Авторы

  • Хусниддин Мамадалиев
    К.и.н., старший научный сотрудник, Институт истории АН РУз

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss11/S-pp5-11

Ключевые слова:

ремесло хисба ремесленники традиции ресурсы лавка мастерская мастер изделия

Аннотация

В статье на основе сведений арабо-персидских источников вкратце прослеживаются традиции и требования, относящиеся к ремеслу и ремесленникам на территории Турана в IX – XIII веках. В частности, рассматриваются вопросы, связанные с личностью мастеров и организацией производства в ремесленной сфере.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Analysis of some information about craftsmen and craft

traditions in Turan, reflected in Arabian-Persian written

sources of the IX

XIII centuries

Khusniddin MAMADALIEV

1

Institute of History of the Academy of Sciences of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received November 2023

Received in revised form

15 December 2023

Accepted 25 December 2023

Available online

15 February 2024

The article, based on information from Arab-Persian sources,

briefly traces the traditions and requirements regarding crafts

and artisans in the life of Turan in the IX

XIII centuries.

In particular, issues related to craftsmen and the organization of

production in the craft were considered.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss11/S-pp5-11

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

craft,

hisba,

artisans,

traditions,

sources,

shop,

work-place,

master,

product.

IX

–XIII асрларга оид араб

-

форс тилидаги ёзма

манбаларда акс этган турондаги косиб

-

ҳунармандлар

ва ҳунармандчилик анъаналарига доир маълумотлар

таҳлили

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

касб

-

ҳунар,

ҳисба

,

ҳунармандлар

,

анъаналар,

манбалар,

дўкон,

устахона,

уста,

маҳсулот.

Мазкур мақолада араб

-

форс манбалари маълумотлари

асосида IX–XIII асрларда Турон ҳудудида касб

-

ҳунар ва

ҳунармандчилик анъаналари ва талаблари ўрганилган.

Хусусан, ҳунармандлар шахси, маҳсулотларни ишлаб

чиқаришга доир фикрлар кўриб чиқилган.

1

Senior Researcher, the Institute of History of the Academy of Sciences of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

6

Анализ некоторых сведений о ремесленниках и

ремесленных традициях В Туране, отраженных

в арабо

-

персидских письменных источниках IX–XIII вв.

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

ремесло,

хисба,

ремесленники,

традиции,

ресурсы,

лавка,

мастерская,

мастер,

изделия.

В статье на основе сведений арабо

-

персидских

источников вкратце прослеживаются традиции и

требования, относящиеся к ремеслу и ремесленникам на

территории Турана в IX–XIII веках. В частности,
рассматриваются вопросы, связанные с личностью
мастеров и организацией производства в ремесленной

сфере.


IX

XIII

асрларда турли ҳунар турлари ривожланган. Уларнинг ичида тилла,

кумуш, мис, темир ва бошқа маъданларни қайта ишлаш ва улардан маҳсулотлар
ишлаб чиқариш, кулолчилик ва шишасозлик, тўқимачилик, қоғоз ишлаб чиқариш
ва бошқа шу каби ҳунар турлари қадимги даврлардан бошлаб мавжуд бўлиб
келган анъаналарни давом эттирди, ҳамда такомиллашиб ва ривожланиб борди.

Шунингдек, озиқ

-

овқат маҳсулотларини тайёрлаш билан боғлиқ бир қатор касб

-

ҳунар

турлари бу даврда инсонлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этди.

Ҳунармандчилик соҳасини тартибга солиш мақсадида шариат асосида ҳуқуқий
меъёрлар ишлаб чиқилган.

Касб

-

ҳунар соҳаси ҳуқуқий жиҳатдан ҳисба меъёрлари билан тартибга

солинган. Ҳисба бу арабча “ҳисоб” деган сўздан олинган. Абулҳасан Али
Мовардийга [20] кўра, “ҳисба (шариат томонидан) рухсат берилган ишни қилиш ва
ман қилинган ишни қилмасликка буйруқ”

ҳисобланади

[1

3

.

Б.

37]

. Ҳисба

масаласига доир асосий, бугунга қадар сақланиб қолган асарлар ХI асрда ёзилган
бўлиб, уларнинг ичида Абул Ҳасан Мовардийнинг “Султон

ҳукмлари” ва Абу Ҳомид

Ғаззолийнинг [21] “Дин илмларининг қайта туғилиши”, кейинги даврларда
яратилган

Шайх

Зиёвиддин

Умар

Сунномийнинг[22]

“Ҳисоблашнинг

(иҳтисобнинг) асоси”, Абдураҳмон Шайзарийнинг “Ҳисбани талаб қилишда
даражанинг ниҳояси”, Ибн Ухувванинг [23] “Ҳисба ҳукмларидаги чегара
белгилари”

каби асарларини қайд этиб ўтиш лозим.

Ҳисба

тартибларига жамиятда амал қилинишини назорат қилувчи шахс

IX

XIII

аср бошларида муҳтасиб деб аталган, аммо ҳисба меъёрларини жиддий

тарзда, яъни жиноятга тортадиган даражада бузилганда, иш қозилар томонидан
кўриб чиқилган, жазони амалга ошириш билан боғлиқ айрим жиҳатлари
миршаблар (шурта) томонидан назорат қилинган

[2.

Б.

67]

. Муҳтасибларнинг

қароргоҳи шаҳарларда жойлашган. Абу Бакр Муҳаммад Наршахий томонидан
сомонийлар (819 –

999 йиллар) ҳукмронлиги давридаги девонлар қаторида

“Муҳтасиб девони” ҳам санаб ўтилган

[

7

.

Б.

16].

Араб тилидаги манбаларда касб

-

ҳунар соҳаси “синоъа” ва “ҳирфа” сўзлари

билан ифодаланган.

Мовардий ҳунарни фикрнинг маҳсули, ишнинг маҳсули, ҳамда

иш ва фикрнинг маҳсули кабиларга бўлган

[1

0

.

Б.

213; 1

7

. 6]

. Яна шунингдек,

Низомий Арузий Самарқандий (тахминан 1110–1161 йиллар) “инсон оламга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

7

келгани ва ундаги жонсиз нарсалар, ўсимлик ва ҳайвонларни бўйсундирганлиги,

қимматли

тошлар, олтин ва кумушдан ўзига безаклар ясагани, темир, мис, қалай ва

қўрғошиндан ўзига меҳнат қуроллари ва рўзғор буюмлари ишлагани, ўсимлик

дунёсидан ўзига озиқ

-

овқат, кийим ва гиламлар тайёрлагани, ҳайвонлардан отлар

ва юк ташувчи ҳайвонларни ўзига мослаштиргани, уч оламдан доривор

нарсаларни танлаб олиб, ўз саломатлиги йўлида фойдаланганини айтган,

буларнинг барчасига инсон ўзининг ақли орқали эришганини” таъкидлаган

[

8

.

Б.

34]

. Яна у инсон олами қуйидаги уч тоифага бўлинишига тўхталган: 1) Чўл ва

тоғларда яшовчи, ҳайвонот оламига яқин инсонлар. Уларнинг ўй

-

хаёллари озиқ

-

овқат топиш, ўзига фойда топиб, зиёндан қочишдан нарига ўтмайди; 2) Жамоат,

ўзаро ёрдам хусусиятига эга жамоалар, яъни мамлакатлар ва шаҳарлар аҳолиси,

улар ҳунар ва санъатга эгалар. Бироқ, уларнинг билимларини ўз жамиятларининг

тузилмалари чеклаб қўйган. 3) Учинчи гуруҳ эса инсоннинг яшашдан мақсади

нима, биз киммиз, бизни ким яратган кабисаволларга жавоб топадиган инсонлар.

Улар иккига бўлинган: олимлар ва пайғамбарлар

[

8

.

Б.

35]

. Юқоридаги фикрдан

ҳунар ва санъатга эга инсонлар иккинчи тоифага киритилган ва улар дунёдан

фақат моддий жиҳатдангина фойдаланадилар, деган хулосани илғаш мумкин.

Рашидуддин Ватвот (578

/1182

–1183 йилда вафот этган) ҳунар билан

шуғулланадиган инсонларни охирги учинчи табақага киритган. У томонидан

келтирилган хоразмшоҳлар даврига оид бир ёрлиқда учинчи табақани “оммат ал

-

балад”[24] деб аталган инсонлар ташкил этади. Бу табақа “арбоби саноат” ва

“асҳоби зироат” кабилардан ташкил топган бўлиб, улар на подшоларга вафони

биладилар, на жафо кўрсатадилар. Улар давлатга иттифоқчи ҳам эмаслар, қарши

ҳам

чиқмайдилар. Уларнинг меҳнат қилишларидан мақсад пул

-

маблағ топиш,

ҳамда бу билан ўз аёл ва бола

-

чақалари тирикчилигини таъминлаш ҳисобланади.

Шубҳасиз, улар ёмон ишларда гумон қилинмайди, улар доимий хотиржамликда”

[4. Б. 152; 14. Б. 45]

.

Ҳунармандлар

IX

XIII

асрнинг араб

-

форс тилидаги ёзма манбаларида

эса “аҳли синоъа” ва “аҳли ҳирфа” деб номланган. Ҳунармандчиликни

ривожлантиришда косиб ва ҳунармандларнинг ўрни катта ҳисобланади.

Ҳунармандлар

келиб чиқишига кўра асосан бой ва ўрта табақа вакилларидан

иборат бўлганлар. Камбағал ҳунармандлар эса кўпроқ бой ва юқори табақа

ҳунармандларга

ишлаганлар. Ҳунармандлар кўпроқ эркаклардан иборат бўлган.

Айрим касб

-

ҳунар турларида аёллар ҳам банд бўлганлар. Бироқ, юқорида илгари

сурилган фикрга зид тарзда баъзи ҳунармандлар илмнинг айрим йўналишларида

ижод ҳам қилганлар. Улар орасида ҳадис, тасаввуф ва бошқа илм фан йўналишлари

вакиллари ҳам фаолият олиб борганлар.

Ҳунармандлар

кўпроқ хусусий фаолият олиб борган бўлсалар, давлат

ҳомийлиги остида ҳам айрим ҳунармандлар иш олиб борганлар. Масалан,

IX

X

асрларда Бухородаги Тироз устахонаси давлат назоратида бўлган

[

7. Б. 32]

.

Жамият ҳаётида ҳам ҳунармандлар фаол иштирок этганлар. Жумладан,

Бухорода садрга қарши кўтарилган қўзғолонда қалқон ясовчи уста Санжар

фаоллик кўрсатган [5. Б. 72]. У ўзини малик деб атаган ва асҳоби ҳурмат (обрўли

инсонларни, садр ва унинг яқинларини) таъқиб қила бошлаган.

Касб

-

ҳунар турлари жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этган. Уларнинг

ривожланиш ҳолати орқали инсонларнинг кундалик ҳаёти, улар ҳаётида амал

қилган

ахлоқий

-

диний тушунчалар, уларнинг ўзгариб бориши ва бошқа шу каби


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

8

ҳолатлар

ҳақида тушунчаларга эга бўлиш мумкин. Жумладан ахлоқий ва ҳуқуқий

талабларнинг қоришмаси сифатида ҳисба меъёрларини кўрсатиш мумкин. Бироқ,

ҳисба

биринчи навбатда ҳуқуқий тушунча ҳисобланади. Улар ичидан турли

маҳсулотларни ишлаб чиқаришда амал қилиниши керак бўлган қоидалар ўрин

олган. Жумладан, кўп қоидалар билан биргаликда таомни тайёрлашдан тортиб,

уни сотиш ва истеъмол қилишгача бўлган жараёнларда амал қилиниши шарт

бўлган ҳолатлар ҳақида айтилган. Бу жараёнларда қўллаш мумкин бўлган ёлғон ва

суиистеъмолликлар санаб ўтилган ва уларнинг гуноҳи айтилган. Чунки озиқ

-

овқатларни тайёрлашда амал қилинадиган меъёрлар катта аҳамият касб этган.

Уларнинг бузилиши антисанитария ҳолатлари, ижтимоий носоғлом муҳит ва

инсонлар ичида ёмон иллатлар авж олишига олиб келиши мумкин бўлган.

Ҳисба

бу ҳуқуқий кучга эга меъёр бўлса, ҳар бир ҳунар турлари, шунингдек,

ўзининг маънавий аҳамиятга молик рисолаларига эга бўлган. Рисолалар инсонда
ўзини касбга муносиб тутиш маданиятини, устоз

-

шогирд ўртасидаги

муносабатларини, касбга садоқат, тўғрисўзлик, ҳалоллик каби фазилатларни
тарбиялашда аҳамияти катта бўлган. Рисолаларда маълум бир ҳунарнинг келиб
чиқиши тўғрисидаги ривоятлар, ибратли ҳикоялар келтирилади ва шу ҳунарнинг
пир

-

муршидлари, улуғ устозлари, устоз шогирд муносабатлари тўғрисида

маълумотлар берилади. Рисолалар асрлар давомида ҳунармандлар учун дастури
амал вазифасини ўтаб келган. Рисолалар улардаги ривоятга кўра, илоҳий кучга эга
Аллоҳнинг иродасига кўра имом Жаъфар томонидан барча ҳунармандлар учун
тузилган [6. Б. 1

-2]

. Рисолалар матни асосан кейинги даврларга тегишли

ҳисобланса

-

да, бироқ уларда ислом кириб келиши, тарқалиши ва бу жараёнда

муҳим рол ўйнаган шахслар ҳақида фикрлар мавжуд.

Рисолаларда косиб

-

ҳунармандлар диний ва ахлоқий қадриятлар воситасида

ўз касбига садоқат, муҳаббат ва уни ривожлантириш руҳида тарбияланган.
Шунингдек, ҳунармандчилик рисолалари турли хил ривоят ва афсоналар билан
бойитилган.

Ҳисба

қоидаларига амал қилиниши муҳтасиб томонидан олиб борилган.

Муҳтасиб расмий мансаб ҳисобланган, унинг асосий вазифаси бозорда,
ҳунармандчилик

цехлари, кўча

-

кўйда инсонлар томонидан кундалик турмуш

ҳаётда, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишда шариат қоидаларига амал
қилишни

таъминлашдан иборат бўлган. Муҳтасиб шунингдек, нафақат шариат

қоидалари, балки урфий деб аталган меъёрларнинг ҳам аҳоли томонидан
бажарилишини маълум бир жиҳатдан назорат қилган.

Масалан, ҳисба меъёрларига амал қилиш озиқ

-

овқат билан боғлиқ касб

-

ҳунарларда

ҳам

қаттиқ

талаб қилинган. Айниқса новвойлар нон маҳсулотларини

тандирга ёпишда уларнинг вазни аниқликларига эътибор бериши ва бу бўйича
ўрнатилган меъёрларни бузмасликлари талаб қилинган. Нон тайёрланадиган
жойга турли шубҳали нарсалар, ит ва бошқа ислом дини ҳаром деб билган
нарсаларни олиб кирмаслик, уларни ишлатмаслик қатъий талаб сифатида
қўйилган

[1

6. Б. 29]

.

Шунингдек, бунга ўхшаш талаблар рисолаларда ҳам ўз аксини

топган [6. Б. 1]

.

Ибн Фазлоннинг Бағдоддан Волга Булғориясига Х асрда жўнаган элчилиги

Хоразм диёридан ўтган, ҳамда Жайҳун (Амударё) сувининг музи бўшаши билан
элчиликни шимол бўйлаб йўлни давом эттиришга тайёрлаган. Чунки бу элчилик


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

9

Ғузлар

диёри орқали ўтиши керак бўлган. Элчилик вакиллари ўзларига керакли

нарсаларни тайёрлай бошлаганлар, улар турк туяларини, турклар диёри йўлида
дарёларни кечиб ўтиш учун туя териларини сотиб олганлар. Нон (буғдой), тариқ
ва тузнинг уч ойга етадиганини ғамлаганлар

[1

5

.

Б.

86].

Бу ерда асосий маҳсулот

сифатида нон, тариқ ва туз ғамлаб олинганлиги шуни кўрсатади, элчилик асосан
кўчманчи ҳудудлардан ўтган ва у ерда гўшт маҳсулотларини олиш муаммо
туғдирмаган. Бу маълумотдан Хоразм ҳудудида ўша даврда ҳам нон ва тариқ
экилганлиги, карвонлар бу маҳсулотлар захирасини Хоразмдан тўлдирганлигини
кўриш мумкин.

IX

XIII

асрларнинг бошида янги ҳунармандчилик маҳсулотлари тури

кўпайган. Савдо алоқаларининг тезлашиши эса турли хил ҳунармандчилик
маҳсулотларининг, либосларнинг катта ҳудудлар бўйлаб тез тарқалишини
таъминлаган. Бухоро, Самарқанд, Насаф, Кеш, Фарғона, Шош ва бошқа ерларда
Биринчи Уйғониш даврида тўқимачилик, заргарлик, шишасозлик, қуролсозлик ва
бошқа ҳунар турлари ривожланиб борган. Бу ерларда карбос, визорий, занданачи,
дабиқий матолар тўқилган ва дунёнинг кўплаб ҳудудларига олиб кетилган

[1.

Б.

450].

Яна ўтовлар, гиламлар, тўнлар ҳам кўплаб тайёрланган

[3.

Б.

324

325].

Ислом динининг тарқалиши ҳам инсонларнинг кийинишларига ҳам маълум
маънода таъсир кўрсатган. Янгича кийим

-

кечак намуналарининг тарқалиши ва

уларнинг такомиллашиб бориши бу даврда кузатилган.

Бухородан олиб кетилган карбос матолари асосан Бағдодда сотилган, улар

вазни оғир, қалин матолар ҳисобланган

[1.

Б.

263].

Бағдодда катта миқдорда

сотилиши унинг марказий пойтахт эканлиги ва бутун дунёдан у ерга савдогарлар
келганлиги билан боғлиқ. Бу матолар нафақат мато ҳолида, балки тайёр тикилган
турли либослар, жойнамозлар, чойшаблар ва бошқа шу каби маҳсулотлар
кўринишида ҳам сотилган. Уларнинг ичида кийим

-

кечаклар ўзининг хилма

-

хиллиги билан ажралиб турган. Масалан, улар шакли, ранги ва матосининг турига
кўра, бир

-

биридан фарқ қилган. Айрим ҳудудларда инсонлар киядиган кийим

-

кечаклар ўзининг ранги, бичими ва матосининг тури одамларнинг касби,
эгаллаган мансаби, айрим ҳолатларда эса диний мансублигига кўра фарқ қилган

[1

2. Б. 114–

115].

Ҳунармандчилик

маҳсулотлари савдоси тўқимачилик ва тикувчилик соҳаси

маҳсулотлари бўлган кийим

-

кечаклар асосий ўринни эгаллаган. Бухоро,

Самарқанд, Кеш, Шош ва бошқа шу каби ҳудудлардан турли кийим

-

кечак

намуналари бошқа ҳудудларга тарқалган. Энг юқори табақа ва оммавий тарзда
одамлар кийишга интилган кийим

-

кечак турлари олий ҳукмдорлар, жумладан

халифалар ва амирларнинг исмлари билан аталган. Муътасимия, мутаваккилия,
амирий бошқа шу каби номларда у замоннинг урф либослари тарқалган

[

9. Б. 386]

.

Шунингдек, бу даврда “туркий либос” деб номланган кийим турлари ҳам
тарқалган. Марокашдан Хўтангача бўлган ҳудудларда тўқимачилик соҳаси юқори
даражада тараққий этган ва турли ҳудудлар ўртасида тўқимачилик
маҳсулотларининг энг охирги намуналарини савдо алоқалари орқали бир

-

бирига

олиб бориш кенг ривожланган. Айрим услуб ва урфлар бир ҳудуддан бошқасига
тарқалган. Масалан, Хоразм тўқимачилик матоларига Миср услуби таъсир
кўрсатган. Мисрнинг Дабиқ шаҳрида тўқилган матолар дабиқий деб аталган,
ҳамда

улар Хоразм ва бошқа ҳудудларда ҳам тўқилган

[

19. Б. 68]

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

10

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, касб

-

ҳунар эгалари Биринчи

Ренессанс даврида ўз соҳаларида катта ютуқларга эришганлар, уларнинг
фаолияти ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлар воситасида тартибли тарзда ташкил
этилган. Касб

-

эгаларига нисбатан жамиятда ўзига хос муносабат шаклланган

бўлиб, улар асосан инсониятни моддий жиҳатдан таъминловчи керакли субъект
сифатида қабул қилинган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

BGA. 2 pars. Ibn Haukal Abu-l-Kasim an-Nasibi. Opus geographicum. Ed. M.J. de

Goeje.

Leiden: E.J. Brill, 1967.

2.

Buckley R.P. The Muhtasib / Arabica. T. 39, Fasc. 1 (Mar., 1992), pp. 59-167.

3.

Descriptio imperi Moslemici. Al-Moqaddasi. BGA v.III, L. B. 1877.

4.

Агаджанов С.Г. Государство сельджукидов и Средняя Азия в XI –

XII вв.

Москва: Наука, 1991.

5.

Буниятов

З.М. Государство хорезмшахов

-

Ануштегинидов, 1097–1231. М., 1963.

6.

Гаврилов М. Рисоля сартовский ремесленников. Ташкент, 1912.

7.

Мухаммад ан

-

Наршахи. Тарих

-

и Бухара. История Бухары

/ Перевод,

комментарии и примечания Ш.С. Камолиддина. Археолого

-

топографический

комментарий Е.Г.Некрасовой. –

Ташкент: SMIA

-SIA. 2011.

8.

Низами Арузи Самарканди. Собрание редкостней или четыре беседы. М.:

Из

-

во Восточной литературы, 1963.

9.

.ةيملعلا بتكلا راد ،توريب .رهوجلا نداعم و بهذلا جورم .يدوعسملا يلع نب نيسحلا نب يلع نسحلا وبا

10.

دمحم نب یلع نسحلا وبا

.ةدج .نيدلا و ايندلا بدا .يدرواملا بيبح نب

٢٠١٣

.

11.

،دابآرديح .باسنلاا باتك .يناعمسلا يميمتلا روصنم نب دمحم نب ميركلا دبع دعس وبا

١٩٧٧

.

12.

.ةرهاقلا .ثلاثلا ءزجلا .نييبتلا و نايبلا .ظحاجلا

١٩٩٨

.

13.

.تيوكلا ةعماج .سينملا زيزعلا دبع الله دبع ديلو .د .أ فيلأت .نارمعلا و ندملا يلع ةبسحلا

٢٠١٥

.

14.

.طاوطو نيدلا ديشر ياه همان .طاوطو نيدلا ديشر

.نارهت يهاگشناد تاراشتنا

مساق فيلأت .مود پاچ

.يناكرسيوت

١٣٧٢

.

15.

.قشمد .ناهدلا يماس فيلأت .نلاضف نب ةلاسر

١٩٥٩

.

.

داّمح نب دشار نب سابعلا نب نلاضف نب دمحا

16.

نسح دمحم نسح دمحم قيقحت .ةبسحلا بلك يف ةبترلا ةياهن .يرزيشلا رصن نب الله ديبع نب نمحرلا دبع

.توريب .يديزملا ديرف دمحا و ميهاربا

17.

،ةرهاقلا .نهملا هقف يلإ لخدم .ضايف ةيطع

٢٠٠٥

.

18.

باستحلاا باصن .يمانسلا ضوع دمحم نب رمع

.

.يريسَع نا َزيرم ديعس نا َزيرم روتكدلا ةسارد و قيقحت

،ةمركملا ةكم

١٩٨٦

.

19.

.دادغب .يسابعلا دهعلا يف ةيملاسلاا ةيبرعلا سبلاملا .يديبعلا نيسح حلاص

١٩٨٠

.

20.

Имом Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳабиб Мовардий Басрий

Шофеъий

(974

1058)

Хуросон, Бағдод бош қозиси, элчи, дин, сиёсат, ижтимоий

ва иқтисодий ҳаёт, тишунослик ва адабиётга оид асарлар муаллифи.

21.

Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолий (1058 –

1111)

йирик уламо, файласуф ва

фақиҳ, фиқҳ, калом, ислом фалсафаси ва бошқа йўналишларда элликка яқин
асарлар муаллифи.

22.

Шайх Зиёуддин Умар Сунномий (XIII асрнинг иккинчи ярми –

XIV асрнинг

биринчи чораги) –

Панжобнинг кичик шаҳарларидан бири бўлган Суннамда

туғилган ва ўша ерда ҳисба илми билан шуғулланган олим. Унинг “Нисоб ал

-

иҳтисоб” асари ҳисба бўйича асосийлардан ҳисобланади. Уни ёзишда муаллиф Али


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

11

ибн Абу Бакр Марғиноний, Абу Лайс Наср бин Муҳаммад Самарқандий, Иброҳим
ибн Рустам Марвазий, Қозихон Ҳасан ибн Мансур Ўзжандий ва бошқа кўплаб
туронлик олимларнинг ишларидан фойдаланган. Суннамийнинг асари тарихчилар
томонидан шарқий мусулмонлар ҳудудларида, яъни Туронда яратилган асар
сифатида қабул қилинган. 969/15611562 йили усмонли туркчасига ҳам таржима
қилинган

.

23.

Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ал

-

Қураший ибн ал

-

Ухувва –

1250-

1329 йилларда Мисрда яшаган. Муаллиф ўзининг “Маъолим ал

-

қурба фи

аҳком ал

-

ҳисба” иши ҳисба иши тўғрисида жуда қимматли маълумотларни тақдим

этган. Муаллифнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумотлар деярли учрамайди.
Ибн ал

-

Ухувванинг Мисрда ёзилган бўлишига қарамасдан, унда Туроннинг

IX

–XII асрлар тарихига оид кўплаб маълумотлар берилган. Аввало бу асарнинг

бошида ҳисба Қуръон ва ҳадисларга асосланиши борасида фикрлар берилган,
қолаверса, ҳалолликка чорловчи, ёлғончиликни қораловчи оятлар, ҳадислар
келтирилган. Асарда Имом ал

-

Бухорий (810–870), имом ат

-

Термизий (824–

892)

томонидан тўпланган ҳадисларга бир неча бор мурожаат қилинган.

24.

Араб тилидан «

دلبلا ةّماع

» атамаси “вилоятнинг (шаҳарнинг) умумий

аҳолиси” деб таржима қилинади.

Библиографические ссылки

BGA. 2 pars. Ibn Haukal Abu-l-Kasim an-Nasibi. Opus geographicum. Ed. M.J. de Goeje. – Leiden: E.J. Brill, 1967.

Buckley R.P. The Muhtasib / Arabica. T. 39, Fasc. 1 (Mar., 1992), pp. 59-167.

Descriptio imperi Moslemici. Al-Moqaddasi. BGA v.III, L. B. 1877.

Агаджанов С.Г. Государство сельджукидов и Средняя Азия в XI – XII вв. Москва: Наука, 1991.

Буниятов З.М. Государство хорезмшахов-Ануштегинидов, 1097–1231. М., 1963.

Гаврилов М. Рисоля сартовский ремесленников. Ташкент, 1912.

Мухаммад ан-Наршахи. Тарих-и Бухара. История Бухары / Перевод, комментарии и примечания Ш.С. Камолиддина. Археолого-топографический комментарий Е.Г.Некрасовой. – Ташкент: SMIA-SIA. 2011.

Низами Арузи Самарканди. Собрание редкостней или четыре беседы. М.: Из-во Восточной литературы, 1963.

ابو الحسن علي بن الحسين بن علي المسعودي. مروج الذهب و معادن الجوهر. بيروت، دار الكتب العلمية.

ابو الحسن علی بن محمد بن حبيب الماوردي. ادب الدنيا و الدين. جدة. ٢٠١٣.

ابو سعد عبد الكريم بن محمد بن منصور التميمي السمعاني. كتاب الانساب. حيدرآباد، ١٩٧٧.

الجاحظ. البيان و التبيين. الجزء الثالث. القاهرة. ١٩٩٨.

الحسبة علي المدن و العمران. تأليف أ. د. وليد عبد الله عبد العزيز المنيس. جامعة الكويت. ٢٠١٥.

رشيد الدين وطواط. نامه هاي رشيد الدين وطواط. انتشارات دانشگاهي تهران. چاپ دوم. تأليف قاسم تويسركاني. ١٣٧٢.

رسالة بن فضلان. تأليف سامي الدهان. دمشق. ١٩٥٩.. احمد بن فضلان بن العباس بن راشد بن حمّاد

عبد الرحمن بن عبيد الله بن نصر الشيزري. نهاية الرتبة في كلب الحسبة. تحقيق محمد حسن محمد حسن ابراهيم و احمد فريد المزيدي. بيروت.

عطية فياض. مدخل إلي فقه المهن. القاهرة، ٢٠٠٥.

عمر بن محمد عوض السنامي. نصاب الاحتساب. تحقيق و دراسة الدكتور مريزَان سعيد مريزَان عَسيري. مكة المكرمة، ١٩٨٦.

صلاح حسين العبيدي. الملابس العربية الاسلامية في العهد العباسي. بغداد. ١٩٨٠.

Имом Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳабиб Мовардий Басрий Шофеъий (974 – 1058) — Хуросон, Бағдод бош қозиси, элчи, дин, сиёсат, ижтимоий ва иқтисодий ҳаёт, тишунослик ва адабиётга оид асарлар муаллифи.

Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолий (1058 – 1111) — йирик уламо, файласуф ва фақиҳ, фиқҳ, калом, ислом фалсафаси ва бошқа йўналишларда элликка яқин асарлар муаллифи.

Шайх Зиёуддин Умар Сунномий (XIII асрнинг иккинчи ярми – XIV асрнинг биринчи чораги) —Панжобнинг кичик шаҳарларидан бири бўлган Суннамда туғилган ва ўша ерда ҳисба илми билан шуғулланган олим. Унинг “Нисоб ал-иҳтисоб” асари ҳисба бўйича асосийлардан ҳисобланади. Уни ёзишда муаллиф Али ибн Абу Бакр Марғиноний, Абу Лайс Наср бин Муҳаммад Самарқандий, Иброҳим ибн Рустам Марвазий, Қозихон Ҳасан ибн Мансур Ўзжандий ва бошқа кўплаб туронлик олимларнинг ишларидан фойдаланган. Суннамийнинг асари тарихчилар томонидан шарқий мусулмонлар ҳудудларида, яъни Туронда яратилган асар сифатида қабул қилинган. 969/15611562 йили усмонли туркчасига ҳам таржима қилинган.

Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Қураший ибн ал-Ухувва – 1250-1329 йилларда Мисрда яшаган. Муаллиф ўзининг “Маъолим ал-қурба фи аҳком ал-ҳисба” иши ҳисба иши тўғрисида жуда қимматли маълумотларни тақдим этган. Муаллифнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумотлар деярли учрамайди. Ибн ал-Ухувванинг Мисрда ёзилган бўлишига қарамасдан, унда Туроннинг IX – XII асрлар тарихига оид кўплаб маълумотлар берилган. Аввало бу асарнинг бошида ҳисба Қуръон ва ҳадисларга асосланиши борасида фикрлар берилган, қолаверса, ҳалолликка чорловчи, ёлғончиликни қораловчи оятлар, ҳадислар келтирилган. Асарда Имом ал-Бухорий (810-870), имом ат-Термизий (824-892) томонидан тўпланган ҳадисларга бир неча бор мурожаат қилинган.

Араб тилидан «عامّة البلد» атамаси “вилоятнинг (шаҳарнинг) умумий аҳолиси” деб таржима қилинади.