Авторы

  • Дилмурот Жураев
    старший помощник судьи, Административный Суд города Ташкента, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss12/S-pp270-276

Ключевые слова:

подсудность административный спор публичных правоотношений спор административный орган

Аннотация

В данной статье, описаны некоторые проблемы возникающие, в связи, подведомственных споров. Возникающих из административных и публично-правовых отношений. Предложены возможные решения по их решению.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Some problems and solutions on the jurisdiction of disputes
arising from public law relations

Dilmurod JURAEV

1


Administrative Court of Tashkent city

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022

This article describes some of the problems arising in

connection

with

subordinate

disputes.

Arising

from

administrative and public-law relations. Possible solutions for
their solution are proposed.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp

270-276

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Jurisdiction,
administrative dispute,
public legal relations
dispute,
administrative div.

Маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб
чиқадиган низоларнинг судловга тааллуқлилиги юзасидан
айрим муаммолар ва ечимлар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

судловга тааллуқлилик,
маъмурий низо,

оммавий ҳуқуқий
муносабатлардан келиб
чиқадиган низо,

маъмурий орган.

Мазкур мақолада маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муноса

-

батлардан келиб чиқадиган низоларнинг судловга тааллуқ

-

лилиги юзасидан амалиётда мажуд бўлган айрим муаммо

-

лар ёритилган ва ечим учун таклифлар берилган.

1

Administrative Court of Tashkent city senior Assistant judge. Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

271

Некоторые проблемы и решения по подсудности споров,
возникающих из публично правовых отношений

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Подсудность,
административный спор,
публичных
правоотношений спор,
административный орган.

В данной статье, описаны некоторые проблемы

возникающие,

в

связи,

подведомственных

споров.

Возникающих из административных и публично

-

правовых

отношений. Предложены возможные решения по их
решению.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги

кодекси[1]нинг қабул қилиниши, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси қонунчи

-

лигида маъмурий ишларнинг судловга тааллуқлилигини, унинг ўзига хос
хусусиятларини ва маъмурий суд ишларининг юритилишини белгиловчи асосий
ҳуқуқий механизмни вужудга келтирди. Бироқ бугунги кунда маъмурий ишлар
юрисдикциясини янада аниқлаштириш, низоларнинг судловга тааллуқлилигини
ўрганиш, бу масалада тадқиқотлар олиб бориш масаласи долзарблигича қолмоқда.

Бугунги кунда оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар

бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқ

-

лари, эркинликларини ва манфаатларини ҳимоя қилишда давлат бошқаруви
органларининг маъмурий

-

ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган

бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади),
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг
қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг

ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарор

-

лари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларда
суд юрисдикциясини ўрнатиш, низоларни ҳал этишда қийинчиликлар мавжуд.

Айни шу ўринда айтиш жоизки, жамиятнинг бошқарув институтлари ва

фуқаролар ўртасидаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, жамият институт

-

ларининг ҳаётийлигини ошириш, фуқароларнинг ҳукумат ва давлат бошқарувига
ишончини оширишда, айниқса, маъмурий судларнинг аҳамияти каттадир.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги

кодексининг 27

-

моддасига биноан, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий

-

ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг
(бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи
бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига
мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳара

-

катсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни маъмурий судлар ҳал
этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019

-

йил 24

-

декабрдаги

24-

сонли Қарори[2]га кўра, Маъмурий органлар деганда, давлат бошқаруви

органлари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003

-

йил

9-

декабрдаги

ПФ–

3358-

сонли Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви

органлари рўйхатида

кўрсатилган вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар,

агентликлар, марказлар, инспекциялар) ва уларнинг ҳудудий органлари, жойлар

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

272

даги ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
шунингдек, маъмурий

-

бошқарув ваколати берилган бошқа ташкилотлар ва махсус

ташкил этилган комиссиялар тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003

-

йил 9

-

декабрдаги ПФ–

3358-

сон

-

ли Фармони

[3] билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари

рўйхатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси давлат бошқа

-

руви органлари қаторига киради.

Ушбу асосларга кўра, Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари

маъмурий орган ҳисобланади ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжат

-

ларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини
ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари

(ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар маъмурий судлар
томонидан ҳал этилади.

Бунда ушбу тоифадаги низоларни ҳал этишда низонинг судловга тааллуқ

-

лилиги юзасидан эътибор қаратиш лозим бўлган бир жиҳат мавжудки, бу бугунги
кунда ҳатто соҳа вакилларида ҳам судловга тааллуқлилик юзасидан бироз
қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги

кодекси[4]нинг 26

-

моддасига кўра, ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга,

бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб
бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда
кўрилиши лозим.

Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий

судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.

Яъники судга мурожаат қилувчи маъмурий орган мансабдор шахсининг

хатти

-

ҳаракати, ҳаракатсизлигини ғайриқонуний деб топиш ёки маъмурий орган

-

нинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги маъмурий суднинг судловига
тааллуқли ва фуқаролик судининг судловига тааллуқли талаб, яъни Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси[5]нинг 26

-

моддасида белгиланган

фуқаролик судининг судловига тааллуқли талабларни бирлаштирганда аризачи
(даъвогар) ушбу мазмундаги даъво аризаси билан агар

тарафлардан бири

жисмоний шахс бўлса, фуқаролик судига мурожаат қилиши лозим.

Мисол учун фуқаро судга нотариуснинг хатти

-

ҳаракатини ғайриқонуний деб

топиш ва олди

-

сотди шартномасини бекор қилиш масаласида мурожаат қилмоқчи

бўлса, фуқаро талаби бўйича нотариуснинг хатти

-

ҳаракатини ғайриқонуний деб

топиш ҳақидаги талаби маъмурий суднинг судловига тааллуқли бўлса

-

да, унинг

олди

-

сотди шартномасини бекор қилиш ҳақидаги талаби фуқаролик судининг

судловига тааллуқли бўлганлиги сабабли фуқаро ўзининг ушбу масаладаги бузил

-

ган ҳуқуқларини тиклаш учун фуқаролик судига мурожаат қилиши лозим бўлади.

Агар юридик шахс солиқ органининг солиқ ундириш ҳақидаги қарорини

ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб ва ундирилган солиқ суммасини қайтариш
ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилмоқчи бўлса, ушбу юридик шахснинг
маъмурий орган (солиқ органи)нинг солиқ ундириш ҳақидаги қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш ҳақидаги талаби маъмурий суднинг судловига тааллуқли бўлса

-

да,

ундирилган солиқ суммаси (пул маблағлари)ни қайтариш ҳақидаги талаби иқтисо

-

дий суднинг судловига тааллуқли бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

273

Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 189

-

моддасига кўра, қарор ҳақиқий

эмас, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга хилоф деб топилган тақдирда суд
тегишли органнинг ёки мансабдор шахснинг зиммасига қуйидаги мажбуриятларни
юклайди:

қонунга мувофиқ қарор қабул қилиш ёки муайян ҳаракатларни амалга

ошириш ёхуд аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг
бузилишларини бошқача усулда бартараф этиш.

Ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 26

-

моддасида келти

-

рилган баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли
бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмаслик ҳақидаги қонун
талабидан келиб чиқиб, аризачи юридик шахс ўзининг бузилган ҳуқуқларини
тиклаш учун дастлаб маъмурий органнинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги талаб билан маъмурий судга ва шундан сўнг солиқ суммасини қайтариш
ҳақидаги талаб билан иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим бўлади.

Чунки юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси МСЮтКнинг

189-

моддасида қайд этилган қарор ҳақиқий эмас, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)

қонунга хилоф деб топилган тақдирда суд тегишли органнинг ёки мансабдор
шахснинг зиммасига аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаат

-

ларининг бузилишларини бошқача усулда бартараф этиш бўйича мажбурият
юклаши белгиланган бўлса

-

да, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал

кодекси

[6] 26-

моддасининг 12

-

бандига кўра, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда

амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин
эмас деб топиш ҳақидаги ва ушбу модданинг 14

-

бандига кўра, назорат қилувчи

органлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз
(акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайта

-

риш ҳақидаги низоларни иқтисодий судлар ҳал этиши белгиланган.

Ушбу қонун нормаси талабидан келиб чиқиб, аризачи талабининг бири

маъмурий органнинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаби маъмурий
судга тааллуқли бўлса

-

да, иккинчи талаб ундирилган солиқ суммасини

бюджетдан

қайтариш ҳақидаги талаб иқтисодий суднинг юрисдикциясига тааллуқли
бўлганлиги сабабли ушбу талаблар бўйича аризачининг ягона низоси алоҳида
судларда ҳал этилиши лозим.

Агар солиқ органи томонидан солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги

талабномани

аризачига юборган ва солиқ қарздорлигини ундириш ҳақида қарор

қабул қилмаган бўлса, аризачи солиқ органи мансабдор шахсларининг хатти

-

ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги талаб билан маъмурий судга ёки
иқтисодий судга мурожаат қилиш юзасидан ҳам амалиётда ихтилоф мавжуд.

Негаки ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро

ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш ҳақидаги низо
қонун билан иқтисодий суднинг юрисдикциясига киритилган.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, маъмурий ишларнинг судловга тааллуқ

-

лилиги масаласида тадқиқот олиб бориш лозим бўлади.

Юқорида келтирилган асос ва фикрлардан келиб чиқиб, хулоса ўрнида

қуйидаги икки таклиф берилади.

Биринчи –

Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг

26-

моддасида

қайд

этилган “баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли
бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмаслик” ҳақидаги қонун


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

274

талаби “баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли
бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар иқтисодий судда
кўрилиши лозим” талабига ўзгартирилиши;

Иккинчи –

Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 189

-

моддасида қайд

этилган “қарор ҳақиқий эмас, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга хилоф деб
топилган тақдирда суд тегишли органнинг ёки мансабдор шахснинг зиммасига
қуйидаги мажбуриятларни юклайди” жумласини “қарор ҳақиқий эмас, ҳаракатлар
(ҳаракатсизлик) қонунга хилоф деб топилган тақдирда суд тегишли органнинг ёки
мансабдор шахснинг зиммасига гарчи мажбурият юклаш ҳақидаги талаб иқтисодий
суднинг судловига тааллуқли бўлса

-

да

қуйидаги мажбуриятларни юклайди”

жумласига ўзгартириш.

Бундан ташқари, амалиётда ҳарбий маъмурият, ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган

фуқаролар ўртасида юзага келадиган маъмурий низоларнинг судловга

тааллуқ

-

лилиги юзасидан ҳам қарама –

қарши фикрлар мавжуд. Баъзи олимлар ҳарбий

судларга бугунги кунда эҳтиёж мавжуд эмаслигини таъкидлашса, баъзилари эса
ҳарбий судларга жамият доимий эҳтиёж сезишини судларнинг ихтисослашуви
билан боғлайди.

Давлат думаси

депутати А.Арбатов “Ҳарбий адолат –

бу архаизм, демократик

давлатлардаги бундай органлар нафақат кераксиз, балки муаммоларни келтириб
чиқаради” (нима учун “архаизм” ва қандай муаммолар яратилишини муаллиф
тушунтирмаган) [7].

А.

Арбатовнинг фикрига тўлиқ қўшилмасак

-

да, бугунги кунда дунё ҳамжа

-

миятида рўй бераётган ўзгаришлар, капитализмнинг ривожланиши, глобаллашув
жараёнлари мавжуд ҳарбий жамиятларнинг характер ва хусусиятларига ҳам
жиддий таъсир қилмоқда.

Қуйидаги асослардан келиб чиқиб, ҳарбий судларнинг заруриятини ҳис этган

ҳолда ҳарбий суд судловига тааллуқли маъмурий низоларни бироз ислоҳ қилишни
зарур деб ҳисоблаймиз.

Америка Қўшма Штатларининг қонунчилиги (u.s. code title 10. armed forces

subtitle a. general military law part ii. personnel chapter 47. uniform code of military

justice)[8]га биноан ҳарбий интизомни бузиш, ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир
қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳарбий хизматчи, собиқ ҳарбий хизматчи ёки ҳарбий
хизматчи бўлмаган шахснинг ҳарбий маъмурият билан келиб чиқадиган низосини
ҳарбий трибуналда (ҳарбий судда) ҳал этиши назарда тутилмаган.

Бироқ бу англо

-

саксон ҳуқуқ тизимининг характеридан келиб чиқиб,

ҳарбий

хизматчи ёки собиқ ҳарбий хизматчининг маъмурий ёки оммавий ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиқадиган низоларини ҳарбий трибуналда (ҳарбий судда)
ҳал этиш назарда тутилмаганлиги ушбу қоиданинг муваққат эканлигини
англатмаса

-

да, Қўшма Штатларнинг юқорида қайд этилган қонунчилигига кўра,

ҳарбий трибунал (ҳарбий суд)да, асосан, ҳарбий хизматчининг интизомни бузиш,
ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир қилиш билан боғлиқ ишлари кўриб чиқилиши
белгиланган.

Англо –

саксон ҳуқуқ тизими амалда бўлган давлатларнинг кўпчилигида

фаолият худди шундай ташкил этилган.

Романа

-

герман ҳуқуқ тизимида мавжуд асосий фигуралардан бири Россия

федерациясининг “Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси”нинг

18-

моддаси[9]га биноан федерал қонунларда назарда тутилган ҳолларда маъмурий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

275

ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келган жисмоний ва юридик
шахсларнинг бузилган ёки низоли ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфа

-

атларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ низоларни ҳарбий судлар кўриб чиқиши
белгиланган бўлса

-

да, бироқ ушбу Романа

-

герман ҳуқуқ тизимида асосий фигура

-

лардан бири бўлган Германия қонунчилигига кўра, ҳарбий судлар Германияда
умуман мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 45

-

модда

-

си[10]га биноан ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмаларнинг, ҳарбий бошқа

-

рув органларининг қўмондонлигига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даъволари
бўйича фуқаролик ишларини ҳамда ҳарбий бошқарув органлари қарорлари, ҳарбий
мансабдор шахсларнинг, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
бузувчи хатти

-

ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни Ўзбекистон

Республикаси ҳарбий судлари кўриши белгиланган. Бироқ Қонуннинг ушбу модда

-

сида собиқ ҳарбий хизматчи ҳақида назарда тутилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2019

-

йил 24

-

декабрдаги

24-

сонли “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари,

ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб
чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Қарори [11] 10

-

бандига кўра, судларга

тушунтирилсинки, ҳарбий бошқарув органлари ва улар мансабдор шахсларининг
қарорлари,

ҳаракатлари

(ҳаракатсизлиги),

шунингдек,

Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар чақирув комиссияларининг қарорлари
устидан шикоятлар ҳарбий судлар томонидан кўрилиши белгиланган. Яъни
аризачининг ҳарбий хизматчи ёки собиқ ҳарбий хизматчи эканлигидан ёки умуман
ҳарбий хизматчи эмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай ҳолатда ҳарбий бошқарув
органлари ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракат

-

сизлиги), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар
чақирув комиссияларининг қарорлари устидан шикоятлар ҳарбий судлар
томонидан кўрилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2020

-

йил 24

-

июлдаги

ПФ–

6034-

сон Фармони [12] 5

-

иловасига кўра, Республика ҳудудида 5 та Нукус,

Қарши, Тошкент, Самарқанд, Фарғона ҳарбий судлари мавжуд бўлиб, ушбу судлар

-

нинг ҳар бирида биттадан жами 5 та судья штат бирлиги мавжуд.

Юқорида келтирилган Қонун ва Пленум қароридан келиб чиқиб айтиш

мумкинки, бугунги кун суд амалиётида ҳар қандай ҳолатда ҳарбий бошқарув
органлари ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсиз

-

лиги), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар
чақирув комиссияларининг қарорлари устидан шикоятлар ҳарбий судлар томони

-

дан кўриб чиқилмоқда.

Бунда мавжуд муаммолар:

Биринчидан,

ҳарбий судларнинг Республика ҳудудида камлиги ҳарбий

хизматчи, собиқ ҳарбий хизматчи ёки ҳарбий хизматчи бўлмаган фуқаронинг
бузилган ҳуқуқларини тиклаш масаласида судга мурожаат қилиши ёки мурожаат
қилган тақдирда ҳам суд мажлисларида шахсан иштирок этиши қийинлиги;

Иккинчидан,

бир судьянинг барча суд судловига тааллуқли ишларни кўриши

судьянинг ихтисослашувини инкор этади ва одил судлов сифатини пасайтиради.

Тасаввур этилган муаммо юзасидан ҳуқуқбузарлик ёки жиноят

билан боғлиқ

бўлмаган ишларни умумий тартибда судловга тааллуқлилиги бўйича кўриш
амалиётини жорий этиш таклиф этилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

276

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги

кодекси: Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й.

2.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24

-

сон қарори:

“Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш

бўйича суд амалиёти ҳақида”, 24.12.2019, www.lex.uz.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони: Республика давлат

бошқарув органлари, 2003 йил 9 декабрь, ПФ–

3358-

сон, www.lex.uz.

4.

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги

кодекси: Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й.

5.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодекси: Қонун

ҳужжатлари милли базаси, 23.01.2018 й.

6.

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси: Қонун

ҳужжатлари маълумотлари

миллий базаси, 25.01.2018 й.

7.

Нужны ли судьи и прокуроры в пагонах (мнение А.

Арбатова) РГ. 2003 г.

15 март, «От административной юстиции к административному судопроизводству»
Ю.Н.Старилов 2003 г. Издательство Вороженского университета 2003 г. Ст. 21.

8.

https://www.law.cornell.edu/uscode/text/10/subtitle-A/part-II/chapter-47.

9.

http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_176147.

10.

Ўзбекистон республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни

//

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021

й., 03/21/703/0723

-

сон

//

http://old.lex.uz/docs/5534923.

11.

http://old.lex.uz/docs/4711311.

12.

http://old.lex.uz/docs/4910826.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси: Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24-сон қарори: “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”, 24.12.2019, www.lex.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони: Республика давлат бошқарув органлари, 2003 йил 9 декабрь, ПФ-3358-сон, www.lex.uz

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси: Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодекси: Қонун ҳужжатлари милли базаси, 23.01.2018 й.

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси: Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.01.2018 й.

Нужны ли судьи и прокуроры в пагонах (мнение А.Арбатова) РГ. 2003 15 март, «От административной юстиции к административному судопроизводству» Ю.Н.Старилов 2003 г. Издательство Вороженского университета 2003 г. Ст. 21

Ўзбекистон республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни/ Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон/ http://old.lex.uz/docs/5534923