Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The leaf gets strength from the root
Aynura SUYAROVA
1
Jizzakh State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 February 2022
Accepted 20 March 2022
Available online
15 April 2022
The article tells about the life and work of statesman and
politician Sharof Rashidov. The article seeks to reveal Sharof
Rashidov
’
s personality and creative qualities. A lyrical approach
was used to cover the topic of the article.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Sharof Rashidov,
“Red Uzbekistan”,
“Border Guard” epic,
Communist Party of
Uzbekistan,
“Winners” story
.
Япроқ илдиздан қувват олади
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Шароф Рашидов,
“Қизил Ўзбекистон”,
“Чегарачи” достони,
Ўзбекистон Коммунистик
Партияси,
“Ғолиблар” қиссаси
.
Мақолада давлат арбоби ва сиёсатчи Шароф Рашидов
-
нинг ҳаёти ва ижодий фаолияти хақида сўз юритилади.
Мақола орқали Шароф Рашидов шахси ва унга хос бўлган
ижодий фазилатлар очиб беришга ҳаракат қилинган.
Мақола мавзусини ёритишда лирик ёндашувдан фойдала
-
нилган.
Лист получает силу от корня
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Шароф Рашидов,
«Красный Узбекистан»,
эпос «Пограничник»,
Коммунистическая партия
Узбекистана,
повесть «Победители».
В статье рассказывается о жизни и деятельности
государственного и политического деятеля Шарофа
Рашидова. В статье ставится задача раскрыть личность и
творческие качества Шарофа Рашидова. В освещении темы
статьи использован лирический подход.
1
Teacher of
“
Methods of preschool education
”
. Jizzakh State Pedagogical Institute.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
402
Биз бежизга мақоламизга бундай сарлавха бермадик.
Япроқ доимо барк
уриб
,
кўм
–
кўк бўлиб ўсиши учун унинг илдизи мустаҳкам бўлмоғи лозим. Шароф
ака
Рашидов ана шундай мустаҳкам илдиз эдилар. Шароф Рашидов (1917 йил
6-
ноябрь куни Жиззах шаҳрида таваллуд топган. 1983 йил 31 октябрь куни
Тошкент шаҳрида вафот этган)
–
давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи. Жиззах
педагогика техникумини (1935 йили), СамДУнинг филология факультетини
тугатган (1941 йили). Самарқанд вилояти газетасида масъул котиб, муҳаррир
ўринбосари ва муҳаррир (1937–1941, 1943 йиллар) лавозимларида фаолият
юритган.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941 йил ноябрь 1942). Ўзбекистон
Коммунистик Партияси Самарқанд вилоят комитети котиби (1944–47 йиллар),
“Қизил Ўзбекистон” газетаси муҳаррири (1947–49 йиллар), Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмаси бошқаруви раиси (1949–50 йиллар). Ўзбекистон Олий Совети
Президиуми раиси (1950–1959 йиллар). Ўзбекистон Коммунистик Партияси
Марказий Комитети биринчи котиби (1959–83 йиллар). КПСС МК Сиёсий бюроси
(Президиуми) аъзолигига номзод (1961–1983 йиллар).
Икки марта Меҳнат
Қаҳрамони (1974, 1977
-
йиллар).
Шароф Рашидов адабиётга шоир сифатида кириб келди ва биринчи йирик
асари
“Чегарачи” достони 1937
-
йилда нашр қилинди. Фашизмга қарши кураш
туйғулари билан суғорилган “Қаҳрим” шеърлар тўплами 1945 йилда чоп этилди.
Шароф Рашидов даврнинг муҳим ҳисобланган муаммоларидан бири
–
қўриқ
ва бўз
ерларни ўзлаштириш мавзусида “Ғолиблар” қиссасини (1953
-
йил) ёзди. Иккинчи
жаҳон уруши йилларида фронт орқасида қаҳрамонона меҳнат қилган халқ ҳаётига
бағишланган “Бўрондан кучли” (1958
-
йил) ва “Қудратли тўлқин” (1964
-
йил),
“Ғолиблар” (1972
-
йил) романларини яратди.
Шароф Рашидов халқ ва мамлакат ҳаётида рўй берган воқеаларни давлат ва
партия арбоби сифатида мушоҳада этиб, адабиётнинг бадиийлик мезонларидан
кўра ғоявийлик тамойилига кўпроқ эътибор берди. Ҳинд халқ афсонаси асосида
ёзилган “Кашмир қўшиғи” лирик қиссаси (1956
-
йил) Шароф Рашидов ижодида
алоҳида ўринни эгаллайди.
Шароф Рашидов республикага раҳбарлик қилган йилларда қатор бунёд
-
корлик ишларини амалга оширди. Шароф Рашидов вафотидан сўнг Марказ
томонидан тоталитар тузумнинг барча кирдикорлари унга юкланиб, 80
-
йиллар
қатағонида
ноҳақ қораланди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Шароф Рашидовнинг номи оқланди ва у
Ватанимиз тарихидаги муносиб ўрнини эгаллади. Ўзбекистон Республикаси
Биринчи Президенти И.А.
Каримовнинг ташаббуси билан 1992
-
йил Шароф
Рашидов таваллудининг 75 йиллиги нишонланди. Шароф Рашидов Тошкентдаги
Халқлар Дўстлиги саройи меъморий мажмуаси учун, қурилиш ғоясининг
муаллифи ва ижодий раҳбари сифатида вафотидан сўнг Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Давлат мукофоти билан тақдирланган (1994
-
йил). Сирдарё вилояти
-
даги туман, Тошкент ва Жиззах шаҳридаги кўчалар, маҳаллаларга унинг номи
берилган. Жиззахда Шароф Рашидов ҳайкали ва музейи бор. Ҳаётининг сўнгги
дақиқаларида Тошкентда яшаб ва ижод қилди, халқ учун хизмат қилди ҳамда
“Чиғатой” қабристонига дафн этилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
403
Шароф Рашидов ўзининг ноёб ақл
-
заковати, бой билим ва тажрибаси,
меҳнатсеварлиги ва камтарлиги, юксак инсоний фазилатлари билан нафақат
Ўзбекистонда, балки узоқ
-
яқин ўлкаларда ҳам катта обрў
-
эътибор қозонган эди.
Бу улуғ инсон, собиқ мустабид тузум даврида турли тазйиқ ва синовларга бардош
бериб, халқимиз ва миллатимизга садоқат билан, ҳалол ва фидокорона хизмат
қилди. У киши бир умр ўзи каби содда ва камтарин одамларга елкадош бўлиб,
уларнинг дарду ташвишлари билан яшади. Уларга хизмат қилишни ўз ҳаётининг
маъно
-
мазмуни деб билди. Минг афсуски, ҳаёт бу инсонга шундай мураккаб
қисматни
раво кўрдики, у юрагидаги барча орзу
-
умидларини рўёбга чиқариш, ўз
меҳнатининг ҳосилидан тўла баҳраманд бўлиш имконига эга бўлмади. Аксинча,
мустабид тузум ўзига садоқат билан хизмат қилган шундай улуғ инсонни охир
-
оқибатда турли туҳмат ва маломатларга дучор қилди. Умрининг сўнгги дақиқа
-
ларида ҳам
далага бориб, заҳматкаш ўзбек деҳқонлари орасида бўлган. Шароф
Рашидов вафот этиши билан унинг хотирасини хўрлаб, қабрини кўчирдилар, оила
аъзолари, қариндош
-
уруғларини, дўстлари ва шогирдларини қувғин қилдилар.
“Пахта иши”, “Ўзбек иши”, “Рашидовчилик” деган бўҳтон гаплар билан у кишининг
азиз номини, бутун халқимизни ёмонотлиқ қилдилар.
Фақатгина мустақиллик даврига келиб, Биринчи Президентимиз Ислом
Абдуғаниевич Каримов томонидан тарихий адолат тикланди
–
Шароф Рашидов
-
нинг пок номи оқланди ва 75 йиллик
таваллуд санаси юртимизда кенг нишон
-
ланди. Шароф Рашидов республика раҳбари сифатида зиммасидаги улкан
вазифаларга қарамасдан, ўзи бутун борлиғи билан севган адабиётга ҳамиша содиқ
қолди. У ўзининг бетакрор истеъдоди билан эзгу қадриятларни тараннум этган
роман ва қиссалар, шеър ва достонлар, публицистик мақолалар яратди. Рус тилини
мукаммал эгаллаган, бу тилда бадиий асарлар ёзиш салоҳиятига эга бўлган бу
улкан адиб айнан ўзбек тилида ижод қилди. Шу тариқа ўша пайтдаги мураккаб
идеологик тазйиқларга қарамасдан, миллий адабиётимиз, авваламбор, она
тилимиз ривожига қўшган катта ҳиссаси ҳар томонлама ибратга муносибдир. Улуғ
Ватан уруши бошланиши билан у биринчилар қаторида фронтга отланди ва
душман билан курашда ҳақиқий мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатди. Оғир
яраланганидан сўнг Ўзбекистонга қайтиб, бор куч ва ғайратини аямасдан, турли
лавозимларда ишлади. Шароф Рашидов ўта машаққатли йилларда Ўзбекистонга
қарийб
чорак аср давомида раҳбарлик қилди. Унинг раҳнамолигида респуб
-
ликамиз иқтисодий тараққиёт, илм
-
фан, таълим ва соғлиқни сақлаш, маданият ва
санъат соҳаларида улкан муваффақиятларга эришди.
Минглаб гектар қаровсиз ерлар ўзлаштирилди. Ўзбекистон харитасида янги
шаҳар ва қишлоқлар пайдо бўлди, юзлаб завод ва фабрикалар қурилди, боғ
-
у
роғлар барпо этилди. 1966 йилдаги кўплаб вайронагарчиликлар келтирган зилзи
-
ладан сўнг қисқа муддатда замонавий Тошкентнинг мустаҳкам пойдевори
яратилди.
Унинг фидокорона меҳнати халқимиз, Президентимиз томонидан юксак
қадрланди
ва унинг номини абадийлаштириш чоралари амалга оширилди.
Республикамизни жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, юртимиз тарақ
-
қиёти
йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий ва ижодий фаолияти билан
миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган атоқли
давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
404
ҳамда
таваллудининг100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида 2017 йил
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди, унга асосан:
1.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмаси, “Нуроний” жамғармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази,
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва жамоатчилик вакилларининг халқимизнинг
оташқалб фарзанди Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини мамлакатимиз
миқёсида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорига мувофиқ
Жиззах вилояти Жиззах туманига Шароф Рашидов номи берилгани маълумот учун
қабул
қилинсин.
3.
Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича ташки
-
лий
қўмита таркиби тасдиқлансин.
4.
Ташкилий қўмита бир ой муддатда Шароф Рашидов таваллудининг 100 йил
-
лигини нишонлаш бўйича тегишли чора
-
тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.
Ушбу режада: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазир
-
лиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва
Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Жиззах вилояти Шароф Рашидов
туманида унинг хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуасини барпо этиш ва
ҳайкалини
ўрнатиш
:
халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни атоқли давлат арбоби ва адиб Шароф
Рашидовнинг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида Жиззах
шаҳрида унинг мемориал уй
-
музейини ташкил этиш ва музей ҳудудини
ободонлаштириш;
–
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан адибнинг “Сайланма” кито
-
бини; Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Халқимизнинг оташқалб
фарзанди” номли хотира китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
–
Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва ижтимоий
-
ижодий фаолияти ҳақида ҳужжат
-
ли фильм яратиш;
–
Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда “Шароф Рашидов
-
нинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрни” мавзусида илмий конференция ўтказиш;
–
мамлакатимиздаги олий, ўрта махсус, касб
-
ҳунар ва умумий ўрта таълим
муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб
ва олимлар, санъаткорлар иштирокида хотира тадбирлари ташкил этиш;
–
2017 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Жиззах ва Тошкент
шаҳарларида Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира
кечасини ўтказиш тадбирлари назарда тутилсин.
5.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадио
-
компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Шароф Рашидов таваллуди
-
нинг 100 йиллигини нишонлаш билан
боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия
этилсин каби топшириқлар берилган ва уларнинг ижроси
амалга оширилган.
Шароф Рашидов умр бўйи ўз халқига, барча соф ниятли инсонларга яхшилик
қилиб, уларни улуғ мақсадлар йўлида бирлаштириб, эзгу ишларга сафарбар этиб
яшади. Бу олижаноб, донишманд ва бағрикенг инсон, қандай суронли синовларга
дуч келган бўлмасин, юксак гуманистик ғояларга доимо содиқ бўлиб, халқимиз
қалбида
яхши ном, сўнмас хотира қолдирди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
405
Буларнинг барчаси давлат арбоби ва адибнинг меҳнатлари самарасидир. Ҳар
қандай инсон ҳаётда, албатта, имкон қадар яхшиликлар, эзгуликлар ва саховатли
ишлар қолдирар экан, унинг номи қалбларда абадий бўлиши табиийдир. Шароф
Рашидовнинг буюк хизматлари ҳар бир ёш авлодда ўз Ватанига муҳаббат, бағри
-
кенглик ва фидоийлик, бадиий адабиётга меҳр туйғуларини уйғотса ажабмас.
Унинг меҳнатларини хавас билан ўрганишимиз, тавсияларига амал қилишимиз,
амалларини эса ҳаётимизга намуна сифатида татбиқ қилишимиз мақсадга
мувофиқдир.
Япроқ
илдиздан қувват олади, бу бежизга эмас. Биз ёш авлодлар
аждодлар изидан бориб, уларнинг ҳар бир босган ҳаёт йўлидан қувват олиб, буюк
жамият яратишимиз муқаррар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Suyarova A.
Физическое воспитание детей
//
Мактабгача таълим журнали
.
–
2022.
–
Т. 1. –
№. Preschool education journal.
2.
Suyarova A.
Игровая деятельность как основная форма работы при
обучении дошкольников
//
Мактабгача таълим журнали. –
2021.
–
Т. 3. –
№.
Preschool education journal.
3.
Suyarovna A.I. Sharof Rashidov publistikasining ijtimoiy xayotdagi o
‘
rni //
Academic research in educational sciences.
–
2021.
–
Т
. 2.
–
№. 10. –
С
. 1078
–
1081.
4.
Д.Н.
Низамиддинов, & А.И.
Суярова. (2021). Изучение
классических
концепций
мифа
в
европейской
науке
Х
X
века
. Central Asian journal of literature,
philosophy and culture, 2(6), 7-10. https://doi.org/10.47494/cajlpc.v2i6.152.
5.
Suyarova A.I. Sharof Rashidov publistikasining ijtimoiy xayotdagi o
‘
rni (Kashmir
qo
‘
shig
‘
i misolida) // Academic research in educational sciences.
–
2021.
–
Т
. 2.
–
№. 11. –
С
. 1131
–
1134.
6.
Сярова
А., Низомиддинов
Д. Особенности русской мифологической науки
ХХ века //
Общество и инновации. –
2020.
–
Т. 1. –
№. 1/S. –
С. 246–
251.
7.
Ibodullayevna S.A. Features of the journalistic genre in the work of Sh. Rashidov.
8.
Ibodullayevna S.A. Sharaf Rashidov
’
s activity and its importance in our history
// Web of Scientist: International Scientific Research Journal.
–
2022.
–
Т
. 3.
–
№. 3. –
С
. 425
–
429.
9.
Ibodullayevna S.A. Sharof Rashidov is a strong statesman // Eurasian Journal of
Humanities and Social Sciences.
–
2022.
–
Т
. 6.
–
С
. 27
–
30.
10.
Toshtemirova D.
Nodavlat maktabgacha ta’lim tashkilotlarida ta’
limni tashkil
etishning mazmun mohiyati:
Мактабгача
таълим
журнали
, 1 (1).
–
2021.
11.
Qilichova M.X. (2021).
Ta’lim
-tarbiya jarayoniga integratsion yondashuvning
mazmuni. Academic research in educational sciences, 2(10), 917
–
921.
12.
Kilichova M.K. (2021). Issues of formation of ecological knowledge and culture
in preschool educational institutions. Asian journal of multidimensional Research, 10(4),
666
–
670.
13.
Berkinova C. Matematika darslarida didaktik o
‘
yinlardan foydalanishning
afzalliklari //
Мактабгача таълим журнали. –
2021.
–
Т. 4. –
№. Preschool education
journal.
14.
Berkinova C.
Maktabgacha ta’lim tashkilotlarida musiqa mashg‘
ulotlarining
ahamiyati //
Мактабгача таълим журнали. –
2021.
–
Т. 4. –
№. Preschool education
journal.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
406
15.
Hamrayeva E. Maktabgacha yoshdagi bolalar nutqini ostirish yo
‘
llari //
Мактабгача таълим журнали. –
2022.
–
Т. 3. –
№. 3.
16.
Hamrayeva E. Tarbiyachining nutqining jarangdorligi //
Мактабгача
таълим
журнали
.
–
2022.
–
Т
. 1.
–
№.
Preschool education journal.
17.
Hamrayeva E. Maktabgacha ta
’
lim tashkilotlarida mashgulotlarni tashkil
etishda innovatsion texnologiyalardan foydalanishning afzalliklari //Scienceweb
academic papers collection.
–
2021.
18.
Qilichova M. Maktabgacha yoshdagi bolalarga huquqiy tarbiya berish //
Мактабгача
таълим
журнали
.
–
2022.
–
Т
. 1.
–
№. Preschool
education journal.
19.
Qilichova M. (2022). Maktabgacha yoshdagi bolalarga huquqiy tarbiya
berishning o‘ziga xos xususiyatlari
.
Мактабгача
таълим
журнали
, 2 (Preschool
education journal).
