Авторы

  • Тошкентбой Пардаев
    доцент, Термезский Государственный университет, Термез, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp136-140

Ключевые слова:

культура литература искусство театр национальность центр ценности пантуризм панисламизм репрессии

Аннотация

В статье анализируются изменения в культурной жизни Узбекистана в послевоенные годы восстановления, ошибки и недоработки, давление большой государственной политики центра на культурную жизнь республики.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Cultural life in Uzbekistan after years of the World War II:
changes and challenges

Toshkentboy PARDAEV

1


Termez State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2021
Received in revised form
15 September 2021
Accepted 20 October 2021
Available online
15 November 2021

The article analyzes the changes in the cultural life of

Uzbekistan in the post-war years of reconstruction, mistakes and
shortcomings. The pressure of the great state policy of the center
on the cultural life of the republic.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp

136-140

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

culture,
literature,
art,
theater,
nationality,
center,
value,

pan-tourism

,

pan-Islamism

,

repression.

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда Ўзбекистонда
маданий ҳаёт: ўзгаришлар ва муаммолар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

маданият,

адабиёт,

санъат,

театр,

миллийлик,

марказ,

қадрият

,

“пантуризм”,
“панисломизм”,

қатағон

.

Ушбу мақолада урушдан кейинги тикланиш йилларида

Ўзбекистон маданий ҳаётида юз берган ўзгаришлар, йўл
қўйилган хато ва камчиликлар, марказнинг улуғ давлат

-

чилик сиёсатининг республика маданий ҳаётига кўрсатган
босими билан боғлиқ жиҳатлар таҳлил этилган.

1

Associate Professor of Termez State University. Termez, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

137

Культурная жизнь Узбекистана после Второй мировой
войны: изменения и вызовы

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

культура,

литература,

искусство,

театр,

национальность,

центр,

ценности,

«пантуризм»,
«панисламизм»,
репрессии.

В статье анализируются изменения в культурной жизни

Узбекистана в послевоенные годы восстановления, ошибки
и недоработки. Давление большой государственной
политики центра на культурную жизнь республики.

Урушдан кейинги дастлабки даврлар ўзбек халқининг маданий ҳаётида ҳам

улкан синов даври, айниқса, партиянинг мафкуравий хуружлари ниҳоятда авж
олган давр сифатида тарихда қолди. Бу даврда барча миллий республикаларнинг
маданиятига зид бўлган ягона “совет маданияти”ни яратиш борасида олиб
борилган ҳаракатлар СССР таркибидаги барча халқлар маданиятига салбий таъсир
кўрсатди. Миллий маданиятлар махсус қолипга солиниб, марказ манфаатларига мос
келадиган қисмлари сақлаб қолинди. Аксинча, тарихий мерос, ўзликни англаш ва
бошқа шу каби миллий хусусиятларни ўзида жамлаган маданият дурдоналари
эскилик сарқити, буржуача турмуш тарзига сажда қилиш, ўтмишни идеаллаш

-

тириш, “пантуризм”, “панисломизм”, умуман, совет маданияти ақидаларидан
чекиниш сифатида баҳоланиб,

таъқиб остига олинди. Шу боисдан ҳам урушдан

кейинги йилларда ўзбек адабиёти, санъати ва маданияти мураккаб ва зиддиятли
синов даврини бошидан кечирди.

Агар уруш йилларида совет театрлари уруш мавзусини акс эттириш ва “Барча

нарса фронт!” учун шиори остида пьесалар намойиш этган бўлса, урушдан кейинги
йилларда Сталин ғоявий режимининг шаклланиши даврида ҳар қандай санъат
намунаси совет давлатининг сиёсатини

тарғиб қилишда фаол иштирок этиши

белгиланди [1]. 1946

-

йил 26

-

августда Коммунистик Партия Марказий Қўмитаси

томонидан “Драматик театрларнинг репертуарлари ва уларни яхшилаш чора

-

тадбирлари тўғрисида” Қарор қабул қилинди [2]. Унга кўра, саҳнада

,

биринчи

навбатда

,

совет пьесалари ўрин олиши керак эди. Ана шу қарорнинг чиқиши билан

театрлар ижодий ҳаётида жиддий

ўзгаришлар юз берди. Натижада

,

“Фарҳод ва

Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Алпомиш”, “Гуландом” ва бошқа
афсонавий

-

фольклор сюжетларига асосланган опера, балет ва мусиқали драма

спектаклларини яратиш ҳамда ташвиқ қилишдек “зарарли” иш кескин қораланди.

Натижада

,

республика театрларида совет турмуш тарзи ва унинг

“афзалликлари”ни тарғиб қилувчи пьесалар” саҳналаштирила бошлади. Шу даврда
Уйғуннинг “Ҳаёт қўшиғи”, “Навбаҳор”, Туйғуннинг “Муҳаббат”, “Бахт”, Назир
Сафаровнинг “Шарқ тонги” каби ушбу чақириққа жавоб берувчи пьесалари саҳна
юзини кўрди. Қолаверса, миллий драмалар ўрнига М.Горькийнинг “Мешчанлар”,
А.Н.

Островскийнинг “Момақалдироқ”, Н.В.

Гогольнинг “Ревизор” каби пьесалари

саҳналаштирилди [3].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

138

Уруш йилларида Муқимий номли мусиқали драма театри “Тоҳир ва Зуҳра”,

“Равшан ва Зулхумор”, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, “Фарҳод ва Ширин”, “Алпомиш”,
“Навоий Астрабодда” каби ўнлаб мусиқали драмаларини саҳналаштирди. Бироқ
уруш тугаганидан сўнг орадан кўп ўтмай Ўзбекистон бўйлаб яна бир ялпи террор
тўлқини бўлиб ўтди. Бу йиллардаги қатағонлар

,

асосан

,

халқнинг маданий ва

маънавий меросига бўлган ҳуқуқини чеклашга қаратилганлиги туфайли ҳам илм

-

фан ва маданият арбобларининг кўпчилиги ноҳақ айбланди. Ушбу қатағонлар учун
ВКП (б) МҚнинг “Звезда” ва “Ленинград” журналлари тўғрисида (1946), “Драма
театрлари

репертуарлари

тўғрисида”,

“Катта

ҳаёт”

фильми

тўғрисида,

В.

Мураделининг “Буюк дўстлик операси ҳақида” (1948) каби қарорлари мафкура

-

вий асос бўлиб хизмат қилди [4]. Ушбу қарорлар асосида миллий чекланганлик учун
“Шарқ Юлдузи”, “Звезда Востока” журналларининг таҳририятига ҳам жиддий
айблар қўйилди.

Табиийки, бу қарорлар ва кўрсатмаларнинг ҳаммаси раҳбарлик ҳужжати

сифатида бажариш учун қабул қилинарди. Ўша давр матбуотида таъкидланганидек,
бу ҳужжатлар энг шафқатсиз чоралар билан миллатчилик ва маҳаллийчиликни,
феодал ўтмишни мақташни, буржуа маданияти қаршисида

қуллуқ қилишни, диний

ақидапарастликни таг

-

томири билан суғуриб ташлашга хизмат қилмоғи лозим эди.

Барча йўналишдаги олимлар, зиёлиларни замонавийликка қаратиш, совет
воқелигини ўрганиш ва оммалаштириш, бутун аҳолини Сталин бошчилигидаги
партия ва совет давлати теварагида жипслаштириш талаб қилинарди [5]. Ушбу
қарорларни Ўзбекистонда ишлаб чиқилиши асносида “Шарқ Юлдузи” ва “Звезда
Востока” журналларининг таҳририятига ҳам миллий чекланганлик айби қўйилди.

Натижада, партия органлари баъзи ёзувчилар, шоирларнинг ижодий ишидан

жиддий ғоявий хатолар топадиган

,

уларни миллий жиҳатдан

чекланганликда

,

феодал ўтмишни зарарли тарзда идеаллаштиришда ва эски феодал маданияти
олдида қулларча тиз чўкишда айблайдиган бўлиб қолди. Жумладан, Ойбек, Абдулла
Қаҳҳор, М.

Бобоев, У.

Рашидов, Миртемир, М.

Шайхзода ва бошқа шоир

,

ёзувчилар

таъқиб қилинди. Ойбекнинг Амир Темур ва Бобурга бағишланган достонлари
тугалланмай қолди.

Коммунистик мафкура адибнинг вафотидан кейин ҳам бу достонларни

20 жилдлик мукаммал асарлар тўпламининг сўнгги жилдида босиб чиқарилишига
йўл қўймади [6]. Шу билан бирга

,

“Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Тоҳир ва

Зуҳра”, “Гуландом” ва бошқа афсонавий фольклор сюжетларига асосланган опера,
балет ва мусиқали драма асарларини саҳнага қўйиш тақиқлаб қўйилди. Шунингдек,
кўпгина концерт ташкилотлари ва театрлар “эски архаик мусиқани ва мунгли
мақом намуналарини” тарқатганликда айбланди. Партия йиғилишларида
“Ўзбекистоннинг мусиқали санъати ҳаётдан

орқада қолмоқда, ўзбек халқини

коммунистик руҳда тарбиялаш мақсад ва вазифаларига тўла

-

тўкис хизмат

қилмаётир”

,

деб танқид қилинди.

Республиканинг партия органлари марказнинг йўл

-

йўриқларига таяниб

дунёқараши ва ижоди партия мафкурасига тўғри келмайдиган ижодий зиёлилар
аҳлига ҳужум қила бошлади. Улар ўз асарларига “миллатчилик” ғояларини “олиб
кирганликда” айбланди. Ўз ижодида ўрта асрлар давридаги халқ тарихини ва совет
ҳукумати ўрнатилишидан олдинги тарихни ёритиб берган ёзувчи ва шоирлар
ўтмишни идеаллаштиришда айбланиб, уларга “миллатчилар” деган тамғалар
ёпиштирилди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

139

1949-

йил 25

-

июнда Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг

бюросида Ўзбекистон ёзувчиларининг иши муҳокама қилинди. Йиғилиш қарорида
Абдулла Қаҳҳорнинг “Қўшчинор чироқлари” асари қаттиқ танқид қилинди. Ёзувчи
Миркарим Осим эса “Сиёсий жиҳатдан ишончсизлик, миллатчилик, хато фикрлар

-

дан халос бўлмаган киши” сифатида таърифланди [7].

Мустабид тузум эркин фикрлайдиган ўзбек зиёлиларини бадном қилиб,

уларни қоралаш билангина чекланиб қолмади. Уларнинг кўплари қатағон қилиниб

,

турмаларга тиқилди ёки сургун қилинди.

Умуман олганда

,

ХХ асрнинг 40

-

йилларининг охири ва 50

-

йилларининг

бошларида Сталин шахсига сиғиниш даври оммавий қатағонларининг навбатдаги
босқичи амалга оширилди. Ушбу қатағонлар туфайли СССРда 1930

-

йилдан

1953-

йилгача 3778234 киши қамоққа олинди ва улар “Халқ душмани” деб эълон

қилинди. Шулардан 786098 киши отиб ташланди [8]. 1937

-

йилдан 1953

-

йилгача

Ўзбекистонда НКВД “учлиги” томонидан 100 минг киши қамоққа олинди ва турли
муддатларга қамаб юборилди, улардан 15 минг нафари эса отиб ташланди [9].

Бу даврда Ўзбекистонда ҳам амалга оширилаётган қатағон ва қама

-

қамаларга

Ўзбекистоннинг

ўша

пайтдаги

раҳбарлари

У.

Юсупов

,

кейинчалик

эса

Н.

Муҳитдиновлар бефарқ қараб турмадилар, аксинча

,

ўзларининг норозилик

муносабатларини билдирдилар. Жумладан

,

Усмон Юсупов ушбу масала юзасидан

И.Сталинга хат ёзиб

,

қуйидаги фикрларни билдирган эди. “Ички ишлар халқ

комиссарлари (НКВД) фаолиятида жуда катта камчилик ва қонунбузарликларга
йўл қўйилмоқда. Оммавий қамоққа олишларга зўр берилган, кўп ҳолатларда улар
етарли даражада асосланмаган.

Ички ишлар халқ комиссарлигида, унинг район

-

лардаги бўлимларида, ҳатто

,

энг кўп қамоққа олиш учун мусобақа эълон қилинди.

Бу эса етарли даражада асосланмай қамоққа олиш учун кенг йўл очди” [10]. Айниқса

,

1955

1957-

йилларда Ўзбекистонга раҳбарлик қилган Н.А.

Муҳитдиновнинг

қатағон қурбонларини оқлаш борасида олиб борган хизматлари ниҳоятда катта
бўлди. Сталин ўлимидан кейин асоссиз қатағон қилинганларни оқлаш жараёни
бошланди. Бу даврда ўзбекистонликлардан 40 мингга яқин киши оқланди [11].

Совет тузумининг зўравонлик сиёсатига ҳамда қатағонларига қарамасдан

,

ўзбек адиблари, санъаткорлари ўз ижодини тўхтатмади. Бироқ уларнинг

кўплари

-

нинг ижодида коммунистик партия мафкурасининг таъсири, совет турмуш тарзини
улуғлаш каби хислатлар ҳам ўз ифодасини топди. Шунга қарамасдан

,

бадиий

жиҳатдан пишиқ

,

кучли ижодий руҳ билан суғорилган асарлар ҳам яратилди.

1948-

йил 4

-

мартда СССР Министрлар Советининг “Театрларга давлат

дотациясини қисқартириш ва уларнинг молиявий аҳволини яхшилаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга биноан давлат
театрларининг ривожига маблағ ажратиш миқдори анча камайди. Молиявий
қийинчиликлар натижасида театрлар ёпилиши кузатилди [12]. Буни қуйидаги
далил орқали ҳам билиб олиш мумкин. Агар 1940

-

йилда Ўзбекистонда 45 та театр

мавжуд бўлган бўлса, 1950

-

йилда уларнинг сони

20 тагача камайди [13].

Шу даврда ўзбек адабиётида ҳам анчагина ўзгаришлар бўлди. Урушдан

кейинги ўзбек шеъриятида тинчлик шароитида олиб борилаётган бунёдкорлик
ишларини мадҳ этувчи, халқлар дўстлигини тараннум этувчи, шунингдек, севги,
вафо ва садоқат каби соф инсоний туйғуларни куйловчи қатор шеърий тўпламлар
яратилди. Айниқса

,

Ғафур Ғуломнинг “Гулдаста”, Мақсуд Шайхзоданинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

140

“Тошкентнома”, “Чорак аср девони”, Миртемирнинг “Қалдирғоч”, Зулфиянинг
“Юрагимга яқин кишилар” каби шеърий тўпламлари ўқувчилар орасида кенг
ёйилди [14].

Урушдан кейинги дастлабки йилларда ўзбек адиблари ҳам анча баракали

ижод қилди. Бироқ Сталин даврининг қатағон сиёсати ижод аҳлининг фаолиятига
жиддий салбий таъсир кўрсатган бўлса

-

да, урушдан кейинги тинч қурилиш даври

талаблари бадиий сўз санъаткорларининг зиммасига янги

-

янги мавзуларда ижод

қилиш маъсулиятини ҳам юклади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Fredrick C Barghoorn. The Soviet cultural offensive The role of cultural

ddiplomacy in Soviet foreign policy Westport. Conn. Greenwood Press. 1976.

P. 196.

2.

Драматик

театрларнинг

репертуари

ва

уни

яхшилаш

тадбирлари

ҳақида

//

ВКП

(

б

)

Марказий

Комитетнинг

1946

йил

26

августдаги

қарори

.

Тошкент

:

ЎзССР

Давлат

нашриёти

. 1952.

Б

. 9

17.

3.

Эрназаров

Ф.Н. Ўзбекистоннинг Осиё давлатлари билан маданий алоқалари

1945-1991.

Тошкент: “Иқтисодиёт”. 2018. –

Б.

75

76.

4.

“Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари”. –

Тошкент: “Шарқ. 2001. –

Б.419.

5.

Нуритдинов

М. Кремлда ўтган йилларим. –

Тошкент: “Ўзбекистон”. 1995. –Б.

56.

6.

Мусаев

Н.Ў., Азимов

Ҳ.И. Маданиятшунослик. Ўқув қўлланма. –

Тошкент,

2011.

Б.

219.

7.

ЎзР ПДА 58

-

фонди, 128

-

рўйхат. 43

-

иш, 71

-73-

варақлар.

8.

Известия. 1990, 14 февраля.

9.

Правда Востока. 1991, 15 сентября.

10.

Ражабов

Қ

ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи дарслик. –

Тошкент:

“Ўқитувчи”. 2017. –

Б.

110

111.

11.

Мулоқот журнали. –

Тошкент , 1989 йил

. 4-

сон. –

Б

. 18.

12.

Алятина

А.Г, Дегтярева

Н.А. Культурная политика СССР в после военное

десятилетие (на примере театров южного Урала) II Вестник Кемеровского
государственного университета. 2017. №

3.

С.

5

12.

13.

Раҳмонов

Н.,

Умаралиев

А. Совет Ўзбекистони маданияти тарихи

очерклари. –

Тошкент: “Ўқитувчи”. 1984. –

Б. 223.

14.

Раҳмонов

Н.,

Умаралиев

А. Совет Ўзбекистони маданияти тарихи

очерклари. –

Тошкент: “Ўқитувчи”. 1984. –

Б. 204.

15.

Kushakov S., Akhmedov S. (2021). The Ethnic History And Composition Of

Uzbek People: On The Example Of Two Languages, Settlement And Livestock Tribes. The
American Journal of Interdisciplinary Innovations and Research, 3(02), 24

27.

16.

Abdulloev S.B. (2021). Positive Attitudes To

Dev

In Central Asian People. The

American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(01), 275-279.

17.

Rayimovich A.A. (2020). EARLY SETTLEMENTS OF CENTRAL ASIA AS A

FACTOR OF FORMATION OF FIRST SOCIETIES (ON EXAMPLE OF THE SETTLEMENT OF
SARAZM). European science review, (5-6).

18.

Yusupovich K.S.

The Emergence Of Religious Views Is Exemplified By The

Southern Regions

. The American Journal of Social Science and Education Innovations 2.10

(2020): 143

145.

Библиографические ссылки

Fredrick C Barghoorn The Soviet cultural offensive The role of cultural ddiplomacy in Soviet foreign policy Westport. Conn. Greenwood Press. 1976. -196 p.

Драматик театрларнинг репертуари ва уни яхшилаш тадбирлари ҳақида // ВКП (б) Марказий Комитетнинг 1946 йил 26 августдаги қарори. – Тошкент: ЎзССР Давлат нашриёти. 1952. – Б 9-17.

Эрназаров Ф.Н. Ўзбекистоннинг Осиё давлатлари билан маданий алоқалари 1945-1991. – Тошкент: “Иқтисодиёт”. 2018. – Б.75-76.

“Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари”. – Тошкент: “Шарқ. 2001. – Б.419.

Нуритдинов М. Кремлда ўтган йилларим. – Тошкент: “Ўзбекистон”. 1995. –Б.56.

Мусаев Н.Ў., Азимов Ҳ.И. Маданиятшунослик. Ўқув қўлланма. – Тошкент, 2011. –Б.219.

ЎзР ПДА 58-фонди, 128-рўйхат. 43-иш, 71-73-варақлар.

Известия. 1990, 14 февраля.

Правда Востока. 1991, 15 сентября.

Ражабов Қ ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи дарслик. – Тошкент: “Ўқитувчи”. 2017. – Б.110-111.

Мулоқот журнали. – Тошкент , 1989 йил 4-сон. – Б 18.

Алятина А.Г, Дегтярева Н.А. Культурная политика СССР в после военное десятилетие (на примере театров южного Урала) II Вестник Кемеровского государственного университета. 2017. №3. – С.5-12.

Раҳмонов Н.,Умаралиев А. Совет Ўзбекистони маданияти тарихи очерклари. – Тошкент: “Ўқитувчи”. 1984. – Б. 223.

Раҳмонов Н.,Умаралиев А. Совет Ўзбекистони маданияти тарихи очерклари. – Тошкент: “Ўқитувчи”. 1984. – Б. 204.

Kushakov, S., & Akhmedov, S. (2021). The Ethnic History And Composition Of Uzbek People: On The Example Of Two Languages, Settlement And Livestock Tribes. The American Journal of Interdisciplinary Innovations and Research, 3(02), 24-27.

Abdulloev, S. B. (2021). Positive Attitudes To" Dev" In Central Asian People. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(01), 275-279.

Rayimovich, A. A. (2020). EARLY SETTLEMENTS OF CENTRAL ASIA AS A FACTOR OF FORMATION OF FIRST SOCIETIES (ON EXAMPLE OF THE SETTLEMENT OF SARAZM). European science review, (5-6).

Yusupovich, K. S. "The Emergence Of Religious Views Is Exemplified By The Southern Regions." The American Journal of Social Science and Education Innovations 2.10 (2020): 143-145.