Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Problems of development of creative thinking in students
Yusufjon AZIMOV
1
Jizzakh branch of the National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 February 2022
Accepted 20 March 2022
Available online
15 April 2022
The article examined the various aspects of the educational
process of the competency benchmarking, the problems that
need to be investigated in its implementation. Scientific works
of foreign and local scientists were widely used in covering the
topic of the article.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
competency,
competency conciseness,
creative,
education,
educational process,
pupils.
Ўқувчиларда креатив фикрлашни ривожлантириш
муаммолари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
компетентлик,
компетенциявий ёндашув,
креатив,
таълим,
таълим жараёни,
ўқувчилар.
Мақола компетенциявий ёндашувнинг ўқитиш жараёни
-
даги турли жиҳатлари, уни амалга оширишдаги тадқиқ
этилиши зарур бўлган муаммолари кўриб чиқилган.
Мақола мавзусини ёритишда хорижлик ва маҳаллий
олимларнинг илмий ишланмаларидан кенг фойдаланилди.
Проблемы развития творческого мышления у студентов
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
компетентность,
компетентностная
лаконичность,
креативность,
образование,
образовательный процесс,
ученики.
В
статье
рассмотрены
различные
аспекты
образовательного процесса бенчмаркинга компетенций,
проблемы, которые необходимо исследовать при его
внедрении. При освещении темы статьи широко
использовались
научные
труды
зарубежных
и
отечественных ученых.
1
Senior lecturer of the Department “Economy” of Jizzakh branch of the National University of Uzbekistan named
after Mirzo Ulugbek.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
199
Жамият тараққиёти ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида эркин тафаккур
эгаси бўлган соғлом фикр юритувчи, ижтимоий ҳаётда юзага келувчи сифат ва
миқдор ўзгаришларига тез кўникадиган, ҳар қандай фаолият турида юксак
самарага эриша оладиган шахсни тайёрлашни тақозо этмоқда. Мамлакатимизда
жадал ривожланаётган ижтимоий
-
иқтисодий шароитларда шаклланаётган умум
-
таълим тизимида, креатив фикрлайдиган шахсни тарбиялашга катта эътибор
қаратилмоқда. Ҳозирги даврда, таълим тизимининг энг муҳим вазифаларидан
бири сифатида турли ҳаётий шароит ва вазиятларда онгли тарзда қарорлар қабул
қила
оладиган, ностандарт фикрловчи креатив шахсни тарбиялаш биринчи
даражали муаммо сифатида майдонга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М
.
Мирзиёев Янги Ўзбекистон
тараққиёт стратегиясида ушбу муаммога тўхталиб, “Биз, “Янги Ўзбекистон мактаб
остонасидан бошланади” деган улуғ ғоя асосида мамлакатимизда мактаб
таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш бўйича бошлаган ишларимизни
янги босқичга
кўтарамиз. Юртимизда мутлақо янгича мазмун ва шакллдаги
замонавий ихтисослаштирилган мактаблар тизимини яратиш бўйича давлат
дастурлари ишлаб чиқамиз ва ижрога қаратамиз”, деб алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида умумтаълим соҳаси олдига
қўйилган улкан мақсадлар, унга янгича ёндашувни талаб этади, яъни ўқув
жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари бўйича эришилган сўнгги
ютуқларни ва чет эл таълим тизими илғор ўқитиш технологияларини таҳлил
этиш асосида таълим тизимини модернизациялаш, умумтаълим тизими
самарадорлигини оширишнинг муҳим йўналишларидан бири, ўқув
-
услубий
жараёнга компетенциявий ёндашув асосида креатив фикрлашни шакллантириш
технологиясини жорий этиш, педагогларни замонавий билим ва амалий
кўникмалар билан қуроллантириш, таълим сифатини таъминлашга нисбатан
замонавий ёндашувларни таълим амалиётига татбиқ этиш билан боғлиқ
муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлади.
Жаҳон таълим амалиётида ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини фаоллаш
-
тириш, уларда интеллектуал қобилиятларни ривожлантириш, ўқув фаолият
-
ларини жадаллаштириш, амалий характердаги топшириқларни тақдим этишни
қулайлаштириш
каби педагогик тадқиқотлар амалиётга татбиқ этилмоқда.
Германия, Япония, Корея, Россия Федерацияси каби давлатларнинг таълим
тизимида технология машғулотларини интегратив ташкил этиш ва ўтказиш
орқали ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини фаоллаштириш вазиятларини
ташкил этишга устуворлик берилиб, компетенциявий ёндашув асосида ўқувчи
-
ларни амалий кўникмаларни қўллашга ўргатиш, фикрлашга ундаш, ўз имконият
-
ларидан тўғри фойдалана олишларига имконият яратиш, ўзаро амалий тажриба
алмашишлари учун қулай шарт
-
шароитлар вужудга келтиришнинг дидактик
тизимини такомиллаштириш бўйича йирик лойиҳалар тизимли амалга оширил
-
моқда.
Жаҳоннинг таълим ва илмий
-
тадқиқот муассасаларида ўқувчиларнинг
амалий кўникмаларини фаоллаштириш вазиятларини ташкил этиш жараёнини
тизимлаштириш стратегияларини ишлаб чиқиш, ижтимоий ривожланишни
такомиллаштириш жараёнларини лойиҳалаштириш, ўқувчиларнинг ижодий
амалий фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган технологик таълим
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
200
тарбия жараёнларини ташкил этиш, болаларнинг ёш ва психофизиологик
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, мақсадга йўналтирилган таянч ва фанга оид
компетенцияларни шакллантириш бўйича илмий
-
тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, шахсга йўналтирилган таълим стратегияси талаблари ва
компетенциявий ёндашув асосида ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини фаол
-
лаштириш вазиятларини ташкил этиш жараёнининг самарали шакллари ва
усулларини жорий этиш, технология таълими ўқитувчиларининг инновацион
фаолияти кўлами даражасини кенгайтириш, уларнинг касбий компетентлилигини
ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда.
Республикамизда сўнгги йилларда, технология таълимининг методик
таъминотини такомиллаштириш, инновацион ёндашувлар асосида ўқувчиларда
амалий кўникмаларни фаоллаштиришнинг меъёрий асослари яратилмоқда.
“Умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, чет тиллар, информатика ҳамда
математика, физика, кимё, биология
каби бошқа муҳим ва талаб юқори бўлган
фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш” каби муҳим устувор вазифалар
белгиланди. Бу эса ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини фаоллаштириш
вазиятларини ташкил этишнинг дидактик тизимини такомиллаштириш, унинг
интеграциялашган мазмунига замонавий ёндашувларни сингдириш, ўқувчи
-
ларнинг амалий кўникмаларини қўллашга ўргатишнинг педагогик
-
психологик
йўналишларини аниқлаш, бунда технология таълимининг методик имконият
-
ларини аниқлаштириш, ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини
фаоллаштиришга
йўналтирилган педагогик жараён моделини замонавий ёндашувлар асосида
такомиллаштириш имкониятлари кенгайди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”
ЎРҚ–
637-
сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7
февралдаги ПФ–
4947-
сон “Ўзбекистoн Республикaсини янaдa ривoжлaнтириш
бўйичa Ҳaрaкaтлaр стрaтегияси тўғрисида”, 2020 йил 29 октябрдаги ПФ
-6097-
сон
“Илм
-
фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”,
2019 йил 29 апрелдаги ПФ–
5712-
сон “Халқ таълими тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш Концепцияси тўғрисида” Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ
-3907-
сон “Ёшларни маънавий
-
ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим
-
тарбия бериш
тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора
-
тадбирлари тўғрисида”,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги
187-
сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб
-
ҳунар таълимининг давлат таълим
стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”
Қарори ҳамда мазкур соҳага тегишли
бошқа меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатларда ўқув жараёнининг тубдан яхшиланишини
таъминлайдиган, янги педагогик технологияларни қўллаш асосида, ўқувчиларда
узлуксиз равишдаги ўзгарувчан шароитларда ўз билим кўникмаларини, муттасил
ошириш йўналишларида мустақил ва компетент ҳолда ҳаракат қилишга имкон
берадиган билимлар, маҳорат, кўникма, ижодий қобилиятни шакллантириш
вазифалари белгилаб берилган.
Белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун ўқувчи шахси фаолиятини
аниқлаш ва баҳолашни, таълим олиш жараёнини тўғри режалаштириб олишни,
ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш йўлларини таҳлил
этишни, уларда индивидуаллик, мустақиллик, ижодкорлик, эркинлик, ташаббус
-
корликка оид компетентлик ва креатив фикрлашларини шакллантириш жиҳат
-
ларини комплекс тадқиқ этиш зарурлиги долзарб муаммо ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
201
Умумтаълим муассасаларида, компетенциявий ёндашув асосида ўқувчи
-
ларда креатив фикрлашни ривожлантиришни илмий асосда ўрганиш, дунё ва
Ўзбекистон Республикаси таълим ва тарбия назарияси ҳамда услубияти фани
олим
-
ларининг доимий тадқиқот объекти бўлиб келган. Бу муаммо ижтимоий
ривожланиш жараёнининг ўта муҳим жиҳатлари, хусусиятларини ҳамда турли
ижтимоий
-
сиёсий ўзгаришлар билан боғлиқ қонуниятларни ўзида акс этти
-
ришини ҳисобга олсак, ижтимоий ривожланишнинг турли тарихий давр
-
ларида
педагогларнинг диққат марказида бўлиб келган.
Ушбу муаммонинг бир қатор илмий
-
назарий ечимларини таклиф этган
хорижий
педагог
олимлар
жумласига
А.Т.
Глазунов,
О.М.
Железнякова,
Л.Н.
Вошенко,
О.В.
Иншаков,
Н.Н.
Шанина,
Э.
Лебедева,
М.В.
Кларин,
А.М.
Столяренко, В.А.
Сластенин, В.
Беспалко, В.
Сафин, Г.
Селевко, В.М.
Монахов,
С.Д.
Поляков, В.А.
Пятиналарни киритиш мумкин.
Ўзбекистон Реапубликасида умумтаълим муассасалари ўқувчиларида
компетенциявий ёндошув асосида креатив фикрлашни ривожлантиришнинг
алоҳида ижтимоий жиҳатларини ўрганишга бағишланган илмий тадқиқот ишлари
етук олимлар Б.А.
Абдуллаев, С.
Исамиддинов, Ж.Ғ.
Йўлдошев, Б.М.
Мирзахмедов,
К.
Турсунметов, С.Қ.
Қаххоров, Н.Ю.
Тўраев, Д.С.
Туляганова, Ж.О.
Толипова,
Н.Н.
Азизхўжаева, О.Х.
Тўрақулов, А.Абдуқодиров, К.Р.
Ишматов, Р.
Ишмухамедов,
Н.С.
Саидахмедов, Н.Х.
Авлиякулов, Ш.М.
Кодиров, А.
Мавлянов, Н.
Болтаевлар
томонидан бажарилган.
Юқорида қайд этилган олимларнинг илмий тадқиқот ишлари ўрганилаётган
муаммонинг умумий жиҳатлари ҳамда таълим
-
тарбия соҳаларда ислоҳотларни
юқори сифат даражасига кўтариш, ҳозирги инновацион ривожланиш даврида
ўқувчиларнинг илм
-
фанга янгича ёндашувлари орқали креатив фикрлашларини
шакллантириш ва ривожлантириш муаммосини ечиш механизмини такомил
-
лаштириш зарурияти нуқтаи назаридан талқин қилиниб умумлаштирилган. Бу
борада, ўқувчиларнинг илм
-
фанга инновацион ёндашувларини таъминлаш билан
ўқувчиларда креатив фикрлашни шакллантириш ва ривожлантириш муаммосига
қаратилган ўқув дастурларининг бажарилишига ўз таъсирини кўрсатаётган
хусусиятлар тўлақонли тадқиқ этилиши зарур. Ҳозирги инновацион ривожланиш
даврида, таълим
-
тарбия соҳаларининг сифат даражасини ошириш жараёнида,
ушбу мавжуд хусусиятлар, соҳанинг умумий қонуниятлари
билан ўзаро боғлиқ
-
ликда комплекс тарзда чуқур ўрганилмаган. Ушбу муаммо доирасидаги илмий
-
тадқиқот ишларидан олинган натижалар орқали ҳозирги илм
-
фан ютуқларига
янада ҳисса қўшиш имконияти ортади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ш.М.
Мирзиёев Янги Ўзбекистон стратегияси.
-
Тошкент. “Ўзбекистон”
нашриёти,2021.
–
Б.
226.
2.
Ж.Э.
Ўсаров Ўқувчиларда физика фанига оид умумий компетенцияларни
шакллантиришда амалиётга йўналтирилгантипик масалалардан фойдаланиш.
//
Таълим, фан ва инновация. Маънавий
-
маърифий, илмий
-
услубий журнал. –
№
4.
2017.
–
Б.
6.
3.
Зеер
Э.Ф. Компетентностный подход к модернизации профессионалного
образования. /
/
Зеер
Э.Ф., Сыманюк
Э.Э. –
Высшее образование в России. –
2005.
–
№4.
–
С
. 23
–
30.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
202
4.
Қ.Т.
Суяров Ўқувчиларнинг физикадан олган экспериментал билими,
ўқуви ва кўникмасини текширишнинг даражалари ва уларни амалда қўллаш.
//
Таълим, фан ва инновация. Маънавий
-
маърифий, илмий
-
услубий журнал. №3. –
2016.
–
Б.
82.
5.
Ш.М.
Содиқова, Ш.О.
Отожонов, М.
Қурбонов. Физикани чуқур ўрганадиган
академик лицейларда “Махсус курс” фанларини ўқитишнинг долзарб масалалари.
//
Таълим, фан ва инновация. Маънавий
-
маърифий, илмий
-
услубий журнал. №3. –
2015.
–
Б.
23.
6.
Н.И.
Режаметова, Мусиқа машғулотларида креатив қобилиятларни
ривожлантириш.
//
Таълим, фан ва инновация. Маънавий
-
маърифий, илмий
-
услубий журнал. №3. –
2017.
–
Б.
14.
