендерли
таълим концепциясини ишлаб чиқиш учун фойдали бўалди. Бунда тадқиқот
давомида гендер тадқиқотлари соҳасида қилинган таҳлил фақат педагогикадагина
эмас, балки социология, психология, фалсафада ҳам фойдали бўлади деб ўйлаймиз.
“Гендер” тушунчаси аниқ психолого-педагогик характеристикаларга эга
бўлмаганлиги ва педагогикада етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги аниқ-
ланди. Бу эса бизга “гендер” тушунчаси моҳиятини таълим соҳаси доирасида
аниқлаштириш имконини берди. Бундай фараз, тахмин қўйилди: “гендерни” эркак
ва аёл жинсидаги шахслар хулқ-атворининг шахснинг психологик установкалари,
жамият ва давлат талабларига мувофиқлашган хос характеристикалари мажмуи
сифатида қараш мумкин.
Психологияда “гендер” “ижтимоий-биологик” характеристика сифатида
қаралади ва унинг ёрдамида “эркак” ва “аёл”га таъриф берилади [5]. Фалсафада
“гендер” категорияси “комплекс механизм-технология бўлиб, у субъектни норма-
тивлик жараёнида ҳам эркак ва ҳам аёл сифатида таърифлайди ва одам экспек-
тацияларга мувофиқ равишда ким бўлишини ростлашни белгилайди [9].
Социологияда “гендер” атамаси таълимда, касбий фаолиятда, ҳокимиятга
эришишда, оилавий ролда репродуктив хулқ-атворда индивидуал имкониятларни
аниқлайдиган ижтимоий статус сифатида талқин қилинади [5].
Халқаро феминистик ҳамжамият томонидан гендер тушунчаси “одамларга
жамият томонидан уларнинг биологик жинсига боғлиқ равишда бериладиган барча
ижтимоий ва маданий нормалар, қоидалар ва ролларни белгилаш учун фойда-
ланиладиган” тушунча сифатида тан олинган [34].
Муаммонинг назарий таҳлили ва эксперимент ишининг бошланғич
тажрибаси гендерли ёндашув асосидаги мактаб моделининг қуйидаги тамойил-
ларини таърифлаш имконини берди:
–
жисмоний, психологик, ижтимоий, маънавий саломатликни сақлаш тамо-
йили;
–
табиатга мувофиқлик тамойили – у эркак ва аёл индивидуаллигини қарор
топтириш, жинсларнинг ўзаро муносабат маданиятини, эркаклик ва аёлликни
тарбиялашга йўналтирилган таълим мазмунида амалга оширилади;
–
мажмуавийлик тамойили у воситалар мажмуи ва интегратив дастурлардан
фойдаланишда намоён бўлади. Интеграция жараёнлари хилма-хил шаклларда
намоён бўлиши мумкин: танлов бўйича ўқув фанлари мажмуасини яратиш; жинс
факторини ҳисобга олиб, таълим шакллари ва методларини яратиш; янги таълим
фезосини яратиш;
–
ижтимоийлик тамойили – у мактаб битирувчиларида одимлар билан ўзаро
муносабатларни қуриш уқувларини шакллантириш, ўз ҳулқ-атвор стратегиясини
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
258
ишлаб чиқиш конкрет ҳаётий муаммоларни ҳал қилиш уқувларини шакллан-
тиришга қаратилган.
Бу таърифланган тамойиллар бир жинсли синфларда таълим олувчи қмзлар
ва ўсмирлар учун хос умумий хислатларни аниқлаш имконини беради. Булар
жумласига қуйидагилар хосдир.
–
ўқишда психологик тўсиқларнинг йўқлиги;
–
жисмоний ва маънавий такомиллашувга эҳтиёж;
–
эркак ва аёл индивидуаллигини қабул қилиш, унинг бетакрорлиги ва
ноёблиги;
–
жинслар орасида дўстона муносабат яратиш ва ўқитиш;
–
ўз кучларига ишонч, ўз-ўзи бўлиш қобилияти.
Одатдаги мактабда бундай таълим бўлиши мумкинми деган савол беихтиёр
туғилади. Бўлиши мумкин, лекин самараси энг кам бўлади. Бу одатдаги мактабда
таълим вектори болаларни билимларни ўргатишга йўналтирилганлиги, шу билан
бирга қанча эрта бўлса, шунча яхшилиги билан боғлиқдир. Бунда бошланғич
мактабда синчков, зеҳни ўткир ўқувчидан келгусида кучсиз иродали ўртача ўқувчи
ўсиб етилиши мумкин. Мактабдаги аълочи ҳаётда унчалик муваффақиятли
бўлмаслиги ҳам мумкин. Бунинг устига қиз болалар ва ўғил болаларнинг
психологик хусусиянларининг ҳисобга олинмаслиги жинснинг ички қобилият-
ларини очмаслиги ҳам мумкин.
Юқорида баён қилинган тамойилларга батафсилроқ тўхталиш. Уларнинг ҳар
бирининг маъносини очаётиб, қадриятлар тизимида жисмоний ва ахлоқий
соғломлик биринчи ўринда туришини кўрсатиб ўтамиз. “Соғлиқ – бу фақат
касалликлар ва жисмоний камчиликлар йўқлигигина эмас, балки тўла жисмоний,
интеллектуал ва руҳий бардамлилигидир” (Ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти
матнидан).
Ўқувчиларнинг ёш, психологик хусусиятларига боғлиқ равишда умумий
ривожланиш қонуниятлари тўғрисида билимсиз соғлиқни мустаҳкамлайди, шахсни
фаол, шодмон, негатив таъсирларга қарши туришга қодир бўлади. Бошқа одамлар,
қарма-қарши жинс билан тўғри, соғлом муносабатлар ички ривожланишнинг
бепоён шарти, ўғил-қиз бола ички салоҳиятининг очилиш шартидир
Соғлиқни асраш, “аёллик”, “эркаклик”ни тарбиялаш учун педагогик жамоа
жинснинг индивидуал ривожланиши хусусиятларини билиши лозим. Бу ҳақдаги
умумлашма ахборот жадвалда тақдим қилинган [3].
Таълим-тарбия асосий ва қўшимча жараённинг амалга ошириши бу ахборот
асосида амалга оширилади. Бир жинсли синфларда дарсларнинг олиб борилиши,
зачёт тадбирлари, танловлар, мавзувий суҳбатлар, диспутлар жинслар ўзаро
муносабати маданиятининг шаклланишига, аёл ва эркак индивидуллигининг
қарор топишига ёрдам беради.
“Эркаклик” ва “аёллик”нинг уйғун бирикувини назарда тутувчи табиатга
мувофиқлик тамойили қарма-қарши жинсларни ўзаро тушуниш, ўзаро хурмат-
иззатга ундайди, эркак ва аёл жинси учун хос сифатларни очади. Масалан, “Мисс
гимназистка”, “Қиролича бали”, “Жентлмен-шоу”, “Аср рицари”каби иш шакллари
қиз болалар ва қизлар, ўғил болалар ва ўсмирлар учун зарурий ўқув ва малакаларни
шакллантиришга йўналтирилган, иштирокчиларнинг ички фазилатларига қара-
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
259
тилган. Шу билан бирга ижодий дастурни ўтказиш ҳар бир ўқувчи бола ва ўқувчи
қиз иштирок этади.
Жумладан, “Тиллар билиш” танловини ўтказишда фақат ташқи машғулот-
ларгагина эмас, балки чет тилларни билиш, ўлкашунослик материалларини билиш,
пазандалик санъатини эгаллашга ҳам урғу берилади.
“Аскар” байрами сценарийсини тузишда эркакликнинг зарурий элементлари
сифатида аёл жинсига ҳурматли муносабат, аскарлик сифатларини тарбиялашга
аҳамият берилади [4].
“Аёллик” тушунчаси фақат юқори ва касбий мавқега эришиш учун зарур
бўлган сифатлар, одамлар билан оптимал ўзаро муносабатларни таъминловчи
сифатларгина эмас, балки «асл аёллик» сифатлари ҳам киради. Масалан, меҳри-
бонлик, сохиблик, кўнгилчанлик. Бунга кўп жиҳатлар раҳм-шавқат тадбирлари
ёрдам бериши мумкин (меҳрибонлик уйларига ташриф).
Гендерли ёндашув асосидаги мактабда таълим-тарбия жараёнига ота-она-
ларни жалб қилиш амалга оширилади, ўқитувчи – болалар – ота-оналар узвий
алоқасини рўёбга чиқарилади.
Амалий тажрибанинг кўрсатишича, бола улғая бориши билан, ота-оналар
болалар, айниқса, ўғил болалар ичик оламини ёмонроқ тушуна борадилар, фарзанд-
ларини кечинмаларинипайқамасдан уларни худбин деб ҳисоблайдилар.
Шунинг учун ота-оналарнинг ўз фарзандининг мактаб ишларида иштирок
этиши муҳимдир. Ота-оналар мажлисларида улар таълим-тарбия жараёни натижа-
ларини муҳокама қиладилар, таълим фаолиятига тузатишлар киритилади. “Она-
қиз”, “Эркак-бола”, “Она мадҳи”, “Отам, онам ва мен – иноқ оиламиз” ва шу каби
аналитик мунозаралар, кўнгил очар дастурлар, спорт мусобақаларида ўз болалари
билан биргаликда иштирок этиб, ота-оналар ўз фарзандларини бошқача идрок эта
бошлайдилар.
Мисол сифатида Т. Эгамбердиеванинг тадқиқотларида “аёл кишининг роли”
мунозарасини келтириш мумкин, бунда икки томон: ота-оналар ва юқори синф
ўқувчилари иштирок этишади. Таклиф этилаётган муаммони муҳокама қилаётиб,
ўсмирлар ва қирлар ўз нуқтаи назарларини билдиришади, турли авлодлар
одамлари билан мунозарага киришишади. “Отам, онам ва мен – иноқ оиламиз” ҳазил
кўнгил очар шоуси энг зукко, қувноқ, спортчи оилани аниқлаш назарда тутади.
“Эркак бўл” дастури ҳозирги замон ёшларида эркаклик сифатлари тарбиялаш
“Эркаклик” тушунчасининг асл талқинига йўналтирилган бўлди. Чунки “аёллик”,
“эркаклик”ни шакллантириш бу мураккаб, сермашақат педагогик жараёндир[7-9].
Биргаликдаги ўқитиш билан қиёслаб, аралаш синфларда ота-оналар мактаб
таълим-тарбия жараёни масалаларида бироз сустроқ эканликларини қайд этамиз.
Ота-оаналар йиғилишлари жорий бахоларни санаб ўтиш, ўтказилган синф тадбир-
ларини айтиш билан чегараланади. Синф раҳбарининг ота-оналар билан бундай
мулоқот шакли, бизнинг фикримизча оата-оналарнинг бўш мотивацияси, педагог-
нинг тарбиявий ишини олиб боришга уқувсизлиги, олий мактабга тайёрлаш
даражасининг етарличамаслиги билан боғлиқ бўлиб, у кўпроқ фан ўкитувчиларини
тайёрлайди.
Таълимга янгича ёндашув муҳитини яратишга мажмуавий ёндашувни
назарда тутади. Бу ўқув режасини коррекциялаш, индивидуал компонентни кири-
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
260
тишини назарда тутади, бу эса ўқув предметлари танлаш, бироқ яхши иштирок
этишни назарда тутади.
Масалан, бошланғич бўғинда қиз болалалр ва ўғил болалалр синфларида
бадиий тасвир, хореография, чет тиллар, этикет, нутқ риторикаси киритилиши
мақсадга мувофиқдир. Бир жинсли синфларда дарс жадвали шундай тузиладики,
бунда ўғил болалар ва қиз болалар, масалан, этикет, хореография бўйича
машғулотларга ҳам алоҳида, ҳам биргаликда қатнашсинлар. Шу билан ўғил болалар
ва қиз болаларнинг мулоқоти юқори эмоционал даражада ўтади ва конфликтлар
учун кам ўрин қолади.
Ўғил болалар ва қиз болалар ҳар хиллигини, уларнинг ҳар бирида дунёни
ўзига идрок қилишини асос қилиб олиб, психолого-педагогик адабиётларни таҳлил
қилиш асосида қиёсий жадвал тузилди 4- жадвалдан кўриниб турибдики, қарама-
қарши жинслар орасида билиш, ўқитиш фаолиятига мотивация, ҳулқ-атворда
ошкора фарқлар мавжуд. Бу фарқлар нима билан боғлиқ?
Қиз болалар туғилишидан 1,5-2 йилга етукроқ бўлишади. Бошланғич мактаб-
даёқ ўғил болалар қиз болалардан биологик ёши бўйича бир йилга кичикдирлар.
Педагогик адабиётларни таҳлил қлиш асосида ўғил болалар ва қиз болалар
“хос характеристикаларининг” қиёсий характеристикаси.
Хусусиятлар
Қиз болалар
Ўғил болалар
Билиш сфераси
Вербал интеллект кўпроқ
ривожланиш
Новербал интеллект устивор
Кўриш-фазовий қобилиятлар
бўш кучсиз ифодаланган
Кўриш фазовий қобилиятларда
устиворлик
Фазода ориентацияланиш учун
кўриш таянчларидан фойдаланиш
Алгоритмлаштирилган
масалалар ва хисоблашда
ўзишади
Ностандарт масалаларни ечишда,
юқори мураккабликдаги топши-
риқларда муваффақиятлидирлар
Арифметик хисобда
устундирлар
Математик мулоҳазаларда
муваффақиятлидирлар
коммуникатив малакалар
кўпроқ ривожланган
Коммуникатив малакалар камроқ
ривожланган.
Мотивация
сфераси
Устивор мотивация – муваф-
фақиятсизликдан қочиш
Мотивациянинг устивор типи –
муваффақиятга ориентация
Аҳлоқ сфера
Кооперация тамойилининг
устиворлиги
Индивидуаллик томонидан хосдир
Шунга мувофиқ, психологлар ва педагоглар такидлашича, етукликка эрта
эришадишган индивидуаллар фазовий қобилиятларга қараганда яхшироқ вервал
қобилиятларга, нутқнингкамроқ материаллашувига эга бўладилар; Яна бунинг
устига, психологларнинг маълумотлари бўйича ўғил болаларда, қиз болалардан
фарқли ўлароқ, чап ва ўнг қўллар учун кўрсаткичлар ошкор фарқ қилади [12].
Бундан қиз болалар ва ўғил болалар ҳар хил ривожланишлари, ўзаро муносабатни
ҳар хил кўришлари келиб чиқади.
Гендерли ёндашув асосида қурилган мактабнинг вазифаси ўғил бола ва қиз
боланинг ҳар бири кейинчалик муваффақиятга эришиши мумкин бўлиши учун
уларнинг бутун салоҳиятини максимал ривожлантиришдан иборатдир.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
261
Ўғил болалар ва қиз болалар билиш жараёнларининг хусусиятларини қайд
этган ҳолда, ўғил бола янги, ностандарт ечимни доимий доимий излашда, янги
ғояларни олға суришда бўлишини таъкидлаймиз. Улар жараёндан кўра кўпроқ
даражада натижага ориентирланганликларини таъкидлаймиз. Топшириқ қанча
мураккаб бўлса, қизиқиш шунча юқоридир. Айни шу характеристикалар дарсдан
ташқари ва дарс вақтидаги тадбирларни ўтказишда ўқитувчи томонидан хисобга
олиниши зарур.
Шу билан бир вақтда, бу фаолиятда муваффақият бўлса, болада қизиқиш
юзиги келади. Агар бу муваффақият бўлмаса ва ўқиутвчи уни қувватлаб турмаса, бу
фаолиятга қизиқиш бўлмайди. бу ҳар бир эркак жинсида генетик мавжуд бўлган
зарурий ўзини намоён қилиш эҳтиёжи билан боғлиқдир.
Ўғил болалар, қиз болалардан фарқли ўлароқ, ўқиш жараёнига ориентир-
ланганликларини айтиб ўтамиз. Улар ўз саъй-ҳаракатларида изчилдирлар, топши-
риқни бажаришда ҳам, уни тахт қилишда ҳам алгоритмларга амал қилишади.
Ўқитувчи яратган муаммоли вазиятларни қиёслаб, муҳокама қилиб, таҳлил қилиб
ва ҳал этаётиб, улар топшириқни пухта ва батартиб бажариб унинг ечимига
келадилар.
Бир жинсли синфларда ўқитувчи психик ривожланишнинг ўзига хослигини
ҳисобга олиб, дарснинг мақсадлари ва вазифаларини аниқлайди, ўқув материалини
баён қилиш усулларини танлаб олади. Бошланғич тажрибали ва адабиётлар
таҳлили бир жинсли синфларда илм олиш учун баъзи тавсияларни таъриф-
лашимизга имкон беради.
Қиз болалар синфларда ишлаб чиқилган тавсияларга асосан, дарсни мавзуни
блокларга ажратиб қуриш мақбулроқдир, муаммоли масалалрни қўйишда бош
моментларга эътиборга қаратиб, ҳақиқатни излашда ёрдам бериш мақсадга
мувофиқдир. Бу тамойил такрорлашлар тизими, айниқса, юқори синфларда
такрорлашлар тизими орқали амалга оширилди. Ижодий потенциални ривож-
лантириш мақсадларида қизларни муаммоли вариантларни ечиш саволларни
мустақил тузиш орқали фаол жалб қилиш лозим.
Ўқитувчи ўз тарбияланувчи қизларини ўз нуқтаи-назарини ҳимоя қилиш ва
исботлашга ўргатиши муҳимдир. Ўқитувчининг эмоционаллиги, малакаси, қўл
билан имо-ишоралари, кўргазмалилик, расмлардан фойдаланиши аёл жинсининг
психологик хусусиятларига мос келди. “Аёллик”, ўзаро бир-бирини тушуниш,
меҳрибонлик, қарама-қарши жинс билан ўзаро муносабатлар этикаси қизлар
синфидаги машғулотларда тарбияланади.
Ўғил болалар, юқорида кўрсатилганидек, ўз табиатига кўра-тадқиқот-
чилардир. шунинг учун дарсда микрокашфиётлар методи – муваффақиятнинг жуда
муҳим омилидир. Ўғил болалар ахборотни ёзма шаклда яхшироқ идрок этишади.
Дарсда кўргазмалиликдан кенг фойдаланиш мумкин (схемалар, жадваллар,
графиклар). Янги материални (айниқса, юқори синфларда) ўрганишни маънавий
такрорлашни қўлланиб йирик блоклар билан ўтказиш мақбулроқдир, бу эса ўғил
болаларнинг абстракт-логик тафаккурига мос бўлади. Дарсда хилма-хил турдаги
мустақил ишлар анча кўп ўрин эгаллаши лозим.
Ўтилган материални такрорлашга оид уй вазифасига айниқса жиддий
муносабатда бўлиш ва квордлар, ребуслар, жадваллар тузиш бошқа ностандарт
топшириқларни таклиф этиш лозим.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
262
Педагогик фаолиятни ташкил этишда янги типдаги мактабни билимдон
ўқувчилар билан таъминлашда биз ўқитувчининг касбий маҳорат, шахсий сифат-
лари, гендер доминанталарига таянамиз. Гендер доминанти дейилганда бу
шахсдаги фемин ёки маскулин сифатларининг устиворлиги тушунилади. масалан,
эркаклар синфида яхшиси эркак ўқитувчилар дарс бериши лозим. Бундай ўқитувчи
товушини баландлатиши ҳам керак эмас, ўғил болалар унга шундай ҳам қулоқ
тутишади.
Бунинг устига, эркак гендери бўйича доминантали аёл ўқитувчи ҳам эркаклар
аудиторияси билан осон мулоқотда бўла олиши туфайли ўғил болалар синфида
муваффақиятли дарс бериши мумкин. Қизлар синфида ўқитувчи жонли, эмоционал
бўлгани мақбулдир.
Жинсларнинг специфик хусусиятлари, темпераментини эгаллаб, ўқитувчи
ўғил ва қиз болалар билан биргаликда уларниг ўз шахсиятли қизиқишларига мос
ривожланишига ёрдам берадиган педагогик йўлни ўтади.
Таълимга янгича ёндашув тамойилларининг амалга оширилиш ижодиётга
қобилият, ўзини ўзи намоён қилишни ривожлантиришдан иборатдир [17]. Шуни
тан олиш керакки, ҳозирги замон таълим тизимида объектив сабабларга кўра
(мактаб дастурининг қатъий белгиланган чегаралари) ижодий ёндашув етарли
эмас. Бироқ ижодий фаолият ўрганилганлик критерийси бўла олмайди, ўқитувчи
учун муҳокама қилинаётган масала ёки муаммога доир бир неча нуқтаи назар
мавжудлиги эмас, балки материал ўзлаштирилмаганлиги муҳимдир.
Бир жинсли синфларда яратилган комфорт шароитлар, интеллектуал, билиш
фаолиятини пасайтирувчи психологик тўсиқларнинг мавжудлиги болалар ижодий
қобилиятларининг очилишига, уларнинг ўзлигини билиш ўқувчини билишини
назарда тутади, бу эса энг кўп “гап кўтаролмайдиган”, ҳар қандай ўзгаришларга
осон берилувчи ўғил болалар учун муҳимдир.
Психологларнинг фикрича, тасвирий санъат, мусиқа, хор ижрочилиги
дарслари эркак жинсига кучли таъсир этади. Гап шундаки, санъат бош мия иккита
яримшарининг фақат бир вақтда уйғун ишлашигагина эмас, балки бир-бири билан
фаол ўзаро таъсирлашига мажбур этади.
Шу билан бир вақтда ижодий эмоциялар бош мия пўстлоғининг ассоциатив
фаолияти ривожланиши секинлаштиради, ўғил болаларда бош мия ярим
шарларининг ўзаро таъсирлашувчини бўшаштиради, мия иши динамиклигини
камайтиради [20]. Шунинг учун, турли методик услублар, услубларни қўлланиши
билан ўқитувчи қиз бола ва ўғил боланинг индивидуал ҳиссиётларини ривожлан-
тиради.
Жумладан, ўғил болалар синфида бошланғич синфларда машғулотларга
изланиш фаолияти элементларининг киритилиши мақбулроқдир.
Ўғил болалар идроки маънавий тузилмалар даражасида содир бўлишини
назарда тутиб ўқитувчи дарс давомида боғланишлардан фойдаланади: тарих,
адабиёт, мусиқадан фойдаланиб, қўйилган мақсадга эришади.
Қиз болалар синфида аёл жинсининг иродавий регуляцияси, ишларни
бажаришда батартиблигига кўра дарсга қўнғироқ чалиниши билан ўқитувчининг
ижодий иши бошланади. Анчайин хотиржам, лирик вазият дарсни ҳам индивидуал
машғулотлар, ҳам гуруҳли машғулотлар шакллари қўллаб, ташкил этиш имконини
беради.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
263
Қизларнинг эмоционал идрокини ҳисобга олиб, ўқитувчи расм чизиш
техникасига муфассал тўхталади ва фронтал суҳбат билан мустаҳкамлайди.
Предметлар, алоқалар дарс охирида унча каттамас ёзма иш бажаришга имкон
беради, уни қиз болалар осон уддалашади.
Гендерли ёндашув асосидаги мактаб таълим жараёни моделининг ташкил
этувчиларидан бири ижтимоийлик тамойилидир. Мазкур талаб ўз-ўзини намоён
қилиш, яратиш, одамлар билан яхши муносабатлар қуриш уқуви, ўғил болалар ва
қиз болаларнинг ҳаётнинг ҳамма сфераларида оптимал ўзаро муносабатлар орқали
ўз-ўзини тўлиқ очиш учун шароит яратилишини талаб қилади. Шу мақсадда юқори
синф таътил вақтида ўқувчиларнинг кичик бизнес тизимининг хизмат кўрсатиш
сферасида амалий фаолияти назарда тутилади.
Гап шундаки, реал ҳаёт билан рақобатлашувда мактаб доимо ютқизиқда
бўлиб келади. Амалий фаолият олинган билимларни амалиётда қўллаш имконини
беради.
Аралаш синфларда ҳам болалар тадбиркорлик олами санъатини ўрганишади.
Бироқ бу таълим мажбурий дастур бўйича, амалий ишсиз ўтказилади. Гендерли
ёндашув асосидаги мактабда ўқитиш таълимни индивидуаллаштириш, ички
дунёни амалга ошириш, ўз-ўзи билан ички диалог, ўз-ўзининг ноёб аслига чиқишга
ориентирланган бўлди [18].
Гендерли ёндашув асосидаги мактаб моделини амалга оширишнинг қуйидаги
муваффақиятлилик кўрсаткичлари аниқланди:
–
таълим жараёни иштирокчилари: болалар, ота-оналар, ўқитувчиларнинг
қониқишлиги;
–
бир жинсли синфларда юқори ўзлаштириш, ҳам туман, ҳам шаҳар танлов-
лари олимпиадаларида шахсиятли ютуқларнинг ўсиши;
–
шахс, эркак ва аёл индивидуаллиги, ўз қадриятини тан олиш, жинслар
орасида уйғун муносабатлар яратиш;
–
коммуникатив уқувларнинг ривожланиш даражаси;
–
таълим жараёнида хавотирликнинг паст даражаси, ўз кучларига ишониш;
–
янги типдаги мактабга эҳтиёж.
Анкета сўрови, сўров суҳбатлар, иншолар, интервьюлар натижалари бўйича
қуйидагилар тўғрисида хулосалар чиқариш мумкин:
–
ўсмирлар ва қизларнинг ўз-ўзига баҳоларнинг ошиши;
–
ота-оналарнинг ўзаро муносабатлари тўғрисида;
–
қарама-қарши жинсга муносабат тўғрисида;
–
ўсмирлар ва қизлар ҳулқ-атвори этик нормаларини тарбиялаш;
–
ночор аҳволга тушган болаларга муносабат;
–
оила тузиш масалаларига муносабат;
–
таълим-тарбия жараёни тўғрисида.
Юқорида баён қилинган фикр-мулоҳазалар асосида гендерли ёндашув асоси-
даги мактабнинг нормалар, тамойиллар, шароитлар, муваффақиятлилик кўрсат-
кичларини ўз ичига оладиган характеристикалари тақдим қилинди.
Бир жинсли синфда ўқиш жараёнида ҳар бир ўқувчи таълим жараёнида ўз
нормаси, олға силжиш динамикаси бўйича даражаланиши мумкин. Болалар ақлий
ривожланишининг натижалари тўғрисида турли методикалар асосида боланинг
ёшига мувофиқ тестлаш гувоҳлик беради.
Педагогик тестлашни ташкил этишда қуйидаги талабларга амал қилиниши
лозим:
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
264
–
стандартлаш (нормаларга, бола индивидуаллигига боғлиқ равишда жинс
факторини ҳисобга олиб, уларнинг фарқига ориентацияланиш)
–
ишончлилик (натижаларнинг нисбий доимийлиги, барқарорлиги, мувофиқ-
лашганлиги);
–
валидлик (қиз болалар ва ўғил болалар ёш хусусиятларига боғлиқ равишда
методиканинг яроқлилиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи харак-
теристика).
“Аёл идеали” ва “Эркак идеали” масаласи бўйича юқори синфлар ўқувчилари
ва талабаларнинг фикрларини ўрганиш мақсадида социолог Н. Алиқориев анкета-
сидан фойдаланилди ҳамда у юқори синфлар ўқувчилари ва талабалар учун
мослаштирилди.
ХУЛОСА
Эълон қилинган мавзу бўйича адабиётларни ўрганиш, тадқиқотимиз
натижалари асосида қуйидаги хулосалар чиқарилиши мумкин.
Ўзбек олимлари асарларини таҳлил қилиш эркак ва аёлнинг матонатлилик
жихатлари фактори инсониятнинг жуда муҳим муаммолари билан бир қаторга
қўйилиб келинганлигини кўрсатиб берди, бу эса мазкур мавзунинг долзарблигидан
гувоҳлик беради.
Психология ва педагогик тадқиқотларнинг ўтказилган таҳлили мазкур
муаммонинг етарлича ишлаб чиқилмаганлигини кўрсатди. Бу таълим ва тарбия-
нинг жинсий оидликни ҳисбга оладиган концептуал асосларининг йўқлиги,
эркакли ва аёллик сифатлари орасидаги чегараларнинг йўқолиши, “эркаклик” ва
“аёллик” идеалларининг трансфыормациялашуви билан боғлиқдир.
Ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларда амалга оширилаётган
ислоҳотлар юксак ахлоқий сифат ҳамда фуқаролик маданиятига эга шахснинг
ижтимоий фаоллигини ривожлантириш жараёнида етарли имкониятларга эга.
Мухим ахлоқий тушунчалар – масъулиятни хис этиш, ўз ор-номуси, қадр-
қимматини ҳимоя қилиш, ташаббускорлик, ўз нуқтаи назарига эга билиш шахс
фаоллигининг асосий қирралари щисобланади. Аёллар фаоллиги – улар томонидан
оиладаги бурчни англаш, ижтимоий ҳаётдаги муносиб иштироки, мещнат
кўникмалари, инсонларга муносабат ва ҳамкорлиги, шахсий намуна кўрсатиши,
ишбилармонлиги, ташаббускорлиги, ижодкорлиги, юксак касбий маҳорати билан
белгиланади. Бу хислатлар хотин-қизларда, биринчидан, шахсий талаблар,
қарашлар, мақсадлар асосида уларга мос ҳолда мавжуд ижтимоий муносабат ҳамда
воқеликларнинг мазмунини ўзгартириш қобилиятига эгаликни ифодалайди.
Иккинчидан, шахснинг ўзига хос хусусияти сифатида фаоллик унинг меҳнати,
ўқиши, ижтимоий ҳаёт, ижодкорликнинг турли кўринишларида иштироки билан
намоён бўлади. Унинг йўналишларига инсоннинг ўз фаолиятида эътибор
берадиган рағбат, ғоявий юналганлик, мақсадга интилиш кабилар киради.
Ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларда амалга оширилаётган
ислоҳотлар юксак ахлоҳий сифат ҳамда фуқаролик маданиятига эга шахснинг
ижтимоий фаоллигини ривожлантириш жараёнида етарли имкониятларга эга.
Муҳим ахлоқий тушунчалар – масъулиятни ҳис этиш, ўз ор-номуси, қадр-
қимматини химоя қилиш, ташаббускорлик, ўз нуқтаи назарига эга бўлиш шахс
фаоллигининг асосий қирралари хисобланади. Аёллар фаоллиги – улар томонидан
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
265
оиладаги бурчни англаш, ижтимоий хаётдаги муносиб иштироки, мехнат
кўникмалари, инсонларга муносабат ва ғамхўрлиги, шахсий намуна кўрсатиши,
ишбилармонлиги, ташаббускорлиги, ижодкорлиги, юксак касбий махорати билан
белгиланади. Бу хислатлар хотин-қизларда, биринчидан, шахсий талаблар,
қарашлар, мақсадлар асосида уларга мос щолда мавжуд ижтимоий муносабат щамда
воқеликларнинг мазмунини ўзгартириш қобилиятига эгаликни ифодалайди.
Иккинчидан, шахснинг ўзига хос хусусияти сифатида фаоллик унинг мехнати,
ўсиши, ижтимоий ҳаёт, ижодкорликнинг турли кўринишларида иштироки билан
намоён бўлади. Унинг юналишларига инсоннинг ўз фаолиятида эътибор берадиган
рағбат, ғоявий йўналганлик, мақсадга интилиш кабилар киради.
Шундай қилиб, биз томонимиздан, гендерли ёндашув асосида кўрилган
мактаб таълим жараёни моделининг асосий характеристикалари тақдим этилди ва
тавсифланди. Мазкур модель маълум саъй-ҳаракатлар тўплами, унинг ривожланиш
шароитларини ифодаловчи бирор тизимни назарда тутади. Бу яратилган модель,
иш қуроли бўлгани ҳолда, ўғил болалар ва қиз болалар салоҳиятли имконият-
ларини очиш ва ривожлантиришга таъсир этувчи факторларни таҳлил қилиш ва
ривожлантиришга имкон бериш билан бирга, балки тизимнинг ўзига, унинг амал
қилиш шароитларига тузатишлар киритишга ҳам имкон беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан
бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2017 йил. – Б. 488.
2.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналиши
бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси.
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сонли Фармони.
3.
Постановление Кенгаша Сената Олий Мажлиса «О совершенствовании
деятельности Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан в сфере всесторонней
поддержки женщин и обеспечения гендерного равенства» 2019.
4.
Абу Наср Форобий. Рисолалар. Масъул муҳаррир Ўзбекистон Республикаси
ФА ҳақиқий аъзоси М.М. Хайруллаев. Тошкент, “Фан” нашриёти, 1975. – Б. 71–72.
5.
Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. И-жилд. Тошкент, 1968. – Б. 151.
6.
Авлоний А. Танланган асарлар. Икки жилдлик. 2-жилд. – Т., Маънавият,
1998. – Б. 304.
7.
Авлоний А. Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ. – Т.: “Ўқитувчи”. 1992. – Б. 160.
8.
Алишер Навоий. Арбаин ҳадис (“Қирқ ҳадис”). – Т., “Ёзувчи”, 1991. – Б. 57.
9.
Виготский Л.С. Воображение и творчество в школьном возросте. – Москва.
“Наука”.1980. – С. 237.
10.
Гайнутдинов Р.З. Психология личности учителя в узбекскойнациональной
школы и её формирование в системе непрерывного образования / Дисс. ... докт.
псих. наук. – Санкт-Петербург, 1992. – С. 354.
