Авторы

  • Бахтиёр Абдушукуров
    доктор филологических наук, профессор, декан факультета узбекской филологии, Ташкентский Государственный университет узбекского языка и литературы имени Алишера Навои, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss5-pp33-47

Ключевые слова:

дурмены белый куйлюк увок учуру кок чилек ногай гурдак ой тамгали тибир солтик коратона кунур олатой джомонтой

Аннотация

В статье рассматриваются материалы из древних исторических источников и исследований, такие как семена наркотика и его происхождение, среда обитания, образ жизни, обычаи, этнография, его роль в социально-политической, экономической и культурной сферах, его деятельность. Они также рассказали о генеалогии, этническом составе узбекского народа, делении на 92 племени, различных источниках этих народов, литературе, взглядах ученых на этот вопрос.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The durmon tribe as one of the ancient nations of the uzbek
people

Bakhtiyor ABDUSHUKUROV

1


Tashkent State University of Uzbek Language and Literature named after Alisher Navoi

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 25 September 2021
Available online
25 October 2021

This article deals with the durmon tribe and its origin,

habitats, lifestyles, customs, ethnography, its role in socio-
political, economic and cultural spheres based on the materials
of ancient historical sources and researches. Moreover,
information will be given about the genealogy, ethnic
composition of the Uzbek people, the division into 92 tribes, the
various sources of these tribes, the literature and the views of
scholars on this issue.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

durmen,
white kuilyuk,
uvok,
uchuru,
kok chilek,
nogai,
gurdak,
oi tamgali,
tibir,
soltik,
korotona,
kunur,
olatoy,
jomontoy.

Дўрмон уруғи ўзбек халқининг қадимий қавмларидан бири
сифатида

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

дўрмон,
оқ қўйли,
увоқ,
уч уруғ,
кўк челак,
нўғай,
гурдак,

Ушбу мақолада кўҳна тарихий манбалардаги материал-

лар ҳамда олиб борилган тадқиқотлар асносида дўрмон
уруғи ва унинг келиб чиқиши, яшаш ҳудудлари, турмуш
тарзи, урф-одатлари, этнографияси, ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий ва маданий жабҳалардаги ўрни, фаоллиги каби
масалалар ёритиб берилган. Шунингдек, ўзбек халқи

1

Doctor of Philology, Professor, Dean of the Faculty of Uzbek Philology, Tashkent State University of Uzbek Language

and Literature named after Alisher Navoi, Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

34

ой тамғали,
тибир,
солтиқ,
қоратона,
қунур,
олатой,
жомонтой.

шажараси, этник таркиби, 92 та уруққа бўлиниши, мазкур
қавмларнинг турли манбалар, адабиётларда берилиши,
олимларнинг бу борадаги қарашлари ҳақида сўз юритилган.

Семя дурмона как один из древних народов узбекского
народа

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

дурмены,
белый куйлюк,
увок,
учуру,
кок чилек,
ногай,
гурдак,
ой тамгали,
тибир,
солтик,
коратона,
кунур,
олатой,
джомонтой.

В статье рассматриваются материалы из древних

исторических источников и исследований, такие как семена
наркотика и его происхождение, среда обитания, образ
жизни, обычаи, этнография, его роль в социально-
политической, экономической и культурной сферах, его
деятельность. Они также рассказали о генеалогии,
этническом составе узбекского народа, делении на
92 племени, различных источниках этих народов,
литературе, взглядах ученых на этот вопрос.


ДОЛЗАРБЛИГИ
Халқимиз тарихига назар ташласак, унинг узоқ ва мураккаб тарихий

жараёнларда турли қабила ва элатлар билан аралашиб, қўшилиб кетгани-ни
кузатамиз. Шунинг учун ҳам ҳозирги ўзбек халқининг таркибида келиб чиқи-шига
кўра ўзбек миллатига мансуб бўлмаган қавмлар мавжуд. Аслида бундай этник
қатламлар ҳар хил сабаблар билан келиб қолган бўлиб. Улар яқин ижтимоий-
сиёсий, маданий алоқалар боис аста-секин ўзбеклашган. Масалан, ўзбек уруғлари
таркибидаги араб, мўғул, хитой каби этник гуруҳлар келиб чиқиши жиҳатидан араб,
мўғул, хитой бўлиши мумкин. Бироқ улар бу ерга келгандан сўнг ўзбек тили ва урф-
одатларини ўзлаштириб олдилар. Айтиш жоизки, миллатимизнинг кўпчилигини
ўзбеклар ташкил қилади. Шунинг учун ҳам бу миллат ўзбек миллати деб аталади.


МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ
Мақолада манбалар таҳлили, илмий қарашлар ва ёндашувларнинг қиёсий

таҳлили, тарихий маълумотларни умумлаш-тириш ва холислик тамойили
усулларидан фойдаланилган. Ўзбек халкининг уруғ ва қабилалари тўғрисидаги
материаллар Яздийнинг “Зафарнома”, Навоийнинг “Чор девон”, Мирхонднинг
“Равзатус-сафо”, Биноийнинг “Шайбонийнома”, Бобурнинг “Бобурнома”, Муҳаммад
Солиҳнинг “Шайбонийнома”, “Абулхайрнома”, “Абдулланома”, “Тарихи Муқимхон”,
“Тарихи Абулфайзхон”, “Тарихи Салотини-манғития” каби манбаларда қайд
этилган. Шунингдек, Ғози Олим Юнусов (Юнусов 1936), К. Наджимов (Наджимов
1958), Б. Аҳмедов (Ахмедов 1965), И. Хидоятов (Хидоятов 1965), Н. Борозна
(Борозна 1966), М. Абдираимов (Абдираимов 1966), Ў. Носиров (Носиров 2011),
Х. Дониёров (Дониёров 2017) ва бошқалар ўзбек халқи-нинг қавмлари, уруғларга


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

35

бўлиниши, уларнинг келиб чиқиши, яшаш ҳудудлари, турмуш тарзи, урф-одатлари,
этнографияси хусусида бир қатор илмий изланиш-ларни амалга оширган.


ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Халқимизнинг этник таркиби назар ташлайдиган бўлсак, ўзбекларнинг 92

уруғдан иборат экани тўғрисидаги фикрлар қадимдан сақланиб келмоқда. Юз
уруғидан етишиб чиққан истеъдодли шоир Турди Фароғий-нинг қуйидаги
мисрлалари ҳам буни тасдиқлайди:

Тор кўнгуллук беклар, ман-ман деманг, кенглик қилинг,
Тўқсон икки бовли (бори) ўзбек юртидур тенглик қилинг.
Дўрмон ана шундай 92 та ўзбек қавмларидан бири сифатида Ўзбекистон,

Тожикистон ва Афғонистон ҳудудларига Дашти Қипчоқдан XVI–VII асрларда келиб
ўрнашган. Дўрмон лар Бухоро амирлигининг сиёсий ҳаётида фаол қатнашиб келган.
Тожикистон аҳолисини рўйхатга олиш маълумотларига кўра дўрмонларнинг сони
2000 йилда 3502, 2010 йилда эса 7608 кишини ташкил этган.

Ўзбекистон ҳудудида дўрмон қавми кичик-кичик гуруҳларга бўлиниб тарқоқ

ҳолда яшаган. Асосан, Зарафшон дарёси ва Сурхондарё вилоятидаги Қоратоғ
дарёсининг ўрта оқими, Сурхон дарёсининг юқори оқимлари, Боботоғ этаклари,
Тошкент воҳасида, қисман Хоразм вилоятида ҳаёт кечиришган. Дўрмон қавмининг
таркибида оқ қўйли, увоқ, уч уруғ, кўк челак, нўғай, гурдак, ой тамғали каби
оймоқлари бўлган. Марказий Осиёда Дўрмон атамаси жой номлари сифатида
сақланиб қолган. Масалан, Тошкент шаҳри яқинидаги Дўрмон қишлоғи, Сурхондарё
вилояти Узун туманидаги Дўрмантерак қишлоғи.

Дўрмон уруғи Сурхон воҳасида анча кенг ҳудудларда тарқалганлигини

кузатиш мумкин. Шеробод воҳасида, Шеробод дарёсининг ўнг ирмоғида жойлашган
Ҳожиги қишлоғи аҳолисининг кўпчилигини дўрмонлар ташкил этган. Ҳисор ва
Сурхон воҳаларида дўрмонлардан 7979 та, Қабодиён ва унинг атрофида эса
2400 киши борлиги аниқланган. Улар яшаш жойларига қараб икки гуруҳга-ҳисори
ва қабодиёнга бўлинган. Шунингдек, улар Кофирниҳон воҳасининг ўрта ва қуйи
оқимида, Боботоғнинг шимолий қисмидаги кўплаб қишлоқларда ҳам яшашган [1].
Н.Г. Борознанинг фикрича, Боботоғ дўрмонлари асосан гурдак, нўғай ва чарчур
уруғларидан иборат бўлган.

Дўрмон уруғининг бир қисми Сариосиё ва Денов ҳудудларида ҳам мавжуд.

Уларнинг Холчаён, Файзово, Ўланқул, Серҳаракат, Янгиобод (Лойлиқ) қишлоқлари
ҳамда тоғли Жийдабулоқ, Анорбулоқ, Шоршар, Заркамар ва Пистамозор қишлоқ-
ларида ҳам борлиги аниқланган. Маълумотларнинг гувоҳлик беришича, улар
воҳага бундан 200-250 йил олдин келиб жойлашганлар. Дўрмонларнинг воҳага
келишини ҳам Муҳаммад Шайбонийхон билан боғлашади [2].

Н.А. Аристовнинг кўрсатишича, қадимги араб ёзувчиларидан Амир

Рукниддин Байбарс (1325 йили вафот этган) ва Ибн Холдунлар (1332–1406) нинг
маълумотига кўра ўша даврда Арабистонда яшаган қипчоқларнинг 11 уруғи бўлган:
тўқсаба, ета (сета), буржўғли, бурли (элбўли), қангуўғли, анжўғли, дурут,
қарабарўғли, жузнан, қарабиркли, қўтан (кунун). Олимнинг фикрича, араблар
қадимги даврларда Арабистондаги туркий халқларнинг деярли барчасини қипчоқ
деб аташган [3]. Шу маънода, шевашунос Х. Дониёров айтмоқчи, бу ерда қипчоқ-
ларнинг аймоқлари сифатида саналган уруғ ёки қабилаларни, яъни қангуўғлини


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

36

қангли, анжўғлини олчин ёки арғин, дурутни ду(ғ)лат, тўртовул ёки дўрман деб
тушуниш мумкин.

XIV асрда яшаган машҳур Шарқ тарихчиси Рашидиддин Фазлуллоҳ Қазвиний

(Ҳамадоний) “Жомеъ-ат таворих” асари 92 қавмга бўлинувчи ўзбекларнинг уруғ ва
қабилаларини ўрганишга тааллуқлидир. Рашидиддиннинг китоби ана шу жиҳатдан
ҳам аҳамиятлики, у катта олим, табиб ва давлат бошлиғи сифатида XIV асрдаги
тарихий воқеалар, хусусан, ўша даврдаги туркий халкларнинг қабила ва уруғларга
бўлинишларини жуда яхши билганидир.

Рашидиддиннинг бу асари шу вақтгача Ғарб ва Шарқ

олимлари мўғуллар деб

атаб келган ўзбек (туркий) кабила ва уруғларининг ким эканлигини аниклаш учун
бевосита калит бўлиб хизмат қилади. Масалан, ўзбек халкининг таркибидаги
барлос, жалайир, мўғул, кенагас, қиён, нерун, сулдуз, қиёт, қўнғирот, боёвут каби
айрим қабила ва уруғларнинг тарихи шу қадар чигаллашиб кетгандики, агар
Рашидиддиннинг шу китоби сакланиб колмаганда уларнинг тарихини, кайси
халқдан келиб чиққанлигини ечиб бериш амри маҳол бўларди. Чунки бу уруғлар
ўзларини Ғарб ва Шарқ олимларининг мулоҳазасига таяниб мўғуллардан келиб
чиккан деб ҳисоблар эди.

Китобнинг кириш кисмидан тортиб охирги бобигача уруғларнинг тарихи,

уларнинг келиб чиқиши, бўлиниши ва қайси қабилалар билан бирга истиқомат
қилиши тўғрисида батафсил маълумотлар берилган. Дарҳақиқат, бундан 662 йил
аввал ўз даврининг машҳур олими ва тарихчиси томонидан ёзилган бу асар туркий
халклар, биринчи навбатда, ўзбек халқининг этнографияси, урф-одатлари, тили ва
маданияти тарихини, хусусан, уларнинг уруғ ва қабилаларга бўлинишини
ўрганишда алоҳида аҳамият касб этади. Шунинг учун хам Рашидиддин “Жомеъ-ат
таворих” асарининг русча таржимасига кириш сўзи ёзган рус олими
И.П. Петрушевский бу китобни «ўзбек халқлари тарихи учун энг муҳим манба, – деб
баҳолагаи эди [4].

Рашидиддин туркий халқларнинг тарихини Нуҳ пайғамбардан бошлайди.

Кейин Қорахон ва Ўғизхон, унинг ўғиллари, улардан келиб чиққан 24 уруғ ҳақида
фикр билдиради. Шунингдек, уйғур, қангли, қипчок, қарлуқ, қалач ва оғоч эри
сингари қабилаларнинг ўша даврда Ўғизхонга қўшилганини қайд қилиб ўтади.

Муаллиф мўғул деб аталувчилар ҳақида гапирганда “ҳозирги вақтда мўғул деб

аталувчи” бу элатларнинг номи илгари бундай эмас эди” деб аниқ айтиб кетган ва
улар ичида жалайир, сунит, татар, меркит, қурлавут, тулас, тумат-булагачи
(булғочин), керемучин, урасут, тамғалик, торғут (торгут), ўйрот (ойрат), баргут
(бурқут), кўри (қўри), тилингут, урянкат, куркат, сукайит каби кабилаларни кўрсатиб
ўтади.

Иккинчи булимда эса “юкоридаги сингари текисликларда жойлашган ва яқин

даврда мўғул номини олган халклар” деб булар каторида керайит, найман, унгут,
тенгут, бекрин (баҳрин), қирғиз қавмларини эътироф этади.

Демак, маълум бўладики, ўша вақтда Чингизхоннинг сиёсий бирлашмасига

кирган туркий халкларнинг ҳаммаси мўғул деб аталган. Рашидиддин эргуне-кун
деган кабила (уруғ) тўғрисида гапирар экан, “Мўғул сўзи улар уруғининг номи бўлиб
қолди. Энди улар шу номни мўғулларга ўхшаш бошқа халқларга ҳам тарқатиб
юрибди. Чунки буларнинг бошка халқлар билан аралашуви мўғуллар даврига тўғри
келган эди. Аслида эса бу кейинги халқлар турклардир”, дейди. Шу бобга берилган


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

37

фикрларни хулосалар экан, муаллиф “шундай қилиб, эндиликда туркларнинг катта
қисми мўғуллар деб аталадиган бўлиб колди”, – деб ёзади.

Иккинчидан, Рашидиддин аслида мўғулларнинг жуда оз бўлганлигини тилга

олиб, ҳақиқий мўғуллардан келиб чиққан элатлар қаторида нукус, урянкат,
қўнғирот, икрас, ўлкунит, қуралас, элжигин, кун-кулают, ўртаут, қўнқутон, орулат,
килингут, кўнжун, ушин, сулдуз, элдуркин, боёвут ва кингит каби 18 та қабилани
санаб ўтадики, булар ичида ҳам келиб чиқиши жиҳатидан, бизнингча, мўғул
бўлмаганлари бор, чунки нукус, қўнғирот, қуралас, орулат, ушин, сулдуз, боёвут
каби қабилаларнинг номлари ҳам уларнинг келиб чиқиши жиҳатидан туркий
халклар эканлигидан гувоҳлик бериб турибди.

Учинчидан, китобнинг 102-бетидаги “Ҳар хил уруғлар улуғлиги ва қадрини

ўзларини мўғулларга қўшиш билаи белгилай бошладилар. Чунки Чингиз ва унинг
уруги мўғул аталар эди. Ана шунинг учун ҳам жалайир, татар, ўйрат, унгут, керайит,
найман, тангут каби қабилаларнинг қадимги вақтларда мўғулларни тан олмаган-
лигига қарамасдан энди мақтаниб ўзларини ҳозирги вақтда мўғулга қўшиб ҳисоб-
лайдилар деган сўзлар ҳам тасдиқлайди.

Рашидиддин юкоридаги фикрини давом эттириб “улар (юқоридаги саналган

қабилалар)нинг ҳозирги авлодлари ўзларини қадимги вақтлардан бери мўғулларга
қўшилиб кетган, деб хаёл қиладилар. Ҳолбуки, бундай эмас, балки кадимда мўғул-
ларнинг ўзлари ҳам чўлларда яшовчи туркий халқларнинг бир бўлаги бўлган, холос”,
деб ёзиши кишини мўғулларнинг ўзи ҳам туркий халқларнинг бир бўлаги экан, –
деган хулоса чиқаришга олиб келади [5].

Шундан кейин муаллиф асарда кўрсатилган қабила ва уруғларнинг келиб

чиқиши ҳақидаги тарихий маълумот ва ривоятларни қайд килишга, уларнинг
бошлиқлари ҳақида тўлароқ маълумот беришга ўтади. Жумладан, қуйида татар,
дўрмон ва баҳрин уруғлари хусусидаги фикрларга тўхталамиз.

Татар (тотор). Рашидиддин уларни жуда кадимдан бери бўлган, илгари

70 минг уйдаи иборат бўлган, бошқаларга хирож тўлаб келганлигини айтади.
Кўпинча татар авлодлари ўзаро уришиб келганлар. Лекин улар дўрбан (дўрман),
солжувит ва қатоқин (қатоған) кабилар билан бирлашиб иттифоқ тузгач, анча
мартабага эришган ва баъзи бошқа турк қабилалари ҳам уларга қўшилиб ўзларини
татарлар деб атай бошлаганлар.

Дўрбан (дўрман). Бу кабила ҳам нерунлардан бўлиб, Баҳрин уруғига яқин

туради. Улар бир илдиздан келиб чиққан. Чингизхон вақтида булар ҳам тойжувут-
ларга қўшилган. Булардан чиққан нуфузли амирни Пўлат ака деб аташган.

Баҳрин. Бу кабила дўрманга яқин туради. Суканут қабиласи шулардан келиб

чиққандир. Муаллифнинг фикрича, бу қабиланинг отаси канизакдан туғилган
бўлиб, уни Сукай деб аталган ўт (қиёт ёки қўға)нинг орасидан топиб олганликлари
учун уларни кейинчалик суканут деб атаб кетишган. Муаллиф яна шу қабилада Янги
деган бир кишининг Чингизхон томонидан унга яхшилик қилгани учун тархонлик
даражасига кўтарилганлигини ҳам қайд қилади.

Профессор Х. Дониёровнинг ёзишича, асар устида юритилган айрим мулоҳа-

залар бизни Чингизхон билан бирга келган уруғ ва қабилаларнинг асосий қисми
мўғуллар эмас, балки туркий кабилалар бўлган, деган хулосага олиб келади (Венгер
шарқшунос олимларидан академик Неймет ва Л. Лигетилар шу фикрни олдинрок
айтганлар). Чунки китобда келтирилган 60 дан зиёд қабила номидан 50 дан


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

38

кўпроғини муаллиф турк номи билан атайди. Улардан факат 8 тасигина лақаби мўғул
бўлган турклар деб кўрсатади ва турк-мўғул деган умумий ном билан атайди [6].

Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврида (Шарафиддин Али Яздий-

нинг “Зафарнома”, “Темур тузуклари” асарлари мисолида) авғон, апарди, араб,
арқамут, арғун, орлот, ашкужа (аш кузи), баҳрин, барлос, булғачи, гуржи, дуғлот
(дўрман), дулдой, жалойир, жата, қалжи, қорлиқут, керай, кўрбуқа, туркун, манғит,
мўғул, найман, ос (аз), оққўйлуқ, парлон, солучи, сулдус, тағочи, тархон, тожик,
туман, татар, турк, туркман, тулкичи, уйғур, черкас,, чиғатой, ўзбек, уйрот, қозок,
қангли, қиргиз, қайтоғ, қораукас, қорақуйлуқ, қипчоқ, қўнғирот, ҳазора каби
уруғлар бўлган. Бутун мамлакатда туркий (эски ўзбек тили) тил асосий ва бирдан-
бир коммуникатив алоқани бажарган.

XV асрда бевосита Абулхайрхонни тахтга сайлашда қиёт, манғит, бойли,

қўнғирот, тангут, йижон, дўрман, қўшчи, ўтарчи, найман, учриш-найман, тубой,
тоймас, жат, хитой, бароқ, уйғур, қарлуқ, кенагас, уйтун, қурловут, эмчи, туман, минг
сингари ўзбек уруғлари бошлиқлари қатнашган.

Кўпгина тарихий асарларда кўчманчи ўзбеклар ёки қипчоқ-ўзбекларнинг

Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекисгонга ерлашуви тарихи фақат XVI аср, яъни
Шайбонихон қўл остидаги ўзбекларнинг Ўрта Осиёга кириб келиши вақтидан
бошланган, деб кўрсатилади. Баъзида бугунги ўзбек миллатининг келиб чиқиш
қадимияти, унинг 92 уруғи Дашти Қипчоқ билан боғлаб қўйилади. Ҳолбуки, бу
ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки қипчоқ-ўзбекларнинг Ўрта Осиё билан якин
муносабати кадим даврларга бориб тақалади. XVI асрда эса қипчок-ўзбеклар бу
ҳудуддаги ўтроқ ўзбеклар таркибига энг сўнгги катта компонент сифатида келиб
қўшилди. Аслида “Тарихи Гузидайи Нусратнома”да Олтин Ўрда ва Дашти Қипчоқда
арғун, дўрмон, бек, найман, қиёт, ички, қўнғирот, туман, манғит, уйғур, туба туман,
уйшун, ўртачи, жот, масит, бекқут, чимбой, шунқор, қалмоқ, қўшчи, қишлиқ, можор,
тотор, солоркозон, чақмоқ, юзбеги, туркман, отувчи қолиқ, ички байри (навкар),
бошқирд, иирхон (тархон), ойрат, бурқут, имак, керак каби уруғ ва аймоқлар
яшагани тилга олинган. Улардан дўрмон, қиёт, қўнғирот, манғит, уйшун, жат,
можор, татар, бошқирд, қўшчи, найман, уйғур, қурловут, ички уруғларининг
бошлиқлари Мухаммад Шайбонийни тахтга кўтариш жараёни ва ҳарбий
юришларда фаол иштирок этишган. Абулхайрхон ва Муҳаммад Шайбонийлар
давридаги ўзбек уруғлари мавжуд манбалар бўйича ўрганилганда умумий сони 30
га етмайди. Шундай экан, Мухаммад Шайбоний истилоси даврида Дашти Қипчоқдан
Мовароуннаҳрга кириб келган 92 уруғ ҳақидаги маълумотларни қайта мулоҳаза
қилиш зарур [7]. Шу маънода, қипчоқ ўзбекларнинг Ўрта Осиё, хусусан, хозирги
Ўзбекистон тупроғидан жой топишини қуйидаги учта даврга бўлиб кўрсатиш
мумкин [8]:

1. Энг кадимги даврлардан тортиб XIII асргача, яъни Чингизхон Ўрта Осиёга

бостириб кирган вақтгача (1222 йилгача) бўлган давр. Чунки баъзи манбаларнинг
кўрсатишича, қипчоқлар энг қадимги даврларда ҳам Мовароуннаҳр билан яқин
алоқада бўлган [9]. Бу ҳақда Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида ҳам
маълумотлар бор. Уларнинг хос шаҳарлари сифатида Тавар ва Қашғар яқинидаги
бир шаҳарча кўрсатилади. Тироз ёнидаги Кантуан шаҳари уларнинг чегараси
дейилади. Қангли бу қабиланинг катталаридан деб эътироф этилган. Тил хусусият-
ларига кўра уларнинг бир қисми ўғуз, муайян қисми чигил ва яна бир қисми


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

39

кўчманчиларга ўхшашлиги айтилади [10]. Н. Аристов кадимги ёзма манбаларга
таяниб, қанглилар ва қипчоқларнинг милоддан аввалги 159 йилда Тошкент,
Фарғона ҳудудларини, Зарафшон водийси, Бухоро ва ҳатто Хивагача бўлган ерларни
эгаллаганини ҳикоя қилади.

2. XIII асрнинг 20-йилларидан XIV асрнинг бошларигача бўлган даврни ўз

ичига олади. Чунки Чингизхон қўшинлари таркибида келган аскарларнинг кўпчи-
лиги қипчоқ-ўзбеклардан иборат эди. XIV асрнинг машхур тарихчиси Рашидиддин-
нинг ёзишича, XIII асрда Ўрта Осиёга Чингизхон бошчилигида кирган қўшин-
ларнинг деярли ҳаммаси туркий халқларга (асосаи қипчоқ-ўзбекларга) мансуб
бўлишига қарамай, улар мўғул номи билан аталган.

3. XIV асрдан бошланади. Маълумки, бу даврда қипчоқ-ўзбеклар ёппасига

Ўрта Осиёга келиб жойлашади ва шу тариқа, улар ўтроқ ўзбеклар билан аралашиб
кетади.

Мовароуннахр, Хуросон, Бадахшон, Дашти Қпчоқнинг бир қисмини қўл остига

бирлаштирган Абдуллахон II нинг XVI асрда Ҳиндистондаги бобурийлар салтанати-
нинг подшоси Акбаршоҳга ёзган мактубидаа 92 ўзбек уруғи тилга олинган. Мазкур
маълумотлардан хабардор бўлган Ҳофиз Таниш Бухорий “Абдулланома” асарида
дўрмн қавмини 80 га яқин ўзбек уруғ номлари қаторида қайд этади. Булар: қангли,
қипчоқ, қарлуқ, уйғур, халаж, оғожира, бузуқ, уч ўқ турк, мўғул, урёнқут, урёвут,
кунқибон (буюн), орлот, қаланқут, сулдуз, боёвут, қинғит, қийқин, салжуит,
бойжуит, тойжуит, юмоқдин, дўрман, борин, суқнут, борулос (барлос), бидой,
дуғлот, висут, суқсон, қинқиён, нирун, қиёт, бурчқин, манғит, ўзбек, қушчи, найман,
қўрчи, жалойир, ўтарчи, баҳрин, тоқиёруқ, можор, ўғлон, ушун, хитой, чигил,
қатағон, арғун, қалмоқ, керойит, қирғиз, дуғдоқ, батош, сарой, минг, булуж, қоқчи,
бўлакчи, жата, юз, туркман, татар, олачопон, кенагас, ёбу ва бошқалар. Албатта, бу
бунда баъзи аймоқлар ҳам уруғ сифатида саналган бўлиши мумкин. Улар ичида
қангли, қарлуқ, манғит, қушчи, найман, қўрчи, жалойир, ўтарчи, баҳрин, можор, ўғлон,
ушун, хитой, қатағон, дўрман, арғун, қалмоқ уруғлари Абдуллахон II давлат
бошқаруви ва ҳарбий юришларида алоҳида мавқе, эътиборга эга бўлган [11].

Ҳофиз Таниш Бухорий “Абдулланома” асарида дўрмон уруғи ҳақида қуйидаги

маълумотни бериб ўтади. “Бу тоифа ҳам Нуриндан тарқалгандир. Шундай нақл
қиладиларки, булар ака-ука бўлиб, тўрт ўғилдурлар. Улар ўзлари турган жойдан
Чингизхоннинг вилоятига киришни истаганлар ва сол боғлаб унга ўтирганлар ва
унинг вилоятига кирганлар. Ҳикоя қиладиларки, дўрмон қавми ўшаларнинг
наслидандур ва мўғулча “дўрмон” “тўрт ” деганидир” [12].

Ўзбек халкининг уруғ ва қабилалари тўғрисидаги материаллар Яздийнинг

“Зафарнома”, Навоийнинг “Чор девон”, Мирхонднинг “Равзатус-сафо”, Биноийнинг
“Шайбонийнома”, Бобурнинг “Бобурнома”, Муҳаммад Солиҳнинг “Шайбонийнома”,
“Абулхайрнома”, “Абдулланома”, “Тарихи Муқимхон”, “Тарихи Абулфайзхон”,
“Тарихи Салотини-манғития” каби манбаларда берилса-да, бироқ Абулғозий
Баҳодирхоннинг “Шажараи турк” (1663–1664) асарида кенгроқ ёритилган.

Абулғозий Баҳодирхон унинг қўли остида 18 та форсий ва туркий тилларда

ёзилган манбалар бўлганини қайд этади. Ана шу манбалар ичида муаллиф, айникса,
Рашидиддиннинг “Жомеъ-ат таворих” китобига алоҳида аҳамият қаратади. Шунта
кўра, Абулғозий Баҳодирхон мазкур асарини ёзишда Рашидиддиннинг китобидан
асосий манба сифатида фойдаланган, деган хулосага келамиз. Бундан ташқари,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

40

Абулғозий Баҳодирхон она тили, ўзбек тили билан бирга, форс, тожик, мўғул
тилларини ҳам яхши билган. Эронда у форслар орасида умрининг бир қисмини
(қочқинлик, сургунлик даврини) ўтказган. Қалмоқлар ва мўғулар билан эса
қариндошлик ва яқин бориш-келиш муносабатларида бўлган.

“Шажараи турк” асарида дастлаб турк-мўғул халқлари иккига ажратилган.

Биринчиси, турк авлодлари, иккинчиси, мўғул авлодлари. Муаллифнинг фикрича,
туркий қабилаларга кирувчи ва турк номи билан аталувчи қабилалар қуйидаги
катта 5 авлодни (бўғинни) ташкил қилади. Булар: уйғур, қангли, қипчоқ, қалач,
қарлуқ қабилалари (авлодларидир).

Сўнгра муаллиф бу беш авлоддан ташқари бўлган туркий қабила ва уруғлар

ҳақида ҳам бирма-бир тўхтаб ўтади: тикринлар ёки макринлар, қирғизлар, камкам-
чутлар, ўрманқит, нукузлар, татарлар, ойрот (ўйрат), турғовут, қўри, тўлослар,
булғачин, кармучинлар, тулангут, ўрасут, кустамай, найман, кирайт, унгутлар, турқақ
уруғи.

Абулғози Баҳодирхон дўрмон уруғини Мўғулнинг Бичанқаён отли подшоҳини

тўрт ўғлидан тарқалган деб таъкидлайди: Мўғулнинг Бичинкаён отли
подшоҳининг беш ўғли бор эрди. Кичиги барчасиндим яхшироқ эрди. Отаси ўлар
бўлғанинда: “Кичик ўғлимни тўра килинг!” – теб васият килди. Халк ҳам кичик
ўғлини тўраликка лойиқ билиб хон кўтардилар. Анинг оти Тимач Мерган эрди. Тўрт
улуғи халққа кўп айтдилар: “Биз тўртимизнинг қар қайсимизни тўра килсангиз
розимиз, аммо кичикка рози эрмасмиз”, – теб. Халк ул тўртининг сўзларин қабул
килмадилар. Анинг учун элга ўпкалаб, юртдан кетиб, ёт элнинг ичина бориб
ўлтурдилар. Мўғул тўртни дўрман дер. Ёт эл бу йигитларга дўрманлар теб от
қўйдилар. Ул тўртиси ўлди. Ўғлонлари қайтиб қаринтошлари ичига келдилар.

Абулғози Баҳодирхон барин қавмини дўрмоннинг авлоди сифатида келтириб

ўтади: бир Дўрманнинг уч ўгли бор эрди. Улуғининг оти Барин. Барча Барик эли
анинг насли турурлар. Кичик иниси Кадхудой бўлди [13].

Абулғозий Баҳодирхон китобида мўғул авлодларини икки бўлиб кўрсатган.

Булардан биринчиси қаён ўғлонлари бўлиб, улар қиёт, иккинчиси эса нукуз
болалари бўлиб, улар дарлигин деб аталади. Муаллифнинг фикрича, “қаён”
сўзининг асл маъноси мўғул тилида “тоғдан шалдириб оқувчи сув)” деган маънони
англатади. Қиёт эса унинг жами, яъни кўплигини билдиради [14].

“Шажараи турк” асарининг”Мўғул элларининг зикри” деб аталувчи кисмида

қуйидаги уруғ ва қабилаларни қаламга олган: 1. Маркит (Макрит). 2. Қўнқират.
3. Қоранут. 4. Инкирас. 5. Алқанут. 6. Қурлас. 7. Элчикин (илчигин). 8. Ўрмавут
(ўймавут). 9. Қўниққимар. 10. Арлат. 11. Килкит. 12. Бадай. 13. Қишлиқ. 14. Уйшун. 15.
Сулдус. 16. Илдуркин (элдуркин). 17. Канкит. 18. Дўрман. 19. Барин (баҳрин).
20. Сукут. 21. Қурлавут. 22. Бурқут. 23. Ўклан. 24. Жўйрат (жажират). 25. Баёвут.
26. Жалайир.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

41

1-жадвал

Абулғозий Баҳодирхон келтирган уруғлар номлари

1.

Уйғур

2.

Кангали

3.

Қипчоқ

4.

Қалач

5.

Қорлуқ

6.

Текрин

7.

Қирғизлар

8.

Кемкемчутлар

9.

Ўрманкат

10.

Нукузлар

11.

Татарлар

12.

Ойрот (Уйрот)

13.

Тўрғовут

14.

Қўри

15.

Туласлар

16.

Булғочин

17.

Кермучинлар

18.

Туленгут

19.

Урасут

20.

Кусутит

21.

Найман

22.

Керайит

23.

Унгутлар

24.

Турчоқ

25.

Меркет

26.

Қўнғирот

27.

Қоранут

28.

Қуралас

29.

Энгигин

30.

Урмовут

31.

Кўниклар

32.

Арлот

33.

Келкет

34.

Бодой

35.

Қишлиқ

36.

Уйшин

37.

Сулдус

38.

Элдуркин

39.

Кенкет

40.

Дурбан(Дўрмон)

41.

Барин(Баҳрин)

42.

Сукут

43.

Курловут

44.

Буркут

45.

Уклан

46.

Жўйрат

47.

Хожарат

48.

Боёвут

49.

Жалайир

50.

Орлат

51.

Оғар

52.

Олаютли

53.

Ўқли

54.

Уйғур

55.

Аймоқ

56.

Бошқирд

57.

Баёт

58.

Тот

59.

Тотар

60.

Темирли

61.

Турумчи

62.

Турк

63.

Туркман

64.

Така

65.

Турботли

66.

Тевачи

67.

Жоби

68.

Жомачи

69.

Чўбичоқ

70.

Чубани

71.

Чиғотой

72.

Чуни

73.

Хизрэли

74.

Хуросанли

75.

Халаж

76.

Дукар

77.

Сариқ

78.

Солур

79.

Сурхи

80.

Соқар

81.

Салжуқлар

82.

Султонли

83.

Савроқи

84.

Совчили

85.

Қўғонли

86.

Қўрқин

87.

Қорлуқ

88.

Қипчоқ

89.

Қоратошли

90.

Қаллиқ

91.

Қирғиз

92.

Чиройли

93.

Қутлар

94.

Лола

95.

Муғул

96.

Манғит

97.

Мунди

98.

Езир

99.

Ёғмо

100.Ёвмут
101.Юрти


Абулғозий Баҳодирхоннинг “Шажараи турк” асари ўзбек халқининг уруғ ва

қабилалари тарихи ва уларга тегишли бўлган кўплаб этноним ва топонимларнинг
этимологиясини ўрганшда, қисқаси, нафақат тарих ва этнография, балки фило-
логия учун ҳам муҳим манба саналади.

XIX асрда ўзбек халқининг уруғ ва қабилаларга бўлиниши, унинг ҳаёти ва урф-

одатлари ҳакида ёзилган китоблар ичида Н. Ханиковнинг “Бухоро хонлигининг
тавсифи” (Описание Бухарского ханство – 1843 йил) деган асари алоҳида ўрин
тутади [15]. Китоб муаллифи 1840 йилларда Бухоро хонлигига сафар қилиб, у ерда
яшовчи халқларнинг турмуш тарзи ва урф-одатини ёзиб қолдирган. Шунингдек,
Н.Хаников Бухорода бўлган вақтида Аҳмад Ибн Масруҳнинг “Насабномаи ўзбек”
китобини қўлга киритгани ва мазкур уруғлардан кўпчилигини ўша қўлёзма асардан
олганини ўз китобида қайд қилади.

Муаллифнинг фикрича, ўзбеклар (қипчоқ-ўзбеклар назарда тутилади)

Бухоро хонлиги билан қадимги даврлардан бери яқин иқтисодий ва сиёсий алоқада
бўлган. Айниқса, улар Бухоро хонлигида X асрнинг охирларида мустаҳкам мавкени
эгаллаган. Айни пайтда, Н.Хаников XIX асрнинг ўрталарида Бухоро хонлигида
яшаган ўзбеклар сони ва ўзларининг ҳамжиҳатлигига кўра етакчилик ролини


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

42

ўйнаганини таъкидлайди. У ўзбекларнинг жуда кўп уруғ ва қабилалар ҳамда
аймоқларга бўлиниши хусусида сўз юритар экан, зикр қилинган қўлёзмага
асосланиб, ўзбекларнинг қуйидаги уруғларини санаб ўтади: 1. Мангит. 2. Минг.
3. Юз. 4. Қирқ. 5. Ўнг. 6. Ўнғочит. 7. Жалайир. 8. Сарой. 9. Қўнғирот. 10. Ялчин (олчин).
11. Арғун. 12. Найман. 13. Қипчоқ. 14. Чечак. 15. Уйрот. 16. Қалмок. 17. Қартув (картув).
18. Бурлоқ. 19. Буслоқ. 20. Самарчин. 21. Қатагон. 22. Ғаллачи (галачи).
23. Кенагас. 24. Бўтрак. 25. Ўзой (узой). 26. Қабатлар. 28. Қанглилар. 29. Ўз.
30. Чунглачи. 31. Тўнчи (тунчи). 32. Ўтарчи. 33. Упилачи. 34. Жулун. 35. Жид.
36. Жуют. 37. Чилжиют. 38. Буймовут. 39. Ўймовут. 40. Оролот (арлат). 41. Кирайт
(Керайит). 42. Унгут. 43. Қанғит. 44. Холёват. 45. Масад. 46. Муркут. 47. Берқут
(барқут). 48. Қуролас. 49. Углан. 50. Қори. 51. Араб. 52. Илочи. 53. Жулаган.
54. Қишлиқ. 55. Гадой. 56. Туркман. 57. Дўрман. 58. Тобин. 59. Тома. 60. Риндан.
61. Мўмин. 62. Уйшун. 63. Берой. 64. Хофиз. 65. Қиртиз. 66. Юйрувчи. 67. Жуйрат.
68. Бўзачи. 69. Сихтиён. 70. Ботош. 71. Яғрини. 72. Шулдур. 73. Тумай. 74. Тилов.
75. Қирдор. 76. Қирқин. 77. Ўглон (уклан). 78. Гурлат. 79. Иглан. 80. Жимабой.
81. Чилкас. 82. Уйғур. 83. Огир (оғар). 84. Ё6у. 85. Норғил. 86. Юзак. 87. Қаҳат (коҳит).
88. Ночор. 89. Хўжалик. 90. Бузан. 91. Illирин. 92. Баҳрин. 93. Тума. 94. Никуз.
95. Мўғул. 96. Калон. 97. Татар. Муаллифнинг уқтиришича, у бу уруғлардан
28 тасини Бухоро хонлигига қарашли ерларда учратган.

Х. Вамбери ўзбек уруғлари тўғрисидаги фикр ва мулоҳозаларини 1865 йилда

ёзилган “Ўрта Осиё бўйлаб саёхат” номли китобида баён қилган. Мазкур асар ўша
даврда Хива хонлигига тегишли бўлган ерлардаги 32 та уруғ ва қабилалар ҳақида
маълумот беради: 1. Қўнғирот. 2. Қипчоқлар. 4. Манғитлар. 5. Нўкис. 6. Найман.
7. Қулам. 8. Қиёт. 9. Ўз (аз). . 10. Тоз. 11. Сайёд. 12. Ч(Ж)иғатой. 13. Уйғур. 14. Ойбет. 15.
Дўрман. 16. Ўшин (Уйшун). 17. Қанжиғали. 18. Нуғай. 19. Болғали. 20. Метан (Митан).
21. Жалайир. 22. Кенагас. 23. Қангли. 24. Ичкили. 25. Бағурли (Бавурли).
26. Олчин. 27. Очмойли (Очамайли). 28. Қорақурсоқ. 29, Бирқулоч. 30. Тирлиш.
31. Катта кесар. 32. Минг.

А.Гребенкин “Сборник статей, касающихся до туркестанского края” тўпла-

мидаги “Узбеки” [16] номли ишии ҳамда “Туркистон ведомости” газетаси (1871,
29-42 сонлари)да Зарафшон водийсининг ўрта қисмида яшовчи ўзбеклар, уларнинг
уруғлари тўғрисида этнографик маълумотлар берган. Муаллиф ўзбек уруғларининг
жуда аралашиб кетганлиги ва бу жараён ўша даврда ҳам давом этиб турганлиги
хусусида тўхталиб ўтади. Сўнгра муаллиф Зарафшон водийсининг ўрта қисмида
яшовчи 20га яқин уруғ, уларнинг майда бўлинишлари, тарихи, касби, урф-одатлари,
кийиниши ва мавкеига тавсиф беради. Яъни ўзбекларнинг 20 та бош уруғи ва
уларнинг аймоқлари тўғрисида маълумот беради: туёқли (муллакесак ва
мирзакесак), митан, найман (қўштамғали, ўқтамғали, сидирчак), уймун (ушун,
усун), ўчоқли, (кўзтамғали, эрганакли), қутчи, қатағон, сарой, баҳрин, қирқ, минг,
қора қалпоқ, туркман, жалойир, дўрман, урганжи, юз (қаропчи, тиғириқ, парчаюз,
эрганакли, сўлоқли, хонхўжа, хитой изи, хўжа хитой изи, қуён қулоқли, туёқли,
сирғали), қирқ (қорақўйли, қорача, қорасийрақ, чапарашли), қипчоқ (тўрттамғали,
қариқипчоқ, тўғизбой), хитой юзи (сарихитой, ўтарчи, қонжиғали, тараули,
болғали), хитой (месит, ёбу, тама, минг, юз, қангли, найман, кенагас, манғит, сарой,
буркур, меркит, аллат, бабаш, қатағон кабилар [17].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

43

А. Хорошхиннннг “Сборник статей, касающихся до туркестанского края” тўп-

ламидаги маълумотлари Зарафшон воҳасида яшовчи ўзбек уруғлари, уларнинг
яшаш жойларини акс эттиради. Муаллиф ўзбек халқининг 92 уруққа бўлинишини
рус олимлари ичида биринчилардан бўлиб эътироф этган мутахассислардан. Унинг
“Қитмир” китобига таяниб, ўзбек халқининг 92 бовли уруғи келтириб ўтади. Бунда
дўрман уруғини 35 ўринда тилга олади.

2-жадвал

Хорошхин томонидан уруғлар тўғрисида берилган маълумотлар

1. Нўғай
2. Татар
3. Қозоқ
4. Қирғиз
5. Қўнғирот
6. Найман
7. Қангли
8. Тома
9. Қорақалпоқ
10. Туркман
11. Туёқли
12. Турк
13. Биркут
14. Мисит
15. Абу
16. Сарой
17. Бахринлар
18. Қипчоқлар
19. Минг
20. Юз
21. Қирқ
22. Жалайир
23. Батош
24. Олчин
25. Орғин

26. Қизили
27. Қирабит
28. Рамадон
29. Тобин
30. Кенагас
31. Манғит
32. Қиёт
33. Сайёд
34. Шағатай
35. Дўрман
36. Уйғушун
37. Мўйтай
38. Хайбат
39. Кучурли
40. Баллос
41. Қавчин
42. Ғараб
43. Қалмоқ
44. Қорахон
45. Ўнг
46. Яман
47.Чақмоқ
48.Арзук
49.Қарлуқ
50.Турдос

51.Қатағон
52.Қиловчи
53.Уйрот
54.Кибот
55.Қахат
56.Жуячи
57.Пўлатчи
58.Турбот
59.Жиёт
60. Буёт
61. Арлот
62. Уйкут
63. Жафжут
64. Хит
65. Саидли
66. Турлос
67. Ўлон(Ўқлон)
68. Илачи
69. Қишлиқ
70. Тежамли
71. Бўри

72. Овчи
73. Ўтарчи
74. Тилов
75. Қирқин
76. Жўйрот
77. Турган
78. Савдон
79. Бавдалоқ
80. Ардури
81. Лакай
82. Қийиқчи
83. Утачки
84. Ўткан
85. Итчи
86. Нитагай
87. Жовсар
88. Аконсолди (Арқонсолди)
89. Амон
90. Абдал
91. Асака


Н.А. Аристовнинг “Туркий қабила ва халқларнинг этник таркиби бўйича

мулоҳазалар ва уларнинг сони тўғрисида маълумотлар” [18] номли асарида туркий
халклар тарихи ва этнографиясининг олимлар (хусусан, рус ва гарб туркологлари)
томонидан XIX аср охирига қадар қандай ўрганилгани жамланган.

Муаллиф энг қадимги туркий қабилалар ҳақида гапиpap экан, айникса,

қанглилар тарихи хусусида кўпроқ тўхтайди. Қипчоқларни баъзан қанглилар билан
тенг, баъзан эса улардан кейин қўяди. Ҳатто китобнинг бир жойида Н. Аристов
“Тамғасига қараб баҳолаганда қипчоқлар қанглилардан келиб чиққан ёки уларга
яқин қариндош бўлиб чиқади”, – деб ёзади. Айни пайтда, у Янь дарёсидан, Орол
денгизи, Волга ва Донгача аланлар яшаганини, шу билан бирга, бу ерлар асосан
қипчоқларники бўлганини қайд этади. Муаллифнинг фикрича, қипчоклар бу
ерларда энг қадимги даврлардан бери яшаб келган.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

44

Англашиладики, қипчоқлар эранинг бошида ҳам ва ундан олдинги даврда ҳам

Волга буйи, Касбий буйи, Дон ва Урал дарёлари атрофларида, Орол денгизи ва
Сиррдарёнинг қуйи қисмида ҳаёт кечиргагн.

Муаллиф туркий халқларнинг шаклланишида асосий роль ўйнаган энг

қадимги қабилалардан 12 тасини ажратиб кўрсатади: 1) қангли, 2) қипчоқ,
3) дўрлат (дўрман), 4) олчин, 5) арғин, 6) найман, 7) кирейт, 8) қирғиз, 9) соха ёки
ёқут, 10) теле, 11) турк, 12) қарлуқ.

Д.Н. Логофетнинг 1911 йилда ёзилган “Бухоро хонлиги рус вассаллигида” [19]

деган асарида 103 та ўзбек уруғи номи берилган бўлиб, дўрман уруғи 11 ўринда
битилган.

Д.Н. Логофет ўзбек халқининг уруғларини ёзар экан, уларни бир-биридан,

каттасини кичигидан, мустақилини бўлагидан фарқламаган. Шунинг учун манғит,
қўнғирот, қипчоқ, кенагас, қатағон, ёбу каби кадимги ва мустақил уруғлар билан
бирга, жуда кўп майда уруғ ва аймоқлар аралашиб кетган. Қолаверса, қўнғирот каби
уруғлар икки марта ёзилган, найман, минг, сарой сингари айрим катта уруғлар
киритилмай қолган, қирқ ва юз уруғлари марқанинг шохчаси тарзида илова
қилинган.

Машҳур тилшунос, диалектолог, фольклорист ва этнограф профессор Ғози

Олим ўзбек халқининг эногенези ва этник таркиби, унинг уруғлари тўғрисида
фикрлари унинг айрим мақолалари, шунингдек, “Ўзбек лаҳжаларини таснифда бир
тажриба” [20] номли китобчасида эълон қилинган.

Ғози Олим Юнусов ўзбек тилининг қипчоқ лаҳжаси ва қипчоқ ўзбекларнинг

уруғларга ажралиши ҳақида гапирар экан, жумладан шундай ёзади: “Бу лаҳжа
асрлардан бери ўзбек номи остида яшаб келган ва бошка миллатларга танилган. Бу
кунда Ўзбекистон халқининг кўўпи шу лаҳжада сўзлашади.

Тожикистон ва Афғонистон ўзбекларининг аксарияти ана шу лаҳжада

гаплашади. Ўзбек-кипчок лаҳжасида сўзлашувчи ўзбеклар қабила жиҳатидан шундай
бўлинадилар: 1) қирқ, 2) жуз (юз), 3) минг, 4) найман, 5) қипчоқ,
6) манғитлар, 8) жалайирлар, 9) кенагас, 10) қўнғирот, 11) митан, 12) қатағон,
13) сарой, 14) лоқай, 15) қангли, 16) уйшун, 17) қорақалпоқ, 18) ияз (уяс),
19) бурқут, 20) тома, 21) қишлиқ, 22) кирайт, 23) онғут, 24) можар, 25) товин (тобип),
26) қиёт, 27) дўрман, 28) маркет, 29) қутчи, 10) арғин, 31) чуют,
32) уйрувчи, 33) уймовут, 34) боёнут, 35) бошқирт, 36) мўғул, 37) телавут,
38) олчин, 39) уйғур (Хоразмда ва Зарафшонда), 40) уйрот (хоразм) ва бошкалар.

Олим ўзбеклар уруғларининг сони 92 та эканлиги, улардан 70га яқин

қабилани текшириб, уларнинг оймоқ ва бўғинлари хусусида маълумот берганини
қайд этади.

Б. Аҳмедовнинг XIV–XV асрларда Абулхайрхон бошчилигида қипчоқ-ўзбек-

ларнинг ташкил топиши, ижтимоий-иқтисодий муносабатлари, сиёсий-маъмурий
тузилиши, унинг Олтин Ўрда хонлиги ва темурийлар давлати билан алоқаларига
бағишланган “Кўчманчи ўзбек давлати” [21] китобида ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ
халқларининг этнографиясига оид анчагина материаллар мавжуд. Шу билан бирга,
мазкур китобда ўша вақтда кўчманчи ўзбеклар таркибига кирган уруғлардан
бурқут, қиёт, қушчи, қўнғирот, уйшин, найман, жот, чимбой, қарлуқ, кенагас, дўрман,
манғит, нукус, тангут, уйғурлар ва минг каби йигирма учтасининг номи берилган.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

45

Х. Дониёровнинг фикрича, ўзбекларнинг 92 уруғга бўлиниши ўша кўчманчи

ўзбеклар давлати вақтидан бери давом этиб келган (ҳеч бўлмаганда, бу
бўлинишнинг тарихи улар Ўрта Осиёга кириб келгандан кейин, яъни XVI асрдан
бошланган). Чунки қипчоқ-ўзбеклари орасида сақланиб қолган уруғлар номининг
кўпчилиги айнан ҳолда қозоқ ва қорақалпоқлар орасида ҳам учрайди (Масалан:
қўнғирот, қипчоқ, юз, найман, манғит, қангли, уйшин, дўрман, арғин, миситлар,
кенагаслар ва бошқалар). Демак, китобда келтирилган уруғлар ана шу 92 уруғнинг
фақат бир қисми бўлиши мумкин.

М. Абдураимовнинг “Бухоро хонлигидаги аграр муносабатлар очерки” [22]

номли китобида қипчоқ ўзбекларнинг мамлакатни идора қилиш борасидаги ютуқ
ва камчиликлари, Бухоро хонлигцдаги урушлар, ўзбек халқининг уруғ ва қабила-
ларга бўлиниши кабиларга эътибор қаратилган. Масалан, муаллиф Шайбонихон
бошчилигида ўзбек уруғларининг деҳқончилик маданияти, маданий анъаналари
тўғрисида сўз юритар экан

қуйидагиларни ёзади: “Шайбонихон қўшинлари орасида

Мовароуннаҳрга кириб келган ўзбек қабилалари ҳақида шуни айтиш керакки,
уларни деҳқончилик маданиятига ёт бўлган фақт кўчманчилар сифатидагина
баҳолаш керак эмас”. Чунки уларнинг катта қисми Сирдарёнинг қуйи оқимлари ва
Сирдарё ҳавзаларидан келган бўлиб, улар бу ерга келгунга қадар деҳқончиликни
яхши ўзлаштирганлар. Бу хислатлари билан чорва билан шуғулланувчи кўчманчи
ўзбеклардан ажралиб турган.

Муаллифнинг ёзишича, кўчманчи қабилалар ҳам суғориладиган ерларига ҳам

эга бўлганлар. Улар экин-текин мавсумида ушбу ерларда бўлиб, қиш вақтларида
қишловларига кўчиб борганлар. Шунингдек, китобда кенагаслар, қарлуқлар, қата-
ғонлар олчинлар, барлослар, баёвутлар, дўрманлар, юзлар, қирқлар, минглар,
сингари 40 га яқин уруғ ва қабилалар ҳаёти ва мавқеи хусусида маълумот берилган.

Кўриб ўтганимиздек, маннбаларда дўрмон сўзини мўғулча “тўрт” деган

маънони билдириши таъкидланган. Бундан шу нарса маълум бўладики, тўрт ака-
укадан тарқалган авлодлар дўрмонлар деб атала бошланган. Маълумотларга кўра,
дўрмонлар тўрт тоифадан иборат бўлиб, 18 та уруғга бўлинган [23]. Унинг биринчи
тоифаси учури деб номланган. Бу тоифа уруғлари: тибир, солтиқ, қоратона, қунур,
ола-той, жомонтой, охча, уйли ва бошқалар. Қиённома тоифасининг уруғлари: қиёт,
қабла, қутучи, жертебар, тўқизалу, оқ қўйли.

Гурдак тоифасининг уруғлари: нўғой, қозоқ, бўрбой, уста. Соксан тоифаси-

нинг уруғлари маълум эмас. Шунингдек, дўрмонларни яна увоқ, уч уруғ, кўк челак,
йўғон, ой тамғали, қўйли каби бир қатор уруғларга бўлинганлиги қайд этилган [24].
Юқорида тилга олинган уруғлардан ташқари бошқа бир қатор уруғлар ҳам
борлигини кузатишимиз мумкин. Масалан, бугунги кунда Узун туманидаги
Серҳаракат қишлоғида яшовчи дўрмонлар таркибида биз кўрсатиб ўтган уруғлар
билан биргаликда бодроқ, мойда-турк, кўсакалас, чорчур, жумуқ, мода, кал, нўғой,
бўрлоқ каби уруғларни учратиш мумкин [25]. Мазкур туманда дўрмон уруғи олдин
уч-тўртта қишлоқларда яшаганлиги кузатилган бўлса, ҳозирда улар яшайдиган
қишлоқлар сони 17 дан ошган. XIX–XX аср бошларида дўрмон уруғи Сурхон-Шеробод
воҳасининг маълум бир қишлоқларида ҳаёт кечирган бўлса. ҳозир воҳанинг барча
туманларида истиқомат қилади. Дўрмон уруғларининг маиший турмуш тарзи, уй
жой, ўтов қурилиши, тил шеваси ва антропологик типи бўйича улар ўзбек-
қўнғиротларидан деярли фарқ қилмайди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

46

ХУЛОСАЛАР
Дўрмон уруғининг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва давлат

бошқарувида нуфузи юқори бўлган. Масалан, XIV–XVI асрларда ўзбек халқини этник
тараққиётида иқтисодий ва маданий алоқаларида муҳим ўрин тутиб, ўзаро этник
алоқаларини мустаҳкамлашда бевосита иштирок этган. Муҳаммад Шайбонийхон
даврида Қундуз шаҳрининг ҳокими дўрмон Урусбек бўлганлиги эътироф этилган.
Дўрмон уруғи Аштархонийлар ҳукумронлиги йилларида ҳам мамлакат ижтимоий-
сиёсий ҳаётида ўзининг юқори мавқеини сақлаб қолган эдилар. Шунингдек, Бухоро
амирлигининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам улар фаол қатнашганлар.

Дарҳақиқат, қипчоқ-ўзбеклар туркий халқларнинг қипчоқ гуруҳига кирувчи

минг, юз, қирқ, қипчоқ (тор маънода, яъни битта уруғ ёки қабила), найман, қангли,
қиёт, қўнғирот, манғит, уйшин, кенагас, жалойир, мисит, дўрман, қутчи, бурқут,
баҳрин каби уруғ-қабилалар асосида ташкил топган бўлиб, кадимги даврларда Итил
(Волга) ва Дунай дарёлари, Ҳазар (Каспий), Орол денгизлари, Урол тоғлари, Ғарбий
Сибирдаги Иртиш ҳамда Енисей дарёлари бўйлари ва Еттисувда яшаганлар.
Қипчоқлар Еттисувда тузилган Турк хоқонлигида ҳам анча катта мавқега эта
бўлган. Уларни баъзи адабиётларда қуманлар ва половецлар деб ҳам атаганлар.

Кўчманчи ўзбекларнинг (қипчоқ- ўзбекларнинг) шевалари ҳам ўтроқ, ўзбек-

ларнинг шеваларидан ҳозирги вақтларга қадар баъзи хусусиятлари билан фарқ-
ланади ва бу хусусиятлари билан қардош қорақалпоқ, қозоқ тилларига яқин-
лашади. Буларнинг ҳаммасини синчиклаб ўрганиш, бир томондан, ўзбек халқининг
тарихи, кадимий илдизлари (уруғ ва қабилалари), этногенезини ўрганиш ва
аниқлашга ёрдам беради. Иккинчидан, улар ўзбек тили, адабий тил ва миллий
тилнинг шаклланиш, шунингдек, тилимизда узоқ даврларда содир бўлган мураккаб
интеграция (бирлашиш), дифференциация (ажралиш) жараёнларидан воқиф
бўлишга, ўзбек адабий тилининг тараккиётига қайси лаҳжа, диалект ёки шевалар
ҳисса қўшганини белгилашга кўмаклашади.

Тадқиқотларда дўрмон уруғи Чингизхон қўшинлари таркибида ва орадан

маълум вақт ўтгач Шайбонийхон қўшинлари билан биргаликда Сурхондарё воҳа-
сига келиб қолган деган фикр устун. Бинобарин, таҳлиллар, келтирилган маълу-
мотлар шуни кўрсатаяпдики, дўрмон қавми ўзбек халқининг асосий уруғларидан
бири сифатида катта тарихий тараққиётни босиб ўтган ва бошқарув, ижтимоий-
сиёсий, маданий жараёнларда етакчи ўринларни эгаллаган.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Борозна Н.Г. Социалистические преобразавания в хозяйстве и быте

узбеков-дурменов в долине Кафернигана и Бабатагских гор.: Автореф. дис. канд. ист.
наук. – М.: МГУ, 1966. – С. 16.

2.

Наджимов К. Антропологический состав населения Сурхан-Дарьинской

области – Т.: САГУ, 1958. – С. 84; Хидоятов И. К вопросу о формировании населения
южных районов Узбекистана // Из истории культуры народов Узбекистана. – Т.,
1965. – С. 12.

3.

Аристов Н.А. Заметки об этническом составе тюркских племен и

народностей. – СПб., 1897. – С. 98.

4.

Петрушевский И.А. Рашид-ад-дин и его исторический труд. Сборник

летописей. – Т. 1. – М.-Л.: 1952. – С. З6.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

47

5.

Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари. – Т.: Наврўз, 2017. –

Б. 21–24.

6.

Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари. – Т.: Наврўз, 2017. – Б. 34.

7.

Носиров Ў. Ўзбеклар шажараси. -Тошкент: Extremum Press, 2011. – Б. 364.

8.

Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари. – Т.: Наврўз, 2017. –

Б. 13–15.

9.

Самойлович А.Н. К истории среднеазиатско-турецкого литературного

языка. Сб. Мир Али-Шир. – Л.,1928. – С. 4–6; Бернштам А.Н. Социально-
экономический строй Орхоно-Енисейских турок. - Фрунзе, 1946. -С.6-8; Шералиев
М.Ш. Озарбайжон тилида кипчок элементлари // Ўзбек тили ва адабиёти. – Т., 1961.
– №6; Решетов В.В. Узбекский язык, Ч.1. – Т., 1959. – С. 60; Наджиб Э.М. Кипчакско-
огузский литературный язык мамлюкского Египта XIV века. Автореферат док.дисс.
– М., 1965. – С. 2.

10.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. -Тошкент: Mumtoz so‘z, 2016. –

Б. 358.

11.

Носиров Ў. Ўзбеклар шажараси. – Тошкент: Extremum Press, 2017. – Б. 366.

12.

Хофиз Таниш Ал-Бухорий. Абдулланома. Форс тилидан С. Мирзаев

таржимаси. Сўз боши ва изоҳлар муаллифи Б. Ахмедов. – Т.: Шарқ, 1999. – Б. 46.

13.

Абулғозий. Шажарайи турк. – Тошкент: Чўлпон, 1992. – Б. 41.

14.

Абулғозий. Шажарайи турк. Тошкент: Чўлпон, 1992. – Б. 38.

15.

Вамбери Х. Путешествие по Средней Азии. – СПб., 1865.

16.

Гребенкин А.К. Узбеки. – СПБ: Русский Туркестан. – № 2. – М.,1872.

17.

Носиров Ў. Ўзбеклар шажараси. – Тошкент: Extremum Press, 2011. – Б. 371.

18.

Аристов Н.А. Заметки об этническом составе тюркский племен

народностей. – СПб., 1897. – С. 178.

19.

Логофет Д.Н. Бухарское ханство под русским протекторатом. – СПб., 1897.

– С. 155.

20.

Ғози Олим. Ўзбек лаҳжаларини таснифда бир тажриба. – Тошкент, 1936.

21.

Ахмедов Б.А. Государство кочевих узбеков. – М.: Наука, 1965.

22.

Абдураимов М.А. Очерки аграрных отношение в Бухарском ханства. – Т.:

Фан, 1966.

23.

Рустамов М. Ўзбек этнографияси. – Т., 1990. – Б. 19.

24.

Чориев З. Тарих атамаларининг қисқача изоҳли луғати – Т.: Шарқ, 1999. –

Б. 38.

25.

Дала маълумотлари. Узун тумани. Серҳаракат қишлоғи. 2001 йил, апрель.

Библиографические ссылки

Борозна Н.Г. Социалистические преобразавания в хозяйстве и быте узбеков-дурменов в долине Кафернигана и Бабатагских гор.: Автореф. дис. канд. ист. наук. - М.: МГУ, 1966. - С. 16.

Наджимов К. Антропологический состав населения Сурхан-Дарьинской области.-Т.: САГУ, 1958. - С. 84; Хидоятов И. К вопросу о формировании населения южных районов Узбекистана // Из истории культуры народов Узбекистана. - Т. , 1965. - С. 12.

Аристов Н.А.Заметки об этническом составе тюркских племен и народностей. – СПб., 1897. -С. 98.

Петрушевский И.А. Рашид-ад-дин и его исторический труд. Сборник летописей. -Т. 1. -М.-Л.:1952. -С.З6.

Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари. – Т.: Наврўз, 2017. -Б. 21-24.

Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари. – Т.: Наврўз, 2017. -Б. 34.

Носиров Ў. Ўзбеклар шажараси. -Тошкент: Extremum Press, 2011. -Б.364.

Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари.-Т.: Наврўз, 2017. -Б. 13-15.

Самойлович А.Н. К истории среднеазиатско-турецкого литературного языка. Сб. Мир Али-Шир. - Л.,1928. -С.4-6; Бернштам А.Н. Социально-экономический строй Орхоно-Енисейских турок. - Фрунзе, 1946. -С.6-8; Шералиев М.Ш. Озарбайжон тилида кипчок элементлари//Ўзбек тили ва адабиёти. -Т., 1961. -№6; Решетов В.В. Узбекский язык, Ч.1.-Т., 1959. -С.60; Наджиб Э.М. Кипчакско-огузский литературный язык мамлюкского Египта XIV века. Автореферат док.дисс. -М., 1965. -С.2.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. -Тошкент: Mumtoz so‘z, 2016. -Б.358.

Носиров Ў. Ўзбеклар шажараси. -Тошкент: Extremum Press, 2017. -Б.366.

Хофиз Таниш Ал-Бухорий. Абдулланома. Форс тилидан С. Мирзаев таржимаси. Сўз боши ва изоҳлар муаллифи Б.Ахмедов. -Т.: Шарқ, 1999.- Б. 46.

Абулғозий. Шажарайи турк. - Тошкент: Чўлпон, 1992. -Б.41

Абулғозий. Шажарайи турк. Тошкент: Чўлпон, 1992. -Б.38.

Вамбери Х. Путешествие по Средней Азии. – СПб., 1865.

Гребенкин А.К. Узбеки. -СПБ: Русский Туркестан. -№2. -М.,1872.

Носиров Ў. Ўзбеклар шажараси. -Тошкент: Extremum Press, 2011. -Б.371.

Аристов Н.А. Заметки об этническом составе тюркский племен народностей. -СПб., 1897. -С.178.

Логофет Д.Н. Бухарское ханство под русским протекторатом. -СПб., 1897. -С.155.

Ғози Олим. Ўзбек лаҳжаларини таснифда бир тажриба. – Тошкент, 1936.

Ахмедов Б.А. Государство кочевих узбеков. -М.: Наука, 1965.

Абдураимов М.А. Очерки аграрных отношение в Бухарском ханства. -Т. : Фан, 1966.

Рустамов М. Ўзбек этнографияси. -Т., 1990.-Б. 19.

Чориев З. Тарих атамаларининг қисқача изоҳли луғати.- Т.: Шарқ, 1999.- Б. 38.

Дала маълумотлари. Узун тумани. Серҳаракат қишлоғи. 2001 йил, апрель.