Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Prospects for the development of women
’
s sport during
the years of independence in the Republic of Uzbekistan
Sarvinoz OMONOVA
1
, Dilbar RAKHMATOVA
2
Karshi state university
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 March 2022
Accepted 20 April 2022
Available online
15 May 2022
On the basis of historical and legal documents, exact data
there is represented chronological dynamics of development in
the sphere of womens sports, as well great achievements and
major events sport movement of our country in the
independent years.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp576-582
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
concept of renovation,
reform,
progress,
and modernization,
the legal framework of
sports, continuous system,
the mass sport movement,
children
’
s sports,
women
’
s sports,
elite sport,
sports facilities,
current requirements.
Ўзбекистон республикасида мустақиллик йилларида
хотин
-
қизлар спортини ривожлантириш истиқболлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
янгиланиш концепцияси,
ислоҳотлар,
тараққиёт ва
модернизация йўли,
спортнинг ҳуқуқий
асослари,
узлуксиз тизим,
оммавий спорт ҳаракати,
хотин
-
қизлар спорти,
спорт иншоотлари,
долзарб муаммолар.
Мақолада тарихий ва меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатлар, аниқ
рақамлар орқали мустақиллик даврида хотин
-
қизлар
спорти соҳасида амалга оширилган улкан ишлар, мамлака
-
тимиз спорт ҳаракатидаги асосий воқеа
-
ҳодисаларнинг
хронологик ривожланиш динамикаси кўрсатилган.
1
Teacher of Karshi State University.
2
Teacher of Karshi State University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
577
Перспективы развития женского спорта в годы
независимости в Республике Узбекистан
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
концепция обновления,
реформы,
путь прогресса и
модернизации, правовые
основы спорта,
интенсивная непрерывная
система,
массовое спортивное
движение,
женский спорт,
спортивные сооружения,
актуальные проблемы.
В статье представлена динамика хронологического
развития женского спорта, а также огромные достижения и
основные события спортивного движения нашей страны в
годы
независимости
на
основе
исторических
и
нормативно
-
правовых документов.
Мамлакатимизда истиқлол йилларида хотин
-
қизлар спортини ривожлан
-
тириш, опа
-
сингилларимизни спортга жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар
амалга оширилмоқда. Айни кунда мазкур йўналишда республикамизда олиб
борилаётган ишлар, эришилаётган натижалар салмоқли эканлигини алоҳида
эътироф этиш лозим.
“Аниқса, қизларимизнинг саломатлигини асраш, уларнинг замонавий билим
ва касб
-
ҳунарлар эгаси бўлиб вояга етиши, жамиятда ўз муносиб ўрнини топиши
учун биз барчамиз –
ота
-
оналар, жамоатчилик, мутасадди раҳбарлар жавобгарлик
ва масъулиятимизни янада кучайтиришимиз зарур.
Нега деганда, қиз
бола
–
бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир. Бугун
биз уларга қандай таълим
-
тарбия берсак, эртага улар янги авлодимизга шундай
тарбия беради”.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикасининг
“Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг
иккинчи таҳрири 2000 йил 26 майда тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг
“Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири 2015 йил
4 сентябрда қабул қилинди. Мазкур Қонунда Ўзбекистон ҳукуматининг жисмоний
тарбия ва спортни ривожлантириш ҳуқуқий
-
меъёрий асослари Конституция ва
халкаро ҳуқуқ нормаларига мос равишда яратилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги
Қонуни
мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсати
-
нинг асосий йўналишларини белгилаб берди: жисмоний тарбия ва спортни
ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш; ҳар кимнинг жисмоний
тарбия ва спорт билан эркин шуғулланишга бўлган ҳуқуқини таъминлаш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ҳамда
жамоат бошқарувини
уйғунлаштириш; фуқароларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳуқуқ
-
ларининг давлат кафолатларини белгилаш; жисмоний тарбия ва спорт соҳасида
камситишга ҳамда зўравонликка йўл қўймаслик; жисмоний тарбия ва спорт билан
шуғулланувчи шахслар, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари
иштирокчилари ҳамда томошабинларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини
таъминлаш; спортнинг барча турлари ва таркибий қисмларини ривожлантиришга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
578
кўмаклашиш; ногиронлар ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахслар,
шунингдек, юқори даражада ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳлари ўртасида
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашиш; Ўзбекистоннинг
миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш ҳамда оммалаштириш
учун шарт
-
шароитлар яратиш; фуқароларни жисмоний тарбиялашнинг узлуксиз
-
лиги ва давомийлигини таъминлаш; халқаро ҳамкорликни амалга ошириш шулар
жумласидандир.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 3 июндаги
“Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги ПК–
3031-
сон Қарори асосида, спорт соҳасида иқтидорли болаларни
танлаб олиш ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ҳамда маънавий соғлом
бўлиб вояга етиши, уларни соғлом турмуш тарзига интилишлари ва спортга меҳр
-
муҳаббатни сингдириш ва қизиқишлари борасида кенг кўламли ишлар олиб
борилмокда. Бугунги кунда жойларда спортга қизиқиш изчил кучайиб бориб,
спортчи, эпчил ва чаққон, мард ва жасур йигит
-
қизларимизни машҳурликда дунё
тан олмоқда.
Шунингдек, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016
-
йил 7
-
ноябрдаги
“Ўзбекистон Республикасида спортнинг гимнастика турларини янада ривожлан
-
тириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2016
-
йил 18
-
ноябрдаги “Гимнастика бўйича болалар
-
ўсмирлар
ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби фаолиятини
ташкил этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ижроси юзасидан
федерациямиз қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда изчил ишлар
олиб бормокда.
Мустақил Ўзбекистон Республикаси суверенитетининг биринчи йилларидан
жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишига миллий тараққиётга ёрдам
берувчи омил сифатида катта эътибор қаратилди. Айнан шу мақсадларда
жисмоний тарбия ва спорт фаолиятидаги ўзгаришлар жамиятимизнинг янги
иқтисодий, сиёсий,
ижтимоий, маданий шароитларига мослаштирилди, жисмоний
тарбия ва спорт янги поғонага олиб чиқилди.
Жисмоний тарбия ва спортни оммавий ахборот воситалари орқали кенг
тарғиб қилиш, унинг моҳиятини мамлакат ахолисига етказиш максадида Вазирлар
Маҳкамасининг 2003 йилда 4 ноябрдаги “Оммавий спорт тарғиботини янада
кучайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 484
-
сонли Қарори қабул қилиниб,
унга биноан Ўзбекистон телевидениесида махсус “Спорт” канали ташкил этилди.
Мазкур ишлар спорт билан шуғулланувчилар сонининг ортиб боришига
замин яратмокда. Масалан, 2008 йилда футбол билан шугулланувчиларнинг сони
1991 йилдагига нисбатан 80,6 фоиз, кураш билан шуғулланувчилар эса 89,8 фоизга
кўпайган. 1991 йилда юртимизда 52 спорт тури мавжуд бўлса, бугунги кунда 74 та
спорт туридан 65 дан ортиғи барча ҳудудларда кенг ривож топиб, уларни
оммалаштириш учун шароитлар яратилмоқда.
Ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий баркамоллигини таъминлаш, соғлом
турмуш тарзини шакллантириш ва спортга меҳр
-
муҳаббатни ривожлантириш,
жойларда болалар спортининг моддий
-
техник базасини яратиш, замонавий
болалар спорт мажмуалари тармоғини барпо этиш, спорт ускуналари ва жиҳозлари
билан таъминлаш ишларини янада фаоллаштириш мақсадида 2002 йил октябрь
ойида “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси” тузилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
579
2014 йил мобайнида Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг
маблағлари ҳисобидан 18 та намунавий спорт объекти ва 73 та мактаб спорт зали
барпо этилди, 24 та объектда қарийб 100 миллиард сўмлик реконструкция ва
капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
1991
–2021 йиллар давомида Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортнинг
ривожланишини тўртта асосий йўналишларда кузатиш мумкин: оммавий спорт,
болалар спорти, хотин
-
қизлар спорти, юқори натижалар спорти.
Оммавий спортни ривожлантириш мақсадида аҳолини оммавий тарзда
қамраб оладиган мусобақалар орқали барча ижтимоий қатламга мансуб аҳоли
вакиллари спортга жалб қилинмоқда. Ҳар йили ёшлар, ишчи ва хизматчилар,
маданият, ҳуқуқ
-
тартибот, мудофаа ходимлари ўртасида баскетбол ва
волейбол
бўйича “Камолот кубоги”, миллий ўйинлар бўйича “Алпомиш” спорт мусоба
-
қалари, ёшларнинг “Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақалари, “Жасорат
-
ирода
ғалаба” ногиронлар спорт мусобақалари, ўқувчи ва талабаларнинг “Умид ниҳол
-
лари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” узлуксиз спорт мусобақалари, аёлларнинг
“Тўмарис” спорт фестивали мунтазам ўтказилмоқда.
Турли байрамлар, саналарга бағишланиб ўтказилаётган турли мусобақа
-
ларда иштирок этаётган опа
-
сингилларимиз сафи йилдан
-
йилга ортиб бормокда.
Айниқса,
хотин
-
қизлар спортини ривожлантириш, халқаро майдонда кучли
рақобат қила оладиган юқори малакали спортчиларни тарбиялаш, турли спорт
турларида муносиб захира тайёрлаш ва илмий
-
амалий салоҳиятга эга етук
мутахассис кадрларни етиштириш мамлакатимиз сиёсатининг устувор йунали
-
шига айланди. Ўтган давр ичида спортчи қизларимиз эришган ютуқларни таҳлил
қилиб, Ўзбекистонда хотин
-
қизлар спортининг ривожланиш истиқболини белги
-
лаб олиш имконияти туғилди.
Нуфузли халқаро институтларнинг эътироф этишича, Ўзбекистон дунёнинг
125 давлати орасида хотин
-
қизлар учун қулай шароитлар яратиш ва оналикни
муҳофаза қилиш борасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Жаҳон
рейтингида мамлакатимиз ёш авлод саломатлигига энг кўп ғамхўрлик кўрса
-
таётган ўн давлат сафидан жой олди. Аҳоли генофондини яхшилаш борасида
амалга оширилаётган чора
-
тадбирлар натижасида аёлларнинг ўртача умри
66 ёшдан 73,5 ёшга узайди. Оналар ва гўдаклар ўлими 3 баробар камайди.
Юртимизда аёлларга хос спорт турларини ривожлантириш, спорт билан
шуғулланишни аҳолининг кундалик турмуш тарзига айлантириш ва шу орқали
аёллар саломатлигини асраш, аёлда ўз соғлигига бўлган масъулиятни кучайтириш,
соғлом авлод туғилишини таъминлаш масаласи устувор вазифалардан бирига
айланди. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида “Хотин
-
қизлар
спортини ривожлантириш йўналиши” ташкил этилиб, юқори малакали аёл
тренерлар ва жисмоний тарбия ўқитувчиларини тайёрлаш ишлари йўлга
қўйилган. Бугунги кунда умумтаълим мактабларида 25169 нафар жисмоний
тарбия ўқитувчилари, шундан 6763 нафари аёл, болалар ва ўсмирлар спорт
мактабларида эса жами 9983 нафар мураббийлар, шундан 2536 нафари
аёл мураббийлар фаолият кўрсатмокда. 1999 йилда аёл мураббийлар сони
2845 нафарни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2012
-
2018 йиллар давомида
15426 нафарни ташкил этди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
580
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йилда қабул қилган “Қишлоқ
жойлардаги болалар спорт объектларида банд бўлган аёл спорт устозлари
меҳнатини рағбатлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори муҳим аҳамият
касб этди. Бунда қишлоқ жойларда фаолият кўрсатаётган аёл жисмоний тарбия
ўқитувчилари ва мураббийлар иш ҳақига 15 фоиз устамалар бериш белгиланди.
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, спорт билан шуғулланувчи
6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўқувчи қизлар сони 2
257
151 нафарни, фоизда
жами
46,9 фоиз, қишлоқ жойларда 44,7 фоизни ташкил этди. 2015 йилда болалар спорти
объектларидаги мураббий
-
ўқитувчиларнинг умумий сони 10
612 нафарни,
жумладан, аёллар 2 809 нафар (26,5 фоиз), шундан олий маълумотли мураббий
-
ўқитувчилар 5045 нафар (47,5 фоиз), хусусан, аёллар 1327 нафарни (47,2 фоизни)
ташкил этди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 2 миллионга яқин болалар, шу жумладан,
842 минг қизлар 30 дан ортиқ спорт тури билан мунтазам шуғулланмокда. Бу
рақам 2003 йилга нисбатан 1,4 баробар кўпдир. Мактаб ўқувчиларини
жисмоний
тарбия ва спорт машғулотларига жалб этиш 20,4 фоиздан 40,5 фоизга, жумладан
қизлар
ўртасида 16,4 фоиздан 32,5 фоизга ўсди. Умумтаълим мактабларидаги
спорт тўгараклари сони 65432 та бўлиб, уларда жами 1637933 нафар ўқувчилар,
шу жумладан, 706878 нафари қизлар спорт билан мунтазам шуғулланмокда.
Сунгги ўн йилда қишлоқ жойларда болаларнинг спорт билан мунтазам шуғул
-
ланиши 14,5 фоиздан 39 фоизга ўсди. 1990 йилда 448 минг 800 нафар ўқувчи
-
ларнинг 7,4 фоизи спорт билан шуғулланган бўлса, 2014 йилда 2 миллион
219 минг нафар, яъни 34,8 фоиз ўқувчиларга спорт билан мунтазам шуғулланишга
шароитлар яратилди.
Республика ҳудудларида Ўзбекистон Хотин
-
қизлар қўмитаси ташаббуси
билан 2005 йилдан бошлаб ҳар йили “Гимнастика барча учун” спорт фестивали,
“Отам, онам ва мен
–
спортчи оила”, “Соғлом аёл
–
соғлом жамият” шиори остида
спорт мусобақалари ташкил этилиб, уларда 500 мингдан ортиқ хотин
-
қизлар
иштирок этмоқда.
2015 йилда 24 та давлатдан ортиқ мамлакатда бўлиб ўтган 53 та халқаро
спорт мусобақаларида спортнинг 27 турида
479 нафар (166 нафари қизлар)
ўқувчи
-
ёшлар иштирок этиб жами 314 та медаль (140 та олтин, 83 та кумуш,
91 та бронза) қўлга киритишди (ўтган 2014 йилга нисбатан олтин медаллар сони
14 тага купайган).
2016 йилда Рио
-
де Жанейрода бўлиб
ўтган ёзги Олимпия ўйинларида
70 нафар ўзбекистонлик спортчи (улардан 22 нафар хотин
-
қизлар) мусобақаларда
қатнашиш
ҳуқуқини қўлга киритдилар.
“Ҳозирги кунда халқаро майдонларда Ватанимиз байроғини баланд кўтариб
келаётган ...Нигина Шарипова, Барно Мирзаева, Умида Абдуллаева ва Гулноза
Матниёзова каби машҳур спортчиларимизнинг номларини барчамиз ҳурмат ва
ғурур
билан тилга оламиз”.
2018 йил 4 апрел куни Тошкент шаҳрида Миллий Олимпия Қўмитаси
Президенти Умид Аҳматжонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам
Исроилов, МОК бош котиби Жасур Матчанов иштирокида конференсия бўлиб
ўтди. Унда Спорт фахрийси “Ёшлар иттифоқи спорт маркази” лавозимида ишлаган
Абдуллаева Зарина Аъзамовна Ўзбекистон Гимнатика Федератсиясининг янги
Президенти этиб тайинланди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
581
Ҳозирда Республикамизда хотин
-
қизларни спортга жалб қилишда
гимнастика машғулотларини олиб бориш ва ташкил этишнинг услубий томон
-
ларини яратиш ҳамда машғулотларнинг гигиеник талабларини ишлаб чиқиш
қилинаётган
ишимизнинг долзарб муаммосига айланган.
Хулоса килиб айтганда, истиқлол шарофати, яратиб берилаётган кенг
имкониятлар туфайли хотин
-
қизлар спорти кундан
-
кунга юксалиб бормокда.
Бу, энг аввало, келажак авлодни яратувчи опа
-
сингилларимиз соғлигини мустаҳ
-
камлашга, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат
қилмокда, қолаверса, спорт соҳасида ҳам қизларимиз жаҳон спорт майдонларида
юқори марраларни забт этиб, ўзбек аёлларининг, қизларининг нималарга қодир
эканликларини намойиш этиб, юртимиз шуҳратини ошираётганлиги барчамизни
чексиз қувонтиради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ахматов
М.С. Узлуксиз таълим тизимида оммавий спорт
-
соғломлаштириш
ишларини самарали бошқариш. / Монография. –
Т.: 2005. –
Б. 142, 278.
2.
Джалилова
Л.А. Жисмоний тарбия ва спорт тарихи. –
Т., 2013. –
Б. 105.
3.
Каримов
И.А.
2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни
амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш
–
устувор вазифамиздир. / Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Каримовнинг
мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий
-
иктисодий ривожлантириш якунлари ва
2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси.
// “Халқ сўзи”, 2015 йил 17 январь.
4.
Мирзиёев
Ш.М. “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз”. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2018. –
Б. 413.
5.
Мирзиёев
Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. –
Т.: Ўзбекистон,
2018.
–
Б. 350.
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 октябрдаги
“Ўзбекистон
Болалар
спортини
ривожлантириш
жамғармасини
тузиш
тўғрисида”ги ПФ–
3154-
сонли Фармони. // Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й.,
10-11-
сон, 197
-
модда.
7.
Ўзбекистон Хотин
-
қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилин
-
ганининг 21 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Хотин
-
қизлар
ҳуқуқларини таъминлаш –
доимий эътиборда” мавзусида республика
анжумани.
http://uza.u
z/oz/society/khotin-izlar-uularini-taminlash-doimii-etiborda-
21.11.2013-
29595?sphrase_id = 1523745 (Электрон ресурс). 2016 йил 14 сентябрда
мурожаат этилди.
8.
Эрназаров
Э. Олимпиада –
жаҳон спорти байрами. Илмий
-
оммабоп рисола.
–
Т.: “Шарқ”, 2008. –
Б. 206.
9.
Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида,
Ўзбекистоним. Ўқув услубий қўлланма. –
Т.: “Маънавият”
, 2014.
–
Б. 125–
126.
10.
Berdiev, Jamshid Panjiyevich.
“
Some considerations about the history of the
last medieval cities (an example of the cities of the south of Uzbekistan in the period of
the emirate of Bukhara)
”
. Theoretical & Applied Science 1 (2020): 732
–
735.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
582
11.
Jamshid B. Cities, Guzars, population location and ethnic composition of
kashkadarya oasis (XVIII-early XX centuries) // PalArch
’
s Journal of Archaeology of Egypt
/ Egyptology.
–
2020.
–
Т
. 17.
–
№. 7. –
С
. 5424
–
5436.
12.
Бердиев
Ж. Этнический состав и занятость населения городов
Кашкадарьинского оазиса (XVIII начало XX вв.) // Общество и инновации. –
2021.
–
Т. 2. –
№. 10/S. –
С. 286–
292.
