Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Inclusion of a force majeure clause in contracts for the
international sale of goods
Farangis KHASANOVA
1
University of World Economy and Diplomacy
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 15 November 2021
Available online
25 December 2021
This article addresses ways of including force majeure clauses
in international sales contracts and the consequences of
including each of them. The author gives some recommendations
on the circumstances that should be taken into account by the
parties when writing contractual terms on force majeure. The
article also analyzes the new edition of the ICC
“
Force Majeure
Clauses
”
, adopted in 2020, which is widely used in international
trade transactions. The article argues that it is important to
consider the mandatory rules of the applicable law to the
contract, and in general, the existence of the force majeure in law
when parties include force majeure clauses in the contract. The
author concludes that “correctly” included or written force
majeure clauses, is the most important basis for protecting the
interests of both parties of the contract.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
force majeure,
force majeure clause,
international sales contracts,
exemption from liability,
ICC
“
Force Majeure Clause
”
2021.
Товарлар халқаро олди
-
сотди шартномаларига форс
-
мажор изоҳининг киритилиши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
форс
-
мажор ҳолати,
форс
-
мажор изоҳи,
хавф,
товарлар халқаро олди
-
сотди шартномалари,
жавобгарликдан озод
этиш,
Халқаро савдо
палатасининг “Форс
-
мажор изоҳи”.
Мазкур мақолада товарлар халқаро олди
-
сотди шарт
-
номаларига
форс
-
мажор
изоҳини
киритиш
бўйича
амалиётда кенг қўлланиладиган усуллар ўрганилган ва ҳар
бирининг шартномага киритилиши оқибатлари ҳам келти
-
рилган. Шартномаларга форс
-
мажор изоҳларининг кирити
-
лишида тарафлар эътиборга олиши керак бўлган ҳолатлар
ҳам ёритилган. Шунингдек, бугунги кунда халқаро савдо
шартномаларида кенг қўлланилиб келинаётган Халқаро
савдо палатаси томонидан 2020
-
йилда қабул қилинган
1
Department of
“
Private International Law and Civil Law Disciplines
”
Senior Lecturer University of World Economy
and Diplomacy. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: fxasanova@uwed.uz.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
109
“Форс
-
мажор изоҳлари”нинг янги нашри таҳлил қилинган.
Тарафлар ўз манфаатларидан келиб чиқиб, шартномага
форс
-
мажор изоҳини киритишда ушбу шарт
-
номада қўлла
-
ниладиган ҳуқуқнинг императив нормаларини ва, умуман,
қўлланиладиган ҳуқуқда форс
-
мажор категория
-
сининг
мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини инобатга олишлари
кераклиги муҳим эканлиги мақолада асослаб берилган.
Муаллиф товарлар халқаро олди
-
сотди шартномаларига
“тўғри” киритилган форс
-
мажор изоҳлари кейинчалик ҳар
икки тарафнинг ҳам манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим
асослардан бири бўлади, деган хулосага келди.
Включение
форс
-
мажорной
оговорки
в
договоры
международной купли
-
продажи товаров
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
форс
-
мажорное
обстоятельство,
форс
-
мажорная оговорка,
договоры международной
купли
-
продажи товаров,
освобождение от
ответственности,
«Оговорка о форс
-
мажоре»
Международной торговой
палаты.
В данной статье, исследуются существующие на практике
способы включения форс
-
мажорных оговорок в договоры
международной купли
-
продажи товаров. Анализируются
последствия включения каждой из них в договор. Автором
даются рекомендации сторонам договора при формировании
условия о форс
-
мажоре учитывать некоторые обстоятельства.
В статье также анализируется новая редакция «Форс
-
мажорных оговорок» Международной торговой палаты,
принятая в 2020 году, которая широко используется в
международных торговых сделках. В статье утверждается, что
сторонам важно учитывать императивные нормы права,
применимые к договору, и в целом наличие или отсутствие
категории форс
-
мажорных обстоятельств в применимом праве
при включение форс
-
мажорных оговорок. Автор приходит к
выводу, что оговорка о форс
-
мажорных обстоятельствах,
«правильно» включенная в договор международной купли
-
продажи товаров, является важнейшей основой для защиты
интересов обеих сторон.
Товарлар халқаро олди
-
сотди шартномаларини тузишда тарафлар шартнома
эркинлиги тамойилига асосланиб, унинг шартларини мустақил белгилашлари
мумкин ва жуда кўп ҳолларда айнан шундай қилишади. Тарафлар келишиб олиши
керак бўлган, аҳамияти катта ҳисобланган шартлардан бири бу –
жавобгарликни
истисно қилиш асослари, шартлари ва оқибатлари тўғрисидаги шартдир. Халқаро
тижорат амалиётида ушбу шарт қисқача қилиб “форс
-
мажор” изоҳи деб аталади.
Тарафлар “форс
-
мажор” изоҳини шартномага киритиш орқали қандай ҳолларда
тарафнинг жавобгарлиги истисно этилиши, бундай талаб билан чиқаётган тараф
қандай шартларни бажариши кераклиги ва энг асосий масалалардан бири тараф
жавобгар эмас деб топилганда, у айнан қандай жавобгарликдан (зарарни қоплаш
-
дан, неустойка тўлашдан, фоизлар тўлашдан ва ҳоказо) озод қилинишини белгилаб
оладилар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
110
Халқаро тижорат амалиётини умумлаштириш натижасида “Товарлар халқаро
олди
-
сотди шартномалари тўғрисида”ги БМТ Конвенцияси (кейинги ўринларда
“Вена конвенцияси” деб юритилади),
UNIDROIT
тамойиллари ва Халқаро савдо
палатасининг “Форс
-
мажор изоҳи” форс
-
мажор ҳолатининг содир бўлиши натижа
-
сида вужудга келадиган муносабатларни
тартибга солувчи қоидаларни белги
-
лайди. Аслида, тарафлар ушбу қоидаларни қўллаш тўғрисида ҳам келишиб
олишлари мумкин. Аммо ушбу ҳужжатларда келтирилган форс
-
мажорга оид қоида
-
ларнинг тўғридан
-
тўғри ўзгартиришсиз халқаро олди
-
сотди шартномаларига
киритилиши ҳар доим ҳам тарафлар манфаатларига тўғри келмаслиги мумкин.
Тарафлар “форс
-
мажор” изоҳини шартномага киритиш орқали қандай ҳол
-
ларда тарафнинг жавобгарлиги истисно этилиши, бунинг учун у қандай шартларни
бажариши кераклиги ва энг асосий масалалардан бири жавобгарликни истисно
этиш оқибатларини белгилаб оладилар. Шу билан бирга, форс
-
мажор ҳолати содир
бўлишининг мажбуриятнинг ижро этилишига таъсир этишига оид шартлар ҳам
форс
-
мажор изоҳида келтирилади. Масалан, шартнома бўйича мажбуриятни ижро
этиш муддати форс
-
мажор ҳолати амалда бўлган муддатга узайтирилиши ёки форс
-
мажор ҳолатининг амалда бўлиш муддати маълум муддатдан ошиб кетса,
шартнома ўз
-
ўзидан бекор бўлиши каби шартлар ҳам киритилиши мумкин. Шу
сабабли форс
-
мажор изоҳларининг мазмунидан форс
-
мажор ҳолати ва форс
-
мажор
изоҳи айнан бир тушунчалар эмаслигини хулоса қилишимиз мумкин. Чунки форс
-
мажор ҳолати унга ҳавола қилаётган тарафнинг жавобгарлигини истисно қилишга
оид муносабатларни белгиласа, форс
-
мажор изоҳи шартнома бўйича мажбурият
-
ларнинг
ижроси ва мажбуриятнинг бекор бўлиши масаласига нисбатан ҳам
қўлланилади.
Назария ва амалиётда форс
-
мажор изоҳларини ифодалашнинг уч хил усули
шаклланган.
Биринчи усул
бўйича форс
-
мажор изоҳи шартномага қисқача киритиб
ўтилади. Баъзи изоҳлар шу қадар қисқа бўладики, бундай изоҳни киритишдан
бирор наф йўқ десак, муболаға бўлмайди. “Шартнома тарафлари форс
-
мажор
ҳолатлари содир бўлганда жавобгарликдан озод қилинади”, мазмунидаги изоҳни
юқоридаги фикримизга мисол қилишимиз мумкин. Бундай ҳолларда тарафларда
жавобгарликни истисно этувчи ҳолатларнинг белгилари (мезонлари) шартномага
қўлланиладиган ҳуқуқ орқали аниқланиши хавфи мавжуд бўлади. Турли ҳуқуқ
тизимида ва ҳаттоки, бир ҳуқуқ тизимига оид бўлса
-
да, турли давлатларда
жавобгарликни истисно этувчи ҳолатлар учун талаблар ва унинг оқибатлари
турлича эканлиги ва ҳатто
,
умумий ҳуқуқ тизимида форс
-
мажор тушунча мавжуд
ҳам эмаслигини инобатга олиб
,
шартномага бундай изоҳларнинг киритилиши
тарафларга тавсия этилмайди.
Вена конвенцияси ёки
UNIDROIT
тамойилларида берилган нормаларни
шартномага тўғридан
-
тўғри ўзгартиришсиз киритиш
иккинчи усул
ҳисобланади.
Аммо, юқорида таъкидлаганимиздек, бундай усул билан форс
-
мажор изоҳини
тузиш кейинчалик тарафларнинг манфаатларига зид бўлиб қолиши мумкин.
Масалан, арбитр ёки судьялар Вена конвенциясида қўлланилган “тўсиқ” тушун
-
часини аниқлашда миллий қонунчиликда мавжуд тушунчаларга ҳавола этиши
амалиётда кузатилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
111
Учинчи усул
бу –
тарафларни жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўла
-
диган ҳодиса ва ҳаракатларнинг тўғридан
-
тўғри санаб ўтилиши, масалан, уруш, иш
ташлаш, табиий офатлар ва ҳоказолар рўйхатининг киритилиши.
Ҳодиса ва ҳаракатлар рўйхатининг шартномага киритилиши, ўз навбатида,
икки усул билан амалга оширилиши мумкин. Биринчи ҳолатда рўйхат тугалланган
бўлади. Тугалланган рўйхат орқали жавобгарликни истисно этувчи асосларни
белгилаш икки хавфни вужудга келтириши мумкин. Биринчиси, форс
-
мажор
изоҳига киритилган ҳодиса ва ҳаракатлардан бири ҳисобланмаган бошқа ҳолат
-
нинг содир бўлиши тарафни ўз жавобгарлигини истисно этишни талаб қилиш
ҳуқуқидан маҳрум этади. Иккинчи хавф бу –
сўзларнинг том маъносини аниқлаш
(белгилаш) судларга боғлиқ ҳисобланишидир. Тарафлар шартномага форс
-
мажор
изоҳларини киритаётганларида бундай шартлар ҳам қатъий, ҳам ўзгарувчан
бўлишини хоҳлайдилар. Аммо форс
-
мажор ҳолатларини қатъий белгилашни
мақсад қилиб, бундай ҳолатлар рўйхатини киритаётган тарафлар ушбу рўйхат
тугал бўлиб қолмаслигини инобатга олишлари керак. Форс
-
мажор изоҳларини
киритишда мавжуд яна бир муаммо бу –
“
ejusdem generis
” қоидаси бўйича форс
-
мажор ҳолатларини аниқлашдир. Аммо судлар “
ejusdem generis
”ни қўллаш ўрнига,
кўп ҳолларда тарафларга шартнома тузаётган пайтда улар нимани мақсад
қилганликлари ҳақида савол беришни афзал кўрадилар. Масалан, Англия судлари
бир қанча ишлар бўйича шартномада кўрсатилган ҳодисани шартнома тузиш
пайтида бу ҳодисани тарафлар назарда тутмаган эдилар,
деган асосга кўра,
жавобгарликни истисно қилишда инобатга олмаган.
Форс
-
мажор изоҳини ҳолатлар рўйхати орқали белгилашнинг кейинги усули
бу –
очиқ рўйхатнинг шакллантирилишидир. Яъни тарафлар шартноманинг
ижроси амалга ошириладиган пайтда ва маконда унга тўсқинлик қилиши
эҳтимоллиги катта бўлган ҳолатлар рўйхатини форс
-
мажор изоҳига киритиб,
рўйхатга киритилмаган бўлса
-
да, маълум мезонларга жавоб берадиган ҳолатлар
ҳам форс
-
мажор ҳолати бўлиши мумкинлигини белгилайдилар. Бундай мезонлар
товарлар халқаро олди
-
сотди шартномасига нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ
орқали белгиланади.
Форс
-
мажор изоҳини қандай ифодалаш бўйича олимлар орасида турли
фикрлар мавжуд
бўлиб, улар юқорида келтирилган турли усуллар тарафдорлари
ҳисобланади. В.А.
Канашевский форс
-
мажор изоҳи аниқ ҳолатларнинг киритилиши
орқали ифодаланиши керак, деган фикрга келган. Шу ўринда, В.А.
Канашевский
-
нинг фикрига қўшилган ҳолда, форс
-
мажор изоҳлари аниқ ифодаланиши билан бир
қаторда унга киритиладиган ҳолатлар рўйхати тугалланмаган бўлиши керак
,
деган
фикрдамиз.
Форс
-
мажор изоҳларини ифодалашда мавжуд энг баҳсли масалалардан бири
бу –
қонун ёки халқаро нормаларда белгиланган форс
-
мажор тушунчасини кенгай
-
тириш орқали қўшимча форс
-
мажор ҳолатларини шартномаларга киритиш ҳақи
-
даги баҳс
-
мунозарадир. Яъни тарафлар товарлар халқаро олди
-
сотди шартнома
-
сида қўлланиладиган ҳуқуқда белгиланган мезонларни ўзгартиришлари ёки уларга
жавоб берса
-
да, маълум ҳолатларни форс
-
мажор ҳолати эмас деб киритишлари
мумкинми, деган савол баҳсли ҳисобланади. Бу борада олимлар икки қарама
-
қарши
хулосага келганлар. Уларнинг бир қисми шартномавий муносабат иштирокчи
-
ларининг субъектив хоҳиш
-
иродаси объектив табиатга эга бўлиши керак бўлган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
112
ҳолатларга форс
-
мажор хусусиятини бера олмайди деб ҳисоблайди. Иккинчи гуруҳ
олимлари эса тарафлар ўз хоҳиш
-
иродасига мувофиқ форс
-
мажор ҳолатларини
шартномага киритишлари мумкин ва бу тегишли кучга эга деб ҳисоблайдилар.
Бизнинг фикримизча, тарафлар товарлар халқаро олди
-
сотди шартномасига
киритган форс
-
мажор изоҳларининг юридик кучга эга бўлиши шартномага
нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқнинг нормаларига боғлиқ. Агар қўлланиладиган
ҳуқуқ нормаси императив бўлса ва форс
-
мажор ҳолатлари учун мезонлар фақатгина
нормалар билан белгиланиши керак бўлса, императив нормадан фарқ қилувчи
форс
-
мажор изоҳи ҳақиқий эмас ҳисобланади. Масалан, шартномага Ўзбекистон
Республикасининг ҳуқуқи қўлланилиши белгиланган бўлса, форс
-
мажор ҳолати
сабабли тараф жавобгарлигини истисно этишга оид муносабатга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333
-
моддаси 3
-
қисми қўллани
-
лади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333
-
моддаси 3
-
қисми
фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятларни форс
-
мажор ҳолати сифатида белгилайди. Демак, тарафлар ташқи савдо битимларига
ушбу мезонлардан фарқ қилувчи мезонларни белгиласа, бундай мезонлар низони
ҳал қилишда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333
-
моддаси 3
-
қисмида қарздорнинг шарт
-
лашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни
бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағ
-
ларининг бўлмаганлигининг форс
-
мажор эмаслиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Ўзбекистон ҳуқуқи қўлланиладиган ҳуқуқ сифатида танланган шартномага ушбу уч
ҳолат форс
-
мажор ҳолати сифатида киритилган бўлса
-
да, улар форс
-
мажор ҳолати
ҳисобланмайди.
Форс
-
мажор ҳолатларини белгиловчи халқаро нормалар ва қонун нормалари
диспозитив характерда бўлса, тарафлар шартномада форс
-
мажор изоҳини норма
-
лар талабига мос бўлмаган тарзда ҳам ифодалашлари мумкин. Вена конвенция
-
сининг 6
-
моддаси тарафларга конвенция нормаларидан бутунлай воз кечиш ёки
уларни ўзгартириш ҳуқуқини беради. Вена конвенциясининг 79
-
моддаси ҳам ушбу
конвенциянинг 6
-
моддаси қоидаларини истисно этмайди. Демак, халқаро олди
-
сотди шартномасига Вена конвенциясининг 79
-
моддасида белгиланган мезонлар
-
дан фарқли бўлган форс
-
мажор изоҳини киритиш мумкин. Д.
Саидовнинг
фикрича,
“Ҳақиқатан, кўп ҳолларда тарафлар шартномага форс
-
мажор изоҳини киритишдан
Вена конвенцияси 79
-
моддасини ўзгартиришни мақсад қилади. Аммо ҳар доим ҳам
бунга эришилмайди. Тарафнинг мақсадини фақатгина шартнома шартларини
изоҳлаш орқалигина белгилаш мумкин”. Арбитраж қарорларининг бирида халқаро
олди
-
сотди шартномасига форс
-
мажор изоҳи форс
-
мажор ҳолатларининг тугаллан
-
ган рўйхати киритилиши орқали ифодаланганлигидан келиб чиқиб, Вена конвен
-
циясининг 79
-
моддасини қўлламаслик тўғрисида қарор чиқарган ва жавобгар
-
лигини истино этишни сўраган сотиб олувчининг талаби рад этилган.
Я.
Алимованинг фикрича, баъзан шартномага киритилган форс
-
мажор изоҳи
қандайлигидан қатъи назар қўлланиладиган ҳуқуқ нормалари асосида тарафнинг
жавобгарлиги истисно этилиши мумкин. Агар қўлланиладиган ҳуқуқ нормаси бунга
имкон берса ва форс
-
мажор изоҳи тугалланган рўйхат орқали ифодаланмаган
бўлсагина, Я.
Алимованинг фикрига қўшилишимиз мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
113
Шартнома тузилганидан сўнг жавобгарликни истисно этувчи ҳолатнинг
содир бўлиши натижасида шартноманинг ушбу шартига мурожаат қилинганда
тарафлар ўртасида низоларнинг кўп бўлганлиги 1985
-
йилда Халқаро савдо
палатаси (кейинги ўринларда “ХСП” дейилади) томонидан “Форс
-
мажор изоҳлари”
ишлаб чиқилишига сабаб бўлди. Бундан ташқари, юқорида таъкидланганидек,
турли миллий қонунчиликларда форс
-
мажор ҳолатига оид нормалар тубдан фарқ
қилиши ҳам ХСП томонидан бундай изоҳни ишлаб чиқишга туртки бўлди.
Бугунги кунга қадар ХСПнинг “Форс
-
мажор изоҳлари” бир неча бор қайта
қабул қилинган. 2020
-
йилнинг 2
0-
мартига қадар 2003
-
йилда қабул қилинган
нашри амалда бўлди. ХСПнинг 2020
-
йилги “Форс
-
мажор изоҳи” аввалги нашрда
мавжуд бўлмаган қуйидаги ўзгаришларни ўз ичига олади:
1.
ХСП 2020
-
йилги “Форс
-
мажор изоҳи” икки шаклда ишлаб чиқилгани унинг
аввалги нашрлардан асосий фарқи ҳисобланади. Биринчи шакли “Тўлиқ шакл” деб
номланади. Иккинчи шакл эса “Қисқа шакл” деб номланиб, ушбу шакл кичик ва ўрта
бизнес учун тузиладиган шартномаларга мўлжалланган. Аммо “Қисқа шакл”да
“Тўлиқ шакл”дан фарқли равишда форс
-
мажорга оид масалалар юзасидан
таклифлар берилмайди.
2.
Яна бир ўзгариш форс
-
мажор ҳолатининг таърифида амалга оширилди.
Унга кўра
,
форс
-
мажор ҳолати тарафга бир ёки бир неча мажбуриятини ижро
этишга тўсқинлик қилувчи ёки уни чекловчи ҳодиса ёки ҳолат деб таърифланди.
Бунда тўсиққа учраган тараф қуйидагиларни исботлаши керак бўлади:
а)
бундай тўсиқ унинг оқилона назоратидан ташқари эканлиги;
б)
шартнома тузаётган пайтда уни оқилона инобатга олишнинг имкони
бўлмагани;
в)
тараф тўсиқ оқибатларидан оқилона қутула олмагани ёки уларни енга
олмагани.
Жавобгарлигининг истисно қилинишини талаб қилаётган тараф юқорида
келтирилган уч шарт мавжуд бўлишини исботлаши керак бўлади. Ҳар бир шартга
“оқилоналик”
мезонининг киритилиши орқали форс
-
мажор ҳолатининг содир
бўлишига ҳавола
қилаётган тараф жавобгарлигини истисно этиш бўйича унга
кўпроқ имкон яратилди.
3.
Кейинги ўзгариш форс
-
мажор ҳолати содир бўлиш оқибатларига
тааллуқлидир. ХСПнинг 2003
-
йилги “Форс
-
мажор изоҳи”да форс
-
мажор ҳолатининг
содир бўлиши фақатгина тарафнинг жавобгарлигини истисно этган ёки иккинчи
тараф томонидан бошқа ҳимоя воситаларининг қўлланилишидан ҳимоялаган
бўлса, 2020
-
йилги нашрда уларга қўшимча равишда тараф шартнома бўйича
мажбуриятини бажаришдан ҳам озод этилмоқда.
4. Форс
-
мажор ҳолатлари рўйҳатида ҳам
ўзгаришлар бўлди. Жумладан, қамал,
ҳарбий эмбарго ва тартибсизликлар ҳамда қуролли низо хавфи ҳарбий харакатлар
категориясидан чиқариб ташланди.
Табиат ҳодисалари категориясида бир қанча тушунчалар умумийлаш
-
тирилиши орқали рўйхат қисқартирилди. Масалан,
тайфун ва чақмоқ уриши табиий
офат деб белгиланди.
Acts of God ибораси чиқариб ташланди.
Информацион тизимларнинг ёки энергоманбаларнинг узоқ вақт ишламас
-
лиги техноген офатлар сирасига киритилди. Корхонада ишнинг тўхтатилиши
меҳнат муносабатларининг умумий бузилиши жумласи билан алмаштирилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
114
Умумий қилиб айтганда, ХСПнинг 2020
-
йилги “Форс
-
мажор изоҳи” юридик
техника нуқтаи назаридан аввалги нашридан кўра яхшироқ ҳисобланади. Чунки
янги нашрда ҳаволаки қисмлар камайтирилган ва тушунарли иборалардан
фойдаланилган.
Тарафлар шартнома тузаётган пайтида шартномага қуйидаги мазмунда шарт
киритган ҳолда форс
-
мажор ҳолатлари содир бўлганда тарафнинг жавобгарлигини
истисно этиш бўйича муносабатларини ХСПнинг 2020
-
йилги “Форс
-
мажор изоҳи”
орқали тартибга солинишини таъминлашлари мумкин: “Халқаро савдо палата
-
сининг форс
-
мажор изоҳи (Тўлиқ шакли) ушбу шартномага киритилди”. Тарафлар
ушбу изоҳдан ўз эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган форс
-
мажор изоҳининг асоси сифатида (“tailor
-
made” clause) ҳам фойдаланишлари
мумкин.
Форс
-
мажор деганда нима тушунилиши бўйича ХСП “Форс
-
мажор изоҳи” ҳар
қандай ҳолатда риоя қилиниши керак бўлган форс
-
мажорга нисбатан умумий талаб
ва шартнома тузилаётган пайтда уларни инобатга олишнинг имкони бўлмаганлиги
ва тарафларнинг назоратидан ташқарида бўлганлиги тахмин қилинадиган
ҳодисаларни келтириш ўртасида компрамиссга эришишга йўналтирилган. Ушбу
мақсадда ХСП “Форс
-
мажор изоҳи”нинг
1-
бандида форс
-
мажорга умумий таъриф
берилган ва 3
-
бандида форс
-
мажор ҳолати сифатида тан олиниши тахмин
қилинадиган ҳолатларнинг рўйхати келтирилган. Тарафлар ушбу рўйхатдан
қандайдир ҳолатни олиб ташлаш ёки
,
аксинча, тарафларнинг аниқ бир эҳтиёж
-
ларидан келиб чиқиб
,
бирор ҳодиса ёки ҳаракатни форс
-
мажор ҳолати сифатида
рўйхатга киритиш мақсадида белгиланган форс
-
мажор ҳолатлари рўйхатини
кўздан кечиришлари керак деб ҳисобланади.
2020-
йилги ХСП “Форс
-
мажор изоҳи”нинг 3
-
бандида изоҳнинг 1
-
банди
талабларига жавоб бергандагина форс
-
мажор ҳолати деб тахмин қилинадиган
ҳолатлар рўйхати берилган. Улар:
a)
уруш (эълон қилинган ва эълон қилинмаган), ҳарбий ҳаракатлар, чет
эллик душманларнинг ҳаракатлари, умумий ҳарбий сафарбарлик;
b)
фуқаролик уруши, исён, қўзғалон ва революция, ҳокимиятни ҳарбий йўл
билан ёки бошқа ноқонуний йўл билан эгаллаб олиш, саботаж ёки қароқчилик;
c)
валюта ва савдо чекловлари, эмбарго, санкциялар;
d)
ҳокимиятнинг қонуний ва ноқонуний ҳаракатлари, ҳар қандай қонун ёки
давлат фармонларига риоя қилиш, экспроприация, конфискация, реквизиция,
национализация;
e)
эпизоотия, эпидемия, табиий офатлар ёки экстремал табиат ҳодисаси;
f)
портлаш, ёнғин, ускуналарнинг бузилиши, транспорт, телекоммуникация,
информацион тизим ва энергоресурсларнинг узоқ муддат давомида ишдан чиқиши;
g)
бойкот, иш ташлаш ва локаут, иш суратини қасддан секинлаштириш (go
-
slow) каби меҳнат муносабатларининг умумий бузилиши.
Форс
-
мажор деб тахмин қилинадиган ҳолатлар, одатда, форс
-
мажор ҳолати
сифатида квалификация қилинади. Аммо иккинчи тараф бунинг аксини исботлаб,
мажбуриятини бажармаган тарафнинг жавобгарлигини истисно этмасликни талаб
қилишга ҳақли.
Тарафлар форс
-
мажор ҳолати деб тахмин қилинадиган ҳолатлар рўйхатини
ўзларининг манфаатидан келиб чиқиб, шартномаларида кенгайтиришлари
мумкин. Масалан, импорт ёки экспортнинг чекланиши, тарафлардан бирининг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
115
корхонасида содир бўладиган меҳнатга оид тартибсизликларни рўйхатга қўшиш
-
лари мумкин. Бундай ҳолатда шартнома бўйича мажбуриятини ижро этиш
имконияти йўқолган тараф томонидан ХСП “Форс
-
мажор изоҳи”нинг 1
-
қисм а ва b
бандлари шартлари мавжудлигини исботлаш талаб этилмайди, чунки улар мавжуд
деб тахмин қилинади. Аммо изоҳнинг 1
-
қисм с банди шарти бажарилганлигини
исботлаши шарт ҳисобланади.
Юқорида форс
-
мажор изоҳларининг ҳақиқийлиги шартномага нисбатан
қўлланиладиган ҳуқуқнинг императив нормаларига қанчалик мос эканлигидан
келиб чиқишини таъкидлаб ўтган эдик. Ушбу қоида шартномага киритилган ХСП
“Форс
-
мажор изоҳи”нинг ҳақиқийлигига ҳам таъсир қилишини унутмаслик керак.
Низо судда кўриб чиқилаётган вақтда суд шартномада келтирилган рўйхатни
кенгайтиришга ёки қисқартиришга, шунингдек, изоҳни шарҳлашни, ҳатто миллий
ҳуқуқда ташқи кўринишга кўра ўхшаш ифодалари мавжуд бўлган тақдирда ҳам
миллий ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, амалга оширишга ҳақли эмас, деб
ҳисоблайди В.А.
Канашевский. ХСП “Форс
-
мажор изоҳи” халқаро тижоратнинг кенг
тарқалган ёзма одатлари эканлигини инобатга олган ҳолда В.А.
Канашевскийнинг
ушбу фикрига тўлиқ қўшиламиз.
Тарафлар шартномага киритилган форс
-
мажор изоҳларида улар ўртасида
хавфларни ҳам тақсимлашлари мумкин. В.И.
Сергеевнинг фикрича, форс
-
мажор
тўғрисидаги шартнома шартлари катта аҳамиятга эга бўлиб, аслида, бирор ҳолат
форс
-
мажор ҳолати мезонларига жавоб беришига қарамасдан, тарафга ушбу ҳолат
-
нинг содир бўлиш хавфи юкланиши мумкин. Олим валюта курсларининг ўзгариш
хавфи қарздорга юкланади, деган маънодаги шарт шартномага киритилиши
мумкинлигини таъкидлайди.
Форс
-
мажор изоҳида бу каби шартларнинг кирити
-
лиши тарафлар учун форс
-
мажор фактининг ўзидан ҳам юқори бўлиб қолади, деб
ҳисоблайди В.А.
Канашевский ва бу билан В.И.
Сергеевнинг фикрига қўшилмайди.
Яна бир рус олимаси Н.Вилкованинг фикрича, тарафлар форс
-
мажор изоҳлари
шартномада ифодалаш тартибига кўра, “ижобий” ва “салбий” турларга бўлинади.
“Ижобий” форс
-
мажор изоҳларида жавобгарликдан озод қилиш асослари
келтири
-
лади. “Салбий” турида эса, аксинча, тарафни жавобгарликдан озод қилишга олиб
келмайдиган
шартноманинг ижроси учун зарур бўлган давлат органлари томони
-
дан бериладиган рухсатнома, лицензияларнинг қўлга киритилишидаги тўсиқлар
каби ҳолатлар белгиланган бўлади. Демак, “Салбий” форс
-
мажор изоҳининг кирити
-
лиши орқали тарафга маълум ҳолатларнинг содир бўлиш хавфи юкланади.
Форс
-
мажор изоҳининг ҳар томонлама пухта шакллантирилганлигининг
аҳамияти ҳақида Bender&Sons, Inc.
V
Crown Recreation, Inc ишидан кўришимиз
мумкин. Ушбу иш бўйича сотувчи, CROWN RECREATION, INC., поезд рельсдан чиқиб
кетиши натижасида ўз мажбуриятини бажара олмаганлиги сабабли жавобгар
-
лигини истисно қилишни суддан сўраган. Сотувчи АҚШ Ягона савдо кодексининг
2-
615 моддасига (“commercial impracticability”) ҳавола қилган. Аммо суд поезднинг
рельсдан чиқиб кетиши “содир бўлишини олдиндан осон кўриш мумкин бўлган
ҳолатлиги” сабабли сотувчининг хавфи эканлигини таъкидлаган ва сотувчининг
талабларини рад этган. Фикримизча, ушбу иш юзасидан пухта ишлаб чиқилган
форс
-
мажор изоҳи суднинг қарорини ўзгартирган бўлар эди.
Демак, форс
-
мажор изоҳи орқали тарафга хавфнинг юкланиши бўйича
юқоридаги олимлардан бирининг фикрига қўшилиш ёки қўшилмаслик шартномага
нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқнинг императив нормаларига боғлиқ бўлади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
116
Масалан, Вена конвенциясининг 6
-
моддаси ёки АҚШ қонунчилиги тарафларга
бундай хавфларни ўз шартномаларида ўзаро тақсимлаш ҳуқуқини беради.
Императив нормаларда бундай мазмундаги форс
-
мажор изоҳларини киритишга
тақиқ бўлмаса, улар ҳақиқий ҳисобланади ва зиммасига хавфни олган тарафнинг
жавобгарлиги истисно этилмайди.
2020-
йилги ХСП “Форс
-
мажор изоҳи”да форс
-
мажор ҳолатига ҳавола қилаёт
-
ган тарафда хавф бўлиши мумкинлиги бўйича ҳеч қандай шарт келтирилмаган.
Демак, тарафлар 2020
-
йилги “ХСП Форс
-
мажор изоҳи”ни шартномага киритаёт
-
ганда ушбу ҳолатни ҳам инобатга олишлари керак бўлади.
Форс
-
мажор изоҳларида, шунингдек, форс
-
мажор ҳолати вужудга
келганда,
форс
-
мажорга ҳавола қилаётган тараф иккинчи тарафни огоҳлантириши,
форс
-
мажор ҳолатлари қандай далиллар орқали исботланиши, масалан, форс
-
мажор
ҳолати содир бўлганлигини тасдиқловчи сертификатнинг тақдим этилиши ва
форс
-
мажор ҳолати содир бўлиш оқибатлари ҳам белгиланган бўлади.
Ва
,
ниҳоят, шартномада форс
-
мажор ҳолати содир бўлганда, унинг ҳуқуқий
оқибатлари қандай бўлиши ҳам жуда аниқ белгилаб қўйилиши керак, деб
ҳисоблайди Larry DiMatteo. Ушбу ҳуқуқшуноснинг фикрига қўшилган ҳолда, агар
шартномага фақат форс
-
мажор ҳолатлари киритилса
-
ю, лекин унинг оқибатлари
белгиланмаса, форс
-
мажор ҳолатининг содир бўлиши билан боғлиқ тарафлар
ўртасида вужудга келадиган муносабат шартномада қўлланиладиган ҳуқуқ билан
тартибга солиниши ва бу тарафларнинг манфаатларига ҳар доим ҳам тўлиқ мос
тушмаслигини айтиб ўтишимиз мумкин.
2020-
йилги ХСП “Форс
-
мажор изоҳи”нинг 5
-
бандида ушбу изоҳдан фойдалан
-
ган тараф шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан ва зарар кўриниши
-
даги ҳар қандай жавобгарликдан ёки шартномани бузганлиги учун шартномавий
-
ҳуқуқий ҳимоя воситаларининг унга нисбатан қўлланилишидан тўсиқ ижрони
амалга оширишни имконсиз қилган пайтдан бошлаб, агар зудлик билан хабар
берилган бўлса, озод қилиниши белгилаб қўйилган. Агар огоҳлантириш зудлик
билан амалга оширилган бўлмаса, озод қилиш иккинчи тараф томонидан огоҳлан
-
тириш қабул
қилинган пайтдан бошлаб, амалда бўла бошлайди (кучга киради).
2020-
йилги ХСП “Форс
-
мажор изоҳи”дан форс
-
мажор сабабли мажбуриятини
бажармаган тараф учун учта оқибат вужудга келиши белгиланганини кўришимиз
мумкин. Биринчидан, тараф тўсиқ амалда бўлиб турган вақтда мажбуриятини
бажармасликка ҳақли. Иккинчидан, тўсиқ сабабли мажбуриятини бажармаган
тараф иккинчи тарафга бу сабабли кўрган зарарини, неустойкани, фоизларни
тўламайди, яъни унинг жавобгарлиги истисно этилади.
Келтирилган оқибатлардан ташқари, агар тўсиқнинг давомийлиги тарафни
шартнома асосида манфаатдор бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум қилса,
иккинчи тарафни хабардор қилган ҳолда шартномани бекор қилишга ҳақли
эканлиги белгиланган. Бу учинчи оқибат ҳисобланади.
Амалиётда, товарлар халқаро олди
-
сотди шартномаларида юқорида келти
-
рилган оқибатлардан ташқари бошқа оқибатлар ҳам белгиланиши мумкин.
Масалан, шартнома бўйича мажбуриятни ижро этиш муддати форс
-
мажор ҳолати
амалда бўлган муддатга узайтирилиши ёки форс
-
мажор ҳолатининг амалда бўлиш
муддати маълум муддатдан ошиб кетса, шартнома бекор бўлиши каби шартлар ҳам
киритилиши мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
117
Шартномаларда форс
-
мажор изоҳларининг пухта ишлаб чиқилиши керакли
-
гига яна бир сабаб баъзи миллий ҳуқуқда, ҳаттоки
,
ҳуқуқ тизимида десак ҳам,
муболаға бўлмайди, “форс
-
мажор” тушунчаси ва концепциясининг мавжуд эмасли
-
гидир. Жумладан, Англия судлари шартномаларда форс
-
мажорнинг қўлланилиши
аниқ белгиланганда ва мақсадлари кўрсатилганда форс
-
мажор ҳолатлари концеп
-
цияси ва унинг аҳамиятини инобатга олади. Бунинг учун эса шартноманинг форс
-
мажор шарти пухта ишлаб чиқилган бўлиши керак. Агар шартнома шунчаки форс
-
мажор ҳолатларига ҳавола қилинган ва аниқ ишлаб чиқилмаган бўлса, суд ушбу
шарт ноаниқ бўлганлиги сабабли шартноманинг ушбу шартини ҳақиқий эмас, деб
ҳисоблайди. Ҳудди шундай ҳолат “иқтисодий қийинчилик” сабабли жавобгар
-
ликдан озод қилишга оид низоларда ҳам инобатга олинади. Тарафлар “иқтисодий
қийинчиликни” шартномага форс
-
мажор ҳолатларидан бири сифатида аниқ қилиб
киритган ҳолларда Англия судлари буни инобатга олади.
Шундай қилиб, шартнома тузилаётган пайтда форс
-
мажор изоҳи қандай
ҳолатлар форс
-
мажор ҳолатлари ҳисобланиши, улар содир бўлганда тарафлар
қандай ҳаракатларни амалга оширишлари шартлиги ва уларнинг содир бўлиши
қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ҳақидаги шартларнинг белгиланиши
орқали аниқ ифодаланиши зарур. Тарафлар шартномага форс
-
мажор изоҳини
киритаётганда, шартнома эркинлиги тамойилидан фойдаланиш билан бир қаторда,
шартномага нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқнинг императив нормаларини ҳам
инобатга олишлари лозимдир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Sir Guenter TREITEL: Frustration and Force majeure. Second edition.
–
London:
Sweet and Maxwell, 2004,
–
Р
. 460.
2.
Канашевский
В.А. Условия о форс
-
мажоре во внешнеэкономических
контрактах // Журнал российского права. 2009.
–
№ 2. –
С
. 91
–
99.
3.
Бублик
В.А. Гражданско
-
правовое регулирование внешнеэкономической
деятельности в Российской Федерации: проблемы теории, законотворчества и
право применения: Моногр. Екатеринбург, 1999. –
C. 190.
4.
Dimatteo Larry A. The Law of International Contracting. Kluwer Law
International, The Hague. 2000.
–
P. 59.
5.
Saidov Djakhongir. / Cases on CISG Decided in the Russian Federation. In: Vindobona
Journal of International Commercial Law and Arbitration. 2003.
–
Vol. 7.
–
PP. 1
–
62.
6.
Я.О.
Алимова. Проблемы формулирования отдельных видов оговорок
международного коммерческого контракта. Вектор юридической науки. Вестник
Университета имени О.Е.
Кутафина (МГЮА) № 12 (28), 2016. –
С
. 20
–
32.
7.
Канашевский
В.А. Условия о форс
-
мажоре во внешнеэкономических
контрактах // Журнал российского права. 2009. –
№ 2.
–
С
. 91
–
99.
8.
Сергеев В. И. Форс
-
мажорные обстоятельства в предпринимательской
практике
// Право и экономика. 2001. № 6. с. 65
-70;
9.
Вилкова
Н.
Совпадает
ли
форс
-
мажорная оговорка контракта
с
понятием
форс
-
мажора?
// Хозяйство и право. № 4. –
2008.
–
С
. 48
–
55;
10.
DiMatteo Larry. International Contracting: Law and Practice. Wolters Kluwer.
4th edition. 2016.
–
P. 90.
11.
Steadman Jean and Steven Sprague: Common Law contract law a practical guide
for the civil law lawyer.
–
Milanofiori Assago: Wolter Kluwer, 2015.
–
P. 435.
