Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Harmonization of improving the moral culture of students
with the educational process
Dildor SATTOROVA
Tashkent State Dental Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2023
Received in revised form
15 November 2023
Accepted 25 November 2023
Available online
15 January 2024
This article examines the factors in educating the moral
culture of students today and the work carried out in our
country, the laws adopted, their study, profound reforms
carried out in the higher education system and the possibility of
intensifying the scientific activities of professors. and teachers,
their work with young people, the development of personal
moral culture, information is provided that this is one of its
characteristics.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss10/S-pp203-207
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
globalization,
“moral culture”,
“moral education”,
spiritual and educational
education,
higher education,
professional training,
environment,
development of democratic
reforms.
Талабаларнинг
ахлоқий
маданиятини
юксалтиришнинг тарбиявий жараён билан уйғунлиги
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар
:
глобаллашув,
“ахлоқий маданият”,
“ахлоқий тарбия”,
маънавий
-
маърифий
тарбия,
олий таълим,
касбий тайёргарлик,
атроф
-
муҳит,
демократик ислоҳотлар
ривожи
.
Ушбу мақолада бугунги кунда талабаларнинг ахлоқий
маданиятини тарбиялашдаги омиллар ва мамлакатимизда
олиб борилаётган ишлар, қабул қилинаётган қонунлар
уларни ўрганиш, олий таълим тизимида олиб борилган
чуқур ислоҳотлар профессор
-
ўқитувчиларнинг илмий
фаолиятини янада жадаллаштириш имкониятларини
кенгайтирилганлиги, уларни ёшлар билан иш олиб бориш,
шахс ахлоқий маданияти ривожланишининг ўзига хос
хусусиятидан бири эканлиги ҳақида маълумотлар
берилган
.
1
Associate Professor, Candidate of Philosophical Sciences, Department of Social Sciences and Course in Bioethics,
Tashkent State Dental Institute
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
204
Гармония
повышения
нравственной
культуры
учащихся с образовательным процессом
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
глобализация,
«нравственная культура»,
«нравственное
воспитание»,
духовно
-
просветительское
образование,
высшее образование,
профессиональная
подготовка,
окружающая среда,
развитие
демократических реформ.
В данной статье представлена информация о факторах
воспитания нравственной культуры студентов, а также
рассмотрены
текущие
инициативы
и
законы,
направленные на изучение этой проблемы в нашей стране.
Отмечается, что глубокие реформы в системе высшего
образования создают дополнительные возможности для
активизации
научной
деятельности
профессорско
-
преподавательского состава и их работы с молодежью. Эти
меры
рассматриваются
как
одна
из
ключевых
особенностей развития нравственной культуры личности.
Глобаллашув жараёни фуқаролик жамиятининг барча жабҳаларига, шу
жумладан, олий таълимга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Бундай ижтимоий ва
иқтисодий шароитда инсон, шахс тарбиясига, бўлажак мутахассисларнинг ахлоқий
маданияти ривожланишига алоҳида эътибор бериш, унинг илмий асосларини
кучайтириш, бевосита демократик ислоҳотлар ривожи, ҳамда ижобий
натижаларга эришиши билан чамбарчас боғлиқлигига эътибор бериш мақсадга
мувофиқ. Олий таълим тизимида олиб борилган чуқур ислоҳотлар профессор
-
ўқитувчиларнинг илмий фаолиятини янада жадаллаштириш имкониятларини
кенгайтирди. Олий таълимда талабалар ахлоқий тарбияси, бўлажак мутахассисни
келажакдаги мураккаб фаолият жараёнига тайёрлаш, яъни талабаларда
замонавий мутахассис шахсини, ахлоқий маданиятини ривожлантириш олий
таълимнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, уларнинг ахлоқий тарбияси
масаласи ҳар бир педагог учун кафедрада белгилаган, илмий кенгашда
тасдиқлаган мавзуларда илмий тадқиқот ишларининг жадаллаштирилишини,
узликсиз таълимдаги ислоҳотлар талаби асосида, ривожланган мамлакатлар
даражасида тадқиқотларни ташкил этиш заруриятини вужудга келтирмоқда.
Бўлажак замонавий мутахассислар тайёрлаш мақсадида олий таълимда фаолият
олиб бораётган профессор
-
ўқитувчилардан ижтимоий, мутахассислик, махсус
фанлар бўйича танлов эълон қилинган мавзулардаги илмий лойиҳаларда фаол
қатнашиш, илмий тадқиқот ишларининг натижаси ўлароқ илмий мақолалар,
монография чоп эттириш, халқаро ва Республика миқёсидаги илмий
-
амалий
конференцияларда илмий маърузалар билан иштирок этиши уларнинг касбий
тайёргарлигини кучайтиради. Шунингдек, олий таълимда фаолият олиб бораётган
педагогларнинг бўлажак мутахассислар тарбиясига бағишланган илмий ишлари
натижалари, қўлга киритган хулосаларини хорижий журналларда чоп эттириши
мамлакатимиз фан нуфузининг ошишига қўшаётган шахсий ҳиссаси ҳисобланади.
Баркамол шахс тарбияси, шу жумладан, бўлажак мутахассис ахлоқий
маданиятининг юксалиш жараёни мураккабдир. Айниқса, шахс ахлоқий тарбияси
ҳозирги
глобаллашув даврида, ғоявий мазмундаги ахборотлар хуружлари
кучайган, талаба ёшлар онгига салбий таъсир этувчи турли воситалар сони
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
205
кўпайиб бораётган шароитда янада қийинлашмоқда. Шунинг учун ҳам талабалар
ахлоқий маданиятини ривожлантириш, уларнинг маънавиятини мавжуд илмий,
тарбиявий, услубий воситалар, имкониятлар билан мустаҳкамлаш олий таълим
жараёнидаги муҳим вазифалардан ҳисобланади. Ижтимоий фанларга доир илмий
адабиётларда “ахлоқий тарбия” тушунчаси билан биргаликда “ахлоқий маданият”
термини ҳам қўлланилади. Баъзи ҳолларда ахлоқий маданият биринчи
тушунчанинг синоними сифатида келади, аммо ахлоқий маданият ушбу
жараённинг бош мақсадини ифода қилади ва инсон онгининг маҳсули сифатида
намоён бўлади.
Таъкидлаш лозимки, талабалар ахлоқий маданияти ўзбек халқининг
мустақиллигимиз учун олиб борган озодлик ҳаракатлари, қаҳрамонлиги,
авлодлар,
замондошларимизнинг
маънавий
ва
амалий
тажрибасига,
мустақиллигимизни мустаҳкамлаш учун олиб бораётган фаолиятига таянади,
шунингдек, ижтимоий фанлар бўйича етакчи мутахассисларнинг учинчи минг
йилликнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги илмий асосланган фикрларини ҳам
ҳисобга
олади. Талабаларнинг олий таълим орқали олаётган илмий билимлари,
мутахассисликка оид маълумотлар ахлоқий маданиятни шакллантирувчи
омиллардан ҳисобланади. Шунингдек, ахлоқий маданият инсоннинг табиат ва
атроф муҳит, жамият билан ўзаро алоқасида ва уни чуқур англашида асосий рол
ўйнайди. Қайд қилиш лозимки, фуқаролик жамияти ривожланиши даврида,
бўлажак
мутахассисларнинг
ахлоқий
маданиятини
олий
таълим
имкониятларидан фойдаланиб янада ривожлантириш зарурияти вужудга келди,
бундан кутилган асосий мақсад инсоннинг атроф
-
муҳитга, жамият тараққиётига
ижобий муносабатини кучайтириш, уларнинг юксак ахлоқий маданиятини
шакллантириш, юртимиздаги демократик ислоҳотлардаги фаоллигини ошириш
билан боғлиқ. Ёш мутахассислар ўз ихтисосликлари бўйича ватанимизнинг
иқтисодий, ижтимоий ривожини, экологик, миллий хавфсизлигини таъминлаш,
ёш авлодни талаблар даражасида ўқитиш, юртимизга, ватанга содиқ фарзандлар
сифатида тарбия топишида иштирок этадилар. Таъкидлаш лозимки, замонавий
университет ва институтларда таълим –
тарбия ишида иштирок этаётган, ўқув
жараёнини ташкиллаштираётган, ушбу ишларга раҳбарлик қилаётган олимлар,
профессор
-
ўқитувчилар таълим
-
тарбия жараёни орқали маънавияти бутун,
ахлоқан пок, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун масъулдирлар.
Мамлакатимизнинг
фуқаролик
жамияти
шароитидаги
тараққиёти,
Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш учун олиб бораётган
ички ва ташқи сиёсат, бўлажак мутахассислар келажаги учун яратилаётган барча
ижтимоий
-
иқтисодий имкониятлар, таълимдаги ислоҳотларнинг мақсади,
моҳияти бўлажак талабалар билан олиб бориладиган маънавий
-
маърифий ишлар,
тарбиявий соатларнинг асосий мавзуси бўлиши мақсадга мувофиқ. Бундай
фаолият учун олий таълимда тарбия жараёни педагогдан чуқур ижтимоий
билимлар мажмуасига эга бўлиш лозимлиги талаб қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий
-
иқтисодий соҳаларда жадал
ривожланаётганлиги, унинг халқаро ҳамжамиятда, шу жумладан, олий таълим
соҳасидаги ютуқлари билан тобора обрўси юксалаётганлиги, Республикамизда
юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тажрибасининг жаҳондаги етакчи
давлатлар томонидан эътироф этилганлиги, олий таълим соҳасида халқаро
интеграциянинг кенгайишини тақозо қилмоқда. Бу эса ўз навбатида профессор
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
206
ўқитувчилардан, устоз
-
педагоглардан ва бўлажак мутахассислардан хорижий
тиллардан бирини мукаммал билиш заруриятини вужудга келтирди.
Глобаллашувнинг олий таълимга таъсири ва илмий марказлар, ижтимоий
йўналишдаги фанлараро, илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликнинг
кенгайиб бораётганлиги олий таълим соҳасида ишлаётган замонавий педагогдан
интернет тизимини чуқур билиш, инновацион компьютер технологияларини ўз
фаолиятида, талабалар билан ўтказиладиган тарбиявий жараёнда, илмий
ишларда унумли фойдаланишни талаб қилади. Шу жумладан, маъруза ва амалий
машғулотларда ахлоқий тарбияга оид презентация материалларнинг намойиш
этилиши, ижтимоий фанлардан дарсларнинг тарқатма материаллар билан
ўтказилиши, дарсларнинг назарий ва амалий, тарбиявий аҳамиятини оширади,
талабаларнинг ўтилаётган ўқув материалларни тезроқ ва тўлиқ ўрганиб
олишларини таъминлайди. Ушбу таълим
-
тарбиявий жараён туфайли талабанинг
бўлажак мутахассис сифатида шаклланиши жадаллашади, ахлоқий маданият
қирраларининг
вужудга келиши кузатилади. Олий таълимда компьютер
технологиясидан тарбия ишида унумли фойдаланиш бўлажак мутахассисларда
ижтимоий, иқтисодий, сиёсий жараёнлар мазмунини англаш, тушунишда,
фуқаролик жамияти негизида содир бўлаётган вазиятга нисбатан мустақил
хулосалар чиқаришга ёрдам беради. Инновацион педагогик технологияларга
асосланган тарбиявий иш талабалар маънавий, ахлоқий маданиятини
шакллантириш мазмунидаги тадбирларнинг қизиқарли ва жонли ўтказилишида
муҳим роль ўйнайди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, олий таълимдаги ислоҳотлар даврида
талабалар ахлоқий камолотида муҳим омиллардан ҳисобланган устоз –
педагог
шахсига нисбатан юқори талаблар белгиланган. Шу жумладан, профессор
ўқитувчи жамият ижтимоий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, олий таълимдаги
ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб етиши ҳамда бу борада бўлажак
мутахассисларга асосли илмий маълумотларни бера олиши, фан ва техника
янгиликларидан хабардор бўлиши лозим. Шунингдек, профессор ўқитувчи ўз
мутахассислиги бўйича чуқур, пухта билимга, ўз устида тинимсиз, мустақил
изланиши, ижтимоий гуманитар фанларни ва улар асосларини пухта билиш,
таълим
-
тарбия жараёнида, ахлоқий маданият шаклланишида бўлажак
мутахассисларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда
фаолият юритиши керак. Олий ўқув юртида фаолият олиб бораётган, талабалар
ахлоқий тарбиявий ишига жалб қилинган профессор ўқитувчилар глобаллашув
жараёни, ахборотлар алмашинувининг тезлашуви билан тарбиявий жараённинг
ўзаро боғлиқлигини чуқур англаши талаб қилинади. Юқоридаги фикрлар
рақобатбардош мутахассислар ахлоқий тарбияси ва пировард натижада талабалар
ахлоқий маданияти юксалишида профессор ўқитувчиларнинг фаол иштирокини
таъминловчи муҳим омил бўла олади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Кадырова З.Р., Хакимов Н.Х, Вахидова М.Т. Развитие гражданского
общества и нравственное воспитание молодёжи. –
Т.: НУУз, 2013.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
207
2.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. –
Т.: “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006.
3.
Сатарова
Дилдора
Гаппаровна.
"СОЦИАЛЬНЫЙ
ИДЕАЛ
И
ПОСТКОЛОНИАЛЬНЫЕ ИССЛЕДОВАНИЯ ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ ДЛЯ"
ПОНИМАЮЩЕГО КОНТРОЛЯ"." Журнал научных публикаций аспирантов
и докторантов 1 (2014): 106
-108.
4.
Саттарова, Д. Г. "Стратегия компьютеризации и информатизации и
проблема
гуманизации
образования.
îàãéëéîëäàÖ
ìêÄÑàñàà
à
ëéÇêÖåÖççéëìú, 116." îàãéëéîëäàÖ íêÄÑàñàà à ëéÇêÖåÖççéëíú (2015): 116.
5.
Mukhamedzhanovna, Mukhamedova Zamira, et al. "Bioethics-Paradigm of
Humanization of Medical Education." Annals of the Romanian Society for Cell
Biology (2021): 125-133.
6.
Сатарова, Д. Г., & Умирзакова, Н. А. (2016). Развитие глобальной этики и
всеобщая декларация о биоэтике и правах человека. In Этика и история
философии (pp. 202
-207).
7.
Mukhamedzhanovna, M. Z., Akmalovna, U. N., Abdusamatovich, K. S.,
Gapparovna, S. D., Arifovna, U. D., & Tashpulatovna, K. P. (2021). Bioethics-
Paradigm of Humanization of Medical Education. Annals of the Romanian
Society for Cell Biology, 125-133.
