Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The emergence and significance of the southern trade
routes of Khorazm in the early medieval period
Omonbek MATKURBANOV
1
Urgench State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2023
Received in revised form
15 June 2023
Accepted 25 June 2023
Available online
15 July 2023
In this article, information about the division of the Great
Silk Road into several branches and the role of the southern
branch among them, the names of the cities that passed through
this branch, and the export and import goods are given.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp66-73
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
“
Han Shu
”
,
Guishui,
Dunhuang,
Nandao,
Beidao,
“
Middle Way
”
.
Илк ўрта асрлар даврида Хоразмнинг жанубий
йўналишдаги савдо йўлларининг вужудга келиши ва
уларнинг аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
“Хань шу”,
Гуйшуй,
Дунхуан,
Наньдао,
Бэйдао,
“Ўрта йўл”.
Ушбу мақолада Буюк Ипак йўлининг бир қанча
тармоқларга бўлиниб кетиши ва айнан бу тармоқлар
орасида жанубий тармоқнинг тутган ўрни масаласи, бу
тармоқ орқали ўтган шаҳарлар номлари, экспорт ва импорт
товарлари ҳақида маълумотлар берилган.
1
Independent Researcher, Faculty of History, Urgench State University
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
67
Возникновение и их значение южных торговых путей
Хорезма в период раннего средневековья
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
«Хань Шу»,
Гуйшуй,
Дуньхуан,
Наньдао,
Бэйдао,
«Средний путь».
В данной статье приведены сведения о разделении
Великого Шелкового пути на несколько ветвей и роли
южной ветви среди них, названия городов, которые
проходили через эту ветвь, а также экспортные и
импортные товары.
КИРИШ
Қайси
замон ёки маконда бўлишидан қатъи назар, мамлакатлараро
иқтисодий ва савдо алоқаларида савдо йўлларининг аҳамияти жуда юқори бўлган.
Зеро, Сариқ денгизи қирғоқларидан бошланган Буюк Ипак йўлининг йирик
тармоғи
–
Ўрта Осиё орқали, жумладан, Хоразм минтақасидан ўтиб, жанубий ва
жануби
-
ғарбий Осиё ҳудудларидан Ўрта ер денгизи, ундан Ғарбий Европагача
борган бўлса, иккинчи йўналиши –
Хоразм ва
Қозоғистон
чўлларидан
ўтиб, Россия
ва Шарқий Европани Хитой билан боғлаган. Евроосиё материгини қамраб олган
ушбу трансмагистраль йўлнинг узунлиги 12
800 км.ни ташкил этган.
Хитой ҳукмдорларининг “Ғарбий ўлкалар” билан ҳарбий
-
сиёсий ва савдо
алоқалар олиб боришларига интилишларининг натижаси сифатида вужудга
келган мазкур йўл қадимги даврлардан осмоности юртини
Ўрта Осиё ва бошқа
мамлакатлар, хусусан, Парфия, Ҳиндистон ва Рим империяси билан изчил
алоқаларнинг бошланишига олиб келган.
Хитой тарихий солномаларидан бири “Хань шу” ана шундай савдо
йўлларидан бирини Шимолий деб атаб, бу ҳақида маълумот бериб ўтади. Унда
келтирилишича,
бу йўл Турфондан бошланиб, Помир орқали Тьяншань яқинидан
ўтган. Ҳойнаҳой бундан кейин йўлларнинг 2 та варианти бўлган: биринчиси
Амударё ҳавзаси бўйлаб, Орол денгизи жануби томон ўтган бўлса, яна бири
Сирдарё яқинидан ўтган.
Қуйи
Волга ёнидаги иккита йўл эса Шимолий Қора
денгиз бўйида, Танаис шаҳрида якунланган
[1].
Бу даврларда Буюк Ипак йўли ягона магистрал йўл бўлмаган. Ундан
ташқари, Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқни
Ўртаер денгизи ҳамда Ҳиндистон билан
боғловчи Лазурит йўли, Шарқий Туркистондан Хитойгача борган Нефрит йўли,
Қора денгиздан то Дон дарёсига қадар чўзилган Чўл йўли, бу ердан Жанубий Урал,
сўнгра Иртишга, Засан кўлига қадар борган
йўллар ҳам мавжуд бўлган.
Буюк Ипак йўли бу даврларда минтақанинг энг жанубий сарҳадларидан
Хитойга бевосита қўшни бўлган
Помир тоғлари орқали ўтган.
Хитой пойтахтидан чиққан савдо карвонлари Турфон воҳаси ва Помир тоғ
довонлари орқали Бақтрияга ва ундан Ҳиндистонга, Парфиягача
борган.
Шуни қайд этиш керакки Хитойдан
Шарққа йўл олган барча
савдо
карвонлари, мамлакатнинг энг ғарбий чегара шаҳри сифатида эътироф
этиладиган Дуньхуань шаҳридан ўтган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
68
АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
Хоразмнинг қадимги даври тарихи билан шуғулланган олимлар С.Б.
Болелов
ҳамда Э.В
.
Ртвеладзелар ҳам
“Катта Хань хонадони тарихи” (История старшего
Дома Хань”) маълумотларига таянган ҳолда Қадимги Хоразмнинг
ижтимоий
тузилмасида савдогарлар маълум даражада ўрин тутган бўлиши мумкинлигини
таъкидлаб ўтадилар. Улар Гуйшуй (Амударё) дарёси бўйида қуруқлик ва сув
орқали бир неча минг
савдогарлар
яшаганлиги, бу эса
хоразмликлар ҳам бевосита
иштирок этган савдонинг халқаро хусусиятини кўрсатиб беришини, бу
маълумотларни археологик манбалар ҳам тасдиқлашини таъкидлайди
[2]. Акад.
Э.Ртвеладзе, шунингдек, Хоразм орқали қадимдан Хоразмни Узоқ Шарқ,
Ҳиндистон, Кушон давлати, Эрон, Кичик Осиё, Кавказорти ва Шимолий Қораденгиз
бўйи мамлакатлари билан боғлаган иккита муҳим минтақалараро йўл ўтган
–
Буюк Ҳиндистон йўли[3] ва Буюк Ипак йўли ўтганлигини ёзади
[4].
Бироқ II асрга келганда ушбу йўллар бирлашиб, охир
-
оқибат Шарқ ва Ғарбни
бирлаштириб турувчи иккита асосий трасса қолган: − Ўрта Осиё орқали ўтувчи
Хитойнинг шимолидан Яқин Шарқ ва Шимолий Ҳиндистонга борувчи йўл ҳамда
Помир ва Қуйи Волга ҳамда Қора денгиз ҳавзасигача борувчи Шимолий йўл.
Мазкур икки йўл орасида катта бўлмаган ва бир
-
бирини боғлаб турувчи йўллар
ҳам
мавжуд бўлган. Карвонларнинг асосий йўналишлари бир шимолий, бир
жанубий йўлга ўтиб турган
[5].
Олиб борилган тадқиқотлардаги маълумотларга кўра, Марказий Осиёнинг
Амударё бўйи ҳудудларидан ва I
-
II асрларда сув оқа бошлаган Ўзбой орқали
Ҳиндистондан Каспий денгизга ва Кавказорти орқали Қора денгиз бўйига савдо
йўли ўтган. Бу йўл тарихда “буюк ҳинд савдо йўли” деб ном олган. Ўзбой
қирғоқлари
бўйлаб Игдиқалъа томон ҳинд
-
каспий
сув йўли орқали тўхтовсиз
савдо
-
сотиқ алоқалари амалга оширилган
[6]. Масалан, Ичонлидепа ва Қалъалиқир
II ёдгорликларида олиб борилган археологик қазув натижасида Кавказорти
ҳунармандчилик
марказларида тайёрланган кулолчилик буюмлари топилган
[4].
Буюк Ипак йўлининг жанубий тармоғи орқали, Хоразмга Афғонистондан
сердолик
-
тош маржонлар, Ҳиндистондан турли хил терракот ва суяк ҳайкалчалар
келтирилган. Бу буюмлар Хоразм шаҳарларига илк ўрта асрларнинг энг
бошларида, Кушонлар замонида фаоллашган ғарб билан бўладиган савдо
туфайлигина келтирилиши мумкин эди
[4]. Транзит савдо Хоразм шаҳарлари
фаровонлигининг ўсишига имкон беради.
Демак, Буюк Ипак йўлининг жанубий тармоғи орқали халқаро савдо
-
сотиқнинг ривожланишига қадар, яъни милоддан олдинги II ва милодий
IV
асрларгача ҳам бу тармоқ ўтган ҳудудларда савдо алоқалари мавжуд бўлган.
Хоразмда милоддан аввалги IV ва милодий IV асрлар савдо шаҳарларининг
сони жуда кўпайган. Жонбосқалъа, Бозорқалъа, Қўйқирилганқалъа, Аёзқалъа,
Қўрғошинқалъа, Тупроққалъа, Жилдикқалъа, Хива, Хазорасп ва шу каби шаҳарлар
савдо марказлари бўлиб, бу ёдгорликлардан топилган материаллар, айниқса,
маржон безаклар баъзи хулосалар чиқариш учун имкон беради. Топилган
маржонларнинг кўпчилиги четдан –
Сурия, Миср ва Шимолий Қора денгиз
бўйларидан
келтирилган. Қўйқирилганқалъадан топилган аёл тасвирланган ва
болали маймун ҳайкалчалари Ҳиндистондан келтирилган
[7].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
69
Айниқса, бу даврда Хоразмнинг улкан Кушон империяси таъсирига тушиши
(аммо Хоразм том маънода Кушон империяси таркибига кирмаган) узоқ
Ҳиндистон билан ҳам савдо
-
сотиқ алоқаларини ўрнатиш имконини берган.
Кушонлар даврида Буюк Ипак йўлининг тўла шаклланиб бўлиши ҳам савдо
-
сотиқ ривожига туртки бўлди. Бу даврда айниқса, Буюк ипак йўлининг
ривожланишига таъсир қилувчи халқаро савдо алоқалари гуллаб яшнади. Яъни бу
даврдаги савдо йўллари шарқда Хитой билан ўрнатилган ва
Хитойга Ўрта Осиёдан
жун матолар, гилам, тақинчоқ, лазурит, зотдор отлар олиб кетилган, Хитойдан эса
ипак матолар, темир, никель, юнг, чой, қоғоз, порох келтирилган.
Жанубдаги савдо
алоқалари эса
Ҳиндистонгача
борган. Бу ердан Ўрта Осиёга турли зираворлар
келтирилган.
Ҳиндистонга
борувчи йўл баландликда жойлашган тор, осма йўллар
борлиги сабабли
“осма довон” деб ҳам аталган.
Ғарбдаги
савдо алоқалари
–
Эрон
орқали ўтиб, Сурия ва Рим билан амалга оширилган.
Бу йўналишда хитой
ипаклари олтин каби жуда қадрланган. Шимолда –
Хоразм орқали Шарқий Европа
билан алоқалар йўлга қўйилган
[8].
Буюк ипак йўлининг мана шу асосий савдо йўналиши Дунхуан, Турфон, Хами,
Турфон, Қашқар, Ўзганд, Қува, Ош, Андижон, Самарқанд, Бухоро ва Марвга борган.
Марв (ҳозирги Туркманистондаги Мари шаҳри) шаҳрига етиб келганда ипак
йўли турли
тармоқларга ажраган: бир тармоғи Хоразм орқали Волга ва Шарқий
Европага борган. Хитой, Ўрта Осиё ва Ҳиндистондан келтириладиган товар ва
маҳсулотлар шу йўл орқали Рус давлати: Киев, Новгород ва кейинчалик Москва
шаҳригача етиб келган.
Буюк ипак йўлининг яна бир тармоғи Балх ва ҳозирги Афғонистон
Ҳиндистонгача
борган.
Ипак йўлининг учинчи тармоғи эса
Бағдодга томон йўналтирилган бўлиб, бу
ердан Ўрта ер денгизигача борган.
Бу ердан товарлар кемаларга юкланиб Миср,
Византия ва Италияга жўнатилган.
Шундай қилиб,
Кушонлар давридан бошлаб Хоразм йирик транзит савдо
марказларидан бирига айланган.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Бу даврда уч тармоққа бўлинган Буюк ипак йўли Хитойдан Ўрта ер
денгизигача қуйидаги кўринишда бўлган:
Шимолий йўналиш: Хами –
Боркўл –
Иссиқ кўл –Жанубий
Қозоғистон
–
Шимолий Кавказ –
Византия –Ўрта Ер денгизи карвон йўллари иқтисодий
алоқаларнинг қон томирлари ҳисобланган
.
Марказий
йўналиш: Турфон –
Қорашар –
Кучу –Помир
тоғ довони –
Уструшона –
Самарқанд –
Бухоро–
Марв –
Эрон –
Ўрта Ер денгизи.
Жанубий йўналиш: Дуньхуан –
Лобнор кўли –
Такламакон саҳроси –
Воҳон
коридори –
Тоҳаристон –
Эрон
–
Ўрта Ер денгизи
[
9]. Янада аниқроқ қилиб
айтганда бу йўналишдаги йўл
Дунхуан, Хўтан ва Ёркент орқали Бақтрия,
Ҳиндистон ва Ўртаер денгизига, шунингдек, Қашқардан Фарғона ва ундан сўнг
Самарқанд, Бухоро ва Марв орқали –
Хамадон, Сурия ва Мисрга борган
[10].
Хитойдаги Тан сулоласи давридаги Буюк ипак йўлидаги савдо
-
сотиқ
алоқаларининг ўзига хос жиҳатларидан бири чой ва от савдоси аста
-
секин
Шимолий
-
ғарбий Хитойнинг ипак савдосини аста секин сиқиб борганлигида эди.
“Қадимги
чой
-
от йўли”
“Жанубий ипак йўли” сифатида ҳам маълум бўлган.
Бу йўл
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
70
жанубий Хитой провинцияларини Тибет ва Ҳиндистоннинг жанубий ҳудудлари
билан боғлаган.
“Қадимги
чой
-
от йўли”
–
Буюк ипак йўлининг асосий бош
томирларидан бири ҳисобланган.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Тан сулоласи даврида Дуньхуан
Буюк ипак йўлининг халқаро савдо марказига айланган. Буюк ипак йўли
Сиань (бу
даврда Хань сулоласининг пойтахти)дан бошланиб, Ланчжоуга, ундан сўнг
Дуньхуан шаҳрига қадар келган. Дуньхуан
бу йўлдаги муҳим транспорт нуқтасига
айланган. Балки шунинг учун бўлса керак ушбу шаҳар
“Хитой дарвозаси” деб ҳам
аталган.
Айнан шу ердан асосий савдо йўли 2 га ажралган. Шу боис
ҳам
бу даврда
Дуньхуан шаҳрида савдо
-
сотиқ жуда ривожланган эди.
Могао ғоридан топилган ҳужжатлар ҳам бу шаҳардаги товар
айрибошлашнинг турли
-
туман шакллари мавжуд бўлганлигини кўрсатган
[11].
Шаҳарда ва унга қўшни бўлган ҳудудларда ишлаб чиқиладиган товарлар
савдогарлар томонидан олиб кетилган. Экспорт қилинадиган товарларнинг
кўпчилигини ипакнинг турли хиллари, чой, парфюмерия, дори, нефрит, пахта,
тўқима безаклар ва бошқалар ташкил этган.
Бу ерга келтириладиган товарлар ҳам
хилма
-
хил бўлган. Масалан, Эрондан парча, лазурит (Афғонистоннинг шимолий
шарқидан), агат (Ҳиндистондан) янтар
ہ
(шимолий шарқий Европадан),
океаности
коралл ва марварид тоши (Шри
-
Ланкадан) сингари турли қимматбаҳо тошлар
келтирилган.
Хитойдаги Тан сулоласи ҳукмронлиги даврида яшаган
руҳонийлардан бири
Сюаньцзан (602–
664
йй.) Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳатни амалга оширган. У
саёҳатини
629 йил август ойида Чан шаҳри (ҳозирги Сиань шаҳри)да бошлаб Хэси
коридори бўйлаб 16 йил давомида тахминан 25
000 км масофани босиб ўтиб,
Ҳиндистонга қадар етиб келган. У ўз саёҳатлари давомида Ҳиндистондан кўплаб
буддизм дини билан боғлиқ қўлёзмаларни йиғишга муваффақ бўлиш билан бир
қаторда аҳоли орасида бу динни ёйган, Тан сулоласи ва кўчманчи қабилалар
ўртасида яхши дўстона муносабатларни ўрнатилишига кўмаклашган
[12]. Унинг
яна бир муҳим ишларидан бири –
у томонидан ёзилган “Ғарб мамлакатлари ҳақида
ёзишмалари”
(Записки о странах Запада) бўлиб, бу асари ўрта асрларда жуда
оммалашган географик асарлар қаторидан ўрин олган. Ундаги маълумотлардан
шуни аниқлаш мумкинки,
Дуньхуан шаҳри
Шарқ ва Ғарбнинг турли дин, маданият
ва билимларини бирлаштирган.
Буюк ипак йўлида жойлашган Магао ғоридан топилган кўп сонли
ҳужжатлар
ўрта асрларда бу шаҳарда турли дин ва тилларнинг мавжуд бўлганлиги, буддизм
матнларидан ташқари, бу ерда зардуштийлик, несториан, монийлик, даосизм ва
яҳудийлик тўпламлари мавжуд бўлганлигини кўрсатади
[12]. Ушбу ҳужжатлар
ташқи савдо ва диний жамоалар халқаро мегаполиснинг ажралмас бир қисми
бўлганлигидан далолат беради. Бу каби манбалар Буюк ипак йўлидаги маданий
хилма
-
хилликни тушуниш учун ҳам муҳим ҳисобланади. Шу боис ҳам бу давр
(VII
–VIII асрнинг биринчи ярми) Буюк ипак йўли тарихидаги
Европа ва Осиё
ўртасидаги савдо алоқаларининг энг гуллаб яшнаган даврлардан бири сифатида
қаралади
.
Шундай қилиб, Дуньхуандан бошланган Буюк ипак йўлининг жанубий
тармоғи Шаньшань (Лобнор кўли) орқали Жанубий тоғларнинг шимолий
ёнбағирлари (Каньун) ёнидан ўтиб, Шачэ (Ёркенд)гача борган. Ёркентдан чиққан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
71
йўл Тошқўрғон ва Ваханга борган. Вохандан бошлаб йўл иккига бўлинган.
Биринчиси Баграм, Бактру (Балх), Марвга, Парфия пойтахти Гекатомпил ва
Экбатанага, Тигрдаги Ктесифонга борган ҳамда қадимий Ахамонийлар йўлидан
ўтиб Шимолий Месопотамия орқали Сурия ва Антиохияга борган. II
-
III асрларда
Пальмиранинг кучайиши билан йўл Сурия чўллари орқали ўтиб, Пальмирадан ўтиб
Дамашқда тугаган. Иккинчи,
яъни Вохандан ўтган жанубга томон йўналган йўл эса
Гильгит ва Кашмир орқали Қандаҳорга борган ва Ҳинд океанининг қирғоғи
Барбарикон (Ҳинд дарёсининг қуйилиш жойи) Бригаза (Бхарош)да якунланган.
Хитой сулолаларининг “Ғарб ўлкалари мамлакатлари баёни” (“Описания
Западного края”)да ҳам
Буюк ипак йўлининг биринчи даврида Шарқий
Туркистондан иккита асосий йўл ўтганлиги айтилади: жанубий (Наньдао) ва
шимолий (Бэйдао). Юйминдан бошланувчи жанубий йўл «Шаньшань (Лобнор
ҳудуди)дан чиқиб, Ёркентга, сўнг Тошқўрғон ва Воҳанга борган. Ушбу манбада ҳам
Воҳандан ажралувчи йўл икки тармоққа ажрагани айтилган[13].
Қадимги
Хитойда Ғарбий ўлка (Сиюй
西域
) деганда асосан анъанавий тарзда
Хуанхэ дарёсининг ўрта оқими ва Марказий пасттеккисликда жойлашган ҳудудлар
тушунилган.
Қадимги хитой
манбаларидаги Ғарбий ўлканинг географик баёнидан ва
ҳозирги замонавий адабиётлардаги нашрлардаги маълумотлардан келиб
чиқиладиган бўлса, Сиюй асосан ҳозирги Шинжон уйғур автоном райони –
маданий
-
тарихий ҳудуд сифатида тушунилади.
Ғарбий
ўлкалар чегараларига Торим чўлларида жойлашган шаҳар
-
давлатларни Амударё ва Сирдарё хавзаларидаги шаҳарлардан ажратиб турувчи
Тяньшань ва Помир тоғлари ҳудудлари кирар эди.
Ўрта Осиёдаги сиёсий вазиятнинг ўзгариши ва иқлим билан боғлиқ омиллар
туфайли йўлларнинг йўналиши ўзгариб турган. III–IV асрларда Черчендан Хўтангача
бўлган “жанубий” йўл ҳудудларида қадимий Эндера, Ниада ҳаёт сўна бошлаган ва
Куньлуннинг шимолий ҳудудларидан ўтиб йўллар жанубга томон йўналган.
Буюк ипак йўлининг
жанубий тармоғи “Ўрта йўл” деб ҳам аталади. Бу йўл
Чаочандан бошланиб Иссиқкўлнинг жанубий, Хўтан ва Ёркент орқали ўтиб
Бақтрияга (шимолий Афғонистонга) олиб борган. Бу ерда йўл 2 га ажраган:
биринчиси Ҳиндистонга олиб чиққан, иккинчиси эса Ғарбга, яъни Марвга олиб
борган ва Шимолий йўл билан бирлашиб кетган. Бундан сўнг бу йўл Ниса –
Парфия
пойтахти орқали Эрон, Месопотамия ва сўнг Бағдод орқали Дамашққа борган ва
охири Ўртаер денгизига чиққан. Хоразмлик савдогарлар турли даврларда Шарқий
ўлкалар, жумладан, Хитой билан савдо алоқаларида ушбу йўналишлардан унумли
фойдаланган.
Бу даврда Буюк ипак йўлининг асосий йўлларидан ташқари бир
-
бири билан
боғланиб кетувчи бошқа йўллар ҳам мавжуд бўлган. Масалан, Буюк ипак йўлининг
денгиз орқали борувчи йўли Александрия (Искандария) ва Мисрда бошланиб,
Қизил
денгиз ва Ҳинд океанидан ўтиб Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоқлардаги
портларига чиққан. Бу ердан Бақтрияга, Термиз шаҳригача борган. Сўнгра
Амударё
орқали Хоразмга бориб, у ердан Каспий денгизига ўтган. Бундан сўнг Албания
(Озарбайжон) ҳудудидан кесиб ўтиб, Иберия ва Колхида (Грузия)га бориб Қора
денгизга чиққан, ундан сўнгра Римгача борган. Бу йўл Ҳиндистондан Кавказорти
ўлкаларига борувчи энг қисқа йўл ҳисобланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
72
Қадимий
Самарқанддан эса Кавказ ипак йўли бошланган. Бу йўл
ҳам
Хоразмга олиб борган Каспий денгизини айланиб ўтиб, шимолий Кавказ чўллари
билан кесишган, сўнгра Цхум шаҳрига борган. Бу ердан
савдо карвонлари Қора
денгизга сузиб бориб, Византия пойтахти
Константинополга етиб борган.
Шунингдек, Хоразмдан чиққан савдо
карвонлари Амударё орқали
ёки унинг
ўнг ва чап
соҳиллари бўйлаб ўтган савдо йўлларидан Чоржўй
–
Бухоро
–
Самарқанд
шаҳарлар орқали
Тошкентга
етиб
келган. Хоразмдан
Тошкент
шаҳригача савдо
йўли минг верстдан иборат бўлган
[14].
Савдо карвонлари
Тошкентда иккига ажраган:
1.
Шимолий йўл
–
Тошкент
-
Еттисув
–
Тяньшань тоғ довонлари орқали
Мўғулистонгача ва ундан Хитойга ёки Шарқий Туркистонгача элтиб қўйган.
2.
Жанубий йўл
–
Тошкент
–
Фарғона водийси –
Қашғар орқали Хитойгача ва
ҳатто Тибетгача борганлиги ҳақида маълумотлар бор.
Тадқиқотчи Э.Каланнинг ёзишича
, VI
–VII асрларга келганда
Хитойдан ғарбга
борувчи йўллар орасида
гарчи бундан авваллари қисқа ва қулай ҳисобланган Буюк
ипак йўлининг Жанубий йўналишида жойлашган Фарғонадан ўтувчи қисмига
нисбатан Еттисув ва Жанубий Қозоғистон йўли ҳам анча жонланган. Бунинг
сабаби сифатида муаллиф Еттисувда Ўрта Осиёга борувчи савдо йўллари
назоратида турк хоқонларининг ўрни бирмунча ортиши ва Фарғонадан ўтувчи
йўлнинг VII асрга келганда ўзаро низолар сабабли хавфли бўлганлигини
[10]
кўрсатиб ўтади.
Хоразмлик савдогарлар Хитойга боришда Афғонистон ҳудудларидан
ҳам
унумли фойдаланганлар. Афғонистон ҳудуди, шунингдек, Туркистон
халқларининг, жумладан, Хива хонлигининг
Хитой билан савдо алоқаларида
транзит савдо йўли вазифасини ҳам бажарган. Ушбу мамлакатлардан, Ўрта Осиё,
жумладан, Хивага, Афғонистон орқали
қоғоз, ипак, жун маҳсулотлари, шойи ва
парча, зар иплар, тери маҳсулотлари, қора мурч, кашмир матолари, зираворлар,
хитой ва япон чинни буюмлари олиб келинган. Хоразмлик савдогарлар,
Афғонистон ҳудудидан, Хитойнинг Ғулжа, Қашғар, Ёркент каби шаҳарларига,
шунингдек, Хитойнинг тоғли, ички ҳудудлари ҳисобланган Катта ва Кичик Тибет
туманларигача
кириб бориб маҳаллий савдогарлар билан савдо алоқаларини
амалга оширганлар.
ХУЛОСА
Тадқиқот мавзумиз хулосаси сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, Ўрта
Осиёнинг, жумладан, Хоразмнинг ташқи савдо алоқаларида Амударёнинг алоҳида
ўрни бўлган. Савдогарлар Хоразмдан Термизгача бўлган масофани сув оқими
бўйлаб кемалар билан 10 кундан ортиқроқ вақт давомида босиб ўтган. Термиз
орқали Афғонистон, Хитой ва Ҳиндистон бозорларига чиққан ва Буюк ипак
йўлининг “Жанубий тармоғи” уларнинг узоғини яқин қилиш учун хизмат қилган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мамлеева Л. А. Становление Великого шелкового пути в системе транс
цивилизационного взаимодействия народов Евразии // Vita Antiqua. 1999. №2.
URL: http://archaeology.kiev.ua/pub/mamleyeva.htm (дата обращения 01.06.2022).
2.
Болелов С.Б., Ртвеладзе Э.В. Древнехорезмийское государство. Социально
-
экономический аспект. В Кн.: Хорезм в истории государственности Узбекистана. –
Ташкент, 2013. 336 с.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
73
3.
Ртвеладзе Э. Великий Индийский путь. Из истории важнейших торговых
путей Евразии. СПб, 2012. –
С.185
-188.
4.
Ртвеладзе Э. Великий Шелковый путь. Энциклопедический справочник:
Древность и раннее средневековье. –Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»,
1999, с.23. С
.
Ж
.
Саидов
.
Хоразм
-
Хитой
савдо
йўллари
тарихидан
// Uzbekistan-China:
development of Volume 1 | Special ISSUE 1 cultural, historical, scientific and ISSN 2181-
1784 economic relations
” SJIF 2021: 5.423.
5.
Савченко В.
С.,
Смолина Е.
С. Великий шелковый путь: история и
экономика // Слово молодым. Гуманитарные исследования 2015 № 1 (5). –
С.124;
Кюнер Н. В. Китайские известия о народах Южной Сибири, Центральной Азии и
Дальнего Востока. М., 1961. 391 с.
6.
Мамбетуллаев М.М. О торговых связях Хорезма в древности и
средневековье. Города и караван сараи на трассах... с.44.
7.
Толстов С.П. Қадимги Хоразм маданиятини излаб. –
Тошкент, 127
-128; 172;
371-
бетлар
8.
Мухаммеджанов А.Р. Великий Шелковый путь и мировая цивилизация –
Ташкент, 2002. –
Б.9.
9.
Ў.Мавланов, Марказий Осиёнинг қадимги савдо йўллари –
Тошкент:
Akademiya, 2008.-
Б.141.
10.
Калан Экрем. Средневековый Великий Шелковый путь –
как главный
торговый путь соединявший Восточную Европу
и
Азию
//
Тürk Dünyası İncelemeleri
Dergisi/Journal
of
Turkish
World
Studies
18/1
Yaz
–
Summer
2018./
https://dergipark.org.tr
›
11.
Дуньхунь. Шелковый
ہ
путь. Путь диалога:
многообразия и развития /
ЮНЕСКО [Электронный
ہ
ресурс].
URL: https://ru.unesco.org/silkroad/content/dunhuan
(дата
ہ ہ
обращения
ہ
20.04.2019)
12.
Энциклопедия
Китая
-
Сюаньцзан
[Электронный
ресурс].
URL:
https://www.abirus.ru/content/564/623/625/647/836/11112.html(дата обращения
20.04.2019)
13.
История Китая. Чжан Цянь –
первооткрыватель Великого шелкового пути
[Электронный ресурс]. URL: https://www.epochtimes.com.ua/ru/china/culture/chzhan
-
tsya
ہ
n-pervootkryvatel-velikogo-shyelkovogo-puti-112895.
html
(
дата
обращения
29.04.2019)
14.
Материалы по вопросу о торговых путях в Среднюю Азию.
С.Петербург.:1869. –
С. 40.
