Авторы

  • Гоззал Ибрагимова
    Сотрудник ГУВД города Ташкента, лейтенант

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp96-101

Ключевые слова:

маъмурий ҳуқуқбузарлик профилактика норма вояга етмаган жавобгарлик муаммо тасниф қонун

Аннотация

В данной статье рассмотрены содержание и сущность, классификация некоторых вопросов, связанных с понятием и сущностью ответственности несовершеннолетних за административное правонарушение, а также проведен научно-сравнительный правовой анализ норм, определяющих ответственность за правонарушение, совершенное несовершеннолетними. В частности, автор проанализировал административно-правовые документы, практику и проблемы их применения, а также существующие проблемы и недостатки, сформулированы предложения и рекомендации по их устранению.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Some issues related to the concept and nature of responsibility
of minors for administrative offenses

Gozzal

IBRAGIMOVA

1


Main Department of Internal Affairs of the City of Tashkent

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2022

Received in revised form

20 July 2022
Accepted 25 August 2022

Available online

15 September 2022

This article discusses the content and essence, classification

of some issues related to the concept and essence of
responsibility of minors for administrative offense, as well as
scientific and comparative legal analysis of norms that determine
responsibility for offense committed by minors. In particular, the
author analyzed administrative and legal documents, practice
and problems of their application, as well as existing problems
and shortcomings, as well as proposals and recommendations
for their elimination.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp9

6-101

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

administrative offense,
warning, norm, minor,
responsibility, problem,
qualification, law.

Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун
жавобгарлик тушунчаси ва моҳиятига доир айрим
масалалар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

маъмурий ҳуқуқбузарлик,
профилактика, норма,
вояга етмаган,
жавобгарлик, муаммо,
тасниф, қонун.

Мазкур мақолада вояга етмаганларнинг маъмурий

ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарлик тушунчаси ва моҳиятига
доир айрим масалаларнинг мазмун ва моҳияти, таснифи
ҳамда вояга етмаганлар томонидан содир этилган
ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгилаб берувчи
нормаларнинг илмий ва қиёсий

-

ҳуқуқий таҳлили баён

этилган. Хусусан, муаллиф томонидан бу борадаги
маъмурий қонунчилик ҳужжатлари, уларни қўллаш
амалиёти ва муаммолари таҳлил қилинган ҳамда мавжуд
муаммо ва камчиликлар, шунингдек, уларни бартараф этиш
юзасидан таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.

1

Lieutenant, Employee of Main Department of Internal Affairs of the City of Tashkent, Uzbekistan


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

97

Некоторые вопросы, связанные с понятием и характером
ответственности

несовершеннолетних

за

административные правонарушения

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

административное
правонарушение,
предупреждение, норма,
несовершеннолетний,
ответственность,
проблема, квалификация,
закон.

В данной статье рассмотрены содержание и сущность,

классификация некоторых вопросов, связанных с понятием
и сущностью ответственности несовершеннолетних за
административное правонарушение, а также проведен
научно

-

сравнительный

правовой

анализ

норм,

определяющих

ответственность

за

правонарушение,

совершенное несовершеннолетними. В частности, автор
проанализировал административно

-

правовые документы,

практику

и

проблемы

их

применения,

а

также

существующие проблемы и недостатки, сформулированы
предложения и рекомендации по их устранению.

Ҳуқуқ

соҳалари ичида маъмурий ҳуқуқ ўзининг кўп тармоқли ва мураккаб

процедурали эканлиги билан бошқа ҳуқуқ соҳаларидан ажралиб туради. Хусусан,
маъмурий ҳуқуқнинг ажралмас қисми ҳисобланмиш маъмурий жавобгарлик ҳам
бундан мустано эмас.

Юридик адабиётларда вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун

жавобгарлиги билан боғлиқ мавзулар жуда долзарб мавзулар ҳисобланади ҳамда
мазкур йўналишни ўрганиш муаммолар етарлича эканлигини кўрсатмоқда. Ушбу
мавзунинг долзарблиги биринчи галда вояга етмаган шахсларнинг ўзига хос
хусусиятлари ва ҳуқуқий мақоми билан белгиланади. Вояга етмаганлар алоҳида
тоифадаги шахс сифатида маъмурий қонунчиликда алоҳида ҳуқуқий мақомга
эгадир. Ушбу тоифа шахслар бошқалардан бир қатор имтиёзларга эгалиги билан
ажралиб туради.

Ҳуқуқшунослар

томонидан “маъмурий жавобгарлик” тушунчасига берилган

турлича

таърифлардан

хулоса

қилиш

мумкинки,

мазкур

тушунча

тадқиқотимизнинг баҳс

-

мунозара предмети ҳисобланади.

Айрим

ҳуқуқий

адабиётларда

маъмурий

жавобгарлик

юридик

жавобгарликнинг алоҳида

кўриниши бўлиб, у маъмурий мажбурлов чораси

ҳисобланади[1] дейилган бўлса, бошқа манбада маъмурий жавобгарлик юридик
жавобгарликнинг бир кўриниши сифатида шахснинг шаъни ва қадр

-

қиммати

фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, уларнинг соғлиғига, жамоат

муҳофазаси ва уларнинг тартибига, атроф

-

муҳит муҳофазасига, давлат

бошқарувини амалга оширишнинг ўрнатилган тартибига, мулкчиликка тажовуз
қиладиган ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий оқибатидир дейилган.

Ҳуқуқшунослар

Н.В.Бровко,

М.Б.Смоленский,

Ю.А.

Соколоваларнинг

“Административное право” дарслигида “Маъмурий жавобгарлик деганда ваколатли
орган ёки мансабдор шахс томонидан қўлланиши мумкин бўлган юридик
жавобгарликнинг (жиноий, интизомий ва моддий жавобгарлик турлари билан бир
қаторда) тури тушунилади” деб таърифланади[2].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

98

Ҳуқуқшунос

олим Л.Б. Хван эса нисбатан бошқача фикрни илгари сўради.

Хусусан унинг фикрича, маъмурий жавобгарлик –

айбдорга нисбатан маъмурий

ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган доирада жазо қўлланилиши ёхуд фуқаро ёки
мансабдор шахснинг ҳуқуқни бузганлик учун давлат олдидаги жиноий бўлмаган
жавобгарлигидир[3]. Бошқа бир қатор адабиётларда маъмурий жавобгарлик
тушунчасига деярли бир хилдаги таърифларни учратиш мумкин. Хусусан, кўплаб
олимларнинг ишларида “мaъмурий жaвoбгaрлик –

бу

мaъмурий ҳуқуқ нoрмaлaри

билaн тaртибгa сoлингaн, мaъмурий ҳуқуқбузaрликни сoдир этгaн шaxсгa нисбaтaн
вaкoлaтли дaвлaт oргaнлaри вa мaнсaбдoр шaxслaр тoмoнидaн мaъмурий

-

прoцeссуaл тaртибдa мaъмурий жaзoни қўллашдир” деган таърифлар берилган[4].

Маъмурий жавобгарлик тушунчаси амалдаги Ўзбекистон Республикасининг

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида[5] ўз аксини топмаганлиги учун
унга ягона таъриф бериш анча мушкул вазифа, бироқ юқоридаги илмий

-

юридик

адабиётларда келтирилган таърифлардан келиб чиқиб унга қуйидагича изоҳ
бериш мумкин.

Демак, маъмурий жавобгарлик –

бу маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган

шахсга нисбатан ваколатли давлат органлари ва мансабдор шахслари томонидан
маъмурий ҳуқуқ нормаларида белгиланган тартибда маъмурий жазо қўллаш
кўринишидаги мажбурлов чорасидир.

Амалдаги кодексда «маъмурий жавобгарлик» тушунчаси фақатгина

«маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонун ҳужжатларига биноан маъмурий
жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга
тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир
этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади. МЖтКда назарда тутилган
ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик, башарти, бу ҳуқуқбузарлик ўз
хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмаган тақдирда,
амалга оширилади», деган изоҳ билан чекланган бўлиб, бу маъмурий
жавобгарликнинг моҳиятини тўлиқ очиб бера олмайди.[6]

Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарликни

таъминлаш

Ўзбекистон Республикасининг

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли
органлар томонидан амалга

ошириладиган маъмурий

жавобгарликнинг

йўналишидир.

Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги

учун жавобгарлиги

тушунчасини мазмун

-

моҳиятини аниқроқ ёритиш учун мазкур тоифа шахсларнинг

маъмурий қонунчиликда назарда тутилган бир қатор ўзига хос томонларини
инобатга олиш даркор.

Биринчи галда бу вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган жазо

чоралари билан боғлиқдир. Мантиқан хулоса қилинганда таъкидлаш жоизки, вояга
етмаганларга катталарга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган айрим жазо
чоралари қўлланилмайди. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексига

(29-

модда 2

-

қисм) асосан маъмурий қамоқ

жазоси 18 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан қўланилмайди.

Қонун

нормалари ҳамда амалиёт таҳлилига асосланадиган бўлсак, вояга

етмаганларга фақатгина маъмурий жарима жазоси қўлланилиши мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

99

Маъмурий жарима жазоси вояга етмаганларга нисбатан тайинланганда унинг
мустақил иш ҳақи ҳисобидан ундириш чоралари кўрилади. Вояга етмаган шахс
мутақил ишга эга бўлмаган тақдирда жарима унинг ота

-

онаси, уларнинг ўрнини

босувчи ёки қонуний вакилидан ундирилади.

Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун жазо Маъмурий

жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва бошқа норматив ҳужжатларда белгилаб
қўйилган доирада ва тартибда қўлланилади ҳамда бу тоифа шахсларга жазо қўллаш
чоғида содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг шахси инобатга
олинади ҳамда унинг ўзи эса айнан вояга етмаган шахс бўлганлиги учун ҳам унинг
ҳаракати жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат бўлади (МЖтКнинг 30

-

31

моддалари). Агар вояга етмаган шахс бошқа шахслар томонидан ҳуқуқбузарлик

содир этишга жалб этилса, айбдор шахснинг ҳаракати оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида баҳоланади (32

-

моддаси).

Суд вояга етмаган шахсга маъмурий жазо чорасини қўллаётганда унинг

ҳаракатини жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳолайди ҳамда
ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни
албатта кўрсатиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси махсус қисмидаги
моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки
ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши
мумкин.

Амалиёт таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, вояга етмаганлар томонидан

содир этиладиган кўпгина ҳуқуқбузарликлар учун жазо чораси қўланилмайди
балки, уларга нисбатан огоҳлантириш таъсир чораси қўлланилади. Чунки вояга
етмаган шахс бу аввало тарбияга ва ҳимояга муҳтож шахсдир. Шунинг учун бу тоифа
шахсларга билан кўпгина ҳолатларда жазолаш орқали эмас, балки ишонтириш ва
огоҳлантириш усуллари орқали профилактик таъсир кўрсатилади.

Судлар томонидан вояга етмаган ҳуқуқбузарларга нисбатан жазо

чораси

қўлланилиши мумкин, бироқ улар вояга етмаган ишлари бўйича идоралараро
комиссия ҳамда ички ишлар органлари томонидан маъмурий жавобгарликка
тортилади.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ўзларига

тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни комиссия таркиби
аъзоларининг камида ярми мавжуд бўлганда кўриб чиқишга, ушбу Кодекснинг
Махсус қисмида назарда тутилган маъмурий жазоларни ўзларига берилган
ваколатлар доирасида қўллашга ҳамда оддий кўпчилик овоз билан қарорлар қабул
қилишга ҳақлидир (МЖтКнинг 243

-

моддаси).

Юқоридаги таҳлиллар ҳамда амалиёт натижаларига асосан вояга

етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарлик тушунчасини
қуйидагича таърифлаш мумкин:

Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарлик бу

юридик жавобгарликнинг алохида тури ҳисобланган маъмурий жавобгарликнинг
йўналиши бўлиб, бир вақтнинг ўзида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган вояга
етмаган шахсларга нисбатан қўлланиладан маъмурий мажбурлашдир. Вояга
етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги

учун жавобгарлик маъмурий ҳуқуқ

нормалари билан тартибга солинган бўлиб, айбдор шахсга нисбатан ваколатли


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

100

давлат органлари мансабдор шахслари томонидан маъмурий процессуал тартибда
маъмурий жазони қўллашда ифодаланади[7].

Индиги масала вояга етмаганларни содир этган ҳуқуқбузарлиги учун

жавобгарликнинг моҳиятини очиб беришга қаратилади. Мазкур масала
ҳуқуқшунослар ўртасида бир мунча мунозарага айланиб улгурган бўлиб, улар
томонидан

билдирилган

фикрларга

таянган

холда

аввало

маъмурий

ҳуқуқбузарликнинг тушунчаси ва алохида белгиларини ўрганиш зарур.

“Маъмурий ҳуқуқбузарлик” тушунчасига Ўзбекистон Республикасининг

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 10

-

моддасида аниқ таъриф

берилган.

Унга кўра, “Маъмурий ҳуқуқбузарлик” деганда қонун ҳужжатларига биноан

маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий
муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик
орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.

Маъмурий

жавобгарлик

тўғрисидаги

кодексда

назарда

тутилган

ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик, башарти бу ҳуқуқбузарлик ўз
хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмаган тақдирда,
амалга оширилади.

Вояга

етмаганлар

томонидан

содир

этиладиган

маъмурий

ҳуқуқбузарликнинг асосий белгилари қуйидагилар:

1) ҳаракат ёки ҳаракатсизлик

(содир этилган қилмишнинг ҳуқуққа

ҳилофлиги

ҳамда

тажовузнинг

шахсга,

фуқароларнинг

ҳуқуқлари

ва

эркинликларига, мулкчиликка,

давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга

қаратилганлиги);

2) айбдорлик;

(қилмишнинг қасд (эгри ёки тўғри қасд)

ёки эҳтиётсизликдан

(ўз

-

ўзига ишониш ёки бепарволик)

содир этилиши)

3) субъект

(маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн олти ёшга тўлган,

aқли рaсo (МЖтК 20

-

м.), жисмоний шахс (МЖтК 13

-

м.)

назарда тутилади.)

4) жавобгарликка тортиш.

(маъмурий қонунчиликда содир этилган қилмиш

учун жавобгарликнинг муқаррарлиги)

[8].

Маъмурий жавобгарликка тортилаётган вояга етмаган шахс

маъмурий

ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн олти ёшга тўлган бўлиши лозим. (МЖтКнинг

13-

м.) Башарти кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий

жавобгарликка тортилади.

Ваколатли органлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилаётган

вояга етмаган шахснинг қонун билан кафолатланган қуйидаги ҳуқуқлари
таъминланади

:

ишга оид материаллар билан танишиб чиқиш;

изоҳ бериш, далиллар келтириш, илтимос қилиш;

ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш;

-

иш юритилаётган тилни билмаган тақдирда, ўз она тилида сўзлашга ва

таржимоннинг хизматларидан фойдаланиш;

иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

101

Бироқ шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, вояга етмаганларнинг қонун

билан кафолатланган ҳуқуқлари билан бир қаторда мажбуриятлари ҳам
белгиланган.

Демак, ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик фақатгина қилмишни содир этган

шахс ўз ҳаракатларини оқибатини англаш даражасига етгандагина юзага келади.
Ривожланган мамлакатларда, шу жумладан, бизнинг мамлакатимизда

ҳам вояга

етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун инсонпарварлик принципи
қўлланилишини кузатиш мумкин. Бу шуни билдирадики, вояга етмаган маъмурий
ҳуқуқбузарлик содир этиб, жамоатчилик муносабатларига жиддий зарар етказган
тақдирда, унинг бу ҳаракати

ваколатли органлар томонидан унга нисбатан

маъмурий жазо ўрнига огоҳлантириш қўллаш билан кифояланиши мумкинлигини
англатади[9].

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Бахрах Д.Н., Россинский Б.В., Старилов Ю.Н. //Административное право:

Учебник для вузов.

3-

е изд, пересмотр, и доп.

М.: Норма, 2007.

С.569.

2.

Бровко Н.В ., Смоленский М.Б ., Соколова Ю.А. Административное право:

Учебник для студентов вузов. —Москва: И К Ц «МарТ», Ростов н/Д: Издательский
центр «МарТ», 2003. —

368 с. (Серия «Юридическое образование»)

3.

Хван Л.Б. Адвокат и производство по делам об административных

правонарушениях в Республике Узбекистан. Учебное пособие. –

Т.: Konsauditinform

-

Nashr, 2006.

160 с.

4.

Д.Н.Baxрax, B.В.Рoссинский, Ю.Н. Стaрилoв Aдминистрaтивнoe прaвo:

Учебник для Вузов. –

М.: Нoрмa, 2004. 19

-

б.; Гaбричидзe B.Н., Чeрнявский A.Г., Ким

-

Кимeн A.Н. Aдминистрaтивнoe прaвo: Учебник. –

М.: ТК Вeлби, Изд

-

вo

Прoспeкт,2004. 7

-

б.

5.

Бундан кейин, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик

тўғрисидаги кодекси шартли равишда –

ЎзР МЖтК –

кўринишидаги қисқартмада

берилади.

6.

Ш.Т. Икрамов, Н.Т. Исмаилов, Ўзбекистон Республикасининг янги

таҳрирдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси –фуқароларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонунийликни таъминлаш кафолати // Маъмурий
қонунчиликни такомиллаштириш –

суд

-

ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим

йўналиши: Республика илмий

-

амалий конференцияси материаллари (2012 йил 29

ноябрь). –

Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013.

Б.97

-6.

7.

Маъмурий

-

ва

-

жиноят ҳуқуқи // bfee9.pdf.

8.

Профилактика

инспекторларининг

маъмурий

ҳуқуқбузарликлар

тўғрисидаги ишларни юритиш фаолияти: Маърузалар курси / А.С. Турсунов, Қ.А.
Саитқулов Ш.Р. Ғофуров. Масъул муҳаррир Б.А. Матлюбов.–

Т.: Ўзбекистон

Республикаси ИИВ Академияси, 2019. –

Б. 34.

9.

Сущность административной ответственности несовершеннолетных//

http. mobie.studbooks.net.//Электронный ресурс: Дата обращения (29.12.2019 г.).

Библиографические ссылки

Бахрах Д.Н., Россинский Б.В., Старилов Ю.Н. //Административное право: Учебник для вузов. 3-е изд, пересмотр, и доп.  М.: Норма, 2007. С.569.

Бровко Н.В ., Смоленский М.Б ., Соколова Ю.А. Административное право: Учебник для студентов вузов. —Москва: И К Ц «МарТ», Ростов н/Д: Издательский центр «МарТ», 2003. — 368 с. (Серия «Юридическое образование»)

Хван Л.Б. Адвокат и производство по делам об административных правонарушениях в Республике Узбекистан. Учебное пособие. – Т.: Konsauditinform-Nashr, 2006. – 160 с.

Д.Н.Baxрax, B.В.Рoссинский, Ю.Н. Стaрилoв Aдминистрaтивнoe прaвo: Учебник для Вузов. – М.: Нoрмa, 2004. 19-б.; Гaбричидзe B.Н., Чeрнявский A.Г., Ким-Кимeн A.Н. Aдминистрaтивнoe прaвo: Учебник. – М.: ТК Вeлби, Изд-вo Прoспeкт,2004. 7-б.

Бундан кейин, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси шартли равишда – ЎзР МЖтК – кўринишидаги қисқартмада берилади.

Ш.Т. Икрамов, Н.Т. Исмаилов, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси –фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонунийликни таъминлаш кафолати // Маъмурий қонунчиликни такомиллаштириш – суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим йўналиши: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари (2012 йил 29 ноябрь). – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. Б.97-6.

Маъмурий-ва-жиноят ҳуқуқи // bfee9.pdf.

Профилактика инспекторларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш фаолияти: Маърузалар курси / А.С. Турсунов, Қ.А. Саитқулов Ш.Р. Ғофуров. Масъул муҳаррир Б.А. Матлюбов.– Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2019. – Б. 34.

Сущность административной ответственности несовершеннолетных// http. mobie.studbooks.net.//Электронный ресурс: Дата обращения (29.12.2019 г.).