Авторы

  • Э. Норбутаев
    и.о. доцента, кафедра Административного права, Академия министерства внутренних дел, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss5-pp69-77

Ключевые слова:

лицензия административное право лицензирующие органы соискатели лицензий форма метод способ лицензионная деятельность

Аннотация

В статье рассмотрены задачи органами внутренних дел по осуществлению лицензирования, на основе изучения мнений ученых и правоприменительной практики даны предложения, направленные на ее совершенствование.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Some issues of development of the legal framework of licensing
activities of internal affairs bodies

E. NORBUTAEV

1


Academy of the Ministry of Internal Affairs

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 25 September 2021
Available online
25 October 2021

The article considers the tasks of the internal affairs bodies in

the implementation of licensing, based on the study of the
opinions of scientists and law enforcement practice, proposals
are made aimed at improving it.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

license,
authority of law,
organs of licensing,
client of licensing,
shape,
style,
activity of licensing.

Ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолиятининг
ҳуқуқий асосларини ривожлантиришнинг айрим масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

лицензия,
маъмурий ҳуқуқ,
лицензияловчи органлар,
лицензия талабгорлари,
шакл,
усул,
тартиб,
лицензиялаш фаолияти.

Мақолада ички ишлар органлари томонидан лицензия-

лашни амалга оширишдаги вазифалари, олимларнинг
фикрлари, амалиётни ўрганиш натижалари асосида уни
такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар
берилган.

1

Acting Associate Professor, Department of administrative law, Academy of the Ministry of Internal Affairs, Tashkent,

Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

70

Некоторые вопросы развития нормативно-правовой базы
разрешительной деятельности органов внутренних дел

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

лицензия,
административное право,
лицензирующие органы,
соискатели лицензий,
форма,
метод,
способ,
лицензионная
деятельность.

В статье рассмотрены задачи органами внутренних дел

по осуществлению лицензирования, на основе изучения
мнений ученых и правоприменительной практики даны
предложения, направленные на ее совершенствование.


Ўзбекистон Республикасини 2017–2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси асосида ички ишлар органлари фаолиятини
такомиллаштириш, ИИО томонидан аҳолига давлат хизмат-ларини кўрсатишни сифати ва
самарасини ошириш, ИИО тизими устидан ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган туб ислоҳотлар амалга
оширилмоқда.

Ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик

ва норматив-ҳуқуқий база шакллантирилиб доимий равишда такомил-лашиб келмоқда,
маъмурий чиқимларни камайтиришга, шунингдек лицензия-ланадиган фаолият билан
шуғулланиш учун рухсат олиш тартиб-таомилларини қисқартиришга қаратилган чоралар
кўрилмоқда.

Ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолиятини ва унинг ҳуқуқий тартибга

солинишини такомиллаштиришнинг истиқболларини қуйидаги йўна-лишлар бўйича
белгилаб олиш зарур:

1) ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолиятини тартибга солувчи амалдаги

қонунчилик нормаларини ривожлантириш;

2) ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолиятини тизимлаштириш, ва унинг

самарадорилигини ошириш масалаларини ҳал қилиш.

Юридик адабиётларни таҳлил қилиш ички ишлар органларининг лицензия-лаш

фаолиятини такомиллаштириш юзасидан турли фикрлар берилганлигини кўрсатади.
Масалан, С.М. Селиманова ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолиятини давлат
томонидан тасдиқланадиган ва назорат қилинадиган, шунингдек айрим асосларга кўра
тўхтатилиши мумкин бўлган алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва амалга
оширишнинг махсус ҳуқуқий режими сифатида ривожлантириш лозим, деган фикрни илгари
суради. В.В. Кудашкин, ўз навбатида, ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолиятини
ташкил этилишини, энг аввало ижро этувчи хокимият органлари билан лицензия олишни
истаган, уни олган ёки йўқотган шахс ўртасида вужудга келувчи муносабатларни тартибга
солувчи ҳуқуқий нормаларни такомиллаштиришдан бошлаш зарур эканлигини
таъкидлайди. Ю.Н. Мильшин лицензиялашни, ижро этувчи органлар-нинг ўз ваколатлари
доирасида амалга оширадиган ва юридик оқибатларни вужудга келтирадиган харакатлардан
иборат бўлган ҳуқуқий бошқарув шаклини ривожлантириш керак дейди. Ушбу олимларнинг
фикрларида шахснинг лицензия-лаш борасида вужудга келадиган ҳуқуқлари тўғрисида сўз
юритилмоқда, бироқ бу ҳуқуқларнинг мазмуни ёритилмаган. Шу билан бирга


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

71

лицензиялашнинг юридик аҳамияти шахснинг ҳуқуққа эгалигини ёки ҳуқуқлар доирасини
аниқлаштиришдан эмас, балки уни қонунийлаштиришдан иборатдир.

Ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолияти турли даражадаги, яъни

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ҳамда идоравий
низом ва йўриқномалар каби манбаларда белгиланган ҳуқуқий нормалар мажмуаси
томонидан тартибга солинадиган ҳуқуқий-ижтимоий муносабатларнинг мустақил тури
сифатида намоён булишини хисобга олиб, уни маъмурий ҳуқуқнинг мустақил институти
сифатида ривожлантириш кераклиги тўғрисида хулосага келиш мумкин.

Ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолиятини маъмурий-ҳуқуқий

институтини ўрганиш жараёнида лицензиялаш тизимининг субъектларини индивидуал
(якка) ва жамоат субъектлари сифатида таснифлаш керак. Бироқ, турли хил талабларга риоя
қилишни талаб этувчи, масалан, саноат учун мўлжал-ланган портловчи материаллар,
пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар,
алюмин кукуни билан муомала қилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун махсус
рухсат талаб этувчи, ички ишлар органларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари
билан бошқача ҳолат кузатилмоқда. Мазкур мисолда муайян турдаги фаолият билан
шуғулланиш учун бериладиган расмий рухсатнинг турлилиги – рухсатни ички ишлар
органлари томонидан берилиши яққол кўриниб турибди. Бу рухсатлар тегишли фаолиятни
амалга оширишнинг асоси бўлиб хизмат қилади.

Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, Ички ишлар вазирлиги бугунги кунда 2 та

фаолият тури (пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари)
яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни
йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолияти, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-
дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти)ни амалга ошириш
учун лицензия берувчи орган ҳисобланади.

Бунда асосий эътибор, ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолияти-нинг энг

муҳим аҳамияти – унинг жамоат хавфсизлигини таъминлашга, лицензия-лаш талаблари ва
шартларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бузилишини олдини олиш, содир
этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, шунингдек, лицензия-лаш қоидаларини бузганларни
жавобгарликка тортишга йўналтирилганлигига қаратилиши лозим.

Бу эса ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолияти давлатнинг махсус ҳолатига

(хавфсизлик, жамоат тартиби ва ҳ.к.) эришишни талаб этувчи турли соҳалардаги
муносабатларни тартибга солишга кўмаклашувчи махсус ҳуқуқий воситаларнинг мажмуаси
эканлигини келтириб чиқаради.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, таъкидлаш жоизки, ички ишлар

органларининг лицензиялаш фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликни тако-
миллаштириш зарурати мавжуд ва уни қуйидаги йўналишларда амалга ошириш мақсадга
мувофиқ:

ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолиятини тартибга солувчи амалдаги

қонунчиликдаги қарама-қаршилик ва ноаниқликларни бартараф этиш;

амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўплаб мавжуд бўлган ҳавола этувчи

нормалардан воз кечиш.

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида илгари

мавжуд бўлган маъмурий тартиб-таомиллар ва бошқа институтлар қайта кўриб чиқилиб,
шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминланишига хизмат қиладиган ўзгартишлар рўёбга
чиқарилмоқда, шу жумладан олдин ёпиқ бўлган маълумотлар ошкор этилмоқда,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

72

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи қатор тўсиқлар бартараф
этилмоқда. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда пиротехника воситаларининг қонуний
айланмасини кенгайтириш вақти етиб келди деб ҳисоблаймиз ва мазкур фаолият билан
шуғулланишга лицензия талабгорлари қаторига нафақат юридик шахслар, балки якка
тартибда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларни ҳам киритиш
керак.

Тадқиқот доирасида ички ишлар органларининг назорат-лицензия тизими ходимлари

орасида ўтказилган анкета сўровномасида “Пиротехника воситалари-дан байрам, тўй, юбилей
ва бошқа кўнгилочар тадбирларини ўтказишда фойда-ланишга лицензия бериш тартиби
жорий этилиши мақсадга мувофиқми?” деган саволга респондентларнинг 76,6% ўз
розилигини билдирган бўлса, 15,6% қарши эканликларини билдирган, 4,7% – бошқа йўл
билан тартибга солинса бўлади, деган фикрни билдирган бўлиб, 3,1% ўз фикрини тақдим
этган.

Келтирилган натижалар пиротехника воситаларидан байрам, тўй, юбилей ва бошқа

кўнгилочар тадбирларини ўтказишда фойдаланишга лицензия бериш тартиби жорий
этилиши мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди. Буни қатор муҳим асослари мавжуд:

биринчиси, мазкур хизматлардан фойдаланишга жамиятда эҳтиёж катта;
иккинчидан, бу фаолиятни амалга оширишда инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар

етказилиши, жамоат хавфсизлигига таҳдид юзага келиши мумкинлиги сабабли уни
лицензиялаш керак;

учинчидан, бозор иқтисодиётининг асосий қонуни бўлган “талаб ва таклиф” ишлаши

учун мазкур хизматларни муайян аниқ субъект амалга ошириши керак;

тўртинчидан, мазкур хизматларни амалга оширадиган субъектлар томонидан меҳнат

бозори учун иш ўринлари ташкил этилади;

бешинчидан, ушбу орқали фуқароларнинг меҳнат қилишдан иборат конституциявий

ҳуқуқи рўёбга чиқарилишига эришилади;

олтинчидан, мазкур турдаги фаолиятни амалга ошириш тартиби хориж

мамлакатларида (АҚШ, Франция, Германия, БАА, Хитой, Россия, Беларусь) ҳам кенг тарқалган
ва тегишли талабларга қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилиши мумкин .

Амалга оширилган илмий изланишлар натижасида ички ишлар органлари-нинг

лицензилаш фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиниши амалиёт талабларига мос эмаслигини
намоён бўлди. Чунки ҳозирги пайтда “Қурол тўғрисида”ги қонуннинг 32 ва 40-моддаларига
асосан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида лицензия
ва рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, лицензия ва рухсат этиш
шартлари ва талабларига амал қилиниши устидан давлат назоратини ўрнатиш,
ҳуқуқбузарларга белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилишини таъминлаш Миллий
гвардия органларига юклатилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 апрелдаги

алоҳида Фармонига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари
муомаласи соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш вазифалари Ички
ишлар вазирлигининг ваколатлари доирасига ўтказилганлиги муносабати билан, юқорида
кўрсатилган қонун нормаларини ушбу Фармонга мослаштириш зарурати туғилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонунига қуйидаги ўзгартиш ва

қўшимчалар киритилиши таклиф этилади:

32-модда. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи-нинг

лицензиялаш-рухсат бериш тизими


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

73

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-

дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш белгиланган тартибда
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан бериладиган лицензиялар
асосида амалга оширилади.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш,

сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйишга, Ўзбекистон Республикаси
ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга, Ўзбекистон
Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда ички ишлар органлари томонидан берилади.

40-модда. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи устидан

давлат назорати

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-

дорилари муомаласи устидан давлат назорати ички ишлар органлари томонидан амалга
оширилади.

Ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида:
Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида

лицензиялар ва рухсатномалар бериш;

Лицензиялар ва рухсатномалар талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши-ни

текшириш;

лицензиялар ва рухсатномаларнинг талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини

текширишлар чоғида юзага келадиган масалалар бўйича зарур ахбо-ротни сўраб олиш;

қурол ва унинг ўқ-дорилари ишлаб чиқариладиган, таъмирланадиган, реализация

қилинадиган, сақланадиган ҳамда йўқ қилинадиган жойларда уларни кўздан кечириш;

текширишлар натижалари асосида лицензиялар ва рухсатномалар талаблари ҳамда

шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;

лицензиялар ва рухсатномалар эгалари зиммасига аниқланган қоидабузар-ликларни

бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни
бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиялар ва рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки

уларни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи устидан давлат

назорати бошқа органлар томонидан ҳам ўз ваколатлари доирасида амалга оширилиши
мумкин.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонуни-нинг 11,

12, 13, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 27, 28, 29, 31, 33, 34, 35, 36, 44-модда-ларида келтирилган
“Миллий гвардия” сўзларини “ички ишлар органлари”га ўзгар-тириш киритилиши таклиф
этилади.

Фуқаровий ва хизмат қуролини, уларнинг ўқ-дорилари, пиротехника буюм-лари,

саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва уларнинг прекурсорлари,қурол билан муомала қилиш бўйича белгиланган
қоидаларни мунтазам бузганлик ёки уларга риоя этмаганлик учун лицензия ёки
рухсатномани бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинишидан аввал лицензия ёки
рухсатномани берган орган лицензия ёки рухсатнома эгасини ёзма равишда огоҳлантириши
керак. Огоҳлантириш хатида айнан қайси ҳуқуқий норма ва қоидалар бузилгани ёки
бажарилмагани кўрсатилади ва йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф этиш учун
муддат белгиланади. Лицензия ёки рухсатнома бекор қилинган тақдирда уларни олиш учун


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

74

юридик шахслар улар бекор қилинганидан кейин камида 3 йил ўтгач қайта мурожаат
этишлари мумкин. Лицензиядан ихтиёрий воз кечилганида уларни олиш учун қайта
мурожаат этиш муддатлари белгиланмаган.

Кўп ҳолатларда лицензиялаш қоидаларини бузиш учун Ўзбекистон Республикаси

маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23-моддасида белгиланган маъмурий
жазоларнинг анъанавий турлари қўлланилади, бироқ, тартибнинг ўзига хослиги
жазоларнинг махсус турларини ва уларни қўллашнинг алоҳида қоидаларини киритиш
лозимлигини тақозо этади.

Бугунги кунда лицензиялаш талаблари ва шартларини бузганлик учун маъмурий

жазоларни қўллаш қуйидаги қоидалар билан изоҳланади: санкцияларни қўллашдан аввал
мажбурий тарзда ноқонуний фаолиятни тўхтатиш чоралари кўрилади – таъқиқланган ёки
муомаласи чекланган нарса, буюмларни мусодара қилиш, огоҳлантириш, танбеҳ бериш ва ҳ.к.,
лицензияни амал қилишини ёки юридик шахс фаолиятини тўхтатиш.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида

лицензиялаш қоидаларини бузганлик учун бевосита жавобгарликни назарда тутувчи
ҳуқуқбузарликлар таркибларининг турлари кўп, масалан, қурол сақлашга рухсати бўлган
фуқароларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиши
холатида ҳақини тўлаб қурол ва ўқ-дориларни олиб қўйишга сабаб бўладиган маъмурий
жавобгарлик белгиланган.

Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, ҳуқуқбузарликлар таркиблари лицен-зиялаш

қоидаларининг соҳавий йўналтирилганлиги бўйича ифодаланган, қурол ёки пиротехника
буюмларининг лицензиялаш тартиби талабларини бузганлик учун жавобгарликни назарда
тутувчи маъмурий ҳуқуқбузарликнинг ягона таркиби эса мавжуд эмас.

Бундан ташқари фуқаролик ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари билан муомала

қилиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш
учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги
ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши таклиф этилади:

220-модда. Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоида-ларини бузиш
Қурол сақлашга ички ишлар органларидан рухсати бўлган фуқароларнинг ўқотар

қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиши –

базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмигача миқдорда жарима солишга ёки

ҳақини тўлаб шу қуроллар ва ўқ-дориларни олиб қўйишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил

давомида такрор содир этилган бўлса, –

қуроллар ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш

миқдорининг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни

сақлаш учун масъул бўлган ходимларининг уларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиши,
худди шунингдек бу ходимларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни бошқа мақсадларда
ишлатиши –

базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда

жарима солишгаёки лицензиянинг бекор қилинишига сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо

чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

75

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда

жарима солишга сабаб бўлади.

221-модда. Ўқотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш)

муддатларини ёки уларни ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш

Ўқотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) юзасидан

белгиланган муддатларни ёки истиқомат жойи ўзгарган тақдирда бундай қуролларни ички
ишларорганларида ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш –

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача

миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

222-модда. Ўқотар ов қуроллари ва ўқ-дориларни сотишдан бўйин товлаш
Овчилик жамиятидан чиқганликлари муносабати билан ички ишлар органлари ўқотар

ов қуроллари ва ўқ-дориларни сақлаш учун берган рухсатини бекор қилган фуқароларнинг
бундай қуроллар ва ўқ-дориларни сотишдан бўйин товлаши –

ҳақини тўлаш шарти билан бу қурол ва ўқ-дориларни олиб қўйиб, базавий ҳисоблаш

миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.

Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 221-

моддасида шахс, жамият ва давлат учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик, яъни
ўқотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) юзасидан белгиланган
муддатларни ёки истиқомат жойи ўзгарган тақдирда бундай қуролларни ички ишлар
органларида ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш учун жавобгарлик назарда
тутилган.

Шу билан бирга ижобий холатлар ҳам мавжуд. Жумладан, лицензиясиз фаолият

юритиш, уни ноқонуний деб эътироф этиб, нафақат жазоловчи, балки тикловчи чораларни
қўллашни талаб этади. Бунга мисол қилиб, овчилик жамиятидан чиқганликлари муносабати
билан ички ишлар органлари ўқотар ов қуроллари ва ўқ-дориларни сақлаш учун берган
рухсатини бекор қилган фуқаро-ларнинг бундай қуроллар ва ўқ-дориларни сотишдан бўйин
товлаши учун МЖтКда белгиланган маъмурий жавобгарликни кўрсатиш мумкин. Муайян
ҳуқуқий мақомга эга бўлиш билан боғлиқ маъмурий талаблар бузилганлиги боис,
ҳуқуқбузарликни аниқлашда маъмурий-тикловчи чоралар кўлланилиши лозим.

Маъмурий-тикловчи

чоралардан

ташқари

фаолият

билан

лицензиясиз

шуғулланганлик учун фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик чоралари ҳам қўлланилади. Уларни
амалга ошириш ўзига хос хусусиятларга эга. Иқтисодиёт соҳаларида лицензия талаб
этиладиган фаолиятни махсус рухсатсиз (лицензиясиз) юритиш, албатта, амалга оширилган
битимларни ҳуқуқий тартибот асосларига зидлиги белгиси бўйича ҳақиқий эмас деб
топилишига ҳамда битим бўйича олинган барча нарсаларни давлат хисобига ундирилишига
олиб келади.

Кўрилган масалалар маъмурий олдини олиш чораларини ҳуқуқларни химоя қилиш,

шунингдек, ташкилотларга ноқонуний фаолиятни тугатиш, уни тўхтатиш тўғрисидаги
кўрсатмалар бериш усули сифатида қўллаш амалиётини комплекс тарзда тартибга солиш ва
кенгайтириш заруратини тақозо этади.

Лицензиялаш шартларини бузганлик учун жавобгарлик асослари ва чораларнинг

турларини ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатда расмий жихатдан белгиланмаганлиги,
санкцияларни қўллаш тартибларини ҳуқуқий жихатдан расмий-лаштирилмаганлиги
муносабатларнинг мазкур соҳасини тартибга солишда, лицензиатлар ва давлат ҳуқуқларини
химоя қилишда муайян қийинчи-ликлар туғдирмоқда.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

76

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси-нинг 23-

моддасига асосан маъмурий жазонинг турларига жарима; маъмурий ҳуқуқбузарликни содир
этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти
билан олиб қўйиш; маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита
шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш; муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан
(транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш; маъмурий
қамоққа олиш; чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон
Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш кўрсатилган.

Тадқиқотлар натижасида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муайян

ҳолатлар аниқланган ёки юзага келган тақдирда лицензияловчи орган берган лицензиянинг
амал қилиши тўхтатиб турилишини, лицензиат эса муайян вақт давомида лицензияланган
фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаслигини англатади. Лицензиянинг амал
қилишини тўхтатиб туриш ваколатига эга субъектлар сифатида лицензияловчи орган ва суд
кўрсатилган. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ҳам катта аҳамиятга эга. Қонун
ҳужжатлари нормаларига асосан, қуйидаги ҳолларда лицензиянинг амал қилиши тугатилади:
юридик шахс тугатилса – қайта ташкил этилган пайтдан бошлаб, (у ўзгартирилган ҳол бундан
мустасно); лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан
мурожаат қилса; якка тартибдаги тадбиркорнинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган
тартибда чекланганда ёки у муомалага лаёқатсиз деб топилса; лицензиат лицензия битимида
назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба
қўпол равишда бузган бўлса; лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарори
қонунга хилофлиги аниқланса; лицензиат лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилишига
олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаган
бўлса; лицензиянинг амал қилиш муддати тугатилса (у лицензияловчи органнинг қарорига
биноан амалга оширилади).

Лицензияни бекор қилиш ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Қонунчилик нормаларига

кўра, агар лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги
хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи
органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни
тақдим этмаган ёки лицензия битимини имзоламаган бўлса, лицензиат лицензияни бекор
қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганида ёки лицензия сохта ҳужжатлардан
фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганида лицензия суднинг ёки
лицензияловчи орган-нинг қарорига биноан бекор қилинади.

Шу билан бир вақтда рухсатга эга бўлганлар томонидан лицензияланадиган

фаолиятни юритиш қоидаларини бузиш учун махсус жазо чоралари белгиланиши керак.
Бизнингча Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғриси-даги кодексининг
23-моддасида белгиланган маъмурий жазо чоралари қаторига маъмурий жавобгарликнинг
махсус турларини киритиш таклиф этилади:

лицензияни тўхтатиб қўйиш,
лицензия қайтариб олиш
лицензияни амал қилишини бекор қилиш.

Юқорида келтирилган ҳуқуқий чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ички ишлар

органлари

томонидан

лицензиялашни

амалга

ошириш

фаолиятини

такомиллаштирилишига хизмат қилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда лицензияланадиган фаолият турлари билан

шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат-ларини
ҳимоя қилиш ва уларни фақат суд тартибида чекланиши тартибини жорий этиш мақсадга


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

77

мувофиқ. Бу эса лицензияланадиган фаолият турлари билан шуғул-ланаётган тадбиркорлик
субъектларининг манфаатларининг муҳофазасини кучайтирилишига ва лицензияловчи
органларнинг фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган зиддиятларни бартараф этилишига
ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги айрим муаммоларнинг ечимини топилишига ҳуқуқий
асос яратади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Лицензиялаш, “рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги

ЎРҚ–701-сон.

2.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодекси.

3.

Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонуни // Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 29.07.2019 й., 03/19/550/3484-сон.

4.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон,

438-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий

базаси,

24.05.2019

й.,

03/19/542/3177-сон,

2019

й.,

2-сон,

47-модда, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон; 30.10.2019 й.,
03/19/575/3972-сон; 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон.

5.

Рахимов А.А. Ўзбекистон Республикасида давлат назоратини амалга ошириш-нинг

ташкилий-ҳуқуқий масалалари. ю.ф.н.дис...автореферати. – Т., 2002. – Б. 12.

6.

Мухитдинов З.С. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти устидан парламент

назоратининг

назарий-ҳуқуқий

асослари.

ю.ф.н.дис...автореферати.

Т., 2012. – Б. 11.

7.

Селиманова С.М.

Ўзбекистон

Республикасида

лицензиялаш

тизимини

такомиллаштиришнинг

маъмурий-ҳуқуқий

жиҳатлари.

Докторлик

диссертацияси

автореферати. – Тошкент, 2016. – Б. 25.

8.

Mа’muriyhuquq. Darslik: Odilqoriev H.T., Qosimov B.E. umumiy tahriri ostida. – T., 2010. – B.

448.

9.

Юридик энциклопедия. У. Таджиханов тахрири остида. – Т., 2001. – Б. 656.

10.

Макарейко Н.В. Административное право. – М., 2010. – С. 182.

Библиографические ссылки

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сон.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодекси.

Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.07.2019 й., 03/19/550/3484-сон

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 438-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 2019 й., 2-сон, 47-модда, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон; 30.10.2019 й., 03/19/575/3972-сон; 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон

Рахимов А.А. Ўзбекистон Республикасида давлат назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари. Ю.ф.н.дис...автореферати. –Т., 2002. –Б.12.

Мухитдинов З.С. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти устидан парламент назоратининг назарий-ҳуқуқий асослари. Ю.ф.н.дис...автореферати. –Т., 2012. –Б.11.

Селиманова С.М. Ўзбекистон Республикасида лицензиялаш тизимини такомиллаштиришнинг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатлари. Докторлик диссертацияси автореферати. – Тошкент, 2016. – Б.25

Mа'muriyhuquq. Darslik:Odilqoriev H.T., Qosimov B.E. umumiy tahriri ostida. - T., 2010. – 448.

Юридик энциклопедия. У.Таджиханов тахрири остида. –Т., -2001. – Б.656.

Макарейко Н.В. Административное право. – М., 2010. –С.182.