Авторы

  • Зиёвуддин Шаумаров
    старший преподаватель, кафедра профилактики правонарушений, академия министерства внутренних дел Республики Узбекистан, Ташкент, Узбекистан
  • Баҳром Алимов
    старший преподаватель, кафедра профилактики правонарушений, академия министерства внутренних дел Республики Узбекистан, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss9/S-pp366-372

Ключевые слова:

несовершеннолетний правонарушитель правонарушение причины и условия индивидуальная профилактика система социальных правовых медицинских и других мер

Аннотация

В данной статье освещены проблемы, существующие в организации и реализации профилактике безнадзорности и правонарушений среди несовершеннолетних, причины и условия правонарушений несовершеннолетних, особенности несовершеннолетних, факторы, негативно влияющие на них, а также рекомендации по их устранению.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Problems of prevention of offenses among minors and their
solutions

Ziyovuddin SHAUMAROV

1

, Bahrom ALIMOV

2


Academy of MIA of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021

In this article, the problems existing in the organization and

implementation of the profile of uncontrolled violations and
offenses among minors, the causes and conditions of offenses of
minors, the peculiarities of minors, the factors affecting them
negatively, as well as recommendations on their elimination
have been highlighted.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

minor,
offender,
offense,
causes and conditions,
individual prevention,
system of social,
legal,
medical and other measures.

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш муаммолари ва уларнинг ечимлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

вояга етмаган,
ҳуқуқбузар,
ҳуқуқбузарлик,
сабаб ва шарт-шароитлар,
якка тартибдаги
профилактика,
ижтимоий,
ҳуқуқий,
тиббий ва бошқа чора-
тадбирлар тизими.

Ушбу мақолада вояга етмаганлар ўртасида назоратсиз-

лик ва ҳуқуқбузарликлар профилакткасини ташкил этиш ва
амалга оширишда мавжуд муаммолар, вояга етмаганлар
ҳуқуқбузарликларининг сабаб ва шарт-шароитлари, вояга
етмаганларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларга салбий
таъсир этувчи омиллар ҳамда уларни бартараф этиш бора-
сидаги тавсиялар ёритиб берилган.

1

Senior lecturer, Department of offenses profilactics, Academy of MIA of the Republic of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.

2

Senior lecturer, Department of offenses profilactics, Academy of MIA of the Republic of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

367

Проблемы

профилактики

правонарушений

среди

несовершеннолетних и пути их решения

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

несовершеннолетний,
правонарушитель,
правонарушение,
причины и условия,
индивидуальная
профилактика,
система социальных,
правовых,
медицинских и других
мер.

В данной статье освещены проблемы, существующие в

организации и реализации профилактике безнадзорности и
правонарушений среди несовершеннолетних, причины и
условия

правонарушений

несовершеннолетних,

особенности несовершеннолетних, факторы, негативно
влияющие на них, а также рекомендации по их устранению.


Ўзбекистонда мустақиллик қўлга киритилган дастлабки кунлардан бошлаб

жамиятда барқарорликни таъминлаш, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишта-
лигини асраш устувор вазифалардан бирига айланди. Ушбу вазифаларни бажариш-
да ички ишлар органлари фаолиятини кенг жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда
амалга ошириши муҳим ўринга эгадир.

Ҳуқуқий демократик давлат тараққиётининг ривожи ўсиб келаётган авлод-

нинг таълим ва тарбия даржасига боғлиқ. Бунга эришиш учун эса аввало, жамият
аъзоларининг, шу жумладан вояга етмаган ва ёшларнинг сиёсий, ижтимоий,
маънавий ва ҳуқуқий савияси юқори даражада бўлиши талаб этилади. Шу боисдан,
вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликлари профилактикасида
таълим ва тарбия алоҳида ўринга эга.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёв: “Сизларга яхши

маълумки, 2016 йил биринчи Президентимиз ташаббуси билан “Соғлом она ва бола
йили” деб эълон қилинган эди. Бу борада давлат дастури тасдиқланиб, кўплаб
тадбирлар амалга оширилди. Бу ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш
йўлидаги ишларимизни изчил давм эттириб, янада юксак босқичга кўтаришга
хизмат килмоқда” деб такидлаб, вояга етмаганларни тарбиялаш ва уларни Ватан
равнақи йўлида хизмат қилувчи шахс сифатида етиштириш муҳим вазифалардан
эканлигини кўрсатиб берди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакат келажагини болалар, вояга етмаган ва ёшлар

тимсолида, аниқроғи уларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол қилиб
вояга етказишда кўриши табиийдир. Мамлакатимизда вояга етмаганларнинг
баркамол инсон бўлиб, улғайишига давлат сиёсати даражасида эътибор қарати-
лиши ва бу борада чора-тадбирларнинг амалга оширилиб келинаётгани ҳам шу
мақсадда амалга оширилаётганини англаш мумкин.

Маълумки, ҳуқуқий демократик давлат тараққиётининг ривожи ўсиб келаё-

тган авлоднинг таълим ва тарбия даржасига боғлиқдир. Бунга эришиш учун эса
аввало жамият аъзоларининг, шу жумладан вояга етмаган ва ёшларнинг сиёсий,
ижтимоий, маънавий ва ҳуқуқий савияси юқори даражада бўлиши талаб этилади.

Шу боисдан, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг олдини олишни

кучайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
муҳим аҳамият касб этади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

368

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиеёв:

“Сизларга яхши маълумки, 2016 йил биринчи Президентимиз ташаббуси билан
“Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинган эди. Бу борада давлат дастури
тасдиқланиб, кўплаб тадбирлар амалга оширилди. Бу ҳар томонлама соғлом
авлодни вояга етказиш йўлидаги ишларимизни изчил давм эттириб, янада юксак
босқичга кўтаришга хизмат килмоқда”, – деб такидлаб, вояга етмаганларни
тарбиялаш ва уларни Ватан равнақи йўлида хизмат қилувчи шахс сифатида
етиштириш муҳим вазифалардан эканлигини кўрсатиб берди.

Дарҳақиқат мамлакатнинг келажагини белгиловчи ёшлар ва вояга етмаган-

ларнинг комил инсолн қилиб тарбиялашда адолат ва қонун устуворлигини
таъминлаш, уларнинг келажакка ишоничини янада мустахкамлаш давлат риво-
жида муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги вақтда вояга етмаганлар ва ёшлар ҳуқуқбузарлиги ҳақида салмоқли

статистик материал тўпланган, уни таҳлил қилиш методикаси асосан ишлаб
чиқилган ва булар уларнинг жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарликларининг ҳолатини,
унинг миқдор ва сифат (таркибий ва бошқа) ўзгаришларини анча аниқ баҳолаш
имконини беради.

Вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан аксарият ҳолларда қасддан одам

ўлдириш, ўғирлик, талончилик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, номусга
тегиш, босқинчилик, безорилик каби жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши
криминолог олимлар томонидан ўрганилган.

Вояга етмаганлар ва ёшлар ҳуқуқбузарлиги катталар ҳуқуқбузарлиги билан

бир хил сабабларга эга, бироқ уларнинг таъсир кўрсатиш механизми анча фарқ
қилади. Бу сабаблар шахснинг шаклланишига сезиларли даражада таъсир
кўрсатади. Мазкур тарбия ташкилий ва стихияли жиҳатларни, тарбия ҳамда
тегишли ижтимоий амалиёт таъсирини ўз ичига олади.

Ҳар бир вояга етмаган тарбияси оғир шахснинг хулқ-атвори ўзига хосдир, у

ўсмир шахси шаклланишининг объектив ва субъектив омиллари билан белги-
ланади. Бу тарбия ва профилактика ишларида индивидуал ёндашув етакчилик
қилиши лозимлигини англатади.

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилак-

тикаси бу ижтимоий фаолият бўлиб, жамият ривожланиши ва бошқа ижтимоий
ҳолатлар билан ўзаро алоқадорликда бўлиб, ўз ўрнига эга. Худди шу маънода, бу
жараёнда якка тартибдаги (индивидуал) профилактикани ижтимоийлашуви
жараёнининг бир қисми сифатида қараш керак.

Давлатчилик вужудга келган даврлардан бошлаб ҳукмрон доиралар

фуқароларни турли йўллар билан тарбиялаш, уларнинг ўзлари ишлаб чиққан қонун
ва қоидаларга амал қилишларига мажбур этиб келганлар ва ўз навбатида адолатсиз
бўлсада ўша замоннинг ўзига хос бўлган ҳуқуқий хулқни шаклланишида рол
ўйнаган. Шунинг учун шахснинг ижтимоийлашуви унда ахлоқий сифатлар ва
ҳуқуқий онгни шакллантиришни келтириб чиқаради. Бу жараёнлар шахсни
жамиятда ўрнатилган қоидалар ва тартибларга риоя қилиши ва мослашашишини
таъминлайди.

Аммо, ҳар қандай даврда ҳам вояга етмаганларнинг даврга ёки қоидаларга

мослашиши жараёни уларга қандай таъсирни кўпроқ қўллаш билан боғлиқдир.
Масалан, уларни қандай тарбиялаш ҳамда қандай руҳда ўстиришга боғлиқ. Шуни


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

369

алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳар қандай шахсни ўзи униб ўсган мамлакати,
миллатининг урф-одатлари асосида тарбиялаш, шу билан бирга ўзга миллат-
ларнинг одатларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш уларни комил инсон этиб
тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади, ваҳоланки, ўз ҳалқини севувчи ва ўзга
миллатларни ҳурмат қилувчи шахсгина ҳуқуқбузарлик содир этмайди, атроф
муҳитга доимо ҳурматда бўлади.

Шу ўринда, Туркистон маърифатпарвари, мутафаккир, педагог ва ахлоқшунос

Абдулла Авлоний: “ўгай тарбиядан” кўра миллий тарбиямиз усулларини янгилашни
афзал билади ва ва ўз даврини “Тарбиянинг замони – тарбиянинг айни вақти” деб
атайди. Унинг бу борадаги қарашлари ҳануз ўз кучини йўқотганмаганлигини,
тарбия – ҳозир ҳам жамият учун долзарб муаммо эканлигини кўриш мумкин. Ўз
навбатида Абдулла Авлоний: “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё
ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир”, деб таъкидлаб ўтиб, тарбиянинг вояга
етмаганларнинг ҳуқуқ ва ахлоқ нормаларига риоя қилишини таъминлашда,
шунингдек, улар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар содир этилишини
олдини олишда муҳим аҳамият касб этишини кўрсатиб ўтган.

Демак, вояга етмаган шахсларда ғайриижттмоий ҳулқ-атвор шаклланишида

уни ўраб турган ташқи ва ички муҳитдаги салбий таъсирлар рол ўйнайди ва айнан
шу салбий таъсирлар вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир
этилишига олиб келади.

Вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликларсодир этилиши шарт-

шароитларидан келиб чиқиб уларни қуйидаги иккита турга ажратиш мумкин:

1. Ташқи шарт-шароит, жамиятдаги салбий ижтимоий иллатларнинг мавжуд-

лиги, хусусан, гиёҳвандлик ва сурункали ичкиликбозлик, “оммавий маданият”,
экстремизм ва терроризм;

2. Ички шарт-шароит, хусусан, оиладаги салбий муҳит, оила аъзоларидаги

ёмон ҳулқнинг салбий таъсири ва бошқалар.

Вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг тур-

ларига қараб уларнинг қандай муҳитда ўсганлигини аниқлаш мумкин, шу боисдан
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
ташкил этишда ва бу жараёндани мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни
баратараф этишда аввало ҳуқуқбузарликларни ўрганиш мақсадга мувофиқ.

Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар таҳлил

этилганда уларнинг қуйидаги алоҳида кўринишларига эътибор бериш лозим:

1. Жамоат тартиби ва аҳлоқий талабларни бузиш (ноаҳлоқий хулқ-атвор).
2. Турли ҳилдаги майда қонунбузарликлар (қонунга хилоф хатти-ҳаракат).
3. Қонуний талабларни бузиш, жиноятда содир этиш (жиноий хатти-ҳаракат)

кабилар.

Шу туфайли жамиятга зид хулқ-атворни барча турларини бир-бири билан

узвий боғлиқ ва қоидага биноан бир бирига сабабчидир. Шунинг учун жиноят ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишда, унга шароит
яратаётган, жамиятга зиён етказаётган сабаблар билан курашни кучайтириш зарур.

Вояга етмаганларнинг ўзига хос хусусиятлардан энг муҳими шундаки, оилада

ва мактаб жамоасида ўз ўрнини топа олиши ниҳоятда мураккабдир, шу боис ҳам
улар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар қуйидаги омилларни бир -
бирига таъсири натижасида вужудга келади:


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

370

1. Ташқи муҳитнинг вояга етмаган ўсмирларга бўлган таъсири;
2. Вояга етмаган ўсмирнинг шахси;
3. Вояга етмаган ўсмирларнинг жамоада тутган ўрни.
Вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларга мойилларининг ижтимоий

эҳтиёжлар, қизиқишлар, моддий йўналишлар бир-бирига ўхшаш бўлади, уларни
қонунга зид ишлар қилиш билан тўлдирмоқчи бўладилар.

Юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда вояга етмаганлар ўртасида

назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва амалга
оширишда ички ишлар органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиямар,
мутахассислар, таълим муассасалари ўзаро ҳамкорликда зарурий чора-тадбир-
ларни амалга оширишлари мақсадга мувофиқ.

Оила муҳити ва ташқи муҳит вояга етмаганларнинг шахсига ниҳоят даражада

тез таъсир қилади, бундай таъсир қилиш натижасида вояга етмаганларда жамиятга
зид бўлган қуйидаги салбий ҳислатлар шаклланиб боришида катта ўринни
эгаллайди.

Вояга етмаган ҳуқуқбузарлар оилалари тузилмасида ижобий оилалар катта

ўрин тутади. Улардан тахминан 60 фоизидан кам илғанадиган болалар тарбияси
хатолари кўринади: 34,5 фоиз оилаларда болани доимо асоссиз эркалашади,
26,2 фоиз оилада эса болани мустақилидан ва оила муаммоларидан ажратилган.
Ўрганилган оилалар моддий аҳвол яхши. Фақат, 12-13 фоиз оилаларда моддий
камчиликлар бор. Қолган оилаларда ҳамма нарса етарли, уларнинг кўпчилигида
моддий эҳтиёжлар маънавийларидан устун қўйилиб, шу орқали болаларнинг
қиммат нарсаларга бўлган эҳтиёжи қондирилади.

Оила томонидан назоратсиз қолиш, ўқув тарбия жамоасини таъсиридан

тушиб қолиш ёшларда жавобгарсизлик ва бебошлик ҳиссини мустахкамлайди.
Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларини олдини олишнинг замонавий шароитида
асосий диққат эътибор, вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузар-
ликларнинг олдини олувчи дастлабки профилактика масалаларига қаратилган
бўлиши керак.

Маълумки болалар нафақат дарс жараёнида, балки дарсдан ташқари вақт-

ларда ҳам тарбия таъсири остида бўлишлари керак. Шу сабабли мактаблар турар
жойларда педагогик марказларга айланиб, болалар қандай яшаётганликлари ва
улар бўш вақтларини қандай ўтказаётганликлари борасида жавобгарликни ўз
зиммаларига олишлари зарур. Таҳлил этилган ижобий натижалар шундан далолат
беряптики, қаерда педагогик жамоалар бундай жавобгарликни ўз зиммларига олиб
ўқувчилани бўш вақтларини тўғри ташкил этган бўлсалар, ўша ерда қонунбузар-
ликлар жуда кам содир этилади.

Вояга етмаганларнинг шахсини шакллантиришда ва ҳуқуқбузарликнинг

олди олинди педагогик усулларни ўзгаришларга мослаб бориш ва педагогик са-
водсиз оилалар билан алоқа қилиш, уларни масъулиятини ошириш муҳимдир.
Бунда кўпгина мутахассислар, жумладан социологлар, педагог ва юристларнинг
фаоллиги талаб қилинади.

Шу боисдан, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини ташкил этишда аввало вояга етмаганларга салбий таъсир
кўрсатувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга
қаратиш, бу борадаги самарали усулларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш
мақсадга мувофиқдир.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

371

Шу билан бирга, вояга етмаган тўлиқ ижтимоий шахс эмаслиги, унинг ривож-

ланиш босқичида эканлигини инобатга олиб, улар ўртасида назоратсизлик ва
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда ижобий хулқ-атворни
шакллантириш, салбий таъсирни камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга
ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз керакки, ҳозирги пайтда вояга етмаганлар

томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш долзарб муаммолардан биридир. Чунки келгуси ишларнинг давомчилари
айнан ўсиб келаётган ёш авлоддир, улар давлатнинг келажагини белгилайди. Вояга
етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
учун, аввало уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашимиз ва бартараф
этишимиз мақсадга муофидир. Шунингдек, жойларда умумий профилактикадан
унумли фойдаланиш ва буларни юритишда ёшлар тарбиясига бевосита маъсул
шахслар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни яхши йўлга қўйилиши ижобий
натижаларни беради. Бундан ташқари ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган вояга
етмаганлар билан якка профилактик тарбиявий ишларни юритишда уларнинг ёш
ва психологик хусусиятларини инобатга олиб ташкиллаштирилиши ҳам мақсадга
мувофиқдир.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Ўзбeкистон Рeспубликасининг Конституцияси. – Т., 2020.
2. Ўзбeкистон Рeспубликасининг Жиноят кодeкси. Расмий нашр. – Т.:

Ўзбeкистон Рeспубликаси Адлия вазирлиги, 2020.

3. Ўзбeкистон Рeспубликасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

Кодeкси. Расмий нашр. – Т.: Ўзбeкистон Рeспубликаси Адлия вазирлиги, 2020.

4. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрдаги “Вояга етмаганлар

ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги
Қонуни.

5. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни // “Халқ сўзи”. – 2014. – 15 май.

6. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид

давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантириш

бўйича

ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами. – 2017. – № 6. – 70-м.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички

ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сонли Фармони.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги

“Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини
янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги
даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5938-сонли Фармони.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

372

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 14 мартдаги

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикасива жиноятчиликка қарши курашиш тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2833-сонли Қарори.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 12 апрелдаги “Ички

ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–2883-сонли Қарори.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички

ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2896-сонли Қарори.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 майдаги

“Ихтисослаштирилган

ўқув-тарбия

муассасалари

фаолиятини

тубдан

такомиллаштириш тўғрисида”ги 4342-сонли Қарори.

14. Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

2019

йил

17 октябрдаги “Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 880-сонли Қарори.

Библиографические ссылки

Ўзбeкистон Рeспубликасининг Конституцияси. – Т., 2020.

Ўзбeкистон Рeспубликасининг Жиноят кодeкси. Расмий нашр. – Т.: Ўзбeкистон Рeспубликаси Адлия вазирлиги, 2020.

Ўзбeкистон Рeспубликасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодeкси. Расмий нашр. – Т.: Ўзбeкистон Рeспубликаси Адлия вазирлиги, 2020.

Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни // Халқ сўзи. – 2014. – 15 май.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2017. – № 6. – 70-м.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 14 мартдаги

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикасива жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 12 апрелдаги “Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2883-сонли Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2896-сонли Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 майдаги “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 4342-сонли Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 октябрдаги “Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 880-сонли Қарори.