Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Theoretical and practical aspects of interaction of operational
subdivision of internal affairs in prevention and detection of
crimes related to the growing of forbidden crops
Shodlikbek MATYOZOV
1
Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2022
Received in revised form
20 August 2022
Accepted 25 September 2022
Available online
25 October 2022
In this article, theoretical and practical aspects of cooperation
of operational units of internal affairs bodies with other sectoral
services of internal affairs bodies and similar law enforcement
agencies in preventing and exposing crimes related to cultivation
of prohibited crops, scientific opinions, analytical data, and their
solutions along with related ideas.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss9/S-pp47-56
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
interaction, interaction of
operational units,
prevention and detection of
crimes of growing forbidden
crops.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларининг
олдини олиш ва фош этишда ички ишлар органлари тезкор
бўлинмалари ҳамкорлигининг назарий
-
амалий жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ҳамкорлик, тезкор
бўлинмаларнинг
ҳамкорлиги, тақиқланган
экинларни етиштириш
жиноятларининг олдини
олиш ва фош этиш
.
Мазкур мақолада тақиқланган экинларни етиштириш
билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ва фош этишда
ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларнинг ички ишлар
органларининг бошқа соҳавий хизматлари ҳамда ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
бошқа
органлар
билан
амалга
ошириладиган ҳамкорлигининг назарий ва амалий
жиҳатлари илмий фикрлар, таҳлилий маълумотлар асосида
мавжуд муаммо, уларнинг ечимларига оид мулоҳазалар
билан бирга илгари сурилган
.
1
Independent researcher of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan, lieutenant colonel
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
48
Теоретические и практические аспекты взаимодействия
оперативных подразделений органов внутренних дел в
предупреждении и раскрытии преступлений, связанных с
выращиванием запрещенных культур
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
взаимодействие,
взаимодействие
оперативных
подразделений,
предупреждение и
раскрытие преступлений
выращивания
запрещенных культур
.
В
данной
статье
рассмотрены
теоретические
и
практические
аспекты
взаимодействия
оперативных
подразделений
органов
внутренних
дел
с
другими
отраслевыми
службами
органов
внутренних
дел
и
приравненных к ним правоохранительных органов в
предупреждении и раскрытии преступлений, связанных с
выращиванием запрещенных культур, научные заключения,
аналитические
данные
и
их
решения
вместе
с
соответствующими идеями
.
Ҳозирги
пайтда барча йўналишларда
бўлгани каби жиноятчиликнинг содир
этилиши билан боғлиқ ҳолатларда хам янгича кўриниш ва усуллар билан ривожланиш
кузатилмоқда. Бунга ўз вақтида муносиб жавоб бериш ва содир этилишининг олдини
олиш ҳамда содир этилганларини тўлиқ фош этишда жиноятчиликка қарши
кураш
олиб борувчи хизматлар, жумладан, ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг
ўзаро ҳамкорликларини такомиллаштириб бориш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ички ишлар органларининг ҳамкорлиги деганда одатда қонунлар ва қонуности
хужжатларига асосланган ҳолда ички ишлар органлари тизимидаги турли
бўғинларининг мақсад, жой ва вақт бўйича келишилган фаолияти тушунилади . Тезкор
бўлинмаларнинг тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга оширишдаги ҳамкорлиги
қонунлар ва қонуности ҳужжатларига асосланган, ҳамкорлик қилувчи томонларнинг
ҳар бирига хос алоҳида ваколатлар, кучлар, воситалар ва тадбирлар ҳамда тезкор
фаолиятнинг шаклларидан фойдаланган ҳолдаги мақсади бўйича келишилган
биргаликдаги фаолияти бўлиб, бу фаолиятнинг асосий йўналиши жиноят содир этган
шахсни топиш
ҳамда суд томонидан унга адолатли жазо тайинланиши учун
айбдорлигини ишончли тарзда ҳар томонлама исботлашдир . Бунда тергов
органларининг тезкор бўлинмалар билан жиноятларга қарши курашишдаги
ҳамкорлиги алоҳида аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан ҳуқуқшунос
олим А.А.
Матчанов терговчи ва тезкор
-
қидирув бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлиги
масалаларига тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлайди: “Терговчи ва жиноят қидирув
бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлиги жиноятларнинг олдини олиш, фош этиш, тергов ва
суддан яширинган шахсларни қидириш хамда жиноятларни тергов қилишни
муваффақиятли ташкил этишнинг муҳим шартларидан биридир”.
Ҳуқуқшунос
олимамиз Д.Э.Каримованинг илмий ёндашувига кўра, ички ишлар
органлари жиноят қидирув бўлинмаларининг тергов бўлинмалари билан ўзаро
ҳамкорлиги –
Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор
-
қидирув фаолият тўғрисида”ги
Қонуни, Жиноят
-
процессуал Қонуни ва бошқа қонуности норматив актларига
асосланган, биргаликда, вақт ва мақсадга мувофиқ келишилган, узлуксиз фаолият олиб
борадиган, жиноят содир этган шахслар ва қидирувдаги шахсларни жавобгарликка
тортиш, айбланувчини қидириш, терговчининг процессуал ҳаракатлари ва тезкор
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
49
қидирув
органлари ходимларининг тезкор
-
қидирув функцияларининг энг самарали
комбинациясида ифодаланган ҳар бир иштирокчининг ўзлари режалаштирган
ҳаракатларини амалга оширишда терговчи ролини ўз зиммасига олишларидир .
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мавзуимизнинг объекти бўлган тақиқланган
экинларни етиштириш жиноятларини аниқлаш, олдини олиш ва фош этиш фаолияти
бўйича тезкор бўлинмаларнинг ҳамкорлигига тўхталиб ўтсак. Биз тадқиқотчи
сифатида ҳар иккала олимнинг фикрини инобатга олган ҳолда А.А.Матчановнинг
фикри нисбатан устунроқ деб ҳисоблаймиз. Чунки ҳар қандай жиноятларни аниқлаш,
олдини олиш ва фош этишни амалга оширишда бир
қанча муҳим шартлар мавжуддир.
Бу муҳим шартлардан бири эса ҳамкорлик шартидир.
Тезкор бўлинмалар ҳамкорлиги –
Тезкор
-
қидирув фаолияти тўғрисидаги
Қонунда кўрсатилган асосий вазифаларни муваффақиятли бажаришда тезкор
бўлинмалар ходимлари томонидан қонунчилик асосида мақсадли, жойи ва вақти
бўйича биргаликда амалга ошириладиган фаолиятдир. Тезкор бўлинмаларнинг
ҳамкорлиги турли мезонларга кўра таснифланади.
Ҳамкорликнинг
турлари назарий жиҳатдан қуйидагилардан иборат:
-
ички ҳамкорлик;
-
ташқи ҳамкорлик;
-
халқаро
даражадаги ҳамкорлик.
Ўзбекистон Республикасининг тезкор қидирув фаолияти бўйича халқаро
даражадаги ҳамкорлиги 2012 йил 25 декабрь куни қабул қилинган “Тезкор қидирув
фаолияти” тўғрисидаги Қонунининг 281
-
моддасида акс этган бўлиб, унга кўра тезкор
-
қидирув фаолияти соҳасида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек,
чет давлатларнинг ваколатли органлари ва турдош халқаро ташкилотлар
ходимларининг жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирларда
иштирок
этиши
масалалари
юзасидан
халқаро
ҳамкорлик
Ўзбекистон
Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга мувофиқ амалга
оширилади деб кўрсатиб ўтилган.
Босқичлари бўйича ҳамкорликнинг турлари:
-
ташкилий босқич;
-
тактик босқич.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларининг олдини олиш ва фош
этишга қаратилган ҳамкорликнинг ташкилий босқичида ҳамкорлик қилувчи томонлар
ўртасида амалий учрашувлар ўтказилиши, мақсад ва вазифалар белгиланиши, ҳуқуқ ва
мажбуриятлар келишиб олиниши, тезкор ахборот алмашиш тартиби белгиланиши,
биргаликдаги ҳаракатлар режалари, топшириқлар тайёрланиши назарда тутилади.
Тактик босқичда қўйилган вазифани бажаришнинг аниқ тактик усуллари
белгиланади, тезкор
-
қидирув фаолияти тўғрисидаги қонунда кўрсатилган тезкор
-
қидирув тадбирларни қўллаш тактикаси, унда иштирок этаётган ҳар бир томоннинг энг
самарали иш усуллари ва тезкор
-
техник воситалар танланади.
Ҳуқуқшунос
олимларимиз, А.К. Закурлаев ва Ю.С. Пўлатовлар жиноятларни
дастлабки суриштируви ва терговига оид бўлган ўзаро ҳамкорлик босқичлари
тўғрисида куйидагича фикр билдирган. Унга кўра;
Суриштирув органи дастлабки суриштирув олиб бориш, жиноят иши
қўзғатилиши ва тезкор ходимлар томонидан кечиктириб бўлмайдиган тезкор
-
қидирув
тадбирини, тергов ҳаракатларини бошлаш билан боғлиқ.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
50
Иккинчи босқич
-
терговнинг дастлабки босқичи бўлиб, унда кечиктириб бўлмас
тергов ва тезкор
-
қидирув ишлари олиб борилади хамда кейинги тергов ҳаракатлари
учун ахборот манбалари яратилади .
Ҳамкорликнинг
ташкилий ва тактик асосини тақиқланган экинларни
етиштириш жиноятига қарши курашиш бўйича аввалдан тузиладиган комплекс
тадбирлар (масалан, қорадори тадбири) режалари ташкил этади. Уларда биргаликда
ўтказиладиган
тадбирлар,
уларнинг
ижрочилари
бажарилиш
муддатлари,
ҳамкорликдаги фаолиятни мувофиқлаштирувчи идора томонидан назорат қилиш
шакллари ҳамда бошқа қўшимча маълумотлар акс эттирилади.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларининг олдини олиш ва фош
этишда ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи
органлар тизимлари ўртасидаги алоқаларнинг характери бўйича ҳамкорлик турлари:
-
бевосита;
-
билвосита.
Бевосита ҳамкорлик тезкор бўлинмалар ўртасида тўғридан
-
тўғри алоқалар
ўрнатилишини назарда тутади. Жиноят қидирув департаменти таркибидаги бўлим ва
бўлинмаларининг тезкор хизматга оид маълумотлари бўйича ҳамкорлиги бу турдаги
хамкорликка
мисол ҳисобланади.
Билвосита ҳамкорлик одатда ҳамкорликни ташкил қилишдан манфаатдор
бўлган тизимдаги юқори турувчи бўлинма орқали амалга оширилади.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларининг олдини олиш ва фош
этишда ҳамкорликнинг ички ва ташқи турлари мавжуддир.
Ички ҳамкорликда тизим ичидаги соҳавий хизматлар ўртасида амалга
оширилади. Бунда асосий;
-
Тергов органлари;
-
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар;
-
Эксперт
-
криминалистика
хизматлари
билан
ҳамкорлик
амалга
оширилади.
Бизнинг ушбу фикримиз, ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари
билан ҳамкорликни амалга оширилмаслигини англатмайди, балки, муайян вазият ва
ҳолатлардагина ҳамкорлик заруратидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилишини
ифодалайди.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларининг олдини олиш ва фош
этишда ташқи ҳамкорлик тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи ва бошқа
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг икки ва ундан ортиқ бўлинмалари ўртасида
ҳамда махаллаларга хизмат кўрсатувчи ҳуқуқ
-
тартибот масканлари билан бўлишини,
мазкур органлар ўз ваколатларига тааллуқли, ўзларига маълум бўлиб қолган жиноий
фаолият фактлари тўғрисида бир
-
бирини хабардор қилиши ҳамда зиммаларига
юклатилган вазифаларни бажаришда бир
-
бирига зарур ёрдам кўрсатиши , , хорижий
давлатлар ва халқаро полиция ташкилотларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
идоралари билан Ўзбекистон Республикасининг жиноятчиликка қарши кураш ва
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро
шартномалари асосида келиб тушган сўровлар га кўра халқаро ҳамкорлик
ўрнатилишини назарда тутади.
Шунингдек, тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларининг олдини олиш
ва фош этишда махфийлик даражаси бўйича ҳамкорлик ошкора ва ноошкора турларга
бўлинади. Тезкор
-
қидирув вазифаларини бажаришда ноошкора шаклдаги ҳамкорлик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
51
амалга оширилади. Чунки тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларининг
олдини олиш ва фош этиш билан боғлиқ тадбирларни ошкора ва ноошкора ўтказиш да
кўмаклашувчи шахсларнинг имкониятларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг
асосий кўриниши махфийлик асосида кўмаклашиш истагини билдирган шахслар билан
пулли ёки бепул ҳамкорлик ўрнатиш орқали тезкор
-
тадбирлар ўтказишда, комплекс
тезкор
-
профилактик операцияларни амалга оширишда ёрқин намоён бўлади .
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларининг олдини олиш ва фош
этишда самарали ҳамкорликнинг энг муҳим ва зарурий белгиларига куйидагиларни
киритиш мумкин.
ммтақиқланган экинларни етиштириш жиноятларининг олдини олиш ва фош
этишга қаратилганг ҳамкорликнинг ягона мақсадга қаратилганлиги;
-
ҳамкорликнинг ҳуқуқий тартибга солинганлиги;
-
ҳамкорлик чоғида ваколатларнинг тақсимланиши;
-
ақсадга эришишда ўзаро манфаатдорлик;
-
ҳамкорликка бўлган амалий эҳтиёж;
-
ҳаракатларнинг келишилганлиги ва биргаликда бажарилиши;
-
куч ва воситаларни танлашда субъектларнинг мустақиллиги;
-
ҳамкорликда ўзаро ёрдам ва кўмак берилиши;
-
ҳамкорликнинг бориши ва натижалари ҳақида томонларнинг бири
-
бирини хабардор қилиши;
-
ўрнатилган қоидалар ва ҳамкорлик натижалари учун биргаликда жавобгар
бўлиш.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларининг олдини олиш ва фош
этишдаги биргаликдаги ва келишилган фаолият муайян даражада процессуал, тезкор
-
қидирув, маъмурий ва ташкилий бошқарув хусусиятларига эга бўлиши мумкин.
Бундан ташқари тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларининг олдини
олиш ва фош этишда тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга оширишдаги тегишли,
нисбатан мустақил босқичларида ҳамкорликнинг кўплаб вазифалари аниқ хусусиятга
эга бўлади.
Биринчидан, тақиқланган экинларни етиштириш жинояти ҳақида хабар келиб
тушиши ва унинг ҳал этилиши босқичида
-
жиноят аломатлари борлигидан далолат
берувчи дастлабки маълумотларни аниқлаш бўйича, “иссиқ” излар бўйича биргаликда
ишлаш, воқеа жойини ўрганишни ҳамда текширишни ташкил қилиш.
Иккинчидан, тақиқланган экинларни етиштириш фактлари бўйича тезкор
-
қидирув фаолияти натижаларидан фойдаланган ҳолда жиноят ишини қўзғатиш
босқичида –
тезкор
-
қидирув фаолияти материаллари жиноят иши қўзғатиш учун асос
бўладиган материалларни таҳлил қилиш ва баҳолаш, дастлабки тартибда текшириш,
қўшимча маълумотлар излаш, тезкор
-
қидирув маълумотларидан жиноят иши
қўзғатиш учун сабаб ва асослар сифатида фойдаланиш борасидаги вазифалар туради.
Учинчидан, дастлабки тергов босқичида
-
тақиқланган экинларни етиштириш
ҳолатлари бўйича тезкор
-
қидирув фаолияти натижаларидан исботлашда, терговчига
ёрдам ва кўмак беришда, айрим тергов ҳаракатларини амалга оширишда, терговчининг
алоҳида топшириқ ларини тўлиқ, сифатли ва вақтида бажаришда, тергов тактикасида
фойдаланиш учун йўналтирувчи тезкор ахборот тақдим этишда фойдаланиш
вазифалари.
Шу ўринда терговчининг процессуал қонунчилик асосида тезкор бўлинмаларга
жиноят иши юзасидан берадиган ёзма топшириғи бўйича Т.Р.Саитбоев, А.А.Хамдамов,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
52
С.Н.Гордеевларнинг қайд этишича, “ёзма топшириқ бериш ва тезкор
-
қидирув
тадбирларини ўтказиш жиноят процесси ва тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга
оширувчи органлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг процессуал шакли сифатида
назарда тутилган” . Бундан келиб чиқадики, тезкор ходим ва терговчиларнинг ёки
бошқа соҳавий хизмат ходимларининг ягона мақсадга (жиноятчиликка қарши
курашиш) қаратилган ҳамкорлигининг нопроцессуал (норасмий) шакли ҳам мавжуд
бўлиб, бизнинг нуқтаи назаримиз бўйича ушбу шакл кўпроқ, тезкор хизматларнинг
фаолиятига алоқадор материаллар бўйича маълумотларни ўз вақтида тергов
органлари билан бўлишиш ҳамда тергов ҳаракатларини режалаштиришда кўпроқ
намоён бўлади.
Шу боис, ҳамкорликни ташкил қилиш муаммоси ҳам объектив равишда юзага
келади ва ечимини талаб қилади. Бу ҳол аввало куйидагиларни тақозо этади:
-
муаммони қўйиш ва уни ҳал қилиш вазифаларини ифодалаш;
-
ишга солинадиган куч, восита ва усулларни белгилаш;
-
эҳтимол тутилган ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш;
-
алоқа, ахборот алмашув усул ва воситаларини белигилаш;
-
ҳамкорликнинг бориши ва натижаларини назорат қилиш;
-
ҳамкорлик қилувчи субъектлар фаолиятига якун ясаш.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларини аниқлаш, олдини олиш фош
этиш бўйича ҳар йили республика бўйича ўтказиладиган комплекс “Қора
-
дори” кенг
қамровли тезкор
-
профилактик тадбири давомида таркибида гиёҳванд моддаси бўлган
тақиқланган экинларни етиштириш, ёввойи ҳолда ўсаётган наша ўсимликларини
аниқлаш ва йўқ қилиш юзасидан давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда бошқа
манфаатдор муассасалар билан ҳамкорликдаги тадбир ўтказилади. Мазкур тадбирни
муваффақиятли амалга ошириш мақсадида ҳар бир ички ишлар органлари ҳамкорлик
қилувчи орган ва муассасалар билан тайёргарлик кўриш босқичида қуйидагиларни
амалга оширади:
-
мавжуд статистик, тезкор маълумотларнинг таҳлили ҳамда вужудга келган
тезкор вазиятни ҳисобга олган ҳолда тадбир учун чора
-
тадбирларни режалаштириш;
-
ички ишлар органларининг биринчи раҳбарлари томонидан тадбирни амалга
ошириш юзасидан фармойиш ва чора
-
тадбирлар режаси ишлаб чиқади;
-
соҳавий хизмат раҳбарлари ва малакали ходимлардан иборат “Махсус штаб”
тузилади, устувор йўналишлар белгиланиб, ҳар бир шаҳар, туман ёки тармоқ ички
ишлар бўлимларига тадбир бўйича масъул этиб, малакали раҳбар ходимлар
бириктирилади;
-
“Махсус штаб” жалб этилган куч ва воситалардан унумли фойдаланиш,
маълумотларни умумлаштириб, таҳлил қилиш ҳамда иш самарадорлигини ошириш
юзасидан тегишли чора
-
тадбирлар белгиланади;
-
ҳокимликлар қошидаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий
комиссияси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар ва жамоат ташкилотлари билан
ҳамкорликда тадбирни амалга ошириш бўйича чора
-
тадбирлар режасини тузиб
ташкиллаштирадилар;
-
тадбирга жалб килинган куч ва воситалар таркибидан махсус қидирув
гуруҳлари ҳамда кўчма
-
ҳаракатланувчи постлар ташкил қилиниб, уларни тегишли
махсус техника, транспорт ва алока воситалари билан таъминлайдилар;
-
таркибида гиёҳванд моддаси бўлган тақиқланган экинларни етиштирувчи
ҳамда унга алоқадор шахслар бўйича ички ишлар органларига келиб тушаётган тезкор
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
53
маълумотлар таҳлил қилиниб, таҳлилга асосан зарурий тезкор
-
қидирув тадбирларини
амалга ошириш чоралари кўрилади;
-
муқаддам наркотик моддалар билан боғлик жиноятлар содир этган,
гиёҳвандликка чалинган шахсларнинг барчаси гиёҳванд ўсимликларни ва тақиқланган
экинларни етиштириш билан боғлиқ жиноятларга алоқадорликлари текширилади.
Алоҳида эътибор яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликларига, шунингдек, гидропоника
усулида етиштириш мумкин бўлган жойларнитекширишга қаратилади;
-
ходимлар ўзларига бириктирилган хизмат кўрсатиш ҳудудида таркибида
гиёҳванд моддаси бўлган ўсимликларни ва такиқланган экинларни етиштирувчи ва
уларнинг
савдоси
билан
шуғулланаётган
шахсларни
аниқлаш
мақсадида
ҳамкорликдаги тезкор
-
кидирув тадбирлари ташкил этиш ва амалга ошириш
чораларини кўриб чиқадилар.
Шу ўринда тақиқланган экинларни етиштириш фактларининг аниқланиши
бўйича айрим таҳлилий маълумотларни кўриб ўтишимиз ўринлидир. Унга кўра,
Тошкент, Фарғона, Самарқанд Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ўртача кўрсаткичда
ЖҚБ ходимлари томонидан 38,8 фоиз, тергов органлари томонидан 5,7 фоиз, ички
ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари томонидан 50,5 фоиз, бошқа
ҲМҚОлар томонидан 4,9 фоизни ташкил этмоқда . Статистик маълумотларнинг
таҳлилидан кўринмоқда
-
ки, тақиқланган экинларни етиштириш билан ҳолатларни
аниқлашда ички ишлар органларининг тезкор бўлинмалари ва бошқа соҳавий
хизматларининг ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ҳали ҳамон танқидий назар билан
ёндашишимизга асос бўлмоқда.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларини аниқлаш, уларнинг олдини
олиш ҳамда фош этиш бўйича ҳамкорлик масаласида ягона тўхтамга келтирувчи, барча
учун очиқ бўлган умумий ҳаракатларни белгилаб берувчи норматив ҳужжатнинг
мавжуд эмаслиги бугунги кунда ҳал қилиниши керак бўлган муаммо сифатида
қолмоқда.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг 21,3 фоизи тоғлар ва тоғ оралиғи
ботиқ ҳудудлардан иборат бўлиб , мазкур ҳудудлар аксар ҳолатларда чорвачилик ва
боғдорчилик мақсадларида фойдаланилади. Ушбу ҳудудларга эгалик қилаётган
юридик шахслар ҳамда ўрмон фонди ҳисобидаги ерларда хизмат олиб борувчи шахслар
билан ҳамкорлик масалаларини етарли деб айта олмаймиз. Биргина ўрмон фонди
ерлари ва давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорлар да эгасиз
тақиқланган экинларни аниқлаш масаласи норматив ҳуқуқий ҳужжатларда
ёритилмаган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрмон
қўриқчилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2008 йил
9 сентябрдаги 203
-
сонли, “Давлат ўрмон хўжалиги органларининг фаолиятини
такомиллаштириш
ва
ўрмон
хўжаликларининг
чегара
ҳудудлари
табиий
ресурсларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 10
сентябрь кунидаги 717
-
сонли қарорларининг ҳамкорлик масалалари бўлимида
тақиқланган экинларни аниқлашда ички ишлар органлари билан ҳамкорлик
масалалари киритилмаган. Ваҳоланки ушбу ҳудудлар тақиқланган экинларни
етиштириш учун қулай бўлган жойлар ҳисобланади ва аниқланган аксар ҳолатларда
эгасиз (безхоз) ўсимлик сифатида йўқ қилинади.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларини аниқлаш ва уларнинг
олдини олиш ҳамда фош этиш бўйича ўтказиладиган махсус тезкор
-
профилактик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
54
тадбирлар давомида бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда қуйидаги
ҳаракатлар амалга оширилади:
-
таркибида гиёҳванд моддаси бўлган ўсимликларни ва тақиқланган
экинларни етиштириш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида жамоатчилик
вакиллари билан ҳамкорликда маъмурий ҳудудлар белгиланган муддатларда батафсил
кўздан кечирилади;
-
тезкор қизиқиш уйғотувчи шахсларнинг томорқалари ва ёрдамчи хўжалик
томорқа майдонлари кўздан кечирилади;
-
бириктирилган ҳудудда ёввойи ҳолда ўсаётган наша ўсимликлари
аниқланиб, уни йўқ қилиш чоралари кўрилади, айбдор шахсларни ҳаракатларига
қонуний баҳо берилади;
-
тезкор хизмат ходимлари ва профилактика инспекторларининг
алоқасидаги ноошкора манбаларга таркибида гиёҳванд моддаси бўлган ўсимликларни
ва тақикланган экинларни етиштирувчи ҳамда олди
-
сотдиси билан шуғулланувчи
шахсларни аниқлаш бўйича топшириқлар берилиб, улардан олинган маълумотлар
пухта текширилиши таъминланади;
-
тақиқланган экинларни етиштиш
жиноятларини содир этаётган
шахсларни аниқлаш бўйича махсус техника воситалари имкониятларидан унумли
фойдаланиш чоралари кўрилади;
-
ўтказилаётган тадбирнинг мақсад ва моҳияти ҳамда унинг натижаларини
кенг омма эътиборига етказиш максадида оммавий ахборот воситалари орқали
чиқишлар мунтазам равишда ташкиллаштириб борилади.
Тақиқланган экинларни етиштириш билан боғлиқ жиноятларга оид маълумотни
текширишда ҳамкорликда амалга ошириладиган чора
-
тадбирлар куйидагилардан
иборат.
Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликлар (кўкнор ёки каннабис) ва
тақиқланган экинларни етиштириш тўғрисидаги мавжуд маълумотни текшириш ва
ҳукуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида терговчи, тезкор вакил, профилактика
инспектори, эксперт, зарур бўлган ҳолларда эса кинолог хизмат
ити билан ва бошқа
ходимларни жалб қилган ҳолда тергов
-
тезкор гуруҳи тузилади.
Маълум бир жойда таркибида гиёхвандлик моддаси бўлган ўсимликлар ёки
тақиқланган экинларни етиштириш жинояти содир этилганлиги ёки унинг излари
борлиги ҳақида маълумотни текшириш учун ҳодиса жойини кўздан кечиришини айнан
ўша жойда имкон қадар зудлик билан тергов
-
тезкор гуруҳи амалга оширади.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ҳодиса содир бўлган жой жиноят иши
кўзғатилишидан олдин ҳам кўздан кечирилиши мумкин.
Катта майдонлар ва бинолар суриштирувчи еки терговчи томонидан холислар
иштирокида кўздан кечирилади.
Тергов
-
тезкор гуруҳига тайинланган раҳбар ходим (аксарият ҳолатда терговчи)
томонидан гуруҳ аъзоларига мавжуд маълумотнинг тафсилотлари етказилади ва ҳар
бир ходимга бажарилиши лозим бўлган вазифалари белгилаб берилади.
Ҳодиса
жойига чиқилишидан аввал гуруҳ раҳбари томонидан тергов
-
тезкор
гуруҳи аъзоларининг (терговчи, тезкор ходим, профилактика инспектори, эксперт
-
криминалист ва кинолог) экипировкаси текширилади.
Тақиқланган экинларни етиштириш жинояти аниқланган ҳодиса жойида тергов
-
тезкор гуруҳи таркибида иштирок этган тезкор ходим таркибида гиёхвандлик моддаси
бўлган ўсимликлар ва тақиқланган экинларни етиштиришда гумон қилинган шахс
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
55
(шахслар)ни қўлга олади, кочиб кетишини,
ўз
-
ўзига тан жароҳати етказишини, тадбир
иштирокчиларига жисмоний қаршилик кўрсатишини ва далилий ашёларни йўқ қилиб
юборилишининг олдини олиш чораларини кўради;
тергов
-
тезкор гуруҳи таркибида ҳодиса жойига чиққан терговчи, профилактика
инспектори ва бошқа
ходимлар билан ҳамкорликда текширув ишларини ташкил этади;
таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни қонунга хилоф равишда
парвариш қилиш ёки сақлаш ҳолати аниқланган манзилда мазкур уй
-
жойда мавжуд
шахсларни ҳамда уларнинг бу жойда бўлиш сабабларини аниқлайди;
жиноят тафсилотлари юзасидан тақиқланган экин майдони эгалари ва бошқа
тезкор қизиқиш уйғотувчи шахслар орасида батафсил сўров ўтказади;
таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимликларни экиш, парвариш қилиш ёки
сақлаш ҳолати бўйича кўздан кечириш ўтказиладиган ҳудуд ва объектларда ўзга
шахсларнинг киришини ва чиқишини вақтинчалик тўхтатишни таъминлайди;
ҳуқуқбузарлик
содир этишда гумон қилинаётган шахсларнинг қўшимча
яширинча гиёҳвандлик воситаларни сақлаши мумкин бўлган жойларини аниқлаш
чораларини кўради;
ҳодиса
жойида тергов
-
тезкор гуруҳининг раҳбари
-
терговчининг мазкур иш
бўйича берган кўрсатма ва топширикларини бажаради.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда фикримизча, тақиқланган экинларни
етиштириш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва фош этишда ички
ишлар органлари тезкор бўлинмаларнинг бошқа соҳавий хизматлар билан
ҳамкорлигини ташкил этиш ва амалга оширишда барча ходимлар учун танишиш ва
билиши мумкин бўлган ягона ёндашувга асосланган ҳаракатларини белгилаб берувчи
норматив ҳужжатнинг мавжуд эмаслигига оид муаммога ечим сифатида
қуйидагиларни келтириб ўтамиз.
➢
республика ички ишлар органлари учун ҳар йили ўтказиладиган қорадори
тадбири ва тадбирдан кейинги пайтларда ходимлар нима иш қилиши ва қандай
ҳаракатланишини аниқ
белгилаб берувчи норматив ҳужжат қабул қилиш ҳамда
ходимларга ҳужжат билан танишиш, ўрганиш имкониятини бериш;
➢
ички ишлар органлари ходимларини ҳамкорликдаги ҳаракатларини якка
ҳолда аниқлаган ва фош этган жиноятларга нисбатан кўпроқ рағбатлантириб боришни
моддий ва маънавий қўллаб
-
қувватлашни йўлга қўйиш.
Шу ўринда ҳамкорликни тўғри ташкил қилганда мақсад муштараклигини, унга
эришишдан ўзаро манфаатдорликни юзага келтиришини таъкидлаш муҳим.
Ҳамкорликдаги фаолиятнинг самарадорлиги уни мувофиқлаштиришга ҳам
боғлиқ.
Мувофиқлаштириш, шунингдек, ички ишлар органлари фаолиятида қонунийликни
мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Ҳамкорлик қилишда ички ишлар органлари
фаолиятининг
самарадорлигини
оширишга,
жиноятлар
содир
этилишини
камайтиришга, шунингдек, қонунийликни мустаҳкамлашга асосий эътибор
қаратилади
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
РЎЙХАТИ
1.
Икрамов Ш.Т. ва бошқ. Тезкор
-
қидирув хизматлари фаолиятининг ташкилий
-
ҳуқуқий асослари ва ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлар билан
ҳамкорлиги: Ўқув қўлланма. –Т., 2013. –Б.24.
2.
Матчанов А.А. Организация деятельности следователя по розыску скрывшегося
обвиняемого: Автореф. дис… канд, юрид, наук,
-
Т., 2006.
-
24 с.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
56
3.
Д.Э.Каримова.
Совершенствование
взаимодействия
следователя
органов
внутренних дел с подразделениями уголовного розыска. Дисс…на соискание
ученой степени доктора философии (PhD) по юридическим наукам.
-
Т., 2018.
-
29 с.
4.
Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, Ўзбекистон Республикасининг
2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ
-651-
сонли Қонунига асосан киритилган (281
-
модда—
01.12.2020 й., 03/20/651/1577
-
сон).
5.
Закурлаев А.К., Пулатов Ю.С. Оперативно
-
розыскная деятельность. Учебное
пособие. –Т., 2014. –С.124
-126.
6.
Ўзбекистон Республикаси “Тезкор
-
қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг
13-
моддаси. Манба: https://lex.uz/docs/2107763. (Мурожаат санаси 29.08.2022).
7.
Қаранг: Ўша манба.
-15-
модда. Манба: https://lex.uz/docs/2107763. (Мурожаат
санаси 29.08.2022).
8.
Саидов А.Х. ва бошқалар. Жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик:
Маърузалар курси. –Т.,2012. –Б 4
-5.
9.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги “Тезкор
-
қидирув фаолияти
тўғрисида”ги Қонунининг 12
-
моддаси. Манба https://lex.uz/docs/2107763.
(Мурожаат санаси 31.09.2022).
10.
Рахимхўжаев Р.Н. Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш аппаратлари
тезкор
-
қидирув
фаолиятида
ҳамкорликнинг
назарий
жиҳатлари./Жиноятчиликка қарши курашда тезкор аппаратлар фаолиятини
такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари., Илмий мақолалар тўплами
.
–Т.,
2015.
–Б 138.
11.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги “Тезкор
-
қидирув
фаолияти
тўғрисида”ги
Қонунининг
19
-
моддаси.
Манба
https://lex.uz/docs/2107763. (Мурожаат санаси 29.08.2022).
12.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексининг 36
-
моддаси. Манба
https://lex.uz/docs/111460. (Мурожаат санаси 29.08.2022).
13.
Хамдамов А.А., Саитбаев Т.Р., Гордеев С.Н. Научно
-
практический комментарий к
Закону Республики Узбекистан «Об оперативно
-
розыскной деятельности» / Отв.
Редактор Ш.Т.Икрамов
.
–Т., 2015. –С.104.
14.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов департаментининг 2020 йил 15 декабрдаги
18/7579 сонли хати.
http://geografiya.uz/ozbekiston-tabiiy-geografiyasi/11738-yer-
yuzasi-geologik-tuzilishi-va-foydali-
qazilmalari. (мурожаат санаси 02.09.
2022).
15.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Ўзбекистон
Республикасининг
Ўрмон
тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2018 йил 16
апрелдаги 475
-
сон Қонунининг 7,8
-
моддалари. Манба: https://lex.uz. (Мурожаат
санаси 02.09.2022).
16.
Икрамов
Ш.Т. ва бошқ. Тергов аппаратларининг ички ишлар идораларининг
бошқа соҳавий хизматлари билан ҳамкорлиги: Ўқув
-
методик қўлланма. –Т., 2013.
–Б.17.
