Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Distinctive features of administrative arrest
Bobur ADILOV
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2023
Received in revised form
15 September 2023
Accepted 25 September 2023
Available online
15 October 2023
In the article, based on the analysis of the specific features of
administrative detention, the problems and shortcomings of its
application are identified, and proposals and recommendations
aimed at their elimination are put forward.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp25-29
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
international standards,
national legislation,
imprisonment,
administrative detention,
sentencing,
sentencing against women,
internal affairs bodies,
judicial bodies
Маъмурий қамоққа олиш жазосини тайинлашнинг
ўзига хос хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
халқаро стандартлар,
миллий қонунчилик,
қамоқ,
маъмурий қамоққа олиш,
жазо тайинлаш,
аёлларга нисбатан жазо
тайинлаш,
ички ишлар органлари,
суд органлари
Мазкур мақолада маъмурий қамоққа олиш жазосининг
ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш асосида уни
қўллаш борасидаги муаммолар ва камчиликлар аниқланган
ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва
тавсиялар илгари сурилган.
1
Independent Applicant, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
26
Отличительные
особенности
назначения
административного ареста
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
международные
стандарты,
национальное
законодательство,
арест,
административный арест,
назначение наказания,
наказание для женщин,
органы внутренних дел,
судебные органы
В
статье
на
основе
анализа
особенностей
административного ареста выявляются проблемы и
недостатки его применения, а также выдвигаются
предложения и рекомендации, направленные на их
устранение.
Маъмурий қамоққа олиш жазосининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил
қилиш ва аниқлаш унинг моҳиятини тўлиқ очиб беришга ҳамда ягона категория
сифатида таърифини ишлаб чиқишга имкон яратади.
Миллий қонунчилик талабларига кўра, мазкур жазо тури умумий қоидага
мувофиқ фақатгина суд органлари томонидан, алоҳида қоидага кўра фавқулодда
шароитларда бошқа маъмурий органлар (ҳарбий комендант, ички ишлар органи
бошлиғи) томонидан ҳам қўлланилишига йўл қўйилади. Мазкур ҳолат ҳозирда
жиддий баҳс
-
мунозаралар объекти бўлиб келмоқда. Хусусан, маъмурий қамоққа
олиш шахсни жамиятдан ажратиш билан боғлиқ бўлган ягона маъмурий
жазо тури
ҳисобланади. Уни қўллаш ваколати эса, бевосита судларга тааллуқли бўлиши
лозим.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида келтирилишича, “Инсон,
унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр
-
қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий
қадрият ҳисобланади” (13
-
модда), “Инсоннинг Конституция ва қонунларда
мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд
қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас” (20
-
модда), “Ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг
қарорига кўра йўл қўйилади” (27
-
модда) .
Нормалар таҳлилидан маълумки, шахсни ҳар қандай муддатга озодлигини
чеклаш ва уни жамиятдан ажратиш суднинг ваколат доирасига киради. Бу эса,
унинг дахлсиз ҳуқуқлари кафолатини таъминлаш заруратини юзага келтиради.
Бироқ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг 29
-
моддасида маъмурий қамоққа олиш жазосини жиноят ишлари
бўйича туман (шаҳар) суди билан биргаликда, ҳарбий комендант ёки ички ишлар
органи бошлиғи ҳам қўллаши мумкинлиги қайд этилган.
Мазкур ҳуқуқ ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғига умумий
асосларда тақдим этилмаса
-
да, қонунда назарда тутилган ҳолларда, масалан,
фавқулодда ҳолат тартиби шароитида содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар учун
бундай ваколатнинг қўлланиши мумкинлигини инкор этмайди. Яъни, Ўзбекистон
Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 204 (Фавқулодда
ҳолат тартибининг талабларини бузиш) ва 205 (Фавқулодда ҳолат тартиби
шароитида жамоат тартибига тажовуз қилиш) моддалари санкциясида 15 суткагача
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
27
маъмурий қамоққа олиш назарда тутилган бўлиб, кодекснинг 248
-
моддасига
мувофиқ, ички ишлар органи бошлиғига ушбу жазони қўллаш ваколати берилган.
Бу эса, амалиётда ваколатли органлар (мансабдор шахслар)га бундай ҳуқуқдан
фойдаланиш имконини беради.
Масалан, 2022 йил 6 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри
Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
томонидан кўриб чиқилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишда 1982 йил
27 февралда Шуманай туманида туғилган, Нукус шаҳар Нуржаҳон МФЙ 41
-
уйда
яшовчи фуқаро А. 2022 йил 5 июль куни соат 23.30ларда ўз шахсий автомашинасида
шаҳар
бўйлаб
ҳаракатланганлиги
сабабли,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2022 йил 2 июлдаги ПФ
-164-
сон фармони билан жорий этилган
фавқулодда ҳолат шароитида соат 23:00 дан 05:00га қадар ўрнатилган
комендантлик соати чекловларини бузган ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 204
-
моддасида назарда тутилган
ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка
муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланган.
Яна бошқа бир ҳолатда, 2022 йил 6 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳри Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси
бошлиғи томонидан кўриб чиқилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишда
1988 йил 21 январда Нукус шаҳрида туғилган, Алмата шаҳри Раймбек кўчаси 60
уйда яшовчи Қозоғистон Республикаси фуқароси Б. 2022 йил 5 июль куни соат
23.40ларда шаҳар бўйлаб бемақсад юрганлиги сабабли ички ишлар органларига
олиб келинган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги
ПФ
-164-
сон фармони билан жорий этилган фавқулодда ҳолат шароитида
комендантлик соати чекловларини бузган ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 204
-
моддасида назарда тутилган
ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка
муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланган.
Хорижий давлатларда мавжуд бўлган бу борадаги тажриба масалани
ойдинлаштиришга имкон беради. Хусусан, МДҲ давлатлари, шу жумладан Россия
Федерaцияси (3.9
-
модда) , Қозоғистон Республикаси (50
-
модда) , Молдова
Республикаси (38
-
модда) , Озарбайжон Республикаси (30
-
модда) , Тожикистон
Республикаси (47
-
модда) , Украина Республикаси (32
-
модда)
маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида маъмурий қамоққа олиш
жазосини фақатгина суд органлари қўллаши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Шу боис, фикримизча миллий қонунчилигимизда ҳам маъмурий қамоққа
олиш жазосининг фақатгина судлар томонидан қўлланилиши мумкинлигини
назарда тутувчи қоидаларни мустаҳкамлаш зарурати мавжуд. Бунинг учун
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 29
-
моддаси 1
-
қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим бўлади:
“Маъмурий қамоққа олиш уч суткадан ўн беш суткагача муддатга, фавқулодда
ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун —
ўттиз
суткагача муддатга қўлланилади. Маъмурий қамоққа олиш жиноят ишлари бўйича
туман (шаҳар) суди томонидан томонидан қўлланилади”.
Шунингдек, кодекснинг 248
-
моддаси 1
-
қисмидаги 204, 205
-
моддаларни
чиқариш талаб этилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
28
Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жазо тайинлаш мураккаб жараён бўлиб,
унинг ўзига хос асослари, тартиби ва шартлари мавжуд. Жазо тайинлашнинг
умумий асослари, жазо тайинлашда ҳисобга олинадиган ҳолатлар, хусусан, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар, енгилроқ жазо тайинлаш, айбдор
ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ҳолларда жазо тайинлаш тартиб
-
қоидалари шулар жумласидандир.
Масалан, айбдорнинг шахси ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини камайтирувчи ҳолат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 31
-
моддаси 1
-
қисми олтинчи
бандида “ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл томонидан содир этилиши”
жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат сифатида белгилаб қўйилган. Бу ўринда
ҳуқуқбузарнинг ёши ва жинси, меҳнатга лаёқатлилик даражаси ҳамда соғлиғини
ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлаш аҳамиятли ҳисобланади.
Бугунги кун амалиёти таҳлили маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазони
аёлларга нисбатан тайинлашда юқоридаги жиҳатларга етарлича эътибор
қаратилмаслиги яққол тасдиқлайди. Сабаби, амалдаги Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексда маъмурий қамоқни қўллашда жиноят қонунчилигидаги жазо
тайинлашда инобатга олинадиган аёлларга нисбатан дифференциал ёндашув
мавжуд эмас. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 50
-
моддаси 6
-
қисмига кўра, аёлларга, олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланаётган
озодликдан маҳрум этиш жазоси муддати Жиноят кодекси Махсус қисмининг
тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш энг кўп
муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бу эса, жазо ўташ
билан боғлиқ турли муаммоларга сабаб бўлмоқда.
Масалан, 2023 йил 3 август куни жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди
3-1010-2303/5319-
сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб
чиқилган. Ишда 25.12.1994 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси А. томонидан МЖтКнинг 187
-
моддаси (Жамоат жойларида
алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш),
190-
моддаси 2
-
қисми (Фоҳишалик билан
шуғулланиш) ва 195
-
моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат
бурчларини
бажаришларига
қаршилик
кўрсатиш)да
назарда
тутилган
ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд деб топилган ҳамда МЖтКнинг 187
-
моддаси
2-
қисми
билан уч сутка, 190
-
моддаси 2
-
қисми билан уч сутка, 194
-
моддаси 2
-
қисми
билан беш сутка, узил
-
кесил ўн бир сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Халқаро стандартлар қоидалари эса, аёлларга нисбатан уларни жамиятдан
ажратиш билан билан боғлиқ жазоларни тайинлашда имтиёзли амалиётни жорий
этиш лозимлигини назарда тутади. Чунончи, БМТнинг “Маҳкума аёллар билан
муомала қилиш ва ҳуқуқбузар аёлларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ бўлмаган жазо чорасига оид БМТ қоидалари (Бангкок қоидалари)”нинг
61-
моддасига мувофиқ, судлар аёлларга айблов ҳукмини чиқаришда илгари
судланмаганлигини ва ҳуқуққа хилоф қилмишнинг хусусияти ва моҳиятини
инобатга олиб, енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишга ҳақлидир .
Ваҳоланки, бугунги кунда маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазо чоралари
аёлларга нисбатан ҳам умумий асосларда қўлланиб келинмоқда. Хусусан,
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг маълумотларига кўра, жами қамоққа олиш
тарзидаги жазо чораларининг 2019 йилда –
2,6 фоизи (749 нафар), 2020 йилда –
2,8
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
29
фоизи (996 нафар), 2021 йилда –
3,8 фоизи (1908 нафар), 2022 йилда –
3,8 фоизи
(2913 нафар) аёлларга нисбатан қўлланилган. Аёлларнинг физиологик ҳолати ва
жисмоний имкониятларини инобатга олган ҳолда, фикримизча жазо тайинлашнинг
умумий қоидаларида уларга нисбатан имтиёзли қоидаларни татбиқ этиш лозим.
Бунинг учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29
-
моддасини
қуйидаги
мазмундаги алоҳида қисм билан тўлдириш мақсадга мувофиқдир:
“Аёлларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати ушбу Кодекс Махсус
қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган маъмурий қамоққа олиш энг кўп
муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас”.
Мазкур таклифларнинг жорий этилиши шахс ҳуқуқлари ва эркинликлари
кафолатини янги босқичга олиб чиқиши билан бирга, ҳуқуқни қўлловчи субъектлар
фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (30.04.2023) //
https://lex.uz/docs/6445145 (мурожаат вақти: 08.05.2023).
2.
Кодекс Российской Федерации об административных правонарушениях
от 30.12.2001 N 195
-
ФЗ (ред. от 14.04.2023) // Электрон манба:
https://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_34661/c1bcab16c81eba5a2d9
cafa87dd4a3aba e6c0790/ (мурожаат вақти: 27.04.2023).
3.
Кодекс Об административных правонарушениях Республики Казахстан
от
5
июля
2014
года
№
23
5-
V
ЗРК
//
Электрон
манба:
https://adilet.zan.kz/rus/docs/K1400000235 (мурожаат вақти: 27.04.2023).
4.
Кодекс Республики Молдова от 24 октября 2008 года № 218
-
XVI «О
правонарушениях» (с изменениями и дополнениями по состоянию на 02.02.2023 г.)
// Электрон манба: https://continent
-online.com/Document/? doc_id=30395669
#pos=5;-
140 (мурожаат вақти: 08.05.2023).
5.
Кодекс
Азербайджанской
Республики
об
административных
проступках от 29 декабря 2015 года
№96
-
VQ // Электрон манба: http://base.spinform.ru/show_doc
.fwx?rgn=85141
(мурожаат вақти: 08.05.2023).
6.
Кодекс
Республики
Таджикистан
об
административных
правонарушениях от 31 декабря 2008 года № 455 // http://ncz.tj/content/ (мурожаат
вақти: 08.05.2023).
7.
Кодекс Украины об административных правонарушениях от
7 декабря
1984
года
№
8073
-
X
//
Электрон
манба:
https://continent
-
online.com/Document/?doc_id=30418317#pos=6;-
142 (мурожаат вақти: 08.05.2023).
8.
Правила Организации Объединенных Наций, касающиеся обращения с
женщинами
-
заключенными и мер наказания для женщин
-
правонарушителей, не
связанных с лишением свободы (Бангкокские правила) принятые резолюцией
65/229 ООН от 21 декабря 2010 года // Электрон манба: https://www.un.org/ru/
documents/decl_conv/conventions/bangkok_rules.shtml (мурожаат вақти: 11.09.2023).
