Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Classification and types of pamphlet genre
Gulshoda KHUSNIDDINOVA
1
,
Yusufjоn
AZZAMOV
2
Samarkand State Institute of Foreign Languages
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2022
Received in revised form
15 January 2023
Accepted 25 February 2023
Available online
15 March 2023
The purpose of this work is to study the types of pamphlet
genre according to the style of writing. We thought about its
appearance, meaning, purpose, features, unique aspects,
comments related to types according to the style of writing, and
information about the works written in this type. We focused on
the shortcomings in the study of the pamphlet genre and tried
to fill them. We studied the genre by comparing it with the
genre of feleton. While waiting for the analysis of the works
written in it, we divided them into certain groups and these
groups into types. We cited articles and works belonging to
each type and explained them. We thought about the role of the
pamphlet genre in literary criticism, its purpose and tasks, its
importance, scope and style in journalism.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2/S-pp110-115
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
polemic,
Viktor Kojbakhteyev,
nuclear holocaust,
pandemic,
biotechnology,
information war,
gender equality,
global problem,
“
Pismo Trumpu
”
.
Памфлет жанрининг таснифланиши ва турлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
полемика,
Виктор Кожбахтейев,
ядро холокости,
пандемия,
биотехнология,
ахборот уруши,
гендер тенглик,
глобал муаммо,
“Трампга хат
(Письмо Трампу)”.
Ушбу ишнинг мақсади памфлет жанрининг ёзилиш
услубига кўра турларини ўрганишдан иборат. Унинг
пайдо
бўлиши,
маъно
-
моҳияти,
мақсади,
хусусиятлари,
ўзига
хос
жиҳатлари,
ёзилиш услубига кўра турлари билан боғлиқ
мулоҳазалар ва шу турда ёзилган асарлар
ҳақидаги
маълумотлар борасида фикр юритдик. Памфлет жанрини
ўрганишда йўл қўйилган камчиликларга тўхталдик ва
уларни тўлдиришга ҳаракат қилдик. Жанрни фельетон
жанрига таққослаган ҳолда ўргандик. Унда ёзилган асарлар
таҳлилини кузатиш асносида маълум гуруҳларга ва бу
гуруҳларни ҳам ўз ўрнида турларга ажратдик. Ҳар
бир
1
Student, International Journalism Department, Faculty of Oriental Languages, Samarkand State Institute of Foreign
Languages, E-mail: gulimuhtor1@gmail.com
2
Senior teacher, Samarkand State Institute of Foreign Languages
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
111
турга мансуб мақолалар, асарларни келтириб, уларга изоҳ
бердик. Памфлет жанрининг адабий танқидчиликда тутган
ўрни, унинг мақсади ва вазифалари, журналистикадаги
аҳамияти, кўлами ва услуби ҳақида фикр юритдик.
Классификация и виды жанра памфлета
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
полемика,
Виктор Кожбахтейев,
ядерная катастрофа,
пандемия,
биотехнологии,
информационная война,
гендерное равенство,
глобальная проблема,
«Письмо Трампу».
Целью данной работы является изучение видов
памфлетного жанра по стилю написания. В статье
рассмотрены его внешний вид, значение, назначение,
особенности, уникальные аспекты, мнения, относящиеся к
типам по стилю написания, и сведениях о произведениях,
написанных этим жанром. Мы акцентировали внимание на
недостатках изучения памфлетного жанра и попытались их
восполнить. Мы изучали жанр памфлета, сравнивая его с
жанром фельетона. В процессе анализа произведений мы
разделили их на определенные группы, и эти группы на
типы. Мы привели статьи и работы, относящиеся к
каждому типу, и объяснили их. Рассмотрели роль
памфлетного жанра в литературоведении, его цели и
задачах, масштабе и стиле в публицистике.
КИРИШ
Памфлет асарлар ислоҳот давридан бошлаб ривож топган. Долзарблик,
кескирлик, ўткир сўз, полемик йўналиш, кузатувчанлик ҳамда холис ёндашув –
памфлет жанрининг ўзига хос хусусиятларидан ҳисобланади. Бу хусусиятлар
бугунги кун журналистикасининг ҳам ажралмас қисмига айланиб улгурди. Сиёсий
муаммолар, жамият ҳаётидаги салбий ўзгаришлар, жиддий қарама
-
қаршиликлар,
ҳукуматнинг
айрим адолатсиз қарорлари ва уларнинг аҳоли турмуш тарзини
бутунлай ўзгариб кетишида бўлган иштироки турли зиддиятларни келтириб
чиқарди. Бу
эса маҳоратли ва холис публицистнинг асосий мавзусига айланди.
Памфлет муаллифи шу қадар кескир, заҳарханда билан сўзлаб, шахс ёки
ҳодиса
устидан куладики, унинг ҳолати гўё кўрсаткич бармоғи билан кимнидир
кўрсатиб, мазхара қилаётган болага ўхшайди. Памфлетдаги танқид одатда таъсир
қилиш, масхара қилиш, фикрлаш тарзини қоралаш хусусиятларига эга.
Унинг тузилиши, таркиби, сюжети мавзунинг табиати, материали, муаллиф
ижодий индивидуаллигининг ўзига хос хусусияти билан белгиланади. Памфлет
услубни
такомиллаштиришни,
материални
махсус
адабий
тугатишни,
муаллифнинг маҳорати ва иш қобилиятини талаб қилади.
Памфлет жанри турларини ўрганиш жараёнида шунга гувоҳ бўлдикки,
бугунги кунга қадар унинг жанр турлари ўрганилмаган. Ижтимоий тармоқлар
орқали мазкур жанр борасида ахборот изланганда, етарлича маълумот топа
олмаймиз. Топилган маълумотлар эса бизни қониқтирмайди. Вазият, талаб ва
эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда памфлет жанрининг турларини ўрганиб чиқишга
қарор
қилдик. Бунда турли адабиётлар, илмий ишлар, памфлет асарларга
мурожаат қилдик.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
112
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Памфлет жанрини ўрганиш жаҳон журналистикасида камдан кам учрайди.
Жанрни тадқиқ қилган олимлар сони бармоқ билан санарлича. Мисол учун, рус
тадқиқотчиси А. Тертичний “Жанры периодической печати” китобида памфлет
жанри ҳақидаги маълумотларни келтириб ўтади. Унда шундай таъриф берилади:
ушбу тушунча мифологик асосга эга бўлиб, Олимп Худолари, жумладан, Зевснинг
ўз душманларига чақмоқ юбориш орқали қаҳрини сочиши тўғрисидаги
тасаввурлар билан боғлиқ. Публицистикада памфлет сифатида инсонга хос бўлган
нуқсонлар, унинг салбий хатти
-
ҳаракатлари, жамиятга зарар келтирувчи
қилмишларини
фош этувчи асар тушунилади.
Виктор Кожбахтейев ўзининг “Джонатан Свифт как памфлетист” мақоласида
ёзувчи Жонатан Свифт асарларида памфлет унсурлари мавжудлиги ҳақида сўз
юритади. Жумладан, “Гуливернинг саёҳатлари” асари тўлақонли памфлет
талабларига жавоб бериши ва у айнан шу жанрда ёзилганлигини таъкидлайди.
Бу борадаги қарашларни дастлабки тадқиқотларимизда келтириб ўтган
эдик. Унга кўра “Гуливернинг саёҳатлари” асарининг айрим қисмлари, яъни
“Лилипутияга саёҳат” ҳамда “Лапутага саёҳат” қисмлари памфлет жанрининг
яққол намунаси бўла олишини асослаб берган
эдик.
Памфлет жанрини ўрганишда “The mature and
Feilding” асари билан
И.
Стерне, “Памфлет. Заҳарга тўла асар” мақоласи билан Михаил Колтсов,
шунингдек, В.Г.
Велинский, Жюл Ренар, ўзбек тадқиқотчилари М.
Худойқулов,
Д.
Умаровалар ҳам катта ҳисса қўшганлар.
Жанрни ўрганиш жараёнида кўплаб тадқиқотларга мурожаат қилдик.
Памфлет асарларнинг дунё миқёсида ёзилиш босқичлари, мақсади ва
ҳусусиятларини
кўриб чиқдик. Памфлетга яқин бўлган жанрларни ўргандик. Унга
кўра мазкур жанр фельетон жанри билан ўхшаш эканлигига гувоҳ бўлдик ва барча
ўхшаш тарафлари ҳамда фарқли жиҳатларини таҳлил этишга ҳаракат қилдик.
Фельетон сиёсий ёт қарашлар, ғоялар ва
мафкуралар, тузум, душманларча
хатти
-
ҳаракатларни беаёв фош этадиган, жамоатчиликнинг кучли, кескин фикрини
шакллантирадиган ҳужумкор бадиий
-
публицистик жанрдир. Памфлет эса зарарли
ғоя, заҳарли мафкура, ёвуз куч, қаттол душманни фош этадиган, авра
-
астарини
ағдарар даражада тиғга тортадиган қаҳрли сўз. Памфлетнинг мақсади ёт ғояларни
фош этиш, ёвуз душманни маънан тилка
-
пора қилиш, маҳв этиш. Сўз, иборалар ҳам
шунга мос қаҳрли, заҳарли, қўрғошин янглиғ қаттиқ. Инсоният бошига мислсиз
кулфатлар ёғдирган, вайроналиклар келтирган, беҳисоб одамларнинг ўлимига сабаб
бўлган Напалеон, Гитлер, Геббелс, Франко, Пиночет, Усама бен Ладен каби ёвуз
ниятли кимсалар памфлет қаҳрамонларидир, ҳар қанча қаҳрли, заҳарли сўзларга
лойиқдир. Маратнинг Мирабо ва Лафойетга, Белинскийнинг Шевиревга қарши
памфлетларида уларнинг кескин қарашлари қақшатқич танқид қилинган, Поллафарг
“Ялқовлик ҳуқуқи” памфлетида қуллик меҳнатини мақтаб
-
мақтаб, эзгулик дея
баҳоловчи тубан нуқтаи назарни кескин фош этади.
Бироқ мазмун ва ғоя жиҳатдан ҳар икки жанр бир
-
бирини такрорлашини
аниқладик. Шунда савол туғилди, нега памфлет жанрининг турларини
адабиётларда учратмадик?
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
113
Жавобни турли илмий асарлардан, ижтимоий тармоқлардан изладик ва
бугунги кунга қадар памфлет жанрининг турлари ўрганиб чиқилмаганига гувоҳ
бўлдик.
НАТИЖАЛАР
Изланишлар натижасига кўра памфлет жанрида яратилган асарлар
турларини икки гуруҳга ажратиш мумкин:
–
кўламига кўра;
–
услубига кўра.
Памфлетлар кўламига кўра икки турга бўлинади:
–
барча давр ва бутун инсониятни қамраб олган памфлетлар;
–
маълум даврга оид воқеликни ёритувчи памфлетлар.
Барча давр ва бутун инсониятни қамраб олувчи памфлетлар мавзуси
ўлмайдиган, ҳеч қачон эскирмайдиган, токи инсоният бор экан, яшаб
келаверадиган, таъсири фақат бир ҳудуд ёки айрим инсонларга эмас, балки
жамики одамзод тақдирига дахлдор муаммоларни, воқеаларни қамраб олади. Унга
мисол тариқасида глобал муаммоларни, яъни ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва
атроф
-
муҳит муаммоларини келтиришимиз мумкин. Экология, иқлим ўзгариши,
ядро холокости, пандемия, биотехнология хавфи, ахборот урушлари, ижтимоий
табақаланиш, камбағаллик, коррупция, гендер тенглик масаласи, жиноятчилик,
ишсизлик ва шунга ўхшаш муаммолар шулар жумласидандир. Бу муаммолар бутун
дунё бўйлаб жамоатчиликни ташвишга соладиган масала ҳисобланади.
Бундай памфлетларга мисол тариқасида юқорида айтиб ўтилган, Жонатан
Свифтнинг “Гуливернинг саёҳатлари” асарини келтиришимиз мумкин.
Чунки унда Гуливер саёҳат қилган мамлакатлар мисолида ўз давлати, унинг
аҳмоқона сиёсати устидан кулади. Хар бир тизим, ҳар бир қонун учун алоҳида
ҳажвий
саҳналар ўйлаб топади. Бу билан ўзининг сиёсатга бўлган қарашларини
акс эттиради.
Свифтнинг нафақат юқоридаги асари, балки 99% асарлари
памфлет жанрига
мисол бўла олади. Свифт
–
дунёдаги энг буюк сатириклардан бири
–
инглиз
журналистикаси ва дунё журналистикаси тарихида ёрқин из қолдирди. Текерай
Свифтнинг журналистик истеъдодининг кучи ҳақида фикр юритар экан, “ўлжани
тешган энг йиртқич тумшуғи ва тирноқлари, ҳавони кесиб ўтган энг кучли қанотлар
Свифтники бўлган”, деб таъкидлайди. Памфлет Свифтнинг севимли жанри эди. У
ўзининг публицистик асарларига ҳеч қачон имзо чекмаган, ўқувчиларни хаёлий
номлар билан ҳайратга солган, инглиз ва Европа маърифатининг асосий муаммолари
контекстига органик равишда мос келадиган долзарб муаммоларни кўтарган. У
феодализмдан нафратланар эди, лекин у инсон табиатига душман деб ҳисоблаган
ҳодисаларга
ҳам ўта зийраклик билан баҳо берган.
Свифтнинг: “Китоблар жанги” памфлети (1697)
–
ўша даврнинг адабий
одатларининг тавсифи ва “Бочка ҳақида эртак” (1704)
–
динга қарши сатира уни
машҳур ва таъсирчан қилди. Бу даврда Свифтнинг журналистик фаолияти ва
памфлет муаллифи сифатидаги шон
-
шуҳрати шу қадар кенг эдики, у сиёсий
рақибларини ҳайратда қолдиради.
Свифтнинг бу икки асари памфлетнинг маълум даврдаги воқеликни
танқидга олувчи асарлари сирасига киради. Бундан ташқари, мазкур турда
яратилган памфлетларни жуда кўп учратишмиз мумкин. Жумладан, иккинчи
жаҳон уруши даврида ёзилган памфлетларни ўқимаган инсон топилиши мушкул.
Жумладан, XV аср охири –
XVII аср ўрталарида Ғарбий Европада авж олган
жодугарлик фаолияти ва “жодугарлик ови”ни акс эттирган “Элизабет Стил, она
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
114
Даттен, она Деуэел, она Маргарет –
тўртта машҳур жодугар томонидан содир
этилган даҳшатли воқеалар ҳақидаги барча шафқатсиз ва тўғри хабарлар”
мавзуида яратилган памфлет асарни мисол келтира оламиз.
Унга кўра, 1542 йилда жодугарларга қарши биринчи қонун лойиҳаси жорий
этилади. Шундан бошлаб, жодугарлар ва сеҳргарлар оммавий жиноий таъқиб
остига олинади ва уларнинг суд ишлари кенг аҳоли орасида амалга оширилади.
XVI аср охири XVII аср бошларида амалга оширилган суд жараёнлари баённомаси,
гувоҳликлар, ҳисоботлар ва тавсифлар муаллиф томонидан ёзиб олинади. Асарда
жодугарликни эгаллашдан тортиб, унинг жиноий жавобгарликлари аччиқ кулгу
остига олинган.
Памфлет жанрини услубига кўра икки турга бўлдик:
–
публицистик памфлетлар;
–
бадиий памфлетлар (адабий памфлетлар ҳам ўз навбатида маълум
турларга бўлинади ва бу масалага кейинги тадқиқотларда тўхталиб ўтамиз).
Публицистик памфлетлар ҳаётда ҳақиқатан ҳам содир бўлган ёки содир
бўлаётган воқеалар, айнан мавжуд шахс ва муаммоларга қаратилган мавзуларни ўз
ичига олади. Бундай памфлетлар аниқ факт ва далилларга асосланади, тилга
олинаётган қаҳрамоннинг шахси яширилмаган ҳолатда берилади. Алексей
Аиминнинг «Письмо Трампу»
(Трампга мактуб) мақоласи публицистик памфлетга
мисол бўла олади. Шунингдек, ўзбек публицисти Нурали Қобулнинг туркум роман
-
памфлетлари ҳам айнан шу жанрда ёзилган.
Бадиий памфлетлар айнан содир бўлган воқеа
-
ҳодисани, факт ва
далилларни талаб қилмайди. Унда тўқима образлар, хаёлий
-
ҳаётий воқеалар ва
ҳатто
жой номлари ҳам ҳақиқатда мавжуд бўлмаслиги мумкин. Унда бадиий
бўёқлардан маҳорат билан фойдаланилади. Аммо, шунга қарамай, асар танқид ва
кулгу устига қурилади. Улар ҳикоя, қисса, роман ва бошқа кўринишларда бўлиши
мумкин. Совет ёзувчиси Эфреим Севеланинг “Тўхтатинг самолётни, тушиб
қоламан” номли қиссаси бадиий памфлетнинг ёрқин намунасидир.
МУҲОКАМА
Айтиб ўтилганидек, тадқиқотнинг асосий мақсади памфлет жанрини тўлиқ
ўрганиб чиқиш ва унинг ривожига ҳисса қўшишдан иборат. Памфлет доим янгича
дунёқараш билан одимлаши, янгича ҳақиқатни очиб бериши керак. Ҳар қандай
бадиий асар ҳам
айнан шу ғояни илгари суради. Муаллиф дунёни кузатади,
ўрганади, одилликни олқишлайди, ғанимликни қоралайди, ғайирликни кўчириб,
аччиқ кулгу аралаш қоғозга муҳрлайди ва ўқувчига қайсидир ҳақиқатларни
кўрсатиб беришга уринади. Ундаги фактларни, расмларни танлаш, тасвирий,
риторик воситалар ва бошқалардан фойдаланиш, ўқувчини полемикага жалб
қилишда
ўз қарашларини шакллантиришга ёрдам беради, ўқувчига чуқур дунёни
ва ўзини яхшироқ тушунишга имкон беради. Дунёни ўқувчи олдида муаллиф уни
қандай
қабул қилса, шундай тақдим этиш учун бир қатор ифодали воситалардан
фойдаланади. Ўқувчи бу нуқтаи назарни қабул қилиши ёки муаллиф билан ақлий
полемикага киришиши мумкин, бу унинг ҳуқуқидир. Памфлет матнини ёзишда
ёзувчилар кўпинча ушбу имкониятларга мурожаат қилишади.
Памфлет жанрининг сифати воқеликнинг салбий, айбловли тасвирида
намоён бўлади. Улар сиёсий ва давлат арбобларини, маълумотларни, ижтимоий
ҳодисаларни, ҳаракатларни, ижтимоий ва сиёсий тизимларни ғазабланган, ёниб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
115
турган кулги объекти сифатида танлайдилар.
Улар айбловчи сифатида ҳаракат
қилишади. Памфлет баҳоналарга тоқат қилмайди, ўзини ҳимоя қилмайди, лекин
ҳар
доим фақат тажовузкорона ҳужумга ўтади. Шу туфайли улар муқобил
ҳақиқатни яратадилар. Буларнинг барчаси фақат битта мақсад билан амалга
оширилади.
Инсон иллатларини сатирик шаклда иложи борича ранг
-
баранг ва
визуал тарзда фош қилишга қаратилади.
ХУЛОСА
Хулоса қилиб айтганда, памфлет жанрини ўрганиш катта тажриба талаб
қилади. Унинг турларини ўрганиб чиқиш ҳам қайсидир даражада мураккаб.
Памфлет айрим жанрлардан аниқ далилларга, тарихий ҳужжатларга асослангани
билан фарқ қилади. Унда дунёдаги, қайсидир давлатда юз бераётган номақбул
харакатлар аччиқ киноя, заҳарханда кулгу билан танқид остига олинади.
Жамиятдаги шафқатсиз сиёсат устидан кулиш билан бирга унинг кирдикорларини
фош этади.
Танқид бор жойда юксалиш бўлади. У нафақат журналистикага тааллуқли,
балки бутун бир давлатни, дунёни ўзгартиришга қодир. Айнан сиёсатга
қаратилган
заҳарханда танқиддан иборат бўлган памфлет эса ривожланишга олиб
келади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, тадқиқот жараёнида ана шундай сиёсатга
қаратилган танқидий қарашларни учратиш мумкин. Тарихни ўрганиш жараёнида
янглиш фикрларни таҳлил этиш билан бир қаторда, исботи ўлароқ тўғри
фикрларни келтириб ўтдик. Халқаро журналистика тарихида ва бугунги кунга
қадар яратилган энг машҳур памфлет асарларни ўрганиб чиқдик. Улардаги услуб
ва ёндашувларни таҳлил қилдик.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Тертычный
А.А. Жанры периодической печати. –
М., 2000. –
С.
167.
2.
Хусниддинова
Г.М. Халқаро журналистикада памфлет. Самарқанд: Фан
булоғи, 2022.
3.
Одилов
О.О. Муҳаббатнинг бадиий талқини. Тошкент: Тамаддун, 2016
.
4.
https://dzen.ru/a/YuBFnRBxhgkB5L-G
5.
https://studbooks.net/699663/zhurnalistika/stil_spetsifika_pamfleta
6.
Kizi, I.Y.N. Organization of Modular Training in Education.
7.
Yusufjon A. (2022). Gluttonic (Gastronomic) Discourse: Classification of
Gastronomic Terms And Their Difficulties In Translation. Journal of Positive School
Psychology, 6(9), 2040-2046.
8.
Azzamov Y.R., & Mamatqulov M.O.O. (2022). Koreys tilida sifat so
‘
z turkumi.
Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, 2(Special Issue
24), 264-267.
9.
Khodjieva Z. (2021). Language planning and objectives. Emergent: Journal of
Educational Discoveries and Lifelong Learning, 2(5), 1-6.
10.
Ugli, A.Y.R. (2021). Gastronomic discourse: linguoculturological and translation
aspects. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 11(8), 62-66.
