Авторы

  • Мохигул Ахтамова
    старший преподаватель кафедры «Менеджмент», Самаркандский институт экономики и сервиса, Самарканд, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss9/S-pp308-316

Ключевые слова:

экологический туризм экологические места кластер обследование пещера «Хазрат Давуд» Зарафшанский национальный парк ущелье Амонкутан Багишамал Гарден махалля Конигил

Аннотация

Развитие экотуризма оказывает положительное влияние на социально-экономическое развитие сельских территорий, где расположены экологические ареалы. Развитие сектора услуг приведет к увеличению количества и масштаба хозяйствующих субъектов, тем самым увеличивая занятость и доходы женщин и молодежи. Анализируя динамику экотуризма в Самаркандской области, повсеместная пандемия коронавируса в 2020 году оказала негативное влияние на развитие экотуризма. Неправильное и чрезмерное использование естественных местообитаний в сельской местности Самаркандской области, нерегулируемые имущественные отношения привели к разрушению этих местообитаний, препятствуя формированию стимулов и выгод для долгосрочных инвестиций, восстановления и улучшения. Мы изучили динамику доходов от услуги экотуризма. В ходе нашего исследования мы опросили 158 местных жителей разного возраста, чтобы оценить условия на объектах экотуризма в Самаркандской области. Согласно результатам исследования, наблюдается высокий интерес к экотуризму и необходимость работы по улучшению условий туризма на существующих объектах экотуризма в Самаркандской области, необходимость реализации крупных инвестиционных проектов по совершенствованию инфраструктуры экотуризма.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Ecotourism development trends in Samarkand region

Mohigul AHTAMOVA

1


Samarkand Institute of Economics and Service

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021

The development of ecotourism has a positive impact on the socio-

economic development of rural areas where ecological areas are
located. The development of the service sector will lead to an increase
in the number and scale of economic entities, thereby increasing the
employment and incomes of women and youth. Analyzing the
dynamics of ecotourism in the Samarkand region, the widespread
coronavirus pandemic in 2020 had a negative impact on the
development of ecotourism. Inappropriate and overuse of natural
habitats in rural areas of Samarkand oblast, unregulated property
relations have led to the destruction of these habitats, hampering the
creation of incentives and benefits for long-term investment,
restoration and improvement. We have studied the dynamics of income
from ecotourism services. In the course of our research, we interviewed
158 local residents of different ages to assess the conditions at
ecotourism sites in the Samarkand region. According to the results of
the study, there is a high interest in ecotourism and the need to work to
improve the conditions for tourism at existing ecotourism facilities in
the Samarkand region, the need to implement large investment projects
to improve the ecotourism infrastructure.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

ecological tourism, ecological
places,
cluster,
survey,
“Khazrat Davud” cave,
Zarafshan national park,
Amonkutan gorge, Bagishamal
Garden,
Konigil mahalla.

Самарқанд вилоятида экологик туризмни ривожланиш
тенденциялари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

экологик туризм,
экологик масканлар, кластер,
сўровнома,
“Ҳазрат Довуд” ғори,
Зарафшон миллий боғи,

Экотуризмнинг

ривожланиши

экологик

масканлар

жойлашган

қишлоқ

ҳудудларини

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Хизмат
кўрсатиш

секторининг

ривожланиши

тадбиркорлик

субъектларини сони ва кўламини кенгайишига, бу орқали аёллар

1

Senior lecturer, Department of Management, Samarkand Institute of Economics and Service, Samarkand, Uzbekistan.

E-mail: mohigulahtamova8@gmail.com.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

309

Омонқўтон дараси,
Боғишамол Гарден, Конигил
маҳалласи.

ва ёшлар бандлиги ҳамда даромадларини ошишига сабаб бўлади.
Самарқанд

вилоятида

экотуризмнинг

ривож-ланиш

динамикасини таҳлил қилар эканмиз, 2020 йили кенг тарқалган
коронавирус пандемияси экотуризмнинг ривожланишига
салбий таъсир кўрсатди. Самарқанд вилояти қишлоқ
ҳудудларида жойлашган табиий маскан-лардан бетартиб ва
ҳаддан ортиқ фойдаланиш, мулк муносабатларининг тартибга
солинмаганлиги ушбу масканларнинг емирилишига олиб келиб,
уларга узоқ муддатли инвестициялар киритиш, қайта тиклаш ва
яхшилаш тадбирларини амалга оширишга булган рағбат ва
манфаатларни шакллантиришга тусиқ булиб келмоқда.
Тадқиқотмиз давомида биз Самарқанд вилоятида эко-туризм
хизматларидан олинган даромад динамикасини ўргандик. Биз
тадқиқотимиз давомида 158 нафар турли ёшдаги маҳаллий
аҳолидан Самарқанд вилоятида эко-туризм масканларида шарт-
шароитларни баҳолаш бўйича сўровнома ўтказдик. Ушбу
ўтказган сўровнома натижа-ларига кўра экотуризмга бўлган
қизиқиш юқори эканлиги ҳамда Самарқанд вилоятида мавжуд
экотуристик маскан-ларда туризм шароитларни яхшилаш устида
ишлар олиб бориш зарурлиги, экотуризм инфратузилмасини
яхшилаш бўйича йирик инвестицион лойихаларни амалга
оширишни тақозо этилиши аниқланди.

Тенденции развития экотуризма в Самаркандской области

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

экологический туризм,
экологические места, кластер,
обследование, пещера
«Хазрат Давуд»,
Зарафшанский
национальный парк, ущелье
Амонкутан, Багишамал
Гарден, махалля Конигил.

Развитие экотуризма оказывает положительное влияние на

социально-экономическое развитие сельских территорий, где
расположены экологические ареалы. Развитие сектора услуг
приведет к увеличению количества и масштаба хозяйствующих
субъектов, тем самым увеличивая занятость и доходы женщин и
молодежи. Анализируя динамику экотуризма в Самаркандской
области, повсеместная пандемия коронавируса в 2020 году
оказала негативное влияние на развитие экотуризма.
Неправильное и чрезмерное использование естественных
местообитаний в сельской местности Самаркандской области,
нерегулируемые имущественные отношения привели к
разрушению этих местообитаний, препятствуя формированию
стимулов

и

выгод

для

долгосрочных

инвестиций,

восстановления и улучшения. Мы изучили динамику доходов от
услуги экотуризма. В ходе нашего исследования мы опросили 158
местных жителей разного возраста, чтобы оценить условия на
объектах экотуризма в Самаркандской области. Согласно
результатам исследования, наблюдается высокий интерес к
экотуризму и необходимость работы по улучшению условий
туризма

на

существующих

объектах

экотуризма

в

Самаркандской области, необходимость реализации крупных
инвестиционных

проектов

по

совершенствованию

инфраструктуры экотуризма.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

310

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 17 та қўриқхона мавжуд, улар орасида Бадай-

Тўқай, Қизилқум, Нурота, Зарафшон, Орол Пайғамбар, Ҳисор, Зомин ва Чотқол
кабиларни айтиш мумкин.Бу қўриқхоналар асосан йўқолиб кетиш хавфи остида
турган турлар ва ўсимликларни муҳофаза қилиш жойи сифатида фойда-
ланилади.Булардан ташқари, Ўзбекистон фаунасида 97 турдаги ўтхўр ҳайвонлар,
424 турдаги қушлар, 58 турдаги вермиграцион ҳайвонлар, 83 турдаги балиқлар
мавжуд бўлиб, Ўзбекистон флораси 4100 дан ортиқ ўсимлик турлари билан
ифодаланади. Ўзбекистонда ўсадиган ўсимликларнинг 9% га яқини эндемик, яъни.
бу ўсимликлар фақат шу жойларда ўсади. Текисликлар, чўллар, тоғлар, баланд
баландликдаги зоналар, текис ўрмонлар сайёҳлар учун жуда қизиқ ва жозибали
бўлиб, ландшафт ва биологик хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Флоранинг
4100 дан ортиқ турлари, улардан 9% ендемик. Фаунага 97 турдаги сут емизувчилар,
424 турдаги қушлар, 58 турдаги судралиб юрувчилар ва 83 турдаги балиқлар
киради, уларнинг 8,8 фоизи эндемикдир. “Қизил китоб” да ҳайвонларнинг 184 тури,
ўсимликларнинг 305 тури мавжуд. Шундан келиб чиқиб, ташриф буюрувчилар учун
Ўзбекистоннинг ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси билан таништирадиган махсус
турларни ишлаб чиқиш мумкин ва бу саёҳатлар туризмнинг янада барқарор
ривожланишига асос бўлади. Кўриниб турибдики, мамлакатимизда экологик
туризмни ривожлантириш масаласи ўта муҳим бўлиб қолмоқда.

Экотуризмнинг ривожланиши экологик масканлар жойлашган қишлоқ

ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмасдан
қолмайди. Хизмат кўрсатиш секторининг ривожланиши тадбиркорлик субъект-
ларини сони ва кўламини кенгайишига, бу орқали аёллар ва ёшлар бандлиги ҳамда
даромадларини ошишига сабаб бўлади. Янгидан барпо этиладиган умумий
овқатланиш объектлари, кўнгилочар масканлар аҳоли пунктларини кўркамлигини
ошириш билан бирга, маҳаллий аҳоли учун ҳам кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини
кенгайтириб, буларнинг барчаси биргаликда қишлоқ ҳудудларида камбағалликни
камайтиришга ва фаровонликни оширишга хизмат қилади.Шу билан бирга,
экологик масканлардан ҳаддан ортиқ фойдаланиш уларнинг емирилишига олиб
келиб, ушбу масканларга келаётган туристлар оқимини мақбуллаштиришнинг
иқтисодий-ташкилий асосларини ишлаб чиқиш талаб этилади. Ундан ташқари,
инсонлар фойдаланишида бўлган экологик масканлар табиий тикланиш салохия-
тига қўшимча равишда ундан келадиган даромад ҳисобига доимий равишда
тозалаш ва тиклаш тадбирларини олиб боришни талаб қилади.

Самарқанд вилоятида экотуризмнинг ривожланиш динамикасини таҳлил

қилар эканмиз, 2020 йили кенг тарқалган коронавирус пандемияси экотуризмнинг
ривожланишига салбий таъсир кўрсатди. 2015 йилдан 2019 йилгача экотуристик
мақсадда саёҳат қилган туристлар сони жадал суръатларда ўсиб борган, худди
шундай туризм соҳасида фаолият юритувчи ходимлар сони, экотуристик
субъектлар сони ва ушбу субъектлар даромадлари ҳам ушбу даврда ўсиш
тенденциясига эга бўлган. Лекин 2020 йилда юз берган пандемия натижасида барча
кўрчаткичлар 2014 йилги кўрсаткичлар даражасига тушиб кетган. Президент
томонидан қабул қилинган туристик субъектларни асраб қолишга қаратилган
қарорлар натижасида экотуризм фаолияти билан шуғулланувчи субъектларнинг
катта қисмини сақлаб қолишга эришилган.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

311

Экотуризм масканларидан фойдаланиш учун ўрнатиладиган баҳони (“кириш

чиптаси”) белгилаш усулларини такомиллаштириш орқали бир томондан, уларни
ҳолатини қайта тикланиш даражасида сақлаб туришга имкон берадиган фойда-
ланувчилар сонининг максимум миқдоридан ошмаслигига, иккинчи томондан,
ушбу маскандан келадиган пул тушумини максималаштиришга имкон беради.

Самарқанд вилояти қишлоқ ҳудудларида жойлашган табиий масканлардан

бетартиб ва ҳаддан ортиқ фойдаланиш, мулк муносабатларининг тартибга
солинмаганлиги ушбу масканларнинг емирилишига олиб келиб, уларга узоқ
муддатли инвестициялар киритиш, қайта тиклаш ва яхшилаш тадбирларини
амалга оширишга булган рағбат ва манфаатларни шакллантиришга тусиқ булиб
келмоқда. Тадқиқотда табиий масканларга дам олиш ва рекреация мақсадларида
ташриф буюрувчилар учун ташрифдан оладиган нафларини ошириш мақсадида
кичик ҳудудларда хизмат турларини купайтириш, хизмат кўрсатувчи субъектларни
комплекс ривожлантиришда кластер усулдан фойдаланиш имкониятлари очиб
берилади. Табиий масканларга фойдаланувчилар сонининг экологик мақсадга
мувофиқлик ва иқтисодий самарадорликнинг мувозанатини таъминлайдиган
оптимал хажмлари аниқланиб, ушбу хажмни кафолатлайдиган нарх сиёсати буйича
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Табиий масканларнинг иқтисодий қиймати
аниқланиб, ундан бевосита ва билвосита фойдаланувчи иқтисодий субъектлар
ўртасида сақлаб туриш ва инфратузилмани ривожлантириш харажатларини
тақсимлаш механизми ишлаб чиқиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Тадқиқотмиз давомида биз Самарқанд вилоятида экотуризм хизматларидан

олинган даромад динамикасини ўргандик. Бунда 2015 йилдан 2019 йилгача
экотуристик хизматлардан даромад ҳажми ўсиш тенденциясига эга бўлган бўлса,
2020 йилга келиб коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари сабабли ялпи
туризмдан даромадлар ҳажми деярли уч баробар, экотуристик хизматлардан
даромад эса 2019 йилдагига нисбатан 30%га пасайган.

Экотуристик хизматлардан даромад 2019 йилда ўзининг энг юқори нуқтасига

эришган. Шу йилда 70дан ортиқ давлатларга визасиз режимнинг жорий қилиниши,
туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва транспорт тармоқларини модерни-
зациялаш ва монополиядан чиқариш бўйича қилинган иқтисодий ислоҳотларнинг
натижаси сабабли ушбу натижага эришилган дейиш мумкин. Биз тадқиқотимиз
давомида 158 нафар турли ёшдаги маҳаллий аҳолидан Самарқанд вилоятида
экотуризм масканларида шарт-шароитларни баҳолаш бўйича сўровнома ўтказдик.

Сўровномада энг кўп 18-45 ёшгача қатнашди (5-расм). Онлайн сўровномада

нисбатан ёш аҳоли қатлами 18-25 ёшдагилар энг фаол қатнашди. Президентимиз
ташаббуси билан ички туризмни ривожлантириш бўйича қабул қилинган
қарорларнинг ижроси натижасида туризмга хусусан табиат бағрида дам олиш
туризми-экотуризмга қизиқиш ва талаб кескин ортган. Сўровномада қатнашган
респондентларнинг кўпроқ қисмини эркаклар ташкил этди(70,3%) аёллар ҳам
фаол қатнашди(6-расм). Респондентлар ҳаммаси Самарқанд вилоятида истиқомат
қилувчи аҳоли вакиллари ҳисобланади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

312

5-расм. Сўровномада қатнашган респондентларнинг ёши.

6-расм. Сўровномада қатнашган респондентларнинг жинси

Биз ҳар бир респондентнинг экотуризмга қизиқиш даражасини баҳолаш

мақсадида уларнинг табиат бағрида дам олишга қизиқиш даражасини 1-7 гача
шкалада баҳолашни сўрадик ва сўровнома натижасига кўра 53,8% респондентлар
экотуризмга қизиқиши юқорилигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳолат албатта ушбу соҳа-
нинг ривожланиши учун аҳолида етарлича талаб шаклланганлигини англатади
(7-расм).

Қолган 43,2% респондентлар ҳам экотуризмга нисбатан юқори қизиқишини

билдирган ва фақатгина 3% респондент қизиқмаслигини таъкидлаган. Албатта
экотуризмга аҳолининг қизиқиш даражаси кўп жиҳатдан инфратузилманинг сифатига,
транспорт харажатлари, бозор нархи ва бошқа омилларга боғлиқ ҳисобланади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

313

7-расм. Сўровномада қатнашган респондентларнинг экотуризмга қизиқиш

даражаси.

Биз Самарқанд вилоятида энг машҳур экотуризм масканларидан бўлган “Ҳазрат

Довуд” ғорида туристлар учун шарт шароитларни 1-5 шкалада баҳолашни сўрадик ва
баҳолаш натижалари қуйидагича бўлди(8-расм). Яъни 158 респон-дентдан 59 таси (37,3%)
хизмат кўрсатиш ва шароитларни ўртача баҳолаган (3 балл) ҳамда 52,5% юқори баҳолаган
(4-5 баҳо), 10,2% эса паст баҳолаган. Бундан келиб чиқадики, Ҳазрат Довуд ғори экотуризм
масканида туристлар учун шароитлар нисбатан яхши ва сифатли йўлга қўйилган деган
хулосага келиш мумкин.

8-расм. Ҳазрат Довуд ғорида хизмат кўрсатиш сифат даражаси ва шарт шароитларга

берилган баҳо


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

314

9-расм. Зарафшон миллий боғида хизмат кўрсатиш сифат даражаси ва шарт

шароитларга берилган баҳо

10-расм. Омонқўтон дам олиш зонасида хизмат кўрсатиш сифат даражаси ва шарт

шароитларга берилган баҳо

Тарихдан Самарқанднинг сўлим гўшаларидан бўлган Омонқўтон дарасида

экотуризм ривожланган. Хусусан, Бобур Мирзо ўзининг “Бобурнома” асарида айнан
ушбу экотуризм масканининг аҳамиятини қуйидагича таърифлайди: “Яна Кеш
вилоятидур. Самарқанднинг жанубидадур. Итмак довони дерлар. Сангтарошлик
қилур, тошларни тамом бу тоғдан элтарлар”.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

315

11-расм. Боғишамол Гарден экотуризм масканида хизмат кўрсатиш сифат даражаси

ва шарт шароитларга берилган баҳо

Замонавий экотуризм масканларидан ҳисобланган Боғишамол Гарден дам

олиш масканида шарт шароитлар тўғрисида сўралганда респондентларнинг катта
қисми (74%) ушбу масканда шароитларни юқори даражада баҳолаган. Шундан
келиб чиқиб, ушбу масканда дам олиш инфратузилмаси ва хизмат кўрсатиш сифати
нисбатан юқори деган хулосага келиш мумкин.

12-расм. Конигил маҳалласида хизмат кўрсатиш сифат даражаси ва шарт

шароитларга берилган баҳо

Яна бир тарихий туризм объектларидан бири ҳисобланган Конигил

маҳалласида ҳам экотуризм учун шароитлар бўйича савол берилганда респонден-
тларнинг 52,6%и хизмат сифати ва шароитларни нисбатан юқори сифатли деб
баҳолаган.Ушбу кўрсаткич бошқа экотуризм масканларига нисбатан пастроқ
кўрсаткич ҳисобланади. Демак Конигил маҳалласида туристлар учун шарт шароит-
лар ва хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш бўйича ҳали бир қатор ишлар амалга
оширилиши керак.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

316

Респондентлардан дўстингизга Самарқанд вилоятининг қайси экотуризм

масканида дам олиш тавсия қиласиз деган саволни берганимизда 65% респон-
дентлар “Омонқўтон” дарасини тавсия қилишини айтган. Шу билан бирга,
респондентларнинг экотуризм инфратузилмасини яхшилаш бўйича таклифлари
орасида хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш ва онлайн бронлаш кабиларни
жорий этиш мақсадга мувофиқлиги аниқланди.

Умуман олганда, биз ўтказган сўровнома натижаларига кўра экотуризмга

бўлган қизиқиш юқори эканлиги ҳамда Самарқанд вилоятида мавжуд экотуристик
масканларда туризм шароитларни яхшилаш устида ишлар олиб бориш зарурлиги,
экотуризм инфратузилмасини яхшилаш бўйича йирик инвестицион лойихаларни
амалга оширишни тақозо этади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2019 й. ПФ–5611-сон

“Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.

2.

2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини

ривожлантириш Концепцияси.

3.

Hoshimov M. 2009. Ecological tourism of Uzbekistan. “Zarafshon” publishing

house. Samarkand, Uzbekistan. pp. 220. (in Uzbek)

4.

Хамидов О.

Совершенствование

механизма

управления

развитием

экотуризма в Узбекистане: автореф. дисс. д-ра. экон. наук. Самарканд, 2017.

5.

Заҳириддин М.Б. Бобурнома, 1519–1530 йллар. – Б. 74.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2019 й. ПФ-5611-сон "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси

Hoshimov M. 2009. Ecological tourism of Uzbekistan. “Zarafshon” publishing house. Samarkand, Uzbekistan. pp. 220. (in Uzbek)

Хамидов О. Совершенствование механизма управления развитием экотуризма в Узбекистане: автореф. дисс. д-ра. экон. наук. Самарканд, 2017.

Заҳириддин М.Б. Бобурнома, 1519-1530 йллар. 74-бет.