Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
State obligations for providing a healthy environment for its
population
Aziz AZIMOV
1
Academy of General Prosecutor's Office of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2022
Received in revised form
20 July 2022
Accepted 25 August 2022
Available online
15 September 2022
The article analyzes possible problems associated with
general obligation of states to ensure the right of man and citizen
to favorable environment, considers legal norms aimed at
ensuring the right of man and citizen to favorable environment
in the Republic of Uzbekistan.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp15-20
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
The right of a person and a
citizen to favorable
environment, general
positive obligation of states,
action or inaction in fulfilling
obligation, environmental
rights of a person and a
citizen
Давлатларнинг ўз аҳолиси олдида соғлом атроф
-
муҳитни
таъминлаш бўйича мажбуриятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
инсон ва фуқаронинг
соғлом атроф
-
муҳитга
бўлган ҳуқуқи,
давлатларнинг умумий
ижобий мажбурияти,
мажбуриятни бажаришда
ҳаракат ёки
ҳаракатсизлик, инсон ва
фуқаронинг экологик
ҳуқуқлари
Мақолада инсон ва фуқаронинг соғлом
-
муҳитга бўлган
ҳуқуқини
таъминлашда
давлатларнинг
умумий
мажбурияти билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган
муаммолар
таҳлили
ўтказилади,
Ўзбекистон
Республикасида инсон ва фуқаронинг соғлом атроф
-
муҳитга бўлган ҳуқуқини таъминлашга қаратилган қонун
нормалари кўриб чиқилади.
1
Master degree student, Academy of General Prosecutor's Office of the Republic of Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
16
Обязательства государства по обеспечению здоровой
окружающей среды для своего населения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
право человека и
гражданина на
благоприятную
окружающую среду, общее
позитивное обязательство
государств, действие или
бездействие при
выполнении
обязательства,
экологические права
человека и гражданина.
в
статье
анализируются
возможные
проблемы,
связанные с общей обязанностью государств обеспечивать
право
человека
и
гражданина
на
благоприятную
окружающую среду, рассмотрены правовые нормы,
направленные на обеспечение права человека и гражданина
на благоприятную окружающую среду в Республике
Узбекистан.
Соғлом атроф
-
муҳитга бўлган ҳуқуқни халқаро
-
ҳуқуқий даражада тан олиш,
шунингдек ушбу ҳуқуқни таъминлаш бўйича таҳрири аввалги бобда кўрсатилган
давлатларнинг умумий мажбуриятларини белгилаш, атроф
-
муҳитни муҳофаза
қилиш ва фуқароларнинг фундаментал ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида халқаро
ҳуқуқни янада ривожлантириш учун зарур.
Таклиф этилаётган ўзгартиришлар фуқароларга давлат томонидан соғлом
атроф
-
муҳитни таъминлаш мажбурияти бевосита бузилганлигига ҳавола қилган
ҳолда, соғлом атроф
-
муҳитга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга
мурожаат этиш имконини беради.
Бу ўз навбатида суд жараёнини соддалаштиради, чунки исботлашда давлат
томонидан инсоннинг асосий ҳуқуқлари (яшаш, соғлиқ, эркинлик, мулк ҳуқуқи ва
бошқалар) бузилиши фактини аниқлашдан иборат бўлмасдан, балки давлатнинг
ҳаракатлари ва (ёки) ҳаракатсизлиги билан ҳақиқатда етказилган ва (ёки)
ҳақиқатда етказилиши мумкин бўлган зарар ўртасидаги сабабий боғланишни
ўрнатишга қаратилади.
Бундан ташқари, шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, бундай ўзгариш жаҳон
ҳамжамиятини экологик муаммоларга, иқлим ўзгаришига эътиборини оширади.
Хусусан, инсон аралашуви билан табиатда содир этилаётган салбий ўзгаришлар ва
инсон ҳуқуқларини таъминлаш ўртасидаги ўзаро боғлиқликни яхшироқ тушуниш,
шунингдек, атроф
-
муҳит ҳолатига мустақил ҳуқуқ субъекти сифатида эътибор
беришга ундайди.
Бундан ташқари, ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалда татбиқ этиш билан
боғлиқ бир қатор юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни инобатга олиш лозим.
Хусусан, қуйидаги мумкин бўлган муаммоларга тўхталиб ўтиш мақсадга
мувофиқдир:
1) давлатнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва зарар ўртасидаги сабабий
боғлиқликни исботлашнинг мураккаблиги;
2) давлатларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мустаҳкамлаш учун халқаро
ҳужжатни танлаш;
3) давлатларнинг миллий суверенитети тўқнашуви ва глобал даражада
ҳаракат қилиш зарурати;
4) ҳокимиятларнинг бўлиниш тамойилининг бузилиши.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
17
Биринчидан, аввал айтиб ўтганимиздек, Девид Р. Бойд соғлом атроф
-
муҳитган бўлган ҳуқуқ ва уни таъминлаш билан боғлиқ давлат мажбуриятларининг
халқаро даражада мустаҳкамланишини суд жараёнларини соддалаштириш нуқтаи
назаридан ижобий ўзгариш сифатида баҳолайди. Хусусан, даъвогарлар низо
предметига нисбатан махсус қоидага ҳавола қилишлари ва судга давлатнинг
ҳаракатлари ва (ёки) ҳаракатсизлиги билан ҳақиқатда етказилган ва (ёки)
ҳақиқатда етказилиши мумкин бўлган зарар ўртасидаги сабабий боғлиқликни
баҳолаш учун далилларни тақдим этиш осонлашади.
Шунингдек, фуқароларга зарар етказиш, шу жумладан, бундай зарар етказиш
хавфи мавжудлиги факти ва давлатнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ушбу
зарарнинг келиб чиқиши билан бевосита боғлиқлигини исботлаш жараёнининг
мураккаблиги инкор этилмайди. Чунки атроф
-
муҳитнинг хусусиятларини ва ундан
ҳам кўпроқ унинг бузилиши оқибатида инсонга етказилган зарарни аниқ
белгиланган ўлчов бирликларида баҳолаш муаммолидир.
Ушбу муаммонинг ечими давлатнинг ривожланиш даражасига ва мазкур
давлат ҳудудидаги атроф
-
муҳитнинг ҳозирги ҳолатига ҳамда ихтисослаштирилган
илмий
органлар
ва
ташкилотлар
томонидан
зарарни
баҳолашдан
фойдаланилишига қараб, ҳар бир мамлакатнинг “соғлом” атроф
-
муҳит учун ўз
кўрсаткичларини белгилаш эркинлигини назарда тутувчи давлатларнинг
мажбуриятини шакллантиришда ётади.
Масалан, Россия Федерациясининг 10.01.2002 йилдаги “Атроф
-
муҳитни
муҳофаза қилиш тўғрисида” 7
-
ФЗ
-
сонли Федерал Қонунининг 77
-
моддаси 3
-
бандида “юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан атроф
-
муҳитга
етказилган зарар белгиланган тартибда тасдиқланган ставкаларга ёки атроф
-
муҳитга етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш усулларига мувофиқ, агар улар
бўлмаса, атроф
-
муҳитнинг бузилган ҳолатини тиклаш бўйича ҳақиқий
харажатлардан келиб чиққан ҳолда, етказилган йўқотишларни, шу жумладан, бой
берилган фойдани ҳисобга олган ҳолда қопланади” . Шундай қилиб, Россия
Федерацияси атроф
-
муҳитга етказилган зарарни баҳолашда ўз мезонларини ишлаб
чиқди ва назарий жиҳатдан келажакда ундан фуқароларга етказилган, хусусан
етказилиши мумкин бўлган зарарни баҳолаш учун фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Қонунининг 4
9-
моддаси 1
-
қисмига мувофиқ “Атроф табиий муҳитга зарар етказган
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим шахслар етказган зарарни, шу
жумладан, бой берилган фойда ўрнини қонунчиликка мувофиқ қоплашлари шарт” .
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, миллий қонунчилигимизда
атроф
-
муҳитга
етказилган зарарни баҳолашнинг мезонлари ишлаб чиқилмаган ҳамда фуқароларга
етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган зарарни баҳолаш тартиб тамойиллари
мавжуд эмас.
Давлат ижро этувчи органларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) табиий
объектнинг (масалан атмосфера ҳавоси) сифат жиҳатидан ёмонлашишига олиб
келадиган бўлса ва бу ўз навбатида инсонга, унинг соғлиғига ва (ёки) бошқа
манфаатларига салбий таъсир кўрсатсагина, сабаб
-
оқибат муносабатлари
ўрнатилган деб ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
18
Шу билан бирга, инсонга антропоген фаолият оқибатида етказилган зарарни
табиий офатлар оқибатида етказилган зарардан фарқлаш керак, охиргисида сабаб
-
оқибат муносабатлари бўлмайди.
Иккинчидан, соғлом атроф
-
муҳитга бўлган ҳуқуқ ва давлатларнинг тегишли
мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ асосий муаммолардан бири
уларни мустаҳкамлаш учун халқаро ҳужжатни танлашдир.
Ҳозирги
ва келажак авлодлар учун соғлом атроф
-
муҳитга бўлган ҳуқуқнинг
муҳимлигини инобатга олиб, шунингдек, ушбу ҳуқуқнинг
100 дан ортиқ давлатлар томонидан миллий экологик қонунчилик
даражасида тан олинганлигини ҳисобга олган ҳолда, бу ҳуқуқ бошқа фундаментал
инсон ҳуқуқлари қаторида бугунги кунда 193 та давлат аъзоси бўлган БМТнинг
асосий ҳужжатларида мустаҳкамланишига лойиқдир. Бундай халқаро ҳужжатларга,
масалан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисидаги халқаро пакт, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги
халқаро пактлар киради.
Ўз навбатида, давлатларнинг соғлом атроф
-
муҳитни таъминлаш бўйича
умумий ижобий мажбурияти, Девид Р. Бойднинг фикрича, БМТнинг асосий
мақсадлари, жумладан, халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдан иборат
бўлган БМТ Уставида ифодасини топиши мумкин .
Атроф
-
муҳитнинг
бузилиши
шароитида
инсоният
таҳдид
остида
қолаётганлигини тан олиш керак ва ўз навбатида давлатлар, биринчи навбатда
бутун дунёда муносиб экология ҳолатини таъминлаш мажбуриятини бажаришга
киришиш лозим.
Лойиҳаси БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2018 йилда таклиф этилган
Глобал атроф
-
муҳит пакти қабул
қилинган тақдирда, соғлом атроф
-
муҳитга бўлган
ҳуқуқ ва тегишли мажбурият, экологик ҳаракатларни амалга оширишнинг асосий
тамойилларини белгилаш ва асосий мақсади Ернинг табиий мувозанатини фаол
ҳимоя қилишга қаратилган глобал ҳуқуқий базани яратиш орқали халқаро
экологик
ҳуқуқдаги
бўшлиқларни
тўлдириш
бўлган
ушбу
келишувда
мустаҳкамланиши мумкин .
Учинчи потенциал муаммо
-
бу миллий суверенитет ва глобал миқёсда
ҳаракат қилиш зарурати ўртасидаги юзага келиши мумкин бўлган зиддият.
2010 йилда атроф
-
муҳит
ҳуқуқи бўйича мутахассис Марта Торре
-
Шауб (Marta
Torre‑Schaub) “Атроф
-
муҳит ўзининг табиатига кўра трансчегаравий бўлиб, бутун
дунё инсониятига тегишлидир” , деб ёзган эди.
Атроф
-
муҳит умумий манфаат бўлганлиги сабабли, глобал атроф
-
муҳитни
муҳофаза қилиш мажбурияти муайян давлатларга босим ўтказадиган вазиятни
юзага келтириши мумкин ва бунда халқнинг ҳокимият вакили сифатида бошқа
халқлар билан муносабатлар шаклини танлашда сиёсий эркинликка эгалиги
тўғрисидаги миллий суверенитет принципи бузилади.
Атроф
-
муҳит қонунчилигига нисбатан бу тамойил давлатлар “ўзларининг
атроф
-
муҳит ва ривожланиш сиёсатига мувофиқ ўз ресурсларини ривожлантириш
учун суверен ҳуқуққа эгалиги ҳамда уларнинг юрисдикцияси ёки назорати
остидаги фаолияти бошқа давлатлар ёки миллий юрисдикциясидан ташқаридаги
ҳудудларнинг атроф
-
муҳитига зарар етказмаслигини таъминлаш мажбуриятига
эга”лигини англатади .
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
19
Можаро, хусусан фаолияти муайян мамлакатнинг турли хусусиятлари
туфайли (давлат ҳудудининг катталиги, аҳоли зичлиги, иқтисодий ривожланиш ва
бошқалар) ўз ҳудудидаги атроф
-
муҳитга зарар етказмайдиган ёки минимал зарар
етказадиган давлатлар, олиб бораётган сиёсати атроф
-
муҳитнинг бузилишига
бевосита таъсир кўрсатадиган давлатларни экологик муаммоларни ҳал қилиш учун
масъул деб билиши ва ўз навбатида ушбу муаммоларни ҳал қилишда иштирок
этишни зарур деб ҳисобламаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Бу можаронинг ечими иқлим адолати концепциясида ётади. Шундай қилиб,
Марта Торре
-
Шауб концепциянинг моҳияти “иқлим ўзгариши оқибатида юзага
келадиган
тенгсизликка қарши курашда адолатни излаш” эканлигини
таъкидлайди.
Бошқача қилиб айтганда, иқлим адолати ривожланган ва ривожланаётган
мамлакатлар ўртасидаги ҳамда давлатлар ичидаги тенгсизликларни (масалан,
аҳолининг заиф қатлами, маҳаллий, диний ёки маданий озчиликлар) мувозанатлаш
ва бу фарқларни бартараф этиш ёки ҳеч бўлмаганда халқаро миқёсда уларга қарши
курашиш механизмларини яратишга мўлжалланган.
Иқлим адолати тушунчаси Париж битимининг муқаддимасида учрайди,
бироқ у ижтимоий ва иқтисодий тенгсизликдан кўра кўпроқ маҳаллий халқларнинг
табиати контекстида кўриб чиқилади . Девид Р. Бойднинг фикрича, аввал айтиб
ўтилган “Глобал атроф
-
муҳит тўғрисида”ги пактнинг қабул қилиниши иқлим
адолатига эришишга ёрдам беради, чунки у иқлим ўзгаришига қарши биргаликда
курашиш ва атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш контекстида тенгсизликларни
бартараф этадиган ёки камайтирадиган универсал экологик тамойилларни ўз
ичига олади.
Соғлом атроф
-
муҳитга бўлган ҳуқуқ ва тегишли мажбуриятни амалга
ошириш йўлида юзага келиши мумкин
бўлган қийинчиликлардан бири сифатида
белгилаб қўйилган ҳокимиятлар бўлиниши принципининг бузилиши масаласида
Девид Р. Бойд ҳуқуқшуносларнинг позициясини
қайд
этади. Унга кўра, судлар сиёсий масалаларни кўриб чиқишда деярли
ижро этувчи ҳокимиятнинг фаолият соҳасига аралашади.
Хусусан, “Юлиана АҚШга қарши” иши бўйича даъвогарлар низо предмети
сиёсий масала эканлиги сабабли, уни ҳал этиш учун суднинг ваколати йўқлигини
таъкидладилар.
Судья Джон Коффин (John Coffin) эътироз билдирар экан, сиёсий масала
доктринаси пайдо бўлган “Бейкер Каррга қарши” (Baker v. Carr, 1962) ишида
масаланинг моҳиятини “сиёсий” деб баҳолаш учун олтита омил келтирилганлигини
таъкидлаган, жумладан: (1) давлат Конституцияси билан масалани муайян ижро
этувчи органнинг (шу жумладан, ташқи ишлар бўйича ижроия органи ёки ҳарбий
орган) ваколатларига юклаш, (2) муаммони ҳал қилиш учун ишлаб чиқилган
ҳуқуқий стандартларнинг йўқлиги, (3) масала ҳуқуқий бўлмаган деб
таснифланмаганлиги, агар бундай таъриф илгари ижро этувчи орган томонидан
берилиши керак бўлса, (4) суднинг ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини
баҳоламасдан мустақил қарор қабул қила олмаслиги, (5) қабул қилинган сиёсий
қарорга сўзсиз риоя қилиш зарурати ва (6) суд қарори қабул қилиниши натижасида
бир масала бўйича турли идоралар ўртасида зиддиятнинг пайдо бўлиши.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
20
“Юлиана АҚШга қарши” ишини кўриб чиқиш давомида судья Коффин қайд
этилган омиллар йўқлигини ва шунинг учун баҳс мавзуси сиёсий масала
эмаслигини қайд этди.
Хусусан, унинг таъкидлашича, даъвогарлар судга АҚШнинг экологик сиёсати
уларнинг асосий ҳуқуқларини бузаётган деб топиш ҳамда уларнинг ва келажак
авлодларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш учун давлатга атмосферага
карбонат ангидрид гази ажратмаларини камайтириш бўйича миллий режани
тайёрлаш ва амалга ошириш мажбуриятини юклашни талаб қилган.
Шундай қилиб, суд томонидан ушбу иш бўйича низони ҳал қилишда
эътиборни суднинг юрисдикциясига тегишли ва ундан ташқарига чиқмайдиган
жавобгарлар
томонидан
фуқароларнинг
конституциявий
ҳуқуқлари
бузилганлигини аниқлашга қаратилган.
Девид Р. Бойднинг фикрича, иқлим ўзгариши, энергетика сиёсатини амалга
ошириш ва атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги миллий тартибга солиш
масалалари
ижро
этувчи
ҳокимиятларнинг
юрисдикциясига
берилиши
контекстида “сиёсий”дир, бироқ фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда
уларни энди соф сиёсий деб белгилаш мумкин эмас.
Шу билан бирга, суд инсоннинг асосий ҳуқуқларининг бузилиши фактларини
аниқлашда, ижро этувчи ҳокимиятларнинг мутлақ ваколатлари доирасига
аралашмасдан мустақил ва холис бўлиб турса, ҳокимиятларнинг бўлиниши
тамойили бузилмайди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. БМТнинг Атрорф
-
муҳит бўйича Конференцияси декларацияси.
2. БМТ Бош Aссамблеясининг 1972 йил 15 декабрдаги “Aтроф
-
муҳитни муҳофаза
қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик
бўйича ташкилий
-
молиявий чора
-
тадбирлар” қарори.
A/RES/2997 (XXVII).
3. БМТнинг Aтроф
-
муҳит бўйича дастурининг роли ва мандати тўғрисидаги
Найроби декларацияси, 1997 йил 7 февраль.
4. БМТ Бош Aссамблеясининг 1982 йил 28 октябрдаги “Бутунжаҳон табиат хартияси”
қарори. A/РЕС/37/7.
5. Aтроф
-
муҳит ва ривожланиш бўйича Бутунжаҳон комиссиясининг “Бизнинг
умумий келажагимиз” маърузаси: Бош Aссамблеянинг 1987 йил 4 августдаги қарорига
илова. A/42/427.
6. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни,
09.12.1992 йил, 754
-XII-
сон.
7. Boyd, D. (2019). Issue of human rights obligations relating to the enjoyment of a safe,
clean, healthy and sustainable environment. A/HRC/40/55.
8. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. https://
lex.uz/docs/
20596.
9. Россия Федерациясининг 2002 йил 10 январдаги 7
-
ФЗ
-
сонли “Атроф
-
муҳитни
муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Федерал Қонуни.
10. БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 10 майдаги “Атроф
-
муҳитни муҳофаза
қилиш бўйича Бутунжаҳон пактини тузиш тўғрисида”ги қарори А/РEС/72/277. 2015 йил
12 декабрдаги Париж битими.
