Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Direct application of the Constitution
–
the basis of a
unified legal space throughout the country
Ikhtiyor BEKOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 August 2023
Accepted 25 August 2023
Available online
15 September 2023
The article discusses the importance of the direct application
of Uzbekistan
’
s Constitution for safeguarding citizens
’
rights
and freedoms. It emphasizes that the direct enforcement of
constitutional norms not only strengthens the legal culture but
also prevents abuses of power. The article suggests a series of
measures to ensure this principle, including law development,
judicial system improvement, and citizen education on their
rights.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss7/S-pp136-139
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
direct application,
legislation,
democratic institutions,
citizen awareness,
freedom of speech,
public oversight.
Конституциянинг тўғридан
-
тўғри амал қилиши –
бутун
мамлакат бўйлаб ягона ҳуқуқий маконнинг асоси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тўғридан
-
тўғри амал
қилиш
,
қонунчилик
,
демократик институтлар,
фуқароларни хабардор
қилиш,
сўз эркинлиги,
жамоатчилик назорати,
инглиз тилида
.
Мақолада Ўзбекистон Конституциясининг фуқароларнинг
ҳуқуқ
ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги
бевосита
тўғридан
-
тўғри
қўлланилиши
ҳақида
сўз
боради. Конституциявий нормаларнинг тўғридан
-
тўғри
қўлланилиши нафақат ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлаш,
балки
мансаб
ваколатларини
суиистеъмол
қилиш
ҳолатларининг олдини олишини таъкидлайди. Мақолада
мазкур тамойилни таъминлаш бўйича қонунларни ишлаб
чиқиш, суд
-
ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, фуқароларни
уларнинг ҳуқуқларидан хабардор қилиш каби қатор чора
-
тадбирлар таклиф этилган.
1
Head of the Department, Doctor of Law, Professor, Tashkent State University of Law.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
137
Прямое применение Конституции –
основа единого
правового пространства на всей территории страны
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
прямое действие,
законодательство,
демократические
институты,
информирование граждан,
свобода слова,
публичный контроль,
на английском
.
Статья
обсуждает
важность
прямого
действия
Конституции Узбекистана для защиты прав и свобод
граждан. Она подчеркивает, что прямое применение
конституционных норм не только укрепляет правовую
культуру, но и предотвращает злоупотребления властью.
Статья предлагает ряд мер для обеспечения этого
принципа, включая разработку законов, улучшение
судебной системы и информирование граждан о их правах.
Конституциянинг
асосий
мақсадларидан
бири
инсон
ҳуқуқ
ва
эркинликларини ҳимоя қилиш ҳисобланиб, унинг нормалари тўғридан
-
тўғри амал
қилиши
ва мамлакатнинг бутун ҳудудида қўлланилиши
ҳуқуқий
ва демократик
давлат
нинг асосий шартларидан биридир.
Конституциянинг тўғридан
-
тўғри амал қилиши –
бу конституциявий
нормаларнинг
шахс –
жамият –
давлат
муносабатларига бевосита
қўлланилишини англатади.
Асосий Қонуннинг бевосита ишлаши давлат бошқарув органлари, суд
органлари мансабдор шахслар, фуқаролар конституция нормаларини
бошқа
қонунлар ёки ҳуқуқий ҳужжатларга эҳтиёж сезмасдан
амалда бевосита қўллаш
имконини беради.
Шу нуқтаи назардан, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг
15-
моддасида
“Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мамлакатнинг
бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан
-
тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади”
, деган норма белгиланиши муҳим
аҳамиятга эга.
Биринчидан
, Конституциянинг тўғридан
-
тўғри амал қилиши биринчи
навбатда,
давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, судлар
томонидан Конституция нормаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётида бевосита
қўллаган
ҳолда қарорлар қабул қилишни тақозо қилади. Чунки конституциявий
нормалар, ҳуқуқий табиатига кўра, биринчи навбатда, давлат ҳокимияти учун
чегаралар ва чекловларни белгилайди, бу эса ҳокимиятни суиистеъмол
қилишнинг
олдини олишга ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
қилишга хизмат қилади.
Жумладан, вазирликлар, ҳокимликлар, суд,
прокуратура, ички ишлар
органлари ва бошқа давлат органлари, мансабдор шахслар муайян бир ҳолат ёки
иш юзасидан Конституцияда белгиланган нормаларни аниқ кўрсатган ҳолда
қарорлар
қабул қилади.
Иккинчидан,
мазкур принцип фуқароларнинг Конституция нормаларидан
тўғридан
-
тўғри фойдаланиши ва риоя этишини кўзда тутади. Бу шуни
англатадики, ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун
конституциявий нормаларга бевосита мурожаат қилган ҳолда давлат бошқарув
органлари ва судга мурожаат қилиши мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
138
Шу билан бирга, суд конституциявий нормаларни тўғридан
-
тўғри, қўшимча
миллий қонунчиликка эҳтиёж сезмасдан қўллаши мумкин. Конституциянинг
тўғридан
-
тўғри амал қилиши фуқароларни давлат органлари ва уларнинг мансабдор
шахсларининг ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилади. Яъни, мазкур норма
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган тақдирда уларни одил судлов
орқали адолатли ва самарали тарзда ҳимоя қилиш имкониятини янада оширади.
Фуқаролар кундалик ҳаётда Конституцияда белгиланган нормаларга мурожаат
қилган
ҳолда ўз ҳуқуқ ва эркинларини амалга оширади. Масалан, Конституциянинг
31-
моддасига киритилаётган қоидага асосан, ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг
дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр
-
қимматини
ҳимоя
қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳуқуқ бузилса, фуқаро айнан Конституцияда
менинг ҳуқуқим кафолатланган деб, тегишли ўз ҳуқуқини тиклаши мумкин.
Учинчидан,
жамиятда ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши
мумкин. Чунки фуқаролар ўзларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини
кўпроқ билишга интилади ва уларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилишади.
Конституция
нормаларининг
тўғридан
-
тўғри
қўлланилиши
қонун
устуворлигининг асосий белгиларидан бири ҳисобланади. Бу шуни англатадики,
Конституция нормалари бутун мамлакат бўйлаб бевосита таъсир кўрсатади ва
ҳамма
учун мажбурийдир. Бу бутун мамлакат бўйлаб ягона ҳуқуқий маконни
яратишга ёрдам беради ва фуқаролик ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни
таъминлайди.
Таъкидлаш лозимки, Конституциянинг тўғридан
-
тўғри таъсирини таъминлаш
тизими Асосий қонун нормаларининг бевосита қўлланишини ҳимоя қилишга
йўналтирилган бўлиши керак.
Конституциянинг тўғридан
-
тўғри таъсирини таъминлаш учун қуйидаги
чоралар амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
1.
Конституция руҳини амалда таъминлайдиган қонунларни ишлаб чиқиш ва
қабул
қилиш.
2.
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини, шу
жумладан фуқароларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам берадиган давлат ва
нодавлат ташкилотларини ҳимоя қилиш механизмларини яратиш.
3.
Фуқаролар ўзларининг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
мақсадида судларга мурожаат қилишлари учун мустақил ва ваколатли бўлган суд
тизимини такомиллаштириш.
4.
Одил судловнинг самарадорлигини таъминлаш, шу жумладан бюрократик
тўсиқларга барҳам бериш ва суд қарорларининг сифатини ошириш.
5.
Фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини яхшироқ ҳимоя
қилишлари
учун Конституция билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларидан
хабардор қилиш тизимини жорий этиш.
6.
Фуқароларга ўз конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларидан янада самарали
фойдаланиш имконини берадиган ахборотдан эркин фойдаланиш ва сўз
эркинлигини таъминлаш учун шароит яратиш.
7.
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан
конституциявий нормалар ва кафолатларга риоя этилиши, бу ваколатни
суиистеъмол қилишнинг олдини олиш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ҳимоя
қилиш бўйича жамоатчилик назорати тизимини йўлга қўйиш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
139
Умуман олганда, Конституциянинг бевосита ишлашини таъминлаш
конституциявий нормаларни ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш бўйича кенг
кўламли чора
-
тадбирларни, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ҳимоя
қилиш механизмларини ишлаб чиқишни талаб қилади.
Ушбу норманинг киритилиши натижасида, кундалик ҳаётимизда бирон
имтиёз ёки ҳуқуқдан фойдаланмоқчи бўлганда, давлат органлари ходимлари
томонидан “ҳали тартиби ишлаб чиқилмаган” ёки “юқоридан бизга кўрсатма ёки
буйруқ берилмаган” қабилидаги баҳоналар Конституцияда белгиланган
нормаларга нисбатан қўлланилмайди.
Яъни, Конституцияга киритилаётган мазкур қоида орқали Конституция
нормалари уларни қўллаш тартиби алоҳида қонунчилик ҳужжатларида мавжуд
ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, тўғридан
-
тўғри амал қилишига эришилади.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, ҳар бир фуқаро кундалик ҳаётида, ўз ҳақ
-
ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда Конституцияга таянади.
Конституциянинг тўғридан
-
тўғри амал қилишининг конституциявий принцип
сифатида мустаҳкамланиши инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
янада ишончли ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқий маданият ва демократик
институтларни мустаҳкамлаш имконини беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Конституция Республики Узбекистан https://gov.uz/ru/constitution/
2.
Закон "О судебной системе Республики Узбекистан"
3.
Закон "О правах человека и гражданина в Республике Узбекистан"
