Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The Government of the Republic of Uzbekistan is an important
subject of legislative activity
Akhrorhon KHOSHIMKHONOV
1
Tashkent state law university
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 15 November 2021
Available online
25 December 2021
This article comparatively analyzes the theoretical views of
foreign scholars on the concept of lawmaking, the role of the
Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan in lawmaking,
the importance of government decisions in the system of
normative legal acts, the main features and scope of Cabinet
decisions, the nature of government decisions , the main features
of decisions that are the product of government law-making
activities have been studied both theoretically and legally, and
relevant scientific conclusions have been presented.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
legislative activity,
Legislative activity of the
Cabinet of Ministers,
legal document,
law,
resolution,
order.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати –
ҳуқуқ ижодкорлик
фаолиятининг муҳим субъекти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ҳуқуқ
ижодкорлик
фаолияти,
Вазирлар Маҳкамасининг
ҳуқуқ ижодкорлик
фаолияти,
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжат,
қонун
,
қарор
,
фармойиш
.
Мазкур
мақолада
ҳуқуқ
ижодкорлик
фаолияти
тушунчаси, ҳуқуқ ижодкорлик фаолиятида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тутган ўрни,
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар тизимида ҳукумат қарор
-
ларининг аҳамияти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг
асосий белгилари ва тартибга солиш доираси, ҳукумат
қарорлари хусусияти тўғрисидаги хорижий олимларнинг
назарий фикрлари қиёсий
-
ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил
қилиниб, ҳукумат ҳуқуқ ижодкорлик фаолияти маҳсули
бўлмиш қарорларнинг асосий хусусиятлари ҳам назарий,
ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ўрганилган ва тегишли илмий
хулосалар тақдим этилган.
1
Candidate of legal sciences, vice-rector for youth affairs, Tashkent state law university, Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
163
Правительство Республики Узбекистан –
важный субъект
законотворческой деятельности
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
законотворческая
деятельность,
Законодательная
деятельность Кабинета
Министров,
нормативно
-
правовой
документ,
закон,
постановление,
приказ
.
В данной статье проводится сравнительный анализ
теоретических взглядов зарубежных ученых на понятие
законотворчества, роль Кабинета Министров Республики
Узбекистан в законотворчестве, значение государственных
решений в системе нормативных правовых актов, основные
черты и объем правотворчества. Как теоретически, так и
юридически изучены решения Кабинета министров, сущность
правительственных решений, основные черты решений,
являющихся продуктом правотворческой деятельности
правительства, представлены соответствующие научные
выводы.
Демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва адолатли фуқаролик жамияти
қуриш йўлидан жадал суръатларда илдамлаётган Ўзбекистонда ҳукумат фаолияти
-
нинг ҳуқуқий асослари тизимли равишда такомиллаштирилмоқда. Зеро, республи
-
камизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ва ташкилий ўзгаришларнинг кўлами
кенгайиб боргани сайин бу жараёнларнинг изчиллиги ва давомийлигини сақлаган
ҳолда, жамиятни янада эркинлаштириш ва демократлаштириш заруратини
ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Ўзбекистонда давлат бошқаруви органлари
фаолиятини демократик меъёрларга мувофиқ такомиллаштириш мамлакатимизни
янада ислоҳ этиш ва модернизациялашнинг мазмун
-
моҳиятидан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98
-
моддасида
белгилан
-
ганидек, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи
ҳокимиятни амалга оширади. 2019
-
йил 10
-
декабрда янги таҳрирда қабул
қилинган
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 3
-
модда
-
сида Вазирлар Маҳкамасининг мақомига таъриф келтирилган бўлиб, унга кўра,
Вазирлар Маҳкамаси –
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ижро этувчи ҳокимият
-
нинг олий органи бўлиб, иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали
фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлаши
таъкидланган.
Демак, ушбу ҳуқуқий асосларга кўра, ҳукумат ижро ҳокимиятининг марказий
коллегиал органи ҳисобланади. Ижро ҳокимиятининг юқори турувчи субъекти
сифатида ҳукумат давлатни бошқаришда жуда таъсирли нуфузга эга бўлиб, унинг
қўлида давлат бошқарувини амалга оширишда муҳим воситалари жамланган.
Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари давлатнинг муҳим функциялари
билан боғлиқ бўлиб, ушбу ваколатлар мазкур функцияларни амалга оширишнинг
усули ҳам бўлиб ҳисобланади. Давлат ва жамият ривожининг турли босқичлари
унинг олдида турган ижтимоий вазифаларнинг ҳам ўзгаришига олиб келади. Бу эса
қуйидаги омиллар билан изоҳланади: давлат фаолияти шартларининг жамият
нуқтаи назаридан янги ташкил топган қонуниятларга мувофиқ ўзгариши;
иқтисодий ва ижтимоий
-
сиёсий тузумдаги ўзгаришлар; ҳукумат фаолиятини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
164
кучайтиришни тақозо этадиган даврий инқирозларнинг вужудга келиши ва
бошқалар. Аслида, ҳукуматнинг ҳуқуқий ҳолати юридик жиҳатдан икки хил
аҳамият касб этади. Бир томондан, Вазирлар Маҳкамаси ижро ҳокимиятининг
марказий вакили сифатида доимо давлатнинг сиёсий манфаатлари билан боғлиқ
бўлади. Бунда давлат ижро ҳокимияти фаолияти механизмини ўз сиёсий
мақсадлари сари йўналтириб туради. Ўз
-
ўзидан, қуйи турувчи ижро органлари
фаолияти ҳукумат манфаатларини ифода этиши керак. Зеро, вертикал бўйсунувчи
ижро ҳокимияти тармоқ органларисиз ҳукумат ҳукумат бўлолмайди. Шу туфайли
бу орган ижро ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. Бошқа томондан
қараганда, ҳукуматнинг қарори билан тасдиқланган низомлар асосида фаолият
юритувчи ижро ҳокимиятининг барча тармоқ органлари мана шу низомлар асосида
ўз жавобгарликлари остида бир қанча ваколат ва вазифаларни амалга оширадилар.
Бу ерда эса улар бевосита назорат остида фаолият кўрсатувчи органлар сифатида
бошқарилади. Ҳукумат
ўз сиёсий ва ташкилий ваколатларини тақсим қилиб
берилган қуйи органлар орқали амалга оширади ва назорат қилувчи орган
сифатида уларнинг фаолиятини кузатиб боради.
Даврлар ўзгарди, лекин давлатнинг бошқарувни амалга ошириш, тартибга
солишни таъминлаш, ҳуқуқий нормалар асосида турли ижтимоий жараёнларни
ривожлантириш каби мақсадлари ўзгармади. Жамият ҳаётидаги барқарорлик –
мамлакат тараққиётининг кафолатидир. Шу туфайли ҳам ушбу барқарорликни
таъминлаш давлатнинг асосий мақсадларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ижтимоий
ҳаётдаги муносабатлар муаммоли масалаларини ҳукумат жуда тезлик билан
англаши ва тегишли зарур чора
-
тадбирларни кўриш юзасидан ҳуқуқий меъёрлар
қабул қилиши лозим. Зеро, биз юқорида тилга олган ҳукумат фаолиятини тартибга
солувчи махсус қонуннинг 37
-
моддасида ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва
бошқа жорий масалалар бўйича фармойишлар қабул қилиши мустаҳкамланган.
Ҳуқуқ
ижодкорлиги фаолиятининг бевосита маҳсули турлича шаклларда
қабул қилинувчи ва юридик жиҳатдан бир
-
биридан фарқ қилувчи норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлардир. Бундай ҳужжатлар ҳуқуқ ижодкорлиги субъектларининг
юридик нормаларни ифодаловчи, ижтимоий ҳаётдаги у ёки бу муносабатларни
тартибга солишни мақсад қилувчи ҳужжатлардир.
Мамлакатимизда ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг ҳажми ва кўлами
доимий равишда ўсиб бормоқда. Мазкур ижтимоий фаолиятда асосий иштирокчи
сифатида ҳукумат, яъни Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси
фаолият олиб боради десак, асло муболаға бўлмайди. Тўғри, ҳукуматнинг фаолияти
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш соҳасида биринчи даражали эмас. Бу
тўғрида мутахассислар фикр билдирар экан, жумладан, бирламчи олий хусусият
касб этувчи қонунчилик ҳокимиятидан фарқ қилган ҳолда, ижро этувчи ҳокимият
иккиламчи, қонуности хусусиятига эга
[1], эканлигини алоҳида қайд
этиб ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти –
унинг иккинчи
даражадаги фаолиятидир. Биринчи даражадаги фаолияти эса хавфсизликни
таъминлаш, бошқарув, тартибга солишга қаратилган фаолиятдир
[2]. Бу назарий
фикрлар ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятидаги
мавқеини тушириб юбормайди, сабаби, ҳукумат ижро этиш вазифасидан ташқари,
қонун ижодкорлик жараёнига ҳам бевосита аралашади. Сабаби, Ю.
Соколова
таъкидлаганидек, норматив
-
ҳуқуқий тартибга солиш функцияси ижро ҳокимияти
томонидан ҳуқуқ ижодкорлик фаолияти орқали амалга оширилади, ижро
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
165
ҳокимияти
органи томонидан давлат ҳокимий фаолиятни амалга ошириш
жараёнида амалга ошириладиган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга
қаратилган фаолият норматив
-
ҳуқуқий тартибга солиш функциясини амалга
оширилишини таъминловчи ижро ҳокимиятининг ажралмас функцияси бўлиб
ҳисобланади [3]
.
Яъни бошқарув ва тартибга солишга қаратилган ҳукуматнинг
барча фаолияти бевосита унинг ҳуқуқ ижоди маҳсули орқали таъминланиши
маълум ҳолатдир. Бундан ташқари, ҳукумат ўзининг ижро этиш вазифаси билан бир
қаторда, мамлакат ҳаётини тартибга солишга қаратилган қонун ижодкорлик
жараёнига ҳам бевосита аралашади. Бу ҳолат эса ижро этувчи ҳокимият
органларининг ўз фаолиятларида универсалликларини кўрсатади. Ҳукумат
томонидан чиқариладиган ҳужжатларнинг барчаси ҳам норматив ҳужжат
бўлмаслиги мумкин, шу боис бу турдаги ҳужжатлар норматив
-
ҳуқуқий тизимга
кирмайди. Ҳукуматнинг қарорлар шаклида чиқариладиган ҳуқуқий ҳужжат
-
ларигина норматив
-
ҳуқуқий тизимга киритилади. Норматив
-
ҳуқуқий тизимга
киритилган бу қарорлар умуммажбурий аҳамият касб этиб, мамлакатнинг бутун
ҳудудида бажарилиши шарт бўлиб ҳисобланади.
Россиялик тадқиқотчи Р.
Асланян ўз тадқиқотида давлат ҳокимиятининг
ижроия ҳокимияти бошқарувнинг махсус объекти билан шуғулланади, уни шартли
равишда "мутацион" (ўзгарувчан) деб аташ мумкин, бу эса тез ўзгарувчан вазиятга
зудлик билан жавоб беришни талаб қилади. Бу ҳокимиятнинг ушбу тармоғи
органларининг ваколатларини "қонунлар асосида ва уларга мувофиқ равишда"
қуйи даражадаги органлар учун кўрсатмалар –
қонуности норматив ҳужжатлари ва
индивидуал актларни чиқариш ҳуқуқи билан изоҳланади, деб ҳисоблайди
[4].
Бу ҳолат эса ижро этувчи ҳокимият органларининг ўз фаолиятларида
универсаллигини кўрсатади. Ҳукумат
томонидан чиқариладиган ҳужжатларнинг
барчаси ҳам норматив ҳужжат бўлмаслиги мумкин, шу боис бу турдаги ҳужжатлар
норматив
-
ҳуқуқий тизимга кирмайди. Ҳукуматнинг қарорлар шаклида чиқарила
-
диган ҳуқуқий ҳужжатларигина норматив
-
ҳуқуқий тизимга киритилади.
Норматив
-
ҳуқуқий тизимга киритилган бу қарорлар умуммажбурий аҳамият касб
этиб, мамлакатнинг бутун ҳудудида бажарилиши шарт бўлиб ҳисобланади.
Қозоғистонлик
олима Р.К.
Наурызбаева ҳукуматнинг ҳуқуқ ижодкорлиги
фаолияти, асосан, тўрт йўналишда кечади, деб ҳисоблайди. Улар қуйидагилар:
биринчидан,
унга тегишли бўлган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга
ошириш;
иккинчидан,
ўз номидан қарор ва фармойишлар чиқариш;
учинчидан,
ҳукуматга бўйсунувчи тузилмаларнинг норматив хусусиятга эга
актларни тайёрлаш ва қабул
қилиш фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш;
тўртинчидан,
ҳукуматнинг бевосита халқаро ҳуқуқий шартнома ва келишув
-
ларни тайёрлаш ва ишлаб чиқишда қатнашиши
[5].
Дарҳақиқат, ҳукуматнинг фаолияти универсал бўлганлиги учун у жамият
ҳаётида содир бўлаётган ва содир бўлиши мумкин бўлган барча муносабатларга
ҳуқуқий таъсир кўрсатади. Таъбир жоиз бўлса, бундай кенг миқёсдаги фаолиятни
бошқа бирор давлат органи амалга ошира олмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг қонун ижодкорлиги жараёнида иштирок этиши бу
орган
фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. Бу ҳолат Вазирлар
Маҳкамасининг конституциявий мақомини ифода этиб, умумдавлат даражасида
муҳим масалаларни ҳал этиш фаолиятидан келиб чиқади. Ҳукуматнинг қонун
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
166
ижодкорлиги жараёнидаги иштироки нафақат унинг конституциявий ҳуқуқий
функцияси бўлиб ҳисобланади, балки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини оширишнинг муҳим шартларидан
бири ҳамдир.
Конституциямизнинг 11
-
моддасида белгиланган ҳокимиятлар бўлиниши
принципи қонунчилик, ижро ҳамда суд ҳокимиятларининг бир
-
биридан мустақил
-
лиги ва алоҳида фаолият кўрсатишини белгилабгина қолмай, балки давлат
ҳокимиятининг ягоналиги принципидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ўзаро
ҳамжиҳатликда фаолият кўрсатишини ҳам ифода этади. Зеро, давлат ҳокимияти
органлари мутлақо мустақил ҳолда, бир
-
бирисиз ҳеч қачон фаолият кўрсата
олмайдилар.
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси –
Ҳукумати Ўзбекистон
Республикасида ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланар экан, ҳокимиятнинг
бошқа тармоғи сингари у ҳам ўз ваколатларини амалга оширишда, конституция,
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларининг
ижросини таъминлаш юзасидан норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар чиқаради. Бу ҳолат
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98
-
моддаси ва “Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 36
-
моддасида
белгиланган.
2021-
йил 20
-
апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг
“Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни 6
-
моддасига мувофиқ,
қуйидагилар норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади:
1)
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
2)
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
3)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
4)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари;
5)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
6)
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг буйруқлари ҳамда
қарорлари;
7)
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
Санаб ўтилган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатлари ҳисобланади
ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади.
Мана шу норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар ичида ҳукумат ва ижро ҳокимиятининг қуйи
бўғинлари томонидан чиқариладиган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳисоб
-
ланмайди. Ушбу қоида юқоридаги қонунда ҳам мавжуд, лекин бу ҳужжатлар,
мазмунан олиб қаралганда, қонун даражасида аҳамият касб этиб, уларнинг ижроси
мажбурийдир. Агар парламент томонидан чиқариладиган қонунлар, бевосита
уларни амалда татбиқ қилиш воситаларисиз ўз
-
ўзидан давлат ва жамият ҳаётида
қўлланилавермас экан, у ҳолда уларнинг ижроси юзасидан чиқариладиган ҳамда
улар амалга оширилишининг кафолати ҳисобланадиган ҳукумат ва унинг қуйи
бўғинларига тегишли норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар ҳам жамият ҳаётида қонун
даражасида ўрин тутади.
Юқоридаги қонуний асосга кўра, ҳукуматнинг қарорларигина норматив
ҳужжат сифатида баҳоланади. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
тўғрисида”ги Қонуннинг 37
-
моддасига биноан эса Вазирлар Маҳкамасининг тезкор
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
167
ва бошқа жорий масалалар бўйича қарорлари Вазирлар Маҳкамасининг
фармойишлари шаклида қабул қилинади. Бу актларни, яъни ҳукумат қарорларини
олима Р.К.
Наурызбаева ҳуқуқни қўлловчи ҳужжатлар деб баҳолайди
[6]. Россиялик
олим А.В.
Василенко ҳуқуқий муносабатлар, яъни алоҳида ҳуқуқий фаолиятни
ифода этувчи ҳаракатлар амалга кириши учун ижро этишга мўлжалланган
индивидуал ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши лозим
[7], деб ҳисоблайди. Биз
ҳам бу фикрга қўшиламиз. Зеро, норматив кўрсатмадаги
қоида жамият ҳаётига
алоҳида махсус қоида орқали татбиқ этилади. Бу қоида вазифасини эса ҳукумат
фармойиши бажаради. Мана шу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг жамият ҳаётини
белгилаб берувчи норма яратувчилик ҳамда уни бевосита қўлловчилик ролини
яққол намоён
этади.
Ҳар
қандай давлат ҳокимияти органи сингари ижро этувчи ҳокимиятнинг
марказий органи Вазирлар Маҳкамаси ҳам норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар чиқариш
ёки қабул қилиш ҳуқуқини доимо амалга оширади. Зеро, ҳукуматнинг ижро этиш
фаолиятини ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятисиз тасаввур этиш қийин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини қонунчилик ҳокимияти
белгилаб берган чегара доирасида, ўз ваколатларидан келиб чиққан ҳолда давом
эттиради. Агар қонун бошқарув билан боғлиқ муносабатни тартибга солмаган бўлса
ва бу муносабат тартибга солишни тақозо этса, бу функцияни ҳукуматнинг ўзи
амалга оширади. Агар ҳуқуқ ижод қилувчи орган бирор муносабатни норматив
-
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солса, бошқа орган эса, тўғрироғи,
ҳукумат, ўзининг
давлат
-
ҳуқуқий ваколатидан келиб чиқиб, норматив актнинг амалга оширилишини
таъминлаш учун бу муносабатга аниқлик киритиш нуқтаи назаридан қонуности
аҳамиятига эга бўлган ҳуқуқий актни қабул қилади. Бу фаолият том маънодаги
бошқарув фаолиятидир.
Қонун
ижодкорлиги, яъни ҳуқуқни яратиш
фаолияти юзасидан, мазмунан
қаралганда, махсус ваколатли орган –
Олий Мажлис ташкил этилса
-
да, давлат
ҳокимиятининг қонунчилик соҳасини амалда татбиқ қилишда ташкилий восита
сифатида Вазирлар Маҳкамаси ва унинг қуйи бўғинлари фаолияти юзага чиқади.
Уларнинг ўрни ва роли давлат ва жамият ҳаётида фавқулодда муҳим бўлиб, бу
жараён тўхтовсиз равишда ўсади, кўпаяди ҳамда мураккаблашиб боради.
Ҳуқуқий
нормаларнинг белгиланиши, тасдиқланиши нафақат қонунчилик
(тор маънода айтганда) ҳисобланади, балки, таъбир жоиз
бўлса, ҳуқуқ ижодкорлиги
фаолиятининг юрагини ташкил этади. Ҳуқуқ ижодкорлиги турли соҳа ва
тармоқларни тегишлилигига биноан бошқаришда ҳуқуқий актларнинг кенг
доирасини ифода этади. Турли соҳа ва тармоқларни бошқариш ва уларнинг
фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашда ижро ҳокимияти ҳамда унинг қуйи
органлари алоҳида ўрин тутишини эътироф этиш зарур.
Юқоридаги тартиб, яъни жамият ҳаётини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш
нафақат ижро ҳокимиятининг марказий органи бўлмиш Вазирлар Маҳкамаси ва
жойлардаги маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига тегишли,
балки ижро ҳокимиятининг тармоқ ва функционал вазифаларини амалда ифода
этувчи вазирлик ҳамда давлат қўмиталарига ҳам бевосита боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқ ижодкорлик
фаолияти, давлат ва жамият ҳаётида турли соҳаларни –
иқтисодиёт, ижтимоий соҳа,
мудофаа ва хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси, тармоқлараро бошқарув
ва бошқаларни қамраб олади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
168
Юридик адабиётларда, еўпинча, қонунчилик ҳокимияти давлат ҳокимияти
-
нинг йўналтирувчи ва назорат қилувчи тармоғи эканлиги белгиланиб, ҳукумат эса
ўз мазмунига мувофиқ, ижро этувчи ва қонуности хусусиятига эга эканлиги
таъкидланади.
Ю.А.
Тихомиров юқоридаги концепцияни маъқуллаб: “Эски одатлардан воз
кечган ҳолда
ижро ҳокимияти органлари бевосита қонунларнинг ижроси билан
банд бўлишига амалда эришиш лозим. Бу органлар фаолиятининг асосий мазмуни
айнан шу органларнинг нимага йўналтирилганлиги ва номланишида акс этишидан
келиб чиқади. Шунга қарамай, фаолият кўрсатиш ва қонунни ижро қилиш, қонуний
асосга кўра нафақат формал кўрсаткич бўлиб хизмат қилади, балки бошқарув
фаолиятини оптималлаштиришнинг муҳим омили ҳамдир”
[8],
–
деб ёзади. Албатта,
қонунчилик ҳокимиятидан бошқа барча давлат ҳокимияти тармоқлари қонуности
хусусиятига эга бўлиб, қонунлар ижросини таъминлайди. Бу ҳолат, фикримизча,
ҳукумат ва унинг қуйи органлари мавқеини тушириб юбормайди. Аксинча,
уларнинг мавқеи ва мақомини қонуний асосда белгилаб беради. Яъни, қонунчилик
ҳокимияти қонунларни бевосита ким ижро этишини қонуний асосда қатъий
тартибда белгилаб беради.
Албатта, ҳукуматнинг асосий вазифаси, энг аввало, давлат ва жамият ҳаётида
тинчлик ва осойишталикни таъминлашдир. Сабаби, армия, милиция, божхона,
хавфсизлик хизмати бевосита ижро этувчи ҳокимиятнинг тармоқ органлари
ҳисобланади. Лекин шундай бўлса
-
да, бу ҳолат ҳукуматнинг ҳуқуқ ижодкорлиги
фаолияти иккинчи даражали вазифа ва функция эканлигини англатмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг барча вазифа ва ваколатлари бевосита унинг норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш фаолияти орқали амалга оширилади. Ана ўша
юқорида таъкидланган давлат ва жамоат тартибини сақлаш функциясини ижро
ҳокимияти тармоқ органлари ҳуқуқий асосга кўра, ҳукумат томонидан чиқарила
-
диган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга
оширадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг қонуности норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни тайёр
-
лаш фаолиятидан кўзланган мақсад сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
•
бошқарувга оид аниқ бир муносабатларда давлат сиёсатини ишлаб чиқиш
ва уларни амалга ошириш;
•
ҳукуматга бўйсунувчи юридик шахслар (корхона, ташкилот, муассаса
-
лар)нинг амалдаги фаолиятини норматив
-
ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;
•
бошқарув тармоқ органлари фаолиятининг шакл ва усулларини такомил
-
лаштириш;
•
ижро ҳокимияти марказий органларининг фаолиятида ўзаро ҳамкорликни
таъминлаш;
•
ижро ҳокимияти марказий органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш ва ҳоказо.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти соҳасидаги ўрни
ниҳоятда салмоқлидир. Амалиётга назар
ташлайдиган бўлсак, давлат ҳокимияти
томонидан чиқариладиган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг аксарият қисми
Вазирлар Маҳкамаси зиммасига тўғри келади. Бундан ташқари, жамият ва давлат
ҳаётидаги энг муҳим ва барқарор муносабатларни белгилаб берувчи қонун
ҳужжатларининг аксарияти Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаб
-
буси ҳуқуқини амалга ошириши натижасида вужудга келади. Бу ҳақда кейинги
бобда батафсил фикр юритилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
169
Демак, Вазирлар Маҳкамаси барча турдаги ва турли даражалардаги
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамият ва давлат ҳаётида қарор топишида
бевосита ва фаол иштирок этади. Амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ
таъмин этиш учун ана шундай кучли ва фаол ҳукумат фаолияти талаб этилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Общая теория права и государства: Учебник / Под ред. В.В.
Лазарева. –
М.,
2002.
–
С. 381.
2.
Каспаров
Э.Р. Конституционные основы государственного управления
Республики Узбекистан: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. –
Ташкент, 1999. –
С. 20–
21.
3.
Соколова
Ю.
Правотворческие
полномочия
федеральных
органов
исполнительной
власти:
административно
-
правовой
аспект.
Автореферат
диссертации на соискании ученой степени кандидата юридических наук по
специальности 12.00.14 –
Административное право; финансовое право;
информационнгое право. –
Ростов
-
на
-
Дону, 2012 г. –
С.
7.
4.
Асланян
Р.Р. Конституционная система исполнительной власти в Россиской
Федерации. Автореферат диссертации на соискании ученой степени кандидата
юридических наук по специальности 12.00.02 –
Конституционное право;
муниципальное право. –
Саратов, 2005. –
С.
13.
5.
Наурызбаева
Р.К.
Правотворческая
деятелностъ
Правителъства
Республики Казахстан: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. –
Алматы, 1995. –
С. 12–
13.
6.
Наурызбаева
Р.К.
Правотворческая
деятелностъ
Правителъства
Республики Казахстан: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. –
Алматы, 1995. –
С. 12.
7.
Василенко
А.В. Сущность и принципы правоприменительной деятельности
(теоретико
-
правовое исследование): Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. –
Саратов,
1987.
–
С. 11.
8.
Тихомиров
Ю.А. Исполнительная власть: ее сила и слабость //
Формирование политической системы России. –
Москва, 1996. –
№4. –
С. 85–
86.
