Авторы

  • Манзура Холмирзаева
    преподаватель, Термезский государственный университет, Термез, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp79-83

Ключевые слова:

концессии консорциумы внешняя экономика хозяйственная деятельность

Аннотация

В этой статье приводится ряд аналитических взглядов на обеспечение идеологической безопасности и приоритета материальных интересов во внешнеэкономическом инвестиционном сотрудничестве, а также на международных рынках.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Ensuring ideological security of material interests in the foreign
economic international investment cooperation

Manzura XOLMIRZAYEVA

1


Termez State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2021
Received in revised form
15 September 2021
Accepted 20 October 2021
Available online
15 November 2021

This article provides a number of analytical views on ensuring

ideological security and the priority of material interests in
foreign economic investment cooperation, as well as in
international markets.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp

79-83

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

concessions,
consortia,
foreign economy,
economic activity.

Ташқи иқтисодий халқаро сармоявий ҳамкорликда

моддий манфаатлар устуворлигининг ғоявий

-

мафкуравий

хавфсизлигини таъминлаш

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

концессиялар,
консорсиумлар,

ташқи иқтисод,

иқтисодий фаолият

.

Ушбу мақолада ташқи иқтисодий халқаро сармоявий

ҳамкорликда моддий манфаатлар устуворлигининг ғоявий

-

мафкуравий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида бир
қатор таҳлилий фикрлар келтирилган.

Обеспечение

идеологической

защиты

интересов

внешнеэкономического международного инвестиционного
сотрудничества

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

концессии,

консорциумы,

внешняя экономика,
хозяйственная
деятельность.

В этой статье приводится ряд аналитических взглядов на

обеспечение идеологической безопасности и приоритета
материальных

интересов

во

внешнеэкономическом

инвестиционном сотрудничестве, а также на международных
рынках.

1

Lecturer, Termez State University. Termez, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

80

Халқаро сармоявий ҳамкорлик хорижий шериклар билан молиявий ва

логистик характердаги саъй

-

ҳаракатларни бирлаштиришга асосланган ўзаро

муносабатлар шаклларидан бирини назарда тутади. Бундай ҳамкорликнинг
мақсади экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш базасини
кенгайтириш, уни рақобатбардошлик мезонлари асосида мунтазам янгилаш ва уни
ташқи бозорда жорий этиш жараёнларини осонлаштиришдан иборат. Шунга ўхшаш
вазифаларни, масалан, қўшма ишлаб чиқаришни ташкил қилиш орқали ҳал қилиш
мумкин. Қўшма тадбиркорлик, биринчи навбатда, маҳсулотларни чиқариш ва
уларни амалга ошириш дастурларини кейинчалик тарқатиш билан технология ва
хизматлар алмашинуви асосида, шунингдэк, концессиялар, консорсиумлар, акция

-

дорлик жамиятларини шакллантириш ва ишлатиш шаклида бўлиши мумкин.

Ташқи иқтисодий комплекснинг муҳим сектори давлат ёки нодавлат бўлсин,

халқаро ташкилотларда иштирок этишдир. Замонавий халқаро муносабатларда
халқаро ташкилотлар давлатлар ва кўп томонлама дипломатия ўртасидаги
ҳамкорлик шакли сифатида муҳим рол ўйнайди.

Ташқи иқтисодий алоқалар таснифини кўплаб мезонлар бўйича амалга

ошириш мумкин, уларнинг тўлиқ рўйхатини келтириш мумкин эмас, чунки ҳар
қандай ҳолатда фарқлаш мезонлари тадқиқот мақсадларига қараб субъектив
тарзда танланади. Бу босқичда қуйидаги таснифни таклиф қилиш мумкин:

Мавзу таркиби бўйича:

1.

Ташқи иқтисодий алоқалар давлатлар ва

бошқа субъектлар, яъни халқаро

оммавий ҳуқуқ субъектлари иштирокида.

2.

Ташқи иқтисодий алоқалар, субъектларидан бири дастлаб

Ўзбекистон ёки

бошқа давлат бўлиб, “бошланғич нуқтаси”

сифатида белгиланади, қолган субъект

-

лар эса хорижий хусусий юридик ва

ёки

жисмоний шахслардир.

3.

Ташқи иқтисодий алоқалар, субъектларидан бири ўзбекистонлик хусусий

(жисмоний ёки юридик) шахс, иккинчиси (ёки бошқалар қаторида) хорижий
давлат,

халқаро ташкилот ёки бошқа халқаро оммавий ҳуқуқ субъекти.

4.

Ташқи иқтисодий алоқалар, субъектларидан бири ўзбекистонлик хусусий

(жисмоний ёки юридик) шахс, иккинчиси (ёки бошқалар қаторида) хорижий
хусусий (жисмоний ёки юридик) шахсдир.

5.

Ўзбекистонлик жисмоний ёки юридик шахс билан Ўзбекистон

давлати

ўртасидаги ташқи иқтисодий алоқалар

(бу имконият ҳақида батафсил маълумотни

қуйида кўринг).

6.

Ўзбекистон

давлатининг тузилишидаги ташқи иқтисодий алоқалар, унинг

алоҳида органлари ўртасида ривожланиб бориши.

Таъкидлаш жоизки, юқоридаги ташқи иқтисодий алоқалар мавзу таркиби

бўйича бўлиниши мумкин бўлган субъектлар комбинациясини оддий рўйхатга
олиш учун эмас, балки аниқ амалий йўналишга эга. Белгиланган муносабатларнинг
ҳар бир тури мустақил ҳуқуқий режим билан тавсифланади.

Ташқи иқтисодий алоқаларнинг

ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатлари :

1.

Қонун

ижодкорлиги соҳасидаги ташқи иқтисодий алоқалар.

2.

Ҳуқуқий

амалга ошириш соҳасидаги ташқи иқтисодий алоқалар.

3.

Ҳуқуқни

муҳофаза қилиш соҳасидаги ташқи иқтисодий алоқалар

билан

таърифланади ва тавсифланади, таснифланади.

Бунда сўзларнинг янгилигига

қарамай, биз бу таснифга алоҳида изоҳ керак

эмас, деб ҳисоблаймиз. Бу муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларни
ҳуқуқий тартибга солиш алоҳида таҳлил қилинади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

81

ТИА нинг ҳуқуқий тартибга солиш усуллари бўйича:

1.

Халқаро

-

ҳуқуқий (халқаро

-

ҳуқуқий воситалар таъсир қилиш эҳтимоли

маъносида) характердаги ташқи иқтисодий алоқалар.

2.

Маъмурий характердаги ташқи иқтисодий алоқалар (“ҳокимият

ва

бўйсуниш”

муносабатлари).

3.

Фуқаролик

-

ҳуқуқий характердаги (“автоном”) ташқи иқтисодий алоқалар,

шу жумладан: а) моддий жиҳатдан тартибга солинган; б) низоли усул билан
тартибга солинган.

ТИА

“Қувват”

компонентининг аҳамият даражаси бўйича:

1.

Оммавий характердаги ташқи иқтисодий алоқалар.

2.

Хусусий характердаги ташқи иқтисодий алоқалар.

3.

Чегаравий хусусий

-

давлат характеридаги ташқи иқтисодий алоқалар.

Ташқи иқтисодий алоқаларнинг бу таснифга кўра биринчи ва иккинчи

тоифаларга мансублиги, ҳуқуқий адабиётларда анъанавий тарзда талқин қилин

-

ганидэк, “оммавий”

ва “хусусий”

белгилари ёрдамида аниқланади. “Чегаравий

характер”даги муносабатларга келадиган бўлсак, биз, хусусан, шу қадар ижтимоий
аҳамиятга эга бўлган ижтимоий муносабатларни назарда тутамизки, улар маълум
бир жамоат тартибининг пойдеворига таъсир кўрсатадиган махсус, “мажбурий”

тартибга солишни талаб қилади.

ТИА

ижтимоий

-

иқтисодий даражаси бўйича:

1.

Ташқи иқтисодий алоқалар макроиқтисодий даражада (қабул қилинган

терминологияда –

ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги муносабатлар).

2.

Микроиқтисодий даражадаги ташқи иқтисодий алоқалар (қабул қилинган

терминологияда –

тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолияти

соҳасидаги муносабатлар).

ТИА иқтисодий мазмун жиҳатидан:

1.

Халқаро савдо соҳасидаги ташқи иқтисодий алоқалар.

2.

Саноат кооперацияси учун ташқи иқтисодий алоқалар.

3.

Ташқи иқтисодий алоқалар субъектларнинг инвестиция фаолияти билан

боғлиқ.

4.

Валюта ва молия

-

кредит соҳасидаги ташқи иқтисодий алоқалар.

Шундай қилиб, ҳуқуқий тартибга солишнинг мустақил объекти сифатида

ташқи иқтисодий муносабатлар трансмиллий характердаги муносабатлар бўлиб,
уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси маълум бир давлат кўрсатган давлат предмети
ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, ҳуқуқий муносабатлар “ташқи иқтисодий”

бўлиб, фақат миллий (бу ерда –

Ўзбекистон) давлати билан бевосита боғлиқдир.

Классик тарзда “халқаро иқтисодий”

деб таърифланган муносабатлардан фарқли

ўлароқ, ташқи иқтисодий алоқалар миллий қонун чиқарувчининг таъсир доирасига
киради. Шу билан бирга, улар ички иқтисодий муносабатлардан ўзига хос ҳуқуқий
тартибга солиш воситаларини талаб қилишлари билан ажралиб туради, бу
уларнинг хорижий юридик буюртмалар, халқаро ҳуқуқ билан боғлиқлиги ва шу
сабабли анъанавий миллий ҳуқуқий ҳужжатларнинг етарли эмаслиги билан
изоҳланади.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан олиб бораётган

очиқ ва конструктив сиёсати нақадар тўғри эканини глобал пандемия даврида
минтақа раҳбарларининг ўзаро ёрдам ва коронавирус тарқалиши оқибатларини
юмшатиш бўйича амалга оширган қўшма чора

-

тадбирлари ҳам исботлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

82

Глобал пандемия хавфига қарамай, Марказий Осиё давлатлари раҳбар

-

ларининг доимий мулоқоти таъминланди ва мамлакатлар ўртасида фаол
ҳамкорлик алоқалари давом эттирилди. Минтақа давлатлари коронавирус
инфекцияси тарқалишининг дастлабки кунлариданоқ бир

-

бирларига ижтимоий

ёрдам кўрсатишни бошладилар. Ўзбекистон Қозоғистон, Қирғизистон ва
Тожикистонга бир неча бор гуманитар ёрдам юборди. Бунга жавобан Қирғизистон
ва Тожикистон сингари қўшниларимиз Сардоба сув омборини тиклаш учун
инсонпарварлик ёрдамини кўрсатдилар. Шунингдек,

2020-

йилнинг декабрь ойида

Ўзбекистон кўмаги билан Қирғизистонда зарур тиббий жиҳозлар ва мебеллар
билан тўлиқ жиҳозланган 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси фойда

-

ланишга топширилди.

Бундан ташқари, пандемия даврида коронавирусга қарши курашда тиббиёт

соҳасида ахборот ва тажриба алмашинуви, ўзаро гуманитар ёрдам кўрсатиш,
чегараларда юкларнинг узлуксиз ҳаракатланишини йўлга қўйишга эришилди. Бу
эса минтақада дунёнинг бошқа давлатларига нисбатан коронавирус билан
касалланиш ва унинг натижасидаги ўлим сонининг камлигини таъминлаш
имконини берди.

Шу билан бирга, минтақа ҳамда бошқа давлат ва халқаро институтлар

ўртасида янги форматларнинг тузилиши бу

Марказий Осиёнинг геосиёсий ва

геоиқтисодий, геомафкуравий аҳамияти ошиб боришига, шунингдек, минтақага
халқаро муносабатлардаги яхлит сиёсий

-

дипломатик субъект сифатида қарали

-

шига олиб келмоқда.

Марказий Осиё давлатларининг яхлит сиёсий

-

дипломатик субъект

сифатидаги ўрни ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлиги ва бирдамлиги Қирғизистонда

2020-

йил октябрь ойида юз берган норозилик намойишлари

ва тартибсизликларга

Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон Республикалари Президент

-

лари қўшма баёнот билан муносабат билдирганликларида ҳам кузатилди. Қўшма
баёнотда қардош Қирғизистонда содир бўлаётган воқеалар жиддий ташвиш
туғдираётгани ҳамда Қирғизистоннинг барча сиёсий партиялари ва жамоатчилик
доиралари тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, конституция ва миллий
қонунчиликка сўзсиз риоя қилиш билан юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун
зарур бўлган саъй

-

ҳаракатларни амалга оширишига умид билдирилди.

Марказий Осиё давлатларининг барқарорлиги ва ҳамжиҳатлиги,биринчидан,

халқ фаровонлигига, иккинчидан, минтақанинг инвестицион жозибадорлигини
ошириб, хорижий шерик давлатлар ва инвесторлар билан ҳамкорлик учун кенг
имкониятлар яратишга хизмат

қилади. Ўзбекистон ва минтақа давлатлари

ўртасида шаклланган ва янада мустаҳкамланиб бораётган янги муҳит мазкур
мақсадларга эришишга ҳамда ўзароро сиёсий, савдо

-

иқтисодий, маданий

-

гуманитар ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳамда

2021-

йил “Ёшларни қўллаб

-

қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш

йили” Давлат дастурида Марказий Осиё давлатлари билан

бўладиган ўзаро

манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларнинг ғоявий

-

мафкуравий хавфсизлигини

таъминлашнинг

принциплари методологик асосларини:

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан икки томонлама ва

минтақавий алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш бўйича
комплекс чора

-

тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

83

олий ва юқори даражада ўзаро ташрифларни ташкил этиш;

“Халқ дипломатияси” механизмларидан самарали фойдаланиш;

яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги мавжуд

тўсиқларни биргаликда ҳал этиш;

савдо иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айрибошлаш

ҳажмининг ўсиши ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;

минтақанинг транзит ва логистика салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва

транспорт инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш;

Марказий Осиё мамлакатларининг минтақалари (шу жумладан, чегара

ҳудудлари) ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш кабилар ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон

стратегияси”

(2021

й.) номли китобида Марказий Осиё давлатлари олдида турган

асосий вазифалар: “Биринчидан, Марказий

Осиёда иқтисодий ҳамкорликнинг янги

моделини шакллантириш; иккинчидан, Марказий Осиё давлатларининг муштарак
стратегик манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, минтақанинг транспорт ва транзит
салоҳиятидан самарали фойдаланиш; учинчидан,минтақанинг энергетик хавфсиз

-

лигини таъминлаш; пандемия шароитида озиқ

-

овқат маҳсулотларини ишлаб

чиқариш ҳажмини ошириш; бешинчидан,аҳолининг саломатлигини сақлаш учун
барча чора

-

тадбирларни кўриш; олтинчидан,

Марказий Осиё учун “Яшил кун

тартиби”

минтақавий дастурини ишлаб чиқиш;

еттинчидан,бутун дунёда ёш

авлоднинг онги ва қалби учун кураш давом этаётган бугунги кунда Марказий
Осиёнинг келажаги бўлган ёшларни ватанпарварлик,миллий ва умуминсоний
қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш; саккизинчидан,маданий

-

гуманитар

алоқаларни

ривожлантириш”га

[1]

эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаган.

Марказий Осиё давлатларига алоҳида урғу берилишининг муҳимлиги шундан
иборатки, мазкур йўналиш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг бош устувор йўналиши
ҳисобланади. Бу Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан
чегарадош минтақадаги ягона давлатлиги, мамлакатдаги ҳар қандай сиёсий,
иқтисодий ва маданий соҳадаги ўзгаришларнинг бевосита минтақага таъсир этиши
ҳамда Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши минтақанинг барча давлатлари
манфаатларига хизмат қилишида намоён бўлмоқда. Ўзбекистоннинг бугунги ташқи
сиёсати, хусусан, яхши қўшничилик ва прагматик минтақавий сиёсати давлатнинг
халқаро нуфузини оширибгина қолмай, Марказий Осиёнинг барқарор ва улкан
имкониятларга эга ҳамкорлик маконига айланишига хизмат қилмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Мирзиёев

Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –

Тошкент: “Ўзбекистон”,

2021.

Б.

366

369.

2.

Мирзиёев

Ш.М. Ватанимиз мустақиллиги –

биз учун куч

-

қудрат ва илҳом

манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон
Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали
маросимдаги нутқи. 30.08.2021. //http://uza.Uz/posts/ 298190.

3.

Мирзиёев

Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –

Тошкент: “Ўзбекистон”,

2021.

Б.

372.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент:” Ўзбекистон”, 2021. – Б.366-369.

Мирзиёев Ш.М. Ватанимиз мустақиллиги – биз учун куч-қудрат ва илҳом манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. 30.08.2021. //http://uza.Uz/posts/ 298190.

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент:” Ўзбекистон”, 2021. – Б.372.